uk
Feedback
XazonRezgi (Official Channel)

XazonRezgi (Official Channel)

Відкрити в Telegram

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу XazonRezgi (Official Channel)

Канал XazonRezgi (Official Channel) (@xazon_rezgi) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 81 897 підписників, посідаючи 540 місце в категорії Релігія і духовність та 787 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 81 897 підписників.

За останніми даними від 26 серпня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 9 024, а за останні 24 години на -478, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 13.73%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 8.77% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 11 250 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 7 188 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 160.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 27 серпня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

81 897
Підписники
-47824 години
+1807 днів
+9 02430 день
Архів дописів
#Ёмон_қариган_дада😢 Ўғил отасини хурсанд қилиш учун келаси ҳафта туғилган кунизни зўр қилиб ўтказамиз, сизам ўртоқлариззи таклиф қилинг дейди. Отаси эса ўғлим ўша пулни муҳтожларга берсак анча савоб бўларди деганида ўғли отасини жеркиб берадию, шошилиб машинасини учириб ишга ошиқади... 😔 Аммо унинг энг катта хатоси шу эди, йўлда кетаётиб унга тел келади ва.... Давомини ўзингиз кўринг, йиғлаб юборишингиз аниқ....

Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин... Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

ОЁҒИМДАГИ ОҒРИҚ КУЧЛИЛИГИДАН ЮРОЛМАЙ ҚОЛГАН ЭДИМ! Биргина шу сирли усул мени оёққа турғазди. 5 дақиқага бойлаб қўйган эдим, о
ОЁҒИМДАГИ ОҒРИҚ КУЧЛИЛИГИДАН ЮРОЛМАЙ ҚОЛГАН ЭДИМ! Биргина шу сирли усул мени оёққа турғазди. 5 дақиқага бойлаб қўйган эдим, оёғимдаги ишишлар қайтди, оғриқлар йўқ бўлди. Оёғимга нима бойлаганимни шу ерда ёзиб қолдирдим👇👇👇 https://www.tabobat.org/apy/?r=2 Админлар 12 соатда удалить қиладилар, кириб кўриб олинг!

😱 30 КИЛОГА 30 КУНДА ОЗИДИМ! Ҳеч қандай спорт ва диетасиз! Кечқурун бу шарбатни ичдим – эрталаб кўзга кўринарли ўзгаришни се
😱 30 КИЛОГА 30 КУНДА ОЗИДИМ! Ҳеч қандай спорт ва диетасиз! Кечқурун бу шарбатни ичдим – эрталаб кўзга кўринарли ўзгаришни сездим! ⚠️ Бу шарбат қандай таёрланишини кўпчилик сўрамоқда! Рецептни блогимга жойладим, кириб, кўриб олинг:👇👇👇 https://tabobat.org/ozish5/?r=1 https://tabobat.org/ozish5/?r=1 .

Ушбу отган тонг учун, Мусаффо осмон учун, Яшашга имкон учун Роббим Ўзингга шукр! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга  бой бўлсин..!! Бугунги кун хонадонингизга  қувонч ва шодлик олиб келсин. Ҳар қандай инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан, барча барчасидан... Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар экан... Бу МЕҲР туйғуси экан... Ана шу мехрга ташналик ҳиссини яқинларимизга раво кўрмайлик, дўст ва яқинларимизга хар тонг мехр ила хушкайфият ва дуои-салом улашайлик! Бугунги кунингиз файзу барокатли ўтсин ! Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

27-августда туғилган барча азизларни чин қалбимдан муборакбод этаман! 🥳🎂🎉 Туғилган кунингиз муборак бўлсин! Аллоҳ умрингизни узоқ, ризқингизни баракали, қалбингизни хотиржам қилсин. Ҳар бир янги ёшингиз бахт, қувонч, соғлик ва омад олиб келсин. 🙂🌷 Янги ёшингиз қутлуғ бўлсин! 🎈🌹 Ҳаётингиз доимо гўзал инсонлар, унутилмас лаҳзалар ва чексиз бахтга тўла бўлсин! 🎂 27-АВГУСТДА ТУҒИЛГАНЛАР, ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗ МУБОРАК! 🎉🎊🎁

