Hikoyalar (G&M)
Відкрити в Telegram
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy, saviyali va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Показати більше6 663
Підписники
+124 години
-67 днів
-6130 днів
Архів дописів
6 663
Сатурннинг ўз фарзандларини еб қўйиши!
1-ҳикоя
“Қадимги юнон мифологиясига кўра, коинот ҳукмдори Уран ўз фарзандларидан қўрқиб, уларни ернинг бағридан чиқармасдан азоблаган. Аммо унинг хотини ўз фарзандларини ҳимоя қилиш учун кенжа ўғли Кронос (Сатурн)га ўроқ бериб, отасига қарши чиқишга ундайди. Сатурн отасини енгиб, коинот тахтига ўтиради. Бироқ Сатурн ўзига ҳам ўғиллари томонидан худди шундай тақдир қайтарилишидан қаттиқ қўрққани учун туғилган ҳар бир фарзандини нимта-нимта қилиб еб қўяди.”
Юнон мифологиясидан.
2-ҳикоя
“Сайёҳ дашту биёбонда қаҳру ғазабдан қутирган йиртқичга дуч келади. Бу йиртқичдан қутилиш мақсадида сайёҳ ўзини сувсиз қудуққа отади. Аммо қарангки, унинг тубида даҳшатли бир аждаҳо сайёҳни ейман деб оғзини очиб турган бўлади. Шўрлик сайёҳ нима қилишини билмай қолади. Қудуқдан қайтиб чиқай деса, қонсираган йиртқичнинг чангалида ҳалок бўлади, қудуқнинг тубига тушса, аждаҳога ем бўлади. Шунинг учун ҳам қудуқ деворидаги ёриқдан ўсиб чиққан бутанинг шохига илиниб, муаллақ осилиб қолади. Аммо борган сари унинг билакларидан қувват кета бошлайди. У тез орада қисмати тугашини, икки томондан уни кутиб турган хатарнинг бирига рўпара келишини ҳис қилади. Лекин шундай бўлса ҳам, у тақдирга тан бермай, бутани маҳкам чангаллаганича осилиб тураверади. Мана шундай бир пайтда сайёҳ ўгирилиб қараса, у осилиб турган бутани бири қора, бири оқ бўлган икки сичқон тагидан кемираётган эмиш. Ўшанда у англайдики, тез орада шох ўз-ўзидан қирсиллаб синиб, у тўппа-тўғри аждаҳонинг оғзига тушади. Сайёҳ бу воқеа аниқ содир бўлишини, ўзининг муқаррар ҳалок бўлишини билади. Аммо ҳозирча осилиб турар экан, у теварак-атрофига аланглаганида шохнинг баргларида бир неча томчи асални кўриб қолиб, барча хавф-хатарларни унутади ва уни ялай бошлайди.”
Лев Толстойнинг «Иқрорнома»сидан.
Биринчи ҳикояда Сатурн «Вақт» сифатида келган. Яъни вақт ўзи етиштирган барча нарсани еб-ютиб юборади. Ўзини буюкман деб ҳисоблаган барча кишилар, барча ишлар ва барча асарлар вақтнинг чангалида йўқ бўлиб кетади.
Иккинчи ҳикояда эса инсон боласи шу қадар ожиз ва нотавон эканлиги кўрсатилганки, у ҳаёт бутоғига ожизгина осилиб турган пайтда, кун ва тун деб аталмиш оқ-қора сичқонлар унинг умр шохини кемириб, кунини қисқартираётганини ва бунинг натижасида муқаррар ўлимга маҳкумлигини сезиб турса ҳам, ҳаёт томонидан унга туҳфа этилган сўнгги, алдамчи асал томчиларини ялаб қолишга шошилади. Ўзини қутқаришга ҳаракат ҳам қилмайди!
Мана шу икки ҳикоя инсон умрига энг гўзал таъриф берилган адабиёт дурдоналарига мисолдир!
6 663
— Амма, — деди Исломбой оғриқ зарбидан тишини тишига босиб. — Олтмишга кирдингизми? Дунёга товуқфаҳм билан келиб, товуқфаҳм билан кетар экансиз-да! Ҳадеб менга писқон учиргунча, суюк жиянингизга бир оғиз насиҳат қилсангиз бўлмайдими? Шу хунаса қимор ўйнамаса, бу ғавғолар йўқ эди.
Саломат бирдан кўпириб-тошиб шовқин солди:
— Ўйнаган бўлса, ажаб қипти! Хўп қипти! Буниям эркак ўйнайди, қани, хотин ўйнаб кўрсин-чи!
Исломбой қалтираб ўрнидан туриб кетди, кўз ўнги қоронғилашиб, аммасининг устига бостириб борди.
— Амма! — деди ҳирқираб. — Ё сиз кетинг, ё мен кетаман! Худо ҳаққи, кетинг, кўзимга кўринманг бир бало қилиб қўймасимдан!
— Вой худойим-эй! — дея қаҳқаҳа урди Саломат. — Рухсор чиллаширга кучинг етмаган, менга йўл бўлсин!
Исломбой қаттиқ сўкинди, эшикни силтаб очаркан, қарсиллатиб пешонасини уриб олди.
— Чиқмаларинг! — деди Саломат унинг орқасидан қўзғалган кампир билан Анзиратга. — Қораси ўчсин!
— Бекор қилдинг, — деди Ориф бақироқ секин.
— Э, баттар бўлсин! Худо урди-кетди, бир қориндан тушган жигар-а! Майли, ҳеч ташвиш қилма, аканг бўлмаса, мана, мен — амманг бор! Етса — молим, етмаса — жоним! Э, йиғламанг, кеннойи, садқаи кўз ёшингиз-а! Ўлимликсиз қолсам ҳам майли, юрту эл тўрт газ кафан топиб кўмар. Эртага сиз ўлсангиз: «Вой, онам», дейишгаям ярамас экан бу тошбағир! Ака, қанча етмаётувди?.. Бўпти, эрталаб мен уйдан олиб бераман! Вой, ака бўлмай гўрга боргур, тўнғиздан тўқ-а!
«Ҳижжа-режа» эрталабгача давом этди.
Эрталаб кўзлари қизарган Ўринбой уйидан судралиб чиқди-да, тўғри кечаги жойга йўл олди. Қор тинган, қуёш йилтирайди.
У шахдам бориб таниш эшикни очди. Кечаси билан яна ўйин бўлган шекилли, хона тамаки ва ароқ исига тўлган эди.
Тўрда яғриндор бир киши майкачан бўлиб кўк духоба болишга ёнбошлаб ётар, дастурхон ёнида иккита йигит мастава ичиб ўтирар эди.
— Ҳорманглар-р! — деди Ўринбой имкони борича ўзини беписанд тутишга уриниб.
— Э, келдингизми? — деди майкачан киши шифтдан кўз узмай. Хиёлдан сўнг ёнбошига ағдарилиб, илжайди. — Яхши ётиб турдингизми?
— Мана, олиб қўйинг, — деди Ўринбой ва қўйнидан қора рўмолга ўралган тугунчак чиқариб, кўрпачага ташлади. Мастава ичаётган йигитлар унга қараб қолишди.
— Э! — деб қўйди майкачан киши ҳамон илжайиб, — Шунақа бўлувдими?
— Шунақа бўлувди, — деди Ўринбой ғижиниб.
Унинг олдига бир коса мастава суриб қўйишди. Рўпарасида ўтирган холдор йигит пиёлага ароқ тўлдириб узатди. Ўринбой индамай симириб, бир паррак шўр бодринг тишлади.
— Шу пулни жудаям олгим келмаяпти-да, — деди майкачан киши яғринини кўтариб. — Менга қаранг, бир иш қилсак-чи: яна бир кўрмайсизми? Толе-да, «Ол, қулим!» деб юборса, тамом-вассалом. Ҳеч нарса кўрмагандек бўласиз-қўясиз. А?
— Ҳаммасигами? — деб сўради холдор йигит.
— Бўлмаса-чи! А?
Ўринбой бу гапни бемаъни ҳазил деб билган бўлса-да, зада юрагига титроқ тушди.
«Йўқ, йўқ, йўқ! Худо сақласин!»
…Қасос, лаззатли қасос туйғуси унинг юрак-бағрини ўртаб борарди.
Қани энди, ҳозир, шу лаҳза, шу дақиқа қўлида даста-даста пул бўлсаю тўғри акасининг уйига бостириб борса, қўйнидан даста-даста пул олиб олдига ташласа, бўзрайган юзига даста-даста пул билан бир тушириб: «Пул топилади!» десаю жисми жаҳонини ёндираётган алангаи оташдан қутулса!
Қасос, лаззатли қасос!..
Бирдан у ўзини идора қилолмай қолди: қўллари бўйсунмай олға чўзилди, қайноқ қон вижир-вижир тўлқин уриб, томирлари бўйлаб югура кетди.
Ошиқни кафтига олиб маҳкам чангаллади, нафасини ичига ютиб, кўзларини чирт юмди:
— Ё, Жамшид!
1981
Хайриддин Султонов.
6 663
— Ҳовлини қўявер, нақд гапни гапир.
— Нақд гап ҳам ўлсин… Энди, очиғи, йўқ эмас, худога шукр, уч-тўрт тангам бор. Насиба бола кўрса, бешиктўйи қиларман деб тугиб юрувдим. Қолгани ўлимлик бўлар, десам, бу яшшамагур куёв Насибаниям йўлдан урибди, эр-хотин кунора келиб: «Мошина олиб берасиз», деб ҳиқиллайди. Биттаю битта қиз, тиниб-тинчиб кетишини ўйлаб… Укамнинг бошига мундоқ иш тушиб турганда, мошинага бало борми! Охир-оқибати бари бир куёв-да, куёв — ёв, ўғил бўлармиди менга!
— Ҳа, яша! — Ориф бақироққа бу гап ғоят хуш ёқди.
— Ҳа, жигар — жигар, дигар — дигар! Майли, беш минг сўм мени танимдан, азонда опкелиб бераман!
— Худо хайрингизни берсин, амма, имонбойи бўлинг, — деди Анзират ва яна йиғи бошлади.
— Ҳўй, ҳўнгилламай тур! — деди Зариф найза уни жеркиб. — Хўш, етти ярим мингу беш минг — ўн икки минг. Хўп! Қани, Исломбой?
Исломбойнинг баданига титроқ кирди.
— Менга олдин бир нарсани ҳал қилиб беринглар, амаки, — деди у. — Қани, ака-укачилик шунақа бўладими? Мен ака бўлиб буни на тергай олмасам, на насиҳат қилолмасам… Бир оғиз гапирсам, итдан баттар беҳурмат қилиб ташласа… Мен тағин…
— Дийдиёнгни қўй, — деди Зариф найза. — Ака-ука кейин суришиб кетаверасанлар. Алам устида ҳар бало бўлади, шунга тиртайиб ўтирибсанми? Қани, қанча бероласан, шундан гапир?
Исломбой бор куч-қувватини тўплаб:
— Мени тўрт тангаям бероладиган қудратим йўқ, — деди.
