Rost24 | Расмий канал
前往频道在 Telegram
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
显示更多📈 Telegram 频道 Rost24 | Расмий канал 的分析概览
频道 Rost24 | Расмий канал (@rost_24uz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 39 379 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 6 499,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 1 953 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 39 379 名订阅者。
根据 08 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -810,过去 24 小时变化为 -1 306,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 14.62%。内容发布后 24 小时内通常能获得 11.85% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 5 782 次浏览,首日通常累积 4 687 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 49。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Реклама: +99890 047 23 78
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot”
凭借高频更新(最新数据采集于 09 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
39 379
订阅者
-1 30624 小时
+2 8177 天
-81030 天
帖子存档
39 379
⚡️Энди жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жаримани 60 кун ичида тўламаган ҳайдовчиларнинг автомобили жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин.
Бу тартиб ички ишлар вазирининг 4 сентябрдаги буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, 2027 йил 7 январдан кучга киради.
Янги қоидага кўра, жарима белгиланган муддатда тўланмаса, транспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар ЙҲХХ ходимларининг электрон тизимида автоматик акс этади. Шундан сўнг автомобиль маъмурий баённома тузилмасдан жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин.
Бироқ ҳайдовчи жаримани жойида тўлиқ тўласа ва тўлов электрон тизимда тасдиқланса, автомобиль олиб кетилмайди.
Шунингдек, жаримани қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида тўлаганларга 50 фоиз, 30 кун ичида тўлаганларга эса 30 фоиз чегирма берилади. Мазкур имтиёз айрим ҳолатларга татбиқ этилмайди.
📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
39 379
⚡️АЭС реакторларининг ядровий хавфсизлиги бўйича янги талаблар белгиланди
Адлия вазирлиги атом электр станцияларидаги реактор қурилмаларининг ядровий хавфсизлик қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат 2026 йил 5 ноябрда 3967-сон билан рўйхатга олинди.
Янги қоидаларга кўра, АЭС қурилиши бошланишидан олдин реактор қурилмасининг хавфсизлик талаблари акс этган лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши шарт. Лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритилмасдан реактор конструкцияси, техник тавсифлари ва эксплуатация шартларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, хавфсизлик тизимлари мунтазам синов ва текширувдан ўтказилиши, авария ҳолатларида радиоактив моддаларнинг аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитга таъсирини камайтириш чоралари кўрилиши белгиланган.
Реактор блокини ишга туширишда қувват босқичма-босқич оширилиб, ҳар бир босқичда синовлар ўтказилади. Ядровий хавфли ишлар эса реактор тўхтатилган ҳолатда, махсус дастур асосида амалга оширилади. Ходимлар учун авария ҳолатларига тайёргарлик машғулотлари ҳам ўтказилиши шарт.
📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
39 379
⚡️Ўзбекистонда блогерлар реклама қонунчилигини бузгани учун жазоланди
Рақобат қўмитаси маълум қилишича, мамлакатда фаолият юритаётган 110 нафар блогернинг рўйхати шакллантирилган. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинаётган реклама материаллари ҳар куни мониторинг қилиб борилмоқда.
Ўрганишлар натижасида 12 нафар блогер томонидан «Реклама тўғрисида»ги қонун талабларига зид рекламалар тарқатилгани маълум бўлди. Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан уларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.
Эътиборлиси, назорат фақат блогерлар билан чекланиб қолмайди. Қўмита томонидан мамлакатда кенг танилган хонандалар, актёр ва актрисалар, шунингдек, спортчиларнинг ҳам рўйхати тузилган. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги реклама фаолияти мунтазам кузатиб борилмоқда.
Рақобат қўмитаси реклама берувчилар, уни тайёрловчилар ва тарқатувчилар, жумладан, блогерлар ҳамда машҳур шахсларни қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга чақирди.
Қўмита қонун талабларини билмаслик ёки уларга бепарво муносабатда бўлиш жавобгарликдан озод этмаслигини алоҳида таъкидлади.
📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
39 379
Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказади
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника тармоғида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан мулоқотида соҳани ривожлантириш учун мавжуд имкониятларга тўхталди.
Хусусан, бу йил учинчи мис бойитиш фабрикаси ишга туширилгани, ушбу лойиҳа ҳисобидан мис ишлаб чиқариш ҳажми 300 минг тоннага, 2030 йилга бориб эса 500 минг тоннага етказилиши таъкидланди. Ҳозирда мамлакатда 47 миллион тонна мис захираси мавжуд.
