ru
Feedback
XazonRezgi (Official Channel)

XazonRezgi (Official Channel)

Открыть в Telegram

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала XazonRezgi (Official Channel)

Канал XazonRezgi (Official Channel) (@xazon_rezgi) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 82 189 подписчиков, занимая 540 место в категории Религия и духовность и 782 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 82 189 подписчиков.

Согласно последним данным от 25 августа, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 12 033, а за последние 24 часа — 2 465, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 13.68%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 8.78% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 11 279 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 7 236 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 174.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 26 августа, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

82 189
Подписчики
+2 46524 часа
+6227 дней
+12 03330 день
Архив постов
Assalomu alaykum sevimli va xurmatli Adibamiz mazkur asaringizni xar bir saxifasini zor qiziqish zor intilish zor sabrbilan birma bir oqiyman shu darajada asaringizga maxliyo bolib asaringiz qaxramonlari bilan birga yurgandek bolaman Chunki siz asaringizni biz bop qilib yaratasiz xar bir saxifasini Asaringiz mazmuniga lol qolamiz Ijodingiz muntazam gullab yashnayversin Alloxim xamisha biz bop ijodingizni rivojini bersin ASLO CHARCHAMENG🙏🙏

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР Бир муштипар онанинг дардига малҳам бўлай деб мана энди ўзининг дардига даво истаб ўтирибди. - Майли , - деди ваниҳоят Комила дугонаси Мадинанинг тушиб қолган вазиятда кўмак қўлини чўзгиси келиб , - кўндирдинг , аммо қовун тушириб қўйсам айб мендамас. Қани бир бошдан айт-чи , ўша йигит "мени" қай кўринишда танийди ? Нималар ҳақида гаплашгансизлар, то есть "гаплашганман" ?. Бир бошдан , битта - битта гапир-чи? - Дугош , сени жудаям яхши кўраман. Шу тантилигингга қойилман ҳар доим ,- Мадинанинг хуррам овози эшитилди телефондан . - Анис Ўктамга шунақа дейманми ? Уни дугош деб чақираманми ? - хазиллашди Комила . Комиланинг қизиқчилигига Мадинадан жавоб келди: - Жиннивой ! Фақат мана шунақа хазилкашлигингни Анис акага қила кўрма. Мен улар билан доим жиддий гаплашганман - Ясна ! Демак , сипони ёқаман экан- да ! Мадиш, бу ўйин ўзимга ҳам қизиқ туюлиб кетмоқда. Аммо бир нарса мени ўйлантираяпти. Хўп , мен у йигит билан кўришдим ҳам дейлик. Кейин-чи? Кейин нима бўлади ? Учрашувдан мақсад нима ? Уни Комиладан совутишим керак-ми ? Шунақа экан "Узр, турмушга чиқадиган бўлиб қолдим . Сафаримиз шу ергача экан. Начора ?" деб икки энлик хат ёзиб қуённи расмини чизиб қолсанг ҳам бўлар эди- ку ? Ортиқча даҳмазанинг нимага кераги бор эди ? Нега учрашувга розилик бердинг ? - Мен , мен ...- каловланиб қолди Мадина - Сен уни яхши кўриб қолгансан ! - гапни шарт кесди Комила,- шунчаки хайр дейишга ҳам кўнглинг бўлмаяпти , шундай эмасми ? Гапир ! Нега жимсан ?! Мадина ! Сени билмасам экан.... - Комии ... Илтимос , мени қийнама.Мен унинг ... - Кўнглини синишини ҳоҳламаяпсан. Ҳолбуки ўзинг тўкилиб адо бўляпсан. Эҳ , Мадина ! Ўша йигит қишлоққа , уйига борганда сал бўлса ҳам сенга асл Комила - Мадинага қиз бола сифатида озроқ майл билдирмадими ? Ахир уни айнан Мадина бўлиб севиб қолганинг йўқми ? Ахир ўзинг у билан соатлаб суҳбатлашдик демаганмидинг ?! - Йўқ ! Йўқ ! Йўқ ! У ... У Комилани танлади. Шунга унинг ҳаётидан айнан Комила бўлиб чиқиб кетмоқчиман. Комила дугонасининг товуши бўғилиб қолганлигидан унинг милт- милт йиғлашга тушганини ҳис қилди - Ўзингчи ? Яъни ... Мадина-чи ? - Унинг мақсади аввал бошдан бошқа бўлган ,- маҳзун жавоб берди Мадина,- яқинда у ҳам ўз йўлидан кетади . Ўзининг аввалги ҳаётига қайтади. Шўхлисойда қандай қўққисдан пайдо бўлган бўлса , шундай изсиз йўқолади. - Мадина изсиз йўқола олмайди. У ҳар кўнгилга қадаган умид куртаги ҳадемай ўз тотли мевасини бера бошлайди. Мадиш , гўзалим ,- Комиланинг овози товланди ,- мен сен билан фахрланаман. Анис акага келсак , хавотир олма барчаси сен айтгандек бўлади. * * * - Коми ... Бир чиройли шеър ўқиб берсангиз- чи ? Овозингиз чиройли экан . Шунга сўраяпман . Балки икковимиз дует ижро қилармидик ? - Анис қизга синчков назар ташлади . Комиланинг қошлари уюлди. "Оббо шу топда шеърга пишириб қўювмиди ? - ўйлади у ,- кошки шеър ўқишга қизиқсам. Ўзи мактабда ҳам адабиётдан аранг тўртга илинганман. Шундаям устозимиз амакимнинг келинлари бўлганлиги учун. Уффф , нимани ўқиб бераман энди бу кишимга ? Ўзиям мендан гумонсирашни бошлагани аниқ. Бўлмаса шеър сўрайдиган вақтми ҳозир? " Комила шулар ҳақида ўйлар экан бирдан кўнгли ёришди ва жиддий туриб Анисга мурожаат қилди : - Анис ака , мен ... #давоми_бор /77 Муаллиф: Хазонрезги Муаллиф номини ўчирманг ❗️ Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

