uk
Feedback
Rost24 | Расмий канал

Rost24 | Расмий канал

Відкрити в Telegram

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uzyoutube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Rost24 | Расмий канал

Канал Rost24 | Расмий канал (@rost_24uz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 40 879 підписників, посідаючи 6 377 місце в категорії Новини і ЗМІ та 1 924 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 40 879 підписників.

За останніми даними від 16 червня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -1 044, а за останні 24 години на 197, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 23.83%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 23.01% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 9 703 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 9 367 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 40.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 17 червня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Новини і ЗМІ.

40 879
Підписники
+19724 години
-147 днів
-1 04430 день
Архів дописів
Эртага барча идораларида иш вақти 10:00 дан бошланади Президент Шавкат Мирзиёев 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақтини соат 10:00 да бошланишини белгилаб бердилар — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Эслатиб ўтамиз, эртага Ўзбекистон ЖЧ-2026да тарихий учрашув Колумбияга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 07:00да бошланади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

⚡️«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Ислом тараққиёт банкининг Бокудаги йиллик анжуманида иштирок этмоқда Жорий йилнинг 16–19
⚡️«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Ислом тараққиёт банкининг Бокудаги йиллик анжуманида иштирок этмоқда Жорий йилнинг 16–19 июнь кунлари Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом тараққиёт банкининг йиллик анжуманида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ делегацияси фаол иштирок этмоқда. Мазкур халқаро платформа «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ учун хорижий инвесторлар ва молиявий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни кенгайтириш, шунингдек, миллий иқтисодиётга халқаро инвестицияларни жалб қилиш борасидаги фаолиятни янада кучайтиришга хизмат қилади. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2569 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

⚡️Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирди Марказий банк бошқаруви 17 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда асосий
⚡️Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирди Марказий банк бошқаруви 17 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолди. Маълум қилинишича, май ойида йиллик инфляция 5,5 фоизгача пасайган. Йил якунида инфляция 6,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Марказий банкнинг таъкидлашича, пул-кредит сиёсати инфляцияни 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга тушириш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган. Асосий ставка бўйича навбатдаги йиғилиш 29 июль куни ўтказилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

⚡️ТХИФ-2026 доирасида Марказий Осиёнинг энг йирик саноат кўргазмаси очилди Тошкент халқаро инвестиция форуми нафақат глобал и
⚡️ТХИФ-2026 доирасида Марказий Осиёнинг энг йирик саноат кўргазмаси очилди Тошкент халқаро инвестиция форуми нафақат глобал иқтисодий мулоқотлар майдони, балки истиқболли шартномалар пишиб етиладиган йирик амалий платформага айланди. Анжуманнинг марказий ва энг кутиладиган воқеаларидан бири сифатида, «CAEx» кўргазма мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг инвестициявий, саноат ва экспорт салоҳиятини намойиш этишга қаратилган кенг кўламли халқаро кўргазма ўз иш фаолиятини бошлади. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2570 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

Ўзбекистоннинг ерости бойликлари 3 трлн долларга баҳоланди Ўзбекистонда очиқ рақамли геология маълумотлар базаси яратилиб, ау
Ўзбекистоннинг ерости бойликлари 3 трлн долларга баҳоланди Ўзбекистонда очиқ рақамли геология маълумотлар базаси яратилиб, аукционга қўйиладиган конлар 4 карра кўпайтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаганида маълум қилди. Президент юқори қўшилган қиймат занжирларини кенгайтиришга инвестицияларни жалб этиш ҳақида гапирди. Саноатнинг барча тармоқларида янги технологик босқичга ўтиш ва қўшилган қийматни яратиш бўйича катта дастурлар бошланганини билдирди. “Яхши хабардорсиз, Ўзбекистон бой табиий ресурслар — олтин, мис, уран, волфрам, газ ва бошқа ноёб захираларга эга. Стратегик хом ашё бўлган ерости бойликларимизнинг умумий қиймати 3 триллион доллар деб баҳоланмоқда”, деди президент. Мазкур соҳадаги имкониятларни хорижий инвесторларга тақдим этиш мақсадида очиқ рақамли геология маълумотлар базаси яратилади, аукционга қўйиладиган конлар 4 карра кўпайтирилади, “қазиб олишдан тайёр маҳсулотгача” бўлган лойиҳаларни амалга ошириш учун Тошкент ва Самарқандда барпо этилаётган “Келажак металлари” технопаркларига хорижий сармоя кенг жалб қилинади. Машинасозлик, робототехника, енгил саноат, қурилиш материаллари, электротехника, фармацевтика каби “драйвер” тармоқларда ҳам 20 миллиард долларлик инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш таклиф қилинди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