— Нима?
Саломат қўлини пахса қилиб чақчайди:
— Худо урди-кегди, уят-э! Шунчалик ўлар жойдамисан! Кимсан уста Исломбой, қадаминг пул-а!
Исломбой аммасига қарамасдан минғиллади:
— Ҳамма сизга ўхшаб чайқовнинг ўрдагими, амма!
— Вой, таъна қилманг, Исломбойвачча! Ғарлик уят, ўғрилик уят, тирикчилик айб эмас!
— Ҳой, қақиллайверасанми ҳадеб! — дея можарони кесди Зариф найза. — Хўш, Исломбой, ростдан ҳам қурбинг келмайдими? Йўқ, очиғини айтавер, ахир, бировдан ўтганини биров қаёқдан билади!
— Қурбим етмайди, амаки, — деди Исломбой овози маъюсланиб. — Қурбим етса, наҳот, жигаримдан аясам? Хабарингиз бор, кичкина қизимни фотиҳа қилиб қўйганман. Қудам ҳеч ҳол-жонимга қўймаётибди. «Кўклам чиқсин», десам ҳам кўнмаётибди. Қиз узатишнинг ўзи бўлмаса…
— Ҳой, бетафвиқ, миянгни еганмисан? Укангни сўйиб кетай деб турибди-ку, тўйингни гапирасан-а, тошмеҳр! — Саломат яна бобиллаб гапга аралашди. — Қизинг бирон йил сабр қилиб турар, эрсираб кетмас жуда!
— Оғзингизга қараб гапиринг, амма! — Исломбой кўзлари олайиб, Саломатга даҳанини чўзди. — Оғзингизга қараб гапиринг!
— Ҳа? Оғзимга нима қипти?
— Қўй, айланай, тур, уйингга кет, — деди кампир Исломбойнинг енгидан чангаллаб. — Худо хайрингни берсин, уйингга борақол.
— Ҳайдаяпсизми? Ҳайдаяпсанларми? — дея ваҳшат солди Исломбой. — Бунақа экан, нега чақириб келувдиларинг?!
— Ҳеч ким сени ҳайдаётгани йўқ, ука, — деди Ориф бақироқ жеркиб.
— Йўқ, Исломбой, хафа бўлма, амманг минг қилсаям, бари бир аёл, аёллигига боради, — деди Зариф найза. — Қурбинг етмаса, нима қиламиз, майли, ўзинг биласан. Зоримиз бор-у, зўримиз йўқ.
Бу гап сўнгги томчи бўлиб, Исломбойнинг тўлган сабр косасини тошириб юборди.
— Амаки! — дея вишиллагандек ғалати овоз чиқарди у. — Нега мени қийнайверасиз, амаки?! Нега мундоқ ҳоли кунимни сўрамасдан, ҳаммангиз ҳар тарафдан талайверасиз? Бирортангиз билмайсиз, кўрган куним итникидан баттар, ахир! Мана, укам бир кечада йигирма минг бой бериб кепти. Йигирма минг! Ёшим қирқ бешга чиқди, лекин шу пайтгача хотинимдан бесўроқ бир сўм сарф қилолмайман, биласизларми шуни?! Шу пайтгача буни инсон зотига айтган эмасман! Мен укамга бугун бир сўм опкелиб берай — эртага уйимда қиёмат!
Оғир сукунат чўкди. Аллақайси бўғот тагида мов мушуклар юракни таталагудек ёқимсиз увиллади.
— Бу савдо ҳар кимнинг уйида бор, ука, — деди Ориф бақироқ.
— Келиннинг бунчалигини… ёпирай, ҳеч сезмаган эдик-ку, — деди Зариф найза.
«Хотинингни сотиб бўлса ҳам қутулдинг-а, эҳ, расво!» деб ўйлади Ўринбой.
Саломат эса тап тортмай дилидагини тилига чиқарди:
— Ҳали шу аҳволда эркакман, деб дўппи кийиб юрибман, дегин? Хотиндан хароб бўлиб юрган экансан, рўмол ўраб қўя қолгин эди биратўласи!
6 663
Ориф бақироқ ҳам укасининг фикрини маъқуллади. Амакиларининг бу борада омилкор, пухта кишилар эканини билгани учун Исломбой индамай қолди.
— Хўш, ҳовлинг ўн иккитага борсин, — деди Зариф найза энди Ўринбойга қараб. — Қолганини нима қиласан? Ул-булинг борми?
Ўринбой, қилмишининг бутун даҳшатини энди тушунгандек, ранги қув ўчиб, амакисига бетлаб қараёлмади, не машаққат билан бош чайқади.
— Ҳа, унда… Сен нима дейсан, Саломат?
Саломат лабини бурди:
— Укам ошиқ отаётганда менга маслаҳат солган эмас! Ўзи пиширган ош, ўзи айланиб-ўргилиб ичаверсин!
— Хўп. Шошма, кўп қақшама. Эрта бир гап бўлиб қолса, ачинмайсанми?
— Қанақа гап?— дея Саломат сийрак киприкларини
пирпиратди.
— Энди-да… шу пулни вақтида обормаса, жиянинг соғ қолмайди, шуни биласанми?
Саломат акасига қараб бақрайди.
— Ҳа? Нега кўзингни лўқ қиласан?
— Вой, худо асрасин, нега ачинмайман, жигарим…
— Хўш…
Исломбойнинг танглайигача музлаб кетди: «Йўғ-э, ўлмас… ўлдирмас…»
Анзират ҳўнгиллаб йиғлаганча уйни бошига кўтарди, унга аввал кампир, кейин Саломат қўшилди, ҳамма Ўринбойни гўё охирги марта кўраётгандек, мунғайиб қараб қолди.
Шу вақтгача атрофидагиларга ёвқараш қилиб ўтирган Ўринбой, ўйиннинг мудҳиш қонуниятларини эслади шекилли, бирдан кўзига ёш олди.
— Ҳўй, азани тўхтатинглар, — деди Зариф найза ҳамон хотиржам оҳангда. — Бемаҳалдаги йиғиям бехосият бўлади. Ака, нима қилсак экан, ўзингиз бир нарса денг.
Ориф бақироқ кўк салласини орқага суриб:
— Энди… Ўринбой минг ёмон бўлгани билан ўртада акамизнинг арвоҳи бор, — деди, — Эртами-индин, ахир борамиз акамизнинг олдига… Майли энди, ёрилган бош — ёрилган, қийин бўлса ҳам, оғирчиликнинг озроғини оламиз-да бўйнимизга, қолиб кетмас, ахир.
Уй жимжит бўлиб қолди.
— Одамлар савоб учун мачит солади, етим боқади…
— Э, буни секинроқ айтасизми, ака, — дея унинг гапини маъқуллади Зариф найза. — Кеча намозда домла айтди: умр бўйи боши саждага тегмаган бир йигит бор экан. Шу бир куни кўчадан ўтиб кетаётиб мундоқ ёнига қараса, бир деворнинг тешигидан ичкарида зино қилаётган эркак билан аёл кўриниб қолибди. Шартта қўлига битта кесак билан бир чангал лой олиб, тешикни суваб ташлабди. Шу йигит кейин ўлганда жаннати бўлган экан. Сабабки, бировнинг айбини бекитган экан.
— Албатта, худойимнинг даргоҳи кенг.
— Лекин зино қилган, бировнинг ҳақини еган, қимор ўйнаган одам дўзахи бўлар экан, — деди Зариф найза писанда билан. — Майли, мана, ахир, кўплашиб… Локин, мен битта гапни очиқ айтаман: Ўринбой шу қилиғини ташлайдиган бўлса, майли, қўлдан келганча қарашиб юборармиз. Илло-билло, йўқ, дейдиган бўлса…
— Ташлайди, ўзиям тавбасига таянгандир.
— Ўғил-қизи бўй етиб қолди, шуларнинг ташвишини қилсин…
Исломбойни қора ваҳм босди: «Мен нима дейман?»
— Нега индамайсан? — деди у Ўринбойга ўқрайиб.
Ўринбой мунтазир нигоҳларга дош беролмай, яна ерга қаради.
— Жон болам, қилмайман, де, ростини айт, — деб ялинди кампир. — Ташладим де.
— Майли, ташладим… — деди Ўринбой худди ёш боладек ва баттар хўрлиги келиб, боши ерга теккудек эгилди.
Қариндошлар бир-бирларига маъноли қараб олишди.
— Хўш, бўлмаса, гапиринг, ака, — деди Зариф найза.
Ориф бақироқ чакагини қашиб қўйди:
— Энди… Мен ҳали уйга бориб Акбар билан ҳам маслаҳат қилай-чи. Нима бор, нима йўқ, ўзим тузук ҳам билмайман.
— Майли, ахир, қурбингиз етганча-да, ака, ҳимматингиз.
— Хайрли ишга қанча ҳиммат қилсанг ҳам оз-ку, лекин… Ҳай, майли, у ёқ-бу ёқни қоқиштириб, уч минг амаллаб берармиз.
Исломбой амакисига қараб анграйди.
— Хўп, ака, уч минг… Бу, ҳаммамизникиям қарз, Ўринбой шу фалокатлардан эсон-омон қутулиб олса, еб кетмайди, албатта. Хўш, мен… Ёзда узумнинг пулидан бир ярим минг қолган эди, саксон килоча тоза майизим бор, хўш, унинг устидан ҳам битта-яримтадан икки минг кўтариб турсам бўлади. Жума вавақдаям минг сўмим бор, бултур олган, эртага сўраттираман. — Зариф найза ҳисоб-китобини якунлаб, атрофга синовчан қараб қўйди. — Хўш-ш… Саломат, сен нима дейсан?
Саломат этагидаги нон ушоқларини кафтига қоқиб олди.
— Жаҳлим чиқиб, шундоқ кофирлигим тутувди-ку… Бу шўртумшуқнинг кўз ёшини кўриб, юрагим ўлгур тағин эзилиб кетди. Ҳар бало бўлсаям, ҳовли сотилмасин. Бир этак бола-я!
6 663
— Худо урди-кетди, намозшомдан ётаманми? Эртага бозор-ку, олиб чиқадиган ул-булларимни кўриб ўтирувдим, Самар бориб қолди. Ҳа, тинчликми, ишқилиб? Ҳой, Анзират, қатиғинг бўлса, ярим пиёла олиб кел, кўнглим гумуриб ўлаётибди.
Айвонда «қув-қув» йўтал товуши эшитилди. Соқол-мўйлови текис кузалган, бир-бирига ниҳоятда ўхшаган иккита чол эшикдан бошлашиб кирди:
— Ассалому алайкум.
Юзлари қизариб кетган Самар анчадан кейин кириб, эшикни ёпди.
Бир пиёла чой ичилгач, кампир йиғламсираб воқеани баён қилди. Чоллар индамай тинглашаркан, қовоқлари уйилиб борарди. Саломатнинг сурма тортилган кўзлари ола-кула бўлиб кетди.