👆👆👆👆 аввалги қисмлар #БЕДОР_ТУЙҒУЛАР 28-ҚИСМ бутунлай бошқача қиз эди. Ким билсин Анис Комила деганда худди Мадинага ўхшаш қизни тасаввур қилгани учун , рўпарасидаги қиз уни саросимага солиб қўйган бўлса керак. Анис "Бу қиз балки мухлислардан бири бўлса керак , мени теледастурлардаги меҳмон сифатидаги чиқишларимдан ёинки турли байрам тадбирларидаги олиб борган бошловчилик йўналишимдан таниган бўлса эҳтимол" деган хаёлга борди ва қиз тарафга қараб ўсмоқчилади : - Сиз... - Мен Комиман ... - Коми ... - унинг ортидан такрорлади Анис ва бўшашганча илова қилди ,- танишганимдан ҳурсандман. Комила , Анис учун Коми бўлган бу қиз ҳам ўзига етарлича ҳусндор эди. У сочлари ўзига жуда ярашиқли тарзда калта қирқтирилган , буғдой рангдан оқ юзли , қош - кўзлари попукдек қиз экан. Кўзлари эса чақнаб турибди. Худди ана шу чақноқ кўзлар Анисда Коми сиймосининг суратини чизишга моънелик қилмоқда эди. Аниснинг қиз билан қилган суҳбатлари орқали ҳис қилишича Коми маҳзун кўзли , қалби булоқ сувидек тоза ва шу билан бирга маъюс бир қиз бўлиши керак эди. Бу қиз эса йигитда ўз ҳаётидан мамнун ва шаддодгина бир образда намоён бўлаётган эди. - Анис ака , чоғимда ҳафсалангиз пир бўлди,- Комила майин кулимсиради,- кўнгил кўнгилни таниши бир гап- у , суратга келганда тан олиш бошқа экан шекилли. Анис ўзини қўлга олиши кераклигини ҳис қилди: - Йўғей, шунчаки шошилиб қолдим,-деди у овозидаги жиддийликни бироз юмшатган тарзда ,- билсангиз бу учрашув узоқ кутилган ва айни дақиқаларда шунчалик кутилмаган бўлди. Юринг , боғни бироз айланамиз. - Хўп ,- дея бош силкиди қиз. Анис қиз билан айланар экан унинг феъл- атворига борган сари ажаблана борди. Қиз гуллари барқ очилган ранго- ранг гулзор олдидан ўтганларида ҳам гулларга кўнгил учун бўлсин бир бор назар ташлаб қўймагани Анисни баттар таажжублантириб қўйди. Ахир Коми у билан ёзган ёзишмаларида "Гуллар жон-у дилим , тикишдан бўш вақтимда соатлаб уйимиздаги мўъжаз гулхонада уларга тикилиб ўтираман " деб ёзмаганмиди ? Ёки кўча гуллари Коми учун ўгаймикан ? Анис шу топда Мадина билан қишлоқларидаги боққа борганда қизнинг ҳар бир гулга завқланиб боққанига , тиззалаб ўтириб олганча уларга кўзларини катта - катта очиб ҳавас билан тикилганига , табиатнинг бетакрор мўъжизасидан ҳеч айрилгиси келмай уйга кетишаётганларида ҳам ортидаги ўгирилиб гулзорга такрор, такрор қараганини эслади. - Коми...Гуллар жуда чиройли очилибди- а? Анис қаршисидаги қизга саволомуз боқди . -Ҳааа , - деди Комила ортиқча ҳиссиётга берилмай , - баҳор баҳорлигини қилади-да , жумладан гуллар ҳам . Улар ҳам ўзларига юклатилган вазифани бажаришади. Анис қизнинг бу даражадаги совуққонлигидан ҳайрон бўлди. "Йўқ , бу мен таниган Комила эмас ,- дея ўйлади у , - бу бутунлай бошқа қиз. Биттада ўзини фош қилиб қўйяпти. Аммо қандай қилиб бу ерга келиб қолди? Асл Комила жўнатдимикан уни ? Бу қиз анчайин шаддод кўринади. Асл Комила эса бошқача эди. У бутунлай бошқача эди. Аммо ҳар иккиси бир бўлиб мени синашларидан мақсад нима ? "Тармоқдаги сермулозамат Анис ҳаётда қанчалар бетакаллуф экан?" деган саволга жавоб олишмоқчи чоғи. Майли ўйин бўлса ўйин бўлақолсин . Қани бир сизларнинг ноғорангизга ўйнаб кўрай- чи ? Анчадан буён рақс тушмаган эдим ўзи. Бир чигаллар ёзилсин ... * * * Мадина асл исми Комила бўлган курсдошини Анис билан учрашишга зўрға кўндирган вақтдан буён юраги така - пука. - Эплай олмайман ,- дея обдон тихирлик қилди Комила, - ахир сен ва мен икковимиз икки дунёмиз. - Дугош, ҳаддим фақат сенгагина сиғади , илтимоооос . Кейин орамиздаги барча гап-сўздан хабаринг бор. Анис акага қанақа муомала қилишни ўзинг биласан. - Менга барибирку-я , аммо сал зийрак бўлган инсон икковимизни дарровда фарқлай олади. - Ҳаракат қиласан-да энди, Коми. Бир қўллавормасанг бўлмайди. Очиғи бу ўйинни бошлашга бошлаб қўйиб ... - Мадина ҳиқиллаб қолди ,- афсусдаман. Комиланинг дугонасига раҳми келиб кетди. Нима қилсин Мадина ҳам ёмон бўлсин деган эмас. @Xazon_Rezgi /76

