uk
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Відкрити в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 19 077 підписників, посідаючи 4 120 місце в категорії Релігія і духовність та 4 146 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 19 077 підписників.

За останніми даними від 17 вересня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -570, а за останні 24 години на -12, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 10.96%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 8.44% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 2 094 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 1 613 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 14.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 18 вересня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

19 077
Підписники
-1224 години
-1107 днів
-57030 днів

Триває завантаження даних...

Хмара тегів
Немає даних
Виникли проблеми? Будь ласка, оновіть сторінку або зверніться до нашого support-менеджера.
Вхідні та вихідні згадування
---
---
---
---
---
---
Залучення підписників
вересень '26
вересень '26
+93
в 5 каналах
серпень '26
+239
в 41 каналах
Get PRO
липень '26
+144
в 23 каналах
Get PRO
червень '26
+427
в 31 каналах
Get PRO
травень '26
+165
в 24 каналах
Get PRO
квітень '26
+1 956
в 85 каналах
Get PRO
березень '26
+511
в 74 каналах
Get PRO
лютий '26
+450
в 58 каналах
Get PRO
січень '26
+541
в 73 каналах
Get PRO
грудень '25
+929
в 67 каналах
Get PRO
листопад '25
+713
в 58 каналах
Get PRO
жовтень '25
+625
в 49 каналах
Get PRO
вересень '25
+1 367
в 59 каналах
Get PRO
серпень '25
+1 447
в 57 каналах
Get PRO
липень '25
+2 227
в 63 каналах
Get PRO
червень '25
+2 267
в 68 каналах
Get PRO
травень '25
+3 779
в 81 каналах
Get PRO
квітень '25
+4 011
в 61 каналах
Get PRO
березень '25
+2 720
в 53 каналах
Get PRO
лютий '25
+2 111
в 51 каналах
Get PRO
січень '25
+1 263
в 50 каналах
Get PRO
грудень '24
+2 000
в 56 каналах
Get PRO
листопад '24
+3 325
в 56 каналах
Get PRO
жовтень '24
+3 030
в 51 каналах
Get PRO
вересень '24
+3 267
в 59 каналах
Get PRO
серпень '24
+5 019
в 63 каналах
Get PRO
липень '24
+4 629
в 80 каналах
Get PRO
червень '24
+2 271
в 49 каналах
Get PRO
травень '24
+4 293
в 57 каналах
Get PRO
квітень '24
+2 676
в 70 каналах
Get PRO
березень '24
+1 419
в 53 каналах
Get PRO
лютий '24
+4 836
в 77 каналах
Get PRO
січень '24
+4 267
в 64 каналах
Get PRO
грудень '23
+1 120
в 22 каналах
Get PRO
листопад '23
+4 289
в 57 каналах
Get PRO
жовтень '23
+1 849
в 45 каналах
Get PRO
вересень '23
+1 750
в 0 каналах
Get PRO
серпень '23
+4 516
в 0 каналах
Get PRO
липень '23
+4 336
в 0 каналах
Get PRO
червень '23
+6 126
в 0 каналах
Get PRO
травень '23
+6 137
в 0 каналах
Get PRO
квітень '23
+3 839
в 0 каналах
Get PRO
березень '23
+485
в 0 каналах
Get PRO
лютий '23
+4 610
в 0 каналах
Get PRO
січень '23
+10 810
в 0 каналах
Get PRO
грудень '22
+4 565
в 0 каналах
Get PRO
листопад '22
+4 269
в 0 каналах
Get PRO
жовтень '22
+5 162
в 0 каналах
Get PRO
вересень '22
+3 190
в 0 каналах
Get PRO
серпень '22
+306
в 0 каналах
Get PRO
липень '22
+2 318
в 0 каналах
Get PRO
червень '22
+4 312
в 0 каналах
Get PRO
травень '22
+4 721
в 0 каналах
Get PRO
квітень '22
+4 589
в 0 каналах
Get PRO
березень '22
+2 044
в 0 каналах
Get PRO
лютий '22
+667
в 0 каналах
Get PRO
січень '22
+5 348
в 0 каналах
Get PRO
грудень '21
+3 912
в 0 каналах
Get PRO
листопад '21
+1 402
в 0 каналах
Get PRO
жовтень '21
+2 038
в 0 каналах
Get PRO
вересень '21
+3 931
в 0 каналах
Get PRO
серпень '21
+4 301
в 0 каналах
Get PRO
липень '21
+4 972
в 0 каналах
Get PRO
червень '21
+6 501
в 0 каналах
Get PRO
травень '21
+8 656
в 0 каналах
Get PRO
квітень '21
+17 630
в 0 каналах
Get PRO
березень '21
+11 497
в 0 каналах
Get PRO
лютий '21
+3 734
в 0 каналах
Get PRO
січень '21
+5 843
в 0 каналах
Get PRO
грудень '20
+38 630
в 0 каналах
Дата
Залучення підписників
Згадування
Канали
18 вересня+2
17 вересня+5
16 вересня+1
15 вересня+10
14 вересня+1
13 вересня+4
12 вересня+7
11 вересня+7
10 вересня+7
09 вересня+4
08 вересня0
07 вересня+3
06 вересня+5
05 вересня+3
04 вересня+4
03 вересня+6
02 вересня+4
01 вересня+20
Дописи каналу
Repost from 🌱Uncha-Muncha
Дўстим, қани бир занглаб қолган мияни ишлатиб кўрингчи 😁 👉 @UnchaMuncha

2
💋МУНИСА РИЗАЕВАнинг Телеграмдаги Шахсий Канали очилибди тез қўшилволамиз🤗💐 — 📰 Янгиликлар — — 🗞 Интервиюлар — — 🎼 Mр3ла+3
💋МУНИСА РИЗАЕВАнинг Телеграмдаги Шахсий Канали очилибди тез қўшилволамиз🤗💐 — 📰 Янгиликлар — — 🗞 Интервиюлар — — 🎼 Mр3лар — — 💿 Kлиплар — — 📷 ФотоСуратлар — 🚷Оилавий Эри билан Видеолар Расмлар 😍Хаммаси Бизда👇 https://telegram.me/joinchat/Hi12HIVY7280MDZi https://telegram.me/joinchat/Hi12HIVY7280MDZi
1 189
3