— Вой, яшшамагур! — деди сонига шапатилаб. — Бир қоп пул-а, уволи тутмайдими, жувонмарг?!
Амакиларнинг кичиги — Зариф найза чўнтагидан носқовоғини олиб нос отди-да, узоқ сукутга чўмди. Тўтибурун Ориф бақироқ эса салмоқлаб сўз бошлади:
— Жиян, мендан хоҳ хафа бўл, хоҳ хафа бўлма, лекин, мана, ҳаммангнинг олдингда айтаман, бу ишинг қип-қизил аҳмоқлик! Шу лаънатини ўйнамасанг, хотининг талоқ тушадими, а?
Анзират токчадан коса олиб, ташқарига чиқди.
— Шунисига куйиб кетаман-да, амаки! — деди Исломбой уҳ тортиб. — Нимасига ўйнайди бу бадбахт! Нима барака топасан шуни ўйнаб, денг!
— Ўзинг ўйнамаганингдан кейин қаёқдан биласан, деди Ўринбой секин.
— Фалокатинг ўзингдан бери келмасин-э, нега ўйнар эканман! — деб гувранди Исломбой.
Зариф найза наматнинг четини қайириб, оғзидаги носни туфлади.
— Энди нима қилмоқчисан?
Кампир рўмолининг учи билан кўзини артиб:
— Уйни сотар эмиш, — деди-да, ҳўнграб йиғлаб юборди.
Саломат бир газ бўйи ирғиб тушди:
— Сотиб бўпти! Сотиб бўпти! Бекоргиналарни айтибсан! Ота-бувамиздан қолган бу ҳовли! Сенга қиморга бой бергин, деб бериб қўйганимиз йўқ муни! Қаердан топиб тўласанг тўлайвер, қани, ҳовлига текканингни кўрай-чи! Бир тийинлик ҳаққинг йўқ, ҳовли онангнинг маҳрига тушган!
— Ўлигим шу ҳовлидан чиқса, девдим, — деди кампир пиқиллаб, — қандоқ қилай…
— Э, акиллайверади-да, кеннойи! — деди Саломат бобиллаб. — Ҳовлига сиз хўжайин. Сизга ҳеч ким хўжайин эмас!
— Бунча пулни қаердан олади?..
— Ютқазишни билган эррайим тўлашниям ўйласин, сизга нима! Э, садқаи кўз ёшингиз-а!
Ўринбой Саломатга еб қўйгудек ўқрайди:
— Амма…
— Нима «амма»? Нима «амма»?! Ҳў, амманг ўлиб, аммасиз қол!
Ўринбойнинг дами ичига тушиб кетди.
— Ростдан ҳам, ҳовли — онангнинг маҳри, — деди Ориф бақироқ. — Отанг раҳматлининг васияти шундоқ булган эди. Энди, тағин билмадим…
— Вой, нега билмайсиз? — деди Саломат акасини ғадаблаб, — Нега билмайсиз? Ота рози — олло розими, ахир?
— Бунақа бекорчи гапдан фойда йўқ, — деди Зариф найза. — Ҳар бало бўлгандаям, шу ёмон жиян — жигаримиз. Ҳўкизнинг шохига урсанг, туёғи зирқирайди. Ҳозир буни ҳар қанча сўкиб-сўзлагандан тариқча наф йўқ. Қани, нима қиламиз, шундан гапиринглар. Тўғрими, кеннойи?
Ташвиш ва ғам-койишдан эсини йўқотаёзган кампир:
— Қандоқ қилай, шу кўргиликлар ҳам бор экан, деди.
Чурқ этмай ўтирган Анзират бирдан тилга кирди:
— Худо хайрингларни берсин… Сизлардан бошқа кимимиз бор? Кафангадо бўлиб кўчада қолмайлик, бир нарса қилинглар…
— Қирққа кирдинг, ука, қирққа! — деди Ориф бақироқ увишиб қолган оёғини уқалаб. — Ердан қор кетгандан қор тушгунча тупроқ тирнаб дунё орттирсанг-у, наҳот, обориб дарёга оқизсанг!
— Э, ака, — деди Зариф найза, — бу гаплардан фойда йўқ дедим-ку. Бўладиган ишни айтинглар. Бу шўрликнинг ҳозир минг жойига пичоқ урсангиз, бир томчи қон чиқмайди-ю, нима қиламиз ҳадеб эзғилайвериб? Нима дейсан, Исломбой?
Исломбой печкага қараб, томоқ қирди.
— Нима дердим… Менга қолса, ҳовлини сотишига қаршиман.
— Вой, ҳовлини оғзингга олмаларинг, дедим-ку! — деб бақирди Саломат. — Ота-буваларимнинг арвоҳи… Ҳовлидан умидларингни узларинг, дедим-ку!
— Ҳа, хўп, ана ҳовлига савдо кирдиям, дейлик, — деди Зариф найза. — Хўш, чамангда қанчага олади?
Саломат акасига олайиб қараган эди, Зариф найза:
— Жонинг чиқмай турсин, мисолга айтяпман, — деди.
Исломбой ўйлаб-ўйлаб:
— Ўн бештага олар, — деди.
— Олмайди ўн бештага! — Зариф найза оғир қўзғалиб қўйди. — Ўн иккитага олсаям катта гап. Ўтган жума Тўра чўтирнинг ҳайҳотдек ҳовлиси ўн тўрттага савдо бўлди-ю!
6 663
Укаси кулгисини яширишга уриниб илжайди:
— Эски пул қолганми шу замонда?
Исломбой Ўринбойдан кўз узолмай қолди.
Укасининг нақадар даҳшатли аҳволга тушганини бирдан яққол англади ва унинг ночор, асабий кулгисини кўриб, юрагида шафқат уйғонди, лекин зум ўтмай вужудига қаҳр-ғазаб ёпирилди: «Баттар бўлсин!»
Тўрт жуфт кўз Исломбойга қадалган эди. У укасининг қулоқ-чаккасига қулочкашлаб тортиб юбориш истагида ўртанарди, лекин, негадир, тўсатдан эзилиб шивирлади:
— Шунчалик ҳам бўладими, ука!
Жимлик чўкди. Печкада нимадир чирс этди.
— Акаларинг билан аммангни айтиб келсинми? — деди кампир Исломбойга.
— Нима каромат қилиб берарди ўшаларингиз? — деди Ўринбой хўмрайиб. Аммо онаси унга эътибор бермади.
— Қайдам, бемаҳалда… — деди Исломбой чайналиб, мойил бир оҳангда.
— Тур, Самар, ғизиллаб Саломат амманг билан Ориф амакингни чақириб кел. — Кампир печкага суяниб ўтирган найнов неварасига қараб, кескин оҳангда буюрди: — Йўлдан Зариф бувангни ҳам айт. «Тез бораркансиз», де.
Қўрқмайсанми?
Самар, қор уриб турган зим-зиё кўчада ёлғиз юришдан қўрқса ҳамки, уйдаги мотамсаро аҳволдан кўра ташқарини афзал билиб, индамай чиқиб кетди.
Ҳамма ўй суриб қолди.
Исломбой укасининг қандай қилиб бу бебош йўлга кириб кетгани ҳақида бош қотирарди. Лекин хаёли беихтиёр укасининг бошига тушган бу улкан фалокат, бу улкан фалокатнинг даҳшатли оқибати ва ундан ўзига етадиган зарар-заҳмат тўғрисидаги фикрлардан нари кетмасди.
Ўринбой ҳануз ҳайрон эди: аввалига устма-уст қўли келиб турган эди, ошдан олдин ҳам дов урди, кейин нима касофат бўлди-ю… Умрида бундай катта ўйинни кўрмаган эди…
Кампирнинг муштдай юзи яна ҳам кичрайиб кетган, чакагини ушлаб мум тишлагандек ўтирар, афт-ангоридан нимани ўйлаётганини билиб бўлмас эди.
Анзиратнинг юрагини тағин ваҳима чангаллади. Қаердадир қулоғига чалинган гаплар эсига тушди: агар ютқазган одам пулни тўлаёлмаса, хотинини олиб бориб бераркан. Унинг ич-ичидан титроқ йиғи хуруж қилиб кела бошлади: «Шўрим қуриб…»
Исломбой калласидан нохуш ўйларни сидириб ташламоқчидек, жаҳл билан пешанасини сийпалади.
— Энди нима қилмоқчисан?
— Энди… Ким билади дейсан… Ҳовлини сотсаммикан, деб турибман.
— Нима-а?!
— Ҳа? Бошқа иложи йўқ. Эрталаб ҳовлига савдо киради. Соат ўнга обормасам, мени ўлди деяверларинг.
Келин қайнонага, қайнона келинга ялт этиб қаради ва бир-бирининг кўзидаги қўрқувни кўриб, ҳар иккиси Исломбойга нажот билан мўлтираб, йиғига ҳозирланди. Исломбой кафтларини муштлаганча қизил якандозга таяйиб:
— Хўш? — дея укасини таъқибга олди.
— Нима «хўш»? — Ўринбойга бу савол ниҳоятда малол келди.
— Кейин-чи?
— Нима «кейин»?
— Э, бунча талмовсирайсан?! Ё биратўла эс-ҳушингдан ҳам айрилганмисан? Хўп, уйниям сотарсан, кейин нима қиласан, деяпман? Қиш чиллада бир этак чурвақанг билан қаерга сиғасан?
Ўринбой акасининг жаҳлида қолишмайдиган бир ғазаб билан жавоб қилди:
— Юрагинг чиқмасин, ҳалиям сеникига бормайман, қўрқма.
— Мана шу-да! — Исломбой қарсиллатиб хонтахтага урди. — Ҳам ғарлик, ҳам пешгирлик, дегани шу-да! Қилар ишни қилиб қўйиб, нега яна ўркачлайсан, муттаҳам!
— Муттаҳамлик қилиб бировнинг хотинини қўйнига қирганим йўқ, билдингми!
Исломбой сезилар-сезилмас қизарди. Бу — унинг фақат укасигина биладиган ёшлик гуноҳига заҳаролуд шаъма эди. Ўзини ўнглаб бирор нима дегунича бўлмай, айвонда одам шарпаси кўринди, зум ўтмай, эллик беш-олтмиш ёшлардаги семиз аёл эшикдан ҳарсиллаб-гурсиллаб кириб келди. Исломбойнинг сўзи бўғзида қолди.
— Уҳ, ўлдим! Намунча жаҳаннам уйларинг! — деб аёл бошидаги тивит рўмолини ечди.
— Келинг, амма, — деди Анзират шоша-пиша ўрнидан тураркан.
Салом-аликдан сўнг Саломат хонтахта устидаги чойнакни олиб жўмрагидан симирди.
— Халқумим қоқ бўлиб кетди-я! — деди сочини тузатиб. — Шу бугун Даламаҳаллага икки марта бориб келибман-а! Анув қоранг ўчгур Тожи гумбазда озгина духобам бор эди, қора терга тушиб борсам, «қуда чақириқ»қа кетиб қолибди, пес!
— Ётувдингизми, амма? Безовта бўлиб… — деди Исломбой.
