Банкир
Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام Банкир
کانال Банкир (@bankir) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 67 663 مشترک است و جایگاه 1 465 را در دسته اقتصاد و امور مالی و رتبه 1 056 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 67 663 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 11 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -1 213 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -26 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 33.99% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 26.78% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 23 007 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 18 131 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 65 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“Сизнинг банкирингиз.
Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot
360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 12 ژوئیه, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اقتصاد و امور مالی تبدیل کردهاند.
در حال بارگیری داده...
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 12 ژوئیه | 0 | |||
| 11 ژوئیه | +6 | |||
| 10 ژوئیه | +4 | |||
| 09 ژوئیه | +24 | |||
| 08 ژوئیه | +2 | |||
| 07 ژوئیه | +5 | |||
| 06 ژوئیه | +3 | |||
| 05 ژوئیه | 0 | |||
| 04 ژوئیه | +3 | |||
| 03 ژوئیه | +12 | |||
| 02 ژوئیه | +17 | |||
| 01 ژوئیه | +15 |
Президент Aдминистрацияси раҳбари Саида Мирзиёева буни “жорий йилнинг энг муҳим иқтисодий янгиликларидан бири” деб атаб, “Ушбу қонун жаҳон бозорининг энг қимматли активи — ишончга инвестициядир”, дея таъкидлади.@bankir
| 2 | 📊 Доллар курси 2026 йилнинг биринчи ярмида қандай ўзгарди?
2026 йил бошидан буён АҚШ долларининг Ўзбекистон сўмига нисбатан расмий курси деярли барқарор сақланиб қолди.
2025 йилнинг сўнгги куни 1 АҚШ доллари 12 025,33 сўм билан якунланган бўлса, 30 июнь ҳолатига келиб 12 060,84 сўмни ташкил этди. Натижада олти ой давомида доллар курси 35,51 сўмга, яъни 0,30 фоизга ошди.
Шу давр ичида доллар курсининг энг юқори даражаси 12 320,34 сўм, энг паст даражаси эса 11 934,64 сўм бўлди. Демак, ярим йил давомида курснинг максимал тебраниши 385,70 сўмни ташкил этди.
Курсдаги бундай ўзгаришларга, асосан, дунёдаги сиёсий беқарорлик, жаҳон молия бозорларидаги доллар индекси динамикаси, экспорт-импорт ҳажмларидаги мавсумий ўзгаришлар, ички валюта бозоридаги талаб ва таклиф мувозанати ҳамда Марказий банкнинг бозор механизмларига асосланган валюта сиёсати таъсир кўрсатди.
Таққослаш учун, 2025 йилнинг шу даврида доллар курси аксинча пасайган эди. Ўшанда курс 12 920,48 сўмдан 12 654,13 сўмга тушиб, 266,35 сўм ёки 2,06 фоизга қадрсизланган.
Шундай қилиб, 2026 йилнинг биринчи ярмида доллар курси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан анча барқарор ҳаракатланди.
@bankir | 14 695 |
| 3 | Chery Tiggo 7 PRO ва Arrizo 6 PRO: 0% йиллик ставка билан!
Орзуингиздаги Chery энди янада яқин! Энг машҳур моделларимиз учун янги ва қулай молиявий шартларни таклиф қиламиз.
🔹 Tiggo 7 Pro: 51,735,000 сўмдан
🔹 Arrizo 6 Pro: 35,985,000 сўмдан
Асосий шартлар:
🔹 Йиллик ставка — 0%
🔹 Муддат — 60 ойгача
Тўлов миқдори ва муддатига қараб шартлар фарқ қилиши мумкин. Автомобил суғуртасини расмийлаштириш мажбурий шарт.
Батафсил маълумот учун:
📞 +998-55-500-90-55
🌐 cheryauto.uz
Реклама | 14 607 |
| 4 | ❗️Олтин қуймаларини сотиш ва қайтариб сотиб олиш ўртасидаги фарқ сезиларли ошган
Марказий банк 2026 йилдан бери олтин қуймаларининг қайтариб сотиб олиш нархларини эълон қилиб келмоқда.
Йил бошида қуймалар қадоғи бут ҳолатда ўша кунги нархдан 4 фоизга пастроқ сотиб олинаётган эди.
Ҳозирга келиб бу кўрсаткич қадоғи бут ҳолатда 14 фоиздан ошган бўлса, қадоғи бузилган қуймаларники 15 фоизга етган.