“Ўзбекистон нафақат ўзининг, балки барчамизнинг шарафимизни ҳимоя қилади” — Озарбайжон Бош вазири Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда Озарбайжон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳукуматлари раҳбарлари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига тўхталиб, ўзларининг илиқ тилакларини айтишди:
Али Асадов (Озарбайжон Бош вазири): “Гуруҳ осон эмас, лекин Колумбия билан ўйинда ғалаба қозонишингизга ишонамиз. Биз сизлар учун қайғурамиз ва қўллаб-қувватлаймиз”. Қоҳир Расулзода (Тожикистон Бош вазири): “Колумбия билан ўйинни интизорлик билан кутяпмиз. Бу бутун МДҲ ҳудуди учун улкан тарихий воқеа”. Адилбек Касималиев (Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси биринчи ўринбосари): “Америкадаги Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон фуқароларининг барчаси Ўзбекистонга мухлислик қилади”.
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу самимий тилаклар учун қўшни давлатлар вакилларига миннатдорчилик билдирди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube

⚡️Саида Мирзиёева АҚШ делегацияси билан учрашди Навбатдаги Тошкент инвестиция форуми — Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлари била
⚡️Саида Мирзиёева АҚШ делегацияси билан учрашди Навбатдаги Тошкент инвестиция форуми — Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлари билан амалдаги лойиҳалар бўйича режаларни ўзаро мувофиқлаштириб олиш учун қулай имкониятдир.  АҚШ Эксимбанки президенти Жон Йованович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блек билан мулоқот давомида саноат ва молия соҳасидаги лойиҳаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди.  Қўшма инвестиция платформасини ривожлантириш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.  «Америкалик ҳамкорларимиз ўзаро манфаатли бизнес имкониятларидан ташқари, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятини ҳам катта қизиқиш ҳамда ҳайрат билан кашф этаётгани қувонарли ҳолдир», дея таъкидлайди Саида Мирзиёева. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

⚡️«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва Standard Chartered ўртасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди Жорий йилин
⚡️«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва Standard Chartered ўртасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди Жорий йилининг 16 июнь куни Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ раҳбарияти ҳамда Standard Chartered банкининг Бош ижрочи директори жаноб Сайф Малик бошчилигидаги делегация ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашув «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, республика иқтисодиётига узоқ муддатли хорижий капитални жалб қилиш ҳамда халқаро молия бозорларидаги иштирокини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2568 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