6 663
— Тўнғизнинг териси нимаю сен аблаҳнинг бетинг нима?! Ёзда «Бу б…ни иккинчи оғзимга олсам, йигит ўлай», деб тазба-тазарру қилганларинг эсингдан чиқдими, қасамхўр! — Исломбой жони жаҳони ўртаб бақираркан, икки чаккасига буров солингандек, бошида оғриқ қўзғалганини сезди. — Бу кунингдан қасам уриб ўлганинг яхши эмасми, хунаса!
Анзират қайнағасининг важоҳатини кўриб йиғидан тўхтади, олазарак кўзлари билан гоҳ эрига, гоҳ қайнонасига қарар ва бетўхтов бурнини тортар эди.
Ўринбой бошини солинтириб ўтирган кўйи вазиятини ўзгартирмай, секин дўнғиллади:
— Кўп ҳам шошма, ўлигимни кўришга жуда орзуманд бўлсанг, эрталаб ниятингга етасан!
Исломбой бу гапнинг маъносини ўйлаб ўтирмай, баттар шовқин солди:
— Э, дард-э! Ўламан, деб қўрқитмоқчимисан мени? Ўлмасанг ўмбалоқ ош-а! Э, ўлсанг ҳам куйсам шунчалик куяман-да, жонимга ўт қўйвординг-ку!
Кампир қўрққанидан ўрнидан туриб кетди, рўмоли елкасига сирғалиб тушганини ҳам пайқамай, бошини сарак-сарак қилиб титраб-қақшаб ялинди:
— Ҳай, ўзингни бос! Жон болам, ўзингни бос! Қўни-қўшни эшитади-я! Бемаҳалда…
Исломбой онасини ғазабга олди:
— Э, бутун юрту олам эшитсин-а! Билсин бу касофатингизни! «Биров билмасин, биров билмасин», деб, «Ўринбойжон-Ўринбойжон» қилиб, мана, оқибати, ҳаммамизни кафангадо қилиб ўтирибди!
— Қандоқ қилай… — дея кампир йиғламсиради. — Қандоқ қилай, болам? Кўзимнинг оқу қораси Ўринбой оғамнинг ўрнини босар, деб Ўринбой от қўювдим. Бева бошим билан емай едирдим, киймай кийдирдим, шу иккита норастамни боши эгилмасин, деб ит кўрмаган кунларни кўрдим. Майли, мени ҳар қанча уриб-сўксанг розиман, лекин шу қоқвошни қарғама. Оғамнинг арвоҳи чирқирайди-я! Гирмоннинг ўқига учганми, тирикми, худо билади. «Ўринбойинг ўлсин», дейсан, мен бунга қандоқ чидай? Худо ўзи инсоф бермаса, мен қандоқ қилай?
Кампир зор-зор йиғлади. Исломбойнинг ўпкаси тўлди, пешанасини қашиган бўлиб, кўз ёшларини артди.
Чойгум ҳамон чўзиб ҳуштак чалар эди.
Ўринбой бирдан дарғазаб кўзларини акасига қадади.
— Нега менга ҳокимлик қиласан? Ўйнаган — мен, ютқазган — мен, тўлайдиган — мен, сенга нима кетикуйдилик?! Ака бўлсанг, акалигингда тур! Менга агар сариқ чақанг ўтган бўлса, ҳаммаси ҳисобли, ҳа!
— Ҳой, ҳой, қақшамагур, акага шунақа дейдими?
— Қўйинг… — деб пичирлади Анзират кўзларини катта очиб.
— Майли, гапириб олсин. — Исломбой бор кучини тўплаб, базўр жилмайди. — Ичидаги фисқи фасодини тўксинчи, қани! Майли, биз энди кетикуйди бўлиб қолган бўлсак, сариқ чақа бўлиб қолган бўлсак… майли, худо бордир, кўриб тургандир, ахир. Эшигимга неча марталаб кўзининг сийдигини оқизиб борганини ўзи билмаса, худо билар, худога солдим! «Тўйдирганнинг бўғзига…» деб шуни айтади-да!
Худонинг номи ўртага сукунат солди. Чойгум биқирлаб қайнай бошлади.
— Бунақа таъна-маломатни қўйларинг, — деди кампир анчадан кейин. — Гапни кавласа, гап чиқади. Қозилашган қариндош бўлмас. Айлантириб келганда иккитасан, бир-бирингдан тонолмайсан, бирингни тепкингни биринг кўтарасан-да, қандоқ қиласан?
Анзират ўрнидан туриб, қайнаб-тошаётган чойгумни четга суриб қўйди.
— Сен каттасан, шу укангга ота ўрнига отасан, — дея кампир Исломбойга ялинчоқ оҳангда қаради. — Бунинг паст-баланд гапларига хафа бўлма. Сендан бошқа кими бор, ахир? Нима қиламиз энди, бир йўл-йўриқ бер. Эрталабга обормаса бўлмас экан.
Исломбой сийрак, қизғиш мўйловининг учини қимтиб, ўйга чўмди: «Кошки яхшиликни билса бу аблаҳ!»
— Ойи, жуда қизиқ гапирасиз-да, — деди у норози чимирилиб. — Ахир, кўриб турибсиз-ку, бунингиз писта пўчоқча кўрмастибди-ку ака жониворни! Бир оғиз гапирсангиз осмонга санчийди! Кўппакка ўхшаб одамнинг бетидан олади! Бундоқ ётиғи билан арзи ҳол қилса, маслаҳат сўраса эканки, бир йўл-йўриқ айтсангиз. «Қанча?» деб сўрасам, менга қараб ишшаяди, нима, очиб қўйибдими?
Кампир Ўринбойнинг ҳурпайиб олганини кўриб, муқаррар даҳанаки жангнинг олдини олишга шошилди:
— Майли, болам, сен оғир бўл, жаҳл келганда ақл кетар…
— Ҳўй, менга қара, қанча ахир?! — деди Исломбой бўғилиб.
Ўринбой акасининг гавдасига синчиклаб разм солди, томоқ қирди ва икки бармоғини кўрсатди.
— Қанча бунинг?
— Йигирма минг.
Исломбойнинг қулоғи шанғиллаб кетди:
— Эски пулгами?
6 663
«Ё, Жамшид!» (ҳикоя)
«Раббим!» де, Мария!
Валентин Распутин
Биринчи бўлиб Исломбой келди.
У чироғи чарақлаб турган ойнабанд, сиркор айвонда уст-бошидаги қорни қоқиш баҳонасида тўхтаб, ўртадаги уйга деразадан разм солди: онаси ғишт печка олдида тахмонга тикилиб ўтирибди. Ўринбой устарада ялтиратиб қирилган бошини сийпаганча ёнбошлаб ётибди. Бурчакдаги қаторасига солинган ўринда тўрт боланинг боши кўринади.
«Хайрият!»
Исломбой негадир енгил тортди.
— Вой-бўй, ёмон исиб кетибди-ку, — деди у ичкари кирган заҳоти.
Ўринбой шошиб ўрнидан турди, ўнг қўлини кўришишга узатаркан, чап қўли билан хонтахга устидаги дўпписини олиб бошига қўндирди:
— Йўғ-э, уй совуқ-ку.
Шилпиқ кўзлари олазарак жавдираган кампир пойгакка тиз чўкиб, пичирлаб фотиҳа ўқиган бўлди.
— Хуш кепсан, — деди Ўринбой.
У Исломбойдан беш ёш кичик, аммо акасини ёшликдан сенсираб чақирар эди.
— Қалай, тинчмисан? — деб қўйди Исломбой ҳам мулозамат тақозасига кўра.
— Шукр.
— Эсон-омонмисан? — деб сўради кампир. — Ўтаканг ҳам ёрилиб кетгандир, бемаҳалда…
— Тинчликми? Энди ётувдим, Самар бориб қолди.
Онаси буришиқ бармоқлари билан жигарранг кўйлагининг этагини текислаб ўтираркан, индамади. Дафъатан оғир жимлик чўкди. Ғишт печка устидаги кўк чойгум аста шиғиллай бошлади. Дам ўтмай бу ҳасратли хониш Исломбойнинг ғашига тегди.
Эшик очилиб, бошини ияги аралаш шолрўмол билан танғиган Анзират — Ўринбойнинг хотини кўринди.
— Келинг, ака, — деди Анзират Исломбойга қараб, бўғиқ товуш билан.
Исломбой жойидан хиёл қўзғалди:
— Э, келин, тинч-омонмисан?
Келини сезилар-сезилмас бош ирғади. Исломбой унинг салқи қовоқлари шишиб, кўзлари қизарганини пайқади.
«Э, баттол! Хотини билан яна ит-мушук бўпти шекилли! Бу оғироёқ нарса бўлса… Ҳаҳ, эшак!»
— Қалай, яхши ўтирибсанми? Бола-чақа? — деди у келинидан ҳол сўраб.
Анзират жавоб қилмай, қора бахмал нимчасининг барини торта-торта қайнонасининг ёнига чўкди, бурнини тортиб ерга тикилди ва уввос солиб йиғлаб юборди.
Исломбой шошиб қолди:
— Ия, ҳай?
Келинидан жавоб бўлмагач, аввал ранг-қути ўчиб, кўзида ёш ғилтиллаган онасига, кейин эса пешанаси тириша бошлаган укасига қаради:
— Ҳа?
Энди кампир ҳам пиқ-пиқ йиғлашга тушди. Исломбой чидаёлмай бақириб берди:
— Э, тилдан қолдингларми, нима бало?!
Ўринбой шипга тикилиб ғалати илжайди, бурнининг учини қайта-қайта чимдиб, йўталга ҳам, кулгига ҳам ўхшамаган бир овоз чиқарди, йиғи босилавермагач, чақчайиб ўшқирди:
— Ҳовлиқма, ҳовлиқма, менга аза очишга ҳовлиқмаларинг ҳали!
Қайнона-келин бу гапдан кейин баттар ўкраб юборди.
— Нима бўлди, ахир?!
Анзират кўпчиган юзларини кафтининг орқаси билан артди, йиғи аралаш пиқиллаб:
— Укангиз… укангиз… — деди-да, яна бошини буркаб йиғлашга тушди.
— Астағфирулло! Мени шу йиғихонликка чақирдингларми, ойи?
Кампир дарҳол обидийдани бас қилди, ўғлига ваҳима билан тикилиб, худди шундай ваҳима билан шивирлади:
— Уйимиз куйди, болам! Ўринбойинг ютқазиб қўйибди!
Исломбой бу гапдан ҳам кўра онасининг ваҳимали товушидан қўрқиб кетди, анча вақт миясига жўяли бир фикр келмай, чойгумнинг шиғиллашига қулоқ солиб ўтирди, ниҳоят, укасига қарамай:
— Қанча? — деб сўради.
Ўринбой хонтахта устидаги нон ушоқларини жимжилоғи билан нари-бери сураркан, беўхшов кулимсирашга уриниб:
— Кўп, — деди.
