uz
Feedback
Hikoyalar (G&M)

Hikoyalar (G&M)

Kanalga Telegram’da o‘tish

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy, saviyali va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Ko'proq ko'rsatish
6 863
Obunachilar
-424 soatlar
+207 kunlar
+6430 kunlar
Postlar arxiv
“ШПАНА” Университетни янги битирган кезларим эди. “Одамлар нима деркин” деган қиссам китоб бўлиб чиқди... Озод Шарафиддинов, Субутой Долимов, Умарали Норматов, наманганлик қадрдонимиз, шоир ва олим Нуриддин Бобохўжаев, бир-икки мезбонлар билан Саричелек қўриқхонасига бордик. Тоғ устидаги кўл бўйида ётиб дам олдик. Кун бўйи чўмиламиз, ош-овқатни ўзимиз қиламиз. Бутун оламдан ажралиб, бир ҳафта радио эшитмасликка, соқол олмасликка, хуллас “ёввойи” бўлиб юришга қарор қилганмиз... Ўн кунлардан кейин юк машинасида тоғдан қайтиб тушдик. Соч-соқоллар ўсган, кийимлар афтодаҳол. Янгиқўрқон марказида тўхтаб тамадди қиладиган бўлдик. Йўл-йўлакай аллақандай магазинга кирдик. Чиройли қиз пештахта ортида китоб ўқиб ўтирган экан. Озод ака одатдаги “қитмирлик” билан сўради: — Синглим, нима китоб ўқияпсиз? Қиз ғаши келиброқ бошини кўтарди. Индамай китобнинг муқовасини кўрсатди. Бу — менинг китобим эди. Ёш ёзувчи бунақа пайтда қандай аҳволга тушишини биласиз. Хурсандман. Нуқул илжаяман! — Бунақа бемаъни китобларни ўқиманг, — деди Озод ака “шумлик” қилиб. Қизнинг жаҳли чиқиб кетди. — Ўзингиз бемаъни! Китобни тушунмасангиз гапириб нима қиласиз! Бизнинг оғиз — қулоқда.Озод ака менга қараб кулди. — Кўрдингми, мухлисларинг кўпайиб қопти. — Кейин қизга тушунтирди. — Қўлингиздаги китобни мана шу бола ёзган. Беринг, дастхат ёзиб беради. Қиз менга бошдан-оёқ қараб чиқди-да, жаҳл билан ғичирлади: — Э, йўқол, шпана! Довдираб қолдим. Қийқириқ, кулги... Айниқса, кекса Субутой домла тиззасига уриб-уриб кулади. Йўқ, Озод ака амаллаб, қизни ишонтирди. Қўлидан китобни олиб, “Ҳурматли фалончихонга...” деб энди дастхат ёза бошлаганимда ичкаридан башанг кийинган, тилла тишли киши чиқди. (Магазин мудири бўлса керак.) — Хўш, нима шовқин? — деди қовоғини солиб.Озод ака нима гаплигини тушунтирди. Мудир ҳаммамизга бир-бир қараб чиқди-да мендан сўради: — Ҳужжатинг борми? — Обке паспортингни! — деди Озод ака жаҳли чиққан бўлиб.Машина кабинасида қолган паспортимни олиб келишга мажбур бўлдим. Мудир аввал паспортга, кейин менга, ундан кейин китоб муқовасига қаради. Узоқ ўйланиб қолди. — Фамилияси ўхшайди, — деди салмоқланиб, — сурати ҳам ўзига ўхшайди, аммо кўриниши ёзувчига ўхшамайди. — Ана! — Субутой домла тантана билан кўрсаткич бармоғини осмонга бигиз қилди. — Ана! Одам танишни биларкансан-ку, ўғлим. Ёзган дастхатини кўргин! Ёзувчиям шунақа хунук ёзадими? Афтини қара, афтини! Тошканнинг хулигани-ку бу! Ҳа, қизим-а, содда қизим-а! Шунинг гапига ишондингми?! Сотувчи қиз жаҳл билан мен дастхат ёзган варақни йиртти-да, ғижимлаб ерга улоқтирди... Ўткир Хошимов

Қўчқор НОРҚОБИЛ ОВҚАТИНГ ЕТМАЙ ҚОЛСИН... Дўстим Бахтиёрга бағишлайман ҳикоя Қисм ошхонасида кечки овқатга хафсаласиз қўл урдик. Иштаҳага ит теккан. Сабаби, тонг саҳар жангга кетишимиз ҳақида буйруқ бор. Қаерга боришимиз номаълум; сир тутишмоқда. Бундай ими - жим тайёргарликдан сезиш мумкинки, Чорикор ё Панжшерга йўл олсак керак. У ёқлардан тирик қайтиш даргумон, ажалнинг уяси, Худо қарғаган жой. Дузахнинг дарвозаси очилгани шу... Столимиз атрофида асосан ўзбеклар жам бўлганди. Емакдан сўнг ошпазимиз дуо қилди: – Омийн! Қайтиб келганларингда овқатим етмай қолсин... Айни тоб тепамизда сиёсий тарғиботчи зобит ҳозир бўлди. Аскарнинг гап - сўзи тугул хаёлидаги ўй билан ҳам қизиқувчи бу исковични жинимиз суймасди. – Фолончиев! Ҳозир нима дединг? Қани таржима қил-чи? Ошпаз жим. Бошқалар ҳам. Биламан, зобит тирноқ остидан кир топиб ундан бомба ё мина ясайди. У кинояли илжайди: – Сен дуо ўқидинг. Шуни менга таржима қилиб бер, тамом! – Кейинги гал овқатимиз етмай қолсин, деяпти. Бунинг нимаси ёмон, – ижирғандим. – Аҳмоқ! Совет армияси ҳар жиҳатдан қудратли. Бизда озиқ - овқат етарли. Сенларнинг миянг бузилган... Асабим зир қақшади. Оғзимга келган гапни қайтармадим. –Калтафаҳмсан!– дедим сенсираб. Юзига тик боқдим. Жағини очса, қулоқ чаккасида чақмоқ чақдирадиган важоҳатимни кўриб эсанкиради. Тўғри-да, эртага урушга чиққандан кўра Гауптвахта, яъни, аскарқамоқда ётганим яхшироқдир, нари борса бир ҳафтадан сўнг қўйиворишади... Зобит нимадир деб ғулдиради-да, ошхонадан отилиб чиқиб кетди. Зум ўтмай қисм қорувули бошлиғи ва иккита навбатчи аскар пайдо бўлди. Эртага жангга чиқишимиз шартлиги сабаб менга индашмади, ошпазни олиб кетишди. ... Жангдан қайтдик. Оёқларимиз зил - замбил ҳолда ошхонага кирдик. Иштаҳа йўқ... Ошпаз бир бурчакда эзғинди ҳолда бош эгиб ўтирибди. Бизнинг ёнимизга келмади. Сабаби, унинг овқати ортиб қолди, сабаби, аскарларнинг кўпчиллиги қирилиб кетганди... Ҳалиги тарғиботчи зобит ошпазнинг ёнига борди. Юзига маҳзун тикилиб елкасига кафтини қўйди. Бизнинг столга ўгрилиб қаради. Қаддини ғоз тутди. Ўнг қўлини чеккасига тираб ҳурмат маъносида ҳарбийча салом берди. Нигоҳлари жиққа ёш. Шу тарзда биздан, айнан мендан узр сўради. Биз ҳам ўрнимиздан туриб, қўлларимизни бошимиз четига тираб ҳарбийча алик олдик. Орадан бир ҳафта ўтиб, яна бизни саф майдонига тизишди. Тағин жанг... Қисм командири ҳарбий тайёргарлик борасида зобитлар ҳисоботини тинглагач, минглаб аскарларга юзланди: – Ўғилларим, ҳаммамиз соғ - омон, ҳа, барчамиз тирик қайтишимиз керак! Қисмга тус - тугал келайлик! Донишманд ўзбек ошпазимиз айтгани каби, майли, жангдан қайтгач, сизларга овқат етмай қолишини истайман! Вужудим жимирлаб кетди. Бўғзимга нимадир тиқилиб қолди. Взвод бошида турган тарғиботчи зобит менга қараб жилмайиб қўйди. Кейинчалик қисмимизда “Майли, овқатимиз етмай қолсин!”, деган ибора энг яхши тилакка айланди. – Омон қайтинглар, овқатимиз етмай қолсин! – Тирик қайтинглар, овқатимиз етмаса ҳам майли! – Биз қайтгач, овқатинг етмасин, ошпаз! – Биз қайтамиз, овқатинг етмай қолади, Бахтиёр! ... Орадан анча йиллар ўтди, Бахтиёр... Ҳайит байрамида қишлоққа боргач, альбом варақлаб, иккимизнинг ҳарбийда тушган сувратимизни кўрдим. Ўша воқеани эсладим, Бахтиёр! Эсингдами, Бахтиёр?! Эсингда-а?! 9.06. 2025 й

Hikoyani 2 chi qismi yaqin kunlarda... Tugatish arafasidaman.
Hikoyani 2 chi qismi yaqin kunlarda... Tugatish arafasidaman.

