fa
Feedback
XazonRezgi (Official Channel)

XazonRezgi (Official Channel)

رفتن به کانال در Telegram

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام XazonRezgi (Official Channel)

کانال XazonRezgi (Official Channel) (@xazon_rezgi) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 70 819 مشترک است و جایگاه 653 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 975 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 70 819 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 03 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -8 524 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -542 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 12.62% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 9.66% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 8 960 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 6 857 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 199 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 04 اکتبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

70 819
مشترکین
-54224 ساعت
-2 5837 روز
-8 52430 روز
آرشیو پست ها
Ўғлинг еб ўрга кетар, Қизинг еб - қирга... Ибрат учун тарқатинг @xazon_rezgi

ЭКО 😱 Ўртоғлари телефонда эко ҳақида видео кўриб қолади гапириб муҳокама қилиб қолишди дўсти аслида шундай қилган эди ўзини қўярга жой тополмай яқин ўртоғига сен маслаҳат бергансан энди жавоб берасан деб унга тана қилади мени болам ўзимники эмасми...😨 ДОКТОРНИНГ ОЛДИГА БОРИШДИ 😳

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Бошида у аёлни Раъно деган хаёлга боргандим. Кўп ўтмай у фикримдан қайтдим. Мен Тошкентга қайтганимда Раънони учратганим йўқ. У икки энлик хат ёзиб уйимни тарк этибди. Раъно хатида Нодир акамнинг ота-онаси жуда яхши инсонлар эканлигини, уч хафта мобайнида шундай дилбар инсонлар қуршовида бахтга кўмилиб яшаганини, улар олдида соҳта Лайло ролини ўйнаганидан минг афсусда эканлигини тан олиб ёзганди. "Ота- она меҳри пулга сотилмайди,- дея ёзганди у ўз мактубида, - мабодо ўртага пул масаласи қўшилдими у ҳолда бу мунофиқликдан бошқа нарса эмас экан. Буни ўз танамда синаб, ҳис қилиб кўрдим. Мен таклифингга кўниб бир хато қилдим. Сен ваъда қилган уй-жойни қабул қилсам, умримни охиригача ўзимни асло кечира олмайман. Ҳайр Лайло, саломат бўл. Айтганча, танловда ғолиб бўлибсан. Табриклайман. Бу ўйинда ҳеч бўлмаса биттамиз ғолиб бўлганимиз қандоқ яхши..." Лайло Дубайдан қайтишда "Раъно ўзига тегишли келишилган ҳовли-жойни сўраса нима деб баҳона қиламан ёки ўша нарса ўрнини босишга таклиф қила оладиган яна нимам бор?" деган ҳадикда эди. Раъно икки энлик хат билан барча мушкулни осон қилгани Лайлонинг ўзига ҳам ёқиб тушди. Кўп ўтмай юрагига шубҳа оралади. Раъно бекорга келишилган нарсадан осонгина воз кечмагандир? Коса тагида ним коса бўлмасин яна? Бу писмиқ Нодир акамни севиб қолган бўлса-я? Балки шу сабаб тилини қисиқ қилмаслик учун келишилган ҳовли-жойни рад қилгандир? Ахир Нодир акамнинг баҳолари бундай ҳовли-жойлардан бир неча баробар қийматлироқдир... Тез орада Лайлонинг бу шубҳа-гумонлари пучга чиқди. Навбатдаги синфдош қизлар учрашувида Комила барча қизларни суюнчилик хабар билан қаршилади: -109-