Ўзбекистонда пенсионерлар инфляцияни энг кўп ҳис қилмоқда Аҳоли томонидан ҳис қилинаётган инфляция даражаси май ойида яна юқо
Ўзбекистонда пенсионерлар инфляцияни энг кўп ҳис қилмоқда Аҳоли томонидан ҳис қилинаётган инфляция даражаси май ойида яна юқорилади. Марказий банк ўтказган сўров натижаларига кўра, фуқаролар ҳис қилган инфляция ўртача 10,3 фоизни ташкил этган. Энг юқори кўрсаткич эса пенсионерлар орасида қайд этилди. Май ойида ушбу ижтимоий гуруҳ вакиллари инфляция даражасини ўртача 13 фоиз деб баҳолаган. Бу апрель ойига нисбатан 0,8 фоиз бандга юқори. Ҳудудлар кесимида аҳоли томонидан энг юқори инфляция Фарғона вилоятида 12,2 фоиз даражасида қайд этилган. Бу кўрсаткич бир ой ичида 2,7 фоиз бандга ошган. Қизиғи шундаки, апрель ойида айнан Фарғона вилояти аҳолиси энг паст инфляцияни ҳис қилаётган ҳудуд сифатида қайд этилган эди. Тошкент шаҳрида ҳам сезилган инфляция ўсиб, 12 фоизга етган. Сўров иштирокчилари фикрича, май ойида айрим маҳсулотлар нархи айниқса тез ошган. Жумладан, бензин ва бошқа ёқилғи турлари; шакар ва қандолат маҳсулотлари; тухум ва гуруч. Шу билан бирга, бир неча ойдан бери аҳоли энг кўп қимматлаётган маҳсулотлар сифатида гўшт ва сут маҳсулотларини тилга олган. Ўрта даромадли аҳоли ҳам босимни кучлироқ ҳис қилмоқда. Марказий банк маълумотларига кўра, ойлик даромади 7 миллион сўмдан 20 миллион сўмгача бўлган аҳоли қатламларида ҳам инфляцияни ҳис қилиш даражаси ошган. Бу эса, нархлар ўсиши нафақат кам даромадли, балки ўрта даромадли оилалар бюджетига ҳам сезиларли таъсир кўрсатаётганини англатади. Нега айнан пенсионерлар инфляцияни кўпроқ ҳис қилади? Бу ҳолат пенсионерлар харажатларининг катта қисми озиқ-овқат, коммунал хизматлар ва дори-дармонларга тўғри келиши билан изоҳланган. Айнан шу товар ва хизматлар нархидаги ҳар қандай ўзгариш уларнинг кундалик харажатларида тезроқ акс этади. Шу боис, расмий инфляция кўрсаткичи билан аҳоли ҳис қилаётган инфляция ўртасида фарқ бўлиши мумкин. Айниқса, даромади чекланган пенсионерлар учун озиқ-овқат ва биринчи навбатдаги маҳсулотлар нархининг ошиши умумий статистикага қараганда кучлироқ сезилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

⚡️Нодир Тўрақулов шогирдлари Фарғонада қолганмиди? Фарғонадаги ИИБ ходимлари башорат асосида рақамларни гумондор бўйнига қўйи
⚡️Нодир Тўрақулов шогирдлари Фарғонада қолганмиди? Фарғонадаги ИИБ ходимлари башорат асосида рақамларни гумондор бўйнига қўйишмоқда Rost24.uz'га келган мурожаатга кўра, терговчилар ҳамкорлар ўзаро бир бирига ўтказиши режа қилинган маблағни ҳам гумондор бўйнига қўйишмоқда. Қўқон шаҳар ИИБ иш қўзғатишни рад этган ҳолатни Қўқон шаҳар прокурори қўшимча текширув ўтказиш учун Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд бўлимига юборган. Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан ўтказилган аудит текширувининг далолатномасида ҳам 60 миллиард сўмлик маблағ аниқланмаган бўлсада, Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий бўлим томонида гумондор бўйнига қўйилмоқда. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2567 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

Ўзбекистон ва Албания Биринчи хонимларининг учрашуви икки халқ ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube

⚡️Ўзбекистоннинг илк мундиал йўлланмаси шарафига олтин ва кумуш тангалар чиқарилади Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тарих
⚡️Ўзбекистоннинг илк мундиал йўлланмаси шарафига олтин ва кумуш тангалар чиқарилади Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тарихда илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чиққани махсус эсдалик тангаларида муҳрланади. Марказий банк мамлакат футболи тарихидаги ушбу муҳим воқеа муносабати билан чекланган миқдорда олтин ва кумуш тангалар муомалага чиқарилишини маълум қилди. Марказий банк хабарига кўра, эсдалик тангалари 999,9 аслликдаги соф олтин ва кумушдан тайёрланган бўлиб, улар миллий терма жамоанинг “Жаҳон чемпионати — 2026” мусобақасига йўл олганини абадийлаштириш мақсадида зарб этилган. Танганинг аверс қисмида Ўзбекистон футбол ассоциацияси логотипи, футбол тўпи тасвири ва «Тарихий зафар. Ўзбекистон футболи жаҳон чемпионатида — 2026» ёзуви жойлаштирилган. Реверс қисмида эса мухлислар орасида миллий терма жамоанинг рамзига айланган «Оқ бўрилар» образи акс этган. Дизайндаги бўри силуэти таркибига 26 нафар футболчи тимсоли жойлаштирилган бўлиб, бу тарихий натижа бутун жамоанинг биргаликдаги меҳнати самараси эканини англатади. Шунингдек, тангада миллий терма жамоа либосларидаги нақшлардан фойдаланилган. Уларнинг илҳом манбаи сифатида Ўзбекистоннинг қадимий меъморий обидаларидаги безаклар танланган. Муаллифлар бу ечим спорт, миллий ғурур ва тарихий меросни ягона композицияда бирлаштиришини маълум қилишган. Марказий банк маълумотига кўра, ҳар бири 31,1 грамм оғирликдаги 100 та олтин ва 1000 та кумуш танга ишлаб чиқарилган. Улар юқори коллекцион ва бадиий қийматга эга бўлиб, чекланган серияда сотувга чиқарилади. Эсдалик тангалари 18 июндан бошлаб мамлакат бўйлаб 690 та тижорат банклари филиалларида сотилади. Танганинг нархи ва қайси банкларда мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳар куни янгиланиб борилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