ОНАМНИНГ ИЗТИРОБЛАРИ Дадам қишлоқда чўпонлик қилиб юрган кезлари онам билан бир-бирларини севиб қолишади. Табиийки, турмуш қурмоқчи бўлишади. Аммо негадир бувим уларнинг оила қуришини умуман истамайди. Шу заҳоти дадамни бошқа қизга унаштириб қўяди. Кўп ўтмай унаштирув бузилиб, узук қайтарилади. Кейин яна бошқасига унаштиришади, у ҳам узоққа бормайди. Худо онамга насиб қилган экан-да, хуллас, у фотиҳа ҳам бузилади. Бу никоҳга на дадамнинг онаси, на онамнинг акалари рози бўлишади. Охири бир оқшом иккаласи оилаларини назар-писанд қилмай, қочиб кетишади. Шунда бувим: — Бу қизни нега бошлаб келдинг? — дея бир соат ўтар-ўтмас онамни олиб, ота уйига қайтариб ташлайди. Орадан анча вақт ўтгач, улар яна қочиб кетишади, бироқ бу сафар қонуний никоҳдан ўтишади. Уйга қайтиб келишганида, бувим бошида катта жанжал кўтаради, лекин ноиложликдан тақдирга тан беришга мажбур бўлади. Шундан кейин бувим онамга кун бермай, тинмай зулм қила бошлайди. Бувим онамга «қўлингдан иш келмайди» деб тайинли иш бермас, кейин эса дадамга «хотининг ҳеч вақо қилмайди» дея шикоят қиларди. Вақт ўтиб, дадам хотинининг ёнини олиш ўрнига, онасининг ноғорасига ўйнаб, онамни калтаклашга тушади. Онам ота уйига борганида эса унга ҳеч ким эга чиқмас, борганидек яна хўрланиб қайтиб келаверарди. Тўнғич фарзандлари дунёга келганида, қадрли, азиз бўлсин деб исмини Қиймат қўйишади. Аммо гўдакнинг чилласи чиқмай туриб, нобуд бўлади. Кейин Назли опам туғилади. Уни маълум бир ёшга етгунча онамга исмини айтиб чақиришга мажбурлашади, «ойи» дейишга қўйишмайди. Бувим ва дадам эса ўша-ўша зулмни давом эттиришади. Бечора онам нима иш қилмасин, барибир ёмон отлиқ бўлар, тинмай гап-сўз ва калтак ерди. Онам тунлари опамни бағрига босиб йиғлар ва «Назлижоним, агар сен бўлмасанг, бу азобларга чидолмасдим», деркан. Кейин яна бир опам, ундан сўнг эса мен дунёга келибман. Қаранг, қандай аччиқ қисмат ва истеҳзоки, шунча зулм-ситамларга қарамай, менга ўша бувимнинг исмини қўйишади. Аммам шаҳарда яшарди. Улар қишлоққа келадиган куни уйда энг сара таомлар пишириларди. Онамга эса худди хизматкордек муносабатда бўлишарди. Меҳмонлар ва уйдагилар тўр тўрида, бир дастурхон атрофида ўтиришса, биз онам билан ошхонада, ерда ўтириб овқатланардик. Ўша кунлари дадам аммамлар келяпти деб товуқ сўяр, онам эса уни пиширарди. (У пайтларда товуқ гўшти ҳар доим ҳам эмас, фақат азиз меҳмон келганда ейиларди). Таомнинг ҳиди димоққа урилганда, опам иккимиз урушиб кетардик: мен жигарини, опам эса бўйнини талашардик. Ваҳоланки, товуқнинг сони, тўши, қанотлари ва яна қанча лаҳм жойлари бор эди, аммо биз у гўштлар бизга тегмаслигини яхши билардик. Ҳатто ўша суяк-саёқларнинг бизга насиб қилишига ҳам рози эдик. Йиллар ўтиб, улғайдик, мен ҳам оила қурдим. Ҳозир уйимда меҳмон бўлса ҳам, болаларимни ҳеч қачон дастурхондан айирмиман. Мен чеккан изтиробларни улар ҳам ҳис қилмасин дейман. Аввал улар тўяди, кейин мен ейман. Биласизми, кейин нима бўлди? Ўша вақтларда бизни одам ўрнида кўрмаган дадам, ҳозир кўзимизга термулиб, бизни излайдиган бўлиб қолди. Агар бугун уйига борадиган бўлсак, товуқ эмас, қўй сўядиган даражада муштоқ. Ҳатто, ўзим ҳам ҳеч қачон ишонгим келмайдиган бир воқеа содир бўлди: бизни ҳамиша четлатган, энг оғир гапларни юзимизга айтиб, қалбимизни вайрон қилган, бизни паст санаган ўша бувим охир-оқибат бизнинг қўлимизга қараб қолди, бизга муҳтож бўлди. Аммо донишманд халқимиз айтганидек: «Ўчоқ бошига келганда хамир тугайди, ақл бошга келганда умр тугайди». Бечора онамни тинимсиз азоблар билан яримжон, мажруҳ бир аёлга айлантиришди. Хўш, муаммо дадамдами? Бувимдами? Ёки ҳаётнинг ўзидами? Аслида айб кимда? Изоҳ: Чилласи чиқмай (Кыркы çıkmadan) — чақалоқ туғилганидан кейинги дастлабки қирқ кунлик давр. Одатда халқимиз орасида бу даврда гўдак алоҳида парваришланади. «Ўчоқ бошига келганда хамир тугайди...» — Турк халқининг ушбу мақоли ўзбек тилидаги «Эсинг бўлса, енгингга чўзиб, вақтида ҳаракат қил» ёки «Ғафлатда қолган умр — беҳуда ўтган умр» каби маъноларни англатади, яъни инсон хатосини тушуниб етганида, имконият ва умр бой берилган бўлади. Муаллиф Лейла Армаған Шавкат Ўймовутли таёрлади

Янги уйига келиб, ўзи учун ажратилган хонага кирганида, у ерда энг яхши кўрган атрини кўриб жуда ҳайрон қолди. Буни тасодифга йўйиб, эътибор бермади. Аммо бир оқшом эри билан энг севган фильми — "Гултепа кўчаси"га борганларида ҳайрати янада ошди. Ёмғирли ҳаводаги сайрлар янги турмуш ўртоғи уни нақадар яхши билишини кўрсатарди. Лекин бу қандай бўлиши мумкин? Туғилган кунида энг яхши кўрган учта китобини совға қилганида лол бўлиб қолди. Баъзан эса Зайнаб яхши кўрадиган қоғоз ҳолваларни кўтариб келарди. Энг севимли гулларини ўз қўли билан ҳовлига эккан бу одамга Зайнаб хонимнинг кун сайин меҳри ортиб борарди. Эри унга шу қадар самимий муносабатда бўлардики, биринчи эри каби асло қўпол эмасди. Унга худди ноёб ва нафис бир гулдек муносабатда бўларди. Инсон йиллар олдин йўқотиб қўйилган ва энг қадрли бўлган почта маркалари коллекциясини қандай қилиб топиб бериши мумкин? Буни у қаердан билган? Турмуш ўртоғи Маҳмуд бек жуда ўзгача инсон эди. У аёлнинг ҳаётига ҳақиқий ҳузур олиб кирди. Ва кейин нима бўлганини биласизми? Зайнаб хоним қоғоз устида турмуш қурган Маҳмуд бекка чин дилдан ошиқ бўлди. Бир вақтлар севгини шон-шуҳрат ва бойликдан излаган Зайнаб энди ҳақиқатни англаб етганди. Аммо топган бахти узоққа чўзилмади, Маҳмуд бек орадан бир неча ой ўтиб оғир хасталикка чалинди. Ҳеч қандай муолажа ва дори-дармонлар кор қилмади. Сўнгги нафасида севган рафиқаси Зайнаб хонимнинг қўлларидан тутишга ҳам мадори қолмай, унга бир хат қолдирди ва бу ёруғ оламни тарк этди. Зайнаб хоним ҳаётида илк бор ким учундир бу қадар аччиқ кўз ёш тўкди. Бир ҳафта давомида ўзига кела олмади, қайғудан ҳатто овқат ҳам емади. Ниҳоят, эри қолдириб кетган хатни очиш ёдига тушди. Кўз ёшлари билан очилган конверт ичидан мактаб йилларида жуда яхши кўрган ва ўшанда йўқотиб қўйганига куйинган гулли тўғноғичи чиққанида у донг қотиб қолди. Мактубни ўқий бошлаганида эса юрагига алланималар оқиб кираётганини ҳис қилди. Хатда шундай ёзилганди: "Мактабни битириш кечасида сенга бор меҳрини тутиб, ишқингда ёнган, аммо сен шон-шуҳрат учун рад этган Маҳмуд билан бир кун келиб турмуш қуришинг хаёлингга келганмиди, Зайнаб? Оллоҳ насиб этиб бой бўлдим. Лекин бир зум бўлса ҳам сени ичимдан чиқариб ташлай олмадим. Ҳамиша узоқдан кузатиб, севишда давом этдим. Эринг вафот этгач, қийин аҳволда қолмаслигинг учун сенга уйланмоқчи бўлдим. Қоғоз устида бўлса-да, сен билан яшаш ҳаётимнинг сўнгги баҳорида мени жуда бахтиёр қилди. Сен ҳақингда ҳеч нарсани унутмадим. На ёмғирли ҳавони севишингни, на энг қадрли фильмингни, гулларингни, ҳолвангни ва на омад келтирувчи тўғноғичингни... Сен севгини мол-дунёдан изладинг. Мана энди, мен вафот этаётган дамда сенинг кўзларингда менга нисбатан меҳр учқунларини кўряпман. Ҳаммол Маҳмудга нисбатан... Севги бу дунёдаги энг қимматли бойликдир. Бор давлатим энди сеники. Мана, сен энди жуда бойсан. Аммо қара, севган одаминг вафот этяпти. Бу дунёдаги ҳеч бир қимматбаҳо нарса — на мол, на мулк севгини сотиб ололмас экан, шундай эмасми? Сени жуда севган Ҳаммол Маҳмуд". Севги бу дунёдаги энг қадрли туйғудир. Аммо ҳеч қандай бойлик уни сотиб олишга қодир эмас. Туркчадан таржима Шавкат Ўймовутли тайёрлади