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Бошида у аёлни Раъно деган хаёлга боргандим. Кўп ўтмай у фикримдан қайтдим. Мен Тошкентга қайтганимда Раънони учратганим йўқ. У икки энлик хат ёзиб уйимни тарк этибди. Раъно хатида Нодир акамнинг ота-онаси жуда яхши инсонлар эканлигини, уч хафта мобайнида шундай дилбар инсонлар қуршовида бахтга кўмилиб яшаганини, улар олдида соҳта Лайло ролини ўйнаганидан минг афсусда эканлигини тан олиб ёзганди. "Ота- она меҳри пулга сотилмайди,- дея ёзганди у ўз мактубида, - мабодо ўртага пул масаласи қўшилдими у ҳолда бу мунофиқликдан бошқа нарса эмас экан. Буни ўз танамда синаб, ҳис қилиб кўрдим. Мен таклифингга кўниб бир хато қилдим. Сен ваъда қилган уй-жойни қабул қилсам, умримни охиригача ўзимни асло кечира олмайман. Ҳайр Лайло, саломат бўл. Айтганча, танловда ғолиб бўлибсан. Табриклайман. Бу ўйинда ҳеч бўлмаса биттамиз ғолиб бўлганимиз қандоқ яхши..." Лайло Дубайдан қайтишда "Раъно ўзига тегишли келишилган ҳовли-жойни сўраса нима деб баҳона қиламан ёки ўша нарса ўрнини босишга таклиф қила оладиган яна нимам бор?" деган ҳадикда эди. Раъно икки энлик хат билан барча мушкулни осон қилгани Лайлонинг ўзига ҳам ёқиб тушди. Кўп ўтмай юрагига шубҳа оралади. Раъно бекорга келишилган нарсадан осонгина воз кечмагандир? Коса тагида ним коса бўлмасин яна? Бу писмиқ Нодир акамни севиб қолган бўлса-я? Балки шу сабаб тилини қисиқ қилмаслик учун келишилган ҳовли-жойни рад қилгандир? Ахир Нодир акамнинг баҳолари бундай ҳовли-жойлардан бир неча баробар қийматлироқдир... Тез орада Лайлонинг бу шубҳа-гумонлари пучга чиқди. Навбатдаги синфдош қизлар учрашувида Комила барча қизларни суюнчилик хабар билан қаршилади: -109-

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 🔳 🔳 🔳 Лайлонинг Дубайдан қайтганига ҳам икки ойдан ошиқроқ муддат ўтди. Шу давр мобайнида Лайлонинг ҳаётида қандайдир кемтиклик бордек, нуфузли танловда ютиб олган совринли ўрини ҳам татимаётгани ўзига билиниб қолди. . Орзунинг орзулиги қолмаса, унга эришиб қўйилса ҳаёт шундай зерикарли бўлармикан ё? Бир ёқда Нодир акаси билан салкам уч ойдан буён кўришгани йўқ. Шунгами оралари узоқлашиб, кўнгиллари совуб бораётгандек. "Меҳр- кўзда" деганлари рост экан-да!? Қўнғироқ қилса Нодир гоҳ кўтаради, гоҳ кўтармайди. Жавоб қайтарганда ҳам иши жуда кўплигини баҳона қилади. Польшада ҳам ўқиб малака ошираётгани, ҳам талай илмий тадқиқотларда иштирок этаётганини уқтиради. Куни кеча укаси Илғор қўнғироқ қилиб "Опашка, поччам жуда кучайиб кетганмишларми? Ҳамма ёқда дув-дув гап. Агар илмий ишлари ўз тасдиғини топса дунёнинг энг миллиардер инсонлари рўйҳатига кириб қолсалар ажабмас. Ҳозирдан бир неча давлатларнинг казо-казо олимлари "Биз билан ҳамкорлик қилинг" деб поччамга таклиф билан чиқиб навбат талашаётганмиш" деб юрагига бир дунё ғулғула солиб қўйди. Лайло силтанганча "Сен буларни қаердан биласан?" деганди ҳамки, Илғор яна гап билан чақиб олди. "Интернет деган нарсадан фақат мода кўриш учун фойдаланилмайди, опашка... " "Бу ерда илмий ишдан ҳам кўра бошқа гап борга ўхшайди,- изтироб билан ўйлади Лайло,- гап фақат шунда бўлса экан, ҳурсандчиликларини мен билан бўлишган бўлмасмидилар? Назаримда уларнинг ҳаётларига мендан бошқа аёл кириб келган. Нима учундир кўнглим шундай деяпти. Аёл кишининг кўнглидан сезгири йўқ ахир. Агар шундай бўлса ким экан у аёл? -108-

