cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Банкир

Сизнинг банкирингиз. YouTube — youtube.com/@Bankirnews Instagram — instagram.com/Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @meenov

Show more
Uzbekistan1 652The language is not specifiedEconomy & Finance3 504
Advertising posts
48 037Subscribers
-4324 hours
-6797 days
+36630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Банкирларнинг ойлиги пандемиядан бери илк марта камайди Ўзбекистонда ўртача ойлик маош I чорак якуни бўйича 4,9 млн сўм бўлди. Молиячилар (банк, суғурта ва бошқалар) энг кўп ойлик олувчилар бўлиб турибди — 13,2 млн сўм. Бироқ уларнинг ўртача маоши январга нисбатан 94,5 минг сўмга камайган. Бундай ҳолат охирги марта 2020 йил II чорагида — пандемияда кузатилганди. Ахборат ва алоқа (жумаладан дастурчилар) соҳасида ишловчилар иккинчи ўринда қолмоқда. Уларнинг ойлиги йил бошига нисбатан 1,1 млн сўмга кўпайиб, 11,7 млн сўмга етган. Банкирларнинг ойлиги қисқарганини I чоракда банкларнинг соф фойдаси камайгани билан изоҳлаш мумкин. Сўнгги йилларда уларнинг маоши дастурчилар билан биргаликда энг тез ўсди. Бундай тезликда доимий ўсиш қийин, айрим банкларнинг молиявий ҳолати буни тўхтатди. Долларда ҳисобланса ўзбекистонликларнинг иш ҳақи 388 доллар бўлди. Масалан, қўшни Қозоғистонда ўртача ойлик 615 доллар. Соҳалар кесимида ўқитувчи ва шифокорлар энг кам ойлик олишда давом этмоқда — мос равишда 3,4 ва 3,2 млн сўм. 2020 йилдан бери ҳисобланганда ўқитувчиларнинг ойлиги энг секин ўсган. Ҳудудлар бўйича фаол иқтисодий зоналар бўлган Тошкент ва Навоий бошқалардан ажралиб турибди. @bankir
Show all...
👍 1
Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди. @bankir
Show all...
👍 28👎 6🤔 5
Банклар Тошкент шаҳрида 100 мингта иш ўрини яратиши кутилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва лий таълим ва фан ва инновациялар вазирлиги пойтахтда мактаб битирувчилари ва талаба ёшлар иштирокида кенг кўламли битирувчи ва талаба ёшлар лойиҳасини ўтказишни режалаштирмоқда. Шу муносабат билан ҳокимлик берган маълумотга кўра, битирувчи ёшларни иш билан таъминлашда банклар ҳам фаоллик кўрсатиши кутилмоқда экан. Жумладан 2024 йил 1 сентябрга қадар шаҳарда банкларнинг кредит портфели қолдиғи, мижозлар сони ва уларнинг пул айланмаси таҳлилидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳри филиаллари кесимида 100 мингта янги иш ўринларини яратиш режаси тасдиқланган. Унга кўра: — Миллийбанк – 38 мингта; — Ўзсаноатқурилишбанк – 20 мингта; — Асакабанк – 10 мингта; — Халқ банки – 7 мингта; — Агробанк – 5 мингта; — Бизнесни ривожлантириш банки – 5 мингта; — Микрокредитбанк – 5 мингта; — Туронбанк – 5 мингта; — Алоқабанк – 5 мингта. Ҳокимликнинг маълум қилишича, ушбу бўш иш ўринларини аксарияти битирувчи ёшлар томонидан тўлдирилади. Иш ўринлари “Тошкент битирувчи ва талаба ёшлар-2024” лойиҳаси асосида тақдим қилиниши кўзда тутилган, унда қуйидаги бот орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: @talaba_bitiruvchi_bot
Show all...