💗 QIZLAR, BU KANALNI TOPGANINGIZGA XURSAND BO‘LASIZ! Har kuni ko‘zingizga yoqadigan 🥹⭐️ 👗 chiroyli liboslar 🎀 zamonaviy m
💗 QIZLAR, BU KANALNI TOPGANINGIZGA XURSAND BO‘LASIZ! Har kuni ko‘zingizga yoqadigan 🥹⭐️ 👗 chiroyli liboslar 🎀 zamonaviy modellar 💸 qulay narxlar Bir qarashda “voy, shuni olaman 😍” dediradigan kiyimlar shu yerda! 📌 Kanalga qo‘shilib qo‘ying — yangi madellarni o‘tkazib yubormang! https://t.me/+AgG-u35dDOMyMzUy https://t.me/+AgG-u35dDOMyMzUy

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР Мен азизамнинг умрлари давомида бир бора сўраган тилакларини ижобат қила олмадим ... Ўша тилак сизга қизиқ бўлса айтганим бўлсин. Улар мени куёвлик либосида кўришни истайдилар. Бор - йўғи шу ... Мен ноқобил фарзанд эса ... Мен бемеҳр ўғил эса ўз ҳисларимда чалкашиб, чалғиб юрибман . Комии ... Мен сизнинг тимсолингизда ўз кўнглим эгасини топган эдим . Сиз менга кўриниш беришни истамайсиз. Бироқ шу топда менинг сизсиз яшашимда маъно қолмаган каби , сизнинг ҳам менсиз яшашингизда умид йўқдир деб ўйладим. Ё сўзларим ёлғонми ? Ёлғон денг ва биз жимгина хайрлашайлик . Мен ортиқ бундай давом этишини истамайман. Тўғри сиз билан то кексайиб, қариб , қартайиб харф танимай , эсим кирарли- чиқарли бўлиб қолгунимча шу алфозда яшаб ўтишимга ишончим комил. Ва яна айнан ўша ишончим бундан буён онамнинг кўзларида бир томчи ёш кўришга тоқат қила олишимга комил эмас. Охирги сўровим : Ҳа ёки йўқ ?! Анис мактубни жўнатиб юборгач хўрсинди : - Юрак ва ақл жангида ҳамиша юрак ғолиб чиқар экан. Ғолибликни қўлга киритганда эса ҳар сафаргидагидек бу гал ҳам мағлуб бўлганини англар эмиш... Анис шуларни ўйлаб қанча вақт ўтганини билмади. Бир маҳал қараса ўз манзилига Комиладан жавоб хати келибди. - Якшанба куни . Миллий боғда. Алишер Навоий ҳайкалининг ёнида. Соат ўн икки- ю ноль нолда. Анис Комиладан келган мактубни ўқиб кўзларига ишонмади. - Наҳотки? Наҳотки Комила учрашишга рози бўлган бўлса? Демак у ҳам ... Анис тўғри ўйлабди- да ?! Комила унга бефарқ эмаслиги рост экан- да. Якшанбагача ҳали уч кун бор . Уч кун- а ? Анис ҳовлиқиб қолган эди. У кун эмас, соат санаб , дақиқа санаб якшанбани кутди. Атай қилгандек , Комила унинг бошқа смсларига жавоб ёзмади. Тикилган қозон қайнамайди деганлари шу бўлса керак- да. Бошқа вақтда бир тутам бўлган кунлар Анис учун шу қадар узундан узоқ бўлиб туюлди-киии . Ниҳоят ... Ўша кун ҳам келди. Анис айтилган жойга белгиланган вақтдан анча аввал бориб олди . У салкам саккиз ойдан бери деярли ҳар кеча дардлашган қиз Комилани кўриш илинжида шу қадар ёнар эди- ки... Дам олиш куни бўлганлиги учун боғда одам анча гавжум