Бундай катта фарқ билан олтин қуймалари заргарлик буюмлари олди-сотдисидаги фарқ даражасига тушиб кетмоқда.
Олтинга йил бошида сармоя киритганлар ҳозирда яхшигина зарарда.
@bankir | 19 423 |
| 5 | 10 июль. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30 гача узайтирилди.
@bankir | 18 469 |
| 6 | Доллар кўтарилди
13 июль учун долларнинг расмий курси 12 075,98 сўм (+63,77 сўм) ҳисобланади
@bankir | 18 454 |
| 7 | 1 млрд долларлик даромад ва IPO
Bloomberg Ўзбекистондаги йирик хусусий компаниялардан бири Centrum Holding асосчиси Абдулазиз Абдураҳмонов билан суҳбат қилди.
2019 йилда очилган компания ўтган йили 1 млрд долларлик даромадга эришди. Олдинда IPO бўйича режалар ҳам қўйилган.
Centrum Holding'нинг асосий даромади логистика соҳасига тўғри келади — қарийб учдан икки қисми.
Йўловчи ташувчи Centrum Air эса 300 млн доллар атрофида даромад олган.
Holding таркибига бундан ташқари My Freighter юк авиакомпанияси, Centrum Holidays сайёҳлик агентлиги, логистика марказлари ва бошқалар киради.
Қандай йўл босиб ўтилди?
Абдураҳмонов Centrum 29 кв метрлик кичик офисда, уйдан олиб келинган диван билан бошланганини айтган.
Дастлабки икки йил давомида ижарага олинган чартер самолётларида юк ташилган.
Бу вақтда шериги Ҳафизжон Ғофуров билан биргаликда шахсий маблағлар ҳисобига компания ривожлантирилган.
Пандемия давридаги талабнинг кескин ўсиши Centrum учун муҳим туртки бўлди.
2022 йилда Boeing 747-200F юк самолёти сотиб олинган бўлса, бир йилдан кейин самолёт сотиб юборилади ва эътибор лизинг асосида ижарага қаратилди.
Ҳозирда 1 млрд долларлик маррадан ташқари компанияда 5 000 нафар ходим ишлайди.
Centrum томонидан Ўзбекистон ҳаво юк ташув бозорининг 40 фоизи, йўловчи қатновининг 30 фоизи назорат қилинади. Буни 50 фоизга етказиш режа қилинмоқда.
Эндиги мақсад — Лондонда IPO.
Абдураҳмонов бу кейинги икки йил ичида содир бўлиши кутилаётганини айтди.
Ўзбекистонда хусусий бизнесдан IPO қилишни режа қилаётган бир қанча асосий номзод бор — TBC, Uzum, Akfa, Korzinka ва Centrum.
Бу эса UzNIF муваффақиятидан кейин янада тезлашмоқда.
@bankir | 19 584 |
| 8 | FB CardHub Клиринг: карта операцияларини 24/7 барқарор қайта ишлаш учун янги платформа
FB CardHub Клиринг — Fido-Biznes томонидан ишлаб чиқилган янги модулли карта платформасининг биринчи ечими бўлиб, у банкларда карта клирингини марказлаштириш, АБТга тушадиган юкламани камайтириш ҳамда операцияларни 24/7 режимида барқарор қайта ишлаш имконини беради.
Платформанинг биринчи пилот жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Халқ банкида амалга оширилмоқда.
Мақолада қуйидаги саволларга жавоб топасиз:
— нима учун айнан клиринг биринчи модуль сифатида танланди;
— алоҳида технологик контур банк инфратузилмасига қандай устунлик беради;
— FB CardHub Клиринг қандай қилиб қайта ишлаш, солиштириш ва назорат жараёнларини автоматлаштиради;
— нега карта инфратузилмасини босқичма-босқич модернизация қилиш банклар учун муҳим аҳамиятга эга.
Тўлиқ мақола
Банк технологиялари ва рақамли трансформация бўйича яна кўпроқ амалий материаллар — Fido-Biznes Telegram-каналида
Реклама | 17 542 |
| 9 | Доллар кўтарилади
13 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔼63-64 сўм атрофида ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 010
Universalbank — 12 010
Garantbank — 12 000
Asakabank — 12 000
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Asakabank — 12 050
NBU— 12 050
Aloqabank — 12 050
Agrobank — 12 060
Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.
