uz
Feedback
XazonRezgi (Official Channel)

XazonRezgi (Official Channel)

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali XazonRezgi (Official Channel) analitikasi

XazonRezgi (Official Channel) (@xazon_rezgi) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 70 592 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 653-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 975-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 70 592 obunachiga ega bo‘ldi.

03 Oktabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -8 524 ga, so‘nggi 24 soatda esa -542 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 12.62% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 9.66% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 8 960 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 6 857 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 199 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 04 Oktabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

70 592
Obunachilar
-54224 soatlar
-2 5837 kun
-8 52430 kun
Postlar arxiv
🎉 5 ОКТЯБРДА ТУҒИЛГАНЛАР, ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК! 🎂🌸 Бугун дунёга келган гўзал қалбли инсонларга энг самимий тилакларимизни йўллаймиз! 🤍 🌿 Умрингиз узоқ, ризқингиз мўл, қалбингиз доимо хотиржам бўлсин. 🙂 Аллоҳ ҳар бир эзгу ниятингизни ижобат қилиб, ҳаётингизни бахт, меҳр ва баракага тўлдирсин. ✨ Ҳар янги ёшингиз қувончли кунлар, чиройли хотиралар ва улкан зафарлар олиб келсин! Таваллуд кунингиз муборак бўлсин! 🥳💐 Доимо яқинларингиз ардоғида, Аллоҳнинг паноҳида юринг! 🙂❤️

Хазонрезги қаламига мансуб руҳий кечинмаларга бой #ЁНИМДА_ҚОЛ асари учун ёпиқ канал ташкил этилди. Асарни олдиндан муаллиф ёзганлари билан билан бирга ўқиш учун Рахматуллаева Гулбаҳор 5614681253618536 пластик картасига 15000 (ўн беш минг) сўм тўлаб чек нусҳасини @Yusupova_Sabo га юборасиз ва ёпиқ канал линкини қўлга киритасиз

#ЁНИМДА_ҚОЛ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) — Оламдан ўтган инсоннинг орқасидан ёмон деб гапириб бўлмайди, — дедилар Садоқат холажон бир муддат сукут сақлаб, ниҳоят оғир хўрсиниқ билан Шаҳлога юзланиб, — ҳар кимнинг ўз гуноҳи, ўз савоби бор. Марҳумнинг ортидан гапиришга менинг ҳам ҳаққим йўқ. Бироқ... Улар бир лаҳза тўхтаб, кўзларини ерга тикдилар. Гўё хотираларида йиллар олдин қолиб кетган бир инсоннинг сиймосини кўраётгандек эдилар. — Бироқ сенинг онанг ҳам инсонларга хос қусур ва камчиликлардан ҳоли эмасди. Унинг ҳам хатолари бўлган, кўнгилга ботвр гаплари бўлган, баъзан ўз билганидан қолмайдиган пайтлари ҳам бўлган. Аммо..., — Садоқат холажоннинг овозлари титради, — аммо сендек тошюрак, ноинсоф аёл эмасди. Шаҳло индамади. Садоқат холажон унинг юзига узоқ тикилиб турдилар. — Билмадим, сен кимга тортгансан? — дедилар улар бошларини чайқаб, — мен сени ҳеч қачон бундай деб ўйламаган эдим. Уларнинг кўз олдидан Шаҳлони бу хонадонга илк бор олиб келган кунлари ўтди. Ўшанда Шаҳло тушкунликка тушиб қолган, турмуши бузилган жувон эди. Садоқат холажон унга ачиниб, бу ерга таклиф қилган, опалари Саодатнинг аҳволини ҳисобга олиб, ундан ёрдам сўраган эдилар. — Мен сени ўз опамга қараб туриш учун олиб келганимда, — дедилар улар паст овозда, — шу ерда турмушинг бўлмагани сабаб юрагингда йиғилган ҳовур босилармикан, деб ўйлагандим. Садоқат холажоннинг кўзларига ёш тўлди. — «Бечора қиз ёлғиз қолиб кетмасин. Бирор иш билан машғул бўлса, бемор инсонга хизмат қилса, қалби юмшар. Опамга ҳам ёрдами тегади. Аллоҳ унинг қилган яхшилигини зое қилмайди», деб ўйлагандим. Улар оғир нафас олдилар @xazon_rezgi /91