Давлат раҳбарининг қайд этишича, дунёда 500 минг тонна мис ишлаб чиқарадиган давлатлар саноқли. Ўзбекистондаги мис ва критик минераллар захираси, салоҳиятли ёшлар, тажрибали тадбиркорлар ҳамда ҳамкорликка тайёр инвесторлар соҳада 20 йилга мўлжалланган лойиҳаларни амалга ошириш учун имконият яратади.
📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
39 379
⚡️Давлат харидларида маҳсулотнинг фақат нархи эмас, сифати ва эксплуатация харажатлари ҳам ҳисобга олинади
Давлат харидлари доирасида Ўзбекистонда ҳар йили 10 триллион сўмлик электротехника маҳсулотлари сотиб олинади.
Илгари тадбиркорлар давлат корхоналарининг буюртмаларини тўрт-бешта алоҳида платформа орқали кузатиб боришга мажбур эди. Эндиликда эса барча давлат буюртмаларини ягона платформада акс эттириш тизими жорий қилинди.
Шунингдек, 1 январдан бошлаб давлат харидлари бўйича уч йиллик режаларни олдиндан эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади. Бу тадбиркорларга бозордаги талабни олдиндан баҳолаш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги ускуналар харид қилиш ва инвесторларни жалб этиш имконини беради.
Давлат харидларида маҳсулотни фақат энг арзон нархига қараб танлаш амалиёти ҳам қайта кўриб чиқилади. Сабаби, арзон импорт маҳсулотларидан фойдаланиш жараёнидаги харажатлар маҳаллий маҳсулотларга нисбатан юқори бўлиши мумкин.
Масалан, назорат хариди доирасида ўрганилган иккита 40 киловаттли трансформатордан импорт маҳсулоти маҳаллий ишлаб чиқарилган трансформаторга нисбатан 400 минг сўм арзон бўлган. Бироқ унинг электр энергияси сарфи 10 фоизга, фойдаланиш давридаги таъмирлаш харажатлари эса тўрт баробарга юқорилиги аниқланган.
Шу муносабат билан давлат харидларида маҳсулотнинг бутун хизмат муддати давомидаги харажатларини баҳолаш — «Life Cost» ёндашуви жорий этилади. Бунда маҳсулотнинг харид нархи билан бирга электр энергияси сарфи, таъмирлаш, сервис ва фойдаланиш харажатлари ҳам ҳисобга олинади.
📱ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
39 379
⚡️Ўзбекистонда маҳаллий банкоматлар ишлаб чиқарилиши мумкин
Банкоматларга бўлган талаб ортиб бораётгани сабабли, уларни мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади.
Маълум қилинишича, 2025 йилда мамлакатга 9 мингта банкомат олиб келинган ва бунинг учун 50 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган. Савдо ва кўнгилочар марказлар, янги турар жой массивлари кўпайиши билан банкоматларга эҳтиёж янада ортиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан давлат раҳбари мутасаддиларга банкоматларга бўлган талабни ҳисоб-китоб қилиш, зарур технология ва инвесторларни жалб этиш орқали уларни маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш вазифасини топширди.
Шунингдек, Тошкент вилоятида энергия батареялари ва электроника учун юпқа мис фольга, Жиззахда электромобиллар учун инвертор ва қувватлаш қурилмалари, Наманганда сув насослари учун энергия тежамкор электр двигателлари, Қорақалпоғистонда эса серверлар учун узлуксиз электр таъминоти ва совитиш тизимларини ишлаб чиқариш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади.
📱ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
39 379
⚡️Ўзбекистон электротехника экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотда соҳани ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспортни кенгайтириш бўйича янги вазифаларни белгилади.
Йиғилишда электротехника маҳсулотлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш имконияти мавжудлиги қайд этилди.
Бунинг учун Андижонда офис техникаси ва тайёр кабел тўпламлари, Тошкент шаҳрида серверлар, интерактив панеллар ва сенсорли датчиклар, Қашқадарёда эса телевизорлар учун электрон платалар ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.
Шунингдек, мамлакатда саноат роботлари, электроника ва технологик ускуналар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсад қилинган. Жумладан, Оҳангарон технопаркида микропроцессор модуллари ишлаб чиқарилмоқда, Тошкент шаҳрида эса кореялик ҳамкорлар билан роботлар ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланган.