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) - Лайло сени нотариусга ҳам олиб борган дегин? Вой тавба, инсон деган ҳам шунчалар тубан бўладими? - Тушунмадим, Нодир ака? Нималар деяпсиз? - кўзлари жавдиради Раънонинг - Ҳозир ҳаммасини бир бошдан тушунтириб бераман,- ранги бўғриқиб сўзида давом этди Нодир,- гап шундаки у ҳовли аллақачон давлат тасарруфига ўтиб кетган, сабаби у ерда замонавий бир қурилиш қилиниши ҳукумат режасига киритилган эди. Хуллас биз, тўғрироғи Лайло у ҳовли учун яхшигина ҳақ олган. Бари қонуний. Шу сабаб у жойни сотиш Лайлонинг ихтиёридан аллақачон чиқиб кетган. Шунга кўра Лайлонинг сенга тақдим этган ҳужжатлариям, нотариусиям бари қалбаки, соҳта... Раъно оғир хўрсинди: - Бунинг менга энди аҳамияти йўқ. Суҳбатимиз бошида айтдим-ку, мен Лайло билан орамизда бўлиб ўтган келишувдан воз кечдим деб... - Лайло сенга ҳам, менга ҳам ёлғон гапирибди-да?! Ҳиёнат қилибди-да?! Сен баридан воз кечган бўлсанг, мен бу ишларни шундоқ қўйиб қўймайман... - Барчасини ўз ўрнига қўядиган Аллоҳ бор Нодир ака...- Раъно шундай деб ўрнидан турди,- гап билан бўлиб овқатга буюртма ҳам бермадингиз. Ҳадемай кетадиган вақтингиз бўлади. Сиз хонангизга бориб ўзингизга керакли кийим-кечакларни йиғиштириб туринг, мен тезда бирон таом тайёрлайман... -107-

Муаллиф: Хазонрезги #ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР https://t.me/Xazon_Rezgi
Муаллиф: Хазонрезги #ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР https://t.me/Xazon_Rezgi

​#хайрли_тонг Ассалому алайкум, яхшилар ... Янги кун муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли,   сўзи таъсирли, тоълеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин. Қалбимиздаги  ниятларимизни ижобат айласин... Якшанба кунимизни мазмунли қилиб,    хайр-у барокатларини ёғдирсин... Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

🌸 4 ОКТЯБРДА ТАВАЛЛУД ТОПГАНЛАР УЧУН! 🌸 Бугун дунёга келган барча азиз ва қадрли инсонларни чин қалбимиздан муборакбод этамиз! 🎉🎂 Янги ёшингиз хайрли ва баракали бўлсин. 🙂 Ҳар бир кунингиз қувончли, қалбингиз хотиржам, ризқингиз мўл ва умрингиз узоқ бўлсин. Аллоҳ барча эзгу ниятларингизни ижобат қилиб, оилангизга тинчлик, файз-у барака ато этсин. 🌿 ✨ Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Бахтингиз бутун, юзингиздан табассум, қалбингиздан шукр аримасин! 💐❤️

📌Диққат чегирма!📌 Эндиликда #Тавқи_лаънат асарини тўлиқ ҳолда  чегирма асосида 10.000 сўмга олиб бир нафасда ўқишингиз мумкин. Бунинг учун Рахматуллаева Гулбаҳор 5614681253618536 карта рақамига керакли суммани жойлаб тўлов чеки нусҳасини @Yusupova_Sabo га юборишингиз кифоя.