ҲАММОЛ МАҲМУД Маҳалланинг энг камбағал йигити бир амалдорнинг қизига кўнгил қўйган эди. Ҳар тонг вақтли туриб, кўча бошида севгилисининг нозланиб ўтиб кетишини кутарди. Қизнинг ҳар сафар сочларини турфа хил қилиб ўриб олиши йигитга жуда хуш ёқарди. Маҳмуд ҳар кеча зах ҳиди анқиган, деворлари нураган ҳужрасида Зайнабга атаб шеърлар ёзарди. Бу қиз у учун шу қадар қадрли эдики, унинг энг севган атири, ширинлиги, омад келтиради деб ишонган гулли тўғноғичи, яхши кўрган фильми ва айниқса ёмғирли ҳавода ўзини нақадар оромда ҳис қилишини ҳатто узоқдан севганда ҳам хотирасига муҳрлаб қўйганди. Маҳмуднинг мактаб йиллари севганига етишиш орзуси билан ўтди. Ҳар тонг севгилисини кўриш илинжида ҳаяжон билан уйғониб, унга кўнгил изҳор қилишга ўзини чоғларди. Аммо қиз кўча бошида кўриниши билан йигитнинг тиззалари қалтираб, турган жойида эриб кетарди. Рад этилишдан қўрқиш ва андиша туфайли бор айта олгани фақатгина "Хайрли тонг" деган сўз бўларди. Мактабни битириш арафаси эди. Маҳмуд хайрлашув оқшомида барча туйғуларини тилга чиқаришни дилига тугди. Маҳалладаги либослар ижарага берадиган тикувчидан костюм-шим олиш учун икки кун мардикорлик қилиб, юк ташиди. Ҳаммоллик қилиб юрганида севгилиси уни кўриб қолганидан нақадар уялганди. Шунга қарамай, у тушкунликка тушмади. Ўша оқшом ижарага олинган либосларини кийганида ўзини жуда келишган ҳис қилди. Ойна олдида беш марталаб сочларини қайта таради. Уйдаги ягона хушбўй нарса — лимон сувидан юз-қўлларига сураркан, ширин хаёлларга ботди. Боғдан бир атиргул ғунчасини узиб, чўнтагига солди. У энди ҳаётидаги энг муҳим кечага тайёр эди. Хайрлашув кечаси жуда гавжум эди. Ҳамманинг ҳашамдор кийимлари олдида ўзининг камтарона либоси бироз ғариб кўринса-да, Маҳмуд қароридан қайтмади. Соатлаб Зайнабнинг ёлғиз қолишини кутди. Бошқалар севган қизлари билан рақсга тушиш илинжида бўлса, у айтадиган гапларини ёддан такрорларди. Ниҳоят, Зайнаб ёлғиз қолган пайтда ёнига бориб, чуқур нафас олди ва: "Сизни ўн икки йил олдин маҳаллага кўчиб келган кунингиздан бери севаман. Агар туйғуларимга жавоб берсангиз, дунёдаги энг бахтли одам бўлардим", — деб қўлидаги гулни узатди. Зайнаб эса Маҳмудга худди раҳми келгандек қараб: "Ҳаммоллик қилиб менинг кўнглимни оламан деб ўйлаяпсанми? Менинг орзуларим бошқа", — дея кинояли кулиб, унинг ёнидан ўтиб кетди. Маҳмуд ўқишга кира олмади. Чунки ишлаб оиласини боқиши керак эди. Ҳар тонг Зайнаб уйлари олдидан ўтаётганда унга маҳлиё бўлиб боқар ва кунини кўз ёш билан бошларди. Кейин эса шаҳар бозорида кечгача юк таширди. Орадан икки йил ўтиб, Зайнабнинг бой тадбиркорга турмушга чиққанини газетада кўрганида, нон еб ўтирган ўша қоғоз устида ҳиққилаб йиғлаб юборди. Газетадаги суҳбатда: "Мамлакатнинг энг бадавлат кишиларидан бирига турмушга чиққаним учун ўзимни жуда қадрли ҳис қиляпман", деб ёзилганди. Маҳмуд кечалари кўз ёш тўкаркан, Зайнаб кимнингдир юрагига ўт ёққанидан бехабар эди. Никоҳнинг дастлабки кунлари эртакдек ўтса-да, Зайнаб эрининг бепарво ва худбин эканини тез орада англаб етди. Бойлик берган маишат ва кибр туфайли эри Зайнабни шу қадар менсимай қўйдики, йиллар ўтган сари аёл ўзини қадрсиз матодек ҳис қила бошлади. Орадан йигирма йил ўтиб, бадавлат эрининг ишлари мамлакатдаги иқтисодий инқироз сабаб ёмонлашиб, у инқирозга юз тутди ва қарз ботқоғига ботди. Ҳар оқшом уйда арзимас сабаблар билан жанжал чиқар, ҳатто Зайнаб асло кутмаган ҳолда эридан тарсаки ея бошлаганди. Кўп ўтмай, қарзлар ва ташвишлар оғирлигидан эри юрак хуружи билан вафот этди. Зайнаб у чеккан изтироблардан сўнг ҳатто эрининг ортидан куя олмади ҳам. Чунки никоҳи давомида меҳр деган туйғуни кўрмаган эди. Ортидан эса елкасига оғир юк бўлган катта қарзлар қолди. Беш йил давомида бу қарзларни ёпишга уринди, аммо уддалай олмади ва чорасиз қолди. Шундай оғир дамларда дўстлари орқали бир тадбиркор унга уйланиш истагини билдирди. У киши аёлнинг барча қарзларини тўлашга ҳам рози эди. Зайнаб хонимнинг бошқа чораси бўлмагани учун бу таклифни қабул қилди. Ўзи танимаган ва севмаган одам билан фақат қоғоз устидаги никоҳга рози бўлди.

Айб кимда? Россиянинг олис бир қишлоғида темир йўл релсларини маҳкамлаб турган мурватларни ечаётган пайтида қўлга тушган бир деҳқон сўроқхонада турарди. Терговчи: — Минглаб одамларнинг жонига қасд қилаётганингни англайсанми? Нега у мурватларни ечяпсан? Деҳқон: — Атиги битта мурват, тақсир... Қармоғимга оғирлик қилиш учун керак. Мен ҳеч кимга зарар етказмайман. Қолаверса, бутун қишлоқ шундай қилади: битта мурватни ечамиз, биттасини қолдирамиз. Физика дарсида ўргатишган — юк тақсимланади, поезд ағдарилмайди. Терговчи: — Бу телбалик-ку! Қишлоқ оқсоқоли буни кўрмайдими? Деҳқон: — Қандай қилиб кўрмасин? Ҳатто милиция бўлими билан ўз уйининг қулфларини ҳам шу мурватлардан ясатган. Ахир, бепул-ку... Терговчи: — Хўш, агар маошингизни оширсак-чи? Бу ўғриликдан воз кечармидингиз? Деҳқон: — Гап пулда эмас, тақсир, гап одатда. Агар инсонга болалигидан адолат билан ахлоқни ўргатмасангиз, катта бўлганида чўнтаги пулга тўлса ҳам, барибир ўша мурватларни ечишда давом этаверади. Терговчи бу жаҳолатдан даҳшатга тушди. Ҳисоботини ёзиш учун пойтахтга кетаётган поездга чиқди. Деразадан ташқарига тикилиб борар экан, ўзига ўзи пичирлади: — Бу қашшоқлик бир куни катта фалокатга сабаб бўлади... Худди шу пайт у темир йўл ёқасида қўлида иккита мурват ушлаб турган бир болани кўриб қолди. Болакай жилмайганича унга қўл силкитар эди. Терговчи даҳшат ичида қичқирди: — Поездни тўхтатинглар! Аммо энди кеч эди. Қулоқни кар қиладиган темирнинг даҳшатли қарсиллаши эшитилди. Бола на физикани биларди, на «биттасини ечиб, биттасини қолдириш» қоидасини. У фақат катталардан кўрганини қилган эди. Аммо бу сафар ёнма-ён турган иккала мурватни ҳам бирданига ечиб олган эди. Поезд ағдарилди. Жаҳолат эккан уруғ, адолатсизлик суғорган заминда улкан фалокат ҳосилини берди. Айб кимда? Жиноятчи ким? Асл айбдор ким? Жаҳолатни оддий ҳол деб қабул қилган жамият, манфаатни ахлоқдан устун қўйган тузум, «Ҳеч нарса бўлмайди», деган бепарво тафаккур, ва хато ишга жим қараб турган ҳар бир инсон! Чунки баъзи жамиятлар бир кунда қуламайди. Аввал уларнинг мурватлари бўшайди... Антон Чехов