Исломбой етмиш икки томири бўйлаб миясига югурган бор ғазаб, бор нафрати тилига келиб тўпланганини сезди, ўзини қандоқ босиб турганига ўзи ҳам ҳайрон қолиб, овози деярли ўзгармай сўради:
— «Кўп»ниям бир сон-саноғи бордир, ахир?
Ўринбой индамади.
Исломбой беш дақиқадан сўнг тоқати тоқ бўлиб:
— Гапир, итвачча! — деди.
Укаси илкис бошини кўтарди, манглайидаги чизиқлар чуқур тортиб, хўмрайди. Анчадан кейин ўзига ўзи гапиргандек деди:
— Кофир бўлма, онанг олдингда ўтирибди, итга рўпара қилгани уял.
Кампир бир оқариб, бир қизарди, елкалари қунишди.
Исломбойнинг жағи қалтиради:
— Кофир бўлмасам, баттар бўлмайманми, сенга нима, даюс! Сенинг бу қилмишларингга одам кофир тугул, чулчут бўлиб кетар!
Унинг дағдағасига бурчакда ётган болалардан бири сачраб уйғонди, уйқули кўзларини йириб очганча анқайиб қолди.
6 663
СЎНГГИ НАФАСДАГИ САБОҚ: Ҳақиқий ўқитувчи ўлимидан кейин ҳам ўқитади
АҚШнинг Жоржия штатида яшаб, 30 йилдан ортиқ вақт давомида минглаб қалбларга илм нурини сочган 58 ёшли бошланғич синф ўқитувчиси Тэмми Уодделл оғир хасталикдан сўнг фоний дунёни тарк этди. Бироқ у ўлими олдидан ўзининг сўнгги истаги билан инсониятга унутилмас сабоқ бериб кетди: "Менинг қабримга гуллар олиб келманг, ундан кўра муҳтож болажонлар учун мактаб қуроллари билан тўлдирилган рюкзаклар келтиринг", — деди у. Дафн маросимида черковга келганлар кўз ёшларини тия олишмади — қабр устига сочиладиган, бир неча кунда сўлиб кетувчи гуллар ўрнига черков ўриндиқлари болаларнинг келажагини ёритувчи рюкзаклар билан тўлиб кетди. Тэмми билан елкама-елка меҳнат қилган 100 га яқин ўқитувчилар марҳумадан қолган сўнгги эзгулик карвонини — мактаб рюкзакларини қўлларида баланд кўтариб, рамзий посбон бўлиб туришди. Ушбу таъсирли манзара тасвирланган сурат ижтимоий тармоқларни портлатди ва миллионлаб инсонларнинг юрагини титратди. Бу гўзал фидокорлик шу қадар катта акс-садо бердики, ҳатто океан ортидаги Буюк Британия таълим ташкилотлари ҳам бу эзгулик тўлқинига қўшилиб, мактабга сон-саноқсиз хайрия рюкзакларини йўллади. Тэмми Уодделл ўзининг вафоти билан ҳам сўнгги дарсини ўтди: у ўқувчиларига ўлимдан кейин ҳам эзгуликдан дарс ўтиб кетди.
6 663
Ҳикоя— ҳаётимданмас.. Йўл йўлакай эшитганларим асосида ёзилган. Борича ўша аёл тилидан ёзишга ҳаракат қилдим.
---
Онам ва эрим билан ҳомиладорлигимни билганида, ҳали боланинг жинсини ҳам билмасдик. Муддат жуда эрта эди. Шунда онам келажакда болам учун квартира олиб бериш мақсадида бобомдан қолган уйни сотдилар.
Лекин уйдан тушган пул биз хоҳлаган квартирага тўлиқ етмади. Шунинг учун, ҳозир аниқ эсимда йўқ... 18 йил олдин квартира учун мени номимга ипотека олдик. Квартиранинг тахминан учдан икки қисми онамнинг пули, қолган қисми эса банк кредити эди.
Тахминан олти ой давомида эр-хотин бўлиб кредитни бирга тўладик. Менинг бутун маошим кредит тўловига кетарди, у эса, ўзининг гапи билан айтганда, «мени боқарди».
Туғруқ яқинлашган сари эса ҳамма нарса кўп нарса ғалати тус олди.
Аввало, ўғил фарзандли бўлганимни айтиш учун эримга деярли бир сутка қўнғироқ қилиб, туша олмадим. Телефон қўнғироқларимга жавоб бермасди.
Кейин қайнонамни юрак хуружи билан тез ёрдам олиб кетгани ва шошилинч операция қилинганини қайнисинглимдан эшитдим.
Ва энг муҳими — эримнинг ўзи ғойиб бўлди.
Қўнғироқларимга жавоб бермади. Туғруқхонага келмади ҳам кўринмади ҳам... Изсиз йўқолди.
Мен онамга қўнғироқ қилиб, тезроқ келиб, менга керакли нарсаларни олиб келишларини ва мени болам билан туғруқхонадан олиб кетишларини сўрадим.
Уйга борганимизда эса мен кўрган манзарани ҳеч қачон унутмайман.
Квартира бўм-бўш эди.
Ҳамма нарсани олиб чиқиб кетилган. Ичкарида деярли ҳеч нарса қолмаган. Фақат қуруқ деворлар...
Аслида эса энг оғир ҳақиқат ҳали олдинда экан.
Маълум бўлишича, эрим ҳомиладорлигим пайтида менга ўз дугонам билан хиёнат қилган.
Мен туғруққа кетган пайтимда унинг онаси—қайнонам уларни бизнинг квартирамизда бирга ушлаб қолган.
Бу хабарни кўтаролмай, унинг юраги хуруж қилган ва шифохонага олиб кетишган.
Эрим эса менга ҳақиқатни айтишдан қўрққан. Шунинг учун телефонларимга жавоб бермаган, квартирадан олиб чиқиш мумкин бўлган ҳамма нарсани олиб кетиб, ғойиб бўлган.
Кейин маълум бўлдики, у дугонамнинг уйига мени мебель ва гиламларим билан ичкуёв бўлиб кўчиб ўтган экан.
Энг қизиғи, дугонамнинг ўзини ҳам турмуши бўлмай, онасини (отасиз ўсганди, ёлғиз қиз эди) ёнига қайтиб келиб ўтирганди
Натижада онаси, эрим—ичкуёв, дугонам бир уйда яшай бошлашган.
У ерда ким қандай қарорга келганини билмайман. Ростини айтсам, буни тушунишга ҳам ҳаракат қилмадим.
Кейинроқ дугонамнинг эри мени қидириб келди. Йиғлади ва хотинидан тўлиқ ажрашишга қарор қилганини айтди.
Шундан кейин менинг ҳам ҳаётимда яна бир оғир давр бошланди.
Ажрашиш. Алимент учун суд.
Бу масала бўйича уч марта суд мажлиси бўлди.
Эрим эса ҳатто бола унинг фарзанди эмаслигини ҳам даъво қила бошлади.
Лекин бир нарсада: агар у бунга чиндан ишонган бўлса, нега ДНК экспертизасини талаб қилмади?
Чунки, менимча, натижа қандай бўлишини ўзи ҳам жуда яхши биларди.
Шунга қарамай, у ҳаммага «бу менинг болам эмас», деб айтиб юрди. Унинг дўстлари ҳам менга шу гапни етказишарди.
Қисқаси, 2007 йил ҳаётимдаги энг «қизиқарли» йиллардан бири бўлган.
Орадан уч йил ўтди.
Шу вақт ичида онамнинг ёрдами билан кредитнинг ҳаммасини ўзим тўлаб бўлдим.
Шунда собиқ эрим яна пайдо бўлди.
Бу сафар квартира никоҳ даврида олинганини рўкач қилиб, унинг ярмини талаб қилди.
Мен эса барча ҳужжатларни, кредит тўловларини тасдиқловчи қоғозларни йиғдим ва судга тақдим қилдим.
Натижада суд квартира менга тегишли эканини белгилади.
Ҳозир эса у ҳаммага:
«Квартирани мен унга совға қилганман», деб айтиб юрибди.
Ҳаётда баъзи одамлар ўз қилган ишини ҳам бошқача қилиб ҳикоя қилишни яхши кўришаркан.
Шунақа гаплар.....
Facebookdan olindi.
6 663
Ҳикоя— ҳаётимданмас.. Йўл йўлакай эшитганларим асосида ёзилган. Борича ўша аёл тилидан ёзишга ҳаракат қилдим.
---
Онам ва эрим билан ҳомиладорлигимни билганида, ҳали боланинг жинсини ҳам билмасдик. Муддат жуда эрта эди. Шунда онам келажакда болам учун квартира олиб бериш мақсадида бобомдан қолган уйни сотдилар.
Лекин уйдан тушган пул биз хоҳлаган квартирага тўлиқ етмади. Шунинг учун, ҳозир аниқ эсимда йўқ... 18 йил олдин квартира учун мени номимга ипотека олдик. Квартиранинг тахминан учдан икки қисми онамнинг пули, қолган қисми эса банк кредити эди.
Тахминан олти ой давомида эр-хотин бўлиб кредитни бирга тўладик. Менинг бутун маошим кредит тўловига кетарди, у эса, ўзининг гапи билан айтганда, «мени боқарди».
Туғруқ яқинлашган сари эса ҳамма нарса кўп нарса ғалати тус олди.
Аввало, ўғил фарзандли бўлганимни айтиш учун эримга деярли бир сутка қўнғироқ қилиб, туша олмадим. Телефон қўнғироқларимга жавоб бермасди.
Кейин қайнонамни юрак хуружи билан тез ёрдам олиб кетгани ва шошилинч операция қилинганини қайнисинглимдан эшитдим.
Ва энг муҳими — эримнинг ўзи ғойиб бўлди.
Қўнғироқларимга жавоб бермади. Туғруқхонага келмади ҳам кўринмади ҳам... Изсиз йўқолди.
Мен онамга қўнғироқ қилиб, тезроқ келиб, менга керакли нарсаларни олиб келишларини ва мени болам билан туғруқхонадан олиб кетишларини сўрадим.
Уйга борганимизда эса мен кўрган манзарани ҳеч қачон унутмайман.
Квартира бўм-бўш эди.
Ҳамма нарсани олиб чиқиб кетилган. Ичкарида деярли ҳеч нарса қолмаган. Фақат қуруқ деворлар...
Аслида эса энг оғир ҳақиқат ҳали олдинда экан.
Маълум бўлишича, эрим ҳомиладорлигим пайтида менга ўз дугонам билан хиёнат қилган.
Мен туғруққа кетган пайтимда унинг онаси—қайнонам уларни бизнинг квартирамизда бирга ушлаб қолган.
Бу хабарни кўтаролмай, унинг юраги хуруж қилган ва шифохонага олиб кетишган.
Эрим эса менга ҳақиқатни айтишдан қўрққан. Шунинг учун телефонларимга жавоб бермаган, квартирадан олиб чиқиш мумкин бўлган ҳамма нарсани олиб кетиб, ғойиб бўлган.
