XazonRezgi (Official Channel)
Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
Больше📈 Аналитический обзор Telegram-канала XazonRezgi (Official Channel)
Канал XazonRezgi (Official Channel) (@xazon_rezgi) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 82 189 подписчиков, занимая 540 место в категории Религия и духовность и 782 место в регионе Узбекистан.
📊 Показатели аудитории и динамика
С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 82 189 подписчиков.
Согласно последним данным от 25 августа, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 12 033, а за последние 24 часа — 2 465, при этом общий охват остаётся высоким.
- Статус верификации: Не верифицирован
- Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 13.68%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 8.78% реакций от общего числа подписчиков.
- Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 11 279 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 7 236 просмотров.
- Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 174.
📝 Описание и контентная политика
Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз!
Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг!
Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi”
Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 26 августа, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.
Загрузка данных...
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 26 августа | 0 | |||
| 25 августа | +2 913 | |||
| 24 августа | 0 | |||
| 23 августа | 0 | |||
| 22 августа | 0 | |||
| 21 августа | +952 | |||
| 20 августа | +880 | |||
| 19 августа | +268 | |||
| 18 августа | 0 | |||
| 17 августа | 0 | |||
| 16 августа | +6 | |||
| 15 августа | +765 | |||
| 14 августа | +934 | |||
| 13 августа | +3 | |||
| 12 августа | +1 136 | |||
| 11 августа | +3 257 | |||
| 10 августа | 0 | |||
| 09 августа | 0 | |||
| 08 августа | +1 875 | |||
| 07 августа | 0 | |||
| 06 августа | +6 125 | |||
| 05 августа | +499 | |||
| 04 августа | +2 017 | |||
| 03 августа | 0 | |||
| 02 августа | 0 | |||
| 01 августа | +2 716 |
| 2 | #ТАВҚИ_ЛАЪНАТ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Олмос эрталаб уйқудан уйғонганда ниманидир бошқача эканлигини ҳис қилди. Унга ижтимоий тармоқларни "портлатган" таъзия хабарининг сабабчиси танишдек туюлди.
"Таниқли ишбилармон, тадбиркор, қатор самарали лойиҳалар муаллифи, саҳоватли ва мард инсон Салим Турсунов кеча тунда оғир ҳасталикдан сўнг дунёдан кўз юмди. Марҳумнинг жаноза маросими пешин вақти Тошкентнинг *** — қабристонида бўлиб ўтади" .
"Салим Турсунов, — ўйлади Олмос, — қаерда эшитган эдим-а, бу исм, фамилияни? Қулоғимга жуда таниш эшитилди,— Олмос тармоқлардаги Салим Турсуновнинг таъзия матни билан бирга берилган суратига диққат билан тикилди. Суратда ўзига ишончи яққол намоён бўлган эркак виқор билан қад кериб турарди, — йўқ мен бу йигитни аниқ илгари кўрмаганман, — хотираси қатларини кавлаган Олмос, — қани хабарларга келган муносабатларни ўқиб кўрай-чи?"
"— Ўлимга чора йўқ экан-да, — деб ёзибди муносабат билдирганлардан бири, — кеча бор инсон бугун йўқ.
— Ажал эшик қоқиб турса, қўлимиздан нимаям келарди?
— Одамзоднинг вақти-соати битса оғзингдаги чайнаб турган луқмангни ҳам ютолмас экансан.
— Шунча давлат, шунча мол—дунё жонига оро кирмабди. Мана одамзоднинг аҳволи.
— Ишини давом эттирадиган ўғлиям йўқ экан
— Ҳа тўртта қиз қолибди ортидан
— Шунча йиллар давомида тикланган Эйс империясининг ҳоли нима кечади энди?
— Бу ёғига Салим Эйсга ким муносиб ворис бўлар экан!?"
Охирги ўқиган мисралари Олмоснинг тийрак торттирди. У Марғубанинг масаласини бир ёқли қилиб олгач Эйсни қидириб топмоқчи, шу орқали Зиёданинг ўлимига сабабчи бўлганларни изига тушмоқчи эди.
@xazon_rezgi
🍂Асар воқеалари сизни бефарқ қолдирмаётган бўлса реакция ва муносабатларингизни билдириб ўтинг...
—133— | 1 174 |
| 3 | #ТАВҚИ_ЛАЪНАТ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Шунда қиз таққа тўхтади. У ортига ўгирилди:
— Мендан нима истайсиз?
— Мени кечиришингни? — тиз чўкди Салим Эйс
Зиёда аламли жилмайди:
— Сизнингча бу осонми? Тўғри мен хато қилдим. Нафс кўзларимни кўр қилди. Мен нафснинг сўзига кириб қўйдим.Аммо менинг айбим сизнинг айбингиз олдида денгиздан томчи. Сиз эса денгизчалик айбингиз бўла туриб битта кечирим сўраш билан баридан халос бўламан деб ўйлаяпсизми? Агар барча гуноҳлар кечирим сўраш билан кечиб кетилаверса унда гуноҳдан тийилиш бу қадар қийин бўлмаган бўларди.
Тўғри мен хато қилдим. Бу хатоимни умрим билан тўладим.
