cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Банкир

Сизнинг банкирингиз. YouTube — youtube.com/@Bankirnews Instagram — instagram.com/Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot, @meenov

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
44 262
المشتركون
-10424 ساعات
-6327 أيام
-3 37930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
🕯Биринчи ярим йилликда банклар фойдаси қандай бўлди? Ўзбекистон банклари 2024 йилнинг биринчи ярмида 5,5 трлн сўм соф фойда олди. Банкларнинг фойдаси 2023 йилда 6,1 трлн сўм эди ва 2024 йилда фойда 9,3 фоизга камайди. Bankers.uz тақдим этган маълумотларга кўра, “Миллий банк” 945 млрд сўм билан, Ўзбекистонда энг кўп фойда олган банк бўлиб қолди. Бироқ, банкнинг фойдаси 2023 йилга нисбатан 248,7 млрд сўмга камайди. “СҚБ” эса II чоракка келиб, “Капиталбанк”ни ортда қолдириб иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Банк фойдаси 371,7 млрд сўмга кўпайиб, 768,4 млрд сўмга етди. Энг кўп фойда олган 10 та банкнинг дастлабки иккитаси давлат банклари бўлсада, кейинги 8 та банк хусусий банклар бўлди. 🔼“СҚБ” (+371,7 млрд), TBC Bank (+136,7 млрд), “ОФБ” (+129,3 млрд) ва “Ҳамкорбанк” (+128,6 млрд) 2023 йилга нисбатан фойдаси кескин ошган банклар бўлди. 🔽Фойда кўрсаткичи энг кўп пасайган банклар ”Ипотека банк” (-514 млрд), “БРБ” (-502,5 млрд) ва “Алоқабанк” (-91,6 млрд) бўлди. Зарар кирган банклар сони 6 та бўлди. Улар орасида “БРБ” 2023 йилда фойдада эди. “Октобанк” ва Uzum bank 2023 йилга нисбатан 2024 йилда фойдага чиқа олди. @bankir
إظهار الكل...
🤔 1
Доллар бироз кўтарилади 18 июль куни амал қиладиган доллар курси 2-3 сўм атрофида ошиши кутилмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Infinbank— 12 585 BRB — 12 580 Trastank — 12 580 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: NBU — 12 620 Octobank — 12 620 Anorbank — 12 620 @bankir
إظهار الكل...
👍 20👎 15🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбек бизнеси учун янги давр — iHamkor маълумотлар хизмати ишга тушди IТ соҳасида бир нечта бизнеслар эгаси Аскар Исмаилов Facebook саҳифасида Ўзбекистондаги юридик шахслар ҳақида маълумот олиш учун онлайн хизмат — iHamkor.uz ишга туширилганини маълум қилди. Бу лойиҳа компаниянинг таъсисчилари, молиявий кўрсаткичлари, у билан боғлиқ текширувлар, барқарорлик рейтингдаги баллар, тўланган солиқлар ва бошқа муҳим маълумотларга тез ва осон эга бўлиш имкониятини тақдим қилади. Тез орада лойиҳада қуйидаги хизматлар ҳам ишга тушади: “Маҳсулот” профили; “Маркировка қилинган маҳсулот ишлаб чиқарувчининг кабинети”; “Соҳавий таҳлил” (бозор трендлари, мижозлар ва иқтисодий муҳит таҳлили); “Содиқлик дастури”. iHamkor ҳозирда синов даврида бўлгани учун камчилик ва хатолар кузатилиши мумкин. Бироқ лойиҳа ижодкорлари барчаси тез орада тўғирланишини ваъда қилмоқда. Савол-жавоблар учун алоҳида гуруҳ ҳам яратилган — @ihamkor_support. Хизмат Ўзбекистон учун янги ҳисоблансада, бундай хизматлар дунё тажрибасида бизнеснинг самарадорлигини ошириш, рискларни камайтириш ва тезкор маълумотга эга бўлиш имконини беради. Хизмат орқали компаниялар ҳақида қисқача бепул маълумот ёки батафсил пулли маълумот олиш мумкин. @bankir
إظهار الكل...
👍 28👎 2
Photo unavailableShow in Telegram
Доллар тушди 17 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 586,03 сўмдан (-21,59 сўм) ҳисобланади. @bankir
إظهار الكل...
