en
Feedback
XazonRezgi (Official Channel)

XazonRezgi (Official Channel)

Open in Telegram

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel XazonRezgi (Official Channel)

Channel XazonRezgi (Official Channel) (@xazon_rezgi) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 74 319 subscribers, ranking 641 in the Religion & Spirituality category and 924 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 74 319 subscribers.

According to the latest data from 11 June, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 2 343 over the last 30 days and by -443 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 10.66%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 7.80% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 7 945 views. Within the first day, a publication typically gains 5 814 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 137.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 12 June, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

74 319
Subscribers
-44324 hours
+1337 days
+2 34330 days
Posts Archive
Тўйим куни дахшатли манзарага гувоҳ бўлдим... Тўй куним эри бошқа бир инсонга мени сотиб юбориши ҳақида билиб қолдим, эрим ав
Тўйим куни дахшатли манзарага гувоҳ бўлдим... Тўй куним эри бошқа бир инсонга мени сотиб юбориши ҳақида билиб қолдим, эрим аввалдан шу иш билан шуғулланган экан, кейинги ўлжаси мен эдим, тўй ҳам тугади,умума ҳеч нарса гапирмай эримга жирканиш нигоҳи билан қарадим,Тўй тугагач ҳонага кирмоқчи бўлиб эшикни очмоқчи бўлдими, аввалига эшик очилмади, кейин эса дахшатли овозлар эшитилди,кейин эшикни очганимни биламан, қандай жирканчлик эрим ётоқда пичоқ билан...😰

Ниятингизни тўғрилаб олинг Олдинлари бир кишининг кўзидан (хушуъ, Аллоҳнинг зикри туфайли) ёш чиқса, ёнидагилар кўрмаслиги учун бош кийимини қуйироқ тушириб олар эди. Ҳозир эса камералар олдида туриб йиғлашади... Олдинлари бир киши умрага бориб, қайтиб келар, лекин бундан ҳеч кимнинг хабари бўлмас эди. Ҳозир эса Каъбанинг атрофида тавоф қилаётганини ҳаммага кўз-кўз қилишади... Олдинлари бир киши тунлари намоз ўқиб, тўшагига қайтиб ётиб олар, баъзида бу ҳолни ёнида ётган аёли ҳам билмай қолар эди. Ҳозир эса туннинг охирги учдан бир қисмида уйғоқ эканликларини билдириш учун ижтимоий тармоқларда дуолар қилишади... Олдинлари бир талаба дарс асносида профессордан таҳорат олишга рухсат сўраб, ташқарига чиқиб кетар, аслида эса бу вақтда зуҳо намозини ўқиб олар эди. Ҳозир Твиттер ва Фейсбукда Зуҳо намозини ўқимоқчилиги ҳақида жар солишади... Диққат қилинг! Риё баъзида бошқаларга эслатма қилиш билан ҳам пайдо бўлади. Олдинлари Рамазон ойи кириши билан киши ибодатларини кўпайтириш учун дўстларидан ўзини четга тортар, лекин буни ўзгаларга сездирмас эди. Ҳозир эса "Рамазонда ибодат билан машғул бўлиш учун ижтимоий тармоқларни тарк этмоқчиман", деб эълон беришади. Индамасдан кетиш мумкин эмасми?! Авваллари киши ниятини холис қилар, бирон ибодати ошкор бўлиб қолса, ўз нафсини маломат қилар эди. Ҳозир эса бир киши нима қилаётганини қолганлар билиб туради... Салафлар тунда ниманидир кўрганлари ҳақида гапириб қолишса, ортидан "Мен намоз ўқимаётгандим. Шунчаки, бир ҳашарот чақиб олганидан ухлай олмадим", деб қўйишарди... Айюб Сахтиёний: "Банда машҳурликни яхши кўрар экан, ҳеч ҳам ростгўй бўла олмайди", деган. Ҳаммод ибн Зайд айтади: "Айюб (Сахтиёний) бир мажлисда ўтирганида ибратли гап эшитса, (кўзёшини билдирмаслик учун) бурнини қайта-қайта тортиб, "Шамоллаш бунча ҳам қаттиқ бўлмаса", дер эди. Имом Аҳмадга "Ҳадисларни Аллоҳ учун жамладингиз-да", дейишди. Имом: "Аллоҳ учун", десак, У бундан беҳожат. Аксинча, шу ишни яхши кўрганимиз учун қилдик", деб жавоб берди. ©интернет https://t.me/xazon_rezgi

ЧИМИЛДИҚҚА КИРМАЙ ЎЗИНИ ОСГАН КУЁВ ...Тўйдан уч кун олдин... Жамшидни қўл телефони жиринглади - Алло. - Жамшид мен Бобурман.
ЧИМИЛДИҚҚА КИРМАЙ ЎЗИНИ ОСГАН КУЁВ ...Тўйдан уч кун олдин... Жамшидни қўл телефони жиринглади - Алло. - Жамшид мен Бобурман. Сенга айтадиган жуда муҳим гапим бор… - Тинчликми нима бўлди… - Тез етиб кела оласанми…? - Қаердасан ? - "Мерси” кафесида. - Ҳозир бораман. Жамшид кафега кирганда Бобур чеккадаги столда ўзи ёлғиз ғамгин ҳолда ўтирарди. — Ўртоқ бир гапни билишинг керак, бу жудаям даҳшатли хабар, фақат ўзингни қўлга олишинг керак😢😰..... ТЎЛИҚ ХОЛДА ЎҚИШ✅