Дунёда ҳар нени баҳоси бордир, Одам қадрин билса ким, дил унга ёрдир! Қадри паст ҳам, баланд ҳам меҳрга зордир, Меҳр билан яшаганлар чин бахтиёрдир.. “Сизни яхши кўраман, сиз мен учун қадрлисиз..." Бу гапни ҳар куни яқинларимизга айтишдан чарчамайлик..  Хайрли тун азиз диндошим.. Аллоҳга омонатсиз..  @xazon_rezgi

🍂Кўпгина обуначиларнинг ҳоҳиш ва истакларини инобатга олиб Хазонрезги қаламига мансуб #ТАВҚИ_ЛАЪНАТ асари учун ёпиқ канал очилди. Асар нарҳи 15.000 сўм. 📌Тугалланмаган🔥 Асарни муаллиф ёзганлари билан изма-из ўқишни истаганлар Рахматуллаева Гулбаҳор 5614681253618536 карта рақамига тўлов қилиб чек нусҳасини @Yusupova_Sabo га жўнатасиз ва ёпиқ канал линкини олишингиз мумкин

#ТАВҚИ_ЛАЪНАТ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 🍂 Олмос эрталаб уйқудан уйғонганда ниманидир бошқача эканлигини ҳис қилди. Унга ижтимоий тармоқларни "портлатган" таъзия хабарининг сабабчиси танишдек туюлди. "Таниқли ишбилармон, тадбиркор, қатор самарали лойиҳалар муаллифи, саҳоватли ва мард инсон Салим Турсунов кеча тунда оғир ҳасталикдан сўнг дунёдан кўз юмди. Марҳумнинг жаноза маросими пешин вақти Тошкентнинг *** — қабристонида бўлиб ўтади" . "Салим Турсунов, — ўйлади Олмос, — қаерда эшитган эдим-а, бу исм, фамилияни? Қулоғимга жуда таниш эшитилди,— Олмос тармоқлардаги Салим Турсуновнинг таъзия матни билан бирга берилган суратига диққат билан тикилди. Суратда ўзига ишончи яққол намоён бўлган эркак виқор билан қад кериб турарди, — йўқ мен бу йигитни аниқ илгари кўрмаганман, — хотираси қатларини кавлаган Олмос, — қани хабарларга келган муносабатларни ўқиб кўрай-чи?" "— Ўлимга чора йўқ экан-да, — деб ёзибди муносабат билдирганлардан бири, — кеча бор инсон бугун йўқ. — Ажал эшик қоқиб турса, қўлимиздан нимаям келарди? — Одамзоднинг вақти-соати битса оғзингдаги чайнаб турган луқмангни ҳам ютолмас экансан. — Шунча давлат, шунча мол—дунё жонига оро кирмабди. Мана одамзоднинг аҳволи. — Ишини давом эттирадиган ўғлиям йўқ экан — Ҳа тўртта қиз қолибди ортидан — Шунча йиллар давомида тикланган Эйс империясининг ҳоли нима кечади энди? — Бу ёғига Салим Эйсга ким муносиб ворис бўлар экан!?" Охирги ўқиган мисралари Олмоснинг тийрак торттирди. У Марғубанинг масаласини бир ёқли қилиб олгач Эйсни қидириб топмоқчи, шу орқали Зиёданинг ўлимига сабабчи бўлганларни изига тушмоқчи эди. @xazon_rezgi 🍂Асар воқеалари сизни бефарқ қолдирмаётган бўлса реакция ва муносабатларингизни билдириб ўтинг... —133—

