ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

XazonRezgi (Official Channel)

XazonRezgi (Official Channel)

前往频道在 Telegram

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

显示更多

📈 Telegram 频道 XazonRezgi (Official Channel) 的分析概览

频道 XazonRezgi (Official Channel) (@xazon_rezgi) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 543 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 672,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 986 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 543 名订阅者。

根据 29 十月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 830,过去 24 小时变化为 -501,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 13.24%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.65% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 9 378 次浏览,首日通常累积 6 131 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 173。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi”

凭借高频更新(最新数据采集于 30 十月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

70 543
订阅者
-50124 小时
+2 3237 天
-2 83030 天
帖子存档
Оила аъзоларингиз билан овқатланиб ўтираркансиз, ёнингизда бўлмаган ким биландир тинимсиз SMS лашиб ўтирадиган бўлсангиз - бу муаммо... Меҳмон келганида ёки бир жойга борганда телефонни столга (кўз тушиб турадиган бир жойга) қўйиб қўядиган бўлсангиз, ўзингиз англамаган ҳолда атрофингиздагиларга "Сиз мен учун аҳамиятли инсон эмассиз" деган тушинча берасиз - бу ҳам муаммо... Эрталаб кўзингизни очар-очмай аёлингиз (эрингиз), болаларингизга бир оғиз ширин сўз қотмай ёки бошқа бир иш қилмай туриб, телефонни қўлдан қўймасангиз... Демак сиз қарамсиз!.. Ва бу бошқа қарамликлар сингари, сизни оилангиз, яқинларингиз ва ҳатто Аллоҳ билан  муносабатингизни бузулишига олиб келади, баҳоси йўқ вақтингизни, умрингизни ҳавога совуришга хизмат қилади. Телефономания - асримиз касаллиги -  ҳаётингиз устидан ҳукмронлик қилишига  изн берманг. Маълумот ўрнида: Америкалик олимлар Интернетнинг инсон психоэмоционал ҳолатига ижобий ва салбий таъсири бўйича тадқиқот ўтказдилар. Тадқиқот натижасига кўра интернет маълумотларининг бор-йўғи 8% ижобий фикрлашга, 92% эса бузғунчилик уйғотувчи таъсирга эга экан. Атрофга қаранг... Оилангиз сиздан эътибор кутмоқда... @xazon_rezgi

❗️ ДИҚҚАТ, САВОЛ! ⁉️ Бир инсон 20-қаватда яшайди, лекин фақат ёмғир ёққан кунлардагина лифтда 20-қаватгача кўтарилади. Бошқа кунлари эса фақат 10-қаватгача чиқади. Сиз бунинг сабабини топа оласизми? Жавоби жуда қизиқ! 😄👇