Аммо сиз-чи? Сиз қилган хатони тўлашга қанча умр керак бўлади деб ўйлайсиз? Анавиларни кўринг, — Зиёда узоқда тўдаланишиб турган аёл- қизларга ишора қилди, — ана ўшалар билан ҳам сизнинг бу дунёдаги ҳисоб-китобингиз қиёматга қолган. Сиз учун эса тавба эшиклари аллақачон беркилган.
Салим Эйс мунғайиб турган аёлларга қараб юраги ҳаприқиб кетди.
"Ҳали шунча аёлдан кечирим сўрашим керакми? Гулнора, Моҳигул, Аида, Надя, Атиргул, Наила, Ойи...
— Ойииии! — ҳайқирди Салим Эйс аёлллар даврасида турган Шарофатхонни кўриб, — сиз бу ерда нима қиляпсиз? Сизга озор берган эмасдим-ку!?
Шарофатхон чуқур хўрсинди:
— Воҳидага-чи? Келиним Воҳида менга жиян эди. Уни сенга ўзим олиб бергандим. Ҳозир эса унга берган озорларинг сабаб тўккан кўз ёшлари мени ёқамдан тутди. Тўрт нафар қизингни бола ўрнида кўрмадинг, юракдан эркаламадинг, кўча—кўйдан ўғил фарзанд туғиб берадиган қиз—жувонларни излаб, уйингдаги қора кўзларнинг уволига қолдинг. Гуноҳни-ку сен қилдинг, аммо мен ҳам бир пайтлар Воҳидани ҳаётига аралашганим учун, унинг аччиқ кўз ёшларига сабабчи бўлганим учун сен билан баравар жавоб бераман.
— Ойи, мен уйғониб олай. Ҳаммасидан кечирим сўрайман. Воҳидадан ҳам. Оламдан ўтганлар учун хайр-садақа қиламан. Ойиии...
Шарофатхон индамай изига бурилиб кета бошлади:
— Ойиии... — Салимннинг чинқириғи оламни тутгудек бўлди...
— Ойииии!!!
Шарофатхон ортига бурилмади, бироқ унинг охирги сўзлари Салимнинг юрак-бағрини тешиб ўтди:
— Энди кеч! Тавба эшиклари беркилди...
Вақт бўлди.
Энди савол-жавоб эшиклари очилмоқда...
— Ойиии, — умидсиз ингради Салим, — онажооон...
Шу пайт Салим Эйснинг бошига тоғлар қулай бошлади, кучли шамол кўкрак-бағрини илма-тешик қила кетди, боши устига бостириб келган қора булутлардан тухум катталигида қиррадор тошлар ёғишга тушди. Унинг оёқлари остидан ер қочди. Салим қанчалар оёғини ерга босишга, таянишга интилмасин оёқ ости ўпирилиб кетаверди.
— Ойиии... — тубсиз жарликка қулаб борар экан Салим Эйснинг охирги айтган сўзлари шу бўлди...
🍂
—Ана бўлди, —жилмайди Висола шприц игнасини Салим Эйснинг томиридан олар экан, — сизга абадий хайрли тун, Эйс жаноблари...
🍂
@xazon_rezgi
—132— | 1 177 |
| 4 | #ТАВҚИ_ЛАЪНАТ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Холиёр касалхонага кечки соат йигирма учлардан ошганда кириб борди. Унинг келишини аввалдан огоҳлантириб қўйилган ва навбатчилигини атай алмаштирган ҳамшира Висола кутиб олди.
— Овора бўлиб келишингиз шарт эмасди, — овози товланди Висоланинг, — бир оғиз буюрсангиз бўлди эди. Ўзим ҳамма ишни ими-жимида қойилмақом қилиб битказиб берар эдим.
— Иш баҳона, дийдор ғанимат, гўзалим. Шу баҳона сизни кўриб, келаси учрашув ваъдасини олиб кетаман-да.
Холиёр нимқоронғиликда шимининг чўнтагидан бир сиқим доллар олиб унинг халатига солди:
— Бу ерда минг кўкида. Ишни тахминан қачон битирасан?
— Тунги соат 24: 10 ларида. Иш битиши билан хонам чироғини икки марта ўчириб ёқаман, — эркаланиб сўзланди Висола,— ҳимматингиз учун раҳмат.
— Бўпти, ишни битиргунингча шу ерда бўламан. Иш битса ахборот беришим керак. Борақол, жоним. Вақт кўп қолмади.
— Хўп бўлади, бориб тайёргарлик кўрай.
Висола орқасига бурилиб чаққон ҳаракатлар билан ўзини ичкарига олди. У ҳамширалар хонасига киргач энг биринчи қилган иши чўнтагидаги долларни олиб санаб кўриш бўлди. Ходиёр алдамаганига амин бўлгач долларни сал аввал ювиш учун уйга олиб кетишга тайёрлаб қўйган халатининг ичига жойлади ва уни халтасига қайтадан жойлаб кийим жавонига солиб қўйди. У дадиллик учун муздек сувдан ярим стакан ичиб олгач соатга қаради. Соат миллари тунги йигирма уч-у эллик уч дақиқани кўрсатаётган эди. Висола дори-дармонлар солинган аравачани аста ғилдиратиб Салим Эйс ётган палата томон йўл олди.