#ТАВҚИ_ЛАЪНАТ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Шунда қиз таққа тўхтади. У ортига ўгирилди: — Мендан нима истайсиз? — Мени кечиришингни? — тиз чўкди Салим Эйс Зиёда аламли жилмайди: — Сизнингча бу осонми? Тўғри мен хато қилдим. Нафс кўзларимни кўр қилди. Мен нафснинг сўзига кириб қўйдим.Аммо менинг айбим сизнинг айбингиз олдида денгиздан томчи. Сиз эса денгизчалик айбингиз бўла туриб битта кечирим сўраш билан баридан халос бўламан деб ўйлаяпсизми? Агар барча гуноҳлар кечирим сўраш билан кечиб кетилаверса унда гуноҳдан тийилиш бу қадар қийин бўлмаган бўларди. Тўғри мен хато қилдим. Бу хатоимни умрим билан тўладим. Аммо сиз-чи? Сиз қилган хатони тўлашга қанча умр керак бўлади деб ўйлайсиз? Анавиларни кўринг, — Зиёда узоқда тўдаланишиб турган аёл- қизларга ишора қилди, — ана ўшалар билан ҳам сизнинг бу дунёдаги ҳисоб-китобингиз қиёматга қолган. Сиз учун эса тавба эшиклари аллақачон беркилган. Салим Эйс мунғайиб турган аёлларга қараб юраги ҳаприқиб кетди. "Ҳали шунча аёлдан кечирим сўрашим керакми? Гулнора, Моҳигул, Аида, Надя, Атиргул, Наила, Ойи... — Ойииии! — ҳайқирди Салим Эйс аёлллар даврасида турган Шарофатхонни кўриб, — сиз бу ерда нима қиляпсиз? Сизга озор берган эмасдим-ку!? Шарофатхон чуқур хўрсинди: — Воҳидага-чи? Келиним Воҳида менга жиян эди. Уни сенга ўзим олиб бергандим. Ҳозир эса унга берган озорларинг сабаб тўккан кўз ёшлари мени ёқамдан тутди. Тўрт нафар қизингни бола ўрнида кўрмадинг, юракдан эркаламадинг, кўча—кўйдан ўғил фарзанд туғиб берадиган қиз—жувонларни излаб, уйингдаги қора кўзларнинг уволига қолдинг. Гуноҳни-ку сен қилдинг, аммо мен ҳам бир пайтлар Воҳидани ҳаётига аралашганим учун, унинг аччиқ кўз ёшларига сабабчи бўлганим учун сен билан баравар жавоб бераман. — Ойи, мен уйғониб олай. Ҳаммасидан кечирим сўрайман. Воҳидадан ҳам. Оламдан ўтганлар учун хайр-садақа қиламан. Ойиии... Шарофатхон индамай изига бурилиб кета бошлади: — Ойиии... — Салимннинг чинқириғи оламни тутгудек бўлди... — Ойииии!!! Шарофатхон ортига бурилмади, бироқ унинг охирги сўзлари Салимнинг юрак-бағрини тешиб ўтди: — Энди кеч! Тавба эшиклари беркилди... Вақт бўлди. Энди савол-жавоб эшиклари очилмоқда... — Ойиии, — умидсиз ингради Салим, — онажооон... Шу пайт Салим Эйснинг бошига тоғлар қулай бошлади, кучли шамол кўкрак-бағрини илма-тешик қила кетди, боши устига бостириб келган қора булутлардан тухум катталигида қиррадор тошлар ёғишга тушди. Унинг оёқлари остидан ер қочди. Салим қанчалар оёғини ерга босишга, таянишга интилмасин оёқ ости ўпирилиб кетаверди. — Ойиии... — тубсиз жарликка қулаб борар экан Салим Эйснинг охирги айтган сўзлари шу бўлди... 🍂 —Ана бўлди, —жилмайди Висола шприц игнасини Салим Эйснинг томиридан олар экан, — сизга абадий хайрли тун, Эйс жаноблари... 🍂 @xazon_rezgi —132—