АСАБИЙЛИКДАН САҚЛАНИНГ Барча хасталиклар асабийлашишдан пайдо бўлади. Инсон асабийлашса мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. Кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уриши тезлашади. Бундай вақтда жигардан углеводлар (зарарли суюқлик) ажрала бошлайди. Аъзоларнинг бундай пала-партиш ишлаши кўп касалликларнинг (стенокардия, инфаркт, инсульт) келиб чиқишига сабаб бўлади. Табассумнинг фойдаси Нерв толаларининг узилиши аъзоларимиздаги озиқ моддалар камайишига, ҳолсизликка олиб келади. Масалан, жисмимизда кальций моддаси этишмаса, мушакларимиз оғриб, суякларимиз мўрт бўлиб қолиши мумкин. юзимизга табассум қайтиши биланоқ, миямиз тажангликни сўндирувчи моддалар ишлаб чиқара бошлайди. Табиат қўйнида дам олинг Мунтазам бадантарбия қилиш, очиқ ҳавода айланиш, айниқса, уйқуга ётишдан олдин беш-ўн дақиқа юриш жуда фойдали. Табиат қўйнига чиқиб завқланиш, вақти-вақти билан тоза сув ҳавзаларида чўмилиб туриш ҳам керак. Яхшиликка интилиб яшанг! Озуқага бой овқатларни меъёрида истеъмол қилиш керак. Эзгу ният, чиройли сўз, яхши амал, ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан яхши муносабат ҳам асабларимизга тинчлик беради, мустаҳкамлайди. Демак, имкон борича турли асаббузарлик­ларнинг олдини олишга интилишимиз, яхшиликка ишонч, келажакка умид билан яшашга ўрганишимиз зарур. ИШОНИНГ, ҲАММАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА Барчамизнинг яккаш орзуимиз - фарзандларимиз бизданда ақлли, фаросатли, ҳаётда қоқилмайдиган, омадли бўлиб этишишидир. Бу орзулар амалга ошиши учун аввало уйдаги муҳитни ижобий томонга ўзгартиришимиз керак. Болаларни руҳий тушкунлик, ишончсизлик ҳиссидан қўришнинг бир чораси ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан қувонишга, бўлиб ўтган ҳар бир воқеага ижобий фикр билдиришга ўргатишдир. Ота-онанинг ўзига, ҳаётга ишончи, албатта фар­занд­ларида ҳам акс этади. Кичкинтойингизни эрталаб ­чиққан қуёшдан, ойиси пиширган кулчадан, олган «беш» баҳосидан чин дилдан хурсанд бўлишга ўргатинг. Боланинг ҳаётдан завқ оладиган хушчақчақ инсон ёки одамови бўлиб улғайиши айнан ота-онанинг дунёқарашига боғлиқлигини унутмайлик. Киши умидсизликка берилса, қаттиқ сиқилса, қондаги адреналин ва кортизол миқдори кескин ошади. Адреналин қон босимини кўтаради, қоннинг тез қуюлишига ҳам шу «жиззаки» гормон сабабчи. Кортизол эса танада ёғ қатламини ҳосил қилишда қатнашади. Бу хавфли жуфтлик юрак хасталикларининг ривожланишига қулай замин яратади. Вақтингизни беҳуда сиқилишлар ва алдамчи хаёллар эгаллаб олишига йўл қўйманг. Бунинг фойдаси йўқ. Ҳадеб ўтган воқеаларни, омадсизликларни эсламанг! Эртанги муаммолардан хавотирга тушмаслик учун бугундан ҳаракат қилинг. Яъни, бугун режалаштирган ҳар бир ишнинг уддасидан чиқинг. Шундагина руҳий зўриқишлардан сақланиб, келажакдаги режаларга ишонч билан қарай оласиз. Ҳаётга жилмайиб боқинг, юртдош, шунда у сизга кулиб боқади! @xazon_rezgi