У палатага кирганда Салим Эйс ҳар кунги борлик-йўқлик ҳолатида ётар эди. Ҳамшира уни ёнига яқинлашиб ҳолатини кўздан кечирган бўлди. Сўнг керакли томчи дорини шприцга тортиб уни Эйснинг билагидан очилган марказий веноз катетерга юборди...
🍂
— Инди, тўхта!
Қиз Салим Эйсга қайрилиб қарамади.
— Тўхта деяпман сенга!? Зиёда!?
@xazon_rezgi
—131— | 1 |
| 5 | #ТАВҚИ_ЛАЪНАТ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Холиёр касалхонага кечки соат йигирма учлардан ошганда кириб борди. Унинг келишини аввалдан огоҳлантириб қўйилган ва навбатчилигини атай алмаштирган ҳамшира Висола кутиб олди.
— Овора бўлиб келишингиз шарт эмасди, — овози товланди Висоланинг, — бир оғиз буюрсангиз бўлди эди. Ўзим ҳамма ишни ими-жимида қойилмақом қилиб битказиб берар эдим.
— Иш баҳона, дийдор ғанимат, гўзалим. Шу баҳона сизни кўриб, келаси учрашув ваъдасини олиб кетаман-да.
Холиёр нимқоронғиликда шимининг чўнтагидан бир сиқим доллар олиб унинг халатига солди:
— Бу ерда минг кўкида. Ишни тахминан қачон битирасан?
— Тунги соат 24: 10 ларида. Иш битиши билан хонам чироғини икки марта ўчириб ёқаман, — эркаланиб сўзланди Висола,— ҳимматингиз учун раҳмат.
— Бўпти, ишни битиргунингча шу ерда бўламан. Иш битса ахборот беришим керак. Борақол, жоним. Вақт кўп қолмади.
— Хўп бўлади, бориб тайёргарлик кўрай.
Висола орқасига бурилиб чаққон ҳаракатлар билан ўзини ичкарига олди. У ҳамширалар хонасига киргач энг биринчи қилган иши чўнтагидаги долларни олиб санаб кўриш бўлди. Ходиёр алдамаганига амин бўлгач долларни сал аввал ювиш учун уйга олиб кетишга тайёрлаб қўйган халатининг ичига жойлади ва уни халтасига қайтадан жойлаб кийим жавонига солиб қўйди. У дадиллик учун муздек сувдан ярим стакан ичиб олгач соатга қаради. Соат миллари тунги йигирма уч-у эллик уч дақиқани кўрсатаётган эди. Висола дори-дармонлар солинган аравачани аста ғилдиратиб Салим Эйс ётган палата томон йўл олди.
У палатага кирганда Салим Эйс ҳар кунги борлик-йўқлик ҳолатида ётар эди. Ҳамшира уни ёнига яқинлашиб ҳолатини кўздан кечирган бўлди. Сўнг керакли томчи дорини шприцга тортиб уни Эйснинг билагидан очилган марказий веноз катетерга юборди...
🍂
— Инди, тўхта!
Қиз Салим Эйсга қайрилиб қарамади.
— Тўхта деяпман сенга!? Зиёда!?
@xazon_rezgi
—131— | 1 223 |
| 6 | 🔥ПРЕМЪЕРА 🔥
Хазонрезги қаламига мансуб ўткир сюжетли детектив асар
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
#ТАВҚИ_ЛАЪНАТ
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
https://telegram.me/Xazon_Rezgi | 1 258 |
| 7 | #Тўртинчиси_шайтон_учундир😱
Уйингизда "шайтон учун" сақлаётган буюмингиз борлигини билармидингиз?
Пайғамбаримиз ﷺ айтганлар:
"Уйингиздаги бу нарсанинг ...... тўртинчиси албатта шайтон учундир" дедилар!
Уйингизда "шайтон учун" сақланаётган бу нарсадан узоқлашинг😢
Бу нарса шуки.... 👇👇👇 | 1 648 |
| 8 | Assalomu alaykum sevimli va xurmatli Adibamiz mazkur asaringizni xar bir saxifasini zor qiziqish zor intilish zor sabrbilan birma bir oqiyman shu darajada asaringizga maxliyo bolib asaringiz qaxramonlari bilan birga yurgandek bolaman Chunki siz asaringizni biz bop qilib yaratasiz xar bir saxifasini Asaringiz mazmuniga lol qolamiz Ijodingiz muntazam gullab yashnayversin Alloxim xamisha biz bop ijodingizni rivojini bersin ASLO CHARCHAMENG🙏🙏 | 3 529 |
| 9 | #БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Бир муштипар онанинг дардига малҳам бўлай деб мана энди ўзининг дардига даво истаб ўтирибди.
- Майли , - деди ваниҳоят Комила дугонаси Мадинанинг тушиб қолган вазиятда кўмак қўлини чўзгиси келиб , - кўндирдинг , аммо қовун тушириб қўйсам айб мендамас. Қани бир бошдан айт-чи , ўша йигит "мени" қай кўринишда танийди ? Нималар ҳақида гаплашгансизлар, то есть "гаплашганман" ?. Бир бошдан , битта - битта гапир-чи?