Ибратли Хаётий Воқеалар. (Ўзимизнинг Ўзбек оиласидан бир аянчли тақдир.) Кечки соат (чамаси) 23:00 кўчада эдим. Автобус бекатига яқинлашар эканман у ерда кимдир ухлаб қолибди деб ўйладим. Аввалига ҳеч нарсани тушунмадим кейин билсам чамаси 18 ёшдеги қизча қўлида таблетка, ўзи эса бехуш ётарди. Кўзим тушди-ю югириб бордим. кизнинг олдидаги қўл телефони эса тинмай жиринглаганча жавобсиз турарди. Телефонга жавоб бермадим қизни дарҳол шифоҳонага олиб бордим. Қизни шифокорлар кўлига топширгач, телефондан топган биринчи рақам эгаси қизчанинг Азиза исмли дугонасига қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирдим. У дарҳол қизнинг ота онаси билан шифоҳонага етиб келди. Ўша куни уйга кетишга қандайдир кўнглим бўлмади. Қизнинг дугонасини четга олиб қиз ҳақида сўрадим нега бу аҳволда экан? Аслида бу қиз ким? Кўринишидан ёш келинчакка ўҳшади нима бўлганди деган саволларга жавоб олиш илинжида қизнинг дугонасига қарадим. Аста секин ҳўрсиниб Азиза гап бошлади: - Дугонам жуда яхши қиз у бундай иш қилади деб ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Буларнинг ҳаммасига мана шу тўй ва уни эрта турмушга беришгани сабаб бўлди. Ота онаси жуда пулдор ҳам эмас, лекин ортиқча орзу ҳафасли инсонлар эди. Дугонам 18 ёшга тўлар тўлмас турмушга беришмоқчи бўлишди бадавлат оиладан совчи келган экан, қуда бўлсак бундан ортиғини тополмаймиз кел шуларга қуда бўлайлик деб бойликга ҳавас қилиб ота онаси қизини бир бойнинг бетайин фарзандига беришди. Ҳаммаси ҳам майлику қизларини бериш учун бойларга тенглашамиз деб тўй учун анчагина қарз олишди. Мани дадам мебел сотадилар Қизимни тўйига деб мебел сотиб олишини ва уни пулини тўйдан кейин беришини айтишганди. Адажоним бошида мебелни қарзга беришга рози бўлибди кейин ўйланиб қолибди негаки тўй учун қарзга 5000$ лик мебел ҳарид қилибди. Бир тўйни мебелини ўзи шунча пул бўлса тўй қанчага тушган деб ўйлайсиз? Ҳуллас катта қарзлар эвазига қилинаётган тўй жуда катта дабдаба билан якун топди. Дугонам уларни оиласида 1 ҳафта яшади ва ўш кундан кёвни асл қиёфаси очила бошлади. Куёв бола гиёҳванд ва қизларга жуда ўч бетайин бола экан, аста секин уйга кеч келадиган кейинчалик уйда тунамайдиган ҳолатга етибди. Келса ҳам дугонам билан жанжал қиларкан. Буларни охири дугонам уйига ҳайдалиши билан якун топди. Дадасининг бўйнида катта қарзи бор тўйни чиқимини тўлаши керак қизи эса уйига қайтиб келди турмуши бўлмади. Сотсак озроқ бўлса ҳам пул бўлар қарзларимизга ёрдам бўлар деб қуда томондан дугонамни юкларини олгани боришганди, улар муттаҳамлик йўли билан қизингизни оламиз деб биз тўй учун ҳаражат қилганмиз. Олиб келган буюмларингиз бизни ҳаражатларимиз эвазига қолади дейишибди. Бу воқеа кеча бўлганди мана кўриб турганиздек дугонам бўлиб ўтган ишларни кўтара олмагани аниқ ва мана бугун ўз жонига қасд қилибди. Бу гапларни, бўлиб ўтган воқеани эшитарканман чуқур ҳаёллар ичида қолдим. Бирдан қизнинг онаси додлаб йиғлагани овози эшитилди. Чопиб бордик! Тушуниб етик-ки, докторлар қизни асраб қолишлари учун кеч қолишган эди.... Ээҳҳҳ инсон боласи! Нафсинг, орзу ҳавасинг, ўзинга душман эканлигини қачон тушуниб етасан! Буларни тушунишинг учун кимдир қурбон бўлаверса, ҳаётнинг қизиғи мазмуни қолармиди?! Тезроқ ақли ҳушингни йиғиб ол! Ўзингни ва яқинларингни бахтиқаро қилма! ©интернет @xazon_rezgi

#Субҳаноллоҳ Қош нима вазифани бажаради? Ҳамма тана аъзоларини ўз вазифаси бор. Лекин айнан қош қандай вазифани бажаради. Жавоби... 👇

Зам Зам қудуғи ер сатхидан таҳминан 13 метр пастда жойлашган. Қизиғи шунда-ки, ундан сониясига 8000 литр тезликда сув тортиб олинганида унинг сатхи деярли 50 метр пастга тушиб кетади. Сув олиш тўхтатилганида эса 11 дақиқадан сўнг у яна эски сатхига қайтиб олади. Аниқроқ ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, қудуқдан дақиқасига 480 000, соатига 28 800 000, суткасига 691 200 000 литр сув олинади. Энди Исмоил алайҳиссалом даврларидан бери қанча сув чиққанини тасаввур қилиб кўринг. Қанча сув олинмасин, у яна 11 дақиқада ўзини тиклаб олади. Олимлар фикрига кўра Замзамнинг булоғи тўхтамай сув чиқариб юборса Ер юзи сув остида қолиши мумкин экан. Ҳолбуки Замзам сўзининг ўзи ҳам Хожар онамиз айтган «зимом» сўзидан келиб чиққан бўлиб, тўхташ деган маънони англатади. Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Қайси эшик сиз учун бахт сари йўл бўлиши мумкин?☺️ 🕊️ 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 🔹 1 — Меҳр эшиги 🔹 2 — Сабр эшиги 🔹 3 — Шукр эши
Қайси эшик сиз учун бахт сари йўл бўлиши мумкин?☺️ 🕊️ 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 🔹 1 — Меҳр эшиги 🔹 2 — Сабр эшиги 🔹 3 — Шукр эшиги 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 Танлаган эшик қалбингизда қандай сирларни очишини билмоқчимисиз?Унда эшикларни танланг👇🚪