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ 31 - қисм . Сабрия кўзини очганида деразадан оппоқ тонг отиб келарди . Ғира шира ёруғда ёнидаги каравотда оппоқ халатини ечмасдан дам олишга ётган ҳамширага кўзи тушди . Салгина қимирлаган эди оёқларида симмиллаган оғриқ турди . Шундагина Сабрия бошига тушган кўргуликларни эслади . ---- Қизим , қизим , - устига ёпилган чойшабни шарт олиб ташлаб ўрнидан туришга ҳаракат қиларкан хирқироқ овозда тинмай қизимларди . Унинг шарпасига уйғонган ҳамшира тезда туриб Сабрияни ушлади . Ётинг синглим , сизга юриш мумкинмас . Сабрияни мажбур жойига ётқизиб шифокорни чақириб келишга кетди ҳамшира . Шифокор аёл хотиржам юриб келиб Сабриянинг каравотини четига ўтирди . --- Онажониси йиғламанг ҳаммаси яхши . Қизингиз тинч ухлаяпти . Сизга йиғлаш , сиқилиш мумкин эмас . Сиз энди 3 киши учун ҳам ўзингизни асрашингиз керак . Ҳиққиллаб йиғисини тўхтата олмаётган Сабриянинг хаёли қизи Умидага кетди . ,, Онаси уни олиб кетдими экан . Эри қаёқда юрибдийкин ,, . Унинг хаёлларини сезганидек --- Уйдагиларингиз кечаси билан етиб келишди . Ташқарида сизни , қизчамизни уйғонишингизни кутишяпти , - деди шифокор жилмайиб . Сабрия шифокорга ҳайрон қаради . --- Ким келди . --- Ота - онангиз , қайнотангиз , эрингиз келишди . Ҳадемай қизингизни шифокори киради олдингизга .Ундан олдин уйдагиларингиз билан кўришиб олинг . Сабрия бош силкиб қўяр экан , --- Ҳамшира манга қараб юборсин ,- деди ийманибгина . Сабрия яна ўрнидан турмоқчи эди , ҳамшира келиб уни қайтарди . --- Сизга ўзим ёрдам бераман , ўрнингиздан қимирламанг . Оёқларингиз билан юришингиз мумкин эмас . Шундоқ ҳам анча сиқилганингиз ҳомилага ёмон таъсир қилган . Яна йиқилиб тушиб болага зарар етказиб қўйманг . ---Нима , ҳомила , бола ... Сабрия ҳуши бошидан учгудек ҳайрон бўлиб , кўзларини катта катта очиб ҳамширага қаради . ---Ҳа онажониси сиз ҳомиладорсиз . Бу қизчангизни яхши қилиб , оёққа турғизиб олгунингизча ўғлингиз ҳам туғулади . ---Нима , ўғил ... Сабриянинг қаттиқ чиққан овозига ярқ этиб қараган ҳамшира унинг ранги оқариб , титрай бошлаганини кўриб кўп гапириб юборганини тушундию қўрқиб кетди . ---Сизга нима бўлди синглим , ҳозир ҳозир дўхтирни чақираман . Ҳамшира югуриб чиқиб кетди . Боягина келиб кетган шифокор яна кириб келди . --- Нима бўлди синглим . --- Дўхтир , ман ҳомиладорманми ?- Сабрия сўзини охирига етказмаси томоғига йиғи тиқилиб бўғилиб қолди . --- Ҳа синглим , нега хафа бўласиз , буни нимаси ёмон . Ҳомила 6 ҳафталик , ўғил бола . Қизчангиз ҳам яхши бўлиб кетади , буниси туғилгунича ,- шифокор Сабриянинг қўлидан тутиб таскин берди . --- Ахир мани катта қизим ҳам борку ,- баттар ҳиққиллади Сабрия . --- Ҳаммаси ўз йўлида катта бўлади , - шифокор Сабриянинг кичик жуссасига ачиниб қарасада , ҳозир беморини тинчлантиришни муҳим деб билди . Ҳамширанинг ёрдами билан бир оз ўзига келиб олган Сабрия беҳолгина ёстиққа суянди . Ҳамшира чиқиб кетиши билан рўмолининг учини оғзига босиб олган онаси кўзлари қизариб кириб келди . Ортидан отаси кўринди . Онаси билан йиғлаб кўришаётган қизига қараб юраги эзилди . Ўзи шундоғам жуссаси кичгина , озғингина қизи бир бурда бўлиб қолибди ... ----Ассалому алайкум отажон , паст овозда шивирлаган Сабрия кўз ёшлари дарё бўлиб , уятни ҳам унутиб отасига қучоқ очди . Қизи илк бор бағрига отилган ота аввалига шошиб қолди ... Кейин эса ўзи хам меҳр билан биринчи бор қизини маҳкам бағрига босди . Ҳаа , 22 ёшигача шу отасининг ори ғурури деб бутун ҳаётини яшаб қўйган қизини туғулганидан бери биринчи марта қучоқлади отаси . Қизини қучоқлаб турар экан унинг болалиги кўз олдига келди . Сочлари қирқ кокил қилиб ўрилган , жамалаклар тақилган қизалоқ . У отасига қараб бирор марта югурмасди . Доим қовоқ уйиб юрадиган , жахлдор отасидан ҳайиқарди . Ёлғиз қиз бўлиб бирор марта отасига эркалик қилмаган эди . Ҳозир бағрига бош қўйиб ўксиб ўксиб йиғлаётган қизини ўша болалигига қайтиб қолишини шунчалик истардики , отаси ... Қизини сочларини силаб турар экан афсусдан юраги ачишиб , кўзидан шошқатор ёши оқиб соқолини ҳўл қилди .... давоми бор ... ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ https://t.me/shahzodangizdan
1 470
4
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ . 30 - қисм . Шаҳарлараро катта қатнов йўлига тушган тез ёрдам машинаси огоҳлантирувчи сигналини ўчириб бир маромда олға интилиб кета бошлади . Махсус тиббиёт машинасининг беморлар учун мўлжалланган каравотида Сабрияга жой берилган , ёнида эса кичгина махсус каравотчали ускунада , кислородга ва махсус юрак ритми апаратига уланган қизчаси Гулбаҳорни ётқизиб олиб кетишарди . Сабрияга бошидан кечирганларининг бор даҳшати , азоби , оғриғи энди сезилди . Жисмидаги қаттиқ оғриқ ва руҳий сиқилишдан яна йиғлай бошлади . Шифокорлар унинг аҳволини тушуниб оғриқсизлантирувчи ва тинчлантирувчи укол қилишди . Ожизгина инграб йиғлашлари охири хўрсиниққа уланиб кетган Сабрия ва ниҳоят бир оз тинчиб ухлаб қолди . Ҳайдовчи ва икки шифокор бу ёшгина муштипар аёлнинг бошига тушган кўргиликлардан ачиниб секин секин ўзаро сухбатлашиб кетишди . Йўлнинг ярмига етмаси тўсатдан қизчага уланган апарат баланд паст безовта чийиллай бошлади ... Икки шифокор ҳам шошиб қизчанинг олдига ўтишди . Текширувлар қизчанинг уйқудан уйғонганлигини эҳтимол қорни очганлигини кўрсатарди . Юрак ҳам нормадан тез урар , милтираган кўзчаларини очииб , юмиб , қўлчаларини силкитиб илтижо қилгандек безовталанарди . Шифокорлар зудлик билан ёрдам кўрсатишди . Ухлатувчи ва озиқлантирувчи муолажа қилишди . Ёшроқ шифокор йигит тинмай қўлини чўзаётган қизчани қўлларини кафтини орасига олиб силаб сийпалади . ---- Ширин қиз , яхши бўлиб кетасан хали ,- деб эркалаб бурнини чимдиб қўяркан , олти , етти ойлик гўдакнинг мижжаларидан ёш сизиб чиққанини кўриб ўзининг ҳам кўзлари ёшланди , ,, ойлик чақалоқларда ҳали кўз ёш бўлмаса керак эдику , миттигина жони қаттиқ азобдалигидан кўзларидан ёш чиқдия , - деб ўйлади у изтироб билан ... Сабрия қизининг безовталигини сезмади . Укол таъсирида чуқур уйқуда эди у . Шаҳарга