- Дугош , сени жудаям яхши кўраман. Шу тантилигингга қойилман ҳар доим ,- Мадинанинг хуррам овози эшитилди телефондан .
- Анис Ўктамга шунақа дейманми ? Уни дугош деб чақираманми ? - хазиллашди Комила .
Комиланинг қизиқчилигига Мадинадан жавоб келди:
- Жиннивой ! Фақат мана шунақа хазилкашлигингни Анис акага қила кўрма. Мен улар билан доим жиддий гаплашганман
- Ясна ! Демак , сипони ёқаман экан- да ! Мадиш, бу ўйин ўзимга ҳам қизиқ туюлиб кетмоқда. Аммо бир нарса мени ўйлантираяпти. Хўп , мен у йигит билан кўришдим ҳам дейлик. Кейин-чи? Кейин нима бўлади ? Учрашувдан мақсад нима ? Уни Комиладан совутишим керак-ми ? Шунақа экан "Узр, турмушга чиқадиган бўлиб қолдим . Сафаримиз шу ергача экан. Начора ?" деб икки энлик хат ёзиб қуённи расмини чизиб қолсанг ҳам бўлар эди- ку ? Ортиқча даҳмазанинг нимага кераги бор эди ? Нега учрашувга розилик бердинг ?
- Мен , мен ...- каловланиб қолди Мадина
- Сен уни яхши кўриб қолгансан ! - гапни шарт кесди Комила,- шунчаки хайр дейишга ҳам кўнглинг бўлмаяпти , шундай эмасми ? Гапир ! Нега жимсан ?!
Мадина ! Сени билмасам экан....
- Комии ... Илтимос , мени қийнама.Мен унинг ...
- Кўнглини синишини ҳоҳламаяпсан. Ҳолбуки ўзинг тўкилиб адо бўляпсан. Эҳ , Мадина ! Ўша йигит қишлоққа , уйига борганда сал бўлса ҳам сенга асл Комила - Мадинага қиз бола сифатида озроқ майл билдирмадими ? Ахир уни айнан Мадина бўлиб севиб қолганинг йўқми ? Ахир ўзинг у билан соатлаб суҳбатлашдик демаганмидинг ?!
- Йўқ ! Йўқ ! Йўқ ! У ... У Комилани танлади. Шунга унинг ҳаётидан айнан Комила бўлиб чиқиб кетмоқчиман.
Комила дугонасининг товуши бўғилиб қолганлигидан унинг милт- милт йиғлашга тушганини ҳис қилди
- Ўзингчи ? Яъни ... Мадина-чи ?
- Унинг мақсади аввал бошдан бошқа бўлган ,- маҳзун жавоб берди Мадина,- яқинда у ҳам ўз йўлидан кетади . Ўзининг аввалги ҳаётига қайтади. Шўхлисойда қандай қўққисдан пайдо бўлган бўлса , шундай изсиз йўқолади.
- Мадина изсиз йўқола олмайди. У ҳар кўнгилга қадаган умид куртаги ҳадемай ўз тотли мевасини бера бошлайди. Мадиш , гўзалим ,- Комиланинг овози товланди ,- мен сен билан фахрланаман. Анис акага келсак , хавотир олма барчаси сен айтгандек бўлади.
* * *
- Коми ... Бир чиройли шеър ўқиб берсангиз- чи ? Овозингиз чиройли экан . Шунга сўраяпман . Балки икковимиз дует ижро қилармидик ? - Анис қизга синчков назар ташлади .
Комиланинг қошлари уюлди. "Оббо шу топда шеърга пишириб қўювмиди ? - ўйлади у ,- кошки шеър ўқишга қизиқсам. Ўзи мактабда ҳам адабиётдан аранг тўртга илинганман. Шундаям устозимиз амакимнинг келинлари бўлганлиги учун. Уффф , нимани ўқиб бераман энди бу кишимга ? Ўзиям мендан гумонсирашни бошлагани аниқ. Бўлмаса шеър сўрайдиган вақтми ҳозир? "
Комила шулар ҳақида ўйлар экан бирдан кўнгли ёришди ва жиддий туриб Анисга мурожаат қилди :
- Анис ака , мен ...
#давоми_бор /77
Муаллиф: Хазонрезги
Муаллиф номини ўчирманг ❗️
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g | 3 457 |
| 10 | 👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
28-ҚИСМ
бутунлай бошқача қиз эди. Ким билсин Анис Комила деганда худди Мадинага ўхшаш қизни тасаввур қилгани учун , рўпарасидаги қиз уни саросимага солиб қўйган бўлса керак.
Анис "Бу қиз балки мухлислардан бири бўлса керак , мени теледастурлардаги меҳмон сифатидаги чиқишларимдан ёинки турли байрам тадбирларидаги олиб борган бошловчилик йўналишимдан таниган бўлса эҳтимол" деган хаёлга борди ва қиз тарафга қараб ўсмоқчилади :
- Сиз...
- Мен Комиман ...