Кейин маълум бўлдики, у дугонамнинг уйига мени мебель ва гиламларим билан ичкуёв бўлиб кўчиб ўтган экан.
Энг қизиғи, дугонамнинг ўзини ҳам турмуши бўлмай, онасини (отасиз ўсганди, ёлғиз қиз эди) ёнига қайтиб келиб ўтирганди
Натижада онаси, эрим—ичкуёв, дугонам бир уйда яшай бошлашган.
У ерда ким қандай қарорга келганини билмайман. Ростини айтсам, буни тушунишга ҳам ҳаракат қилмадим.
Кейинроқ дугонамнинг эри мени қидириб келди. Йиғлади ва хотинидан тўлиқ ажрашишга қарор қилганини айтди.
Шундан кейин менинг ҳам ҳаётимда яна бир оғир давр бошланди.
Ажрашиш. Алимент учун суд.
Бу масала бўйича уч марта суд мажлиси бўлди.
Эрим эса ҳатто бола унинг фарзанди эмаслигини ҳам даъво қила бошлади.
Лекин бир нарсада: агар у бунга чиндан ишонган бўлса, нега ДНК экспертизасини талаб қилмади?
Чунки, менимча, натижа қандай бўлишини ўзи ҳам жуда яхши биларди.
Шунга қарамай, у ҳаммага «бу менинг болам эмас», деб айтиб юрди. Унинг дўстлари ҳам менга шу гапни етказишарди.
Қисқаси, 2007 йил ҳаётимдаги энг «қизиқарли» йиллардан бири бўлган.
Орадан уч йил ўтди.
Шу вақт ичида онамнинг ёрдами билан кредитнинг ҳаммасини ўзим тўлаб бўлдим.
Шунда собиқ эрим яна пайдо бўлди.
Бу сафар квартира никоҳ даврида олинганини рўкач қилиб, унинг ярмини талаб қилди.
Мен эса барча ҳужжатларни, кредит тўловларини тасдиқловчи қоғозларни йиғдим ва судга тақдим қилдим.
Натижада суд квартира менга тегишли эканини белгилади.
Ҳозир эса у ҳаммага:
«Квартирани мен унга совға қилганман», деб айтиб юрибди.
Ҳаётда баъзи одамлар ўз қилган ишини ҳам бошқача қилиб ҳикоя қилишни яхши кўришаркан.
Шунақа гаплар.....
Facebookdan olindi.
6 663
Каравот ёнида чўнқайиб, эрининг билагини уқалаб ўтирган Барчин опа уйқудан уйғонгандай бирдан жонланиб, «Дадаси, дадаси, Одилжон келди», деди. Деҳқонбой ака кўзларини оҳиста очиб, заиф нигоҳлари билан Одилни қидирди, уни топгач, паст, суст товушда пичирлаб, «Бориб келдингми, ўғлим, баракалла…» деди, кейин қўлини «Яқинроқ кел…» дегандай, мажолсизлик билан чўзди. Озғин бармоқлари титрарди. Одилнинг юраги «шув» этиб кетди, чўккалаб, ёноғини қиблагоҳининг сарғимтир тус олган сўлғин юзига авайлаб теккизди.
— Болам, йигит киши доим ўз лафзида туриши керак…
Отаси бошқа сўз айтмади.
Қамчибек Кенжа.
6 663
Одил сал четга чиқиб, айланадиган темир тўсиқдан ёнбош билан қисилиб кириб-чиқаётган турли тоифадаги шошқин одамларни кузата бошлади. Улар бир-бирларини яхши танимайдигандай, бошларини хиёл қимирлатиб, фақат «яхшимисиз» деган бир калом билан сўрашиб ўтиб кетишарди.
Қисқа фурсатда йўлакда Карим Аҳад кўринди. Унинг йирик кўзлари янада кенгайиб чарақлади.
— Бошқалар қани? — сўради Каимжон қучоғини очаркан.
— Энди келиб қолишар, мен улар билан хабарлашолмай, ўзим пойизга чиқувдим.
— Майли, хонада гаплашамиз, қани, юринг.
Меҳмоннинг эса қорни таталарди. Қўқон бекатида тоғора кўтариб чиққан жувондан олиб еган тўрттагина картошка сомса поезд ярим йўлга етмаёқ қориннии сидириб, бояқишнинг ичакларини шип-шийдам қилиб бўлган эди.
— Сизни ишдан қолдираман-да. Яхшиси, биронта шерик бўлса, бозор-ўчар қилиб, чойхонада ошга тарадди кўриб турардик. Девзира опкелгандим, уч килоча.
— Жуда яхши, етади.
* * *
Карим Аҳад Одилга Ёқубжон исмли ҳамкасбини қўшиб берди, тўғрироғи, Одилни унга тиркаб қўйди. Бўйдор, қошлари туташ, тўладан келган бу йигит ҳам андижонлик экан, гуручнинг дарагини эшитиб суюниб кетди, бир сиқим кафтига олиб, синчиклаб кўрди.
— Ўзиям қорақилтириқ шекилли, маладес. Шунга бошимиз қотиб турувди. Бойкечикникими ё Бўтақараникими?
— Бойкечикники. Мақташдию…
— Э, яшанг, ака, — Одилнинг елкасига қоқди Ёқубжон.
Улар бозорга киришди. Кўпроқ Ёқубжон пул харжлади, лекин Одил ҳам, шериги “ҳай-ҳай”ласа-да, қараб ўтирмади. Отасининг таъкиди қулоғида эди.
Юнусободнинг бир чеккасидаги «Шинам» чойхонаси у қадар ҳашаматли бўлмаса-да, файзли, энг муҳими, катта қатнов йўлидан бир мунча овлоқдаги, баҳаво маскан экан.
Одил Ёқубжоннинг суяги бузуқроқлигидан унинг қозонга эгилишини тасаввур қилолмаётганди. Миясида “ошни ўзингиз дамлайсиз”, деб қолса-я, ҳаяжонланиб, ўхшатолмасам-чи, деган фикр ғимирларди. Ҳамроҳининг сабзини шиппа-шиппа, қолипдан чиқаётгандай бир текис тўғрашиданоқ масала ойдинлашди-қўйди. У оғир бир юкдан халос бўлгандай, енгил тортди.
Карим Аҳад соат бирларда шериклари билан келди. Улар тўрт-беш киши бўлиб, асосан ёшлар, фақат битта-иккитасининггина сочига оқ оралаган эди.
Ёқубжон эса паловни қийворган эди. Меҳмонлар таомни таърифлаб, мақтай-мақтай ейишаркан, Ёқубжон гуруч Андижоннинг девзираси эканлигини, уни бугунги зиёфат муаллифи Карим Аҳаднинг мана шу шинаванда ҳамқишлоғи, қадрдон укахони Одилжон олиб келгани, унинг ўт ёқишга ҳам усталигини айтиб, ҳақиқатда ҳам шундай, дегандай унга жилмайиб қўярди. Ошхўрлар «Э, кам бўлманг, отангизга балли», дейишар, Одил эса… ўнғайсизланиб, ерга қарарди.
Меҳмондорчилик ҳаваскорона аския, ҳазил-ҳузил билан кўнгил очар ўтиришга айланди. Ҳамманинг кайфияти зўр, руҳи баланд эди. Карим Аҳад ҳам ўзида йўқ эди, фақат у ҳар замон-ҳар замонда йўл тарафга қараб-қараб ўтирар ва энгашиб Одилга «Келишмади, а?..» деб шивирлаб қўярди. У йўлакдаги мелисага чойхона манзилини ёзиб қолдирган эди.
Меҳмонлар кузатилгач, Карим Аҳад: «Ўша гап — гап, эртага бир Тошкентни айлантираман», деди. Одилнинг ҳам нияти шундай эди, илло отасини эслаб, дили ғаш тортиб қолди. Бир кеча-кундуз унга бир неча кундай туюла бошлаганди. Кейин, чўнтагининг ҳам қўри пасайди. Сафар, катта шаҳар, дарҳақиқат, анча-мунча ақчани кўрдим демайди. Бунинг устига, кечга яқин ҳаво айниб, осмон гезариб олди.
* * *
Эртасига эрталаб Одил туман марказида поезддан тушганида ҳаво очилиб кетган, аммо кечаси билан селдай ёққан ёмғирнинг заҳри баданни жунжиктирарди. Дадам совуқ емадимикин, деган ғам босди Одилни. Бир томондан, синчков падари бузрукворига нима деб бориш хижолатчилиги уни қийнарди. Ёлғон гапириш мумкинмас, ростини айтса, ўғлим бизга қоғоз дўппи кийдирган экан-да, деб ўйлаши аниқ.
Лекин отасига ҳисоб беришга тўғри келмади.
6 663
* * *
Одил келишилган куни ўтган галги чойхонага ваъдалашилган муддатдан ярим соатча илгари етиб борди. Сўзининг устидан чиқётганидан боши осмонда эди. Ахир, отаси «қўй, ўғлим…» дейиши мумкин эди-да… Бир четдаги чорпояда дам-бадам девордаги ғижжак ғилофини эслатувчи мис ранг осма соатга назар ташлаб, чойдан хўплаб ўтирди. Белгиланган муҳлат — тўрт ҳам бўлди, ўтди ҳам. Карим Аҳаднинг қадрдонларидан эса дарак йўқ эди. Одилнинг икки кўзи йўлда, энди келиб қолишар, ҳозир келиб қолишар деб ўтирарди. Безовталаниб катта кўчага қараб келади, тағин ўтиради. Вақт ўтмайди, қўли беихтиёр чойнакка югуради. Аччиқ кўк чой ошқозонни шилиб юборди-ёв. Келишувга биноан шу ерда қоринни яхшилаб тўйғазиб кейин поездга чиқишмоқчи эди. Ажабки, ҳалигача бирортасининг қораси кўринай демасди. Диққати оша бошлади. Мени ташлаб жўнаворишган бўлса-я, ё у барибир бормайди, боролмайди деб ўйлашдимикин, деган шубҳа ичини кемирарди. Балки, балки… ана шу куни “борасанми?” деб, қайта-қайта сўрашганида ҳардамхаёллик билан жавоб берганди, шунга улар кейин кенгашиб, қийнамай қўя қолайлик, деган қарорга келишдимикин? Дадил «бўпти, бораман» деявермаган экан-да. Лекин олдиндан бир нарса дейиш ҳам қийин эди-да. Отасининг рози бўлиш-бўлмаслигини аниқ билмасди… Самолёт ё машинада кетишдимикин, деган хаёлга ҳам борарди у. Жўнайдиган вақт ё режа ўзгариб қолган бўлса, уни огоҳлантириб қўйиш ёдларидан кўтарилдимикин, йўқ лозим топишмаган!
Соат беш ярим бўлди — йўқ. Демак, кетишибди. Акс ҳолда шу чоққача икки-учтаси келарди-ку. Эҳтимол, бирон жойда маишат қилиб қолишгандир. Поезднинг жўнашига эса бор-йўғи ўттиз дақиқа вақт қолди. Бирдан эсига билет муаммоси тушиб, бекатга чопди. Ҳайҳотдай бинонинг бир бурчагидаги «касса» деган тирқишга бошини суқди.