яқинлашавериб , тирбанд йўлга тушганликлари сабабли яна огохлантирувчи сигналини қўшган тез ёрдам машинаси тезлигини оширди . Шу пайтда чақалоқда яна безовталик бошланиб ускуна ваҳимали чийиллай бошлади . Шифокорлар билан бирга Сабрия ҳам даст ўрнидан туриб қизига қаради . Қизчанинг ранги қизариб , кўз қорачиқлари тепага қараб кетганди . Шифокорларнинг бири машина ратсияси орқали тинмай касалхона билан боғланиб гаплашар , мутахассисларнинг маслахатини олишга ҳаракат қилар . Иккинчиси эса муолажа қилиб гўдакка ёрдам беришга уринарди . Сабрия юрагини чангаллади , ---- Қизим , жоним болам , чидагин , ман учун чидагин боламмм , мани азобларга ташлаб кетма қизиммм , - хўнграб юборди у . ---- Ойиси тинчланинг болайиз яхши , - ўзлари ҳам шошиб , хавотир билан муолажага киришган , ,, ё Аллоҳим ўзинг мадад бер , ўзинг асра ,, - деган дуони тинмай айтаётган шифокорнинг таскин берувчи сўзи билан бирга ускуна овози бир маромга тушиб чақалоқ аҳволи яхшиланаётганини билдирди . Хотиржам тин олган шифокорлар пешона терларини артиб бир бирига мамнун қарашди . Сабрия эса чуқур хўрсиниб кўзларини артди . Манзилга етиб келиб , шифохонанинг болалар бўлими эшигигача келган машинага тайёр турган ходимлар ғилдиракли аравача ва каравотни олиб келишди . Вазиятдан хабардор қилинган болалар шифокорлари , жаррох ва бошқа ходимлар чақалоқни тезликда жонлантириш бўлимига олиб кириб кетишди ..... Аравачада ортидан олиб келинган Сабрия воқеаларни идрок қилолмайдиган даражада тушкунликка тушиб , бир нуқтага термулиб қолган эди . ---- Онаси , онаси , - ҳамширанинг секин туртиб чақирувига бошини кўтариб қарадию кўз олди қоронғулашиб ҳушини йўқотди . Боши секин қийшайиб , бир қўли пастга осилиб қолди .... давоми бор ... ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ https://t.me/shahzodangizdan
1 425
5
Sog‘lom Va Shijoatli Hayot Sariy Ilk Qadamni Qo‘ying! 🌱💪 Har kuni bajarish mumkin bo‘lgan oddiy odatlar bilan hayot sifatin
Sog‘lom Va Shijoatli Hayot Sariy Ilk Qadamni Qo‘ying! 🌱💪 Har kuni bajarish mumkin bo‘lgan oddiy odatlar bilan hayot sifatingizni oshiring! 🔋 Detoks retseptlari, immunitetni mustahkamlash va sog‘lom hayot sirlari shu yerda. O‘zingizga yaxshilik qiling va mutaxassis maslahatlariga boy videolarni o‘tkazib yubormaslik uchun hoziroq kuzating! 🫁🍏 🔗 Bosing Va Obuna Bo‘ling! #reklama · Tibbiyot Olami
1 490
6
Ғоз жўнатсам, патини юлиб олмайсизми-а? Бир подшоҳ вазири билан қишлоқни айланиб юрса, бир чол ўтин териб юрган экан. Шунда шоҳ сўрабди: - Ҳа отахон қишнинг совуқ кунида тинчликми? Отахон: - Тирикчилик шоҳим. Подшоҳ: - Учни бирга урмаганмидингиз? Қишда ўтин теряпсиз. Отахон: - Учни бирга ургандим, 32 қўймаяптида. Подшоҳ: - 32 дан нечта? Отахон: - Олтита шоҳим. Подшоҳ: - Мен бир ғоз жўнатсам, патини юлиб олмайсизми-а? Отахон: - Майли шоҳим, агар сиз шуни ихтиёр қилсангиз . . . Подшоҳ: - Унда келишдик. Шоҳ ва вазир саройга қайтишибди. Вазир уларнинг суҳбатидан оғзи очилиб, шоҳга дебди: Шоҳим сиз боя отахон билан нимани гаплашдингиз-а? Подшоҳ дарғазаб бўлиб, шуни ҳам билмайсанми, мен сени нега вазир қилиб олиб юрибман-а? Сенга муҳлат, зеҳнингни ишлатчи тополармикинсан. Вазир роса, ўйланиб тополмабди ва отахоннинг ёнига борибди ва нима ҳақида суҳбат қилганликларини сўрабди. Отахон айтмабди агар шоҳим айтмаган бўлса, мен ҳам айтмайман дебди. Шунда вазир бир халта тилло бериб айтишини илтимос қилибди, агар айтмасангиз мени шоҳ калламни олади дебди. Отахон рози бўлибди ва айтибди. Шоҳ сўради: Учни бирга урмаганмидиз, яъни уч фаслда қишга тараддуд кўриб олмаганмидингиз, совуқда ўтин теряпсиз деди. Мен: - Кўргандим, лекин 32 қўймаяпти яъни 32 та тиш қўймаяпти, топганимизни ейяпмиз дегандим. Шоҳ айтди: - 32 дан нечта? Мен айтдим: - 6 та яъни, оилада 6 кишимиз. Шоҳ айтди: - Бир ғоз юборсам патини юласизми деди, яъни менга ҳиммат кўрсатди. Мен: Бажонидил дедим. Мана подшоҳ ғоз қилиб сизни юборди, Мен патингизни юлдим, яъни сизни тиллаларингизни шу гаплар эвазига олдим деб кулибди. Вазир бу бўлган ишлардан қойил қолибди ва секин ортига қайтибди. @Marhaboulashdi
2 139
7
+2
.
1 907
8
​​— Ие, бу нимаси бўлди?.. У тезроқ учиб гўдакка яқинлаша борди. Аммо эллик метрлар қолганда чақалоқ қоча бошлади. — Ҳой, бола, тўхтасанг-чи!.. Кимсан ўзи?.. Нега мени чақириб қўйиб, ўзинг қочиб кетаяпсан?.. Бола тўхтамади. Қўлларини баъзи-баъзида силкитиб қўйганча, олдинга интилаверди. Қизиқиши ортган Манзура ҳам унинг кетидан қолмади. Шу кўйи ўн чақиримлар йўл босишди. Шу пайт ерда… Ҳа, аниқ кўрди… Ерда Бобур акасининг жасади кўринди… ёнида мажақланган машинаси ҳам ётарди… Манзуранинг жон-пони чиқиб кетди… Нима қилишни билмай бақириб юборди. Бироқ овози чиқмади… Бобурнинг ўлганини юраги сезиб, пастламоқчи бўлди. Барибир фойдаси бўлмади… Бола эса, ҳамон қўл силкитиб, уни олдинга чорларди… Манзура узоқ уринишлардан сўнг ҳеч нарсага эриша олмагач, йиғлай-йиғлай боланинг ортидан учишга мажбур бўлди… — Нега Бобур акам бу ерда ўлиб ​​ётибди? — ўзига ўзи савол берарди йўл-йўлакай. — Унга нима бўлган ўзи?.. Бу ерлар қаер ўзи?.. Ҳой бола!.. Тўхтасанг-чи!.. Нимага мендан қочаяпсан? Кимсан?.. — Ўзига келаяпти! Ўзига келаяпти!.. Палатани бўшатинглар!.. Манзура эслай олмайди… Боланинг кетидан бориб қайсидир кўприк остидан учиб ўтди ҳамки, кўз олдида оқ кийган одамлар пайдо бўлди… Кўзларини каттароқ очишга уринди. Очилмади… Фақат ғира-шира оқ кийган кишиларнигина кўра