Бу йўналишдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Нурафшон шаҳрида «Келажак технологиялари маркази» ташкил этилади. Ушбу марказ корхоналарига IT-парк резидентлари билан бир хил имтиёзлар берилади. Роботлар, электроника ва технологик ускуналар ишлаб чиқариш учун зарур хомашё ҳамда бутловчи қисмлар импорт божидан озод этилади.
Бундан ташқари, илмий тадқиқотлар ва саноат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида «Янги саноат» миллий платформаси ишлаб чиқилади. У орқали тадқиқотчиларнинг илмий ишланмаларини саноат корхоналари билан боғлаш кўзда тутилган.
Ҳар бир ҳудудда 1 майга қадар биттадан тадқиқот ва ишланмалар маркази ёки технопаркни янги саноат йўналишларига мослаштириш, маҳсулотларни синовдан ўтказиш майдончаларини ташкил этиш вазифаси ҳам белгиланди.
📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
39 379
⚡️Эркинжон Турдимов беш нафар ректор ишдан олингани ҳақидаги хабарларни рад этди
Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов олий таълим муассасаларидаги беш нафар ректор лавозимидан озод этилгани ҳақида тарқалган хабарларни инкор қилди. Унинг таъкидлашича, 6 ноябрь куни ўтказилган йиғилишда бирорта ҳам ректор ишдан бўшатилмаган, тўрт нафар раҳбарга эса, жиддий огоҳлантириш берилган.
Аввалроқ айрим оммавий ахборот воситалари ўз манбаларига таяниб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов ва Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Баҳодир Ҳолиқовни қўшиб ҳисоблаганда, беш нафар ректор лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Бу хабарлар айрим ОТМларда талабалардан «Хавфсиз талаба» мобил иловасини ўрнатиш талаб қилингани билан боғлиқ вазият ортидан пайдо бўлган.
Вазирликнинг 6 ноябрдаги расмий ахборотида эса, бир қатор олий таълим муассасаларидаги мансабдор шахсларнинг лавозимга лойиқлигини ўрганиш ва натижаси бўйича хулоса киритиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилиши белгилангани маълум қилинган.
«Аввало, мен ҳали бешта ректор эмас, биттасини ҳам ишдан олмадим. Йиғилишда бешта эмас, тўртта ректорни қаттиқ огоҳлантирдим. Вазирликда махсус ишчи гуруҳ тузилди. Бу масала билан ана шу катта ва нуфузли гуруҳ шуғулланади. Қайси ректор қолиш-қолмаслиги ишчи гуруҳнинг ҳаққоний хулосаси асосида бўлади», деган Эркинжон Турдимов.
📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
39 379
Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиафоруми бошланди
Бугун, 9 ноябрь куни Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиафоруми ўз ишини бошлади.
Икки кун давом этадиган форумда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, анъанавий қадриятларни тарғиб этишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ҳамда замонавий медиа маконидаги долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ва Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ҳокимияти органлари, етакчи оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.
Форум доирасида рақамли трансформация шароитида икки мамлакат медиа ташкилотлари олдида турган вазифалар, ахборот соҳасидаги янги имкониятлар ва ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилади. Бугунги ялпи мажлис эса Ўзбекистон ва Россиянинг медиа, коммуникация ва ахборот соҳаларидаги стратегик шериклигига бағишланади.
Шунингдек, ҳужжатли ва бадиий фильмларни ҳамкорликда ишлаб чиқариш, турли мавзуларда қўшма махсус медиа лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинади.
Медиафорум доирасида кибермаконда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва болаларни ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган семинар ҳам ўтказилади. Интернетда тарқалаётган ёлғон ахборотлар, шунингдек, генератив сунъий интеллект ёрдамида яратилган контентнинг ҳаққонийлигини текшириш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади.
Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Россия вакиллари ўртасида қатор икки томонлама музокаралар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
39 379
⚡️Фарғонада 105 нафар бола заҳарланган боғча иши бўйича айбдорлар қамоққа олинди
Фарғона вилоятида давлат мактабгача таълим ташкилотларида 105 нафар боланинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ иш бўйича суд ҳукми ўзгартирилди.
Овқат етказиб бериш билан шуғулланган «Garden Catering Trade» МЧЖ мансабдорларига нисбатан тайинланган жазо оғирлаштирилди.