#ТАВҚИ_ЛАЪНАТ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 🍂 Зокир Собиров сўнгги кунларда ўзига ўзи тушуна олмай қолган эди. Илгари бўш қолса, китоб ўқир, иши ҳақида ўйлар ёки дўстлари билан суҳбатлашарди. Энди эса бир лаҳза ёлғиз қолдими — хаёли беихтиёр ўша қиз—Марғубага бориб тақаларди. У бу ҳолатни ўзи учун тушунтиришга қанча уринмасин, барибир бир савол қаршисида тўхтаб қоларди: «Нега мен Марғуба ҳақида шунча ўйлаяпман?» Марғуба бошқалардан нимаси билан фарқ қиларди? Тез орада Зокир бу саволга жавобни топгандек бўлди . Марғубада бошқалардан фарқли равишда ғурур, вафо ва айниқса номус масаласига маҳкам қарар экан. Марғуба ўз шаъни ва қадр-қимматини асраш учун ҳатто жонидан кечишга тайёр эканини Зокир у билан бўлган илк суҳбатданоқ ҳис қилганди. Қизнинг кўзларида қандайдир синмас ирода, тақдирнинг энг оғир синовларига ҳам бош эгмайдиган матонат бор эди. Аммо яна бир нарса бор эди... Зокир Марғубанинг юзини то куйганга қадар чиройли ҳолидаги суратини кўрганди. Ўша гўзалликни эслаганда, унинг кўнглида ғалати бир илиқлик пайдо бўларди. Бу шунчаки ташқи қиёфа эмасди. Марғубанинг табассумида ҳам, нигоҳида ҳам қандайдир беозорлик, самимият бор эди. Шулар ҳақда ўйласа Зокир болалигини эсларди.У ёшлигида бувиси айтиб берган эртакларни яхши кўрарди. Айниқса, бир эртак унинг ёдида қаттиқ сақланиб қолган эди. Унда бир юртнинг шаҳзодаси ойнаи жаҳоннамода қўшни салтанат маликасининг суратини кўриб қолади. Малика шу қадар гўзал эдики, шаҳзода бир қарашдаёқ унга ошиқ-и беқарор бўлиб, тинчлигини йўқотади. У кун бўйи малика ҳақида ўйлайди, тунлари эса уни тушида кўради. Зокир ўша эртакни эслаб, беихтиёр жилмайиб қўярди. «Шаҳзодага ўхшаб қолдимми? — дерди у ўз-ўзига. — Ахир мен Марғубани ойнаи жаҳоннамода эмас, ҳаётнинг энг оғир синовида кўрдим-ку...» У Марғубанинг суратини биринчи кўрган куниёқ юраги жиз этиб кетганини тан олгиси келмасди. Бу туйғуни бир неча ҳафта давомида ўзига ҳам сир тутди. «Шунчаки ачиниш», «инсон сифатида раҳмим келяпти», «унинг тақдири мени ўйлантиряпти», деб ўзини ишонтиришга уринарди. Лекин юракни алдаш қийин экан. Кеча эса Хуршида Камоловнадан эшитган хабар Зокирнинг бутун вужудини титратиб юборди. @xazon_rezgi —252—