эди. - Ассалому алайкум , Анис ака ... Анис ортига ўгирилди . У ўзига салом берган қизга қараб , кўзлари тиниб кетди. Унинг тасаввуридаги Комила ... #давоми_бор /75 Муаллиф : Хазонрезги Муаллиф номини ўчирманг ❗️ Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР Мен азизамнинг умрлари давомида бир бора сўраган тилакларини ижобат қила олмадим ... Ўша тилак сизга қизиқ бўлса айтганим бўлсин. Улар мени куёвлик либосида кўришни истайдилар. Бор - йўғи шу ... Мен ноқобил фарзанд эса ... Мен бемеҳр ўғил эса ўз ҳисларимда чалкашиб, чалғиб юрибман . Комии ... Мен сизнинг тимсолингизда ўз кўнглим эгасини топган эдим . Сиз менга кўриниш беришни истамайсиз. Бироқ шу топда менинг сизсиз яшашимда маъно қолмаган каби , сизнинг ҳам менсиз яшашингизда умид йўқдир деб ўйладим. Ё сўзларим ёлғонми ? Ёлғон денг ва биз жимгина хайрлашайлик . Мен ортиқ бундай давом этишини истамайман. Тўғри сиз билан то кексайиб, қариб , қартайиб харф танимай , эсим кирарли- чиқарли бўлиб қолгунимча шу алфозда яшаб ўтишимга ишончим комил. Ва яна айнан ўша ишончим бундан буён онамнинг кўзларида бир томчи ёш кўришга тоқат қила олишимга комил эмас. Охирги сўровим : Ҳа ёки йўқ ?! Анис мактубни жўнатиб юборгач хўрсинди : - Юрак ва ақл жангида ҳамиша юрак ғолиб чиқар экан. Ғолибликни қўлга киритганда эса ҳар сафаргидагидек бу гал ҳам мағлуб бўлганини англар эмиш... Анис шуларни ўйлаб қанча вақт ўтганини билмади. Бир маҳал қараса ўз манзилига Комиладан жавоб хати келибди. - Якшанба куни . Миллий боғда. Алишер Навоий ҳайкалининг ёнида. Соат ўн икки- ю ноль нолда. Анис Комиладан келган мактубни ўқиб кўзларига ишонмади. - Наҳотки? Наҳотки Комила учрашишга рози бўлган бўлса? Демак у ҳам ... Анис тўғри ўйлабди- да ?! Комила унга бефарқ эмаслиги рост экан- да. Якшанбагача ҳали уч кун бор . Уч кун- а ? Анис ҳовлиқиб қолган эди. У кун эмас, соат санаб , дақиқа санаб якшанбани кутди. Атай қилгандек , Комила унинг бошқа смсларига жавоб ёзмади. Тикилган қозон қайнамайди деганлари шу бўлса керак- да. Бошқа вақтда бир тутам бўлган кунлар Анис учун шу қадар узундан узоқ бўлиб туюлди-киии . Ниҳоят ... Ўша кун ҳам келди. Анис айтилган жойга белгиланган вақтдан анча аввал бориб олди . У салкам саккиз ойдан бери деярли ҳар кеча дардлашган қиз Комилани кўриш илинжида шу қадар ёнар эди- ки... Дам олиш куни бўлганлиги учун боғда одам анча гавжум эди. - Ассалому алайкум , Анис ака ... Анис ортига ўгирилди . У ўзига салом берган қизга қараб , кўзлари тиниб кетди. Унинг тасаввуридаги Комила ... #давоми_бор /75 Муаллиф : Хазонрезги Муаллиф номини ўчирманг ❗️ Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