Таваккул Шайх Муҳаммад Ҳассон Масжиди Ҳаромда ўзлари гувоҳ бўлган бир воқеани шундай ҳикоя қилади: - “Саф оралаб, Каъба томон кетаётган эдим, ўнг тарафда дуо қилиб ўтирган бир киши диққатимни тортди. У қўлларини баланд кўтариб дуо қилишидан енги елкасигача тушиб, қўлтиқлари кўриниб турар эди. Йиғлаб, титраб дуо қилишидан унинг қанчалик ҳокисорлиги, қалб тўридан дуо қилаётгани билиниб турарди. Унинг хушуъсини бузгим келмади, бир саф ортида тўхтаб, икки ракаат намоз ўқидим. Намозни тугатиб, унга қараганча ўтирардим. Одамнинг суратидан менинг ҳам қалбим титраб, йиғлай бошладим. У жуда узоқ дуо қилди. Бу орада орқа сафдан кўриниши Ҳарам аҳлига ўхшайдиган бир киши саф оралаб олдинга талпиниб қолди. Бир-икки қадам юриб, ортга – ҳалиги одамга қаради ва ёнига келиб, унга салом берди. У эса Парвардигорига илтижо қилиш билан шу даражада машғул эдики, ҳатто саломни ҳам эшитмади. Салом берган киши чўнтагидан бир даста пул чиқариб, дуо қилаётган одамнинг қўйнига қўйдида, йўлида давом этди. Дуогўй буни ҳам илғамади. Орадан бироз вақт ўтиб, қўлини туширди ва қўйнидаги нарсага қаради. Аввалига бир жилмайди кейин яна йиғи тутиб, қўлларини дуога кўтарди. Мен унга тикилиб ўтиравердим. Кейин дуодан фориғ бўлгач, олдига бордим. Салом бериб, пешонасидан ўпдимда, йиғлаб: - “Аллоҳ ҳайрингни берсин, айбга буюрма, менга шу жараён ҳақида айтиб берсанг. Шояд, мен учун бир унутилмас дарс бўлса. Худо ҳаққи, айт, нималар бўлди ҳозир? Сен Аллоҳга нима деб дуо қилдингу, нимага эришдинг?” -  дедим. У шундай жавоб берди: - “Ўғлим! Аллоҳга қасамки, бу ерга келар эканман, менинг ғам-ташвишларим ва барча муаммоларимнинг ягона аритувчиси фақатгина Аллоҳ таоло деган эътиқодда эдим. Аллоҳга қасамки, шу пайтгача Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан бирор ҳожатимни сўрамадим. Бу сафар ҳам Унинг байтига келиб, Ўзига зорландим: - “Аллоҳим! Мен сенинг байтингдаман ва фақат Сендангина сўрайман! Озинг биласан, сендан бошқа ҳеч кимга зорланмадим. Эй Парвардигорим, мени ёрдамсиз қолдирасанми?! Мени зое қиласанми?” - дедим. - “Ўғлим деди, гапида давом этиб,  Аллоҳ таоло менга сўраганимдан уч карра ошиғини берди!”. Азизлар! Ким Аллоҳга таваккул қилса, Ўзи у бандага кифоядир. Ким Аллоҳни лозим тутса, нажот топади, ким ишини Аллоҳга ҳавола қилса, Ўзи тўғри йўлга бошлайди. @xazon_rezgi

#Бўлган_воқеа МЕН ФОЛБИНМАН Жинларим орқали одамларни тақдирини кўриб бераман. Уни келажакда нималар кутмоқда эканлигини жинл
#Бўлган_воқеа МЕН ФОЛБИНМАН Жинларим орқали одамларни тақдирини кўриб бераман. Уни келажакда нималар кутмоқда эканлигини жинларим менга аён қилади, аммо умримда бир кишини тақдирини кўрмаганимдан афсусландим. Яъни қизимни! Келиним билан қизим унча чиқишмасада мажбур уларни ёлғиз ташлаб узоқ вилоят Қашқадарёга қариндошларникига ўғлим билан тўйга кетдик. Қизим билан телефонлашиб турдим, аммо кечга яқин бирдан алоқа узилди. Телефони одатда бунақа узоқ вақт ўчмай юрмасди шунга кўнглим ғаш бўла бошлади. Тонг отиши билан йўлга чиқиб уйга аранг етиб келиб эшикни очишим билан остонада қизимни қонга беланган жонсиз жасадини кўриб қичқириб юбордим...Наҳотки келиним...

​#жума_муборак Жума айёми муборак, азизлар! Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга ҳотиржамлик берсин! Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин, азиз диндошим! Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Ҳаёт йўлларингиз доимо нурли, қадамингиз қутлуғ, кўнглингиз шодликка тўла бўлсин. Юзингиздан табассум, хонадонингиздан файз-у барака, дастурхонингиздан тўкинлик аримасин. Ота-онангиз, фарзандларингиз ва яқинларингиз бахтига доимо соғ-саломат бўлиб юринг! 🌷 Ҳар бир янги кун сизга қувонч, омад ва унутилмас бахтли лаҳзаларни олиб келсин. Барча эзгу ниятларингиз амалга ошиб, қалбингиздаги энг гўзал орзуларингиз рўёбга чиқсин! ✨ Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! 🥳🎂💐 Аллоҳ сизни икки дунё саодатига мушарраф айласин, умрингизни мазмунли, охиратингизни обод қилсин. Омин! 🤲💖 🌹 Ҳурмат ва эзгу тилаклар билан, табрикларимиз сизга ҳамиша ҳамроҳ бўлсин! 🌹