photo content

Шифокорлар унинг аҳволи оғирлигини, ҳар қандай ҳолатга тайёр туришим кераклигини айтишди. Шу орада менга унинг телефонини ҳам беришди. Кеч соат бешлар атрофида телефон жиринглади. Қўнғироқ қилган адвокат экан. Турмуш ўртоғим ажрашиш бўйича ишончнома расмийлаштириш учун келишини айтган, келмаганидан хавотир олиб қўнғироқ қилибди. Мен ўзимни унинг рафиқаси деб таништирмадим. Фақат оғир йўл ҳодисасига учрагани ва шифохонада ётганини айтдим. Телефонни қўйганимдан кейин эса бутунлай довдираб қолдим. Демак, у мен билан ажрашиш учун ишончнома беришга келаётганда аварияга учраган экан. Фақат бир гапни айтдим: «Бу — илоҳий тақдир». Бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйлай олмасдим. Ажрашиш ҳақида ҳеч ким билмасди. Шунинг учун турмуш ўртоғим соғайиб кетгунча бу ҳақда ҳеч кимга айтмасликка қарор қилдим. У жонлантириш бўлимидан чиққанидан кейин ҳам бир неча марта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Аммо умуртқа поғонаси шикастлангани ва мияга қон қуйилгани сабабли фалаж бўлиб қолди. Натижада умрининг қолган қисмини ногиронлар аравачасида ўтказишга маҳкум бўлди. Шифохонадан чиққач, уни уйга олиб келдим ва парвариш қилишни бошладим. У гапира олмасди. Аммо ҳаракатлари билан қаттиқ пушаймон эканини билдиришга уринади. Баъзан кўзларидан пушаймонлик ёшлари оқиб тушарди. На фарзандларим, на қариндошларим турмуш ўртоғим ажрашиш учун келаётиб аварияга учраганини билишмайди. Мен унга Аллоҳ розилиги учун қараяпман. Ҳозир ўйлаб кўрсам, уни кечирдимми-йўқми — билмайман. Аммо қалбимдаги оғриқ ва хафалик ҳали ҳам сўнгани йўқ. Ҳар гал унга қараганимда ҳаёт нақадар ибратларга тўла эканини ҳис қиламан. Унинг шифо топиши учун Аллоҳга дуо қиламан. Мени ўсмалардан ва оғир касалликдан халос қилган Роббим, касаллигим сабабли мендан воз кечмоқчи бўлган инсонни эса тўшакка маҳкум қилди. Тушунган одам учун бундан катта ибрат бўладими? Аллоҳ барча беморларга шифо, уларнинг яқинларига эса сабр ва меҳр-шафқат ато этсин. Аллоҳ ҳеч кимни бошқа бир инсоннинг умидига муҳтож қилиб қўймасин. Туркчадан таржима Шавкат Ўймовутли тайёрлади

ҲАЁТНИНГ АЧЧИҚ САБОҒИ Мен ва турмуш ўртоғим хизмат тақозоси билан кўплаб шаҳар ва туманларда яшадик. 2000 йилда навбатдаги тайинлов билан Туркиянинг Маниса шаҳрига келдик. Ўша пайтда фарзандларимиз лицейда ўқишарди. Манисага илк бор келган бўлсак-да, бу шаҳарни жуда яхши кўриб қолдик. Аввалига ижарада яшардик. Чунки яна бошқа шаҳарга кўчиб кетишимиз мумкин эди. Аммо йиллар ўтган сайин Манисадан кетмаслигимизни англаб, шу ерда муқим яшашга қарор қилдик. Кредитга уй сотиб олдик. Болаларимиз университетда ўқий бошлади. Биз ҳам пенсия ёшига яқинлашиб қолгандик. Турмуш ўртоғим полиция ходими, мен эса ўқитувчи эдим. Аввал мен пенсияга чиқдим. Бир неча йилдан кейин эса турмуш ўртоғим ҳам хизматдан бўшади. Шу орада ўғлимиз уйланди, қизимиз эса фотиҳа қилди. Ҳаётимизда ҳамма нарса жойидадек эди. Ишлари туфайли фарзандларимиз турли шаҳарларга кетишди. Байрамларда, таътил кунларида йиғилиб, соғинчни босардик. Аммо бу бахт узоқ давом этмади. Бу дунё имтиҳон майдони, дейишади-ку. Менинг улушимга эса оғир касаллик тушди. Аввалига ҳолсизлик, иштаҳанинг йўқолиши ва тез чарчаш каби аломатлар пайдо бўлди. Кейин маълум бўлишича, булар танамни қамраб олган хавфли ўсманинг белгилар экан. Эгей университетида бошланган даволаниш жараёни ва кун сайин ортиб бораётган қўрқув бутун ҳаётимни издан чиқарди. Шунчалик ожиз ва ҳолсиз эдимки, нима қилишни билмасдим. Гўё бутун вужудимни қамраб олган бу даҳшатли ҳолатдан тезроқ қутулишни истардим. Мени даволаётган шифокор тоза ҳаво, табиий муҳит ва ер билан шуғулланиш менга яхши таъсир қилишини айтди. Касалликни фақат шу тарзда заифлаштириш ва оддий ҳаётга қайтиш мумкинлигини таъкидлади. Мен эса бу дарддан атрофдагиларни безовта қилмасдан қутулишни истардим. Ҳеч кимнинг мен учун қайғуришини хоҳламасдим. Касаллигимнинг олтинчи ойида таҳлил жавобларини олиб уйга қайтганимда, йўлакда чемоданларни кўрдим. Турмуш ўртоғимдан сўраганимда, эшитганларимдан лол қолдим. Қисқаси, у ўлим хавфи бор касал аёл билан яшашни истамас экан. Мармарисдаги ёзги уйга кетишини, бир ой ичида ажрашиш учун судга мурожаат қилишини айтди. Манисадаги уй менга, Мармарисдаги уй эса унга қолар экан. Мен ҳали касаллигимнинг оғирлигини англаб улгурмаган бир пайтда бу хабар юрагимга ханжардек қадалди. Айтадиган гап қолмаган эди. Унинг қарори қатъий эди. Бир ой ичида турли баҳоналар топиб, ажрашиш учун асос яратишим керак эди. Фақат касал бўлганим учун ташлаб кетилиш оғир ботарди. Йигирма саккиз йиллик турмуш ўртоғим менга кутилмаган зарба бериб кетди. Биз биринчи қаватда яшардик. Кичик боғчага қараб ўтирар, бошимдан кечаётганларнинг барчаси туш бўлиб чиқишини орзу қилардим. Жимгина кўз ёш тўкар эканман, Аллоҳдан шифо ва сабр сўраб илтижо қилардим. Шунда қалбимга ажиб бир ишонч кирди. Аллоҳнинг изни билан тузалиб кетишимга ишониб қолдим. Уй олдидаги кичик боғ, уруғлар, гуллар ва сабзавотлар менинг яшашга бўлган иштиёқимга айланди. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди. Турмуш ўртоғим кетар экан, қўшниларга ёзги уйни таъмирлаш учун кетганини айтибди. Мен кичик кетмон олиб иш бошладим. Дастлаб ўн дақиқада нафасим қисиб қоларди. Кейинчалик бу вақт аста-секин узайди. Ўн беш кун ичида ерни тайёрлаб бўлдим. Ўғит солдим, экиш учун шай ҳолга келтирдим. Қўшнилар ҳам ҳавас қилиб, менга ёрдам бера бошлашди. Боғни турли уруғлар ва гуллар билан тўлдирдик. Апрель ойида илк ниҳоллар униб чиққан пайтдаги қувончимни умрим бўйи унута олмайман. Бу вақтга келиб бир ойдан кўпроқ вақт ўтган эди. Мен эса ёлғиз ҳаётга ва ажрашиш ҳақиқатига кўникишга ҳаракат қилардим. Баъзан ўзимга савол берардим: «Касаллиги сабабли турмуш ўртоғи ташлаб кетган бошқа инсонлар ҳам бормикан?» Боғим кўкарган сари мен ҳам соғаяётгандек эдим. Май ойининг ўрталарида мени телефон орқали шифохонага чақиришди. Таҳлил натижалари билан боғлиқдир, деб борган эдим. Аммо ҳаётимдаги энг катта шокни ўша ерда бошдан кечирдим. Турмуш ўртоғим Манисага қайтаётганида Сабунчубели довонида йўл-транспорт ҳодисасига учраб, жонлантириш бўлимига ётқизилган экан. 2010 йилнинг май ойидаги илиқ пайшанба куни ҳаётимнинг бурилиш нуқтаси бўлди.

Ота-онаси ҳар ёзда ўғлини бувисиникига олиб боришарди. Бир куни бола анча улғайгач, уларга деди: — Мен энди катта бўлдим. Нега менга ҳали ҳам кичик боладек қарайсизлар? Бувимникига ўзим ҳам бора оламан! Бироз тортишувдан кейин ота-онаси рози бўлишди. Мана, вокзалда туришибди. Ота-онаси уни кузатиб қўймоқда, охирги маслаҳатларини бермоқда. Аммо ўғил эса қайта-қайта: — Биламан, биламан, бу гапларни юз марта айтгансизлар! — деб жавоб қайтарарди. Шунда отаси унга қараб деди: — Ўғлим, йўлда ўзингни ёмон ҳис қилиб қолсанг ёки қўрқиб кетсанг, мана буни ол, — деди-да, чўнтагига бир нарсани солиб қўйди. Поезд йўлга тушди. Бола вагонда ўтириб, деразадан ташқарига тикилиб кетарди. Атрофида эса бегона одамлар: кимдир кириб келади, кимдир чиқиб кетади, кимдир туртиб ўтади. Провдник унга танбеҳ берди, яна бир йўловчи ҳам норози бўлиб қараб қўйди. Аста-секин боланинг кўнгли ғаш тортди. Юраги сиқила бошлади. Ҳар дақиқа ўзини ёлғиз ва ночор ҳис қилаётган эди. Ниҳоят, қўрқув унинг қалбини қамраб олди. У бурчакка қисилиб ўтирди. Кўзларига ёш келди. Шунда отаси чўнтагига солиб қўйган нарса ёдига тушди. Титроқ қўллари билан қоғозчани чиқариб, очди. Унда шундай ёзилган эди: «Ўғлим, мен охирги вагондаман...» Ҳаётда фарзандларимизни мустақил қўйиб юборишни, уларга ишонишни билишимиз керак. Аммо улар учун ҳар доим «охирги вагонда» бўлишимиз, яъни зарур пайтда суяна оладиган таянч бўлиб қолишимиз лозим. Тирик эканмиз, фарзандларимиз учун яқин инсон бўлиб қолайлик... ©️ Сарвар Раҳимий