👆👆👆👆 аввалги қисмлар #БЕДОР_ТУЙҒУЛАР 27- ҚИСМ бутунлай ўзга бир олам эди. Анис Мадина билан суҳбатлашганда инсон зотининг , инчинун қиз боланинг бу қадар тафаккур ва мушоҳада кучига эга эканлигидан ҳайратга тушар эди. Анисни ушлаб турган нарса битта эди, у ҳам бўлса Мадинага нисбатан Комила билан кўп маротаба суҳбатда бўлганлиги эди. Шу боис у дил ёриб Мадинага ўз кечинмаларини айтишга юраги бетламас ва лекин ундан бутунлай кечиб кетишни истамас эди. Агар Анисдан улардан ҳар иккисини бир оғиз сўз билан таърифлаб беришларини сўралса ,у иккиланмасдан Комилани "Юрак" , Мадинани "Ақл" дея таърифлаган бўлар эди. Юрак ва ақл. Шу сўзларни талаффуз қилар экан Аниснинг аллақаерда ўқигани эсига тушиб кетар эди. Айтишларича юрак ва ақл жангида ҳамиша юрак ғолиб чиқар экан. Ғолибликни қўлга киритганда эса ҳар сафаргидагидек бу гал ҳам мағлуб бўлганини англар эмиш. Анис қишлоққа охирги сафар борганида онаси Раҳбар ая уни ёнига олиб қаттиқ койиди. - Болам , - деган эди ўшанда Раҳбар ая ўпкаси тўлиб ,- хонадонимизга ўз оёғи билан келган бахтни англамаслик учун ё шу даражада гумроҳ бўлиш керак ёки бўлмаса билмадим ким?! Мадинанинг сафари борган сари қарияпти. У айтганининг устидан чиқадиган қиз эканлигини аллазамон исботлаб бўлди. Мана Розияни олимпиаданинг Республика босқичига олиб чиқди. Ҳадемай бу босқич ҳам бўлиб ўтади. Бу ишлар битгач Мадина асосий ваъдасини бажаради. Ўқув йили тугаши билан уйига - Тошкентга қайтади. Мен эса ... - Раҳбар аянинг лаблари маҳзун қийшайди,- мен эса яна сўппайиб тўрт деворни дугона қилиб қолавераман. Майли ,- чуқур оҳ тортди ая,- майли ўз ўғлим шу тақдирни раъво кўрган экан мен нима ҳам дердим. Сен эса ўғлим,- у Анисга дардли тикилди ,- юююравер, ҳеч нарсани ўйлама. Мен билан дадангни боғлаб бериб қўйган- да . Шунга ҳотиринг жам бўлаверсин . Тўғрисини айтсам , сени Дилёрани ҳам яхши кўрганингга ишонмай қўйдим. Яхши кўрган одам , умрида муҳаббат таъмини тотган инсон қолганларга бундай азобни раво кўрмайди. Айниқса онасига ... Майли болам , қаерда бўлсанг ҳам бошинг тошдан бўлсин. Анис ҳозир онасининг ўша кундаги ҳолатини кўз ўнгига келтирар экан ўзидан қаттиқ нафратланиб кетди. - Бўлди ,- деб ўйлади у , - шу бугуноқ Комила билан масалани узил - кесил ҳал қиламан. Комила ҳарчанд "кўнглим" бўлмасин , ҳаётга ақл ва идрок кўзи билан боқишим керак. Бугун ундан мен билан учрашишини сўрайман. Қани бу сафар нима деркин ? Комила билан муносабатим гўёки қаҳраган чўлда мавжланиб турган саробга интилган ташна йўловчининг кечмишига ўхшайди. Қадам босган сари йўлим унмайди. Сароб эса ялт - юлт қилиб ҳушимни ўғирлагани ўғирлаган. Тамом , ортиқ бундай давом этиб бўлмайди. Анис бугун "Бедор туйғулар"нинг навбатдаги сонини тайёрламади. Очиғи бунга ҳафсаласи келмади. Радиоэшиттириш кетадиган вақтда унинг вақтига мос мусиқий композицияни эфирга узатди- ю , ўзи студиянинг мўъжаз хонасида Комилага мактуб ёзишга тутинди. - Салом , Коми... Бугун "Бедор туйғулар" йўқ . Кутганмидингиз ... Наилож . Ҳаётда ҳамиша биз ўйлагандек бўлмас экан . Бугун эшиттиришни тайёрлай олмадим, сабаби ўзимнинг бедор туйғуларим бири бири билан жанг қилиб ётишибди. Нега дейсизми ? Нега бўларди? Улар кўнгил кўзи билан бошқа кўнгил эгасини таниб қолишганига анча бўлган . Инсоннинг сурати эмас , сийрати орқали ҳам севиб қолса бўлишига ишонч ҳосил қилиб бўлишган . Коми ... Балки етар - а ? Нима дедингиз ? Етар шунча мушук - сичқон ўйнаганимиз ? Узр бу ўхшатиш анчайин қўпол чиқди. Бироқ нетайки , ҳозир чиройли ва нафис сўз танлайдиган аҳволда эмасман . Комииии... Мен жуда қийналиб кетдим. Ҳар куни эфир орқали меҳр, оқибат , садоқат ҳақида сўз юритаман- у , аммо ўзимга қолганда ... Биласизми ? Яқинда ... Мен туфайли ... Мен туфайли онам йиғладилар. Улар аввал ҳам кўп ёш тўкканлар . Бариси мен туфайли . Аммо бу сафар кўз ёшлари кўксимни тешиб юборди. Бу сафар улар йиғлай туриб дуо қилдилар. Умрим узоқ , бошим тошдан , мартабам улуғ бўлишини сўрадилар. Мен эса лом - лим дея олмадим. Нима учунлигини айтайми ? @Xazon_Rezgi /74