#ТАВҚИ_ЛАЪНАТ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 🍂 Холиёр касалхонага кечки соат йигирма учлардан ошганда кириб борди. Унинг келишини аввалдан огоҳлантириб қўйилган ва навбатчилигини атай алмаштирган ҳамшира Висола кутиб олди. — Овора бўлиб келишингиз шарт эмасди, — овози товланди Висоланинг, — бир оғиз буюрсангиз бўлди эди. Ўзим ҳамма ишни ими-жимида қойилмақом қилиб битказиб берар эдим. — Иш баҳона, дийдор ғанимат, гўзалим. Шу баҳона сизни кўриб, келаси учрашув ваъдасини олиб кетаман-да. Холиёр нимқоронғиликда шимининг чўнтагидан бир сиқим доллар олиб унинг халатига солди: — Бу ерда минг кўкида. Ишни тахминан қачон битирасан? — Тунги соат 24: 10 ларида. Иш битиши билан хонам чироғини икки марта ўчириб ёқаман, — эркаланиб сўзланди Висола,— ҳимматингиз учун раҳмат. — Бўпти, ишни битиргунингча шу ерда бўламан. Иш битса ахборот беришим керак. Борақол, жоним. Вақт кўп қолмади. — Хўп бўлади, бориб тайёргарлик кўрай. Висола орқасига бурилиб чаққон ҳаракатлар билан ўзини ичкарига олди. У ҳамширалар хонасига киргач энг биринчи қилган иши чўнтагидаги долларни олиб санаб кўриш бўлди. Ходиёр алдамаганига амин бўлгач долларни сал аввал ювиш учун уйга олиб кетишга тайёрлаб қўйган халатининг ичига жойлади ва уни халтасига қайтадан жойлаб кийим жавонига солиб қўйди. У дадиллик учун муздек сувдан ярим стакан ичиб олгач соатга қаради. Соат миллари тунги йигирма уч-у эллик уч дақиқани кўрсатаётган эди. Висола дори-дармонлар солинган аравачани аста ғилдиратиб Салим Эйс ётган палата томон йўл олди. У палатага кирганда Салим Эйс ҳар кунги борлик-йўқлик ҳолатида ётар эди. Ҳамшира уни ёнига яқинлашиб ҳолатини кўздан кечирган бўлди. Сўнг керакли томчи дорини шприцга тортиб уни Эйснинг билагидан очилган марказий веноз катетерга юборди... 🍂 — Инди, тўхта! Қиз Салим Эйсга қайрилиб қарамади. — Тўхта деяпман сенга!? Зиёда!? @xazon_rezgi —131—

#ТАВҚИ_ЛАЪНАТ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 🍂 Холиёр касалхонага кечки соат йигирма учлардан ошганда кириб борди. Унинг келишини аввалдан огоҳлантириб қўйилган ва навбатчилигини атай алмаштирган ҳамшира Висола кутиб олди. — Овора бўлиб келишингиз шарт эмасди, — овози товланди Висоланинг, — бир оғиз буюрсангиз бўлди эди. Ўзим ҳамма ишни ими-жимида қойилмақом қилиб битказиб берар эдим. — Иш баҳона, дийдор ғанимат, гўзалим. Шу баҳона сизни кўриб, келаси учрашув ваъдасини олиб кетаман-да. Холиёр нимқоронғиликда шимининг чўнтагидан бир сиқим доллар олиб унинг халатига солди: — Бу ерда минг кўкида. Ишни тахминан қачон битирасан? — Тунги соат 24: 10 ларида. Иш битиши билан хонам чироғини икки марта ўчириб ёқаман, — эркаланиб сўзланди Висола,— ҳимматингиз учун раҳмат. — Бўпти, ишни битиргунингча шу ерда бўламан. Иш битса ахборот беришим керак. Борақол, жоним. Вақт кўп қолмади. — Хўп бўлади, бориб тайёргарлик кўрай. Висола орқасига бурилиб чаққон ҳаракатлар билан ўзини ичкарига олди. У ҳамширалар хонасига киргач энг биринчи қилган иши чўнтагидаги долларни олиб санаб кўриш бўлди. Ходиёр алдамаганига амин бўлгач долларни сал аввал ювиш учун уйга олиб кетишга тайёрлаб қўйган халатининг ичига жойлади ва уни халтасига қайтадан жойлаб кийим жавонига солиб қўйди. У дадиллик учун муздек сувдан ярим стакан ичиб олгач соатга қаради. Соат миллари тунги йигирма уч-у эллик уч дақиқани кўрсатаётган эди. Висола дори-дармонлар солинган аравачани аста ғилдиратиб Салим Эйс ётган палата томон йўл олди. У палатага кирганда Салим Эйс ҳар кунги борлик-йўқлик ҳолатида ётар эди. Ҳамшира уни ёнига яқинлашиб ҳолатини кўздан кечирган бўлди. Сўнг керакли томчи дорини шприцга тортиб уни Эйснинг билагидан очилган марказий веноз катетерга юборди... 🍂 — Инди, тўхта! Қиз Салим Эйсга қайрилиб қарамади. — Тўхта деяпман сенга!? Зиёда!? @xazon_rezgi —131—