- Коми ... - унинг ортидан такрорлади Анис ва бўшашганча илова қилди ,- танишганимдан ҳурсандман.
Комила , Анис учун Коми бўлган бу қиз ҳам ўзига етарлича ҳусндор эди. У сочлари ўзига жуда ярашиқли тарзда калта қирқтирилган , буғдой рангдан оқ юзли , қош - кўзлари попукдек қиз экан. Кўзлари эса чақнаб турибди. Худди ана шу чақноқ кўзлар Анисда Коми сиймосининг суратини чизишга моънелик қилмоқда эди.
Аниснинг қиз билан қилган суҳбатлари орқали ҳис қилишича Коми маҳзун кўзли , қалби булоқ сувидек тоза ва шу билан бирга маъюс бир қиз бўлиши керак эди. Бу қиз эса йигитда ўз ҳаётидан мамнун ва шаддодгина бир образда намоён бўлаётган эди.
- Анис ака , чоғимда ҳафсалангиз пир бўлди,- Комила майин кулимсиради,- кўнгил кўнгилни таниши бир гап- у , суратга келганда тан олиш бошқа экан шекилли.
Анис ўзини қўлга олиши кераклигини ҳис қилди:
- Йўғей, шунчаки шошилиб қолдим,-деди у овозидаги жиддийликни бироз юмшатган тарзда ,- билсангиз бу учрашув узоқ кутилган ва айни дақиқаларда шунчалик кутилмаган бўлди. Юринг , боғни бироз айланамиз.
- Хўп ,- дея бош силкиди қиз.
Анис қиз билан айланар экан унинг феъл- атворига борган сари ажаблана борди. Қиз гуллари барқ очилган ранго- ранг гулзор олдидан ўтганларида ҳам гулларга кўнгил учун бўлсин бир бор назар ташлаб қўймагани Анисни баттар таажжублантириб қўйди. Ахир Коми у билан ёзган ёзишмаларида "Гуллар жон-у дилим , тикишдан бўш вақтимда соатлаб уйимиздаги мўъжаз гулхонада уларга тикилиб ўтираман " деб ёзмаганмиди ? Ёки кўча гуллари Коми учун ўгаймикан ?
Анис шу топда Мадина билан қишлоқларидаги боққа борганда қизнинг ҳар бир гулга завқланиб боққанига , тиззалаб ўтириб олганча уларга кўзларини катта - катта очиб ҳавас билан тикилганига , табиатнинг бетакрор мўъжизасидан ҳеч айрилгиси келмай уйга кетишаётганларида ҳам ортидаги ўгирилиб гулзорга такрор, такрор қараганини эслади.
- Коми...Гуллар жуда чиройли очилибди- а?
Анис қаршисидаги қизга саволомуз боқди .
-Ҳааа , - деди Комила ортиқча ҳиссиётга берилмай , - баҳор баҳорлигини қилади-да , жумладан гуллар ҳам . Улар ҳам ўзларига юклатилган вазифани бажаришади.
Анис қизнинг бу даражадаги совуққонлигидан ҳайрон бўлди.
"Йўқ , бу мен таниган Комила эмас ,- дея ўйлади у , - бу бутунлай бошқа қиз. Биттада ўзини фош қилиб қўйяпти. Аммо қандай қилиб бу ерга келиб қолди? Асл Комила жўнатдимикан уни ?
Бу қиз анчайин шаддод кўринади. Асл Комила эса бошқача эди. У бутунлай бошқача эди. Аммо ҳар иккиси бир бўлиб мени синашларидан мақсад нима ? "Тармоқдаги сермулозамат Анис ҳаётда қанчалар бетакаллуф экан?" деган саволга жавоб олишмоқчи чоғи. Майли ўйин бўлса ўйин бўлақолсин . Қани бир сизларнинг ноғорангизга ўйнаб кўрай- чи ? Анчадан буён рақс тушмаган эдим ўзи. Бир чигаллар ёзилсин ...
* * *
Мадина асл исми Комила бўлган курсдошини Анис билан учрашишга зўрға кўндирган вақтдан буён юраги така - пука.
- Эплай олмайман ,- дея обдон тихирлик қилди Комила, - ахир сен ва мен икковимиз икки дунёмиз.
- Дугош, ҳаддим фақат сенгагина сиғади , илтимоооос . Кейин орамиздаги барча гап-сўздан хабаринг бор. Анис акага қанақа муомала қилишни ўзинг биласан.
- Менга барибирку-я , аммо сал зийрак бўлган инсон икковимизни дарровда фарқлай олади.
- Ҳаракат қиласан-да энди, Коми. Бир қўллавормасанг бўлмайди.
Очиғи бу ўйинни бошлашга бошлаб қўйиб ... - Мадина ҳиқиллаб қолди ,- афсусдаман.
Комиланинг дугонасига раҳми келиб кетди. Нима қилсин Мадина ҳам ёмон бўлсин деган эмас.
@Xazon_Rezgi /76 | 4 085 |
| 11 | 💗 QIZLAR, BU KANALNI TOPGANINGIZGA XURSAND BO‘LASIZ!