«ГИРГИТТОН БУВИ»НИНГ ЯПОН НЕВАРАСИ Ҳали мактабга қатнамасдим. Куз палласи томоғимга «тепки» келиб, бўйним шишиб кетди. Ойим «иримини қилиш» учун «Гиргиттон буви»никига олиб чиқди. Дунёда «Гиргиттон буви»дан мулойим, ундан меҳрибон одам бўлмаса керак. Ҳамма билан «бувинг гиргиттон» деб айланиб-ўргилиб кўришади... Бувининг ҳовлисига кирсак, этакдаги девор тагида аллақанча ёнғоқ думалаб ётибди. Кечаси шамолда тўкилган бўлса керак. Югуриб бориб, тера бошладим. Бир маҳал айвон томондан «Гиргиттон буви»нинг овози келди: Ҳай, ҳай, гиргиттон, тегма, ёнғоққа! — Шундай деб илдам келди-да, қўлимдаги ёнғоқларни олиб, пастак девор оша нарёққа улоқтира бошлади. Сўнг хазон орасида ётган бошқа ёнғоқларни ҳам энкайиб терганча, девор ортига ташлади. Бувининг бундай «қизғанчиқ»лигига ҳайрон бўлиб туриб қолдим. Ниҳоят тўкилган ёнғоқлар қолмаганига ишонч ҳосил қилгач, қўлимдан етаклади. «Юрақол, гиргиттон, санга бошқа ёнғоқ бераман!» Шундай деб, пастак бостирмага олиб кирди-да, саватда уйилиб ётган ёнғоқлардан ҳовучлаб олиб, дўппимни тўлдириб берди... Сўнг тушунтирди: Деворнинг нарёғида қўшнининг ҳам ёнғоғи бор. Сен терган ёнғоқ қўшнининг дарахтидан тўкилган бўлиши мумкин. Бировнинг ҳақини ўзидан сўрамасдан олса, гуноҳ бўлади, гиргиттон! Бу гапларни унутиб юборган эдим-ку, орадан кўп йиллар ўтиб тағин ёдимга тушди. Япониядан бир гуруҳ мартабали меҳмонлар ташриф буюришди. Улар орасида Япония парламенти раҳбарларидан бири ҳам бор эди. Шу кишига ҳамроҳ бўлиб Самарқандга бордик. Меҳмон икковимиз ва таржимон бир машинада кетяпмиз. Самарқанд қишлоқ туманида бораётиб, яшнаб ётган боғ олдидан ўтдик. Йўл чети кета-кетгунча шафтолизор. Зарғалдоқ шафтолилар Ғарқ пишган. Ҳар бири кичикроқ чойнакдек келади. Меҳмон ниманидир завқланиб гапирди. Таржимон меҳмон жаноблари бу боғ кимники эканини сўраётганларини айтди. Япония, Корея, Хитой сингари мамлакатларда шафтолига айрича ихлос қўйишларини эслаб, ҳайдовчидан машинани тўхтатишни сўрадим. Йўл четидаги ариқчадан ҳатлаб ўтиб, қўлимга сиққанча шафтоли узиб олдим. Буни қарангки, нарироқда темир қувурдан сув оқиб турган экан. Шафтолиларни чайиб, олиб келдим. Меҳмонга узатдим. Меҳмон одоб билан жилмайди, аммо қатъиян бош чайқади. ўз тилида ҳаяжонланиб, бир нима деди. «Мумкинмас» деяптилар, — деди тилмоч таржима қилиб. — Ташвишланманг, жаноб, — дедим тушунтириб. — Бояги сув ифлос эмас, водопровод кранининг суви. Бу туман тўлиқ водопроводлашган. Бемалол еяверинг, мана, ўзим бошлаб бера қолай. Меҳмон тақин бош чайқади. Таржимонга бир нималарни куйманиб тушунтирди. Мумкин эмас! — деди таржимон меҳмоннинг гапини сўзма-сўз ағдариб. — Жаноб шафтолининг эгасига ҳақ тўламадилар. Шунча мевани сўроқсиз олиб чиқдилар. Мумкинмас. Биз ўтиб бораётган жой менга бегона эмаслигини, бу ерга кўп келганимни, туманнинг ҳокими — мэри яқин танишим эканини айтдим. Барибир, гапларим ишончсиз чиқаётганга ўхшаётганини ўзим ҳам сезиб турардим... ...Кўз ўнгимда икки букланганча ёнғоқ териб, пастак девордан қўшниникига улоқтираётган «Гиргиттон буви» пайдо бўлиб қолгандек эди... ...Шунда дунёдаги баъни инсоннинг Худо яратганига, улар орасида феъ-атвори, инсоф-виждони бир-бирига жуда ўхшашлари оз эмаслигига яна бир карра иймон келтирдим... Ўткир Ҳошимов

Бир куни Қашқадарёга кетгунимча таксида бир аёл тақдирини айтиб қолди. Энди турмуш қуриб, бир болали бўлганида эри бир бегона аёлни уйга олиб келганмуш, буни кўриб, чидай олмай боласини етаклаб уйдан кетиб қолганмуш, эри ҳар қанча ялинмасин аёл қайтиб бормабди. Кейин йиллар ўтиб эшитса у қиз ариқда оқиб кетаётганида эри қутқариб қолган экан, аммо, барибир ишонмабди, эри ҳар қанча уринмасин ярашмабди. Йиллар ўтибди, ўғли мактабга чиқибди, аёл Тошкентда бир эркакка бешинчиси бўлиб эрга тегибди. Ўғли у эркакни қабул қилмай асабий бўлиб ўсибди. Ижарама-ижара сарсон бўлибди. Теккан эри ҳам аста-секин келмай кетибди, бошқа хотинларини ташлаб биринчи аёли билан бўлиб кетибди. Аёл: -Ўшанда бир ақлли одам менга насиҳат қилмади, мен ҳам ғуруримга ишониб эримни кечирмадим, ўша қиз бошқа йигитга турмушга чиқиб кетди, эрим бўлса бир ногирон аёлга уйланди, табиатан жуда раҳмдил эди эрим. Афсус қиламану энди кеч, жуда аҳмоқ эканман, бу дунёда кечиримли одам бахтли яшаркан!-деди кўзида гилдир-гилдир ёш билан. Чамаси 60 ёшлардан ошган бу аёл ҳаётда кўп қийналгани сезилиб турар, қўллари кўп меҳнат қилганидан қариб кетганди. Аммо, ёшлигида жуда гўзал бўлгани барибир сезилиб турарди. Мен: -Мана, биттасига бешинчи бўлиб тегибсизку ғурур нима бўлди?-дедим. -Бемаъни кибрим туфайли бари, бир умр гўзал бўлиб қоламан деб ўйлаганман шекилли, ўғлим жуда қўпол муомулада бўлади, 30 ёш бўлаяпти, уйлангани йўқ, менинг эрга текканимни юзимга солаверади, бир-бир тақдирим шундай бўлганидан афсусланиб, йиғлаб оламан! Ғурур деб боламни етим қилдим!-деди маюс бўлиб. Таксимиз газ қўйиш учун тўхтади, шунда у аёлнинг мункиллаб юришини кўриб баттар тақдирига ачиндим. Руҳан эзилиш одамни тез қаритади шекилли, аранг қадам босиб скамейкага ўтириб олди. Мен, -Опа, сир бўлмаса неччи ёшсиз?-десам, мендан 8 ёш кичкина экан, уялиб қолдим опа деганимга. Ёши 50 да экан, аммо анча кексайиб қолган…😔 Йўлкира ҳаққини аёл учун ҳам тўламоқчи бўлдим, аммо ғурурига тегиб қўйишдан чўчиб индамадим. Манзилга етгач аёл Косон тарафга кетадиган бекатга ташлаб қўйишни айтди, шофёр, -Опани ташлай кейин сизни ташлайман!- деб мени манзилимга ташлаб қўйди. Мен аёлнинг исмини ҳам сўрамабман. Эҳҳ, аёллар, баъзан арзимас хатоларни кечирмай, тақдирнинг оғир зарбаларига уриламиз, болаларни етим қилиб, уларнинг кўз ёшлари касрига қоламиз! Менга ўша аёлнинг бир гапи жуда ёқди. КЕЧИРИМЛИЛАР БАХТЛИ ЯШАШАДИ! Кечиримли бўлайлик! Дилдора Ҳасанова, журналист.