⚡️Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирок этган товламачилик гуруҳи фош этилди Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида товламачилик ва таҳдид билан шуғулланганликда гумон қилинган тўрт нафар шахс қўлга олинди. Уларнинг икки нафари 15 ва 16 ёшли мактаб ўқувчилари экани маълум бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари бир фуқарони унинг шаъни ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган видеони тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан 500 доллар талаб қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчилар жабрланувчидан 300 доллар ҳамда 2,4 миллион сўм олаётган вақтида ушланган. Текширув жараёнида улардан нақд пул маблағлари, мобил телефонлар, пичоқ ва бошқа ўткир буюмлар мусодара қилинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўқувчилар жиноятларга аралашиши ҳолатлари вояга етмаганлар иштирокидаги ҳуқуқбузарликлар масаласини яна кун тартибига олиб чиқмоқда. Мактаб ёшидаги ўсмирларнинг товламачилик, зўравонлик ёки жиноий гуруҳлар фаолиятига жалб қилиниши нафақат ҳуқуқ-тартибот, балки тарбия, назорат ва ижтимоий муҳит билан боғлиқ муаммоларни ҳам кўрсатади. Тергов натижалари мазкур гуруҳнинг бошқа шунга ўхшаш ҳолатларга алоқадор ёки алоқадор эмаслигини аниқлаши кутилмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

Музработ ҳокими иштирокидаги баҳсли аудио юзасидан текширув бошланди Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокими Абдулла Маматқуловга тегишли экани айтилган аудиоёзув тарқалди. Унда ўзини ҳоким сифатида таништирган шахс ғалла топшириш режасини бажармаётган фермерларга нисбатан ҳақоратли ва таҳдидомуз ибораларни ишлатгани эшитилади. Аудиоёзувда фермерларга режани қисқа муддат ичида бажариш талаби қўйилгани, шунингдек, суд ва прокуратура билан боғлиқ огоҳлантиришлар ҳам янграгани айтилмоқда. Манбаларга кўра, йиғилиш 15 июнь куни туман ҳокимлигида бўлиб ўтган. Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳолатни жиддий эътибор талаб қилувчи масала сифатида баҳолаган. Ҳодисанинг барча тафсилотларини ҳар томонлама, холис ва тўлиқ ўрганиш ҳамда унга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ваколатли идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Масала вилоят ҳокимининг шахсий назоратига олинган бўлиб, текширув натижаларига кўра тегишли қарор қабул қилиниши маълум қилинди.   📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