Фарғона вилояти судининг кассация инстанцияси қарорига кўра, корхона раҳбари 4 йилга, технологи эса 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. Ҳар икки маҳкум суд залида қамоққа олинди.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Фурқат туман суди ушбу шахсларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаган ва уларни суд залидан озод қилган эди. Кассация инстанцияси эса, мазкур ҳукмни ўзгартириб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллади.
📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
39 379
⚡️Ўзини Президент администрацияси ходими деб таништирган собиқ амалдор 3 йил 1 ойга қамалди
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида департамент бошлиғи бўлиб ишлаган собиқ амалдор Сурхондарё вилояти ҳокимига қўнғироқ қилиб, Термиздаги ресторан ўрнида кўп қаватли уй қуришга рухсат беришни сўраган. У ўзини Президент ёрдамчисининг котиби сифатида таништирган. Суд ҳукми билан у 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
1988 йилда туғилган И.Ж. 2026 йил май ойи бошларида ўзининг собиқ қўшниси, афғонистонлик З. билан учрашган. Суҳбат давомида З. Термиз шаҳрида, вилоят ҳокимлиги биноси яқинида жойлашган 50 сотих ер майдонидаги ресторан ўрнига кўп қаватли тураржой қуриш нияти борлигини айтган. Бироқ, вилоят ҳокими бунга рухсат бермаётгани сабабли И.Ж.дан масалани ҳал қилишда ёрдам сўраган.
2026 йил 2 июнь куни И.Ж. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовга қўнғироқ қилиб, ўзини Президент ёрдамчисининг котиби Комил деб таништирган. Суҳбат давомида у афғонистонлик тадбиркорнинг режаси ҳақида гапириб, ресторан жойлашган ҳудудда кўп қаватли уй қурилишига рухсат беришни талаб қилган.
Ҳоким эса, мазкур тадбиркор бу масалада аввал ҳам мурожаат қилганини, бироқ ҳудуднинг жойлашуви сабабли қурилишга розилик берилмаганини тушунтирган. Унинг айтишича, ресторан яқинида вилоят прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизматининг маъмурий бинолари, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига ажратилган хизмат уйлари жойлашган. Ҳоким тадбиркор Термизнинг бошқа ҳудудида кўп қаватли уй қурмоқчи бўлса, ер майдони ажратишда ёрдам беришини ҳам билдирган.
Эртаси куни И.Ж. З.га қўнғироқ қилиб, ҳоким билан суҳбат тафсилотларини етказган ва қурилишга нима сабабдан рухсат берилмаётганини тушунтирган.
Судда айбланувчи ўз айбига иқрор бўлмаган. У ҳокимга қўнғироқ қилишдан моддий манфаат кўзламаганини, фақат кўп йиллик қўшнисига ёрдам бериш ниятида бўлганини билдирган. Шунингдек, ҳоким билан шахсан таниш эмаслигини айтган.
Суд ҳужжатларида И.Ж. аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилгани қайд этилган. У 2019 йил октябрь ойида фирибгарликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жинояти учун 81,1 миллион сўм жаримага тортилган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди И.Ж.ни Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) ҳамда 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилини қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш) билан айбдор деб топган. Унга узил-кесил 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
39 379
⚡️Тошкент ИЭСда мазут ёқишга эҳтиёж қолмаслиги мумкин
Тошкент шаҳри ва вилоятининг бир қисмида электр энергияси юкламасини қайта тақсимлаш имконини берувчи янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» подстанцияси ишга туширилди. Бу Тошкент иссиқлик электр станциясига тушадиган юкламани камайтириб, унда мазутдан фойдаланишга бўлган эҳтиёжни бартараф этиши мумкин.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 7 ноябрь куни Жаҳон банки иштирокида барпо этилган «Ҳалқа» подстанциясига кучланиш берилган. Қуввати 1 602 МВА бўлган мазкур объект Ўзбекистондаги йирик юқори кучланишли инфратузилма лойиҳаларидан бири ҳисобланади.
Янги подстанциянинг ишга туширилиши натижасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир қисмидаги электр юкламалари қайта тақсимланади. Бу эса, Тошкент ИЭС зиммасидаги юкламани камайтириш ва станцияда мазут ёқилғисидан фойдаланиш заруратини йўқотиш имконини беради.