ҚАЛБИМ ЙИҒЛАЯПТИ! Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Ўзбекистондан жуда кўпчилик ҳар-хил ёрдамлар сўраб хат ёзишади. “Кимнингдир фарзанди Японияда баланд қаватдан йиқилиб тушган”, “Кимнингдир кўзига арранинг парчаси кириб кетган”, “Кимнингдир фарзанди икки-уч ойдан бери алоқага чиқмаётган”, “Кимдир қамалиб қолган”… Хуллас, шунга ўхшаган ҳолатлар жуда кўп. Қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Ёрдам берган инсонларим ҳақида бирор марта ёритмаганман. Бундан кейин ҳам ёритиш ниятим йўқ. Чунки шахсларнинг шахсий муаммолари ҳақида контент қилиб, обрў орттиришни ўзимга ор деб биламан. Ёрдам берган инсонларим — шунчаки дуо қилиб қўйишса бас. Нафим тегмаганлардан узр сўрайман! Япониядаги ҳар бир Турон фарзанди қийналиб қолган пайтларида қўлимдан келганча ёрдам қилганман. Қўлимдан келмаган пайтлари тажрибали ака-опалардан маслаҳат сўрайман. Барака топишсин, элчихонамиз вакилларига ҳам илтимос қилиб, бир нечта ватандошларимизнинг оғирини енгил қилганмиз. Аммо бу галги ҳолат шундай ҳолатки, ёрдам бера олиш уёқда турсин, нима деб жавоб беришни ҳам билмаяпман. Икки ҳафтадан бери ҳаловатим йўқ. Уйқум қочган, қалбим йиғлайди. Нима деб жавоб ёзишни ҳам билмайман… Хуллас, ҳикоя шундай бўлган — ота-она фарзандни туғиб катта қилади, минг орзулар билан қийналиб ўқитади. Бола катта бўлиб, Япониядаги университетга киришни хоҳлаб қолади. Ва 2000 йилда Японияга ўқишга келади. Ўқишни тамомлаб, яхши компанияга ишга киради. Япон қизга уйланади. Фарзандли ҳам бўлади ва 2006 йилдан бошлаб ота-онаси билан бутунлай алоқани узади. Тасаввур қилаяпсизми? Йигирма йилдан бери боладан на хабар, на сўз бор… Онаизорнинг нолаларини эшитиб, бошида хаёлимга келган гап: “Қамалиб қолганмикан?”, “Бирор бахтсиз ҳодиса бўлганмикан?” бўлди. Онаизорга: — Озгина сабр қилиб туринг. Мен излаб-суриштириб сизга алоқага чиқаман! — дедим. Қамоқхоналардан, шифохоналардан, ўликхоналардан излашга тушдим. Таажжубки, таассуфки, ҳеч қаерда биз излаётган одам йўқ. Кейин топдим. Соғ-саломат топдим. Тирик экан, яхши экан. Катта бир компанияда, катта бир лавозимда ишлар экан. Катта муваффақиятга эришган… Нега ундай қилганига ҳайронман. Ҳали ақли кириб қолар десангиз, ёши қирқдан ўтган… Ёш бола эмас… Ҳайронман, ожизман… Онаизор, мени кечиринг. Сизга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман. Сизга бир нарсани айта оламанки — фарзандингиз соппа-соғ, бой-бадавлат, муваффақиятга эришган, бахтли. Фақат ўша бахтли ҳаётига сизлар сиғмаяпсизлар… Сизларни дуо қилишдан, ўғлингизга инсоф сўрашдан бошқа иложим йўқ. Илтимос, менга бошқа ёзманг… Ушбу постни ўқиб турган аслзода ўқирманлар. Фарзандингизни чет элга жўнатманг! Маънавий бўшлиғини тўлдирмасдан, тарбия, қадрият, инсонпарварликни ўргатмасдан жўнатманг… Баҳодир ИСКАНДАРОВ!

— Ўғлинг байрақ кўтариб ўтиб кетди-я? — дея тиржайди чўлоқ ҳали сўрашиб улгурмай. — Униям жа ватанпарвар қиворибсанми?.. Бу гапдан отанинг жаҳли чиқди. Тўлқин чўлоқнинг башарасига бирпас ғалати тикилиб турди-да: — Ҳушёр бўл, сениям!.. — дея зарда билан шартта бурилиб, велосипёдга минди. Ботир қатор бўлиб давра қўрган мактаб жамоати ёнига етганда бир тўхтаб олди. Байроқ қўлидан тушиб кетай деди. Ўқитувчию ўқувчилар — ҳамма-ҳамма ўнга ўгирилди. Ҳатто, учрашув учун келиб, давра тўрида ўтирган уруш қатнашчиси бўлмиш икки чол ҳам ўнга қарадилар. Чор атроф сўқунатга чўмди. Ҳамма ҳайратда — ахир таомил бундай эмасди-ку! Шу пайт боланинг ортида дадаси пайдо бўлди. У велосипёдини ерга ташлади-да, шаҳд ила ўғлига яқинлашди. Барчанниг нигоҳида «нима қиларкин?» деган ҳавотирли савол зоҳир бўлди. Ҳойнаҳой, бетаъсир ўғлига шапалоқ тортиб юборса керақ Йўқ, ундай қилмади. Ота ўғлининг икки чаккасидан тутиб, кўзларига тикилди. — Баракалла, ўғлим! — деди овози титраб ва мижжаларида ёш айланди. — Баракалла!.. — У ўғлининг пешанасидан ўпиб, даст кўтарди-да, елкасига ўтқазди ва давра томон юрди. Ботир байроқни янада юқори кўтарди. Бутун вужуди жимирлаб, кўзлари чақнади. Икки фахрий чол Ботирга меҳр ва завқ ила боқишаркан, беихтиёр чапак чалиб юбордилар. Уларга ўқитувчи ва ўқувчилар ҳам эргашдилар. Ҳаммаёқ олқишга тўлди. Барча Ботирга ва унинг қўлидаги байроққа тикиларди, кўзларида эса турли маънолар балқиб турарди. Ботирнинг кичик акаси ўз синфдошлари орасида сафда туғарқан, дадаси билан укасига боқиб, қаддини ростлади, елкаларини кўтарди. Тўққизинчи синфда ўқийдиган катта акаси эса синфдошининг ортига беркиниб, ерга қараганча тиржайди. Ўз сўрисининг устида тик туриб даврани томоша қилаётган хўжалик мудири ғўлдираб қўйди: — Оббо қизталағей, янги байрақти қайдан топтийкин?.. Ботир ҳозир чинакам Мел Гибсон эди ва барчадан баландда турарди. Қўлидаги байроқ эса юксак-юксақларда мардона қанот кўтарди. 2004 йил. Наби Жалолиддин.

— Сенга нима берсамийкин? — деди мудир у ёқ-бу ёққа алангларкан. Шу пайт девор остида чанг босиб ётган байроққа кўзи тушди. Уни қўлига олиб, дастасидан чиқарди, бир четини оёки билан босиб, иккинчи четини қаттиқ силтади. Байроқ гўё инграгандай овоз чиқариб, ярмигача йиртилди. Уни ердан олиб, ғижимлаб ўрамоқлади-да, Ботирга узатди. — Ма, бировга кўрсатмай ишлат. Ботир карахт эди. Мудирнинг бу ҳаракатлари асносида Мел Гибсоннинг кинолари кўз олдига келди, дадасининг Ватан, байроқ ҳақидаги гаплари ёдига тушиб, байроқни қутқармоқчи бўлганини эслади. Шунинг учун омборнинг эшиги олдида бирпас иккиланиб туриб қолди. Бир қарорга келди шекилли, ғижимланган байроқни қўлтикига қисиб, уйи томон чопиб кетди. Муюлишдаги қишлоқ масжиди олдида икки-учта чоллар ўтиришарди. Уларнинг қаршисига етганда бола гўё чоллар қўлтикидаги нарса нима эканлигини билиб қолишаётгандек пича ғалати бўлиб олди. Бироқ бир неча лаҳза ўтар-ўтмас ҳавотири ўринсизлигини фаҳмлаб, оқсоқолларга қуюқ салом берди-да, қадамини тезлатди. Ботир қўлидаги каттағина латта билан синфхонага ҳансираб кириб келганида, опаси омборга у билан бирга борган боладан унинг қаерда қолганлигини эндигина сўроқлаб тўрган экан… Болакай ўша куни кечга томон аясидан игна билин ип олди. — Нима, энди чеварчилик қилмоқчимисан, Ботиржон? — деди аяси кулиб. У эса «керак бўп қолди-да?», дея дарсхонасига кириб кетди. Байроқни ўша ерга беркитган эди. Ранги ўчган йиртик байроқ ҳозир кўзига жуда ғариб кўринди. Уни тёкис қилиб ёзиб, бир оз ўйчан тикилиб турди ва йиртикининг бир четига аста игна урди. Унинг «тикувчилиги» бир неча кунлик бўш вақтини олди. Сабаби, чоки ўзига ёқмай қайта-қайта тиқишга тўғри келди. Қоратолнинг шоҳидан байроқ учун даста йўнди — бўнга ҳам анча вақт кетди. Сўнг ҳафсала би¬лан дазмоллади… Майнинг бошларида мактабда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган кеча бўлиши керак эди. Ботир ана ўша йиғинга боришни мўлжалларди. Тёкис тикилган, дазмоллангап байроқни янги дастасига яхшилаб ўраб, дарвоза томон бораётганда ортидан аясининг овози эшитилди: — Байрақ қайдан келди, болам? — Мактабдан беришувди. Бугўнги байрамда кўтариб тураман, — деди бола онасини ортиқча безовта қилмаслик учун ёлғон гапириб. — Ҳа, тузуқ Оммалёкип йиртиб-нетиб қўймагин, — дея насиҳат қилган бўлди аяси. Ботир «хўп-хўп» деди-да, кўчага чиқди. Оз-моз юргач, енгил шабада эсаётганини пайқаб, завқи келди. Ўрамоқланган байроқни ёйиб, дастасидан тутди ва боши узра кўтарди. Байроқ енгил, бироқ ёқимли ҳилпиради, бола қадамини тезлатгани сари тобора баралла ҳилпирайверди. Кўчадаги одамларнинг бари ўнга қарарди. Айниқса, гузарга етганда одамларнинг минг бир маъноли нигоҳига уларнинг турфа сўзлари ҳам қўшилди: — Ие, байрақ кўравоптими? — деб қўйди чинор остида ўтиргап чол. — Байроғимиз чиройли экан-а? — деб қўйди дўкондан чиқаётгап йигит кулиб, худди байроқни биринчи бор кўриб тўргандай. — Байроқ минан ҳазиллашиб бўладими! — дея тўнғиллади тамаки тутатаётган зиёлинамо киши. — Бунинг сиёсий томонлариям бор. — Ҳе, яша, азамат! — деб бақирди биров. — Битта барабанчиям оволмабсан-да. — Кимни ўғли ўзи бу? — дея сўради кимдир. — Отасининг ўғли-да, — деди оғзига нос ташлаётган Тўлқин чўлоқ. — Байрақти эҳтиёт қил, Ботирвой!.. Бола бу гапларнинг биронтасига парво қилмай байроқни мағрур кўтарганча гузардан ўтиб борарди. У ўз наздида, от устида Ватани байроғиии кўтариб бораётган Мел Гибсондан кам эмасди. Бола чинакам жанг ичра борарди. Аммо ўзи буни англамасди, англашга ожиз эди. Бу ҳалқнинг, миллатнинг онг-тафаккурида эврилиш, эҳтимолки, инкилоб ясамоқ учун аҳд қилмоқ, курашмоқ тарихнинг улуғ жангларига кирмоқлиқаан кам эмаслигини у тушунмасди ва болакай бунақа чиройли гапларни билмасди ҳам. Лекин маъсўм қалбининг амри, ундови ва эҳтироси туфайли она-Ватанининг байроғини болаларча завқ ила мардона кўтариб борарди. Унинг буюк кўрашга, жангга ўзи билмай бел боғлаганлигини фақатгина тиниқ осмон, ям-яшил дарахтлар, йўллар, Ватани, қўлидаги байроқ ва ўша қўллари фаҳмлаб, тушуниб турардилар. Ботир мактаб дарвозасига етганда велосипёд минган дадаси масжид муюлишидан ўтиб, гузарга келди. Ошнаси Тўлқин чўлоқ билан кўришиб қўйиш учун тўхтади.