⚡️Исроил АҚШ ва Эрон ўртасидаги тинчлик келишувидан норози Исроил расмийлари Вашингтон ва Теҳрон ўртасида имзоланиши кутилаётган тинчлик келишувидан қаттиқ норозилик билдирмоқда. The New York Times маълумотларига кўра, Тель-Авив мазкур ҳужжатни мамлакат хавфсизлиги учун жиддий хатар деб баҳоламоқда. Исроил томонининг асосий эътирозлари келишувда Эроннинг бойитилган урани тақдирига аниқлик киритилмагани, ядровий дастурларга қатъий чекловлар белгиланмагани ҳамда келишув асосан Теҳроннинг ваъдаларига таяниши билан боғлиқ. Тель-Авив фикрича, келишув Эронга нисбатан iқтисодий босимни кучайтириш ўрнига, мамлакат бюджетига қўшимча маблағлар кириб келишини таъминламоқда. Шунингдек, “Ҳизбуллоҳ” ва бошқа Эронга яқин қуролли гуруҳларнинг қўллаб-қувватланишини тўхтатиш бўйича аниқ механизмлар ҳам назарда тутилмаган. Нашрнинг ёзишича, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мураккаб сиёсий вазиятга тушиб қолган. Бир томондан, унга АҚШ президенти Дональд Трамп сиёсатига қарши чиқиш бўйича босим кучаймоқда. Иккинчи томондан эса, у Вашингтон билан муносабатларни стратегик аҳамиятга эга деб ҳисоблаб, очкунчаликка боришни истамаяпти. Сўнгги бир йил ичида Исроил икки марта Эрон билан ҳарбий тўқнашувларга киришган бўлса-да, бу сафар музокаралар жараёнидан четда қолди. Исроиллик таҳлилчиларнинг таъкидлашича, мамлакат учун муҳим бўлган бир қатор хавфсизлик масалалари музокараларда умуман муҳокама қилинмаган. Аввалроқ, АҚШ ва Эрон урушни якунлаш бўйича асосий келишувга эришганини маълум қилган эди. Келишувга кўра, томонлар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, Ҳормуз бўғозидаги хавфсизликни тиклаш ва дипломатик мулоқотни қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Якуний битим 19 июнь куни Швейцарияда имзоланиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, урушнинг бошланиши 2026 йил 28 февралда АҚШ ва Исроилнинг Эрон ядровий объектларига берган зарбалари билан бошланган. Бунга јавобан Эрон АҚШ базалари ва Исроил шаҳарларига ҳужум қилди. Кейинчалик Ҳормуз бўғози ёпилиб, АҚШ Эронни денгиз блокадасига олган эди. Шундан бери можаро давом этиб келмоқда ва ҳозиргача тахминан 3 ойга яқин вақт ўтган бўлса-да, тўлиқ тинчлик ўрнатилмаган. Орада 2026 йил 12 март Доҳа (Қатар), 2026 йил 8 апрель Мусқат (Уммон) ва 2026 йил 1 май Женева (Швейцария)да бир неча бор вақтинчалик келишув ва сулҳ уринишлари бўлган, бироқ улар узоқ давом этмаган. Ҳар икки томон томонидан зарбалар ва жавоб ҳужумлари қайта бошланиб, вазият ҳануз барқарорлашмади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

Зироат Мирзиёева Албания Биринчи хоними билан учрашди Албания Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Кўксарой қ
+5
Зироат Мирзиёева Албания Биринчи хоними билан учрашди Албания Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Албания Биринчи хоними Арманда Бегай ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Самимий руҳда кечган мулоқотда томонлар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Маданий дастур доирасида Арманда Бегай ўзбек амалий санъати намуналари, миллий либослар кўргазмаси ҳамда “Келин салом” маросими билан танишди. Албания Биринчи хоними ўзбек халқининг миллий анъана ва урф-одатларига юқори баҳо бериб, уларнинг бой тарихи ва бетакрорлигини таъкидлади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube

⚡️Китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддатини қисқартириш тартиби тасдиқланди Ўзбекистонда энди маҳкумлар ўқиган ҳар бир китоб учу
⚡️Китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддатини қисқартириш тартиби тасдиқланди Ўзбекистонда энди маҳкумлар ўқиган ҳар бир китоб учун уларнинг жазо муддати 3 кунга қисқаради. Бунинг учун улар махсус тест топширади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 12 июнь куни қабул қилинган “Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг жазони ўташ даврида тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган адабиётларни ўқиганлиги фактини тасдиқлаш бўйича комиссия фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган. Унга кўра, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган адабиётлар рўйхати ҳар йили 1 январга қадар тасдиқланади. Шундан сўнг бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига тақдим этилади. Шу билан бирга, жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг жазони ўташ даврида тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган адабиётларни ўқиганлиги фактини тасдиқлаш бўйича имтиҳон махсус дастурий таъминот орқали инсон омилини истисно этган ҳолда, тест синовлари шаклида ўтказилади. Талабгорнинг жазо муддати ҳар бир ўқиган китоби учун уч кунга, бироқ бир йилда кўпи билан ўттиз кунгача қисқартирилади. Бунда талабгор ўқиган китоби бўйича тест синовини бир йилда икки маротаба топширади. Ҳар бир адабиёт бўйича 25 тадан иборат тест топшириқлари шакллантирилади ҳамда ҳар бир тест топшириғи учун икки дақиқа вақт ажратилади. Махсус дастур орқали ҳар бир адабиёт бўйича тест синови жами 100 баллик тизим асосида ҳисобланиб, ҳар бир тест саволи учун 4 балл берилади. Талабгор томонидан ҳар бир адабиёт бўйича 70 ва ундан юқори балл тўпланган тақдирда тест синови муваффақиятли топширилган ҳисобланади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

"Парковка" пулини тўламаса маъмурий жавобгарликка тортилмайди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

⚡️Нодир Тўрақулов шогирдлари Фарғонада қолганмиди? Фарғонадаги ИИБ ходимлари башорат асосида рақамларни гумондор бўйнига қўйи
⚡️Нодир Тўрақулов шогирдлари Фарғонада қолганмиди? Фарғонадаги ИИБ ходимлари башорат асосида рақамларни гумондор бўйнига қўйишмоқда Rost24.uz'га келган мурожаатга кўра, терговчилар ҳамкорлар ўзаро бир бирига ўтказиши режа қилинган маблағни ҳам гумондор бўйнига қўйишмоқда. Қўқон шаҳар ИИБ иш қўзғатишни рад этган ҳолатни Қўқон шаҳар прокурори қўшимча текширув ўтказиш учун Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд бўлимига юборган. Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан ўтказилган аудит текширувининг далолатномасида ҳам 60 миллиард сўмлик маблағ аниқланмаган бўлсада, Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий бўлим томонида гумондор бўйнига қўйилмоқда. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2567 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor

⚡️Тунги соат 22:00 даги видеоселектор: ҳисобот учун йиғилишни иш вақтида ўтказиб бўлмасмиди? Самарқанд вилояти ИИБ Жамоат хав
⚡️Тунги соат 22:00 даги видеоселектор: ҳисобот учун йиғилишни иш вақтида ўтказиб бўлмасмиди? Самарқанд вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бошқармаси томонидан ҳудудий бўлинмаларга юборилган телефонограмма тарқалди. Унга кўра, 11 июнь куни соат 22:00 да бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи майор Н.А. Каримов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши белгиланган. Ходимлардан соат 21:50 га қадар туман студияларида тайёр ҳолатда бўлиш талаб қилинган. Телефонограммада қайд этилишича, йиғилишда май ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилиниши режалаштирилган. Энди эътирозли бир савол туғилади: бир ойлик иш натижалари ва ҳисоботларни хизмат вақтида кўриб чиқиш имкони бўлмаганми? Нега одатий хизмат масалалари кечки соат 22:00 га белгиланмоқда? Ходимларнинг дам олиш вақти ва меҳнат ҳуқуқлари қай даражада инобатга олинмоқда? Агар йиғилиш фавқулодда ҳолат ёки кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаса, унинг тунги вақтда ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида саволлар туғилиши табиий. Айниқса, ходимлардан юқори натижа ва самарали хизмат талаб қилинаётган бир пайтда, уларнинг дам олиш вақтига ҳам ҳурмат билан ёндашиш муҳим аҳамиятга эга. Меҳнат қонунчилигида “ярим кечаси мажбурий йиғилиш ўтказиш мумкин” деган алоҳида норма йўқ. Аксинча, ходимнинг иш вақти ва дам олиш вақти аниқ тартибга солинган бўлиб, дам олиш ҳуқуқи қонун билан ҳимоя қилинади. Агар йиғилиш фавқулодда ҳолат ёки кечиктириб бўлмайдиган хизмат зарурати билан боғлиқ бўлмаса, уни кечки 22:00 га белгилашнинг асосли сабаби бўлиши керак. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor