XazonRezgi (Official Channel)
Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
Показати більше📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу XazonRezgi (Official Channel)
Канал XazonRezgi (Official Channel) (@xazon_rezgi) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 71 413 підписників, посідаючи 675 місце в категорії Релігія і духовність та 969 місце у регіоні Узбекистан.
📊 Показники аудиторії та динаміка
З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 71 413 підписників.
За останніми даними від 25 червня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -469, а за останні 24 години на -313, загальне охоплення залишається високим.
- Статус верифікації: Не верифікований
- Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 10.53%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 8.18% реакцій від загальної кількості підписників.
- Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 7 556 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 5 873 переглядів.
- Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 149.
📝 Опис та контентна політика
Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз!
Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг!
Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi”
Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 26 червня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.
Триває завантаження даних...
| Дата | Залучення підписників | Згадування | Канали | |
| 26 червня | 0 | |||
| 25 червня | 0 | |||
| 24 червня | +1 | |||
| 23 червня | +107 | |||
| 22 червня | +29 | |||
| 21 червня | 0 | |||
| 20 червня | 0 | |||
| 19 червня | 0 | |||
| 18 червня | 0 | |||
| 17 червня | +4 726 | |||
| 16 червня | +11 | |||
| 15 червня | +9 | |||
| 14 червня | 0 | |||
| 13 червня | 0 | |||
| 12 червня | 0 | |||
| 11 червня | 0 | |||
| 10 червня | 0 | |||
| 09 червня | 0 | |||
| 08 червня | 0 | |||
| 07 червня | +1 028 | |||
| 06 червня | +923 | |||
| 05 червня | +1 201 | |||
| 04 червня | +1 046 | |||
| 03 червня | 0 | |||
| 02 червня | +37 | |||
| 01 червня | 0 |
| 2 | #УНДА_ҲАЛИ ...
Бир вақтлари қуёш қўшиқ айтар эди ,
Дил розини менга жўшиб айтар эди ,
Кун ботарда қизғанганча қайтар эди ,
Унда ҳали отам ... ҳаёт эдилар ...
Оқ субҳларим шабнам-ла юз чаяр эди,
Сабо-насим ўзидан ҳам аяр эди ,
Бир "оҳ" урсам юз кун менга куяр эди ,
Унда ҳали отам ...ҳаёт эдилар ...
Учрамасди йўлимда ҳеч ёмон зотлар ,
Фироқларда урмас эдим дилдан додлар,
"Онам- қизим" деб биргина мени ёдлар ,
Унда ҳали отам ...ҳаёт эдилар ...
Ўша дамлар доимо шод бўлганим рост ,
Ярим эмас, мудом бутун тўлганим рост ,
Отамдан сўнг ... бўлганимча бўлганим рост ,
Унда ҳали отам ... ҳаёт эдилар...
Борларида қадрларига етганмидим ?
"Сизни яхши кўраман! " деб айтганмидим ?!
Отамни деб гул боғлардан қайтганмидим ?
Унда ҳали отам...ҳаёт эдилар ...
Ҳар ишимда маслаҳатгўй, тиргак бўлган ,
Ҳеч ўзгармас , доим бир хил ,бирдек бўлган ,
Юз йил умр кўрсам-у , юз йил керак бўлган ,
Унда ҳали отам ...ҳаёт эдилар ...
Хазонрезги
@Xazon_Rezgi
Bir zamanlar güneş şarkı söyleridi,
Gönül razın bana coşarak söyleridi,
Gün sonunda kıskanarak döneridi,
O vakitte babam .. hayattaydi.
Beyaz sabah şebnemle yuz yikar idi,
Seba - nasim kendinden kıskanar idi,
Bir "ah" dersem, yuz gün bana yanar idi,
O vakitte babam... hayattaydi.
Çıkmazidi yolumde hiç kötü biri,
Ayrılıkte vurmaz idim ben imdatlar,
"Anam- kızım" diye bir beni adar,
O vakitte babam... hayattaydi.
O zamanlar daima şad olduğum gerçek,
Yarı değil, hep butun olduğum gerçek,
Babamdan son... olduğumçe olduğum gerçek,
O vakitte babam... hayattaydi.
Varlığinde kiymetini bilmişmuydim?
"Sizi seviyorum, baba!" demişmuydim?
Babam için gül bahçeden dönmuşmuydim?
O vakitte babam... hayattaydi.
Her işimde danışmanım, direk olan,
Hiç deyişmez, her zaman aynı biri olan,
Yuz yıl ömür görsemu, yuz yıl gerek olan,
O vakitte babam... hayattaydi...
Маҳсумахон Исломова таржимаси.
2026 йил 7 апрель соат 23.05
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g | 3 555 |
| 3 | ‼️‼️DIQQAT ☝
😱 ER VA XOTIN 6 OY BIRGA YASHAMASA TALOQ TUSHADIMI??? | 3 325 |
| 4 | #Таскин...
Мен ўтган кунларимга ачинмайман...
Яхши кунларда қувониб яшадим.
Қийинчиликларда сабр қилишни ўргандим.
Хато қилдим, йиқилдим...
Ким дўст - ким душманлигини билдим...
Омадим келганда сохта мулозаматларни, омадим кетганда эса асл юзларни кўрдим.
Севдим, муҳаббатни азобини кўрдим.
Севилдим, кимгадир керак бўлишлик бахтини хис қилдим.
Хато қилдим, қилган ишим хатолигини билдим, такрорламасликка харакат қилдим.
Ташвишларим кўпайганда одам фақат Худодан умид қилиб, ўзи харакат қилиб яшаши, ўзини бахтли бўлиши фақат ўзигагина кераклигини тушундим....
Баъзан яхшилик, баъзан билиб - билмай ёмонлик қилиб қайтар дунё эканлигини билдим.
Хуллас ҳаётда ҳеч нарса беҳикмат бўлмаслигига, ҳар қандай ҳолат биз учун бир сабоқ эканлигига амин бўлдим.
@xazon_rezgi | 3 390 |
| 5 | Ортиқча вазннинг сабаби овқатда эмас экан.
8 йил давомида парҳез қилдим, аммо озмадим. Кейин билдим — ва бир неча ҳафта ичида ҳаммаси ўзгарди.
Бир йил аввал Галинанинг вазни 88 кг эди. Тиззалари оғрир, зинадан чиққанда нафаси қисар, кечқурун эса оёқлари шишиб кетарди — ҳатто этиклари ҳам сиғмай қоларди. Диетолог унга фақат: «Озишингиз керак», деган. «Қандай қилиб?» деган саволига эса одатий жавоб берилган: камроқ ейиш ва кўпроқ ҳаракат қилиш. Галина буни синаб кўрган, аммо ҳеч нарса ўзгармаган.
Кейин интернетда ортиқча вазн ҳақидаги материалга кўзи тушиб қолди. Шундан сўнг у «F9 Fatizon» ни топди. https://dexpress.uz/f9fat5
Бепул онлайн маслаҳат: 👉 https://dexpress.uz/f9fat5 | 3 366 |
| 6 | #ҚАСД асари тўлиқ ҳолда 10.000 сўм. Бир нафасда ўқишни истаганлар @Yusupova_Sabo га мурожаат қилишингиз мумкин | 3 437 |
| 7 | #ҚАСД
Райҳона , сенга айтмоқчи бўлганларим энг асосий гапларимнинг ярми шулар эди. Шу вақтгача сўзлаб берганларим юзасидан саволларинг борми ?
Райҳона бир вақтнинг ўзида эшитган шунча маълумотни "ҳазм қила олмай" гангиб қолган эди. Шу сабаб ўрнида оғир қўзғалганча "Йўўўқ" деди чўзилиб.
- Майли , тушунмаган жойинг бўлса ёдингга тушганда қайта сўрашинг мумкин . Хўўўп бу айтганимдек масаланинг ярми . Қолган ярми эса - энг муҳими ҳисобланади .
Райҳона , қизим. Ҳозирги гапларим сенга оғир ботишини биламан. Аммо бу- ўз ҳолига ташлаб қўйиладиган масала ҳам эмас. Ҳа , тўғри тушундинг. Гап соғлиғинг устида кетаяпти. Сен ёшлигингдан юрагингдаги муаммо сабаб кўп азоб чекасан. Мана бир неча йиллардан буён энг иқтидорли юрак докторлари назорати ва рўйхатидасан. Аввало ҳар бир инсон ўзидан ўтганини ўзи билади. Танаси бошқа дард билмас.
Мен бу гапларни нима учун гапиряпман. Биламан сўзларим ҳозир сенга жуда азоб беради , аммо азбаройи фойдангни кўзлаганимдан бу масалага тўхталмасам бўлмайди. Тўхталишим шарт!
Қизим... Сенга уйланмоқчи бўлган йигитнинг дардингдан хабари борми ? У сен билан шу дардни бирга баҳам кўриб , оғирингни енгил қила оладими ? Шу мажбуриятни бўйнига ололадими ?
Айт-чи, уни огоҳлантирдингми ?
Саволни эшитган Райҳонанинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. У кўзларини ерга тикканча "Йўўўқ" истар - истамас бош чайқади.
Райҳонага қараб туриб Розиқ Рафиқовичнинг юраги эзилиб кетди
"Бойлар ҳам йиғлайди, деган гап бекорга эмасда - ич- ичидан ух тортди Розиқ Рафиқович, - шу қизгинанинг бошида шунча ташвиш- а? Ҳозир битта савол йўлимизда кўндаланг турибди. У ҳам бўлса "Райҳона турмушга чиқса дарди зўрайиб кетса-чи ?" Аммо кўнгилга буйруқ бериб бўлмаслиги рост. Икки ёш бир- бирига қалбан талпиниб турса қандай қилиб "Турмуш қуришдан аввал тузалиб ол" дейиш мумкин. Ахир бу дард бир , икки йиллик дард бўлса экан- ки. Давосига ҳам шунга яраша йиллаб вақт кетишини шифокорлар бот- бот такрорлашмоқда" Розиқ амаки шуларни хаёлидан ўтказар экан Райҳонага қандай таскин беришни ўйлар эди.
- Қизим , истасанг ўша йигит билан ўзим гаплашаман. Тушун , барча ишлар ҳал бўлганда юрагинг эзилиб қолиши мумкинлигидан хавотирдаман.
Райҳона оғир хўрсинди ва юзини Розиқ Рафиқовичдан четга бурганча:
- Йўқ мен ўзим,-деди шикаста овоз билан,- мен ўзим гаплашаман .
Розиқ ака уни ортиқ қийнагиси келмай мавзуни ўзгартирди:
- Қизим, васиятнома , мерос ҳақидаги гаплар шу ерда қолсин. Илтимос , тилингга маҳкам бўл. Бу ҳақда ҳеч ким , хатто бўлажак турмуш ўртоғингга ҳам лом- лим дема. Ҳозирча барини ҳаётнинг ўз измига қўйиб бериб турамиз. Ҳаёт- энг одил ҳакам . Келишдик- а ? - Райҳона "ҳа" дея бош силкиди,- жуда соз, энди тур . Тушлик вақти бўлибди. Сени ўзим бир меҳмон қилай. Кўчанинг нариги бетида шунақаям зўр кафе очилди- ки. Ҳар бир янги очилган кафе бошида роса зўр ҳизмат кўрсатади. Аммо кўпчилиги шу тартибни охиригача ушлаб қола олмайди. Қарашларинг "Йўқ , боролмайман" дейишга шайланаяпти- а? Билиб қўй ҳеч қандай эътирозни қабул қилиш ниятим йўқ . Камига қорним ҳам роса очди. Кетдик... Пошли ...
* * *
Райҳона борлиққа оқшом қуюқ соя ташлаган маҳал ётоғига кирган пайт, худди унинг ёлғиз қолишини атай пойлаб тургандек, Алининг рақами безовта қилиб жиринглади.
- Алло , ассалому алайкум ,- деди Райҳона рақамга уланар экан .
- Ваалейкум ассалом. Гулмисиз , райҳонмисиз , жамбилмисиз ? - Алининг кайфияти яхшилиги муомаласидан дарровда билинди
Райҳона ҳалигача Розиқ Рафиқович билан бўлган суҳбат таъсиридан чиқмаган эди.
Хўрсинди :
- Сумбулман бугун ...
Йигит қизнинг овозидаги дардни бир зумдаёқ илғади :
- Тинчликми ? Ё бирор гап бўлдими ? - Алининг товушига аллақачон ташвиш оҳанги сингиб улгурганди.
- Сизда муҳим гапим бор,- Райҳонанинг овозидан йиғлаётгандек оҳанг келиб кетди
- Эшитаман...
Али қисқа - қисқа нафас ола бошлади.
- Бу телефонда айтиладиган гапмас. Агар иложи бўлса учрашсак... Сизга ҳозир келинг десам ...
#давоми_бор /22
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g | 3 549 |
| 8 | #ҚАСД
Райҳона , сенга айтмоқчи бўлганларим энг асосий гапларимнинг ярми шулар эди. Шу вақтгача сўзлаб берганларим юзасидан саволларинг борми ?
Райҳона бир вақтнинг ўзида эшитган шунча маълумотни "ҳазм қила олмай" гангиб қолган эди. Шу сабаб ўрнида оғир қўзғалганча "Йўўўқ" деди чўзилиб.
- Майли , тушунмаган жойинг бўлса ёдингга тушганда қайта сўрашинг мумкин . Хўўўп бу айтганимдек масаланинг ярми . Қолган ярми эса - энг муҳими ҳисобланади .
Райҳона , қизим. Ҳозирги гапларим сенга оғир ботишини биламан. Аммо бу- ўз ҳолига ташлаб қўйиладиган масала ҳам эмас. Ҳа , тўғри тушундинг. Гап соғлиғинг устида кетаяпти. Сен ёшлигингдан юрагингдаги муаммо сабаб кўп азоб чекасан. Мана бир неча йиллардан буён энг иқтидорли юрак докторлари назорати ва рўйхатидасан. Аввало ҳар бир инсон ўзидан ўтганини ўзи билади. Танаси бошқа дард билмас.
Мен бу гапларни нима учун гапиряпман. Биламан сўзларим ҳозир сенга жуда азоб беради , аммо азбаройи фойдангни кўзлаганимдан бу масалага тўхталмасам бўлмайди. Тўхталишим шарт!
Қизим... Сенга уйланмоқчи бўлган йигитнинг дардингдан хабари борми ? У сен билан шу дардни бирга баҳам кўриб , оғирингни енгил қила оладими ? Шу мажбуриятни бўйнига ололадими ?
Айт-чи, уни огоҳлантирдингми ?
Саволни эшитган Райҳонанинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. У кўзларини ерга тикканча "Йўўўқ" истар - истамас бош чайқади.
Райҳонага қараб туриб Розиқ Рафиқовичнинг юраги эзилиб кетди
"Бойлар ҳам йиғлайди, деган гап бекорга эмасда - ич- ичидан ух тортди Розиқ Рафиқович, - шу қизгинанинг бошида шунча ташвиш- а? Ҳозир битта савол йўлимизда кўндаланг турибди. У ҳам бўлса "Райҳона турмушга чиқса дарди зўрайиб кетса-чи ?" Аммо кўнгилга буйруқ бериб бўлмаслиги рост. Икки ёш бир- бирига қалбан талпиниб турса қандай қилиб "Турмуш қуришдан аввал тузалиб ол" дейиш мумкин. Ахир бу дард бир , икки йиллик дард бўлса экан- ки. Давосига ҳам шунга яраша йиллаб вақт кетишини шифокорлар бот- бот такрорлашмоқда" Розиқ амаки шуларни хаёлидан ўтказар экан Райҳонага қандай таскин беришни ўйлар эди.
- Қизим , истасанг ўша йигит билан ўзим гаплашаман. Тушун , барча ишлар ҳал бўлганда юрагинг эзилиб қолиши мумкинлигидан хавотирдаман.
Райҳона оғир хўрсинди ва юзини Розиқ Рафиқовичдан четга бурганча:
- Йўқ мен ўзим,-деди шикаста овоз билан,- мен ўзим гаплашаман .
Розиқ ака уни ортиқ қийнагиси келмай мавзуни ўзгартирди:
- Қизим, васиятнома , мерос ҳақидаги гаплар шу ерда қолсин. Илтимос , тилингга маҳкам бўл. Бу ҳақда ҳеч ким , хатто бўлажак турмуш ўртоғингга ҳам лом- лим дема. Ҳозирча барини ҳаётнинг ўз измига қўйиб бериб турамиз. Ҳаёт- энг одил ҳакам . Келишдик- а ? - Райҳона "ҳа" дея бош силкиди,- жуда соз, энди тур . Тушлик вақти бўлибди. Сени ўзим бир меҳмон қилай. Кўчанинг нариги бетида шунақаям зўр кафе очилди- ки. Ҳар бир янги очилган кафе бошида роса зўр ҳизмат кўрсатади. Аммо кўпчилиги шу тартибни охиригача ушлаб қола олмайди. Қарашларинг "Йўқ , боролмайман" дейишга шайланаяпти- а? Билиб қўй ҳеч қандай эътирозни қабул қилиш ниятим йўқ . Камига қорним ҳам роса очди. Кетдик... Пошли ...
* * *
Райҳона борлиққа оқшом қуюқ соя ташлаган маҳал ётоғига кирган пайт, худди унинг ёлғиз қолишини атай пойлаб тургандек, Алининг рақами безовта қилиб жиринглади.
- Алло , ассалому алайкум ,- деди Райҳона рақамга уланар экан .
- Ваалейкум ассалом. Гулмисиз , райҳонмисиз , жамбилмисиз ? - Алининг кайфияти яхшилиги муомаласидан дарровда билинди
Райҳона ҳалигача Розиқ Рафиқович билан бўлган суҳбат таъсиридан чиқмаган эди.
Хўрсинди :
- Сумбулман бугун ...
Йигит қизнинг овозидаги дардни бир зумдаёқ илғади :
- Тинчликми ? Ё бирор гап бўлдими ? - Алининг товушига аллақачон ташвиш оҳанги сингиб улгурганди.
- Сизда муҳим гапим бор,- Райҳонанинг овозидан йиғлаётгандек оҳанг келиб кетди
- Эшитаман...
Али қисқа - қисқа нафас ола бошлади.
- Бу телефонда айтиладиган гапмас. Агар иложи бўлса учрашсак... Сизга ҳозир келинг десам ...
#давоми_бор /22
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g | 1 |
| 9 | #ҚАСД
Эртаси куни тушга яқин Райҳона Розиқ Рафиқовичнинг ҳузурига ташриф буюрди. Қиз куннинг айнан шу вақтида Розиқ амакисининг қўли бироз бўш бўлишини , қабулига келгувчиларни ҳам айнан шу вақтда кутиб олишини яхши билар эди. Райҳонанинг бахтига бугун қабулда навбатни банд қилгувчи бирорта одам йўқ экан. Ўрта ёшли котиба аёл Райҳонани жуда яхши танир эди , шу сабаб қизни ўзгача мулозамат билан кутиб олди.
- Ичкарига кираверинг , қизим. Бошлиқ ҳозир келиб қоладилар, -деди у Райҳонанинг отасидек бўлиб қолган Розиқ Рафиқовични кираверишда кутиб ўтиришига кўнгли бўлмай.
Котибанинг қўярда-қўймай қилган қистови билан Райҳона ахири ичкарига қадам босди. У ҳали котиба кўрсатган жойга ўтирмасиданоқ Розив Рафиқович изма- из кабинетга ташриф буюрди.
- Иродахон , - деди Розиқ Рафиқович чойнакда чой ва иккита пиёла кўтариб кирган котибага,-илтимос. Ходимлардан кимдир мени сўраб келса , тушдан кейин қабул қилишимни айтинг. Ҳозир Райҳона қизим билан маслаҳатлашиб оладиган муҳим лойиҳамиз бор .
Ирода уларни ҳоли қўйиш ва ортиқча безовта қилмаслик кераклигини яхши тушунди. У "хўп" деб бош силкиди- ю , хонани тарк этар экан , эшикни зичлаб ёпди.
- Райҳона ...- деди Розиқ Рафиқович чойнакдаги чойни ўйчанликлик билан оҳиста қайтарар экан , бир хил оҳангда сўзлай бошлади ,- қизим , биласан сени ўз қизимдан кам кўрмайман. Аммо менинг зиммамда ўзинг ҳусусингда қандай маъсулият борлигини билмайсан. Бугун сени чақиртирганимдан мақсад ҳам шу эди.
Қизим , сўзларимни яхшилаб эшит ва юрагингга қуйиб ол. Аслида бу гапларни айтиш бугунга режалаштирилмаган эди. Мен бу суҳбатни сен йигирма ёшга тўлишингдан бир кун аввал ўтказишим керак эди. Сабаби менга шундай топшириқ берилган ва шу вазифани зиммамга олган эдим. Кимдан дейсанми ? Отанг Субҳонбекдан.
Райҳона кўзлари пирпирганча Розиқ амакисининг оғзига тикилган жим ўтирар , эшитаётганлари хаёлида гўёки тушида кечаётган воқеалардек аксланар эди.
Розиқ Рафиқович эса озгина бесаранжомлик билан сўзида давом этарди:
- Субҳонбек умрининг охирги ойларида ўлими яқинлашаётганлигини кўнгли билан ҳис қилдими, билмадим ёки бошқа сабабданми хуллас негадир шошилинч ҳаракатга тушиб қолди. У таъсарруфидаги барча кўчмас мулк объектларини , банкдаги жамғармалари , чекидаги қимматбаҳо акция қоғозларини хомчёт қилдиришга тушганди.
Бу ҳужжатлар тайёр бўлиши ҳам анча вақтни олганди. Сўнг қўлидагиларни жамлаб нотариусдан бир неча вакил чақириб васиятнома ёздирди. Васиятнома бутунлай махфий ёзилган . Аммо умумий маъноси аниқ , унда Субҳонбек кимга қанча мулк қолдиришни санаб ўтиб тасдиқлатган . Васиятнома бўйича асосий меросхўр сен эканлигинг кундек равшан албатта. Аммо қолдирилган жамғармалар юқорида айтиб ўтганимдек сен йигирма ёшга тўлган кунингдан бошлаб тақсимланади. Унгача ҳаражатларинг онанг Ёрқинойнинг зиммасига алоҳида маош сифатида белгилаб берилган. Шунингдек отанг томонидан Ёрқинойнинг ўзи ва ўғлининг эҳтиёжлари учун ҳам алоҳида хисоб рақами очилган . Менинг эса буларни ҳар кварталда назорат қилиб боришим белгиланган. Умуман олганда , ҳаммамиз иссиқ жонмиз, шулар ҳам миридан сиригача ҳисоб- китоб қилинган . Мисол учун менга нимадир бўлиб қолса , ҳаражатларни назорат қилиш хуқуқи бошқа шахсга автомат равишда ўтади. Аммо менга муқобил қилиб ким тайинланганини билмайман. Бошқа вазифадорлар билан ҳам ҳудди шундай амалиёт кўзда тутилган.
Воқеликнинг энг ҳайратланарлисига келсак , Субҳонбек қолдириб кетган пул жамғармаларини у ишонч билдирган банк ҳисобларида айлантиришга руҳсат берилган. Бу дегани бу пуллар муомалада нафақат кун сайин, балки соат сайин ўз - ўзидан кўпайиб бормоқда. Қачон- ки , сен бу пулларга эгалик ҳуқуқини қўлга киритсанг , пулларни айлантириш назорати ҳам ўз - ўзидан сенинг қўлингга ўтади.
Васиятноманинг алоҳида қисмида сен йигирма ёшгача тўлгунингга қадар турмушга чиқсанг, бўлажак умр йўлдошингга қандай ҳуқуқлар берилиши кўзда тутилган. Сен то айтилган муддат келгунча ёш оила сифатида жамғарма ҳисобидан шакллантирилган алоҳида пулга эгалик қилишинг мумкин.
@Xazon_Rezgi /21 | 3 438 |
| 10 | 👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ҚАСД
6-ҚИСМ
муҳим маълумотни шу вақтгача айтганимиз йўқ. Субҳонбек Мардонбековнинг васияти Райҳона йигирма ёшга тўлгунга қадар сир сақланиши керак эди.
- Бу ҳақда сиз биласиз , Розиқ ака,- деди Ёрқиной сўзларидаги надоматли оҳангни яшириб ўтирмай, - мен васиятномадаги гаплардан умумий тарзда хабардор этилганман халос. Аммо энг майда икир - чикирлари ёлғиз сизга аён . Ва...
- Ва мен буни сир тутишга мажбурман ,-деди Розиқ Рафиқович тушунча берган оҳангда ,- аммо хавотирга ўрин йўқ , Субҳонбек Мардонбековга тегишли бўлган барча оила аъзоларининг мерос масаласидаги ҳуқуқлари тўлиқ муҳофаза остига олинган. Бундан хотиржам бўлишингиз мумкин.
Розиқ Рафиқовичнинг сўзларидан ўзини анча босиб олган Ёрқиной у билан ҳотиржам ҳайрлашди.
Розиқ Рафиқович эса ўзининг бугун кечга томон уларнинг хонадонига бориши ҳақидаги огоҳлантиришни унутмади.
* * *
Ёрқиной Иноят ҳолани Розиқ аканинг ташрифи ҳақида огоҳлантириб қўйганлиги учун кечки таомга меҳмон ёқтирган мантини пишириб қўйилди.
Кутилган меҳмон келиши билан янги чиққан памидор , бодрингдан бахорий салатлар ҳамда суюқ таом енгилгина, кўкатларга бой думалоқланган қиймали хуштаъм шўрва тортилди.
Розиқ Рафиқович Райҳона ва Алининг унаштирилиши ҳақида тўхталиб қизга бахт тиларкан, бўлғуси куёвнинг ким эканлиги билан алоҳида қизиқди.
Ёрқиной Райҳонага бир назар ташлаб қўйди-ю , Али ҳақида тўқима маълумот келтиришни бошлаб юборди:
- Ҳозирги ёшларни биласиз- ку , амакижониси. Райҳона қизим курсдошини тўйига борганда Алижон ўғлимиз билан танишиб қолибди. Ўшанда Алижон Райҳонани манзилини унинг дугоналаридан олган эканлар. Мана суриштириб келиб бизни ҳам кўнглимизни ўзларига мойил қилиб олдилар. Мен ҳам бир - икки дугонам билан йигитнинг таг - тахтини суриштирдим. Ёмон одамлар эмас экан. Куёвимиз ҳам етимликнинг қаттиқ нонини тишлаганлардан экан. Шундан қийинчиликни кўрган йигит Райҳонамизнинг қадрига етар деган қарорга келдим. Қолаверса олий маълумотли экан, бир оилани бемалол тебратишга етадиган топиш - тутиши ҳам борлигидан хабардор бўлдик.
- Қизим , сенга-чи , сенга йигит маъқул бўлдими ? - паст овозда Райҳонага савол берди Розиқ Рафиқович, - агар кўнглинг мойил бўлмаса, минг яхши бўлган тақдирда ҳам ўша йигитга рад жавобини беришимизга ҳали ҳам кеч эмас. Мени отанг ўрнида кўриб ростини айтишинг мумкин
Райҳона дув қизарди . У ўзига меҳр билан термулиб жавоб кутаётган қадрли инсонига "Бу никоҳга қаршилигим йўқ" дейишга қизлик ҳаёси йўл қўймай тараддудланиб қолди. Ахири кўнглидагини рўйи- рост айтмаса Розиқ амакиси нотўғри тушунишини англаб тилга кирди :
- Амакижон ... Опамга у йигит ёқди. Улар тўғри айтдилар . Ўша йигит қўллари қадоқ , меҳнаткаш , ҳаётнинг аччиқ- чучугини тотган экан. Шундай бўлса ҳам бу борадаги қарорни сиз яна бир бор кўриб чиқишингиз мумкин. Сиз нима десангиз шу .
Бу Райҳонанинг усталик билан айтган "розилик" жавоби эди. Гарчи Розиқ Рафиқович Райҳонага "Хўп , мен ҳам ўша йигит билан танишганим бўлсин" деган бўлса ҳам масала аллақачон ҳал бўлганлигини фаҳмлади.
Орада Ёрқиной "Ошхонадан бир хабар олай-чи?" деб хонани тарк этганида Розиқ Рафиқовичнинг кайфияти кўтарилиб кетди. У дўстининг беваси эшикдан узоқлашганига амин бўлгач, пайтдан фойдаланиб қаршисида ўтирган Райҳонага секин шивирлади :
- Қизим , эртага корхонага борсанг . Сенда муҳим гапим бор. Алоҳида гаплашиб олишимиз керак бўлган,- Розиқ Рафиқович шундай дея эшикка қараб им қоқди , сўнгра лабини тишлади. Бу унинг "Ёрқинойнинг хабари бўлмасин" деган ишораси эди.
Райҳона барини тўлиқ тушунди ва бошини силкиган ҳолда овозсиз "хўп" деган ишорани берди.
@Xazon_Rezgi / 20 | 3 699 |
| 11 | Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
#ҚАСД
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g | 69 |
| 12 | САДАҚА
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил... Тавба сураси, 103-оятни ўқиб дуо қиларкан: Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин, дея дуо қиларди.
Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда:
Ва бирингизга ўлим келиб: Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам, демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг (Мунофиқун сураси, 10-оят), деб айтилган.
Нима учун Умра қиламан демайди, Намоз ўқийман демайди, Рўза тутаман демайди, балки Садақа қиламан дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.
Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.
📝Анвар Аҳмад таржимаси
@xazon_rezgi | 4 965 |
| 13 | -“Келдингизми?" — янги келинчак эшик ёнида турган қора шарпани эри деб ўйлаб, маҳкам қучоқлаб олди... 😱
Катта ҳовлида ёлғиз қолган келинчак қўрқувдан қалтираб ўтирарди. Бахтга қарши свет ҳам ўчиб қолди. Шам қидириб йиғлаётган пайтида эшикдан қадам товушлари эшитилди. Эри келди деб ўйлаган келинчак қувониб, зулматдаги шарпани қучди.
Аммо... унинг танаси эриникига умуман ўхшамасди! Муздай ва ғалати эди. Ортга қочмоқчи бўлди, лекин шарпа уни белидан маҳкам қисди. Шу сонияда ярқ этиб свет ёниб кетди-ю, келинчак рўпарасидаги махлуқни кўриб, даҳшатдан қотиб қолди!
Чунки қаршисида турган зот... 😳😭 | 4 001 |
| 14 | #ИЛОН_ЙИЛИ асари 15000 сўм. Тугалланмаган. Ёпиқ каналга 325 қисм жойланди. Ўқишни истаганлар @Yusupova_Sabo га мурожаат қилишингиз мумкин | 4 867 |
| 15 | #ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Опа, сингил, қиз — булар оиланинг ори, номуси эди.
Ҳакимани олтинчи синфда ўқиётган кезлари қўшнисининг мактабни битираётган ўғли номусига тегиб қўйганди. Ўшанда Ҳакиманинг отасининг қўшни вилоятда яшайдиган амакиси вафот этганлиги учун, ота-онаси акаси ва Ҳакимани қўшни хонадон эгаларига тайинлаб йўлга тушганди. Акаси тунда ўз уйида дўстини чақириб тунаган, Ҳакимани қўшни аёл ўзи билан олиб чиқиб кетганди. Шу тунда қўшни аёлнинг келинини дарди бошланди, у "Ҳакима тинчгина ухлаб ётибди, тезда қайтамиз" дея эрини машинасида дард тутган келини ва ўғли билан туман марказига йўл олганди. Бундан хабар топган иккинчи ўғли Тўра эса...
Ҳакима дастлаб ўзи билан нима бўлганини тушунмай ҳам қолганди. Устига устак қўшни йигит қизга пичоқ тираб, бировга чурқ айтса сўйиб ташлашини айтиб пўписа қилган эди. Маҳалланинг энг зўравон боласи бўлган Тўрадан ҳамма қўрққанда, Ҳакима қўрқмасинми?
Кейинчалик ёши улғайган сари номус, ҳаё нималигини фарқлай бошлаган Ҳакиманинг кун-у тунлари даҳшатли хаёллар исканжасида ўта бошлади. Неча бор ўзини ўлдирмоқчи ҳам бўлди, жони ширинлик қилди. Қолаверса ўлимидан сўнг тарқалиши аниқ бўлган гаплар ҳақида ўйлаб ота—онаси, айниқса муштипарини кўзи қиймади.