#ТАВҚИ_ЛАЪНАТ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) — Қонун ўз ишини қилади, —деди Ҳолида ўзига ўзи таскин берган каби. — Қонун қилади... — деди Жамолиддин алам билан. — Лекин одамлар ҳам қонунга ҳақиқатни топишда ёрдам бериши керак-да... Жавоҳир бу гапларни эшик ортида туриб эшитиб қолди. У отасининг юзига қаради. Шунда биринчи марта у бир нарсани тушунди: Терговчи фақат жиноятчини топмайди. У ҳақиқатни ҳимоя қилади. Бироқ Жамолиддиннинг юраги бу оғирликка узоқ дош беролмади.Бир куни у ишдан қайтиб, уйда ўзини ёмон ҳис қилди. Ҳолида унинг ранги оқарганини кўриб: — Жамолиддин ака, нима бўлди? — деб сўради шоша-пиша. — Ҳеч нарса... У бир қадам ташлади-ю, кўкрагини ушлади. — Ҳолида... Шу сўз унинг сўнгги сўзи бўлди. Юрак хуружи уни оиласи бағридан олиб кетди. Жавоҳир ўша куни яна бир марта ўлим билан юзма-юз келди. Аввал акаси. Энди отаси. Иккиси ҳам унга адолат, мардлик ва инсонийлик ҳақида сабоқ бериб кетганди. Жаноза куни Жавоҳир қабристонда отасининг тобути ортидан бораркан, атрофдаги овозларни эшитмасди. Унинг хаёлида фақат отасининг сўзлари айланарди: «Қонун жазолайди...» Жавоҳир муштини қаттиқ сиқди. У энди ўн икки ёшли бола эмасдек эди. Қабр ёнига келганда, у бир муддат жим турди. Сўнг ич-ичиидан қасам ичди: «Дада, мен сиздек терговчи бўламан. Насиб қилса сиз етиб боролмаган ҳақиқатларга етиб бораман. Жиноятчи ким бўлишидан қатъи назар, унинг қилмиши жазосиз қолишига йўл қўймайман. Мен одамларнинг кўз ёшлари сабабини излайман. Адолатсизлик олдида сукут сақламайман...» Жавоҳирнинг кўзидан ёш оқди. Аммо у кўз ёшларини артмади. Шу куни у ўз тақдирини танлаган эди.Йиллар ўтиб, Жавоҳир ички ишлар терговчиси бўлди. Унинг ҳар бир жиноят ишига муносабати бошқаларникидан фарқ қиларди. У далилни синчиклаб ўрганар, гувоҳларнинг ҳар бир сўзига эътибор берар, бирор инсон ноҳақ жазоланмаслиги учун ҳам, айбдор жазодан қутулиб кетмаслиги учун ҳам охиригача курашарди.Чунки унинг учун тергов шунчаки касб эмасди. Бу — ўн икки ёшида отасининг қабри ёнида берган қасами эди. Ва йиллар ўтиб, Жавоҳир жиноий тўда ичига махсус топшириқ билан кирганида ҳам, унинг юрагида ўша қасами ҳамон ўзини эслатиб турар эди. Жавоҳир бу сафар бир жиноятни эмас... бир неча йиллардан бери жазосиз қолиб келаётган жиноятларнинг илдизини топиш учун йўлга чиққан эди. @xazon_rezgi 🍂 Асар манзур келаётган бўлса реакция ва муносабатларингизни билдириб ўтинг... —251—

#ТАВҚИ_ЛАЪНАТ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Жамолиддин буни терговчи сифатида яхши биларди.Лекин ота сифатида қабул қила олмасди. У кечалари Жамшиднинг хонасига кириб, унинг буюмларига соатлаб тикилиб ўтирарди .Бир куни Жавоҳир отасини шу ҳолда кўриб қолди. — Дада... Жамолиддин ўгирилди. — Ҳа, болам? — Сиз йиғлаяпсизми? Ота бошини чайқади. — Йўқ. — Нега кўзингиз қизарган? Жамолиддин жавоб бермади. Бироздан кейин: — Ҳавотир олма ҳеч нарса эмас , — деди. Аммо айнан ўша «ҳеч нарса» унинг юрагини емириб бораётганини Жавоҳир билмасди. Орадан вақт ўтди. Жамолиддин ишга қайтди, аммо у энди аввалги Жамолиддин эмасди. Унинг кўзларида олдинги ишонч сўнган, юзида доимий чарчоқ пайдо бўлганди.Ҳолида уни овутишга уринарди. — Жавоҳир учун ўзингизни қўлга олинг. Жамолиддин эса оғир хўрсинарди. — Мен терговчиман, Ҳолида. Одамларнинг ҳақиқатини излайман. Аммо ўз ўғлимнинг қотиллари олдида қўлимдан ҳеч нарса келмаяпти... @xazon_rezgi —250—

🔥 ПРЕМЬЕРА 🔥 Хазонрезги қаламига мансуб ўткир сюжетли детектив асар:  #ТАВҚИ_ЛАЪНАТ 🖇Бирга ўқиймиз 📖 @xazon_rezgi

Хазонрезги қаламига мансуб руҳий кечинмаларга бой #ЁНИМДА_ҚОЛ асари учун ёпиқ канал ташкил этилди. Асарни олдиндан муаллиф ёзганлари билан билан бирга ўқиш учун Рахматуллаева Гулбаҳор 5614681253618536 пластик картасига 15000 (ўн беш минг) сўм тўлаб чек нусҳасини @Yusupova_Sabo га юборасиз ва ёпиқ канал линкини қўлга киритасиз