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА 5-январь 20** йил Кечаси билан илмий мушоҳадаларим устида ишладим. Йиғилган далилларни тартибга тушурдим. Эрталабга яқин кўзим илинибди. Тушимда Шуҳрат . Бирам чиройлики , Қараб тўймайман. У : - Ҳўп денг. Майлими? Хўп денг ... - Нимага хўп дейишим керак ?! У бир жилмайди- ю кўздан йўқолди. -Шухраааат ! Уйғониб кетдим. Бир вақт даҳлиздан ойижонимни : - Фарида , бу ёққа чиқ сенга келишди , - деб чақирганлари эшитилди. Мен энди уйдагиларга ўзгалар билан гаплашишга тайёр эканлигимни , кимларгадир кераклигимни билиш менга яхшигина куч ва шижоат бағишлашини айтгандим ... Менга ?! Ким экан?! Ким бўлса ҳам ... Соғинганларимдан бири албатта. Апил - тапил юзимни ювдим. ( Касал бўлганимда дадам хонамга ҳамма шароитни қилиб бергандилар. Барча қулайликлар хонамдан очилган эшик ортида эди . Меҳмонхонага кирдим ... Ва... - Омон акаааа ! Сабууур ! Умииид ! Ҳарчанд ўзимни босмай йиғлаб юбордим . Сабаби уларни меҳри- муҳаббати, соғинчим ва албатта Шуҳрат учун... Омон ака бир қалқиб кетдилар. Оппоқ ранглари бадтар оқариб кетди. Юзлари уча бошлади. Сабур эса ... Беғуборим . Унга фарқи йўқ . У бемалол йиғлар , Умид эса лабини қаттиқ тишлаб тошдек қотиб турарди. Улар мени бунчалик абгор бўлиб кетганимни тассавур ҳам қилишмагани юз- кўзларидан аён эди. Биринчи бўлиб Омон ака ўзини қўлга олди : - Фарида , ой синглим. Бўлди йиғламанг. Келинг ўтиринг. Омон ака менга мулозамат кўрсата бошладилар ... Улар бизникида икки соатча бўлишди. Мен яқин кунларда ўқишга қайтишимни айтдим . Улар бу хабардан жуда севинишди. Омон ака менга фалсафа фанидан номзодлик иши учун раҳбарлик қилишларини, ўзларини докторлик диссертациялари ҳажмидан ортиб қолган , менга яхши таниш мавзуни , ўзим анча тер тўкиб ишлаган мушоҳадаларимни номзодлик мавзуси қилиб танлаганликларини айтдилар . - Фарида , Англияда сизни фамилиянгиз остида нуфузли илмий нашрда нақд тўртта мақола чоп эттириб келдим. Бу диссертациянгизни учдан бири битди дегани - дедилар тўлиб тошиб. Гапдон Сабур мендан кўзини олмас, мен уни жуда соғинганимдек, уям мени обдон соғинганлиги кўриниб турарди. Аммо Омон аканинг салобати босибми , ё Шуҳрат сабаблими жим ўтирарди. Умид эса... Ҳаммани кутсам ҳам уни кутмагандим. Неча йиллик ҳамхонаси , ўзини тили билан айтганда жўрасидан ажралганлиги унга ҳам яхшигина зарба бўлганлиги аниқ эди ... Умид ҳам анча ўзини олдириб қўйибди. Доимо тунд юрадиган чеҳрасида бу сафар чексиз дард муҳрланган эди. Дард инсонларни бирлаштиради деган гап нечоғлик тўғри экан- а. Умид ва мен гўёки энди бир - биримизни танигандек. У менинг дардимга малҳам излаётгандек туйилди гўё... Биз Шуҳрат мавзусини иложи борича четлаб ўтдик, аммо ҳаммамизнинг кўнглимизда фақатгина уни исми ёдланаётганлиги , маҳзун қўшиқ каби қуйилаётганлиги сир эмасди. #давоми_бор /53 Муаллиф: Хазонрезги Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА 5-январь 20** йил Кечаси билан илмий мушоҳадаларим устида ишладим. Йиғилган далилларни тартибга тушурдим. Эрталабга яқин кўзим илинибди. Тушимда Шуҳрат . Бирам чиройлики , Қараб тўймайман. У : - Ҳўп денг. Майлими? Хўп денг ... - Нимага хўп дейишим керак ?! У бир жилмайди- ю кўздан йўқолди. -Шухраааат ! Уйғониб кетдим. Бир вақт даҳлиздан ойижонимни : - Фарида , бу ёққа чиқ сенга келишди , - деб чақирганлари эшитилди. Мен энди уйдагиларга ўзгалар билан гаплашишга тайёр эканлигимни , кимларгадир кераклигимни билиш менга яхшигина куч ва шижоат бағишлашини айтгандим ... Менга ?! Ким экан?! Ким бўлса ҳам ... Соғинганларимдан бири албатта. Апил - тапил юзимни ювдим. ( Касал бўлганимда дадам хонамга ҳамма шароитни қилиб бергандилар. Барча қулайликлар хонамдан очилган эшик ортида эди . Меҳмонхонага кирдим ... Ва... - Омон акаааа ! Сабууур ! Умииид ! Ҳарчанд ўзимни босмай йиғлаб юбордим . Сабаби уларни меҳри- муҳаббати, соғинчим ва албатта Шуҳрат учун... Омон ака бир қалқиб кетдилар. Оппоқ ранглари бадтар оқариб кетди. Юзлари уча бошлади. Сабур эса ... Беғуборим . Унга фарқи йўқ . У бемалол йиғлар , Умид эса лабини қаттиқ тишлаб тошдек қотиб турарди. Улар мени бунчалик абгор бўлиб кетганимни тассавур ҳам қилишмагани юз- кўзларидан аён эди. Биринчи бўлиб Омон ака ўзини қўлга олди : - Фарида , ой синглим. Бўлди йиғламанг. Келинг ўтиринг. Омон ака менга мулозамат кўрсата бошладилар ... Улар бизникида икки соатча бўлишди. Мен яқин кунларда ўқишга қайтишимни айтдим . Улар бу хабардан жуда севинишди. Омон ака менга фалсафа фанидан номзодлик иши учун раҳбарлик қилишларини, ўзларини докторлик диссертациялари ҳажмидан ортиб қолган , менга яхши таниш мавзуни , ўзим анча тер тўкиб ишлаган мушоҳадаларимни номзодлик мавзуси қилиб танлаганликларини айтдилар . - Фарида , Англияда сизни фамилиянгиз остида нуфузли илмий нашрда нақд тўртта мақола чоп эттириб келдим. Бу диссертациянгизни учдан бири битди дегани - дедилар тўлиб тошиб. Гапдон Сабур мендан кўзини олмас, мен уни жуда соғинганимдек, уям мени обдон соғинганлиги кўриниб турарди. Аммо Омон аканинг салобати босибми , ё Шуҳрат сабаблими жим ўтирарди. Умид эса... Ҳаммани кутсам ҳам уни кутмагандим. Неча йиллик ҳамхонаси , ўзини тили билан айтганда жўрасидан ажралганлиги унга ҳам яхшигина зарба бўлганлиги аниқ эди ... Умид ҳам анча ўзини олдириб қўйибди. Доимо тунд юрадиган чеҳрасида бу сафар чексиз дард муҳрланган эди. Дард инсонларни бирлаштиради деган гап нечоғлик тўғри экан- а. Умид ва мен гўёки энди бир - биримизни танигандек. У менинг дардимга малҳам излаётгандек туйилди гўё... Биз Шуҳрат мавзусини иложи борича четлаб ўтдик, аммо ҳаммамизнинг кўнглимизда фақатгина уни исми ёдланаётганлиги , маҳзун қўшиқ каби қуйилаётганлиги сир эмасди. #давоми_бор /53 Муаллиф: Хазонрезги Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА Мен бугун улар учун анчадан бери илк бор ясангим келди . Ювиниш хонасига кириб келинойим олиб келиб берган соч бўёғини деярли оппоқ бўлиб кетган сочларимга сурдим. Сочларимни кеча келинойимга калта қилиб қирқтириб ташлагандим. Кўп соч бўёқ хам кетмади. Ювиниш хонасида кўп қолиб кетганимга ойижоним хавотирланиб келиб бир , икки бор чақириб хам кетдилар . Мен у ердан чиқиб кираверишдаги ойнага қарадим . Тавба бир ҳовуч суяк бўлиб қолибман. Кўйлагимдан ҳам елкаларимнинг қиррали суяклари билиниб ётибди. Бирдан мени бу аҳволда кўриш ота- онам учун қанчалик қийноқ эканлигини, уларни умрларини ўз қўлларим билан қисқартираётганлигимни англадим ва даҳшатга тушдим. " Йўқ, мени билмабсан шум тақдир , энди мен қасдма- қасдига яшайман. Энди мен икки киши учун яшайман. Ўзим ва Шуҳрат учун. Ҳали мени билганлар наҳотки шу ўша Пари бўлса дейишади ?! Аллохим , ўзинг куч ва мадад бер. Мен қачондир ҳузурингда Шуҳрат билан учрашганимда унга бошимни баланд кўтариб : Сиздан кейин сизни уялтириб яшаганим йўқ, сиздан кейин сизга муносиб бўлиб яшадим . Сиздан кейин иккимиз қилган орзуларни рўёбга чиқариш учун бор куч - қувватимни сарфладим... Мен ҳақиқий Фаридангиз бўла олдим " деб айта олай. Албатта шундай бўлади . Албатта . Мен энди аввалги Фарида эмасман. Мен кучман, шижоатман, умидман... Мен Фарида эмасман... Мен - Шуҳратман. Ўша юраги тоза , соф , ... кўзлари очиқ кетган.... Кўзлари йўлларда қолган Муҳаббатман... Бугун икки ярим ойда илк бор кулганимни кўрган ойижоним қўрқиб кетдилар. Мен эса ҳазиллашар ва тинмай овқат еярдим . Куч иўплашим керак. Аввалги ҳолатимга қайтишим керак. Институтга боришим, ягона мақсадим илмга ўзимни бағишлашим керак ... Мен кечаси билан қайт қилиб чиқдим. Ошқозоним ҳам обдон кичрайиб кетибди-да. Ўзиям қувватга кираман деб роса кўп нарса еб юборибман . @Xazon_Rezgi /52