Har kuni ko‘zingizga yoqadigan 🥹⭐️
👗 chiroyli liboslar
🎀 zamonaviy modellar
💸 qulay narxlar
Bir qarashda “voy, shuni olaman 😍” dediradigan kiyimlar shu yerda!
📌 Kanalga qo‘shilib qo‘ying — yangi madellarni o‘tkazib yubormang!
https://t.me/+AgG-u35dDOMyMzUy
https://t.me/+AgG-u35dDOMyMzUy | 3 935 |
| 12 | #БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Мен азизамнинг умрлари давомида бир бора сўраган тилакларини ижобат қила олмадим ... Ўша тилак сизга қизиқ бўлса айтганим бўлсин.
Улар мени куёвлик либосида кўришни истайдилар. Бор - йўғи шу ... Мен ноқобил фарзанд эса ... Мен бемеҳр ўғил эса ўз ҳисларимда чалкашиб, чалғиб юрибман .
Комии ... Мен сизнинг тимсолингизда ўз кўнглим эгасини топган эдим . Сиз менга кўриниш беришни истамайсиз. Бироқ шу топда менинг сизсиз яшашимда маъно қолмаган каби , сизнинг ҳам менсиз яшашингизда умид йўқдир деб ўйладим. Ё сўзларим ёлғонми ?
Ёлғон денг ва биз жимгина хайрлашайлик .
Мен ортиқ бундай давом этишини истамайман. Тўғри сиз билан то кексайиб, қариб , қартайиб харф танимай , эсим кирарли- чиқарли бўлиб қолгунимча шу алфозда яшаб ўтишимга ишончим комил. Ва яна айнан ўша ишончим бундан буён онамнинг кўзларида бир томчи ёш кўришга тоқат қила олишимга комил эмас.
Охирги сўровим :
Ҳа ёки йўқ ?!
Анис мактубни жўнатиб юборгач хўрсинди :
- Юрак ва ақл жангида ҳамиша юрак ғолиб чиқар экан. Ғолибликни қўлга киритганда эса ҳар сафаргидагидек бу гал ҳам мағлуб бўлганини англар эмиш...
Анис шуларни ўйлаб қанча вақт ўтганини билмади. Бир маҳал қараса ўз манзилига Комиладан жавоб хати келибди.
- Якшанба куни . Миллий боғда. Алишер Навоий ҳайкалининг ёнида. Соат ўн икки- ю ноль нолда.
Анис Комиладан келган мактубни ўқиб кўзларига ишонмади.
- Наҳотки? Наҳотки Комила учрашишга рози бўлган бўлса?
Демак у ҳам ...
Анис тўғри ўйлабди- да ?!
Комила унга бефарқ эмаслиги рост экан- да.
Якшанбагача ҳали уч кун бор . Уч кун- а ?
Анис ҳовлиқиб қолган эди. У кун эмас, соат санаб , дақиқа санаб якшанбани кутди. Атай қилгандек , Комила унинг бошқа смсларига жавоб ёзмади.
Тикилган қозон қайнамайди деганлари шу бўлса керак- да. Бошқа вақтда бир тутам бўлган кунлар Анис учун шу қадар узундан узоқ бўлиб туюлди-киии .
Ниҳоят ... Ўша кун ҳам келди. Анис айтилган жойга белгиланган вақтдан анча аввал бориб олди . У салкам саккиз ойдан бери деярли ҳар кеча дардлашган қиз Комилани кўриш илинжида шу қадар ёнар эди- ки...
Дам олиш куни бўлганлиги учун боғда одам анча гавжум эди.
- Ассалому алайкум , Анис ака ...
Анис ортига ўгирилди . У ўзига салом берган қизга қараб , кўзлари тиниб кетди. Унинг тасаввуридаги Комила ...
#давоми_бор /75
Муаллиф : Хазонрезги
Муаллиф номини ўчирманг ❗️
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g | 4 985 |
| 13 | #БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Мен азизамнинг умрлари давомида бир бора сўраган тилакларини ижобат қила олмадим ... Ўша тилак сизга қизиқ бўлса айтганим бўлсин.
Улар мени куёвлик либосида кўришни истайдилар. Бор - йўғи шу ... Мен ноқобил фарзанд эса ... Мен бемеҳр ўғил эса ўз ҳисларимда чалкашиб, чалғиб юрибман .
Комии ... Мен сизнинг тимсолингизда ўз кўнглим эгасини топган эдим . Сиз менга кўриниш беришни истамайсиз. Бироқ шу топда менинг сизсиз яшашимда маъно қолмаган каби , сизнинг ҳам менсиз яшашингизда умид йўқдир деб ўйладим. Ё сўзларим ёлғонми ?
Ёлғон денг ва биз жимгина хайрлашайлик .
Мен ортиқ бундай давом этишини истамайман. Тўғри сиз билан то кексайиб, қариб , қартайиб харф танимай , эсим кирарли- чиқарли бўлиб қолгунимча шу алфозда яшаб ўтишимга ишончим комил. Ва яна айнан ўша ишончим бундан буён онамнинг кўзларида бир томчи ёш кўришга тоқат қила олишимга комил эмас.