Вазирлик лойиҳа нафақат электр таъминоти ишончлилигини ошириши, балки пойтахт ва унга туташ ҳудудларда экологик вазиятни яхшилашга ҳам хизмат қилишини таъкидламоқда.
Умумий қиймати 171,4 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа доирасида 1 602 МВА қувватли подстанциядан ташқари, 220 кВ кучланишли 213 километр ва 500 кВ кучланишли 72 километр, жами 285 километр электр узатиш тармоқлари ҳам барпо этилган.
Ҳозирда янги инфратузилма объектларини мамлакат ягона энергетика тизимига тўлиқ интеграция қилиш бўйича якуний ишлар давом этаёгани билдирилган.
ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
39 379
⚡️Автобус ҳайдовчиси ўзи бошқарган транспорт остида қолиб ҳалок бўлди
Тошкент шаҳрида 82-йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. Ҳодиса 2026 йил 7 ноябрь куни содир бўлган.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълумотига кўра, «18-автобус саройи» филиалига қарашли автобус ҳайдовчиси Ж.З. бекатда йўловчиларни туширганидан сўнг транспорт воситасини тўхтатиб, уни тарк этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи автобуснинг қўл тормозини фаоллаштирмагани сабабли транспорт воситаси ўз-ўзидан ҳаракатлана бошлаган. Буни кўрган ҳайдовчи автобусни тўхтатишга уринган, бироқ ҳаракатланаётган транспорт воситаси остида қолиб кетган.
Оқибатда ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти ва жамоаси марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда ҳамкасбларига ҳамдардлик билдирган.
ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
39 379
⚡️Мирзиёев: тиббиёт соҳасига ажратиладиган маблағлар 7 баробар оширилиб, 49 триллион сўмга етказилди
Шавкат Мирзиёев Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига байрам табригини йўллади. Давлат раҳбари табрикда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, тиббий хизмат сифатини ошириш борасидаги натижалар ва келгуси йилларга мўлжалланган режаларни қайд этди.
Президентнинг таъкидлашича, «Янги Ўзбекистонга – янги ва замонавий тиббиёт» ғояси асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида соҳага ажратилаётган маблағлар 7 баробар кўпайтирилиб, жорий йилда 49 триллион сўмга етказилган. Тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, замонавий диагностика ва даволаш технологиялари жорий этилмоқда.
Соҳадаги муҳим ўзгаришлардан бири тиббий хизматларни рақамлаштириш бўлди. Жумладан, поликлиника, шифохона, хусусий клиника ва дорихоналарни ягона рақамли тизимга бирлаштириш ишлари олиб борилмоқда. DMED электрон ахборот тармоғи орқали 38 миллиондан зиёд аҳолининг тиббий картаси шакллантирилган. «Электрон поликлиника», «Электрон шифохона» ва «Электрон рецепт» тизимлари ҳам босқичма-босқич жорий этилмоқда. Келгусида сунъий интеллект имкониятларидан ҳам шифокорлар ва ҳамширалар фаолиятида фойдаланиш режалаштирилган. Шунингдек, инфаркт ва инсультга қарши курашиш, онкологик ва гематологик касалликларни эрта аниқлаш, паллиатив ёрдамни ривожлантириш бўйича миллий тизимлар шакллантирилган. Давлат тиббий суғуртаси доирасида «Маблағ бемор ортидан боради» тамойили жорий этилган. Йил охирига қадар ушбу механизмларни барча ҳудудларда тўлиқ ишга тушириш ва аҳолини кафолатланган тиббий ёрдам билан қамраб олиш мақсад қилинган. Табрикда тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва хусусий тиббиётни ривожлантириш борасидаги натижалар ҳам келтирилган. Хусусан, 2017 йилдан буён тиббиёт олийгоҳларига қабул квотаси 4,5 баробар ошган. Ушбу олийгоҳларнинг 40 та таълим дастури халқаро аккредитациядан ўтказилган. Ҳозирда 41 та давлатдан келган 15 мингдан зиёд хорижий талаба Ўзбекистон тиббиёт олийгоҳларида таҳсил олмоқда. Хусусий клиникалар сони сўнгги ўн йилда 3,5 мингтадан 9 мингдан зиёдга етган. Уларга рухсат этилган ихтисослаштирилган тиббий хизматлар тури эса 50 тадан 213 тага кўпайган. Фармацевтика саноатида ҳам ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми кенгаймоқда. Айни пайтда маҳаллий корхоналарда 6,8 мингдан ортиқ турдаги дори воситалари ишлаб чиқарилиб, маҳсулотлар 50 дан зиёд мамлакатга экспорт қилинмоқда. Давлат раҳбари тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва малакасини баҳолаш тизимида ҳам янги босқич бошланишини маълум қилди. Келгуси йилдан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини халқаро стандартларга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказиш тизими йўлга қўйилади. 2027–2028 ўқув йилидан бошлаб эса тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш тўлиқ резидентура дастурлари орқали амалга оширилади. Президент табрикда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишларнинг асосий мақсади инсоннинг яшаш жойи ва ижтимоий ҳолатидан қатъи назар, сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятини таъминлаш эканини таъкидлади. Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшдан 75,4 ёшга етган. Келгусида бу кўрсаткични 78 ёшга етказиш, касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхислаш ва самарали даволаш ишларини янги босқичга олиб чиқиш вазифаси белгиланган.ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
39 379
Мирзиёев: Президент Олимпиадасида мағлублар бўлмади
Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси иштирокчилари — ёш спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийларини табриклади. Давлат раҳбари мусобақалар ёшлар спортида янги тажриба ва юқори натижалар учун муҳим қадам бўлганини таъкидлади.