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА 25 октябрь 20** йил. Бугундан мен оқа бошладим. Ўнг тарафимдаги тошмалар сел бўлиб оқарди . Сал қимирласам мислсиз азоб берар , яралардан чиқаётган ҳиддан кўнглим айнар, хаттоки ухласам ҳам ( агар буни ухлаш деб аташ мумкин бўлса) ўтирган куйи ухлар эдим. Укол олаверган сари томирларим қоча бошлади. Парҳез деб таъкидлашмаса ҳам бўлар экан. Шундоқ ҳам ҳеч нарса емасдим. Баъзан бирон бир нарсани чайнашга хам қувватим етмай қоларди. Ойижоним билан келинойим меваларни қирғичдан чиқариб едириб қўйишарди. Яраларим битай дердику, битта аксирсам ёки йўталсам, чирсиллаб четнаб кетар , яна ва яна азоб берар эди. Мен жудаям озиб кетдим. Саид ака ва бошқалар қанчалик далда беришмасин барибир руҳий тушкунликка тушиб қолдим. Ҳеч кимни кўришни хам, суҳбатлашишни ҳам ҳохламасдим. Фақатгина ўзим билан ўзим ва хотираларим бўлса бўлгани эди. Кўчадан мени сўраб келгувчиларга йўқ эканлигим, Москвада малака ошириш учун кетганлигим баҳона қилинар, ҳаттоки энг яқин қариндошларимиз ҳам мени уйда , айтиш мумкинки, ўлим билан олишиб ўтирганлигимни билишмас эди . Кундуз кунлари юрагим ўйнайверар , фақатгина тунлари ўзимни ҳотиржам ҳис қилардим. Тун мени севимли дугонамга айланди. Биз уч киши эдик. Мен , тун ва Шуҳратнинг хотираси. Шуҳрат тушларимда туман ичида алланарсалар дер, аммо мен худди гаранг одамдек ҳеч нарсаларни англай олмасдим. Шу тариқа бир ойдан ошиқ вақт ўтди... 28- ноябрь 20** йил Бугун анча енгил бўлдим. Илк бора яраларимдан сел оқмади . Мен ётоғимда қийинчиликсиз ёта олдим. Хар куни менга суянчиқ қилиб қўйиладиган юмшоқ пахтали тиргак- болишларни бугун олиб ташлашди . Ўрнимдан туриб юришга ҳаракат қила бошладим . Бошим қувватсизликдан айланганлигини айтмаса , аҳволим бирмунча яхши эди . Кўпинча ёнимда соатлаб ўтирадиган, баъзан кўз ёшларини ичларига ютиб ҳиқиллаб қоладиган дадамнинг ҳам бугун ахволимдан юзларига қизил югурди. Шу бир ой ичида ҳам менга совчилар келганини, буни мендан беркитишса-да , уларнинг маҳзун бўлиб қолишларидан сезардим. Бугун биринчи қор ёғди. Катта- катта лайлак қор... Бу қор менимча мени юрагимга ёғди. Аланг оташ, чўғ юрагимга... Аммо тафтини ҳеч ўчиролмади. Умримни сотардим олсайди биров, Ичи тўла қиш, қорли ва қиров ... Топилса эди мард бир ҳаридор, Жилмайиб куйлайди тўрида баҳор... Йўқ... Баҳор жилмайиб эмас, махзун ва ўксиниб куйлайди ... Унинг куйлари фақат ва фақат ўтмишга тегишли . Ўтмишнинг ширин ҳотиралари... 12- декабрь 20**йил. Мен ҳовлида аста айландим. Табиатни соғинибман. Кўчага чиққим келди. Аммо худди озиб кетганман. Бу аҳволда мени ҳеч ким кўришини истамайман... Саида кузда қизлик бўлганди. Талпинчоқ бўлиб қолгандир. Гўзалой ҳам ноябрь охирида турмушга чиқди. Уларни соғиндим... Хаммасини... Айниқса Сабурни. Улар ҳақидаги хабарни менга дадамни шофёрлари Акмал ака секин разведка қилиб билиб келадилар. Аммо мени Тошкентда эканлигимни, аслида ҳеч қаерга кетмаганлигимни ҳам улар билишмайди. 31- декабрь 20** йил Бугун янги йил кириб келади. Умримнинг Шуҳратсиз биринчи янги йили ... Байрам байрамга ҳам ўхшамайди ... Мен учун. Аммо ота- онамнинг , акаларим, укам яқинларимнинг нима айби бор. Кичик акам ва укам Россияда. Новосибирскда. Дадамнинг корхоналари битим тузган ишлар бўйича ишлашлаяпти . Укам молия йўналиши бўйича ўқишини ҳам ўша ёққа кўчиртириб ( перевод қилиб ) олди. Аммо ҳар куни эрта сахар ва кечки пайт телефон орқали ҳол сўрашни канда қилишмайди . Мен ҳаммани ўз ихтиёримдан ташқари хавотирга қўйганимдан ўзимни айдор деб ҳисоблайман. Улар ҳам мендек айбсиз айбдорлар. Улар учун, жигарларим учун яшашим, яшашда давом этишим керак. Мен бугун илк бор улар учун ... @Xazon_Rezgi /51