Мен сени кўзим билан севмадим, чунки кўзлар қачондир нурдан қолади. 🍃 Мен сени юрагим билан севмадим, сабаби юрак уришдан тўхтайди. 🩵 Мен сени руҳим билан севдимки, руҳлар биздан олдин ҳам таниш бўлган ва биздан сўнг ҳам таниш бўлурлар. 🌸 ✍️Мавлоно Румий Хайрли тун,  севгисида собитлар... https://t.me/Xazon_Rezgi

#ЁНИМДА_ҚОЛ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 🍂       Кейинчалик Аюбхонимнинг бошқа ишлари ҳам мени кўп бора ҳайратга солди. Унинг ёшига қараб бундай ишларни қилаётганига баъзан ишонишим ҳам қийин эди. Вақт ўтиши билан унинг қалбида мен билмаган яна бир олам борлигини англай бошладим. Бир якшанба куни тушдан кейин Аюбхон уйга одатдагидан анча кечроқ қайтди. Уст-бошлари чанг, пойабзалларига тупроқ ёпишган, енглари эса тирсаккача шимарилган эди. Чеҳрасида чарчоқ сезилса-да, кўзларида қандайдир мамнуният бор эди. Уни кўриб: — Болам, қаерда эдинг? — деб сўрадим. Аюбхон гўё оддий бир ишдан келгандек хотиржамлик билан: — Дўстларим билан ҳашарда эдик,  — деди. — Ҳашарда? Қаерда? — Маҳаллада. Унинг «маҳаллада» деган жавобидан кейин бошқа савол бермадим. Дўстларидан бирининг уйида ёки маҳалладаги бирор хонадонда ҳашар бўлган, шекилли, деб ўйладим. — Қўлларингни ювиб ол, овқат тайёр, — дедим. У эса жилмайиб: — Хўп, ойижон, — деди-да, хонасига кириб кетди.     Мен эса бу воқеани шу билан унутдим.     Орадан уч кун ўтди.     Мактабда ҳамкасблар билан бирга тушлик қилиб ўтирган эдик.Ҳамкасбим  Раҳима опа менинг ёнимга келиб, бироз ҳаяжон билан: — Дунёхон, Аюбхонингиз бошқача ажойиб йигит-да!? — дедилар завқланиб. У кишининг сўзидан ҳайрон бўлиб: — Нимага бундай деяпсиз, тинчликми ? — дедим кулиб. Раҳима опа: — Умри узоқ бўлгур, якшанба куни маҳалла қабристонида ҳашар уюштирибди-ку!? — дедилар Раҳима опа мамнуният билан.      Мен бир зум нима дейишимни билмай қолдим. — Қабристонда? — дедим ишончсизлик билан. — Ҳа, қабристонда. Катта-кичик дўстларини йиғибди. Ҳаммаси бирга ишлашибди. Мен буни кеча Ғани отанинг жанозасига борган ҳўжайинимдан эшитдим, — Раҳима опа гапирар экан, кўзларида ҳам ҳавас, ҳам ҳайрат бор эди, — ўтган сафар тадбиркорлар эҳсон қилган пулга қабристон қоровули Мирсобит ота бошчилигида  қабристоннинг ўртасидан ўтган асосий йўлакни асфальт қилишган экан. Бу сафар эса Аюбхон дўстлари билан ўша йўлакнинг икки четини тартибга келтириб, гуллар ўтқазишибди. Қаранг-а, бола дегани шунақа бўлар экан!? Мен жимгина қулоқ солардим. — Яна нима қилишибди, биласизми? — деди Раҳима опа суюнчи олган каби тўлқинланиб, @xazon_rezgi /164