🔥ПРЕМЪЕРА 🔥 Хазонрезги қаламига мансуб ўткир сюжетли детектив асар 🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥 #ТАВҚИ_ЛАЪНАТ 🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥 https://telegram.me/Xazon_Rezgi

#Тўртинчиси_шайтон_учундир😱 Уйингизда "шайтон учун" сақлаётган буюмингиз борлигини билармидингиз? Пайғамбаримиз ﷺ айтганлар:
#Тўртинчиси_шайтон_учундир😱 Уйингизда "шайтон учун"  сақлаётган буюмингиз борлигини билармидингиз? Пайғамбаримиз ﷺ айтганлар: "Уйингиздаги бу нарсанинг ......  тўртинчиси албатта шайтон учундир"  дедилар! Уйингизда "шайтон учун" сақланаётган бу нарсадан узоқлашинг😢 Бу нарса шуки.... 👇👇👇

Assalomu alaykum sevimli va xurmatli Adibamiz mazkur asaringizni xar bir saxifasini zor qiziqish zor intilish zor sabrbilan birma bir oqiyman shu darajada asaringizga maxliyo bolib asaringiz qaxramonlari bilan birga yurgandek bolaman Chunki siz asaringizni biz bop qilib yaratasiz xar bir saxifasini Asaringiz mazmuniga lol qolamiz Ijodingiz muntazam gullab yashnayversin Alloxim xamisha biz bop ijodingizni rivojini bersin ASLO CHARCHAMENG🙏🙏