👆👆👆👆аввалги қисмлар 10-ҚИСМ #КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА Орадан ярим соат ўтар ўтмай мени хонамда дадамларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли икки шифокор ва ҳамшира ҳозир бўлиб туришарди. Менга оғриқни ҳис қилдирмайдиган ҳапдорилар ичиришди. Кейин ўтирган жойимда таҳлил учун қон олишди . Улар бу ярачалар қаердан пайдо бўлганлигига ҳайрон бўлишар , бир тўҳтамга кела олишмас эди . Ахири ойижоним бор гап айтилмаса, ташхис ва даволаш самара бермаслигини англадилар ва рўйи- рост барча кечмишимни гапириб бердилар . Фақатгина биргина мулоҳаза билан мен ва Шуҳратни унаштирилган, буни ҳали кенг доирага маълум қилмаган эдик дедилар . Шунда Саид ака исмли шифокор дарров бир қарорга келди : - Қизингиз руҳан қаттиқ куйган . Унинг организмида гормонлар мувозанати издан чиқиб кетган. Қайсидир гармонлари ё кўпайиб , ёки камайиб кетган. Буни энди таҳлил кўрсатади. Ҳозир эса қизингизга фақат ва фақат ҳотиржамлик ато этишингиз керак . Яралари суви теккан жойдан кўпаяди. Эҳтиёт қиласизлар. Офтобга чиқмаслиги , сувдан нари бўлиши керак. Ўнг тарафи билан ётмасин . Яралари сувланади. Одамлардан масофа сақлаб муомала қилдирасиз. Танасига инфекция тушиб қолмасин. Хуллас , қатъий карантин. Ҳозирча бир ойга . У ёғини кейин кўрамиз. Яхшиси, битта яримта дўстими, дугонасими сўраб келса , уйда йўқ деб бирон баҳона топинглар. Балки бошқа шаҳарга ўқишга кетди дейсизларми. Хуллас шунга ўхшаган ишончли баҳона тўқийсизлар. Қатъий парҳез. Шу хонани яхшилаб дезинфекциялаб, муолажаа хонаси қиламиз. Кўп телевизор кўрмасин. Кўп китоб ўқимасин. Бу ҳолат кўзларига таъсир қилиш эҳтимоли катта. Энг яхшиси радио . Қизингиз сокин мусиқалар тинглаши мумкин. Ҳа яхшилаб дазмолланган пахта матоли кенг кофта кийсин. Хозирча шу . Қолганини яна кўрармиз. Саид ака мен билан ёлғиз гаплашиб олиши кераклигини айтиб , хонадагиларга илтижоли боқди. Хонамда икковимиз қолдик. Саид ака деразадан ҳовлига боқиб аста сўзлай бошлади: - Қизим, сенга осон бўлмайди. Айтиш мумкинки, жуда қийин бўлади. Аммо ҳозир курашмай енгилсанг , мени кечиргин- у, тўғриси майиб бўлиб қоласан. Баъзан инсон тақдирида шундай ҳолатлар бўлади-ки, сен ўзинг учун эмас, атрофдагилар учун ҳаракат қилишинг керак. Бу ҳозирги ҳолатингга айнан мос келади. Бундан буёғига отанг ва онанг учун, ... ўша йигитнинг ушалмаган орзуларини ушалтиришинг учун яшашинг керак бўлади. Сен ҳозир сал қалтис қадам қўйсанг қулашинг аниқ бўлган жар лабида турибсан. Бу сўзларим муболаға эмас . Ўзинг ўқимишли қиз экансан. Тўғри қарор чиқариш , хулосалаш .... Буларни англашинг ва уддалай олишинг учун заковатинг етади , менимча. Қолаверса , бу Аллоҳнинг синови . Бир машҳур аллома айтган экан: "Кўнгил- Аллохнинг уйи . Унга кимни киритсанг имтиҳонинг ўшадир " ... Саид ака яна узоқ гапирди. Сўнг ҳамшира Дилбарни чақириб мени қандай парваришлашни тушунтирди. Дилбар мендан кунига уч бор хабар олиши , укол ва яраларимга малҳам қўйиши керак эди . Бугунги куним ҳолва экан. @Xazon_Rezgi /50