#ЁНИМДА_ҚОЛ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) — Нима ўзгарарди? — важоҳат билан такрор сўрадилар Садоқат холажон. Овозларидаги титроқ энди қўрқувдан эмас, ғазабдан эди, — нима ўзгарарди, дедим?! Шаҳло бир лаҳза уларга тик қараб турди. Сўнг лабларини аламли қийшайтириб, захарханда кулди. Унинг бу кулгисида на пушаймонлик, на уят бор эди. Аксинча, гўё йиллар давомида ич-ичида йиғилиб ётган алам ва нафратни энди бирма-бир сочишдан роҳатланаётгандек эди. — Нима ўзгаришини айтайми? — деди у ниҳоят, — боласининг ўлимига қайнонаси сабаб бўлганидан сўнг манови сулайма Дунёингиз уйига кетиб қолиши керак эди. Унинг эси бўлса, анави телба қайнонасини ҳеч қачон кечирмаслиги керак эди. Садоқат холажоннинг юзлари бирдан ўзгарди. — Тўхта! Оғзингга қара!? — дедилар улар титраб, — сен ким ҳақида гапираётганингни ҳам унутма!? Аммо Шаҳло тўхтамади. — Нега тўхтар эканман? — деди у кескин, — ахир энди яширадиган нарсам қолмади-ку!? Шунда топармон-тутармон, чўнтаги тўла пул бўлган Абдуллоҳ ака менга қоларди. Менинг бошдан режам шундай бўлган эди! Бу сўзлар хонада оғир таранг сукунат ҳосил қилди. Дилноза келинойи бир қадам олдинга чиқдилар. Уларнинг кўзларида нафрат билан бирга ҳайрат ҳам бор эди. — Демак... — дедилар улар паст овозда. — Ҳаммаси атайлаб қилинган экан... Шаҳло уларга совуққонлик билан қаради. — Ҳа. Атайлаб қилинган. — Дунёга қилганларинг ҳам... — Ҳа! — Шаҳло гапни кескин бўлди. — Ҳаммаси! Садоқат холажон икки қўлини кўксига қўйиб, бир неча лаҳза нима дейишни билмай қолдилар. — Вой, Худойим... — дедилар улар ниҳоят, — биз сени одам деб уйимизга киритган эканмиз @xazon_rezgi /88

#ЁНИМДА_ҚОЛ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Улар яна бир бор Шаҳлонинг юзига тарсаки туширдилар. — Буниси Дунё қизим учун!? — дедилар улар қаттиқ овозда. Сўнг бир неча лаҳза унга тикилиб турдилар. — Нобуд бўлган гўдак учун эса... — уларнинг овози бирдан пастлади, аммо ҳар бир сўзи оғир эшитилди, — алоҳида ҳисоб-китоб қиламиз. Шаҳло бошини кўтариб, қўрқув билан Садоқат холажонга қаради. — Мен... мен боланинг... — Бас! — деб гапини бўлдилар Садоқат холажон. — Энди баҳона керак эмас. Ҳар бир қилган ишингни тушунтирасан. Ҳар бир ҳаракатингга жавоб берасан. Улар ойижонга бир қараб олдилар. Ойижон эса ҳали ҳам қўрқувдан ўзларини босолмай, Садоқат холажоннинг этагидан маҳкам ушлаб турардилар. Бу манзарани кўрган Садоқат холажоннинг юзлари яна ўзгарди. — Мана, қара! — дедилар Шаҳлога, — сен қўрқитган одам шу. Сен ишончини синдирган одам шу. Сенинг қўлингдан азият чеккан инсон шу! Шаҳло ҳамон безрайиб турарди. Аммо ҳали ҳам сукут сақларди. Садоқат холажон эса унинг олдига яна бир қадам ташладилар. — Энди эса битта саволимга жавоб бер. Шаҳло индамади. — Бу ифлос ишларни қилиш сен учун нимага керак эди? Шаҳло бошини эгди. — Нима мақсадинг бор эди? Нимага эришмоқчи эдинг? Нима учун Дунё қизимнинг тинчлигини буздинг? Нима учун опажонимни азобладинг? Хонада ҳамма сукут сақларди... Садоқат холажоннинг саволи ҳавода муаллақ қолгандек эди. Ниҳоят, Шаҳло чуқур нафас олди. Кўзларида аввалги қўрқув ўрнини бошқа бир ҳис —алам ва нафрат эгаллади. — Мен... — деди у ниҳоят, аммо овози шу қадар паст эдики, гапи деярли эшитилмади. — Баландроқ гапир!? — дедилар Садоқат холажон, — энди ҳеч нарсани яшира олмайсан! Шаҳло бир муддат кўзларини юмди. Сўнг лаблари титраганча: — Мен бу уйдан Дунёни кетказишни истаган эдим... — деди. Бу гапни эшитиб, ҳамманинг юрагига муздек совуқлик югурди. Садоқат холажон эса унга ҳайрат ва нафрат аралаш тикилиб қолдилар. — Нима?! Шаҳло бошини кўтарди. — Дунё кетса... ҳаммаси ўзгариб кетарди, деб ўйлагандим... — Нима ўзгарарди?! Шаҳло жавоб беришга қийналди. Садоқат холажон эса унинг ҳар бир сўзидан кейин бу ишнинг ортида яна қандай сирлар яширинганини англашга ҳаракат қилардилар @xazon_rezgi /87