👍 63👎 5🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
🔽Ипотека кредити олувчилар кескин камайди 2024 йилнинг биринчи ярмида 26,2 минг нафар ўзбекистонлик банклардан ипотека кредитини олди. Таққослаш учун 2023 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 31,7 минг нафар, 2022 йилда эса 36,4 минг нафар эди. Яқин пайтгача уй сотиб олиш учун банкдан қарз олганлар сони қисқаришига асосий сабаб аёлларнинг камроқ кредит олаётгани эди. Бунинг сабаблари ҳақида бу ерда ёзгандик. Бироқ биринчи ярим йиллик якунига келиб, ипотека кредити олган эркаклар сони ҳам сезиларли камайди. Ажратилган ипотека кредитлари миқдори 6,88 трлн сўмни ташкил қилди ва бу ҳам 2023 йилги кўрсаткич — 7 трлн сўмга нисбатан камроқ бўлди. Ҳар бир олинган ипотека кредитининг ўртача миқдори ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу уйлар нархи ўсаётгани билан боғлиқ: 2022 йил — 179,4 млн сўм; 2023 йил — 221,1 млн сўм; 2024 йил — 262,7 млн сўм. Кам фоизли ипотека кредитларидан асосан вилоятликлар фойданалиши давом этмоқда. Тошкент Самарқанд ва Фарғона вилоятларидан кейинги учинчи ўринда. Умуман, пойтахтда олинган ипотека кредитларининг 83,4 фоизи банкларнинг ўз маблағлари ҳисобига тўғри келади. Бу кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 25,1 фоизни ташкил қилган. Давлат томонидан ажратилган кам фоизли ипотека кредитлари ўртача фоиз ставкаси 17,9 фоизлигича қолди. Биринчи ярим йиллик охиридан бошлаб кам фоизли ипотека кредитларини бозор тамойиллари асосида ажратиш бошланди. Бу эса кейинги ойлардан уларнинг ўртача фоиз ставкаси ошишига олиб келади. Ипотека кредити олувчилар сони кескин қисқаргани талабнинг совуб бораётганини англатади. 📊Бу эса нархларга ҳам таъсир қилади. Сал аввал Тошкентда пандемиядан бери биринчи марта уйлар нархи пасайгани маълум бўлганди. @bankir
إظهار الكل...
👍 71👎 11🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ipak Yo’li Banki’дан бепул хизматлар Ipak Yo’li Banki’дан янги корпоратив мижозлар учун яхши янгилик. Энди бўлажак корпоратив мижозлар 31 декабргача банкдаги қатор хизматларни мутлақо бепул амалга оширишлари мумкин: • Миллий валютада ҳисобварақ очиш – 0% • Дебет айланмаси бўйича комиссия – 0% • Миллий валютадаги ўтказмалар – 0% • Корпоратив картани тўлдириш – 0% • Аккредитивлар – 0% Батафсил Боғланиш учун алоқа: @ipaksupport 1296 қисқа рақами Реклама
إظهار الكل...
👍 31
Доллар яна пасаяди 17 июль куни амал қиладиган доллар курси 16-17 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Infinbank— 12 605 SQB — 12 605 Ipak yoʻli bank — 12 600 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: NBU — 12 640 Octobank — 12 650 Kapitalbank — 12 650 @bankir
إظهار الكل...
👍 62👎 5
Photo unavailableShow in Telegram
3 таси 99 000 дан комбоси билан тушлик мазалироқ бўлади Учтаси 99 000 дан 29% гача чегирмали комбоси — ҳамкасблар билан тушлик қилиш учун ажойиб сабаб — учта севимли 25 см'лик пиццангизни танланг ва фойдани таътиб кўринг Буюртма қилинг — bp.uz/BellissimoBankir реклама
إظهار الكل...
👍 15👎 6🤔 5
Photo unavailableShow in Telegram
Солиқ тўловчилар учун DavrOn виртуал ёрдамчиси ишга туширилди Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга 24/7 режимида маълумот беришга мўлжалланган, DavrOn деб номланган виртуал ёрдамчини ишга туширди. У ai.soliq.uz манзилида жойлашган. DavrOn – самимий ва профессионал маслаҳатчи сифатида солиқ ва солиққа тортиш масалаларида маълумотлар ҳамда персонал маслаҳатлар бера олади. Виртуал ёрдамчи ўзбек, рус ва инглиз тилларида самимий мулоқот қила олади. Виртуал ёрдамчи солиқ хизматларига оид саволларга жавобларни ўз ичига олган 11 млн белгидан иборат билимлар базасига эга. @bankir
إظهار الكل...
👍 60👎 8
Photo unavailableShow in Telegram
Офислар ва бошқа турдаги нотурар жойларни сотиб олиш ёки сотиш хизматларини кўрсатувчи BTOWER бренди ("ASIA MIDLANDS" МЧЖ) риэлторлик компаниясига ишонинг. Компания нотурар биноларни сотиш ва сотиб олиш, ижарага офис топиш ва топшириш каби йўналишларда кўп йиллардан бери фаолият юритиб келади. Алоқа учун: ☎️ +998935560000 📲 Эълонлар каталогини кўриш Реклама
إظهار الكل...
👍 11👎 3🤔 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.