Хазонрезги: #КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА...
Хазонрезги: #КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА...

​​#ҳаёт_манзаралари РИЁ (ҳикоя ) Махалла гузарида боқувчисини йўқотган оила фарзандининг суннат тўйи бўлаётган эди. Бутун махалла баҳоли - қудрат ушбу тўйга ўз хиссасини қўшган , эркаклар имкон даражасида пул маблағи тақдим қилган бўлсалар, аёллар тўйга қуруқ қўл билан келмай тоғораларини тўлдириб олиб келган турли егуликлар билан дастурхон файзига файз қўшган эдилар . Ногоҳон кўча тарафдан шу махалла фуқароси тадбиркор Орифжон ўз енгил автомашинасида ўтиб қолди . У кираверишда бир қатор бўлиб ўтирган қарияларнинг олдидан кўришмай ўтиб кетишни ўзига эп билмади шекилли , машинасини йўл четига тўхтатди. Машинадан тушгач бир қўлини кўксига қўйганча даврадагилар билан сўрашган бўлди. Шошилинч иши бор экан- ми , ҳижолатли жилмайганча яна зум ўтмай ўз йўлига равона бўлди . - Қуруқ бўлмай ўл , - даврани тўлдириб ўтирган Ҳури опоқи атрофдагиларга эшиттириб шанғиллади,- бир паст ўтирсанг хонликдан тушиб қоласанми ?! Ҳаммаям одам. Қаранг буни тўй эгасини менсимаслигини... Махалла фаоли Лолахон эътирозга оғиз жуфтлаган чоғда Фазилат келинойи чаққонлик қилиб сўз навбатини олди: - Эшитдингларми , Ориф аёли билан ҳажга жўнаётганмиш ... - Ҳажга боргунича , мана бу кабиларга ёрдам берсин , кўпроқ савоб бўлади. Хотини ўзидан паст .Қаранглар , шу ергаям келмабди. Тоғорадан қочганда , нокас. Битта тоғора кимни ўлдирибди. Мана ман ҳам ўнг қўлимни ўйнатиб картошка сомса пишириб келдим,- Ҳури опоқи лаби-лабига тегмай сўзини бермасди. Шу ерда Лолахон "портлади" : - Ҳури кеннойи , Ориф аканинг аёллари шифокорлар-ку, ишда бўлсалар ...,- Лолахон бир оз тараддудланиб сўзини давом эттирди: - Аслида ҳозир мен айтадиган гап ... Хуллас , Ориф акага ваъда бергандим, аммо билиб билмай гуноҳкор бўлиб қолмаслигимиз учун ваъдамни бузмасам бўлмайди шекилли. Ўйлайманки , шу гап орамизда қолади. Тўй эгасининг қулоғига етиб бормасин. Гапнинг лўндасини айтсам, шу тўйнинг деярли барча ҳаражатини Ориф ака ёнларидан кўтариб бердилар,- Лолахон ўзига изтеҳзоли боқиб турган боқиб турган Ҳури опоқига таънали боқиб: - Ўтган хафта уйингизни томини қайта ёпиш учун махалла томонидан берилган қурилиш материаллариниям улар эҳсон қилгандилар ... Ориф ака мени берганимни биров берса , қилган амалим риё бўлиб қолишидан қўрқаман дейдилар бизга ҳар сафар тайинлаб ...,- деди сўзларини тугатганча. Лолахон жаҳд билан ўрнидан туриб нари кетди Ранги бўзариб кетган Ҳури опоқининг аҳволи хавас қилгулик даражада эмас эди. Унинг ёнида ўтирган Муқаддамхон фурсатдан фойдаланиб, тиши ўтмаганидан ея олмаган сомсасини секин чойнакнинг ортига яшириб қўйди... Хазонрезги Каналга обуна бўлинг 👇 : https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