Охирги сўровим :
Ҳа ёки йўқ ?!
Анис мактубни жўнатиб юборгач хўрсинди :
- Юрак ва ақл жангида ҳамиша юрак ғолиб чиқар экан. Ғолибликни қўлга киритганда эса ҳар сафаргидагидек бу гал ҳам мағлуб бўлганини англар эмиш...
Анис шуларни ўйлаб қанча вақт ўтганини билмади. Бир маҳал қараса ўз манзилига Комиладан жавоб хати келибди.
- Якшанба куни . Миллий боғда. Алишер Навоий ҳайкалининг ёнида. Соат ўн икки- ю ноль нолда.
Анис Комиладан келган мактубни ўқиб кўзларига ишонмади.
- Наҳотки? Наҳотки Комила учрашишга рози бўлган бўлса?
Демак у ҳам ...
Анис тўғри ўйлабди- да ?!
Комила унга бефарқ эмаслиги рост экан- да.
Якшанбагача ҳали уч кун бор . Уч кун- а ?
Анис ҳовлиқиб қолган эди. У кун эмас, соат санаб , дақиқа санаб якшанбани кутди. Атай қилгандек , Комила унинг бошқа смсларига жавоб ёзмади.
Тикилган қозон қайнамайди деганлари шу бўлса керак- да. Бошқа вақтда бир тутам бўлган кунлар Анис учун шу қадар узундан узоқ бўлиб туюлди-киии .
Ниҳоят ... Ўша кун ҳам келди. Анис айтилган жойга белгиланган вақтдан анча аввал бориб олди . У салкам саккиз ойдан бери деярли ҳар кеча дардлашган қиз Комилани кўриш илинжида шу қадар ёнар эди- ки...
Дам олиш куни бўлганлиги учун боғда одам анча гавжум эди.
- Ассалому алайкум , Анис ака ...
Анис ортига ўгирилди . У ўзига салом берган қизга қараб , кўзлари тиниб кетди. Унинг тасаввуридаги Комила ...
#давоми_бор /75
Муаллиф : Хазонрезги
Муаллиф номини ўчирманг ❗️
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g | 1 |
| 14 | 👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
27- ҚИСМ
бутунлай ўзга бир олам эди. Анис Мадина билан суҳбатлашганда инсон зотининг , инчинун қиз боланинг бу қадар тафаккур ва мушоҳада кучига эга эканлигидан ҳайратга тушар эди.
Анисни ушлаб турган нарса битта эди, у ҳам бўлса Мадинага нисбатан Комила билан кўп маротаба суҳбатда бўлганлиги эди. Шу боис у дил ёриб Мадинага ўз кечинмаларини айтишга юраги бетламас ва лекин ундан бутунлай кечиб кетишни истамас эди. Агар Анисдан улардан ҳар иккисини бир оғиз сўз билан таърифлаб беришларини сўралса ,у иккиланмасдан Комилани "Юрак" , Мадинани "Ақл" дея таърифлаган бўлар эди.
Юрак ва ақл. Шу сўзларни талаффуз қилар экан Аниснинг аллақаерда ўқигани эсига тушиб кетар эди. Айтишларича юрак ва ақл жангида ҳамиша юрак ғолиб чиқар экан. Ғолибликни қўлга киритганда эса ҳар сафаргидагидек бу гал ҳам мағлуб бўлганини англар эмиш.
Анис қишлоққа охирги сафар борганида онаси Раҳбар ая уни ёнига олиб қаттиқ койиди.
- Болам , - деган эди ўшанда Раҳбар ая ўпкаси тўлиб ,- хонадонимизга ўз оёғи билан келган бахтни англамаслик учун ё шу даражада гумроҳ бўлиш керак ёки бўлмаса билмадим ким?! Мадинанинг сафари борган сари қарияпти. У айтганининг устидан чиқадиган қиз эканлигини аллазамон исботлаб бўлди. Мана Розияни олимпиаданинг Республика босқичига олиб чиқди. Ҳадемай бу босқич ҳам бўлиб ўтади.
Бу ишлар битгач Мадина асосий ваъдасини бажаради. Ўқув йили тугаши билан уйига - Тошкентга қайтади.
Мен эса ... - Раҳбар аянинг лаблари маҳзун қийшайди,- мен эса яна сўппайиб тўрт деворни дугона қилиб қолавераман. Майли ,- чуқур оҳ тортди ая,- майли ўз ўғлим шу тақдирни раъво кўрган экан мен нима ҳам дердим. Сен эса ўғлим,- у Анисга дардли тикилди ,- юююравер, ҳеч нарсани ўйлама. Мен билан дадангни боғлаб бериб қўйган- да . Шунга ҳотиринг жам бўлаверсин . Тўғрисини айтсам , сени Дилёрани ҳам яхши кўрганингга ишонмай қўйдим. Яхши кўрган одам , умрида муҳаббат таъмини тотган инсон қолганларга бундай азобни раво кўрмайди. Айниқса онасига ... Майли болам , қаерда бўлсанг ҳам бошинг тошдан бўлсин.
Анис ҳозир онасининг ўша кундаги ҳолатини кўз ўнгига келтирар экан ўзидан қаттиқ нафратланиб кетди.