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР Бир муштипар онанинг дардига малҳам бўлай деб мана энди ўзининг дардига даво истаб ўтирибди. - Майли , - деди ваниҳоят Комила дугонаси Мадинанинг тушиб қолган вазиятда кўмак қўлини чўзгиси келиб , - кўндирдинг , аммо қовун тушириб қўйсам айб мендамас. Қани бир бошдан айт-чи , ўша йигит "мени" қай кўринишда танийди ? Нималар ҳақида гаплашгансизлар, то есть "гаплашганман" ?. Бир бошдан , битта - битта гапир-чи? - Дугош , сени жудаям яхши кўраман. Шу тантилигингга қойилман ҳар доим ,- Мадинанинг хуррам овози эшитилди телефондан . - Анис Ўктамга шунақа дейманми ? Уни дугош деб чақираманми ? - хазиллашди Комила . Комиланинг қизиқчилигига Мадинадан жавоб келди: - Жиннивой ! Фақат мана шунақа хазилкашлигингни Анис акага қила кўрма. Мен улар билан доим жиддий гаплашганман - Ясна ! Демак , сипони ёқаман экан- да ! Мадиш, бу ўйин ўзимга ҳам қизиқ туюлиб кетмоқда. Аммо бир нарса мени ўйлантираяпти. Хўп , мен у йигит билан кўришдим ҳам дейлик. Кейин-чи? Кейин нима бўлади ? Учрашувдан мақсад нима ? Уни Комиладан совутишим керак-ми ? Шунақа экан "Узр, турмушга чиқадиган бўлиб қолдим . Сафаримиз шу ергача экан. Начора ?" деб икки энлик хат ёзиб қуённи расмини чизиб қолсанг ҳам бўлар эди- ку ? Ортиқча даҳмазанинг нимага кераги бор эди ? Нега учрашувга розилик бердинг ? - Мен , мен ...- каловланиб қолди Мадина - Сен уни яхши кўриб қолгансан ! - гапни шарт кесди Комила,- шунчаки хайр дейишга ҳам кўнглинг бўлмаяпти , шундай эмасми ? Гапир ! Нега жимсан ?! Мадина ! Сени билмасам экан.... - Комии ... Илтимос , мени қийнама.Мен унинг ... - Кўнглини синишини ҳоҳламаяпсан. Ҳолбуки ўзинг тўкилиб адо бўляпсан. Эҳ , Мадина ! Ўша йигит қишлоққа , уйига борганда сал бўлса ҳам сенга асл Комила - Мадинага қиз бола сифатида озроқ майл билдирмадими ? Ахир уни айнан Мадина бўлиб севиб қолганинг йўқми ? Ахир ўзинг у билан соатлаб суҳбатлашдик демаганмидинг ?! - Йўқ ! Йўқ ! Йўқ ! У ... У Комилани танлади. Шунга унинг ҳаётидан айнан Комила бўлиб чиқиб кетмоқчиман. Комила дугонасининг товуши бўғилиб қолганлигидан унинг милт- милт йиғлашга тушганини ҳис қилди - Ўзингчи ? Яъни ... Мадина-чи ? - Унинг мақсади аввал бошдан бошқа бўлган ,- маҳзун жавоб берди Мадина,- яқинда у ҳам ўз йўлидан кетади . Ўзининг аввалги ҳаётига қайтади. Шўхлисойда қандай қўққисдан пайдо бўлган бўлса , шундай изсиз йўқолади. - Мадина изсиз йўқола олмайди. У ҳар кўнгилга қадаган умид куртаги ҳадемай ўз тотли мевасини бера бошлайди. Мадиш , гўзалим ,- Комиланинг овози товланди ,- мен сен билан фахрланаман. Анис акага келсак , хавотир олма барчаси сен айтгандек бўлади. * * * - Коми ... Бир чиройли шеър ўқиб берсангиз- чи ? Овозингиз чиройли экан . Шунга сўраяпман . Балки икковимиз дует ижро қилармидик ? - Анис қизга синчков назар ташлади . Комиланинг қошлари уюлди. "Оббо шу топда шеърга пишириб қўювмиди ? - ўйлади у ,- кошки шеър ўқишга қизиқсам. Ўзи мактабда ҳам адабиётдан аранг тўртга илинганман. Шундаям устозимиз амакимнинг келинлари бўлганлиги учун. Уффф , нимани ўқиб бераман энди бу кишимга ? Ўзиям мендан гумонсирашни бошлагани аниқ. Бўлмаса шеър сўрайдиган вақтми ҳозир? " Комила шулар ҳақида ўйлар экан бирдан кўнгли ёришди ва жиддий туриб Анисга мурожаат қилди : - Анис ака , мен ... #давоми_бор /77 Муаллиф: Хазонрезги Муаллиф номини ўчирманг ❗️ Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

👆👆👆👆 аввалги қисмлар #БЕДОР_ТУЙҒУЛАР 28-ҚИСМ бутунлай бошқача қиз эди. Ким билсин Анис Комила деганда худди Мадинага ўхшаш қизни тасаввур қилгани учун , рўпарасидаги қиз уни саросимага солиб қўйган бўлса керак. Анис "Бу қиз балки мухлислардан бири бўлса керак , мени теледастурлардаги меҳмон сифатидаги чиқишларимдан ёинки турли байрам тадбирларидаги олиб борган бошловчилик йўналишимдан таниган бўлса эҳтимол" деган хаёлга борди ва қиз тарафга қараб ўсмоқчилади : - Сиз... - Мен Комиман ... - Коми ... - унинг ортидан такрорлади Анис ва бўшашганча илова қилди ,- танишганимдан ҳурсандман. Комила , Анис учун Коми бўлган бу қиз ҳам ўзига етарлича ҳусндор эди. У сочлари ўзига жуда ярашиқли тарзда калта қирқтирилган , буғдой рангдан оқ юзли , қош - кўзлари попукдек қиз экан. Кўзлари эса чақнаб турибди. Худди ана шу чақноқ кўзлар Анисда Коми сиймосининг суратини чизишга моънелик қилмоқда эди. Аниснинг қиз билан қилган суҳбатлари орқали ҳис қилишича Коми маҳзун кўзли , қалби булоқ сувидек тоза ва шу билан бирга маъюс бир қиз бўлиши керак эди. Бу қиз эса йигитда ўз ҳаётидан мамнун ва шаддодгина бир образда намоён бўлаётган эди. - Анис ака , чоғимда ҳафсалангиз пир бўлди,- Комила майин кулимсиради,- кўнгил кўнгилни таниши бир гап- у , суратга келганда тан олиш бошқа экан шекилли. Анис ўзини қўлга олиши кераклигини ҳис қилди: - Йўғей, шунчаки шошилиб қолдим,-деди у овозидаги жиддийликни бироз юмшатган тарзда ,- билсангиз бу учрашув узоқ кутилган ва айни дақиқаларда шунчалик кутилмаган бўлди. Юринг , боғни бироз айланамиз. - Хўп ,- дея бош силкиди қиз. Анис қиз билан айланар экан унинг феъл- атворига борган сари ажаблана борди. Қиз гуллари барқ очилган ранго- ранг гулзор олдидан ўтганларида ҳам гулларга кўнгил учун бўлсин бир бор назар ташлаб қўймагани Анисни баттар таажжублантириб қўйди. Ахир Коми у билан ёзган ёзишмаларида "Гуллар жон-у дилим , тикишдан бўш вақтимда соатлаб уйимиздаги мўъжаз гулхонада уларга тикилиб ўтираман " деб ёзмаганмиди ? Ёки кўча гуллари Коми учун ўгаймикан ? Анис шу топда Мадина билан қишлоқларидаги боққа борганда қизнинг ҳар бир гулга завқланиб боққанига , тиззалаб ўтириб олганча уларга кўзларини катта - катта очиб ҳавас билан тикилганига , табиатнинг бетакрор мўъжизасидан ҳеч айрилгиси келмай уйга кетишаётганларида ҳам ортидаги ўгирилиб гулзорга такрор, такрор қараганини эслади. - Коми...Гуллар жуда чиройли очилибди- а? Анис қаршисидаги қизга саволомуз боқди . -Ҳааа , - деди Комила ортиқча ҳиссиётга берилмай , - баҳор баҳорлигини қилади-да , жумладан гуллар ҳам . Улар ҳам ўзларига юклатилган вазифани бажаришади. Анис қизнинг бу даражадаги совуққонлигидан ҳайрон бўлди. "Йўқ , бу мен таниган Комила эмас ,- дея ўйлади у , - бу бутунлай бошқа қиз. Биттада ўзини фош қилиб қўйяпти. Аммо қандай қилиб бу ерга келиб қолди? Асл Комила жўнатдимикан уни ? Бу қиз анчайин шаддод кўринади. Асл Комила эса бошқача эди. У бутунлай бошқача эди. Аммо ҳар иккиси бир бўлиб мени синашларидан мақсад нима ? "Тармоқдаги сермулозамат Анис ҳаётда қанчалар бетакаллуф экан?" деган саволга жавоб олишмоқчи чоғи. Майли ўйин бўлса ўйин бўлақолсин . Қани бир сизларнинг ноғорангизга ўйнаб кўрай- чи ? Анчадан буён рақс тушмаган эдим ўзи. Бир чигаллар ёзилсин ... * * * Мадина асл исми Комила бўлган курсдошини Анис билан учрашишга зўрға кўндирган вақтдан буён юраги така - пука. - Эплай олмайман ,- дея обдон тихирлик қилди Комила, - ахир сен ва мен икковимиз икки дунёмиз. - Дугош, ҳаддим фақат сенгагина сиғади , илтимоооос . Кейин орамиздаги барча гап-сўздан хабаринг бор. Анис акага қанақа муомала қилишни ўзинг биласан. - Менга барибирку-я , аммо сал зийрак бўлган инсон икковимизни дарровда фарқлай олади. - Ҳаракат қиласан-да энди, Коми. Бир қўллавормасанг бўлмайди. Очиғи бу ўйинни бошлашга бошлаб қўйиб ... - Мадина ҳиқиллаб қолди ,- афсусдаман. Комиланинг дугонасига раҳми келиб кетди. Нима қилсин Мадина ҳам ёмон бўлсин деган эмас. @Xazon_Rezgi /76