#ЁНИМДА_ҚОЛ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Дилноза келинойи унинг кўзларига тик қарадилар. — Нима бўларди? Шаҳло жавоб бермади. — Айт! — дедилар Дилноза келинойи, — нима бўларди? Шаҳло бир зум жим турди-да, кейин паст овозда: — Ҳеч ким ҳеч нарса билмасди, — деди зарда билан. Бу сўзлар барчага етарли эди. Садоқат холажон кўзларини юмдилар. Уларнинг ёноқларидан икки томчи ёш сизиб тушди. — Саодат опам... — дедилар улар оғир нафас олиб. — У сенга нима қилди? Нега уни бунчалар ёмон кўрдинг? Шаҳлонинг юзи яна бузилди. — У менга ҳар куни тўсиқ эди! Абдуллоҳ акага яқинлашишимга йўл қўймасди. Ҳар сафар мени ёмон кўрсатишга ҳаракат қиларди. Мен ҳам уни... — Бас! — Садоқат холажон қўлларини кўтардилар, — Бўлди ортиқ гапирма! Аммо Шаҳло энди ўзини тўхтата олмасди: — Ўзи манови жинни аёлни ва унинг тошюрак ўғлини кўриб асабларим тугаб бўлди! — деди у алам билан, — севгимга эришолмагач, ҳеч нарсанинг қизиғи қолмади. Унинг кўзлари бир зум намланди. — Абдуллоҳ акамга ҳам қойил қолмадим. Танлаган аёлини қаранг! Лаллайган, дидсиз бир сулайма аёл... Бу сафар Садоқат холажон ўзларини тутиб туролмадилар. — Бас! — дедилар улар қаттиқ овозда, — Дунёни ҳақорат қилишга ҳаққинг йўқ! — Нега? — Шаҳло кескин кулди, — нима, ёлғон гапиряпманми? — Ҳа, ёлғон гапиряпсан! — дедилар Садоқат холажон. — Дунё сендан минг карра яхши. У сенинг қўлингдан келмайдиган ишни қилди — одамларга меҳр берди.Опамни ўз онасидек кўрди у. Сен эса меҳрни қурол қилиб ишлатдинг. Шаҳло жавоб қайтармади. Хонада яна оғир сукут чўкди. Бир неча лаҳза аввал ўзини ғолибдек тутган Шаҳлонинг чеҳрасида энди илк бор безовталик пайдо бўлди. Чунки у қанча гапирмасин, қанча ўзини оқлашга уринмасин, ҳақиқат энди барибир очилган эди. Дилноза келинойи эса қўлларидаги телефонни маҳкам сиқиб турдилар. — Ҳаммасини эшитдик, — дедилар улар совуққонлик билан, — энди сенинг бирор гапингни ҳам инкор қилиб бўлмайди. Шаҳло телефонга қаради. Унинг кўзларида биринчи марта қўрқув чақнади. — Сиз... — Ҳа, — дедилар Дилноза келинойи. — бу сафар сенинг ўрнингга ҳақиқат гапиради. Садоқат холажон бошларини қуйи солдилар. Уларнинг хаёлида эса биргина савол айланарди: «Биз Саодат опамизни кимнинг қўлига топширган эканмиз?..» Шу саволнинг оғирлигидан уларнинг кўзларига яна ёш келди. — Бу ёғига қандай қарорга келамиз? — дедилар улар менга изтироб билан боқиб, — нима бўлган тақдирда ҳам Шаҳлони бу хонадонга олиб келганим учун ҳам ўзимни ҳеч қачон кечирмайман... @xazon_rezgi /90 🍂Асар воқеалари сизни ўйлантираётган бўлса реакция ва муносабатларингизни билдириб ўтинг...