- Бўлди ,- деб ўйлади у , - шу бугуноқ Комила билан масалани узил - кесил ҳал қиламан. Комила ҳарчанд "кўнглим" бўлмасин , ҳаётга ақл ва идрок кўзи билан боқишим керак. Бугун ундан мен билан учрашишини сўрайман. Қани бу сафар нима деркин ?
Комила билан муносабатим гўёки қаҳраган чўлда мавжланиб турган саробга интилган ташна йўловчининг кечмишига ўхшайди. Қадам босган сари йўлим унмайди. Сароб эса ялт - юлт қилиб ҳушимни ўғирлагани ўғирлаган. Тамом , ортиқ бундай давом этиб бўлмайди.
Анис бугун "Бедор туйғулар"нинг навбатдаги сонини тайёрламади. Очиғи бунга ҳафсаласи келмади. Радиоэшиттириш кетадиган вақтда унинг вақтига мос мусиқий композицияни эфирга узатди- ю , ўзи студиянинг мўъжаз хонасида Комилага мактуб ёзишга тутинди.
- Салом , Коми...
Бугун "Бедор туйғулар" йўқ . Кутганмидингиз ... Наилож . Ҳаётда ҳамиша биз ўйлагандек бўлмас экан . Бугун эшиттиришни тайёрлай олмадим, сабаби ўзимнинг бедор туйғуларим бири бири билан жанг қилиб ётишибди. Нега дейсизми ? Нега бўларди? Улар кўнгил кўзи билан бошқа кўнгил эгасини таниб қолишганига анча бўлган . Инсоннинг сурати эмас , сийрати орқали ҳам севиб қолса бўлишига ишонч ҳосил қилиб бўлишган .
Коми ... Балки етар - а ? Нима дедингиз ? Етар шунча мушук - сичқон ўйнаганимиз ? Узр бу ўхшатиш анчайин қўпол чиқди. Бироқ нетайки , ҳозир чиройли ва нафис сўз танлайдиган аҳволда эмасман .
Комииии... Мен жуда қийналиб кетдим. Ҳар куни эфир орқали меҳр, оқибат , садоқат ҳақида сўз юритаман- у , аммо ўзимга қолганда ...
Биласизми ? Яқинда ... Мен туфайли ... Мен туфайли онам йиғладилар. Улар аввал ҳам кўп ёш тўкканлар . Бариси мен туфайли . Аммо бу сафар кўз ёшлари кўксимни тешиб юборди. Бу сафар улар йиғлай туриб дуо қилдилар. Умрим узоқ , бошим тошдан , мартабам улуғ бўлишини сўрадилар.
Мен эса лом - лим дея олмадим. Нима учунлигини айтайми ?
@Xazon_Rezgi /74 | 5 025 |
| 15 | #мутоалаа_завқи
Муаллиф: Хазонрезги
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
📚Онлайн қисса
Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g | 4 926 |
| 16 | Ошхонада ижод қиламиз.
Қовоқ мавсуми келди 😉
https://t.me/Xazon_Rezgi | 5 409 |
| 17 | Эрим синглиси ҳақида гап кетганда тинмай асабинлашар.. Ўзини тутолмай айбдорлардек типирчилаб қоларди..
Нега ундай қилаётганини тушунмасдим..Қайнисинглим бироз ғалати қизалоқ..Ёши энди 15 яшарлар атрофида бўлса ҳам ўзини менга кундошдек тутарди..
Эрим уни кўришга кўзи ёқ..Сорасам шунчаки ўгайда деб қоярди..Ҳаммаси..Қайнисинглимни мурдасини ахлат идишдан топилганда бошланди..
Ҳамма еғлар..Аммо эрим..У ҳаттоки хафа ҳам бўлган эмасди..Токи..Токи эримни телефонини билмай очгунимгача..Видеода эрим қайнисинглимни..дахшат ! | 5 438 |
| 18 | Уйғондингми дўстим?!
Ооо, табрикларим!
Минг шукур саломат экан жону-тан.
Бугун бир қизиқдим,
Ҳар тонг эрталаб,
Ўн саккиз минг инсон уйғонмас экан!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Хайрли тонг азизлар!
https://t.me/xazon_rezgi | 7 292 |
| 19 | Уйғондингми дўстим?!
Ооо, табрикларим!
Минг шукур саломат экан жону-тан.
Бугун бир қизиқдим,
Ҳар тонг эрталаб,
Ўн саккиз минг инсон уйғонмас экан!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Хайрли тонг азизлар!
https://t.me/xazon_rezgi | 1 |
| 20 | 😱 30 КИЛОГА 30 КУНДА ОЗИДИМ!
Ҳеч қандай спорт ва диетасиз!
Кечқурун бу шарбатни ичдим – эрталаб кўзга кўринарли ўзгаришни сездим!
⚠️ Бу шарбат қандай таёрланишини кўпчилик сўрамоқда!
Рецептни блогимга жойладим, кириб, кўриб олинг:👇👇👇
https://tabobat.org/ozish5/?r=1
https://tabobat.org/ozish5/?r=1
. | 5 909 |