#мутоалаа_завқи Муаллиф: Хазонрезги #БЕДОР_ТУЙҒУЛАР 📚Онлайн қисса Каналимизга обуна бўлинг👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Ошхонада ижод қиламиз. Қовоқ мавсуми келди 😉 https://t.me/Xazon_Rezgi

Эрим синглиси ҳақида гап кетганда тинмай асабинлашар.. Ўзини тутолмай айбдорлардек типирчилаб қоларди.. Нега ундай қилаётгани
Эрим синглиси ҳақида гап кетганда тинмай асабинлашар.. Ўзини тутолмай айбдорлардек типирчилаб қоларди.. Нега ундай қилаётганини тушунмасдим..Қайнисинглим бироз ғалати қизалоқ..Ёши энди 15 яшарлар атрофида бўлса ҳам ўзини менга кундошдек тутарди.. Эрим уни кўришга кўзи ёқ..Сорасам шунчаки ўгайда деб қоярди..Ҳаммаси..Қайнисинглимни мурдасини ахлат идишдан топилганда бошланди.. Ҳамма еғлар..Аммо эрим..У ҳаттоки хафа ҳам бўлган эмасди..Токи..Токи эримни телефонини билмай очгунимгача..Видеода эрим қайнисинглимни..дахшат !

Уйғондингми дўстим?! Ооо, табрикларим! Минг шукур саломат экан жону-тан. Бугун бир қизиқдим, Ҳар тонг эрталаб, Ўн саккиз минг инсон уйғонмас экан! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Хайрли тонг азизлар! https://t.me/xazon_rezgi

Уйғондингми дўстим?! Ооо, табрикларим! Минг шукур саломат экан жону-тан. Бугун бир қизиқдим, Ҳар тонг эрталаб, Ўн саккиз минг инсон уйғонмас экан! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Хайрли тонг азизлар! https://t.me/xazon_rezgi

😱 30 КИЛОГА 30 КУНДА ОЗИДИМ! Ҳеч қандай спорт ва диетасиз! Кечқурун бу шарбатни ичдим – эрталаб кўзга кўринарли ўзгаришни се
😱 30 КИЛОГА 30 КУНДА ОЗИДИМ! Ҳеч қандай спорт ва диетасиз! Кечқурун бу шарбатни ичдим – эрталаб кўзга кўринарли ўзгаришни сездим! ⚠️ Бу шарбат қандай таёрланишини кўпчилик сўрамоқда! Рецептни блогимга жойладим, кириб, кўриб олинг:👇👇👇 https://tabobat.org/ozish5/?r=1 https://tabobat.org/ozish5/?r=1 .