#ЁНИМДА_ҚОЛ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Шаҳло яна захарханда кулди. — Одам деб киритган экансиз, ўзингиз айбдорсиз. Мен бу уйга ишлаш учун эмас, ўз мақсадим билан қадам босганман. У бир зум нафас ростлаб, кейин аччиқ оҳангда давом этди: — Нима, ёшгина жонимга жабр қилиб, сизнинг ақли телба, тескари опангизга қараб умримни хазон қилади деб ўйлаганмидингиз? Менга унинг инжиқлиги, бақир-чақири, касаллиги, ҳар куни бир хил алмойи-алжойи гаплари қизиқ эмас эди. Менга Абдуллоҳ ака керак эди. Мен уни яхши кўрардим! — Бу севги эмас!? — Дилноза келинойининг овози қаттиқ янгради. — Бу очкўзлик! Ҳирс! Шаҳло бир лаҳза уларга тикилиб қолди. — Сиз нимани ҳам тушунардингиз? — Тушунамиз! — дедилар Садоқат холажон, — сенинг ниятингни энди жуда яхши тушуняпмиз. — Чучварани хом санаган эканман асли ! — Шаҳло алам билан сўзида давом этди, — мен ҳаммасини ҳисоблаб чиққан эдим. Дунё боласидан айрилса, бу уйда қолмаслигини ўйлаганман. Абдуллоҳ ака ҳам хотинидан кўнгли қолади, деб ишонганман. Кейин эса... У гапининг давомини атайлаб чўзиб, кўзларини қисди, — кейин эса менга йўл очиларди. Садоқат холажоннинг кўзларига ёш тўлди. — Йўл очиларди дейсанми? — дедилар улар, — бир бегуноҳ боланинг ўлими эвазига ўзингга йўл очмоқчи бўлгансанми? Шаҳлонинг юзидаги захарханда бир зумга сўнди. Аммо у яна ўзини қўлга олди. — Мен қилган ишимдан асло афсусланмайман. Бу гапни у шундай хотиржам айтдики, хонадагиларнинг юраги янада эзилди. Дилноза келинойи унга ишонмай тикилиб қолдилар. — Сенда виждон деган нарса қолмаган экан... — Виждон? — Шаҳло яна кулимсиради. — Виждон билан яшаган одам бу дунёда ҳеч нарсага эриша олмайди. — Йўқ! — Садоқат холажоннинг овозлари қаттиқ янгради, — сен адашяпсан. Виждонсиз эришилган ҳар қандай нарса охир-оқибат одамнинг бошига кулфат бўлиб қайтади. Шаҳло уларнинг гапига парво қилмади. — Бироқ минг афсус, барча режам манови қўшнининг... — у Дилноза келинойига ишора қилди, — мишиқи ўғли сабаб барбод бўлди. Дилноза келинойининг юзи қизариб кетди. — Ўғлимни тилга олма! — дедилар улар, — сенинг ифлос қилмишинг фош бўлишига у сабаб бўлганидан фахрланаман! Шаҳло уларга ўқрайиб қаради. — Ҳа, ўша бола ҳаммасини бузди. Агар ўша куни телефонимнии қўлига олиб, видеога олмаганида... У гапини тугатмай тўхтаб қолди. @xazon_rezgi /89

🍂 #КУЗ_ТУҲФАСИ 🍁 Яқин фурсатларда эътиборингизга Хазонрезги қаламига мансуб руҳий кечинмаларга бой #ЁНИМДА_ҚОЛ асарини тақдим этамиз. Биздан узоқлашманг ва ёқимли мутолаа завқидан баҳраманд бўлинг! https://t.me/Xazon_Rezgi