@bankir | 18 266 |
| 10 | P2P ўтказмаларини назорат қилиш Конституцияга зид — Марказий банк
Солиқ қўмитаси томонидан Йирик P2P ўтказмаларини назорат қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Конституциянинг 41-моддасига зид ҳисобланади.
Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев "Курсив"га маълум қилди.
Регулятор вакили лойиҳа "Банк сири" тўғрисидаги қонун талабларига ҳам тўғри келмаслигини айтган.
Шунингдек, лойиҳа Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилганини, Марказий банкнинг ўзи эса маълумотларни узатиш учун нега ойига 500 БҲМ (206 млн сўм) миқдоридаги чегара танлангани ҳақида маълумотга эга эмаслигини таъкидлади.
Солиқ қўмитаси ўз муносабатида таклиф этилаётган ташаббус қонунчиликка зид эмаслигини айтганди.
@bankir | 20 659 |
| 11 | 1 фоизлик кешбек бекор қилинмайди
Солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган кешбекка оид хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди. Қўмитага кўра, давлат томонидан жорий этилган 1 фоизлик кешбек тизимини бекор қилиш ёки уни чеклаш режалаштирилмаган.
Шу билан бирга, айрим фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан сохта ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган чеклар орқали асоссиз равишда кешбек олишга уриниш ҳолатлари аниқланган.
Май ойининг ўзида республика бўйича 389 та корхона чеклари орқали ҚҚСни қайтариб олишга уринган 248,5 минг нафар шахс шубҳали харидорлар реестрига киритилган. Натижада 83,1 млрд сўмлик кешбек тўлови вақтинча тўхтатилган.
Бундан кейин ҳам сохта чеклар орқали кешбек олмоқчи бўлганлар блокланади: улар шубҳали харидорлар реестрига киритилиб, кешбек тўловлари тўхтатиб қўйилади.
@bankir | 21 197 |
| 12 | Доллар кўтарилди
10 июль учун долларнинг расмий курси 12 012,21 сўм (+7,46 сўм) ҳисобланади
@bankir | 19 499 |
| 13 | Uzum — Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири
2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Uzum экотизими 900 млрд сўмдан ошиқ солиқ тўлади. Бу мамлакатдаги энг йирик кўрсаткичлардан бири.
Uzum ҳали Ўзбекистонда экотизим сифатида шаклланишни бошлаганига кўп бўлгани йўқ. Аммо ҳозирданоқ бюджетга солиқ тўловлари бўйича бир неча ўн йиллик компаниялар кўрсаткичларига эришмоқда.
900 млрд сўмлик солиқ тўловларидан ташқари, Uzum хизматларидан фойдаланиб, қонуний бизнес қилаётган 100 мингдан ошиқ тадбиркор ҳам солиқ тўловларини амалга оширмоқда.
Uzum Market таҳлилларига кўра, маркетплейсдаги сотувчиларнинг айланмаси ўтган йилга нисбатан 60 фоизга ошди.
Компаниялар учун нафақат фойда олиш, балки иқтисодиёт учун реал қиймат яратиш ҳам муҳимдир.
Uzum эса айнан шундай фаолият олиб бормоқда ва ўз хизматлари орқали буни қолганларга тарғиб қилмоқда.
@bankir | 20 151 |
| 14 | Cobalt'ни 7 йилга фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти яратилмоқда
Таклиф қилинаётган қонун лойиҳасига кўра, 30 йилдан ошган автомобиль эгалари учун бошқа автомобилларни 7 йилга фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти яратилади.
Бунда 30 йилдан ошган автомобиллар учун экологик компенсация (12–13 млн сўм атрофида) бекор қилинмоқда.
Эски автомобиль эгалари машинасини топшириб нақд пул ёки ваучер олиши, ушбу ваучерни автосалонда бошланғич тўлов сифатида ишлатиши мумкин.
Ҳукумат агентлиги мисол тариқасида 165 млн сўмлик Cobalt автомобилини келтирди.
Унга кўра, агар утилизацияга топширилган эски автомобиль 5 млн сўмга баҳоланса, фуқаро бошланғич тўловсиз қолган 160 млн сўмни 7 йил давомида ойига 1,9 млн сўмдан фоизсиз тўлаб боради.