#ЁНИМДА_ҚОЛ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Бола улғайганини бўйи билан эмас, онасининг қалбини тушуна бошлаганида билар экансан. Аюбхоннинг китобга меҳр билан қараб ўтирганига яна бир бор назар ташладим. — Болам, — дедим секин, — китоб ўқиганингдан хурсандман. Лекин китобдан ўқиганингни ҳаётингда ҳам амалга оширишга ҳаракат қил. Илмнинг қадри уни билишда эмас, унга амал қилишда. Ёдингда тут!  Илм билан сийланган инсон унга қандай амал қилганидан сўралади. Шу сўзимни ҳеч қачон унутма!  — Хўп бўлади, ойижон. — Яна бир нарсани унутма. — Нимани? — Менда кўрган яхши фазилатларинг учун мени мақташинг шарт эмас, балки Аллоҳга шукр қил. Чунки яхши фарзанд ҳам, яхши она ҳам — Аллоҳнинг берган неъмати. Аюбхон бош ирғади. — Шукр қиламан, ойижон. Сўнг бироз ўйланиб: — Лекин сиз ҳам мен учун дуо қилинг. — Нима деб дуо қилай? — Илмим кўпайсин. Сиз айтгандек унга амал қиладиган инсон бўлай. Сизлардан рози бўлиб, сизларни рози қиладиган фарзанд бўлай.     Бу гапни эшитиб юрагим яна бир бор орзиқди. Мен унинг пешонасидан ўпдим. — Амийн, болам. Аллоҳ ниятларингни қабул қилсин. Илмингни зиёда қилсин. Қалбингни иймон билан мустаҳкамласин. Бизга сендан рози бўлиб яшашни, сенга эса биздан рози бўлиб умр кечиришни насиб қилсин. Аюбхон қўлимни ушлаб, пешонасига босди. — Амийн, ойижон. Мен эса хонадан чиқиб кетар эканман, ортимга бир бор қарадим.     Аюбхон яна китобини очиб   мутолаага киришиб кетган эди. Стол устидаги лимонли чойдан майин буғ кўтарилар, хонада эса китоб варақларининг енгил шивирлаши эшитиларди. Ўша кеча мен бир ҳақиқатни англадим:    Фарзанд онасининг бағрида дунёга келади, аммо унинг қалбидаги тарбия, дуо ва муҳаббат билан улғаяди. Мен Аюбхонни ҳали ҳам бола деб ўйларканман. Аммо ўша кеча унинг бир оғиз гапи менга унинг энди шунчаки бола эмаслигини — ўз эътиқоди, ўз қараши, ўз орзу-нияти бор, қалбида онаси учун дуо қиладиган даражада улғайган йигит бўлиб бораётганини кўрсатди. Кўзларимдан сизилиб чиққан ёшни артдим. Кўнглимдан эса фақат бир сўз ўтди: «Алҳамдулиллаҳ...» @xazon_rezgi /163