#якшанбада Ошхонада ижод қиламиз... https://t.me/Xazon_Rezgi

Қизим тўйига бир неча кун қолганда йўқолиб қолди. Қидирувлар бесамар кечиб, 10 кунда ҳам ундан дарак бўлмади. Мен овсинимни ўғлидан шубҳа қила бошладим. Чунки қизим ҳақида гап кетса, уни кўзлари ўйнаб қоларди. Бир кун уни ортидан кузатдим. У кўзлари ўйнаганча тепалик томон кетарди.Бир ғор олдига етганда, атрофга бир аланглаб кириб кетди. Кўнглим беҳаловат бўлиб уни ортидан кирдим. Ва ичкаридаги манзарадан шокка тушиб деворга суяниб қолдим. Дахшат чунку у ерда қизим 😭😭 ДАВОМИ ДАХШАТ😱 ⤵️

📌Диққат чегирма!📌 Эндиликда #Тавқи_лаънат асарини тўлиқ ҳолда  чегирма асосида 10.000 сўмга олиб бир нафасда ўқишингиз мумкин. Бунинг учун Рахматуллаева Гулбаҳор 5614681253618536 карта рақамига керакли суммани жойлаб тўлов чеки нусҳасини @Yusupova_Sabo га юборишингиз кифоя.

#ТАВҚИ_ЛАЪНАТ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Бироқ бу баҳона оддий ва самимий бўлиши керак эди. У Марғубага ўз ҳисларини оғирлик қилдиришни истамасди. Ахир қиз ҳали оғир даволаниш жараёнида эди. Унинг олдида жисмоний оғриқдан ҳам кўра оғирроқ руҳий синовлар турганини Зокир яхши тушунарди. «Аввал унинг кўнглини кўтариш керак, — ўйлади у. — қолганини вақт кўрсатади». Шу қарордан кейин Зокирнинг юзида илк бор хотиржам табассум пайдо бўлди. У ҳали Марғубага туйғулари ҳақида бир оғиз ҳам гапирмаган эди. Ҳатто бу туйғуни ўзининг қалбида ҳам эндигина тан олганди. Аммо бир нарсани аниқ биларди: Марғуба ҳаётга қайтаётган эди. Ва Зокир унинг ҳаётида қандайдир кичик бўлса-да, яхши бир из қолдиришни истарди. Балким, тақдир уни шу қизнинг йўлига шунчаки учратиб қўймагандир... Балким, болалигидаги эртакдаги шаҳзода каби, унинг ҳаётида ҳам бир инсоннинг сурати бутун тақдирини ўзгартириш учун пайдо бўлгандир. Иш вақти тугашига яқин Зокир бир қарорга келганди. У шаҳдам қадамлар билан Марғуба дпволанаётган клиникага йўл олди. Қизнинг ёнига қуруқ қўл билан киришни истамас эди, шу билан бирга қизнинг дидидан бехабар бўлгани учун ўз ички овозига ишониб йўлдаги гул дўконига кирди. Зокир дастлаб кичикроқ гулдаста олишни мўъжал қилганди, дўконга киргач эса қарори ўзгарди. У дўкондан оппоқ тувакчада барқ уриб гуллаб турган пушти рангдаги мўъжазгина хона гулини сотиб олди. Харидидан кўнгли тўлган Зокир Марғубанинг ёнига кайфияти кўтарилган ҳолда етиб келди. @xazon_rezgi —255—

#ТАВҚИ_ЛАЪНАТ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) «Мен унга бефарқ эмасман», — деб тан олди ниҳоят. Бу тан олиш унинг қалбига ҳам оғирлик, ҳам енгиллик олиб келди. Зокир тунда анча вақтгача ухлай олмай ётди. Бир томондан Марғубанинг тақдири ҳақида хавотирланса, иккинчи томондан унинг келажаги ҳақида ўйларди. «У яна кулса-чи? Яна кўзларида ўша нур пайдо бўлса-чи?» Шунда хаёлида яна бир савол пайдо бўлди: «Мен уни кўриш учун бирор баҳона топишим керак...Аммо қандай баҳона?» У саволга жавоб топа олмади. Эртаси куни ишга келганида ҳам хаёли Марғубада эди. Бир ҳужжатни қўлига олди, бир неча дақиқа унга тикилиб турди-да, нима ўқиётганини англамади. Зокир ўзини қўлга олди. — Собиров, сенга нима бўляпти ўзи? — деди у ўз-ўзига паст овозда, — ўзингни қўлга олмасанг ҳамкасбларинг ёнида кулгига қолишинг аниқ... Аммо бу сафар ўзини койиш ҳам фойда бермади. Чунки унинг қалбида энди шунчаки қизиқиш эмас, умид пайдо бўлган эди. У Марғуба билан учрашиш учун яна қайтадан баҳона излай бошлади. @xazon_rezgi —254—