олди… — Мен қаердаман? — зўрға пичирлади Манзура. — Сиз касалхонадасиз, синглим!.. Бемалол кўзингизни очаверинг, қўрқманг!.. Ҳамма балолар ортда қолди!.. Манзура яна бир ҳаракат билан кўзларини каттароқ очишга уриниб кўрди. Бу сафар уддалади. Тепасида ойиси Тўлғоной йиғлаб турганини кўрди. — Ойижон… Менга нима бўлди?.. — Сиқилма, болажоним, сенга сиқилиш мумкинмас!.. — Нимага, ойи?.. Тўлғоной ўкириб йиғлаганча ташқарига чиқиб кетди. Манзура ҳолсизлиги боис унчалик фаҳмлай олмади. — Айтинглар, Бобур акам қани? — сўради ҳамширадан. — Синглим, сиқилманг! Аксинча хурсанд бўлишингиз лозим. — Нимага? — Чунки сиз она бўлаяпсиз. Ҳомиладорсиз… — Нима?.. Манзуранинг кўзлари катта-катта очилиб ўрнидан турмоқчи бўлди. Лекин ҳамшира унинг елкасидан босиб қолди. — Ҳозирча мумкинмас… ётиб дам олишингиз керак… Икки кунлик «кома»дан чиқдингиз… — Бобур акам… — У киши келади… Эртага келади… Орадан икки кун ўтгач, Манзура касалхонадан чиқди. Бироқ ҳомиладорлиги унга умуман татимасди… Бобур аварияга учраб ҳалок бўлганди. Олимжон ҲАЙИТ 🌺 @ibratli_xayotiy_xikoyalar
2 038
9
Бобур ташқарига чиқиб машина моторини ўт олдирди-да, бар томон йўл солди. — Худога шукр-ей, — деди ўзига ўзи кулимсираб. — ғурбатхонадан чиқиб олдимки, буёғи зўр бўлади… Шу пайт йўлда бир қиз қўл кўтарди. Бобур тўхташни ҳам, тўхтамасликни ҳам билмай иккиланиб қолди. Машина эса, тобора қизга яқинлашиб келарди. — Нима қилсам экан? — кўнглидан ўтказди у. — Тўхтасамми, тўхтамасамми?.. Бечора қоронғида ёлғиз қолиб кетган шекилли. Тўхтай қолай, савоб бўлар… Машина рўпарасига келиб тўхтаган заҳоти, қиз бошини ойнадан ичкарига тиқиб сўради. — Чилонзорга обориб қўйинг, ака!.. — Бўпти, ўтиринг!.. Қиз ўтирди. Машина ўрнидан қўзғолди. Бобур секин ойнадан қизга тикилиб қаради. Келишган, бўянишни ҳам ўрнига қўяркан. — Ярим соат вақт кетаркан… — ўйлади Бобур. — Олиб бориб ташлайман-у, кейин барга кириб бироз ўтираман… — Вақтингиз қанақа? — кутилмаганда сўраб қолди қиз. — Нимайди? — Сиқилган кўринасиз… Бугун менинг туғилган куним… — Табриклайман… Нима демоқчисиз? — Агар вақтингиз бўлса, туғилган кунимни биргаликда нишонласак девдим… — Шерик йўқми? Бобур ўзи берган саволдан ўзи уялиб кетди. — Демоқчиманки, сиз ҳам ёлғизмисиз? — Ҳа… Қиз бошини эгиб бирпас жим қолди. — ёлғизман… Севган йигитим ташлаб кетди… — Шунақа денг?.. Қаранг-а, тақдиримиз ўхшаш экан… — Сизниям ташлаб кетдими? — Шунақа десаям бўлади… — Унда… Меникига кириб бирга нишонласак, нима дейсиз?.. — Кафега борсак-чи? — сўради Бобур. — М-майли… Шайтон ҳамиша одам билан ёнма-ён юриши худди шу ерда маълум бўлиб қолди. Бобурнинг ҳам хаёли бузилди. Қизга билинтирмайгина назар ташлаб оларкан, шу кечани ҳеч қандай ғам-андуҳларсиз ўтказгиси келди. — Дунёда аёл биттамиди? — йўл-йўлакай хаёлидан кечган ўйлар уни янада жонлантирарди. — Ташлаб кетди деб аза очишим керакми? Агар севса, мени кутиб турарди. Ё қўнғироқ қилиб маслаҳат сўрарди… Энди ўзидан кўрсин… Бобур машинани Чилонзор яқинидаги кафелардан бирида тўхтатди. Ичкарига киришди. Қизнинг исми Мадина экан. Биринчи қадаҳни танишганлари учун олишди. Кейингиси икковлари ҳам бахтли бўлишлари учун кўтарилди… Хуллас, анча ўтириб қолишди. Мадина ҳам, Бобур ҳам ширакайф бўлиб қолишди… — Хўш, Бобур ака, энди қаерга борамиз? — сўради қиз кулимсираб. Бобур жавоб бериш ўрнига қизнинг белидан қучоқлади. — Ҳали айтдинг-ку, сеникига борамиз! — Бўпти, кетдик!.. Машина ўрнидан қўзғолди. Бобур машинани ҳар доим деярли ҳушёр ҳолда бошқарарди. Бу кеча таваккал қилди. Оёқлари газга қаттиқроқ тиралди. «Тико» елдек учиб шаҳар кўчалари бўйлаб кета бошлади… Шу пайт кутилмаган ҳодиса юз берди. Аввал йўлидан қора мушук ўтди. Бобур пайқамади. Юз метрлар юргандан сўнг кутилмаганда ён кўчадан бир «Нексия» учиб катта йўлга чиқди… Тормозлар чийиллади… Афсуски… Бобур вақтида тезликни пасайтиришга улгурмади. Кўз очиб юмгунча икки машина тўқнашиб кетди… Манзура кўзини очиб атрофга қаради. Негадир ерда эмас, ҳавода муаллақ турар, теварак бўм-бўш, кимсасиз эди. Фақат аҳён-аҳёнда қандайдир беўхшов, бесўнақай қушларгина ҳов наридан учиб ўтиб қоларди… У бир муддат иккиланиб турди. Ерга тушмоқчи бўлди. Лекин ўртадаги муаллақлик уни пастлашга қўймади. — Мен қаердаман ўзи? — оҳиста шивирлади Манзура. — Нега ҳаммаёқ жимжитлик?.. Қанақа шаҳар ўзи бу ер?.. Одамлар қани? Ерга кириб кетишганми нима бало?.. Нимага ерга туша олмаяпман?.. ё ўлганманми?.. Йўқ, ўлмаганман. Ўлганимда бу ерларда юрмаган бўлардим… Ҳойнаҳой, туш кўраётган бўлсам керак… Манзура оёқларини олдинга чўзди. Ҳа, қимирлаяпти. Юра олаяпти. Гарчи ҳавода бўлса-да, ҳарқалай оёқдан қолмабди… Қани, нарироқ борсин-чи, балки биронта одам кўриниб қолар. Ўшандан сўраб кўради… Манзура оёқларини олдинга чўзган сари тезроқ учарди. Шу кўйи беш-олти чақиримлар нари борди. Бир маҳал ўзидан бир чақиримча нарида бир гўдак… Ҳа, оққа ўралган гўдак кўринди. У ҳам Манзурага ўхшаб ҳавода муаллақ турар, жажжи қўлчалари билан нотаниш аёлни ўзига чорларди. @ibratli_xayotiy_xikoyalar
1 772
10