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌱 Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин! Каналга обуна бўлиш 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

🎉 26-АВГУСТ КУНИ ТАВАЛЛУД ТОПГАН АЗИЗЛАР! 🎉 🌷 Бугун сизнинг энг бахтли кунингиз! Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! 💐 Аллоҳ умрингизга умр, ризқингизга барака, қалбингизга хотиржамлик ва ҳаётингизга чексиз бахт ато эцин. 🤲🏻 Ҳар бир кунингиз қувончли, соғ-саломат ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлсин! 🥰 🎂 ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎂 🌹 26-АВГУСТ ТАВАЛЛУД ТОПГАНЛАР, БАРЧАНГИЗГА БАХТ ВА ОМАД ЁР БЎЛСИН! 🌹

-Хайрли кеч нима дегани? -Бугунги барча ташвишдан, қувончдан, барчасидан кечиш дегани... -Нега? -Чунки, эртадан ҳаммаси янгидан  бошланади, янгидан яралади! Янги мақсадлар, янги ғоялар!! Ҳаётни, яшашни янгидан бошлаш учун, янги қалбларга илиқлик улашиш учун дам олинг азизим хайрли тун... @Xazon_Rezgi

#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯ РИЗҚ Бир ўтинчи йигит бўлган экан. Ўрмонга бориб, тоққа чиқиб ўтин териб келиб бозорда сотарди. Ўтин тополмай озроқ шох олиб келса, бозорда ўтин йўқ, икки тангага сотар, янаги сафар кўп ўтин топиб келса, бозорда ўтин кўпайиб зўрға икки тангага сотарди. Ҳар галги савдоси икки танга эди. Бир кун тоққа чиқиб кетаётса йўлида ўша замонни илмли уламо кишиси учрабди. Ўтинчи салом бериб: - Сиздан бир нимани сўрасам, майлими? - дебди. Уламо киши: - Сўранг, - дебди. Ўтинчи: - Нима учун ҳар гал бозорга ўтин олиб келсам икки тангага сотаман. Кўп олиб келсам ҳам, оз олиб келсам ҳам. - Эээ ўтинчи, демак сани ризқинг икки танга экан. - Йўғее, нимага икки танга бўлади. Ман бошқа иш қиламан. Мардикор бозорига чиқаман. Кўпроқ пул топаман, - дебди ўтинчи. Шундан сўнг ўтинчи мардикор бозорига чиқа бошлабди. Иш жуда кўп бўлган кун иш берувчи хасисроқ бўлиб, икки танга бераркан. Иш озроқ бўлган кун эса сахий кишига учраган бўлиб, уям икки танга бераркан. Шу ҳолатда мардикор бозорида тирикчилик қила бошлабди. Бозор куни ўша замонни бой кишиси келибди. Бой: - Мани катта боғим бор, ўшанга қараб юрсанг. Ҳар кунинга икки танга берардим. - Бой ота, уч танга қилиб беринг, - дебди ўтинчи. - Емишинг мандан, уй жой бераман. Рози бўлсанг юр. Аммо икки тангадан ортиқ бермайман, - деди бой киши. Ўтинчи наилож яхши жойдан қолмай, деб рози бўлиб бой билан кетибди. Ўзи ҳалол йигит эмасми, бир пастда бой кишини назарига тушибди. Бой бир икки йил синаб, ўтинчи маъқул келиб ягона қизини унга узатиб, ўзига куёв қилибди. Ўтинчи бой кишини ҳамма ишларини ўзи бошқара бошлабди. Ишга астойдил киришиб обрўли одамга айланибди. Бир қиз, икки ўғилли бўлибди. Вақти келиб бой киши оламдан ўтиб, ҳамма бойлик ўтинчига қолибди. Бир куни ўтинчи отида шаҳар айланиб кетаётса, кўзи уламо кишига тушибди. Дарров отдан тушиб уламо киши олдига борибди. - Ассалому алайкум. Эй, замонамизи илму толиб кишиси. Мани танидингизми? - дебди. Уламо киши қараб туриб: - Эээ ўтинчи санмисан? - дебди. - Ҳа ман ўтинчиман. Лекин ҳозир шу шаҳарда икки бой бўлса, бири ман. Сиз ўшанда нима деган эдингиз. Сани ризқинг икки танга деган эдингизми. Мана бойиб кетдим. Уламо киши: - Оббо ўтинчи-ей, сани ризқинг ҳалиям икки танга. Бу бойликдаги ризқ барокати аҳли оиланг, жуфти ҳалолинг ва фарзандлариникидир - деган экан. ©интернет @Xazon_Rezgi