— Тошкентга…
— Сиз учун топиб берамиз, яхши йигит, — деди паттачи қиз жилмайиб. У ҳам Одилнинг аҳволидан бохабардек туюлиб кетди. Бунга сайин, йигит асабийлашди. Билетни олди ҳамки, улфатлар келишмади. Биронтаси ҳам!.. «Демак кетишган!..»
Одилнинг тарвузи қўлтиғидан тушиб, орқага қарай-қарай вагонга чиқди. Бир кўнгли қайтиворай ҳам дедию, яна иккиланди. Шунча гап-сўз, оворагарчиликдан кейин уйга нима деб киради? Мени лақиллатишибди, дейдими?.. Тошкентга умрида бормаганди, шуни ўйлаб сал дилтанг бўлди, сўнг сўраб-сўраб Маккани топишган-ку, ҳозир ҳамма ерда киракаш машина тўлиб ётибди, айниқса пойтахтдай жойда бу нарса муаммо бўлмас, деб ўзига тасалли берди.
Кечаси билан хаёли қочиб, бунинг устига темир ғилдиракларнинг бесаранжом, ваҳимали тарақа-туруқидан ухлагандай ҳам бўлмади. «Э, қойил, ўғил бола…» дейишса керак… шу хаёл унга таскин берарди.
Айтганидай, поезддан тушиши билан киракашлар ўраб, қўлтиғидан кўтаргандай оёғини ерга теккизмай бекатга етказишди. Тамадди қилганиям имкон беришмади. Оқ-сариқдан келган, чапдаст йигитча «Дамас»ни кенг, аммо улов тиғиз кўчалардан ғизиллатиб ҳайдаб кетди. Одил икки тарафдаги бир-биридан пурвиқор биноларга, яп-янги кўприкларга, йўлларга анграйиб боқарди. Пойтахт – пойтахт-да…
Ҳаш-паш дегунча йигитча баланд, узундан-узун, деярли деразалардан иборатдек кўринувчи бино рўпарасида машина тўхтатди.
— Сиз айтган жой шўт ака, кираверишдаги мелисага учрасангиз, танишингиз қаердалигини айтиб беради, — тушунтирди у ва Одилнинг қўлидан пулни юлқиб олиб, яна шиддат билан машинани суриб кетди. Одамгарчилиги дуруст, лекин жуда шитоб экан занғар, кўнглидан ўтказди Одил шамолдай учиб бораётган «Дамас» ортидан бир зум қараб қоларкан, қоида-поида билан зиғирча иши йўғ-ей.
Одил у ёқ-бу ёққа аланглади, ошхонага ўхшаган жой кўзига чалинмади. Майли, Карим Аҳадни топсин-чи, эҳтимол ҳамма шу ердадир…
Бино йўлагидаги мелиса кўрсатмаси билан девордаги жадвалдан Карим Аҳаднинг телефон рақамини топди-да (катта рўйхатда ҳамқишлоғининг ҳам исм-шарифини кўриб, юраги яна бир ҳаприқиб олди), бурчакда осиғлиқ қора аппаратга чўзилди.
— Каримжон ака, мен келувдим, Одилман, Анжандан.
— Ий-ий… ҳозир, ҳозир тушаман.
6 663
— Қанчадан тўплаймиз, — сўради у мум тишлаб ўтираверишни ўзига эп билмай.
— Сен, Одил, — деди Матисо илжайиб, — келиндан командировочнийга қўл қўйдириб олсанг бўлди, муҳрни ўзимиз босиб берамиз.
Кулги кўтарилди.
— Жа унчаликмас, терговчи ака, — деди Одил қизариб-бўзариб.
— Тегишяпти, сўтак, — елкасига шапатилади Ҳусниддин. — Сен, куёв тўра, янги рўзғорсан. Йўл-кирангга пул топсанг, бас. У ёғини ўйлама.
Карим Аҳадни поездга кузатиб, ҳар тарафга тарқалишди.
* * *
Белгиланган кун яқинлашган сари Одил дам ҳаяжонланиб, дам юраги пўкилларди. Шошиб қолмайин деб ишидан жавоб олди. Ҳар эҳтимолга қарши таниш-билишлардан қарз кўтаришни кўзлади. Лекин топишининг тайини йўқ одамга ким ҳам пул тутарди. Берсаям, уни узиш-чи?..
Отасининг ҳолати, кайфияти дурустроқ пайтини пойлаб, ийманибгина сўз очди. Кўнгли очиқ падари бузрукворнинг улфатбоз, одамохунлиги фарзандга аён эди, албатта. Фақат у ҳозирги вазиятда ўзининг қуюшқондан ташқари бу хоҳиши, бемор кишига оғир ботмасмикин, «Мен нима аҳволдаману, юрагингга ўйин-кулги сиққанини қара-я», деб қолмасмикин, деган ҳадикда эди. Демаган тақдирда ҳам ичида дили оғриса-чи?
Шу сабаб минг истиҳола билан гапига изоҳ бера бошлади:
— Бориш ниятим йўқ, шунчаки уларни гапини айтяпман, холос.
— Жуда-а яхши ўйлашибди, — деди шифтга қараб ётган Деҳқонбой ака бир лаҳзалик сукутдан сўнг. — Ошна-оғайни деган бир-бирини яхши-ёмон кунларида ёнида туради-да. Каримжон — қишлоғимизни обрўйи, отасига раҳмат. Ўзиям анча бамаъни йигит. Боравур, ўғлим. Каримжон, нима бўлсаям, мусофирдай гап. Мусофирни йўқлаш — катта савоб.
— Бир-икки кун туриб қолишимиз мумкин, дейишяпти. Сиз…
— Мендан ташвишланма, ўғлим, — Одилнинг гапини бўлди ота. — Тузукман, бир-икки кун нима деган гап. Сафарларинг бехатар бўлсин. — Ота бармоқлари ингичка тортган кафтларини ёзиб, юзига суртди.
Одил каловланди.
— Бўлмаса, — давом этди Деҳқонбой ака дадилланиб, — бугун аянг билан томорқадаги редисканинг етилганини юлиб, тайёрланглар, эртага сотиб келасан. Камига аянг Саломатхондан олиб берар…
Барчин опа ҳайратланди.
— Шу пайтда-я?!
— Мен рухсат бердим, лафз қип қўйипти, — деди ота сал овозини кўтариб ва бошини Одил томонга ўгирди. — Пул топиладиган нарса, йигитнинг лафзи қайтмасин…
Онаси айвонга чиқишгач уни қисди-бастига олди.
— Дадангни ҳолини билиб турибсану, Ташканда нима бор, болам? Унақа, пешиндан кейин бойиганларга нима қилардинг илашиб? Кўрпангга қараб оёқ узатмайсанми?!
— Кўрпамизга нима бўпти, ая, шу бўйи ўтиб кетмасмиз, бизгаям Худо бериб қолар…
6 663
Лафз (ҳикоя)
Кеч кузда оддий тумов баҳона ётиб қолган Деҳқонбой аканинг дарди секин-аста оғирлашиб, кўкламда баттар исканжага олди.
Отасига дори истаб туман марказига борган Одил журналист Карим Аҳадни Тошкентга кузатиш муносабати билан темир йўл бекати биқинидаги чойхонада уюштирилган зиёфатга тасодифан қўшилиб қолди. Улфатларга бозорда рўпара келиб, халталарини кўтаришиб юрди. Кўчага чиқишганда улар билан хайрлашмоқчи эди, юр, ўт-пўт ёқишарсан, деб, қўярда-қўймай бошлаб кетишди.
Ёронлар дастурхонни шундай ҳафсала билан тузашдиларки, бу ошхўрлик эмас, ҳақиқий базми жамшид эди. Карим Аҳаднинг дўстлари турли соҳа эгалари — савдогар, терговчи, солиқчи, қассоб, дўкондор, тадбиркор, хуллас, қўрли-шудли йигитлар эди. Айримлари Карим Аҳаддан бир-икки ёш катта ҳам эди. Улардан тўрт-беш ёш кичик, мўмингина Одил учун ана шундай сўзи ҳам, ўзи ҳам бутун, бообрў одамлар билан бир дастурхон атрофида ўтириш алланечук шараф эди. Ўт ёқиб, ул-бул ташиб, ўчоқ билан сўри оралиғида қатнаб юрган Одилнинг бир кўзи, бир қулоғи ўшаларда эди.
Карим Аҳад ким гапирса, ўшанинг оғзига қараб, боши билан тасдиқлаб, маъқуллаб ўтирарди. Пойтахтдай жойда ишлайдиган журналист ҳам шунақа камгап бўладими, дея таажжубланарди у. Айниқса, ҳаволаниш унинг табиатига тамоман бегонага ўхшарди. Ийиб, эриб кетди чоғи, ниҳоят унинг ҳам тили ечилди, уч-тўрт кун аввал бўлим мудирлигига лавозимига ўтказилгани, шунга… беш-ўнта кўнгил яқинларига бир чўқим ош қилиб бериш нияти борлигини ошкор этди. Ёронлар қутловни ёғдириб юборишдику:
— Агар хоҳласанг, дўст, биз бориб хизмат қиламиз ўтиришингга, — деди Ботир ҳаяжон билан Карим Аҳаднинг кифтига уриб.
— Овора бўласизлар-да, узоқ жой… — деди журналист ҳамнишинларининг бир унисига, бир бунисига оҳиста нигоҳ югуртириб.
— Шундай ювадиган иш бўладию, овораси борми! Ишхонангда обрўйинг янаям ошади, ўртоқ. — дўкондор ҳамтовоқларига юзланди.
— Жуда олижаноб таклиф, бунақа ақлли гап фақат сени каллангдан чиқиши мумкин, — деди тадбиркор Ҳусниддин.
— Борамиз! — дейишди қолганлар жўр овозда.
— Эркакча гап!
— Бормаган – номард!
Одил ҳаяжонланиб, завқ билан кузатиб ўтирган эди, Ботир қийқириб қолди:
— Ҳей, Одилвой, сен-чи? Нимага ўшшайиб турибсан, аммамнинг бўзоғига ўхшаб? Ҳамма боради дейилдими, ҳамманинг ичида сенам борсан. Ё, сен ўзга сайёраликмисан?
Бу гапни солиқчи Зуфар ҳам қувватлади:
— Бошқа қавмданмисан, дегин. Ўртоқлар, бу йигит мениям дидимга ўтирди, илгари гаплашмаганимиз учун яхши билмасаканман.
Одил беихтиёр хижолат бўлиб, қизарди.
— Майли, ўйлаб кўрсин, — орага тушди Ҳусниддин.