— Йўқ, буёққа кир! — ўғлининг йўлини тўсди Меҳри опа. — Мени десанг ялиниб бормайсан. — Нега энди, ойи? — Керак бўлса ўзи келади. — Ойи… — Кир ичкарига! Ишдан чарчаб келгансан. Сенга ўзинг яхши кўрадиган лағмон пишириб қўйдим. Бир коса ичгин!.. — Ойи, келинингизни олиб келмасам бўлмайди. Бобур қанчалик мағрур бўлмасин, барибир онасининг раъйига қарши иш тутолмасди. Билмайди… Умрида бирор марта ҳам Меҳри опанинг юзига тик қараб гапирган эмас… Лекин… Манзура-чи?.. — Авлодимда ҳали ҳеч ким хотиннинг кетидан ялиниб борганмас. — деди Меҳри опа. — Ўт ичкарига! Овқатинг совиб қолади… — Бўпти, — итоаткорона ошхонага қараб юрди Бобур. — овқатни ичаман-у, жўнайман… — Бекорларни бештасини ебсан, бола!.. Қани, уйдан қимирлаб кўргин… Дуо ёзилган қоғоз аллақачон овқатга аралашиб бўлганди. Меҳри опа ўғлининг ошхонадалигидан фойдаланиб йўлакдаги шкафни очди ва костюм чўнтагига бандни жойлаб қўйди. Шундан кейингина секин ошхонага ўтди. — Уф-ф… — деди оғир хўрсиниб Бобурнинг рўпарасига чўкаркан. — Қачон одамларга ўхшаб неварамни кўтари-иб юрарканман-а?.. Бу қисир сигир ҳали-вери туғмайди… Сен аҳмоқ бўлсанг, кетидан югурганинг-югурган… — Нима қилай, ойи, югурмай? — Бобур овқатдан бўшаган косани бир четга суриб Меҳри опага ўгирилди. — Манзурага қолса аллақачон туғарди… Ҳа энди… Худо бериб қолар, намунча шошилавермасангиз? — Ие, беш йил умринг ўтиб кетди, болам!.. Сен тенгилар аллақачон тўй кўрди… Мундоқ танангга ўйлайсанми-йўқми? — Тўйнинг эрта-кечи йўқ. — Бекорларни айтибсан. Мениям бойлаб бериб қўйгани йўқ… Гап тамом. Қўясан ўша қанжиқни!.. — Нима? — Бошқасига уйланасан. — Ҳечам-да! — Кўрасан, сен қўймасанг, ўзим бориб жавобини бериб келаман… Бобур индамади. Зарда билан хонасига кириб каравотга ётиб олди. «Ухлашини кутаман. — хаёлидан ўтказди у. — Барибир олиб келмасам бўлмайди… Эҳ, Манзура… Нега менга аввал қўнғироқ қилмади? Индамай кетворгани-чи?.. Мен тирик эдим-ку! Нимага ўйламади?.. Ҳа, ойим бўлар-бўлмас гапларни гапириб хафа қилган бўлса керак. Бўлмаса унча-мунчага кетадиган эмасди… Уф-ф… Жонимгаям тегиб кетди ўзи… Нима қилсам бўлади-а? Буниси онам бўлса, унисини севсам… Бошим қотиб кетди-ку!.. Худойим, нима қилай? Қандай йўл тутсам тўғри бўлади?.. Э, ўлиб кетишмайдими?.. Ҳозир бораман-да, тўйгунимча ичаман…» Бобур даст ўрнидан туриб йўлакка чиқди. Меҳри опа ваннахонада экан. Эгнига костюмини илди-да, ташқарига ўзини урди… Манзура уйига келиб ҳам тинчимади. Ойиси Тўлғонойнинг юпатишлари ҳам кўзига кўринмади. Каравотга бурканиб олганча ўксиб-ўксиб йиғлади. Тақдирига лаънатлар ўқиди… — Ойи, нега мен шунақа туғилганман? — дерди тепасида йиғлаб турган ойисининг қўлларини юзига босиб. — Нега мен таъналар эшитиб яшашим керак?.. Бошқалардан қаерим кам? — Қўй, болам, куйинаверма! — дерди Тўлғоной қизининг сочларини силаб. — Сени шунчалик хўрлаган бўлишса, бормай қўяқол! Эрсиз қолиб кетмассан… — Бобур акам-чи? У кишида нима гуноҳ? — Э, гапирма ўшани!.. Эркак бўлса, битта онасини йўлга олволарди аллақачон. Сени хўрлатиб қўймасди… — У киши билмайди. — Мана, қоронғи тушганига бир соатдан ошди. Ишдан келгандир. Сени йўқлигингни кўргандир. Онаси била нгаплашгандир… Оилам деса келарди-да, шу пайтгача!.. — Келади Бобур акам, мана кўрасиз, келади!.. — Келганда кўрамиз. Тўлғоной зарда билан ташқарига чиқиб кетди. Манзура ёлғиз қолди. Эрининг эрталабки кулиб хайрлашгани кўз олдига келди. У чиқиб кетаётганда Манзура негадир костюмидан тортиб, сира қўйиб юборгиси келмаганди. Наҳотки, сезган бўлса? Наҳотки ҳаммаси тугади? Энди улар бирга бўла олишмайдими?.. Ҳа, онаси қўймайди. Қарши гапира олмайди Бобур акаси… Демак, севгигаям бунчалик қаттиқ ишониб юбориш нотўғри экан-да!.. Шунчаки гап экан-да!.. Тўғри-да, агар севса келарди. Оёғини қўлига олиб келарди. Келмади-ку мана!.. Шу тобда Манзуранинг миясида қаттиқ оғриқ турди. Кўнгли ағдарилиб ваннахонага югурди. Лекин… Етиб боролмади… Икки-уч қадам босган ҳам эдики, беихтиёр боши айланиб полга юзтубан йиқилди… @ibratli_xayotiy_xikoyalar
1 700
11
— Мен ҳали сенга кўрсатиб қўяман, қанжиқ! — дея ўзича то бекатга етгунча жавраб борди. — Анави Зулхумор фолбинга бориб ўғлимни сендан совитмасам, қутулмайман шекилли… Меҳри опа ёши олтмишдан ошган бўлса-да, ҳали кучдан қолмаган. Сочига битта оқ ҳам ораламаган. Пиёда юриш деса, унча-мунчани ортда қолдиради. Автобусга чиқишниям унутиб Қорақамишдан то Қорасаройгача пиёда кетди. Фолбиннинг уйи ўша томонда эди. Маҳаллаларни оралаб тўппа-тўғри Зулхумор фолбинникини топиб борди. Дарвозада беш-олтита ўзига ўхшаган кампирлар туришган экан. Ҳовлига кириб бир бурчакка қўйилган ўриндиқлардан бирига ўтириб навбат кута бошлади… Ниҳоят бошқалар кириб-чиқиб, Меҳри опага навбат етди. Қайнона бошидаги рўмолини ияги билан қўшиб бойлади-да, ясама инқиллаганча фолбин ўтирган хонага кириб борди. Зулхумор фолбин қирқлардан ошган жувон эди. Кўзлари ўйнаб турарди. Аммо мижозга тик қараб гапирмасди. — Келинг, опоқи, — дея ўрнидан туриб кўришди у. — қани, тўрга ўтинг!.. — Раҳмат, айланай, менга мана шу пойгак ҳам бўлаверади… Меҳри опа пойгакка чўкиб фотиҳага қўл очди. — Омин, илоё ёмонларнинг юзини тескари қилсин!.. — Хўш, опоқи, нима иш билан келдингиз? — Менми?.. Меҳри опа секин ташқарига кўз ташлаб олгач, давом этди. — Мен… Э, бир келиним бор. Беш йилдан бери ўғлимнинг бошини айлантириб юрибди. Туғмайди ярамас. Ўғлим бечоранинг бўлса умри ўтиб кетаяпти. Ўзингиз тушунасиз-ку, маҳалла-кўй деган нарсалар бор… Қолаверса, биттагина фарзандим. Мениям невара кўриб, тўйлар қилгим келади… — Тушунаман, ўрлигай, тушунаман!.. Келинниям бошлаб келмабсиз-да!.. — Ие, уни бошимга ураманми?.. Менга ўғлимни ўша мегажиндан совутиб берсангиз деб келгандим, айланай!.. Болажонимни бошқасига уйлантириб қўймасам бўлмайди. — Ўғлингиз яхши кўрадими ўша… Келинингизни?.. — Ҳамма гап