Икки ҳафтадан ортиқ давом этган мусобақаларда бир қатор ёш спортчилар юқори натижалар ва рекордларни қайд этди.
Хусусан, қашқадарёлик Кумуш Кўчкинова дзюдо ва кураш бўйича иккита олтин медални қўлга киритди. Тошкентлик Аиша Енина бадиий гимнастиканинг турли йўналишларида учта олтин, битта кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлди.
Тошкент вилояти вакили, оғир атлетикачи Муштарий Ўролова эса даст кўтаришда 109 килограмм, силтаб кўтаришда 136 килограмм ва икки кураш натижасига кўра 245 килограмм кўрсаткич билан жаҳон рекордини ўрнатди.
Шунингдек, парасузиш бўйича Ҳикматулла Ҳайдаралиев ва Шаҳноза Ережепбаева тўрттадан олтин медални қўлга киритди.
Бир қатор ёш спортчилар Ўзбекистон рекордларини янгилади.
Президент мусобақаларда мағлублар бўлмаганини, ҳар бир иштирокчи муҳим тажриба орттирганини қайд этиб, спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.
ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
39 379
⚡️Бекободдаги корхона ҳавога меъёрдан минг баробар кўп зарарли модда чиқаргани аниқланди
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экология полицияси ходимлари Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги «М.К.» корхонаси фаолиятини ўрганиб, текширув давомида корхонанинг пўлат эритиш ва ферроқотишмалар ишлаб чиқариш бўлинмаларида атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар миқдори белгиланган меъёрлардан бир неча баробар юқори эканини аниқлади.
Лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра, электрда пўлат эритиш бўлинмасида ноорганик чанг меъёрдан 2,4 баробар, олтингугурт диоксиди 1 533 баробар, углерод оксиди эса 20 баробар кўп чиқарилган. Ферроқотишмалар ишлаб чиқариш бўлинмасида ҳам ноорганик чанг миқдори меъёрдан 24,9 баробар, азот диоксиди 2,12 баробар, углерод оксиди эса 23,3 баробар юқори бўлган.
Шунингдек, пўлат эритиш цехида чанг-газ тозалаш ускуналари самарали ишламаётгани, бунинг оқибатида зарарли моддаларнинг бир қисми тўғридан-тўғри атмосферага чиқиб кетаётгани маълум бўлган.
Ўрганишда корхонада экологик экспертиза хулосалари талаблари тўлиқ бажарилмагани, айрим ифлослантирувчи манбаларга автоматлаштирилган мониторинг тизимлари ўрнатилмагани ва лаборатория назорати етарли даражада ташкил этилмагани ҳам аниқланган.
Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан корхонага атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун 1 миллиард 630 миллион 920 минг 419 сўм компенсация тўлови ҳисобланган.
Бундан ташқари, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича корхонага мажбурий кўрсатмалар берилган. Жумладан, чанг-газ тозалаш ускуналари фильтрларини тўлиқ алмаштириш, уларнинг самарадорлигини камида 95 фоизга етказиш, лаборатория назоратини кучайтириш ҳамда асосий ифлослантирувчи манбаларга автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш талаб этилган.
📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