Шунда у бир қарорга келди. Қўшнининг ҳарбийда бўлган ўша ўғли хизматдан бўшаса унга тўғридан тўғри қарши чиқади ва бир неча йил аввал қилган ишига жавоб беришини сўрайди. Бошқа иложи йўқ ахир. Майли нима бўлса бўлар. Ҳакима шу илинжда йигитни кутиб яшай бошлади.
Йигитнинг эса ҳарбий хизмат тугашига икки ой қолганда темир тобутда ўлиги келди. Айтишларича автоматни тозалаётган вақтда "бехосдан ўзини отиб қўйганмиш"...
@xazon_rezgi
—236— | 4 885 |
| 16 | #ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Сарвар ойисининг айтганидан қолмаслигини яхши биларди. У икки ўт орасида қолганди. Бир тарафдан Севара масаласини онасига қандоқ айтсин!? Айтганда учинчи жаҳон уруши бошланиши ҳеч гапмас. Иккинчи тарафдан "Севганим йўқ" деса ҳақиқатдан ҳам бугун учрашувга чиққан қизи Дилнавозга уйланишга мажбур бўлади. Дилнавознинг эса унинг дидидаги қиз эмаслиги кўриниб турибди.
Сарвар ўйлай-ўйлай бувиси Ҳакима опага юрагини ёришни маъқул топди.
Бу дунёда онасига бас келса битта шу бувиси Ҳакима опа бас келиши мумкин. Топиб-топиб гапирадиган, тиллари ўткиргина, ўзи ҳақиқатпарвар, инсофли аёл эди бувиси Сарварнинг.
У набирасининг сўзларини эшитганда дастлаб бир сапчиб тушди:
— Севиб қолишга эр кўрган жувондан бошқаси қуриб қолганми?
— Унга кўнгил қўйганимда қиз бола деб ўйлагандим, — ерга қараб ҳўрсинди Сарвар, — қаердан билай, ўз уйида яшаганига ҳали турмушга чиқмаган деб ўйлабман-да, буви.
— Ҳа эр кўрган аёлнинг тажрибаси ҳам зўр бўлади. Сенга мулойим мушук бўлиб кўриниб ўзига ўргатган.
—Ҳеч ҳам ундай эмас, буви,— Сарварнинг овози дардли эшитилди, — Севаранинг мен билан сираям иши йўқ. Фақат ўртадаги шартнома юзасидан керак бўлганда муомала қилади холос. Ундан кейин қиз бола олиб бераман деган тақдирингизда ҳам ҳозир кўряпсиз—ку, қанчадан қанча қизлар тўйи бўлмай зино ботқоғига ботиб ётганини. Ўзларини бир амаллаб оқ кўрсатиб "йўлини қилиб" эрга тегиб олаётганлари сон мингта. Уларга уйланган йигитлар эса онаси ўпмаган қизни олдим деб оғзилари қулоғида. Эртага ким кафолат беради менга ҳам шунақа қиз учрамайди деб? Ундан кўра кўнгилим суйган ошни еганим яхшимасми, буви?
Ҳакима буви ўйланиб қолди. Бундай ўйлаб қараса Сарварнинг гапида жон бор. Ундан кейин... Сарвар ўзи билмай Ҳакима опанинг ярасига тегиб қўйганди. Ҳакима опанинг ўзи ҳам бир вақтлар Сарварнинг бобосига қиз бола бўлмай туриб турмушга чиққанди. У кезлари номус сўзи ўлим сўзи билан ёнма-ён юрарди. Ўшанда...
@xazon_rezgi
🍂Асар манзур бўлаётган бўлса реакция босиб ўтинг!
—235— | 4 736 |
| 17 | #ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Сарварнинг Нодир билан дўстлашиб қолишига ишдан ташқари яна бир сабаб бор эди. Фақат Сарварнинг ўзигагина боғлиқ бу сабабнинг номи Севара эди. Сарвар илк бор Севарани учратган кунидан бошлаб унга пинҳона кўнгил қўйган эди.
У Севаранинг оила кўрган, турмуши бузилган жувон эканлигидан анча кеч хабар топди. Хабарни эшитганда эса дард-у дунёси қоп-қоронғи зулматга чўмди, чунки ҳамма қолиб ўз онаси Сарварга эр кўрган жувонни раво кўрмаслиги кундек равшан эди.
Сарвар бор вазиятни ақл торозусига солиб, бу борада энг маъқул ечим Севарага бўлган туйғусини кўнгил қаърига кўмиш, ўзи эса бу муҳаббатдан воз кечиш деб ҳисоблади. Шундай қилишга ҳаракат қилди ҳам. Бироқ бу ишнинг уддасидан чиқолмади. Кўнглига бас кела олмади. Уйқуга ётишдан аввал ҳазин жилмайиб турган Севаранинг мунис чеҳрасини кўз олдига келтириб кўз юмадиган, тонг сахарда кўз очганда яна шу манзара билан уйғонадиган Сарвар учун бу севги бошига бало эканлигини ўзи ҳам яхши тушуниб турарди.
Аммо начора...
Кўнгилга буйруқ бериб бўлмас экан...
🍂
Доно опа ўзи киришган ишнинг охирига етмай қўймас эди. У ўзи тахмин қилгани Сарварнинг кўнгил қўйгани борми йўқми, бор бўлса ким эканлигини текшириб кўришга қаттиқ киришганди.