АҚЛЛИ КАМЕРА... 🤯 (Реал воқеа) ​Тунги соат 03:00 да телефоним титраб, хабар келди. Уйим хавфсизлиги учун ётоқхонамга ҳаракат
АҚЛЛИ КАМЕРА... 🤯 (Реал воқеа) ​Тунги соат 03:00 да телефоним титраб, хабар келди. Уйим хавфсизлиги учун ётоқхонамга ҳаракатни аниқлайдиган ва телефонга хабар юборадиган ақлли камера ўрнатгандим. Келган ҳабарга кўра хонамда "ҳаракат аниқланди". ​Уйқу аралаш иловани очиб, жонли эфирни кузата бошладим. Камеранинг ҳаракат йўналишини кўрсатувчи қизил нуқтаси каравотим остига қараб йўналди. Кейин эса экранда янги билдиришнома пайдо бўлди: 🚨 "Объект каравот остидан чиқмоқда..." ​Даҳшатдан қотиб қолдим. Экранда каравотим остидан секин-аста қоп-қора соя чиқаётганини кўрдим. У секин орқамдан яқинлашиб, қулоғим ёнида шундай деб пичирлади... 🥶

#Таржима Ўрта ёшлардаги эр-хотин бор эди. Улар қандай қилиб ўрта ёшга етиб келишганини пайқамай ҳам қолишди. Ҳаёт мана шунақа тез ўтарди. Кунларнинг бирида хотин тўсатдан касал бўлиб қолди. Аёл тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилди. Кейин ҳаммаси жуда тез кечди: «Тез ёрдам» келди, кўздан кечиришди, олиб кетишди. Эри эса саросимадан уларнинг ортидан шифохонага борди. У ерда бироз сарсон бўлиб юрди, хотинини операцияга олиб кетишганини кейин билди. Унга уйга қайтишни айтишди. Кейин қўнғироқ қилиши керак экан. У уйга қайтди: ҳамма ёқ жим-жит. Атрофда турли буюмлар сочилиб ётибди. Пиёлада чой совиб қолибди. Сўнгги пайтларда хотини билан доим жанжаллашиб юрган эди. Пул етмасди. Хотини эса пулни беҳуда сарфлар, ортиқча маҳсулотлар оларди. Кеча қулупнай олиб келибди. Кичикгина қутича, лекин қиммат. Бир ҳовуч сунъий резавор учун космик нарх! Қишда қулупнай егани бало борми? Ахир улар миллиардер эмас-ку. Қўшимчасига крем ҳам олибди. Мана, ойна ёнида турибди — яна қиммат. Роса ғингшиди, уришди. Плита устида шўрва турибди. Неча марта айтди: овқатни бунча кўп қилиб, зарилми? Бунча нарсани ким ейди, ахир улар иккови яшаса! Ҳа... Бугунгача иккови яшарди... У компьютер олдига ўтирди. Ҳеч нарса ҳақида ўйлагиси келмасди. Лекин экранда дарҳол дам олиш маскани ҳақида реклама чиқиб қолди. Хотини денгизга, курортга боришни истарди. Ипотекани тўлаш, уйни кенгайтириш керак бўлган пайтда бундай хаёлларга берилиш кулгили. «Икки хонали»ни «уч хонали»га алмаштириш керак. Машинани ҳам эскириб қолган… Фақат шу эмас. Хотини ваннада узоқ қолиб кетарди. У жаҳл қиларди. Улар уришарди. Ҳозир эса — ванна бўм-бўш. Кроватда эса хоҳлаганча кўндаланг ётиш мумкин. Ҳеч ким халал бермайди, кўрпани тортиб олмайди. Энди чекиш мумкин. Ҳеч ким бақирмайди: «Бу бемаза ишни қилмасангизчи!». Телевизорда истаганча футбол ёки сиёсий баҳсларни томоша қилиш мумкин. Диван устида эса унинг халатчаси ётибди — устига кичкина айиқча тикилган. Ғижимланиб ётибди. У зўрға кийим алмаштирга улгурган эди. У халатни тўғрилаб, йиғиб қўйди-да, уч ёшли боладек йиғлаб юборди. Чунки ёлғиз одамга ҳеч нарса керак эмас. Ёлғизлик ёмон. Бирга яшаган, иккови умр кечирган уйда ёлғиз қолиш — чидаб бўлмас даражада азоб. Нега ҳам жанжал қилган экан а? Нима учун майда-чуйдаларга аралашавериб, мижғовлик қилган, нега тежамкорлик қиламан деб, худбин зиқанага айланиб қолган? Қулупнай егиси келса, ош бўлсин, шунга-шунчами, балки у хотини учун охирги қувонч бўлгандир? Шу тариқа у ёлғиз ўтириб, кўз ёшларини халат билан артарди. Халатдан хотинининг ҳиди келарди. Кейин қўнғироқ қилди ва ҳаммаси яхши ўтганини билиб олди. Барчаси жойида. Яхши. У жиннидек машина томон югурди. Қулупнай олишга кетди. Бир йўла беш килограмм олди. Қиммат ва унчалик мазали бўлмаган резаворлар солинган кўплаб шаффоф қутичалар. Лекин барибир уларда озгина бўлса ҳам қулупнай таъми бор эди. Бутун палата қулупнай еб чиқди, ҳамма мақтади. Хотинига эса ҳозирча мумкин эмас эди. У резаворларни тарқатиб чиқди ва хотинининг ёнида ўтирди. Бирам бахтли эди... Деярли йўқотиб қўяётган нарсасини сақлаб қолганларнинг бахти каби — у ҳам бахтли эди. Амина Эль-Фасси Сарвар Раҳимий таржимаси. @xazon_rezgi