Агар эски автомобиль 70 млн сўмга баҳоланса, ойлик тўлов 1,13 млн сўмгача камаяди.
Лойиҳа ҳали расман кучга киргани йўқ ва қайта ишлаш жараёни давом этмоқда.
@bankir | 28 776 |
| 15 | "Анорбанк" жаримага тортилди
Рақобат қўмитаси реклама қонунчилигини бузгани сабабли "Анорбанк"ка нисбатан жарима қўллади.
Бунга Instagram'да банк томонидан акция доирасида эълон қилинган ахборотларда акция шартлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилмагани сабаб бўлган
@bankir | 22 094 |
| 16 | Доллар кўтарилади
10 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔼5-6 сўм атрофида ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 000
MKBank — 12 000
NBU — 11 990
Asakabank — 11 990
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Asakabank — 12 040
Octobank— 12 040
Hayotbank — 12 050
Davr bank — 12 050
Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.
@bankir | 22 300 |
| 17 | Рекорд изидан рекорд: Ўзбекистон олтинга ишоняпти
1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 63,8 млрд долларни ташкил қилди. Июннинг ўзида уларнинг миқдори 6,8 млрд долларга қисқарди.
Захиралар таркибида олтин қиймати 61,4 млрд доллардан 55,8 млрд долларгача, хорижий валюта эса 8,6 млрд доллардан 7,4 млрд долларгача пасайган.
Деярли 7 млрд долларлик пасайишга июнда олтин нархлари сезиларли пасайгани сабаб бўлди.
Июн ойида олтин нархи 4 516,9 доллардан 4 016,7 долларгача тушгани захираларга 6,9 млрд долларлик зарар келтирган.
Шунга қарамай, Марказий банк захираларга олтин йиғишда давом этмоқда.
Ўтган ой олтиннинг физик ҳажми 11 тоннага кўпайтирилиб, 434 тоннага етказилди. Бу янги рекорд.
Ўзбекистон олтин нархи пасайишига қарамасдан унга ишонмоқда.
Ҳатто, сўнгги саккиз ой ичида фақат бир марта олтин экспорти амалга оширилди.
Ҳозирда олтин захиралари бўйича Туркиядан кейин дунёда 12-ўринда турибмиз.
Бу ишонч қанчалик ўзини оқлашини вақт кўрсатади.
@bankir | 22 665 |
| 18 | UZCARD CyberWeek 2.0 ҳудудий кампаниясини давом эттирмоқда: янги босқич Наманганда бўлиб ўтмоқда
8 июль куни Наманганда CyberWeek 2.0 лойиҳасининг навбатдаги босқичи старт олди. CyberWeek 2.0 — UZCARD, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Маҳаллалар уюшмасининг аҳолининг рақамли саводхонлигини оширишга қаратилган қўшма ташаббусидир.
Дастурнинг биринчи кунида иштирокчилар замонавий киберхавфлар, antifraud ёндашувларини ривожлантириш ҳамда рақамли фирибгарликка қарши курашиш чораларини муҳокама қилдилар.
9 июль куни дастур маҳалла тизими вакиллари учун семинар билан давом этади.
UZCARD. Қулай яшанг.
Реклама | 21 732 |
| 19 | Доллар тушди
9 июль учун долларнинг расмий курси 12 004,75 сўм (-16,57 сўм) ҳисобланади
@bankir | 18 743 |
| 20 | Тошкентда ер арзонлаяпти. Нега?
Марказий банк 2026 йил I чорак учун Ўзбекистон кўчмас мулк бозори таҳлилини эълон қилди.
Унга кўра, I чоракда Тошкент шаҳрида 1 сотих ернинг ўртача нархи 301 млн сўмни ташкил қилди.
1 сотих ер нархи 2024 йил бошида 380 млн сўмдан ошганди.
Ер арзонлашиши Тошкент марказида ер таклифлари кўпайгани билан боғлиқ. Бу ўртача нархлар пасайишига олиб келмоқда.
Марказий ҳудудларда нархлар ҳамон юқорилигича қолмоқда.
Тошкент шаҳрида ер нархи сўнгги тўрт йил охирида қуйидагича бўлди:
☯️2022 йил — 263 млн сўм;
☯️2023 йил — 362 млн сўм;
☯️2024 йил — 352 млн сўм;
☯️2025 йил — 319 млн сўм.
@bankir | 18 411 |