— Тўртта ёки олтита одам чуқурга тушволиб, лойга думалайверишади. Шунчалигам машарабозлик бўладими ахир!.. Жангни манавиндай қилиб кўрсатишса бўмейдими!.. Яна ҳаммалари жим қолдилар, чунки филБмдаги воқеалар авж нуқтасига чиққанди. Ана, Мел Гибсоннинг тўнғич ўғли унинг ўз қўлида жон берди. Ҳалиги ёвуз бошлиқ йигитчанинг қорнига қилич сўқиб олди. Ботир ўнга жуда-жуда ачиниб кетди. — Оғриса керак-а? — деб юборди беихтиёр. — Оғрийди-да! — деди кичик акаси билағонлик билан. — Ватан учун бўлса, оғримаса керак — деб қўйди дадаси ўзига-ўзи гапираётгандай. Мел Гпбсон буткул тушкунликка тушди, жанг қилишдан воз кечиб, ортига қайтиб кетмоқчи бўлди. Шу пайт ўғлининг сўмкасидан Американинг титилган (ўғли тиқиб, бутлаб қўйган) байроғини топиб олди. Шунда… У байроқни азот кўтариб, от устида пастлиқаан чиқиб келаётганда дадаси тағин «аҳҳ!» дея ўрнидан сапчиди. Унинг бўйин томирлари йўғон-йўғон бўлиб кетди. Дадаси жуда барваста ва кучли одам эди. Ҳозир кўзларида ёш бўғриқиб, жўшиб туриши Ботирнинг ёдига «Шерюрак» филБмидаги Мел Гибсонни солди. ФилБм охирида Мел Гибсонни қийнашиб, осиб қўйишади. Ана ўшанда унинг бўйни худди дадасиники каби йўғонлашиб, томирлари бўртиб кетади… — Мана, байроқди қандай улуғлаш керак! — дея ҳайқирди дадаси. Ботирнинг кўзлари катта-катта очилиб, дадасига ти¬килди. — Байроқ шунақа азиз нарсами, дада? — бу сўзлар унинг оғзидан беихтиёр чиқиб кетди. Дадаси кескин у томонга ўгирилиб, кўзларига қаттиқ тикилди. — Байроқ — бу Ватанди юзи-да, болам. Гап байроқ деб аталган бир парча латтада эмас… — деди ғоят сокин овозда. — Мана, менинг юзим, ана, сенинг юзинг. Байроғимиз эса Ўзбёкистонимизди юзи!.. Ботирнинг кўзлари чақнади. Бироқ тезда туси ўзгариб, хаёли чалғиди-да, яқиндагина мактабда кўргани бир воқеани эслади: ўшанда катта танаффус маҳали эди. Ботир ўртоқлари билан ўйнаб юғарқан, мактаб хўжалик мудири омборининг ланг очиқ эшиги олдида беихтиёр тўхтаб қолди. Ичкарида қорни тандирдай келадиган хўжалик мудири уюлиб ётган турли нарсалар остидаги катта столни олишга ўринаётган икки юқори синф ўқувчисига «уни у ёққа, буни бу ёққа», дея бўйруқ бериб турарди. Бир пайт болалардаи бирининг қўлида дастасига беўхшов ўрамоқланган, ранги униққан байроқ пайдо бўлдию, «Буни нима қилай?» дегандай хўжалик мудирига қаради. Мудирнинг, ҳатто, бирон тўқи ҳам қимир этмади. — Наряққа, списат (Ботир бу сўзни тушунмаган, ҳатто, эслаб қололмаган бўлса-да, мудирнинг сўз оҳангидан «кераксиз нарса» деган маънони англади) қилинган байрақ, — деди девор остини кўрсатиб. Ҳалиги бола аввалига ҳайрон бўлди, сўнг «менга нима» дегандай учида ялтироқ найзаси бўлган байроқни девор тагига улоқтирди. Ботир айни дамда ана ўша воқеани эсларкан, агар байроқ азиз нарса бўлса, унда хўжалик мудири нега уни улоқтиришга буюрди, дея ўйларди. Ахир у ҳам дадасига ўхшаб кап-катта одам бўлса!.. Демак, байроқни қутқаришим керак, дея хаёл қилди у. Негадир миясига айнан шу — «қутқаришим керак», деган сўз келди. Баҳорда иш дегани кўпайгандан-кўпаяди. Айниқса, мактабларда, баҳорий байрамлар баҳона хоналарни, теваракни сўпуриб-сидириш, ювиб-тозалаш авж олади. Гоҳо бунақа юмушлардан болалар безиб ҳам кетишади. Бир куни Ботирларнинг муаллимаси учинчи соатдаги дарсни ўтиб бўлгач: — Бугун бир ҳашар қилайлик-а… Полни, партаю деворларни ҳам содалаб ювамиз, майлими, болажонлар? — деди эркаловчи оҳангда. — Хотира ва қадрлаш кунига хонамизни зўр қилиб қўяйлик!.. Ботир билан яна бир болани хўжалик мудирига жўнатди. Опаси ундан эски латта ва сода сўраб қўйган экан, ўша нарсаларни олиб келишларини тайинлади. Хўжалик мудири ўз омбори олдидаги сўрида қорнини тиззасига қўйиб, ястаниб ўтирарди. — Опамиз жўнатди, — дейишди болалар. — Ҳозир сенларга латта обераман, — деган мудир омбор эшигини очиб, нима қилишини билмай серрайиб туриб қолди. Сўнг бир бурчақаан эски латта топди-да, Ботирнинг шеригига узатди. Бола латтани олгач, шеригини ҳам унутиб, синфхонаси томон чопиб кетди.