Навбатдаги учрашувга чиққан Сарвар уйга келиб "Бу қиз турмуш қуришим учун менинг кўнглимдаги қиз эмас" деганда Доно опа унинг нозик еридан тутди:
— Шу қизга уйланасан, — деди у атайдан, — йўқ десанг бир хафта муҳлат: ўзингга ёққан қизни манзилини берасан! Бермасанг бир хафтадан сўнг айнан мана шу қиз бмлан унаштириласан! Тамом! Етар шунча кўнглингга қараганим.
Она она—да! Сарвар онасига "Ойи шу вақтгача уйланмаган бўлсам у қизлар сизга ёқмаганидан уйланмаганман" дея олмади.
@xazon_rezgi
—234— | 4 730 |
| 18 | 🔥Премъера🔥
Хазонрезги
#ИЛОН_ЙИЛИ
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g | 4 477 |
| 19 | Абу Муслим Ҳалвоний жамоат суҳбатида эдилар. Сўзлаётганларнинг бир-бир рафиқасидан шикоят қилди, фақат Абу Муслим сукутда эди. Жамоатдагилардан бири сўради:
– Вали каби солиҳа аёлга учраганинг учун ҳам шикоят қилмайсан-да?
Абу Муслим бош чайқаб шундай деди:
– Аёлим вали эмас, нақ телбанинг ўзи!
– Бундай аёл билан қандай яшаяпсан, унда?
– Мен у билан қандай яшашни биламан-да. Шунинг учун хонадонимда эр-хотин тортишуви бўлмайди,- деди Абу Муслим.
Йиғилганлар ҳайрон термулдилар Абу Муслимнинг оғзига.
– Ақлсиз аёл билан уруш-жанжалсиз яшашнинг усули қандай экан? – сўради бир одам.
– Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни лойдан яратганида аввал жисмига ақл киргизди. Ҳазрати Одам ақлли инсон бўлди. Сўнг ғазабни яратди-да, унга ҳам Одамнинг танасига киришни буюрди.
– Мен Одамнинг жисмига кирмайман,- деди ғазаб.- Чунки у ерда ақл бор. Ақл иккимиз бир ерда бўлолмаймиз.
Роббимиздан шундай амр бўлди: “Эй ғазаб! Сен Одамнинг жисмига киришга ҳаракат қил. Ақл сен келганингни кўрган заҳоти, сенга ўрнини бўшатади, Одамнинг жисмидан чиқиб-кетади. Шундай қилиб сен Одамнинг жисмида ўз вазифангни бажарасан ва уни ақлдан чалғитасан!” Шунга кўра биз ҳам аҳли аёлим билан келишдик,- дея шарҳини давом эттирди Абу Муслим. – Инсоннинг жаҳли чиққанида ақли кетаркан, у нақ телбага айланади-қолади. Демак, оилада ким ғазабланса у жинни каби. Бир телбага бир вали лозим бўлади. Агар ғазабланганимни пайқасанг, сукутни афзал билиб сабр қил. Чунки ғазабли ҳолатимга жиннига ўхшаб қоламан ва сен “жиннидан ҳар нарсани кутса бўлади” деб парво қилмайсан. Ғазабим тарқаб, ақлим ўз ўрнига қайтгунча вали инсонга айланасан. Бу сабр ўрни билан менга ҳам вазифа бўлади. Баъзан хотинимнинг жаҳли чиқади, телбадай оғзидан чиқаётганининг фарқи бормайди. Бундай пайтларда валийлик менга асқотади. Сукут қиламан ва унинг овозини эшитмаганга оламан. Хотим жаҳлдан тушиб, ақл-ҳуши ўзига қайтгунича сабр қиламан. Аҳли аёлимдан шикоят қилмаслигимнинг сабаби мана шу. Оилавий ҳаётимизнинг саодат сиридан сизни воқиф қилдим. Сизга ҳам буни тавсия қиламан. Оилада кимдир эр ғазабланганида хотин валийга айлансин; сабр ва тоқат билан хожасининг ақли жойига қайтишини кутсин. Хотин ғазабланганида эр валий бўлсин. Тортишув узоқ давом этмаслиги ва ҳатто жаҳлдан ўзини қўярга жой тополмаётган томон ҳам бир муддатдан кейин иккинчи томонга меҳр ва шафқат билан юзланишига гувоҳ бўласиз. Чунки ғазабланган киши ўзига ҳам шундай жавоб бўлмаганининг миннатдорлигини ҳис қилади. Ўз ҳолидан хижолат чекади ва севимлилик, қадрлилик ҳиссини туяди. Бу англаш бахт-саодатга васила бўлади.
@xazon_rezgi | 5 295 |
| 20 | Tug'ilgan kun yaqinmi?
Siz aytolmagan eng samimiy so'zlarni biz chiroyli tabrikka aylantiramiz. 💝
💌 Har bir tabrik (uzrnoma. tashakkurnoma)— yurakdan, faqat siz uchun!
✨ Oddiy tabrik emas, unutilmas tuyg'ular!
Siz uchun maxsus yozilgan ta'sirli tabriklar. 💖
🌹 Eng yaqin insoningizni hayratda qoldiring!
🎁 Buyurtma asosida yozilgan betakror va ta'sirli tabriklar.
Murojaat uchun @sevaraadmin.
Guruhimizga albatta qo'shiling👇👇
https://t.me/+za3a-pPmQ582OTBi
https://t.me/+za3a-pPmQ582OTBi | 4 986 |
Вже доступно! Дослідження Telegram за 2025 — головні інсайти року 