#ЁНИМДА_ҚОЛ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Садоқат холажон ойижоннинг ёнларига жадаллаб бордилар. Уларнинг қадамларида шошилишдан кўра, юракларида қайнаётган ғазаб устун эди. Бир неча лаҳза аввал эшитган гаплари ҳали ҳам қулоқлари остида жаранглар, кўз ўнгида эса ойижоннинг ҳолсиз чеҳралари гавдаланарди. Улар ойижоннинг ёнига етиб боришлари билан бир сўз ҳам демай, кўйлакларининг елка қисмини эҳтиёткорлик билан очдилар. Мен ҳам Садоқат холажоннинг ортидан етиб бориб, улар очган жойга қарадим-у, юрагим орқамга тортиб кетгандек бўлди. Ойижоннинг елкасидаги тери тўғноғич санчилган излардан моматалоқ бўлиб, қизариб-кўкариб кетган эди. Айрим жойлари шишиб, майда-майда нуқталар ҳали ҳам аниқ кўриниб турарди. Бу излар тасодифан пайдо бўлмагани, кимдир атайлаб озор бергани шундоққина билиниб турарди. Садоқат холажон бир муддат қотиб қолдилар. Уларнинг лаблари титрар, кўзларида эса ёш қалқиб турарди. — Шунчалар ҳам тошбағирмисан, Шаҳло... — дедилар улар овозлари титраганча, — жондан азиз жигаримни сен илонга ишониб топширганмидим? Мен сени одамларга қараб иш тутар, ойижонимга қарашиб, уларни асрар, деб ўйлаган эдим. Сен эса... Гапларининг давомини айта олмай, бир зум кўзларини юмдилар. Сўнг Шаҳлога ўгирилдилар. — Сенга нима ёмонлик қилдилар улар?! Шаҳло бир қадам ортга чекинди.    Шаҳлонинг ҳозиргача ўзини оқлашга уринаётган юзидаги ишонч ҳам сўниб, кўзлари бир нуқтага қадалди. — Мен... мен бундай бўлишини истамаган эдим... — Истамаган эдинг?! — Садоқат холажоннинг овози баландлаб кетди. — Унда бу нима?! — дея ойижоннинг елкасидаги изларни кўрсатдилар. — Бу излар ўз-ўзидан пайдо бўлдими?! Шаҳло жавоб бермади. Садоқат холажон унга яқинлашдилар. — Мен сенга ишонган эдим, Шаҳло. Одам ўзининг энг азизини кимга ишониб топширади? Ишонган одамгами? Мен эса сени яқин инсон деб билган эканман... Уларнинг кўзларидан бир томчи ёш юмалаб тушди. Аммо бу ёш раҳмдан эмас, аламдан эди. — Сен эса шу ишончимни оёқости қилдинг! Шу сўзлар билан Садоқат холажон Шаҳлонинг юзига тарсаки туширдилар. Хонада оғир сукут чўкди. Шаҳло қўлини юзига қўйиб, бошини эгди. Садоқат холажоннинг ғазаби ҳали босилмаган эди. @xazon_rezgi /86