#ТАВҚИ_ЛАЪНАТ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) — Марғуба биринчи босқич пластик операциясидан чиқди, — деганди Хуршида Камоловна. — шифокорлар унинг аҳволи анча яхши эканини айтишяпти. Бу гапни эшитган Зокир бир зум жим қолди. У кўнглида ўзининг бунчалик тўлқинланиб қувонганидан ҳатто ўзи ҳам ҳайрон эди. — Ростданми? — деб сўради у овози титраб Хуршида Камоловнадан — Ҳа. Ҳозирча натижа яхши. Албатта, олдинда яна операциялар бор. Аммо шифокорлар катта умид борлигини ишонч билан айтишяпти. Зокирнинг кўз олдига Марғубанинг куйишдан олдинги сурати келди. Кейин унинг оғир синовларга қарамай ҳаёт учун курашаётгани хаёлидан ўтди. — Демак... у яна аввалгидек бўлиши мумкинми? — сўради у эҳтиёткорлик билан. Хуршида Камоловна унинг нигоҳидаги ҳаяжонни пайқади. — Балки аввалгидан ҳам гўзал бўлиб қайтар, — деди у илиқ табассум билан. — Ҳозир тиббиёт имкониятлари кенг. Фақат сабр керак. Зокир бу гапдан кейин нима дейишини билмай қолди «Аввалгидан ҳам гўзал...» деган сўзлар унинг қалбида узоқ акс-садо бериб турди. Ўша кеча у уйига қайтгач ҳам Марғуба ҳақида ўйлашдан тўхтамади. Зокир биринчи марта ўз туйғусидан қочишга уринмади @xazon_rezgi —253—

🔥 ПРЕМЬЕРА 🔥 Хазонрезги қаламига мансуб ўткир сюжетли детектив асар:  #ТАВҚИ_ЛАЪНАТ 🖇Бирга ўқиймиз 📖 @xazon_rezgi

Ўғлинг еб ўрга кетар, Қизинг еб - қирга... Ибрат учун тарқатинг @xazon_rezgi

ЭКО 😱 Ўртоғлари телефонда эко ҳақида видео кўриб қолади гапириб муҳокама қилиб қолишди дўсти аслида шундай қилган эди ўзини қўярга жой тополмай яқин ўртоғига сен маслаҳат бергансан энди жавоб берасан деб унга тана қилади мени болам ўзимники эмасми...😨 ДОКТОРНИНГ ОЛДИГА БОРИШДИ 😳

