Банкир
Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
显示更多📈 Telegram 频道 Банкир 的分析概览
频道 Банкир (@bankir) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 65 980 名订阅者,在 经济与金融 类别中位列第 1 547,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 1 072 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 65 980 名订阅者。
根据 05 九月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 031,过去 24 小时变化为 -15,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 36.27%。内容发布后 24 小时内通常能获得 25.01% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 23 933 次浏览,首日通常累积 16 506 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 68。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Сизнинг банкирингиз.
Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot
360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган”
凭借高频更新(最新数据采集于 06 九月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 经济与金融 类别中的关键影响点。
数据加载中...
| 日期 | 订阅者增长 | 提及 | 频道 | |
| 06 九月 | +3 | |||
| 05 九月 | +4 | |||
| 04 九月 | +28 | |||
| 03 九月 | +25 | |||
| 02 九月 | +2 | |||
| 01 九月 | +2 |
| 2 | Доллар тушди
7 сентябрь учун долларнинг расмий курси 11 785,30 сўмдан🔽(-9,70 сўм) ҳисобланади.
@bankir | 17 463 |
| 3 | Bank of Georgia Ўзбекистондаги қайси банкни сотиб олиши мумкин?
Грузиянинг Bank of Georgia банки эгаси Lion Finance Group Ўзбекистондаги энг йирик бешта банкдан бирини сотиб олишни режалаштираётганини маълум қилганди.
Ҳозирда Ўзбекистондаги энг йирик давлат банклари қаторига Ўзмиллийбанк, Агробанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк ва Халқ Банки киради.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, грузин банк гуруҳи Халқ Банкига кўз тиккан бўлиши мумкин.
2027–2029 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияда Ўзмиллийбанк ва Агробанкда давлат улуши сақлаб қолиниши қайд этилган.
СҚБ ва Асакабанк бўйича хусусийлаштириш жараёнлари эса бошқа халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
Шу боис Бакиров энг йирик бешта давлат банки ичида Халқ Банки эҳтимолий номзод сифатида кўрилиши мумкинлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Халқ Банки 2025–2028 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияда давлат улуши сақлаб қолинадиган банклар қаторига киритилган эди.
Бироқ 2026–2029 йилларга мўлжалланган янги Фискал стратегияда у хусусийлаштирилмайдиган давлат банклари рўйхатидан ўрин олмаган.
@bankir | 17 382 |
| 4 | Бюджет ташкилотлари ходимларига 8 трлн сўмдан ортиқ иш ҳақи тўланди
Ғазначилик хизмати қўмитаси маълумотига кўра, бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларга 2026 йил август ойининг иккинчи ярми учун жами 8 трлн. 204 млрд. сўмлик иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилди. Тўловлар бюджет ташкилотлари томонидан тақдим этилган якуний ҳисоб-китоблар бўйича сўровномалар асосида амалга оширилди.
@bankir | 16 824 |
| 5 | Доллар курси август ойида қандай ўзгарди?
Август ойида Ўзбекистон миллий валютаси сўм долларга нисбатан 1,7 фоизга мустаҳкамланди.
Эътиборли жиҳати, бу жорий йилда кузатилган энг йирик ойлик мустаҳкамланиш бўлган.
Ой бошида расмий курс 11 960,18 сўмни ташкил этиб, ой давомидаги энг юқори кўрсаткич бўлганди.
26 август кунига келиб эса расмий курс 11 778,52 сўмга тушиб, сўнгги уч йилликдаги энг паст кўрсаткични қайд этди.
Август ойида АҚШ доллари сўмдан ташқари яна бир қатор хорижий валюталарга нисбатан ҳам қадрсизланган.
Жумладан, Корея вони энг юқори мустаҳкамланган валюта бўлиб, ой давомида 4,5 фоизга қимматлаган.
Энг кўп қадрсизланган валюта эса рубль бўлган. Бир ойда рубль долларга нисбатан ўз қийматини 7,2 фоизга йўқотган.
@bankir | 17 301 |
| 6 | АҚШдан Ўзбекистоннинг UZCARD ва HUMO карталарига пул ўтказиш имконияти яратилди
АҚШда яшаётган ўзбекистонликлар энди uPay.net финтех платформаси орқали Ўзбекистондаги HUMO ва UZCARD карталарига тўғридан-тўғри пул ўтказиши мумкин.
Янги хизмат Нью-Йоркда ўзбекистонлик тадбиркорлар Хусрав Маҳмудов ва Акмал Абдуллаев томонидан яратилган uPay.net платформаси асосида ишга туширилди.
Аввалроқ ушбу платформа орқали Америкадан туриб Ўзбекистондаги мобил алоқа, интернет, коммунал ва бошқа хизматлар учун масофадан тўлов қилиш имконияти мавжуд эди.