#ЁНИМДА_ҚОЛ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Сиз беш вақт намозингизни тарк этмайсиз. Рўзангизни тутасиз. Ўзингизни ҳамиша покиза тутишга ҳаракат қиласиз. Дадамизни ҳурмат қиласиз. Биз фарзандларингизни ҳам доимо яхшиликка чорлайсиз... Унинг кўзлари намланиб кетганини кўрдим. — Мен ҳозир шу ҳадисни ўқиб, сиз ҳақингизда ўйладим, ойижон. Кейин ичимдан: «Аллоҳим, мени шундай онанинг фарзанди қилиб дунёга келтирганинг учун Ўзингга бениҳоя  шукр», деб қўйдим. Аюбхоннинг сўнгги сўзларидан кейин хонада бир зум сукут ҳукм сурди. Мен эса нима дейишимни билмай қолдим. Гўё бир неча дақиқа аввалгина мен лимонли чой кўтариб, боламга она сифатида хизмат қилиш учун кирган эдим. Энди эса ўша боламнинг бир оғиз сўзи мени ўз ҳаётим ҳақида чуқур ўйлашга мажбур қиларди. Кўзларимга ёш келди. Уни билдирмаслик учун юзимни четга бурдим. Аюбхон эса менинг ҳолатимни сезиб қолди. — Ойижон, хафа бўлманг... Мен жилмайишга ҳаракат қилдим. — Йўқ, болам. Хафа эмасман. Бироз сукутдан кейин унинг бошини силадим. — Фақат... сенинг шундай гапларни айтадиган йигит бўлиб улғайганингни сезмай қолибман. Аюбхон ҳам жилмайди. — Мен ҳам катта бўлиб қолибманми? — Катта бўлиб қолибсан, болам. Жуда улғайибсан.     Шу пайтгача мен унинг бўйи ўсганига, овози ўзгарганига, кийимлари кичик бўлиб қолганига қарабгина улғаяётганини сезиб юрардим. Аммо ўша кеча биринчи марта унинг қалби ҳам улғайганини англадим. @xazon_rezgi /162

#ЁНИМДА_ҚОЛ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 🍂 Аюбхоним мени тобора ҳайрон қолдириб борарди. Унинг  фикрлаши, дунёқараши, одамларга муносабати кун сайин  ўзгариб, гўё кечаги болам ўрнида бугун катта ҳаёт ҳақида мулоҳаза юрита оладиган, ҳар бир гапнинг маъносини англашга интиладиган бир йигит улғаяётгандек эди.     Бир куни кечқурун одатдагидек дарсларини қилиб ўтирган ўғлимга лимонли чой тайёрлаб олиб кирдим. Хонага кирсам, Аюбхон стол ёнида жимгина ўтириб  бир китобни берилиб мутолаа қилаётган экан. Шунчалик китобга киришиб кетибдики, ҳатто эшик очилганини ҳам сезмади. Уни чўчитиб юбормаслик учун паст овозда: — Болам, — дедим, — сенга лимонли чой олиб келгандим.    Аюбхон бирдан китобдан бошини кўтарди. Кўзларида ажойиб бир маъно бор эди. Гўё ўқиётган сатрлари ўғлимнинг қалбига қандайдир қаттиқ таъсир қилган, ҳали ҳам ўша фикрлар гирдобидан чиқолмаган эди. — Келинг, ойижон, — деди у мулойимлик билан.      Аюбхон ҳар сафаргидек менга ҳурмат юзасидан ўрнидан қўзғалмоқчиҒ бўлди. — Безовта бўлма, болам, — дедим унинг қўлидан енгилгина тутиб, — штир. Чойингни ичиб ол,  — шундай дея қизиқсиниб   китобга ишора қилдим: — Нималар ҳақида ўқияпсан? Аюбхон китоб муқовасини менга кўрсатди. — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Мўминнинг қалқони» китоби. — Ҳа-а, — дедим қизиқиб, — қайси жойига келдинг?     У менга қараб жилмайди. Оппоқ юзига ярашиб турган бу жилмайишда болалик самимияти билан бирга катта одамларга хос вазминлик ҳам бор эди. — Ойижон, ҳозир бир ҳадисни ўқиб қолдим, — деди у. — Қандай ҳадис экан?     Аюбхон фикрини жамлаш учун бироз сукут қилди. Сўнг ҳаяжонини яшира олмай, ўқиганларини айтиб берди: — Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган экан. Унда: «Агар қайси бир аёл беш вақт намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: “Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер”, дейилади», деб ёзилган экан.     У гапираётганда овози аста-секин титрай бошлади. Мен эса унга жим қараб турардим. Аюбхон бир зум кўзларини китобга туширди. Кейин яна менга қаради. — Ойижон... Бу сафар унинг овозида бошқача бир титроқ бор эди. — Нима бўлди, болам? — Мен шу сатрларни ўқиётганимда бир нарса хаёлимга келди... У гапини давом эттиролмай бироз сукут қилди. — Нима келди хаёлингга? Аюбхон кўзларини ерга тикди. — Юқоридаги сифатларнинг бари сизда бор-ку, ойижон... Менинг юрагим бир зумда орқамга тортгандек бўлди. — Болам... @xazon_rezgi /161