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Бошида у аёлни Раъно деган хаёлга боргандим. Кўп ўтмай у фикримдан қайтдим. Мен Тошкентга қайтганимда Раънони учратганим йўқ. У икки энлик хат ёзиб уйимни тарк этибди. Раъно хатида Нодир акамнинг ота-онаси жуда яхши инсонлар эканлигини, уч хафта мобайнида шундай дилбар инсонлар қуршовида бахтга кўмилиб яшаганини, улар олдида соҳта Лайло ролини ўйнаганидан минг афсусда эканлигини тан олиб ёзганди. "Ота- она меҳри пулга сотилмайди,- дея ёзганди у ўз мактубида, - мабодо ўртага пул масаласи қўшилдими у ҳолда бу мунофиқликдан бошқа нарса эмас экан. Буни ўз танамда синаб, ҳис қилиб кўрдим. Мен таклифингга кўниб бир хато қилдим. Сен ваъда қилган уй-жойни қабул қилсам, умримни охиригача ўзимни асло кечира олмайман. Ҳайр Лайло, саломат бўл. Айтганча, танловда ғолиб бўлибсан. Табриклайман. Бу ўйинда ҳеч бўлмаса биттамиз ғолиб бўлганимиз қандоқ яхши..." Лайло Дубайдан қайтишда "Раъно ўзига тегишли келишилган ҳовли-жойни сўраса нима деб баҳона қиламан ёки ўша нарса ўрнини босишга таклиф қила оладиган яна нимам бор?" деган ҳадикда эди. Раъно икки энлик хат билан барча мушкулни осон қилгани Лайлонинг ўзига ҳам ёқиб тушди. Кўп ўтмай юрагига шубҳа оралади. Раъно бекорга келишилган нарсадан осонгина воз кечмагандир? Коса тагида ним коса бўлмасин яна? Бу писмиқ Нодир акамни севиб қолган бўлса-я? Балки шу сабаб тилини қисиқ қилмаслик учун келишилган ҳовли-жойни рад қилгандир? Ахир Нодир акамнинг баҳолари бундай ҳовли-жойлардан бир неча баробар қийматлироқдир... Тез орада Лайлонинг бу шубҳа-гумонлари пучга чиқди. Навбатдаги синфдош қизлар учрашувида Комила барча қизларни суюнчилик хабар билан қаршилади: -109-

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Бошида у аёлни Раъно деган хаёлга боргандим. Кўп ўтмай у фикримдан қайтдим. Мен Тошкентга қайтганимда Раънони учратганим йўқ. У икки энлик хат ёзиб уйимни тарк этибди. Раъно хатида Нодир акамнинг ота-онаси жуда яхши инсонлар эканлигини, уч хафта мобайнида шундай дилбар инсонлар қуршовида бахтга кўмилиб яшаганини, улар олдида соҳта Лайло ролини ўйнаганидан минг афсусда эканлигини тан олиб ёзганди. "Ота- она меҳри пулга сотилмайди,- дея ёзганди у ўз мактубида, - мабодо ўртага пул масаласи қўшилдими у ҳолда бу мунофиқликдан бошқа нарса эмас экан. Буни ўз танамда синаб, ҳис қилиб кўрдим. Мен таклифингга кўниб бир хато қилдим. Сен ваъда қилган уй-жойни қабул қилсам, умримни охиригача ўзимни асло кечира олмайман. Ҳайр Лайло, саломат бўл. Айтганча, танловда ғолиб бўлибсан. Табриклайман. Бу ўйинда ҳеч бўлмаса биттамиз ғолиб бўлганимиз қандоқ яхши..." Лайло Дубайдан қайтишда "Раъно ўзига тегишли келишилган ҳовли-жойни сўраса нима деб баҳона қиламан ёки ўша нарса ўрнини босишга таклиф қила оладиган яна нимам бор?" деган ҳадикда эди. Раъно икки энлик хат билан барча мушкулни осон қилгани Лайлонинг ўзига ҳам ёқиб тушди. Кўп ўтмай юрагига шубҳа оралади. Раъно бекорга келишилган нарсадан осонгина воз кечмагандир? Коса тагида ним коса бўлмасин яна? Бу писмиқ Нодир акамни севиб қолган бўлса-я? Балки шу сабаб тилини қисиқ қилмаслик учун келишилган ҳовли-жойни рад қилгандир? Ахир Нодир акамнинг баҳолари бундай ҳовли-жойлардан бир неча баробар қийматлироқдир... Тез орада Лайлонинг бу шубҳа-гумонлари пучга чиқди. Навбатдаги синфдош қизлар учрашувида Комила барча қизларни суюнчилик хабар билан қаршилади: -109-