👍 1
Президент қарори билан бир нечта давлат корхоналарининг асосий улуши халқаро бозорларда очиқ савдога чиқарилади. “Иссиқлик электр стансияси”, сотиладиган улуши — 51 фоиз; “Деҳқонобод калий заводи” — 100 фоиз; “Ўзбекинвест” — 79,4 фоиз; “Ўзагросуғурта” — 94,5 фоиз; “Inter hotel” — 100 фоиз; “Самарқанд автомобил заводи” — 75,2 фоиз; “Тошкент металлургия заводи” — 49,9 фоиз. Бундан ташқари, “НКМК”, “ОКМК”, “Ўзбектелеком” ва “Ўзбекгидронерго” акцияларининг 5 фоизгача бўлган қисми 2025 йилда давомида IPO ёки SPO орқали сотувга чиқарилади. @bankir
Show all...
👍 44👎 29🤔 10
26 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
Show all...
👍 11🤔 6👎 1
Доллар кўтарилди 29 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 662,01 сўмдан (+21,80 сўм) ҳисобланади @bankir
Show all...
👎 58👍 22🤔 3
Тошкентда дунё брендларини арзон нархларда сотувчи Texnoport техника дўкони очилмоқда Tashkent City Mall ҳудудидаги бир гектардан ортиқроқ ҳудудда Ўзбекистондаги ҳамёнбоп электроника маҳсулотлари, маиший техникалар сотиладиган дўкон очилмоқда. Дунёнинг машҳур брендлари Apple, Mi, Samsung, LG, KitchenAid, Dyson, Lenovo, HP, Panasonic, Philips ва бошқа шу каби етакчи брендларни энг ҳамёнбоп нархда шу ердан топасиз. Ўзбекистон бозорида инқилоб ясашни мақсад қилган Texnoport дўкони бугун, соат 18:00да Tashkent City Mall’да очилади.
Show all...
👍 41👎 3🤔 1
Энди одамларга камроқ нақд пул керак Ўзбекистонда терминал орқали пул тушумлари улуши 2024 йил I чорагида 40 фоизга етди. Нақд шаклда тушумлар ҳамон кўпроқ бўлсада, тез орада бу ўзгариши аниқ. Уч ой ичида банкларда 107 трлн сўм нақд пул айланган. Бунда аҳоли нақд пулларни асосан икки хил йўл билан олмоқда: — банк карталаридаги пулларни банкоматлар ва кассалар ёрдамида нақд қилиш орқали (45 фоиз); — Нақд чет эл валютасини (АҚШ доллари) айирбошлаш орқали (24 фоиз). Банклар орқали нақд пул айланмасида пенсия ва иш ҳақи тўловлари улуши кескин қисқарган — мос равишда 4 фоиз ва 7 фоиз. Агар 2022 йил I чоракда картадаги пулларнинг 28 фоизи нақд пулга айлантирилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 24 фоизни, 2024 йилда эса 23 фоизни ташкил қилган. Пандемиядан аввал, 2021 йилда бу ҳатто 32 фоиз бўлган. Кўриб турганингиздек, аҳоли орасида нақд пулга бўлган эҳтиёж камайиб бормоқда. Бунга сабаб қилиб электрон тўловларни амалга оширишдаги қулайликлар, яширин иқтисодиётни қисқараётганини келтириш мумкин. Муомаладаги нақд пуллар сони 43 трлн сўмга етган бўлсада, умумий пуллардаги уларнинг улуши ҳам қисқариб бормоқда — 22,3 фоиздан 20,1 фоизга. @bankir
Show all...
👍 6
Доллар кўтарилади 27 апрель куни амал қиладиган доллар курси 22-23 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Turonbank — 12 640 BRB — 12 635 Trastbank — 12 630 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Hayotbank — 12 660 Octobank — 12 670 Aloqabank — 12 670 @bankir
Show all...
👎 41👍 14🤔 4
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси Сотиб олиш — 12 630,21 Сотиш — 12 665,49 Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284 — Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов Покупка — 12 630,21 Продажа — 12 665,49 Подробнее davrbank.uz или 1284
Show all...
👍 8