🍂 #КУЗ_ТУҲФАСИ 🍁 Яқин фурсатларда эътиборингизга Хазонрезги қаламига мансуб руҳий кечинмаларга бой #ЁНИМДА_ҚОЛ асарини тақдим этамиз. Биздан узоқлашманг ва ёқимли мутолаа завқидан баҳраманд бўлинг! https://t.me/Xazon_Rezgi

🍂 #КУЗ_ТУҲФАСИ 🍁 Яқин фурсатларда эътиборингизга Хазонрезги қаламига мансуб руҳий кечинмаларга бой #ЁНИМДА_ҚОЛ асарини тақдим этамиз. Биздан узоқлашманг ва ёқимли мутолаа завқидан баҳраманд бўлинг! https://t.me/Xazon_Rezgi

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) БАҲОР ҚАЙТГУНЧА ... 19-қисм Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Бир одам доим жамоат намози учун масжидга борар эди. Аммо, кунларнинг бирида у жамоатга чиқмай қўйибди. Орадан бир икки ҳафта ўтгач масжид имоми ундан хабар олмоқчи бўлибди. Ўша куни кун жуда совуқ бўлибди. Имом ҳалиги одамни уйида ёлғиз ёниб турган ўчоқ олдида ўтирганини кўрибди. У эса, имомнинг келганидан ҳайрон бўлса ҳам, ўрнидан туриб у билан саломлашибди ва уйига таклиф қилиб, ўчоқ олдида бирга ўтиришибди. Имом унинг олдида сукут сақлаб, ҳеч нарса демабди. Иккаласи ҳам оғир сукунат ичра ўчоқдаги олов рақсини тамошо қилиб ўтирибди. Орадан бир неча вақт ўтгач имом ўчоқ қисқичини олиб зўр ёнаётган бир кўмир парчасини оловдан ажратиб, алоҳида жойга қўйибди. Сўнг, ўриндиққа суяниб, яна сукунатга берилибди. Уй эгаси, алоҳида олиб қўйилган кўмир парчаси аста-секин сўнаётганини кўрибди, оз вақт ўтиб ўша олов парчапси умуман сўниб қолибди. Уйга кирганидан бери бир оғиз сўз айтилмабди. Имом соатига қараб, кетиш вақти бўлганини билибди. У аста-секин ўрнидан турар экан, ўша сўниб қолган кўмир парчасини қайтадан олов ўртасига жойлаб қўйибди. Кўмир эса, бошқа ёнаётган кўмирлардан иссиқлик ва олов олиб қайта ёна бошлади... Имом уйдан чиқиш учун эшик олдига келганида уй эгаси кўзларидаги ёшлари билан: — Ташрифингиз учун ташаккур ва айниқса "оловли насиҳатингиз" учун миннатдорман. Эртадан бошлаб жамоат намозига қайта чиқишни бошлайман, — дебди. @xazon_rezgi

ЭНГ ОҒИР ГУНОҲНИ БИЛАСИЗМИ ? Энг гуноҳ бўлган даҳшатли гуноҳлардан бири кўп одамлар ўша билан дўзахга кириб кетар экан БИЛИШ УЧУН ТУГМАНИ БОСИНГ! 👇

Кел, бироз дам ол... Каналга уланиш 👇 : https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

🤩🩷🩷🩷🩷🔞SEKRETNIY KANAL TURMUSH QURGAN AYOLLAR KIRSIN💚 ❌ERKAKLAR KIRISHI MUMKIN EMAS! 💋💋❤️❤️🧴❤️❤️❤️💋💋💄♥️🎁 🔞👙👙💋💘💋💋❤️❤️👄❤️❤️🧴