#ЁНИМДА_ҚОЛ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Дилноза келинойи елкамдан ушлаб, мени тўхтатиб қолдилар. Аммо бу сафар Садоқат холажон улардан ҳам олдинроқ ҳаракат қилдилар. У киши деразадан кўз узмай турар, юзларидан ёш оқарди. Сал аввал видеони кўриб, «Мен унга ишонган эканман», деб йиғлаган инсоннинг кўз ўнгида энди ишончидаги хиёнатнинг тирик далили турган эди. Садоқат холажон титраган қўллари билан кўксиларини ушладилар. — Йўқ... — дедилар пичирлаб. — Бу мен билган Шаҳло эмас... Дилноза келинойи холажонга қарадилар. — Энди ишонасизми, Садоқат опа? Холажон жавоб бермадилар. Бир неча сониядан сўнг юзларидаги кўз ёшларни артдилар. Уларнинг кўзларида энди ёш эмас, қатъият пайдо бўлганди. — Энди кўзим очилди, — дедилар улар паст овозда, — энди унинг бир оғиз гапига ҳам ишонмайман. Мен ҳам ойижонимга қараб туриб, ўзимни зўрға босиб турардим. Садоқат холажон эшик томон юрдилар. Дилноза келинойи ҳам уларнинг ортидан бордилар. Мен эса шу лаҳза ойижонимга яна бир бор қарадим. У киши полга сочилган нонларни тиззалаганча бирма—бир теришга уринар эдилар. Шу манзарани кўрганимда, менинг ҳам кўзларимдан ёш отилиб чиқди. Энди бу ерда яширинча кузатиб туришнинг ҳожати қолмаган эди. Ҳақиқат ўзини ошкор қилганди. Шаҳлонинг ниқоби ҳам, уни ҳимоя қилиб келган баҳоналари ҳам энди ҳеч нарсага арзимасди. Садоқат холажон эшик тутқичига қўл узатдилар. Шу онда хона ичидаги Шаҳло эшик томон қаради. Унинг кўзлари Садоқат холажон билан тўқнашди. Бир зум... Икки инсон бир-бирига жим тикилиб қолди. Шаҳлонинг юзидаги жазава бир зумда сўнди. Чунки у бу сафар олдида ишонувчан, ҳамма гапига кўнаверадиган, ишонаверадиган Садоқат холажонни эмас... ўзининг ҳақиқий қиёфасини кўриб турган инсонни кўрган эди... 🍂Асар воқеалари сизни ўйлантираётган бўлса реакция ва муносабатларингизни билдириб ўтинг... @xazon_rezgi /85

18 ёшли ёшли қиз дадасининг синфдошига эрга тегди. Энг дахшатлиси, чимилдиқда бўлган воқеа бўлди😱 Ўқишга қизиқишим йўқлиги с
18 ёшли ёшли қиз дадасининг синфдошига эрга тегди. Энг дахшатлиси, чимилдиқда бўлган воқеа бўлди😱 Ўқишга қизиқишим йўқлиги сабаб 2 йил ўқишга киролмадим. Бир куни дугонамникидан уйга келсам, дадам: «Яқинда тўйингга тайёрлан», деди. Кимга десам, «Менинг синфдошим Темурга», деди. «Хазиллашяпсизми, сиз тенги эркакка-я?» десам, «Ҳа, тамом, 10 кундан кейин тўй», деди. Мен мажбур рози бўлдим. Тўй куни келди. Бутун оломон дадамнинг синфдошига эрга тегаётганимдан ҳайрон эди. Ўша куни чимилдиқда бўлган воқеа ҳаммани шокка солди🥲 Қиз чимилдиққа кирганда дадасининг синфдоши уни…  Давоми 😱