Эндиликда унинг имкониятлари кенгайтирилиб, Ўзбекистондаги яқинларига тўғридан-тўғри пул жўнатиш хизмати ҳам йўлга қўйилди.
@bankir | 16 341 |
| 7 | Ўзбекистонда қайси автомобиллар энг кўп ишлаб чиқарилмоқда?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июл ойларида Ўзбекистонда 263 731 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,6 минг донага кўп.
Ишлаб чиқариш ҳажми бўйича моделлар рейтинги:
• Cobalt — 91 140 дона;
• Damas — 47 521 дона;
• Tracker — 25 779 дона;
• Onix — 20 445 дона;
• BYD — 17 765 дона;
• KIA — 17 125 дона;
• Haval — 5 778 дона;
• Chery — 4 801 дона;
• Chevrolet Damas Move — 932 дона;
• Махсус енгил автомобиллар — 32 445 дона.
Cobalt бозорда яққол етакчиликни сақлаб қолмоқда. BYD ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошиб, KIA ва бошқа брендларни ортда қолдирмоқда.
@bankir | 15 550 |
| 8 | Банкларда мижозлар мурожаатлари билан ишлаш тартиби кучайтирилди
Марказий банк банклар томонидан мижозлар мурожаатлари билан ишлаш тартибига қўйиладиган талабларни кучайтирди.
4 сентябрдан кучга кирган ўзгаришга кўра, энди банк мижознинг шикояти ёки мурожаатига шунчаки жавоб бериш билан чекланиб қолмайди.
Агар мурожаат ортида бошқа мижозларга ҳам таъсир қилиши мумкин бўлган тизимли камчилик аниқланса, банк унинг сабабларини ўрганиши ва бартараф этиши шарт бўлади.
Яъни, агар муаммо муайян бир банк хизмати, маҳсулоти ёки жараёни билан боғлиқ бўлиб, бошқа мижозларда ҳам такрорланиш эҳтимоли бўлса, бу тизимли камчилик сифатида қаралади.
Шундан сўнг банклар бундай ҳолатлар юзасидан ҳаракатлар режасини тузиб, масъул шахсларни белгилайди. Тизимли камчиликлар тўғрисидаги маълумотлар эса 5 иш куни ичида Марказий банкка тақдим этилади.
@bankir | 16 182 |
| 9 | Биткоин нархи икки ҳафта ичида қарийб 30 фоизга ошди
Август ойининг иккинчи ярмидан криптовалюта бозорида биткоин нархи сезиларли даражада ўсди.
17 август куни унинг нархи 62,8 минг доллар атрофида бўлган бўлса, 21 августга келиб 79,5 минг долларга етди.
28 августда унинг нархи 81,4 минг долларгача кўтарилган бўлса, кейинчалик пасайиб, ой охирига келиб 78,6 минг доллар атрофида шаклланди.
Сентябрь бошида биткоин яна ўсишни бошлади. 3 сентябрь куни унинг нархи 82,2 минг долларгача кўтарилди.
Бу сўнгги уч ойда кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. 4 сентябрь ҳолатига кўра, биткоин 81 минг доллар атрофида савдо қилинмоқда.
Шундай қилиб, 17 август ва 3 сентябрдаги нархларни таққослаганда, биткоин нархи тахминан 31 фоизга ошганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, биткоиннинг тарихий рекорди 2025 йилнинг 6 октябрь куни қайд этилган бўлиб, ўшанда криптовалюта нархи 126 минг доллардан ошган эди.
@bankir | 16 716 |
| 10 | Доллар тушади
5 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда.
Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.
@bankir | 17 366 |
| 11 | Доллар тушади
5 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда.
Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.
@bankir | 1 |
| 12 | 2027 йил охирида доллар 12 615 сўм атрофида бўлиши мумкин — ING прогнози.
Таҳлилчиларнинг фикрича, бу йил охиригача ҳам сўмнинг долларга нисбатан кескин қадрсизланиши кутилмаяпти.
Прогнозга кўра, доллар 2026 йил охирида 12 130 сўм, 2027 йил охирида эса 12 615 сўм атрофида бўлади. @times_officialuz | 18 322 |
| 13 | Август ойида эскроу орқали 33 мингдан ортиқ битим расмийлаштирилди
2026 йилнинг август ойида автомобиль ва кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича эскроу ҳисобварақлари орқали 33 392 та битим расмийлаштирилди.
Шундан 17 807 таси транспорт воситаларига, 15 585 таси эса кўчмас мулкка тўғри келади. Жами битимлар сони июль ойига нисбатан 949 тага камайган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп битим Тошкент шаҳрида қайд этилиб, 10 487 тани ташкил этган. Бу жами битимларнинг 31,4 фоизи деганидир.