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 🔳 🔳 🔳 Лайлонинг Дубайдан қайтганига ҳам икки ойдан ошиқроқ муддат ўтди. Шу давр мобайнида Лайлонинг ҳаётида қандайдир кемтиклик бордек, нуфузли танловда ютиб олган совринли ўрини ҳам татимаётгани ўзига билиниб қолди. . Орзунинг орзулиги қолмаса, унга эришиб қўйилса ҳаёт шундай зерикарли бўлармикан ё? Бир ёқда Нодир акаси билан салкам уч ойдан буён кўришгани йўқ. Шунгами оралари узоқлашиб, кўнгиллари совуб бораётгандек. "Меҳр- кўзда" деганлари рост экан-да!? Қўнғироқ қилса Нодир гоҳ кўтаради, гоҳ кўтармайди. Жавоб қайтарганда ҳам иши жуда кўплигини баҳона қилади. Польшада ҳам ўқиб малака ошираётгани, ҳам талай илмий тадқиқотларда иштирок этаётганини уқтиради. Куни кеча укаси Илғор қўнғироқ қилиб "Опашка, поччам жуда кучайиб кетганмишларми? Ҳамма ёқда дув-дув гап. Агар илмий ишлари ўз тасдиғини топса дунёнинг энг миллиардер инсонлари рўйҳатига кириб қолсалар ажабмас. Ҳозирдан бир неча давлатларнинг казо-казо олимлари "Биз билан ҳамкорлик қилинг" деб поччамга таклиф билан чиқиб навбат талашаётганмиш" деб юрагига бир дунё ғулғула солиб қўйди. Лайло силтанганча "Сен буларни қаердан биласан?" деганди ҳамки, Илғор яна гап билан чақиб олди. "Интернет деган нарсадан фақат мода кўриш учун фойдаланилмайди, опашка... " "Бу ерда илмий ишдан ҳам кўра бошқа гап борга ўхшайди,- изтироб билан ўйлади Лайло,- гап фақат шунда бўлса экан, ҳурсандчиликларини мен билан бўлишган бўлмасмидилар? Назаримда уларнинг ҳаётларига мендан бошқа аёл кириб келган. Нима учундир кўнглим шундай деяпти. Аёл кишининг кўнглидан сезгири йўқ ахир. Агар шундай бўлса ким экан у аёл? -108-

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) - Лайло сени нотариусга ҳам олиб борган дегин? Вой тавба, инсон деган ҳам шунчалар тубан бўладими? - Тушунмадим, Нодир ака? Нималар деяпсиз? - кўзлари жавдиради Раънонинг - Ҳозир ҳаммасини бир бошдан тушунтириб бераман,- ранги бўғриқиб сўзида давом этди Нодир,- гап шундаки у ҳовли аллақачон давлат тасарруфига ўтиб кетган, сабаби у ерда замонавий бир қурилиш қилиниши ҳукумат режасига киритилган эди. Хуллас биз, тўғрироғи Лайло у ҳовли учун яхшигина ҳақ олган. Бари қонуний. Шу сабаб у жойни сотиш Лайлонинг ихтиёридан аллақачон чиқиб кетган. Шунга кўра Лайлонинг сенга тақдим этган ҳужжатлариям, нотариусиям бари қалбаки, соҳта... Раъно оғир хўрсинди: - Бунинг менга энди аҳамияти йўқ. Суҳбатимиз бошида айтдим-ку, мен Лайло билан орамизда бўлиб ўтган келишувдан воз кечдим деб... - Лайло сенга ҳам, менга ҳам ёлғон гапирибди-да?! Ҳиёнат қилибди-да?! Сен баридан воз кечган бўлсанг, мен бу ишларни шундоқ қўйиб қўймайман... - Барчасини ўз ўрнига қўядиган Аллоҳ бор Нодир ака...- Раъно шундай деб ўрнидан турди,- гап билан бўлиб овқатга буюртма ҳам бермадингиз. Ҳадемай кетадиган вақтингиз бўлади. Сиз хонангизга бориб ўзингизга керакли кийим-кечакларни йиғиштириб туринг, мен тезда бирон таом тайёрлайман... -107-

Муаллиф: Хазонрезги #ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР https://t.me/Xazon_Rezgi
Муаллиф: Хазонрезги #ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР https://t.me/Xazon_Rezgi