#Охиригача_ўқишда_фойда_бор Фарзандим Фотиҳ бўлсин деганларга. Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда ярамас, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: «Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан», дейишдан ҳам тоймасди. Оқшамсиддин подшоҳга шикоят этишликни адабсизлик ҳисоблаб, ҳолатни II-Муротга айтишликдан тортинар эди. Аммо, вақт ўтгани сайин кичик Меҳметнинг қилиқлари ҳаддан ошиб, чидаб бўлмас ҳолга келади. Шундан кейин ноилож подшоҳ II-Муротнинг ҳузурига чиқади. «Подшоҳим, Сизга айтишим зарур бўлган бир хусусий масала бор. Аммо, айтишдан ҳаё қилмоқдаман.» Подшоҳ: «Марҳамат! Ҳеч тортинмасдан айтавер», дейди. Бу сўз Оқшамсиддинни хотиржам этди. Ва ҳодисани англата бошлади. «Подшоҳим! Ўғлингиз - жигарпорангиз жуда тўполончи. Унинг дастидан дарсимни ўтолмаяпман. Қачон танбеҳ берсам, дарҳол Сизни номингиз билан менга таҳдид қилади». Подшоҳ бир оз сукут сақлайди. Кейин Оқшамсиддинга яқин келиб, бир нарсаларни пичирлаб тушунтиради. Подшоҳнинг сўзларидан Оқшамсиддин саросимага тушади. «Бу қандай режа? Буни амалга ошириш мумкин эмас! Оқшамсиддин бу режа хусусидаги хавотирларини ошкор қилишига қарамай, подшоҳ, «Бу иш бўлади», дейди». Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас! Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди. Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади. Бу ҳодиса қаршисида Фотиҳ Султон тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Фотиҳ Султон Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди. Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради. Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди. Ўша кундан сўнг, Фотиҳ Султон Меҳмет асло ярамаслик қилмади. Чунки, ишонган тоғларига қор ёғган эди. ----------------- Таълим не эканини II-Мурот даражасида бўлмаса ҳам, камида ўз фарзандини янглиш йўлларга йўналтирмаслик қадар идрок этадиган ота-оналарга эҳтиёжимиз бор. Унутмайлик, болалар эрка, тантиқ бўлиб туғилмайдилар. Уларни дипломли, мансабли, топармон, аммо тарбиясиз ота-оналар талтайтирадилар. Shoolim Shomansurov саҳифасидан олинди Каналга обуна бўлиш 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргати
⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргатилади⚠️⚠️⚠️ ҲОЗИРОҚ КИРИШГА УЛГУРИНГ ГЎЗАЛЛАРИМ❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️ ❤️ https://t.me/+qhL_bRL3eQ1mYWRi ❤️ https://t.me/+qhL_bRL3eQ1mYWRi

#Мотивация ☝️Эрталабдан 10 та ҳаёт ҳикмати 1️⃣ Бахтли инсонлар бошқаларни ҳам бахтли кўришни исташади. 2️⃣ Ҳеч қачон омадсизликдан бош эгманг, чунки  бахт қуши эгик бошларга қўнмайди. 3️⃣ Ҳақиқий бахт – бу энг аввало, саломатлик ва ота-онанинг меҳридир. 4️⃣ Сизни ранжитган инсонларни кечиринг, аммо ўзингизга қайта яқинлаштирманг! 5️⃣ Аллоҳ инсонлар елкасига улар кўтара олмайдиган юкни ташламайди. 6️⃣ Барчамизга ҳақиқат ёқади, аммо ҳақиқатни айтган одам ёқмайди. 7️⃣ Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, дангасалик белгиси ҳамдир. 8️⃣ Бойлик – пулнинг кўплиги эмас, нафснинг тўқлигидир. 9️⃣ Ростгўй инсон – ҳаммага душман. 🔟 Натижа ниятингизга боғлиқ эканлигини унутманг! @xazon_rezgi

#жума_муборак Муборак кунларда бўлгани каби, Ҳақ ёди безасин ҳар кунимизни. Ҳар дамда, ҳар қадам ҳар сонияда, Аллоҳим паноҳида асрасин сизни! Саййидул айём Жума муборак! Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g