Шунингдек, Фарғона (3 245 та), Самарқанд (2 941 та) ва Андижон (2 395 та) вилоятларида ҳам битимлар сони юқори бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда автомобиль ҳамда кўчмас мулк олди-сотди битимларини эскроу ҳисобварақлари орқали расмийлаштириш амалиёти 2026 йилнинг апрель ойидан йўлга қўйилган.
@bankir | 18 611 |
| 14 | Туманларда кредит ва субсидия масалалари мустақил ҳал қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида штаблар ташкил этилишини маълум қилди.
Бунда туман штабларига имтиёзли кредит ажратиш бўйича кенг ваколат берилади. Улар кимга қанча кредит бериш, кредит муддатини узайтириш ва тўлов графигини ўзгартиришни мустақил ҳал қилади.
Шунингдек, субсидия ва фоизсиз ссуда ажратиш масалалари ҳам штаблар ваколатига ўтказилади. Бунинг учун туман штабларига 3 трлн 200 млрд сўм ресурс йўналтирилиши белгиланган.
@bankir | 18 171 |
| 15 | Туманларда камбағалликни қисқартириш бўйича штаблар ташкил этилади
Президент раислигида ўтган йиғилишида камбағаллик билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
Унга кўра, ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида штаблар ташкил этилади.
Банклар ва бандликка кўмаклашиш идоралари ушбу штабларга жойлардаги масалаларни ҳал қилишда кўмаклашади.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари эса ҳафтада уч кун фақат камбағаллик ва бандлик масалалари билан шуғулланади.
Президентнинг айтишича, туман штабларига молиялаштириш бўйича кенг ваколатлар берилади.
Жумладан, кимга қанча кредит бериш, уни нақд ёки нақдсиз шаклда ажратиш, кредитни қайтариш муддатини узайтириш ва тўлов графигини бизнес турига мослаштириш масалаларини мустақил ҳал қилади.
Субсидия, фоизсиз ссуда ва инклюзив молиялаштириш масалалари ҳам штаблар ваколатига ўтказилади.
Бунинг учун туман штабларига жами 3 трлн 200 млрд сўм ресурс йўналтирилиши маълум қилинди.
@bankir | 5 026 |
| 16 | Доллар тушди
4 сентябрь учун долларнинг расмий курси 11 795 сўмдан🔽(-18,09 сўм) ҳисобланади.
@bankir | 17 576 |
| 17 | Бугун тўловлар соат 19:00 гача қабул қилинади
3 сентябрь куни банклараро тўловларни қабул қилиш вақти 19:00 гача узайтирилди. Тўловларни ўтказишга улгуриб қолинг.
@bankir | 17 343 |
| 18 | Рубль сўмга нисбатан қадрсизланмоқда
Россиянинг миллий валютаси — рублнинг ўзбек сўмига нисбатан расмий курси уч ярим ойдан кўпроқ вақт ичида 20 фоизга қадрсизланди.
2026 йил 22 майда рублнинг сўмга нисбатан расмий курси 169,53 сўмни ташкил этган эди. Бу 2022 йил 20 декабрдан кейинги даврда кузатилган энг юқори кўрсаткич бўлганди.
Орадан уч ярим ойдан кўпроқ вақт ўтиб, 3 сентябрга келиб расмий курс 33,92 сўмга пасайиб, 135,61 сўмга тушди (2025 йил 12 февралдан кейинги энг паст кўрсаткич).
Бу рублнинг сўмга нисбатан расмий курси уч ярим ойдан кўпроқ вақт ичида 20 фоизга арзонлаганини англатади.
Маълумот учун, шу даврда Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан расмий курси 18,6 фоизга қадрсизланган.
Мутахассислар бунга нефть нархининг пасайиши, экспортчилар томонидан валюта тушумларининг сотилиши камайгани ва валютага талаб ортганини асосий омиллар сифатида келтирмоқда.
@bankir | 18 319 |
| 19 | Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунича нафақа тўланади
Ушбу харажатлар Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан қопланади. Келаси йилдан бошлаб эса реестрга киритилган оилалар фарзандларининг давлат ва хусусий боғча ,бадали, ўқув марказлари тўлови, йўлкираси ҳамда олийгоҳлардаги ётоқхона харажатлари ваучер орқали қоплаб берилади.
Ушбу ваучер 12 ой муддатга берилади ҳамда эҳтиёжманд оила Ижтимоий реестpдан чиқарилган тақдирда ҳам ўз кучини сақлаб қолади.
@bankir | 18 950 |
| 20 | Марказий банк битирувчи курс талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилди — ғолибларга БҲМнинг камида 3 баравари миқдорида пул берилади.
Танловда иқтисодиёт, молия, банк, IT, ҳуқуқ ва бошқа йўналишларда ўқиётган талабалар қатнашиши мумкин.
Аризалар 11 сентябргача @cbu_official_bot орқали қабул қилинади.
@bankir | 20 584 |