Тўлқин чўлоқ тилининг остига нос ташлади, гап эса новвос боқиш «санъат»ига бўғилиб кетди. Ана энди да¬даси очилгандан-очилди… Ботир қорнини боплаб тўйғазиб олгач, ўйнагани кўчага югурди. Тушдан кейин дадаси Тўлқин чўлоқни кўзатиб чиққанида Ботир рўпарадан чопқиллаб келарди. — Дада-дада, ҳозир Мел Гибсонди киноси бўларкан. Кўрасизми? — деди у бидиллаб, ҳали дарвозага етмасдан. Дадасининг сўзилган кўзлари баттар қисилиб, жилмайди: — Сиз минан бўлса, кўрамиз-да, Ботир бола. — Дадаси уни, яъни кенжатойини бўлакча суярди, эндигина бешинчи синфда ўқиётган бўлса-да, гоҳо-гоҳо катталардай гапириб қолишидан ҳузурланарди. — Қани, кетдик бўлмаса. — Дадаси ортига бўғиларкан, хиёл довдираб кетди. У уйга кираётиб велосипёдни етақлаб кўчага чиқиб кетаётган ўртанча ўғлини тўхтатди: — Қаяққа кетяпсан? — Ўтга, дада, — деди ўғил қўлидаги этак ва ўроққа ишора қилиб. — Қорнингни тўқлаволдингми? — Ҳм-м… — Унақа бўлса, ўтни қўй. Юр, Мел Гибсонди киносини кўрамиз. Бу пайт ҳовли томонда катта ўғил кўринди. — Дастурхонди йиғиштириб қўйиб, сенам уйга кир, — дадаси ёқимли бўйруқ оҳангида. Болалар дадалари билан бирга кино кўришни жуда-жуда ёқтиришарди. Шунинг учун оғизлари қулоқларида телевизор рўпарасида жам бўлдилар. Ҳадемай кино бошланди, номи «Ватанпарвар» экан. — Зўр кино шекилли, а, дада? — деди кўзлари чақнаган Ботир бир кўзғалиб олиб. — Мел Гибсон ёмон кинода ўйнамайди, — деб қўйди ёнбошлаб жойлашиб олган дадаси бепарволик билан. — «Шерюрак»ка ўхшайдикан-а? — яна бидиллади Ботир. Катта акаси «жим бўл» дегандай уни бир тўртди. — Ҳм-м… — деб қўйди дадаси унинг сўроғини жавобсиз қолдирмай. Кино авжга мина бошлади. Ана босқинчилар Мел Гибсоннинг (яъни у ижро этаётган каҳрамоннинг) катта ўғлини банди этишиб, ҳайдаб кета бошлади. Унинг кичикроқ яна бир ўғли акасини озод қилиш учун ғанимга ташланди. Аммо уни босқинчиларнинг ёвўз бошлиғи отиб қўйди. Мел Гибсон «Йў-ўқ!..» дея ҳайқириб, ўғли сари отилди… Ботирнинг дадаси эса «аҳҳ!» дея силтаниб ўрнидан туриб, ўтириб олди. Унинг бўйин томирлари бўртиб кетди. — Ўғлини ўлдиргани учун энди у ватанпарвар бўп қоладими, дада? — сўради Ботир болаларча соддалик би¬лан фнлБмнинг номини эслаб. Дадасининг кўзлари ёшланганди. — Ҳозир унийчун боллари Ватан, — деди дадаси экрандап кўзини ўзмай. — Анови ўлган бола учун эса асир қилинган акаси Ватан!.. Унинг наздида, ҳозир дадаси телевизорда чиқадиган шоирларга ўхшаб кетди. Гапларини тушунмади шекилли, ўнга тикилиб қолди. Дадаси буни сезиб, ўгирилди. — Агар эркақлар ўз Ватанларини ҳимоя килолмасалар, ота-оналар болларини, ака-укалар бир-бирларини асролмай қоладилар. Тушундингми? — дадаси яна кинога андармон бўлди. Ботир эса ўйчан «ҳм-м» деркан, «опамиз бунақа гап¬ларни айтмовди», деб қўйди ўзига-ўзи гапираётгандай. ФилБмдаги воқеалар ривожи кучая боргани сари бир нималар нималар эсига тўшаётган дадасининг жиғибийрони чиқа бошлади: — Мана, кино! — дерди тиззасига шапатилаб, — мана, ҳақиқий кино! Бизникилар эса фақат бачкана нарсаларни ишлашади. Худдп ўзбеқаи кулгидан бошқа дарди йўқдай. Ё бўлмаса, ашулачилардан кино қилишади-мией… — У катта ўғлига қаради: — Номи нимайди?.. Ўғил кулди: — «Севинч»… — Ҳа, аши, «Севинч», «Сарвиноз» «Шоҳсанам», «Гулсанам»… — Дадаси атайлаб янги номларни тўқиб ташлади. — Уларга қўйиб берса … Жон болларим, бизга ҳозир унақа киноларди кераги йўқ, манавинақа кинолар керак!.. — У қўли билан телевизорни кўрсатди. Ботир дадасининг феълини яхши билади: у киши доим ҳам бунақа гапларни гапиравермасди. Фақат гоҳида «ёзилиб» қолганида… Аслида дадаси камгап, қўполроқ одам. Лекин феъли ўзига жуда ярашади. Бунақа пайтда дадасииинг гапини бўлмаслик лозимлигини ҳам бола яхши билади. — Тўғри, буларди ҳаммаси учун пул керак, маблағ керақ Оммалекин пул топилсаям эплашолмаяпти-ку!.. Амир Темур ҳақидаги киномизни қара. Сенларга аввал ҳам айтганман. «Лой жанги» Темур бобо ҳаётида катта ўзгариш ясаган жанг. Ўша катта жанг кинода қандай тасвирланган?.. Болалар филБмдаги ўша лавҳани ва дадасининг ўшанда айтган гапларини эслаб, кулиб қўйдилар.

Байроқ (ҳикоя) Бола уйнинг остонасига сўмкасини ташлаб, поябзалиии ечаётганида ҳовли томондан дадасининг овози эшитилди: — Ботир болам, сенмисан? Дадасининг кайфияти яхши шекилли, чунки яхши бўлса, уни ҳозиргидай «Ботир болам» ёхуд «Ботир бола», дея чақириш одати бор эди. — Менман, дада, — деб қўйди у овози жаранглаб. — Бияққа ке! — деди дадаси эркаловчи оҳангда. Ботир уйга кириб, апил-тапил кийимларини алмаштирди-да, қайтиб чиқди. Идишдаги сувда қўлини чайиб, ҳовлининг этагига қараб юрди. Дадаси ўрталаб қолган баҳорнинг танни қўйдиргувчи офтобидан қочиб, ҳовлининг катта бир қисмини эгаллаган улкан ўрикнинг соясида Тўлқин чўлоқ деган ошнаси билан гаплашиб ўтирарди. Ботир Тўлқин чўлоқни яхши билади — дадасининг синфдоши. У асли тракторчи бўлган. Бир оёкини трактор босиб қолгач, оёкидан айрилиб, нафақага чиққан, яъни анча-мунча одамнинг вақтини ўлдира оладиган ғирт бекорчи. — Ассаломалейким, — дея салом берган Ботир аввал меҳмон, сўнг эса дадаси билан сўрашди. — Келдингми, Ботир бола? Қани, ўтир-чи! Қорин ҳам очгандир?.. — Дадаси уни ёнига ўтқазди. — Аянг энасиникига кетганида бир маза қиволайлик, ўғлим. Қани, олчи! Ўртадаги ихчам кирчимол дастурхон устида баҳорда анча танқис бўладиган егуликлар бор эди. Помидор, бодринглар паррак-паррак қилиб тўғралган, уларнинг тиниқ ранги кўзни қамаштирарди. Товоқда эса крвўғилган гўшт. Баҳорда бу нарсалар фалон пул туришини бола бўлса ҳам Ботир яхши биларди. Унинг оғзи сувланиб, юмшоққина обинонга қўл ўзатди. — Сен тортинмай оловур, — деб қўйди Тўлқин чўлоқ тили қалтираб. — Гўштдан олчи! — у бир бўлак гўштни Ботирнинг олдига сурди. — Қани, урдик! — деди дадаси пиёлани оларкан. Ие, арақ ичишаётган экан-да. Ҳа, билади — бу дадасининг «иши». Дадаси шунақа — бир ойда бир бор, ўзи айтмоқчи, «бўшалиб, битини тўкволади». Ўшандаям кўча-пўчада ичиб юрмайди, ҳамма нарсани сотиб олади-да, Тўлқин чўлоқними ёки бошқа бирон дил яқин ошнасиними, уйга бошлаб келадию, битта-яримта арақ ичишиб, мана шунақа гаплашиб ўтиришади. Бундай пайтда дадасининг гапини тинглагувчи одам топилса бўлди, ёзилгандан-ёзилади. Тўлқин чўлоқка ўхшаган қўли юпқа бекорчи учун эса бу айни муддао эди, айниқса, манавинақа «илик ўзилди» кунларда ҳайтовур оғзини чўчитволарди. Аясининг айтишича, дадаси асли ўқимишли одам, «раисларнинг ўкишида» (қишлоқ хўжалиги институтида демоқчи) ўқиган экан. Аввал қолхозда агроном бўлиб ишлаган, кейин-кейин қолхозлардан қўр кетиб, кун кўриш оғирлашгач, ўзини бозорга ўрган. Ул-бул нарсаларни олиб-сотиб юради. Мол бозорига чиқади. Уйда эса икки-учта бўрдоқи новвос боқади. Шуиинг орқасидан тирикчиликлари анча яхшилапиб қолган. — Ёшимизам қирқдан ўтди, ошна, — дея гапга тушди дадаси бир бўлак гўшт билан бир паррак помидорни оғзига солиб. — Энди манашиларни деб, — у кафти билан Ботирнинг бошини силади, — яшаймизакан-да. Оммалекин… Ботир оғзини тўлдириб овқат чайнаркан, беихтиёр дадасига қаради. — Сен қорнингни тўйғаз, Ботир бола — дея бир нафас чалғиган дадаси яна гапида давом этди. — Омма¬лекин болларимизнинг тарбияси издан чиқиб кетди. Мактаблар айниди, нимани ўқитяпти, Худо билади. Айниқса, ўғил боллар бачканалашиб кетяпти. Бу ёмон, ошна!.. Қорнимиз олдингига қараганда хийла тўқ бўп қолди. Энди манавилар ҳақидаям ўйлашимиз керақ — Дадаси бармоғи билан боши ва кўксини кўрсатди. Кейин пиёлаларга тағин арақ қуйди. — Менинг учта ўғлим бор. Мен уларнинг, энг аввало, ҳақиқий эркак ҳақиқий ватанпарвар бўлишларини истайман! — Шу гапни айтдию Тўлқин чўлоқнинг кўзларига бирпас тикилиб қолди. — Тушуняпсанми, Тўлқин, ҳақиқий ватанпарвар бўлишини истайман. — Сўнг ҳафсаласи пир бўлгандай қўлини силтади-да, — ке, қўй… — дея арақни сипқорди. Дадасининг гапидан кейин Ботир ҳам Тўлқин чўлоқнинг кўзларига қаради: улар гўё бўм-бўш эди, ҳатто, қорачиқлари ҳам йўққа ўхшарди. Тўлқин чўлоқ дадасининг гапини тушунмаётганлигини у ҳам пайқади. Нега энди тушунмаётганийкин-а? Ахир Ботир кичкина бўлса ҳам, тушуняпти-ку. Ўғил бола ватанпарвар, яъни Ватанини яхши кўрадиган бўлиши керак экан. Наҳотки, шуни тушуниши қийин бўлса?!.