шунда-да, айланай!.. Яхши кўрмай ҳар бало бўлсин бу ёшлар. Эртасини ўйламайди… Бугуни ўтса бўлди буларга. Зулхумор фолбин бироз ўйланиб қолди. Меҳри опа унга ер остидан тикилиб қараркан, бу жимликнинг сабабини англагандай бўлди. — Сўраганингизни бераман, жон синглим! — деди қўлидаги катмонни ғижимлаб. — Пулдан қочадиган аёлмасман. — Гап пулдамас, опоқи… Кейин гап-сўз кўпаймасмикан деб қўрқаман. — Сиз қўрқманг! Мана мен турибман! Ўзим ҳаммасига балогардонман… — Бўпти, нимаям дердим?.. Ҳозир… Зулхумор ичкари хонага кириб, у ерданқоғоз-қалам олиб чиқди. Ўзича қандайдир дуоларни ўқиб қоғозга арабча сўзларни ёзиб чиқди. Ундан сўнг қўлига оқ ип олди. Яна пичирлаб дуо ўқий-ўқий, бир қарич ипни айлантира-айлантира тугиб чиқди. — Мана бу «банд»ни ўғлингизнинг кийими ичига билдирмай тақиб қўясиз! — дея икки учи, ўртаси тугун қилинган ипни Меҳри опага тутқазди фолбин. — Чўнтагига солиб қўйсангиз ҳам ҳеч нарса қилмайди. Лекин сездириб қўйманг!.. Манави «эзиб ичди»… Буни билдирмасдан ўғлингизнинг овқатига соласиз. Овқатга қўшиб ичиб юбориши керак… Худо хоҳласа, ичиши билан таъсирини сезасиз, ўргилай!.. Меҳри опа шоша-пиша уларни чўнтагига жойлади-да, катмон ковлай бошлади. Ичидан беш-олтита мингталик чиқариб фолбинга узатди. — Айланиб кетай, насиб бўлса, албатта тўйга айтаман сизни. Ўзингиз бош бўласиз… — Айтганингиз келсин!.. Бобур бугун ҳар кунгидан эртароқ уйга қайтди. Йўл-йўлакай дўконга кириб Манзура ёқтирадиган шоколаддан бир қути олди. Сўнгра машинасини елдирганча уйга жўнади… — Ие, ойи, ассалому алайкум! — эшик очилиб остонада ойисини кўрган Бобурнинг чеҳраси ёришди. — Яхши келдингизми? — Худога шукр, болам! Ўзинг чарчамай келдингми? Бобур ичкарига кирибоқ Манзурани қидира бошлади. — Ойи, келинингиз кўринмайди? — Э, отини атама ўшанинг! Уйига кетиб қолди аразлаб. — Нимага? Бекордан-бекорга-я? — Менминан уришди. — Йўғ-э!.. Манзура-я? — Ҳа, худди ўша… Жа бир қарич экан тили… Бобур тундлашиб йўлакдаги стулга ўтириб қолди. Бир муддат сукут сақлагач, беихтиёр ўрнидан туриб эгнига костюмини илди. — Ойи, мен бориб уни олиб келаман. @ibratli_xayotiy_xikoyalar
1 651
12
📝ТУҒМАС ХОТИНГА БОҚҚАН БАЛО… Манзура эри Бобурни ишга кузатгач, балконга чиқди. Ташқарида куз. Уй атрофидаги дарахтлар аллақачон барг ташлабди. Узоқ-яқиндаги машиналар шовқинини айтмаса, деярли жимжитлик ҳукмрон… У халатининг ёқасини асабий ғижимлаб, бир нуқтага тикилганча узоқ ўтириб қолди. Хаёлига нималар келиб кетмади. Беш йиллик умрини чамалаб чиқди… Афсус. Ҳеч нарса ўзгармади. Ҳаммаси ўша-ўша. Эрининг чексиз муҳаббати-ю, эркалаб суйишларини ҳисобга олмаса, ҳаётида қизиқарли ўтган кунларнинг ўзи йўқ… Айниқса, қайнонасининг ёқимсиз қарашларини эсласа… Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглагандай бўлди-ю, Манзура югуриб йўлакка чиқди ва эшикни очди. Яна қайнонаси Меҳри опа экан. — Вой, нега қоққан қозиқдай туриб қолдингиз, келин? — ҳали ичкарига кирмасдан ўдағайлаб берди у. — Қўлимдаги манави савилни олмайсизми?.. Вой тавба! Вой тавба!.. Манзура ҳар гал қайнонаси билан рўбарў бўлганда негадир ўзини йўқотиб қўяверарди. Билмайди. Ҳарчанд мағрур бўлишга уринмасин, барибир довдираб қолаверади… — Ассалому алайкум, ойижон! Яхши келдингизми?.. Манзура шоша-пиша қайнонанинг қўлидан халтани олди-да, ошхонага йўналди. Стол устига халтани қўйгач, бир муддат нима қилишни билмай тик туриб қолди. Бу орада Меҳри опа аллақачон меҳмонхонадаги диванда ястаниб ўтирарди. — Чой дамланг, келин! — ўтирган ерида бақирди у. — Буёққа келаман деб уйда нонуштаям қилганим йўқ… Манзура югуриб-елиб чой дамлади. Хонтахтага ширинликлар келтириб қўйди. — Бобур ишдами? — дея сўради Меҳри опа келинига ер остидан ўқрайиб тикиларкан. — Ҳа, ойижон, ишда. — Ҳм-м… Сиз-чи? — М-мен?.. Мен уйдаман… — Ие, қачонгача уйда ястаниб ўтирасиз ёш нарса? Йиғлаб қоладиган болангиз бўлмаса… Битта ўғлимнинг топганига қараб… Манзура кутилмаганда ўрнидан туриб югурганича ошхонага чиқиб кетди. Қайнонасининг шу биргина гапи юрагини тешиб ўтаёзди… Бошқаларга ўхшаб гапириб-гапириб ташлаёлмаганидан ўксинди. — Ҳой келин, буёққа киринг!.. — ўтирган ерида қичқирди Меҳри опа. — Қани киринг-чи!.. Нимаям қилсин? Бу аёлнинг не-не гапларини эшитмади. Ҳаммасига чидади. Чидаёлмай кетган маҳалларда онасига айтиб енгил тортди… Эҳ, Бобур акасини севмаганда… Манзура эри кўз олдига келгач, бироз ўзини босди ва яна меҳмонхонага кирди. — Нима бало, келин, гапим ёқмадими дейман? — пиёладаги чойни қайта-қайта ҳўпларкан, тепасида тик турган Манзурага ўқрайди қайнона. — Мен доим ҳақиқатни гапираман. Ўғлим шўрликнинг тенгқурлари аллақачон боласига суннат қилди. Ҳадемай ўғил уйлашсаям ажабмас… — Мен нима қилай, ойижон?.. — Нима қилай?.. Э, туғинг!.. Беш йилдан бери Бобурим қийналиб кетди. — Ихтиёр менда бўлганда аллақачон туғардим. — Кимда бўлмаса ўша ихтиёр-а?.. Мендами? — Кимда эканини жуда яхши биласиз. — Ие, тилингиз чиқиб қоптими? Ҳой келинпошша, сизнинг гапиргилигингиз йўқ, тузукми?!. Олдин икки-учта болани туғиб ташланг, ана ундан кейин тилингизни бир қарич қилинг!.. Манзура бу тахлит гапларни илгари ҳам кўп эшитган бўлса-да, бу сафаргиси жон-жонидан ўтиб кетди. Боши ғувиллаб, лаблари асабий титради. — Менга қаранг, — деди биринчи маротаба қайнонасининг кўзларига тик боқиб. — менга ҳадеб таъна қилаверманг, хўпми?!. Зўр бўлсангиз, ана, ўғлингиз… Бошқасини олиб беринг! Менам кўчада қолган эмасман… — Нима? Меҳри опа кутилмаган гапларни эшитиб беихтиёр ўрнидан туриб кетди. — Нима дединг, қанжиқ?.. Сен ҳали менинг кимлигимни билмас экансан… Ҳали ўғлим келсин, шу гапинг учун қўйдириб, қиз боласини қўйнига солиб қўймасам, Меҳри отимни бошқа қўяман… Вой қанжиқ-ей!.. Вой мегажин-ей!.. — Олиб бер, сассиқ кампир, олиб бер!.. — йиғлаб ётоққа кириб олган Манзура шошилинч кийимларини йиғиштириш асносида алам билан сўзланарди. — Сен бировларнинг уйини бузиб ўрганиб қолгансан… Олиб беравер!.. Хўрланиш, таъналарга ортиқ чидай олмаган Манзура энг керакли кийимларини бир сумкага солиб индамай уйдан чиқиб кетди… Меҳри опа шу сафар ростакамига ғазаб отига минганди. Манзура кетгач, ўзича ичкариларни йиғиштирган бўлди-да, квартирани ёпиб йўлга отланди. @ibratli_xayotiy_xikoyalar