Келин бўлиб тушган хонадонимда кечалари қўрқиб ташқарига чиқа олмасдим. Ҳар кеча хонадонда дахшатли сирли ҳодислар рўй берарди. Тушларимда босинқирар ва ҳовлидан турли чинқириқларни эшитардим. Қизиқ томони бутун қишлоқ излаб тополмаган изсиз йўқолган собиқ йигитим ҳар кеча ҳовлимизда ўрик дарахти остида намоён бўларди. У оҳирги марта мен ҳозир келин бўлиб тушган хонадонимда устачилик қилган экан. Бу ҳовлини йигитимга нима алоқаси бор? Нега ҳар кеча ҳовли ўртасида менга сирли боқиб туради? Ўзи бу сирли ҳовлида нима содир бўлган? Ўрик дарахти остида нима бор? Буни аниқлаш учун бир кун кечаси ҳовлига чиқдим ва ўша дарахт остини кавлай бошладим ва титраб кетдим...Дахшат....

🍂Кўпгина обуначиларнинг ҳоҳиш ва истакларини инобатга олиб Хазонрезги қаламига мансуб #ТАВҚИ_ЛАЪНАТ асари учун ёпиқ канал очилди. Асар нарҳи 15.000 сўм. 📌Тугалланмаган🔥 Асарни муаллиф ёзганлари билан изма-из ўқишни истаганлар Рахматуллаева Гулбаҳор 5614681253618536 карта рақамига тўлов қилиб чек нусҳасини @Yusupova_Sabo га жўнатасиз ва ёпиқ канал линкини олишингиз мумкин

#ТАВҚИ_ЛАЪНАТ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) "Зиёдага ҳам ОИТС юққанлиги аниқ. Аммо бу касаллик билан унинг умри қачон тугайди, буни Аллоҳ билади, — ўйларди Шомирза, — Эйс оламдан ўтганда бу қизнинг ёнимда бўлиши менга ҳалақит беради. Шунинг учун уни ҳўжайиндан аввал у дунёга жўнатишим лозим" . Шомирза узоқ ўйланиб Эйснинг азалий рақиби бўлмиш Қора Кўса билан битим тузиб, Зиёдани орадан олиб ташлайдиган соҳта аудио тайёрлатди. Барча тайёрликгарлик ишлари тугаб Шомирза аудиоёзувни Эйсга қай ҳолатда тақдим қилиш ҳақида бош қотираётган бир вақтда ҳўжайиннинг ўзи Қичимани йўқлаб қолди. — Чақиртирган экансиз, бек ака. — Кел, — деди Салим Эйс кайфияти йўқлигидан ёноқлари пир-пир учиб — Тинчликми? Шаҳдингиз паст? — савол бериш асносида эҳтиёткорлик билан стулга чўкди Шомирза — Анави манжалақи мени устимдан кулиб юрган экан!? — Тушун.. Тушунмадим, Эйс ака, кимни айтаяпсиз? — Индирани! У қ...қ ҳомиладор бўлмаслик учун сақланадиган дори ичиб юрган экан. Бу ҳақда тасодифан билиб қолдим. Мен унга уйлансам фақат бола учун уйланишимни айтган эдим. Энди мени алдаш қандай бўлишини унга кўрсатиб қўяман! — Ҳўжайин, — бир ютиниб сўзида давом этди Шомирза, — мен ўзи сизга қандай айтишни билмай юрган эдим. Инди Қора Кўса билан сир алишиб юрган экан. — Нима!? — қўллари мушт бўлиб тугилди Салим Эйснинг, — бу аниқ фактми ё... — Менга бу ёзувларни Қора Кўсанинг ўзи юборди, — Шомирза қўлидаги аудиоёзувни Салим Эйсга қўйиб эшиттирди. — Тез Индини шу ерга тутиб келтирларинг! — жазавага тушиб бақирди Эйс, — мен унга ҳиёнат қилиш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман! — Хўп бўлади, ҳўжайин, — деди Шомирза ич-ичидан қувонганини яширишга уриниб,— бир оғиз буйруғингиз... У ҳўжайиннинг кабинетидан даҳлизга чиққач ўзидан мамнун жилмайди: "Иш пишди, қизалоқ. Бугун сенинг охирги кунинг..." @xazon_rezgi 🍂Асар манзур келаётган бўлса реакцияларни босиб ўтинг... —130—