— Нимасини ўйлайди! — кесди уни Рўзибой ва Одилга, — бошида дўпписи бор. Аммо дўппи кийишниям қонун-қоидаси бор, оғайничалиш. Даладаги қўриқчига қопқоқ қилиб қўйилади, — у Одилнинг бошидан тўрт гулли, одмироқ тепчилган дўппини шартта кўтарди-да, «поп» эткизиб, саросимадаги йигитнинг чап чаккаси томонга қийшайтириб қўндирди. — Ўғил бола дўппини манақа кияди! Аммо ўзиям узуқораси экан-да. Энди бошлаганда чеварни қўлига чипқон чиқиб қолганга ўхшайди.
— Ўзингда шуям йўғ-у, Қўзи!
— Бизики уйда.
— Ҳай, бўлди, биродарлар, ўтлаб кетдик, — Матисо қўлларини тепага кўтарди. — Пойиз жўнашига оз қоляпти. Одил ўзи билади, шароити кўтарса…
— Шароит-пароит кетмайди, — панжаларини ёзиб, икки томонга сермади Саттор. У ҳам анча қизишиб қолган эди. — Зуфар айтгандай, дасёрликка тузук экан, бизга асқотади, так, што, боради! — У Одилга тикилди. — Тўғрими, борасанми, ё…
— Боров-раман, — деди Одил иккиланиброқ. Бир ҳисобда уни ўз сафларига, одам қаторига қўшишаётганидан ичида суюнарди у, бироқ Тошкентга бориб келишнинг ўзи бўладими? Улфатчиликнинг ўзига яраша йўл-йўриғи бор — аравани баравар тортиш керак. Ёнингдагилар пул харжлайверсаю, сен кўзингни лўқ қилиб тураверсанг, бундан ўсал иш йўқ… Ўзининг ҳоли эса ўзига маълум. Отаси анча абжир одам, ҳовлига қайта-қайта ҳар хил зиравор, редиска экиб сотиб тирикчиликни юргизарди, у ётиб қолдию, рўзғордан барака қочди. Одил бу ишларни унча эплолмаяпти.
Алқисса, улфатлар икки ҳафтадан кейинги жумага тўхтадилар. Қуруқ қўл билан борилмайди албатта, демак, пул йиғилади, дея дилидан ўтказди Одил.
6 663
Бир фазилатли аёлнинг мактуби:
«Мен сизнинг саҳифангизга нафрат билан қарардим. Чунки сиз аёлларнинг ишлашини менсимайсиз, аёлларни: “Аёлнинг биринчи вазифаси — авлодни тарбиялаш”, деган фикрга ва шунга ўхшаш қарашларга ишонтиришга ҳаракат қиласиз, деб ўйлардим.
Ҳар сафар сиздан бирор мақолани ўқисам, тафаккурингизни эскирган, қолоқ фикрлаш деб масхара қилардим.
Мен — моддий жиҳатдан мустақил, ишлайдиган аёлман. Нуфузли лавозимда ишлашим сабабли сизнинг гапларингиз ва ёзганларингизга ёмон гумон билан қарардим.
Бир куни касал бўлиб қолдим ва шифохонага бориб, тиббий амалиёт ўтказишга мажбур бўлдим. Шунда ёнимда ҳеч кимни топа олмадим: на опа-сингил, на ака-ука, на эр, на фарзанд… Чунки мен турмушга чиқмаган эдим.
Шайтон мени: “Ишинг турмуш қуришдан кўра муҳимроқ. Пул эса шарқ аёли бошидан кечирадиган ана шу ўлдирувчи, зерикарли кундалик ташвишларнинг барчасидан сени халос қилади”, деб ишонтирган эди.
Амалиётни ўтказдим ва масъул ходимга:
“Мени аёллар ётган хонага жойлаштиринглар. Ёлғиз хонада ётишни истамайман”, дедим.
Мен жуда кўп йиғладим. Оғриқдан эмас, балки ўзимнинг адашганим ва умидларим пучга чиққанидан йиғладим…
Атрофимда аёлларни, уларнинг қизлари ва ўғилларини кўрардим. Қизи онасининг бошини силаб қўяр, ўғли онасининг оёғини ўпиб қўяр, яна бири эса онасини кулдириб, ҳазиллашар эди…
Мен эса ўзимга ва ҳаётимдаги бу аламли ҳолатга қараб:
“Қани, дипломим келсин-чи, бошимни силаб қўйсин!” — дердим.
Шунда сизнинг гапларингиз ва ёзганларингиз ёдимга тушди. Мен катта хато қилганимни англадим.
Бу — сизга узр билан аралашган мактубим. Сиздан мен учун дуо қилишингизни сўрайман.
Яна бир илтимосим бор: илтимос, ушбу мактубимни аёллар ўқиши учун нашр қилинг. Балки улардан бирортаси огоҳ бўлар ва мен ўзимни йўқотганим каби, у ҳам ўзини йўқотиб қўймас».
………………………………
Аллоҳдан сизга шифо беришини ва сиз учун яхшиликни тақдир қилишини сўрайман.
Оилавий маслаҳатчи, доктор Ҳомид ал-Идрисий
(чатжбт таржимаси)
6 663
Алишер дарвозани очиб, машинасини кўчага олиб чиқар экан, кўнглида ёруғ бир туйғу пайдо бўлганини сезди. Ҳозир унга ҳам гўё отаси урушда ўлмагандек, эрта-индин дарвозани тақиллатиб келиб қоладигандек туюларди…
6 663
— Қандоқ қилай? Тернополда юрганимда ҳам ҳеч кўз ёшимни тўхтатолмадим. Кўчадаги одамлардан уялганимдан қора кўзойнак тақиб юрдим. Баъзида кўзойнакнинг тагидан ҳам ёш оқиб тушаётганини сезиб, рўмолча билан артиб оламан.
— Лекин… ҳалиги… — Алишернинг ҳам ўпкаси тўлиб, зўрға гапирди: — ҳалиги… харобалар остида қолиб кетганларини ойимга айтманг.
— Жинни бўпманми?..
Ҳозир Маҳфуза ойиси билан ичкари уйга кирганда сандиқ яна очилганини, дадасининг ёқаси кашталик кўйлаги силлиқ қилиб дазмоллаб қўйилганини кўрди-ю, телеграммада «топдим» деб ёзганидан пушаймон бўлди. Иқбол опа ундан хушхабар кутиб, кўзлари жавдираб турибди. Маҳфуза ойисини қучоклаб, йиғи аралаш:
— Ойижон, сизга кувват берсин, мард бўлинг! — деди.
Иқбол опанинг ранги оппоқ бўлиб кетди. Қизининг қучоғидан сирғатиб чиқди-да, бўшашган, синиқ товуш билан:
— Нима… Даданг… энди йўқми?.. — деди.
— Нега?.. Дадамнинг руҳлари ҳамиша тирик! Дадам охиригача мардона туриб берган эканлар. Қанча болаларни оналари билан қутқариб қолган эканлар.
Иқбол опа инграгандек бир товуш билан:
— Мен-чи? — деди. Мени бу беваликдан энди ким қутқаради?
Иқбол опанинг огзи бирдан қуруқшаб, боши гир-гир айлана бошлади. Ойисининг касалини яхши биладиган Маҳфуза:
— Ойижон, бунча қаттиқ олманг, ўзингизни босинг! — деб уни секин диванга ўтқазди.
Иқбол опа дазмоллаб қўйилган ёқаси кашталик кўйлакка қаради. Энди буни ҳеч ким киймайди! Шунча йилдан бери сандиқда асралган этик ҳам ҳеч кимга керак эмас! Кумуш ҳалқали найни Умаржон ака энди ҳеч қачон чалмайди… Бу даҳшатли ўйдан Иқбол опа йиғламоқчи бўлди, лекин кўзига ёш келмади. Томоғидан бир нарса бўғиб олган, ҳаво етишмаётгандек қийналар эди.
Алишер тез ошхонага чиқиб, бир пиёла сув олиб кирди. Маҳфуза ойисига сув ичирди. Кейин уни каравотга ётқизди.
Келинлари шифокор эди, дарров шприцни қайнатишга қўйди. У қайнонасига укол килиб ўрганиб қолган эди. Аввал қон босимини туширадиган, юракни тинчлантирадиган укол қилди. Кейин нонуштага яқин инсулин укол қилди.
Иқбол опа уч-тўрт кун ўтгандан кейин хиёл ўзига келди-ю, Маҳфузадан сўради:
— Дадангнинг сурат-пуратлари йўқ эканми?
— Суратларини тополмадим.
Узоқ жимлиқдан сўнг Иқбол опа яна сўради:
— Ўз қўли билан қабрга қўйган одам бор эканми?..
— Билмадим… Мен унақа одамни кўрганим йўқ.
Алишер ойисининг бу саволлари тагида қандайдир маъно борлигини сезди. У эрининг ўлганига яна шубҳа қилмоқда эди. Тўғрироғи, «Умаржон акам бир кун эмас, бир кун келиб қолади», деган ўттиз йиллик илинж Иқбол опанинг қалбида яна уйғонмоқда эди. Бу илинжнинг тагида қанчалик катта меҳр, қанчалик чексиз садоқат борлигини Алишер энди сезмоқда эди. Бунинг ҳаммаси — ҳаёт-мамот урушида бизга ғалаба келтирган улуғ туйғулардан эканига чам унинг энди ақли етди. Шунинг учун онасининг қалбидаги илинжни асраб-авайлагиси келди.
— Ким билади ойи, «ўлди» деб қорахат келганларнинг қанчаси, тирик қолган-ку. Балки дадам ҳам тўсатдан келиб қоларлар…
Бу гаплар Иқбол опага ёқиб, ёстиқдан бошини кўтарди, заифгина кулимсираб:
— Тавба! — деб қўйди. — Фабрикада… аскарларга кийим тикиб юрганимда бир жувон билан ўртоқлашиб қолгандик. Икковимиз ҳам илғор бўлиб, газеталарда расмимиз чиққан эди. Шу дугонамга бир кун қорахат келди… Бечора эридан айрилиб роса йиғлади, аза тутди. Боласи йўқ эди… Урушдан кейин бошқа эрга тегди… Бир куни эшитсам, урушга кетган эри тирик экан, тўсатдан кириб келибди… Дугонам пушаймон. Армон қилиб йиғлайди…
Шу-шу Маҳфуза ҳам, Алишер ҳам оталарининг ўлимини оналарининг олдида тилга олмайдиган бўлдилар. Иқбол опа бир ҳафта кўрпа-тўшак қилиб ётди. Келини унга ҳар куни керакли уколларни қилиб, иссиқ-совуғига қараб турди. Кейин у ўрнидан туриб кетди.
Бир куни ярим кечада яна дарвоза тақиллади. Иқбол опа буни яна ўғлидан олдин эшитди-ю, Алишерни уйғотиб:
— Қара-чи, даданглар эмасмикан? — деди.
Дарвозани қўшнилардан бири тақиллатган экан. Алишер қайтиб келиб, пиджагини елкасига ташлади-да:
— Акбарнинг хотинини тўлғоқ тутиб қолибди, туғруқхонага олиб боришим керак экан, — деди.
Иқбол опа секин бир «уҳ» тортди, лекин ўзини бардам кўрсатиб:
— Майли, болам, тезроқ олиб бора қол, — деди.