1 732
13
Evy Baby baxtli onlaringizni ko'paytirish uchun yoningizdadir. Evy Baby, Yangicha ko'rinish endi siz bilan! Evy Baby sizning
Evy Baby baxtli onlaringizni ko'paytirish uchun yoningizdadir. Evy Baby, Yangicha ko'rinish endi siz bilan! Evy Baby sizning quvonchli lahzalaringizni ko'paytirish va onalikni yanada baxtli qilish uchun shu yerda. Ishonchli sifat bilan baxtli onlardan zavqlaning. Sinab ko'ring, sevib qoling. 🔗 Sinab ko'ring, sevib qoling ♥️🧸 #reklama · Evy Baby
1 577
14
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Қадрдонларим саломатмисиз , янги кун муборак . Қишлоқ тинч , сооокин , маззааа . Шу боғ тўрида ширин сухбат
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Қадрдонларим саломатмисиз , янги кун муборак . Қишлоқ тинч , сооокин , маззааа . Шу боғ тўрида ширин сухбат қуриб ўтиргим келдиююю ... ишим кўпда 😊 ШАХЗОДАнгиз 😘 https://t.me/shahzodangizdan
1 951
15
🍂 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🍂🍂—🍂🍂🍂🍂 ⭐️Мехрибонларим, 🍂Пайшанба, кунингиз 🍂мароқли ўтсин.! 🌸Оиларингизга тинчлик омонлик, да
🍂 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🍂🍂—🍂🍂🍂🍂 ⭐️Мехрибонларим, 🍂Пайшанба,  кунингиз 🍂мароқли ўтсин.! 🌸Оиларингизга тинчлик омонлик, дастурхонингизга файзу барокатлар тилайман...!! 🌸Ишлайдиганларга чарчаманг дейман, уйда қолганларга эса куч қувват тилайман...!!! 🌹Биргина яратган эгамнинг сархисобига лойиқ чин инсон бўлайлик...!!! 🌸Бу тонгингиз ва кунингиз хар тонг ва кунингиздан ўзгача тароватли эсда қоларли бўлсин...!!! 🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖
2 098
16
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ 29 - қисм Сабрия нима десин .... ,, Уйга эрим ўт қўйди десинми ? Қизимни ётқизиб чиққунимча сигаретини қўлига олган эди десинми ? Чиқишдан олдин тўхтаб қанча зориллади ,, дадаси болани олдига чекманг шу зормандани ,, - деб . Бепарво қўл силтаган эри қўлида ёндирган сигаретаси билан ухлаб қолишини Сабрия қаёқдан билсин .... На оила , на фарзанд қадрини билмаган эри бугун Сабриянинг хонумонига ўт қўйди ... Шунча сабр қилганлари , эрига инсоф сўраб дуо қилганлари , уй - жойни , рўзғорни бадастир қилиб олгунча чеккан дард аламлари бари зое кетди . Сабрия кўрпача ёниб келиши натижасида икки оёқчаси тўпиғигача куйган , қип - қизил гўшти чиқиб , зардоби оқиб турган , ўзи оғир азоб ичидаги қизига қараб юрак бағри ўртаниб оҳ уриб юборди .... Чидолмади мазлумгина ожиза чидолмади .... Бошини машина ойнасига қўйиб ўксиб , ўксиб йиғлади . Бутун вужуди титраб , алам , армон билан айтиб - айтиб йиғлади ... Эндигина 21 - 22 ёшни қаршилаган , аёл бўлиб бахт кўрмаган , бутун ҳаёти изтиробда ўтган мушфиқа Сабриянинг ноласи машинадагиларнинг ҳаммасини йиғлатди . Ҳайдовчи йигит оғир хўрсиниб рулни муштлаб , муштлаб қўярди . Қўшни опаси Сабриянинг чакка сочлари оқариб кетганига кўзи тушиб юраги ачишиб кетди . Сабриянинг ўзидек минг изтиробда елкаси ҳар силкинганида , эгасига қўшилиб фарёд ургандек тўзғиб ётган сочларини йиғиб , рўмолини сиқибгина боғлаб қўйди . Туман шифохонасида боланинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланди . Биринчи ёрдам кўрсатилиб , махсус тез ёрдам машинасида , катта шаҳарга мутахассислар кўригига юборишга қарор қилишди . Шу ернинг ўзида Сабрияга ҳам ёрдам кўрсатилиб икки оёғини бинтлаб боғлаб қўйишди . Ҳамширалар юмшоқ оёқ кийим кийдиришди . Сабрия ўзи билан келган опаси билан зор - зор йиғлаб хайрлашар экан , бўғиқ овозда ўтиниб сўради , ---- Опажон , Умидам ... ---- Хавотир олманг келин , унга ўзимиз қараймиз , - уни тинчлантириб деди опаси . Махсус жиҳозланган тез ёрдам машинаси ҳам жисми , ҳам руҳи жарохатланган она болани олиб катта шаҳар сари ваҳимали сурон солиб елиб кетди .... давоми бор .... ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ https://t.me/shahzodangizdan
1 938
17
Аёл бахти ҳақида... Розиман, Бахт бўлса шунинг бариси, Розиман, муҳаббат бўлса шу туйғу. Балки, қувончимдан йиғлагандирман, Б
Аёл бахти ҳақида... Розиман, Бахт бўлса шунинг бариси, Розиман, муҳаббат бўлса шу туйғу. Балки, қувончимдан йиғлагандирман, Балки, зериккандан қочгандир уйқум. Қилган зардаларинг ширин сўзмиди? Ёки меҳрмиди — кўнглим тўлмаган. Менга келтирмоқчи бўлган гулингнинг, Мавриди бўлмаган, вақти бўлмаган. Демак, сезмаганман эътиборингни, Арзимас гапингни олиб юракка. Сира тушунмайман шунча йил яшаб, Лойиқ кўрилмадим битта кўйлакка... Минг йилки, қилмаган хатоларимга, Сўрашга арзирли узр топмадим. Фақат англаганим, сенинг олдингда, Ҳаловат топмадим, ҳузур топмадим. Ҳар гал чоғланаман кетишга, сўнгра, Боламнинг қўлини суртаман кўзга. Афсуски, баъзи бир бахтиёрлар ҳам, Ишониб яшайди бахт деган сўзга. Турмуш деганлари шу экан, ойнинг ўн беши қуёшли, ўн беши тундай. Нега оғринаман, нега куяман, Минглаб аёлларнинг тақдири шундай. Розиман, бахт бўлса шунинг бариси... Кумуш Ўсарова https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi
2 022
18
🔻«МАСЖИД ОДОБЛАРИ»🔻 Аллоҳ таоло: «Эй одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз) ни (кий
🔻«МАСЖИД ОДОБЛАРИ»🔻 Аллоҳ таоло: «Эй одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз) ни (кийиб) олингиз!...» (Аъроф сураси, 31-оят), деб огоҳлантирди. Масжид сари тасбеҳ, зикрларни айтиб борса, катта ажрга эга бўлади. Масжидга кираётганда: «Парвардигорим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳмат эшикларингни очгин», деб дуо қилиб, ўнг оёқда кириш ва чап оёқда чиқиш суннатдир. (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.) Масжидларда дунёвий сўзларни сўзлаш, жанжаллашиш, баҳслашиш, баланд овозда гаплашиб, беҳуда сўзлар билан одамларга озор бериш, фитна-фасод, иғво қилиш қатъиян ман этилган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Замон охирлашганда умматларимдан бир қанчалари масжидларга йиғилиб, дунё сўзлари билан машғул бўлишади. Зинҳор улар билан ўтирманг. Чунки уларнинг Аллоҳга ҳожатлари йўқдир», деб огоҳлантирганлар. (Имом Байҳақий ривояти.) Масжидда ушбу одобларга қатъий риоя қилиш керак: ▫️- Масжидда олди-сотди қилмаслик. ▫️- Йўқолган нарсани эълон қилмаслик. ▫️- Одамларнинг устидан хатлаб ўтмаслик. ▫️- Масжидда жой талашмаслик. ▫️- Сафда бирон кишини қаттиқ сиқиб қўймаслик. ▫️- Намоз ўқиётган кишининг олдидан ўтмаслик. ▫️- Масжидга туфламаслик. ▫️- Бармоқларни қирсиллатмаслик. http://t.me/ibrat_vaqt
89
19
@Savollar_kanal 23-савол Таҳоратдан қолган сув ABDULMUJIYB · 23/11/2015 · Ассаламу алайкум! Мен “зам-зам ва таҳоратдан қолган сувни нима ниятда ичса, ниятига етади” деб ўқигандим. Афсуски ҳозир шу маълумотни топа олмаяпман. Бир дўстимга айтсам, манбаасини сўраб қолди. Агар шу гап бор бўлса шу ҳақида маълумот берсангизлар. Илтимос. ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! عَنْ جَابِرٍ  رضي الله عنه ، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَاءُ زَمْزَمَ لِمَا شُرِبَ لَهُ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَصَحَّحَهُ. وَاللهُ أَعْلَمُ. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир», дедилар». Ибн Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар. Ибн Ҳиббон саҳиҳ, деган. Аллоҳ билгувчироқдир. Шарҳ: Яъни замзамни ким нима ниятда ичса, ўша ниятига етишади. Бу ҳақиқатни кўпчилик мухлислар ўз тажрибаларидан ўтказишган.  Имом Дора Қутний ва Ҳоким келтирган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир. Уни шифо талабида ичсанг, Аллоҳ сенга шифо беради. Уни паноҳ талабида ичсанг, Аллоҳ сенга паноҳ беради. Агар уни чанқоғингни кесиш учун ичсанг, Аллоҳ чанқоғингни кесади. Агар уни тўйиш учун ичсанг, Аллоҳ сени тўйдиради. У Жаброилнинг ишорасидир. У Исмоилнинг ичимлигидир».(“Ҳадис ва Ҳаёт”). “ал-Мавсуул фиқҳия” китобида : “Ҳанафий ва Шофеъий уламолари таҳорат олувчи идишда таҳоратдан қолган сувни ичишни мустаҳаб деганлар. Бунга Али розияллоҳу анҳунинг “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар” деган ривоятни далил қилганлар. Камол ибн Ҳумом : “Таҳорат олувчи таҳоратидан қолган сувни тик турган ҳолатда, қиблага юзланиб ичади. Хоҳласа ўтириб” деган. Ҳаскафий, Ибн Обидийн ва бошқалар : “Таҳорат олувчи таҳоратидан қолган сувни ичади ва ортидан : Аллоҳим менга шифоинган шифо, давоингдан даво бер, мени заифлик, касаллик ва беморликдан сақлагин – дейди. Мен бу дуони ҳадисларда келганига гувоҳ эмасман, лекин яхши дуо экан.” деганлар. Китобдан иқтибос тугади. Валлоҳу аълам. «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати https://t.me/ibratli_xayotiy_xikoyalar
1 858
20
Мажлис. (Реал воқеа) Куни кеча қўшни маҳаллада эркак вафот этдилар. Орқаларида аёллари ва икки нафар талаба қизлари йиғлаб қолди. Жаноза куни ҳовлига одам сиғмай кетди. Марҳумнинг ака укалари , опа сингиллари жудда ўзига тинч , бой- бадавлат инсонлар экан. Лекин эшитишим бўйича марҳум укалари салгина қўли юпқа , оддийроқ инсон бўлган экан. Катта катта бизнеслари бўлмаган эл қатори инсон бўлган. Жаназа куни валломат ака укалар эҳсон кунини талашиб кетдилар. Ҳафтани шу куни ман эҳсон қиламан, бошқаси ман пистончи куни масжидга 100 кишига эҳсон бераман. Бу ерда марҳумнинг опа- сингиллари Рамазон рўза кунларини талашиб кетишди, биринчи куни савоб бўлади ман қиламан, бошқаси 5 куни ман қиламан деб ҳамма жаназага келганларни ўзларига қаратишди. Бир четта шу машмашаларни кузатиб турган маҳалла каттаси фикр қилди. Кечга ҳамма қариндошларни йиғдилар. Марҳумнинг ака ука қавм қариндошини мажлисга уша ҳонадонга чақирдилар. Маҳалла отинойиси, масжид домласи ҳам иштирок этишди. Маслаҳат бўлди! Ҳеч қанақа эҳсон ҳам , марака ҳам, йигирма , қирқ қилинмайди. Ифторни ҳам ҳожати йуқ. Марҳумнинг икки қизи талаба. Ва улар контрактга ўқийдилар. Ҳаммангиз бўлишиб олиб марҳумнинг икки қизини контрактини тўлаб берасизлар деб талаб қўйди! Марҳумнинг орзуси қизларини ўқитиб зиё таркатиш бўлган экан, биз тириклар мана шунга ўз ҳиссамизни қўшиш бўлсин. Ҳаммага мақул бўлди. Пс: Жигарларни ҳаётлигида қадрига етайлик. Ҳамма бир бирига ғанимат! @ibratli_xayotiy_xikoyalar
1 819
📚 Ibratli Hikoyalar 📚 - Статистика та аналітика Telegram каналу @ibratli_sozlar