💗 QIZLAR, BU KANALNI TOPGANINGIZGA XURSAND BO‘LASIZ! Har kuni ko‘zingizga yoqadigan 🥹⭐️ 👗 chiroyli liboslar 🎀 zamonaviy m
💗 QIZLAR, BU KANALNI TOPGANINGIZGA XURSAND BO‘LASIZ! Har kuni ko‘zingizga yoqadigan 🥹⭐️ 👗 chiroyli liboslar 🎀 zamonaviy modellar 💸 qulay narxlar Bir qarashda “voy, shuni olaman 😍” dediradigan kiyimlar shu yerda! 📌 Kanalga qo‘shilib qo‘ying — yangi madellarni o‘tkazib yubormang! https://t.me/+AgG-u35dDOMyMzUy https://t.me/+AgG-u35dDOMyMzUy

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР Мен азизамнинг умрлари давомида бир бора сўраган тилакларини ижобат қила олмадим ... Ўша тилак сизга қизиқ бўлса айтганим бўлсин. Улар мени куёвлик либосида кўришни истайдилар. Бор - йўғи шу ... Мен ноқобил фарзанд эса ... Мен бемеҳр ўғил эса ўз ҳисларимда чалкашиб, чалғиб юрибман . Комии ... Мен сизнинг тимсолингизда ўз кўнглим эгасини топган эдим . Сиз менга кўриниш беришни истамайсиз. Бироқ шу топда менинг сизсиз яшашимда маъно қолмаган каби , сизнинг ҳам менсиз яшашингизда умид йўқдир деб ўйладим. Ё сўзларим ёлғонми ? Ёлғон денг ва биз жимгина хайрлашайлик . Мен ортиқ бундай давом этишини истамайман. Тўғри сиз билан то кексайиб, қариб , қартайиб харф танимай , эсим кирарли- чиқарли бўлиб қолгунимча шу алфозда яшаб ўтишимга ишончим комил. Ва яна айнан ўша ишончим бундан буён онамнинг кўзларида бир томчи ёш кўришга тоқат қила олишимга комил эмас. Охирги сўровим : Ҳа ёки йўқ ?! Анис мактубни жўнатиб юборгач хўрсинди : - Юрак ва ақл жангида ҳамиша юрак ғолиб чиқар экан. Ғолибликни қўлга киритганда эса ҳар сафаргидагидек бу гал ҳам мағлуб бўлганини англар эмиш... Анис шуларни ўйлаб қанча вақт ўтганини билмади. Бир маҳал қараса ўз манзилига Комиладан жавоб хати келибди. - Якшанба куни . Миллий боғда. Алишер Навоий ҳайкалининг ёнида. Соат ўн икки- ю ноль нолда. Анис Комиладан келган мактубни ўқиб кўзларига ишонмади. - Наҳотки? Наҳотки Комила учрашишга рози бўлган бўлса? Демак у ҳам ... Анис тўғри ўйлабди- да ?! Комила унга бефарқ эмаслиги рост экан- да. Якшанбагача ҳали уч кун бор . Уч кун- а ? Анис ҳовлиқиб қолган эди. У кун эмас, соат санаб , дақиқа санаб якшанбани кутди. Атай қилгандек , Комила унинг бошқа смсларига жавоб ёзмади. Тикилган қозон қайнамайди деганлари шу бўлса керак- да. Бошқа вақтда бир тутам бўлган кунлар Анис учун шу қадар узундан узоқ бўлиб туюлди-киии . Ниҳоят ... Ўша кун ҳам келди. Анис айтилган жойга белгиланган вақтдан анча аввал бориб олди . У салкам саккиз ойдан бери деярли ҳар кеча дардлашган қиз Комилани кўриш илинжида шу қадар ёнар эди- ки... Дам олиш куни бўлганлиги учун боғда одам анча гавжум эди. - Ассалому алайкум , Анис ака ... Анис ортига ўгирилди . У ўзига салом берган қизга қараб , кўзлари тиниб кетди. Унинг тасаввуридаги Комила ... #давоми_бор /75 Муаллиф : Хазонрезги Муаллиф номини ўчирманг ❗️ Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g