cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Банкир

Сизнинг банкирингиз. YouTube — youtube.com/@Bankirnews Instagram — instagram.com/Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot, @meenov

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
48 061
مشترکین
-4324 ساعت
-1397 روز
+71930 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
Болалар учун омонатлар Ҳар бир ота-она фарзанди дунёга келганда унинг келажаги ҳақида қайғуради. Айниқса ўсмирлик даврида, айни молиявий муаммоларни ўйламасдан билим олиши керак бўлган вақтда қийналмаслигини хоҳлайди. “Банкир” канали фарзанд вояга етгунча жамғарилиб бориладиган омонат турлари ҳақида маълумот беради: 🏦Бизнесни ривожлантириш банки “Янги ёшлар” Фоиз ставкаси — 18 % Муддати — бола 18 ёшга тўлгунга қадар Минимал сумма — 500 000 сўм Омонатни очиш усули: Банк офиси ёки мобил илова орқали Батафсил 🏦Ипотека банк "Навқирон" Фоиз ставкаси — 16 % Муддати — болалар 16 ёшга тўлгунча Минимал сумма — чеклов йўқ Омонатни очиш усули: Банк офиси орқали Батафсил 🏦Мадад Инвест банк "Ёрқин келажак" Фоиз ставкаси — 19% Муддати — бола 7 ёшдан 18 ёшига етгунга қадар Минимал сумма — 100 000 сўм Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали Батафсил 🏦Алоқа банк "Келажак учун" Фоиз ставкаси — 14 % Муддати 3-18 йил Минимал сумма — чеклов йўқ Омонатни очиш усули: Банк бўлимлари орқали Батафсил 🏦Халқ банк "Болалар ҳазинаси" Фоиз ставкаси — 17 % Муддати — бола 18 ёшга тўлгунга қадар Минимал сумма — 1 000 сўм Омонатни очиш усули: Банк офиси орқали Батафсил 🏦Азия Алянс Банк "Олтин келажак" Фоиз ставкаси — 15 % Муддати — бола 18 ёшга тўлгунга қадар Минимал сумма — Чеклов йўқ Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали Батафсил 🏦Агробанк “Бахтли болалик” Фоиз ставкаси — 14 % Муддати — бола 18 ёшга тўлгунга қадар Минимал сумма — 100 000 сўм Омонатни очиш усули: Банк бўлимлари орқали Батафсил 🏦МКБанк “Бахтли болалик” Фоиз ставкаси — 14 % (мобил иловада – 15 %) Муддати — 1 йилдан 16 йилгача Минимал сумма — 100 000 сўм Омонатни очиш усули: Банк бўлинмалари ёки мобил илова орқали Батафсил 🏦Турон банк "Мерос" Фоиз ставкаси — 9 % Муддати — бола 18 ёшига етгунга қадар Минимал сумма — 100 000 сўм Омонатни очиш усули: Банк офиси орқали Батафсил Банкларда омонатни қисман ечиб олиш имконияти йўқ. Агарда омонат муддатидан аввал ечиб олинса, фоизларни тўлаб бериш шартлари ўзгаради. Деярли барча банкларда қўшимча маблағ киритиш имконияти мавжуд. Бу эса болангиз вояга етгунга қадар доимий равишда у учун пул жамғаришга ёрдам беради. Тўлиқ маълумот олиш учун “Батафсил” устига босиб банкнинг расмий сайтига ўтишингиз ва банк билан боғланишингиз тавсия қилинади. @bankir
9 94393Loading...
02
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги TBC Bank Uzbekistan'га “BB-” рейтингини берди, прогноз — “барқарор”. Халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings TBC Bank Uzbekistan учун “BB-” кредит рейтингини тасдиқлади. Ушбу муҳим воқеа банкнинг барқарор ривожланиши ва молиявий барқарорлигини билдиради. Ника Курдиани, TBC Bank Uzbekistan бош директори: “Бу TBC Uzbekistan учун тарихий босқич бўлиб, ажойиб натижаларимизни кўрсатади. Fitch рейтинги фойдали ўсишимизни ва глобал финтех экотизимини яратишга интилаётганимизни ифодалайди. Биз Ўзбекистондаги “BB-” кредит рейтингига эришган кам сонли компанияларданмиз, бу мамлакатдаги амалдаги суверен кредит рейтингига мос келади”. Оливер Хьюз, TBC Group Uzbekistan халқаро бизнес бўлими раҳбари: “TBC Bank Uzbekistan ишга тушганидан атиги икки йил ўтиб рентабелликка эришди – бу глобал рақамли банклар учун рекорд вақт. Ўзбек халқининг ҳаётини яхшилаш учун бизнесимизни кенгайтиряпмиз ва оммабоп рақамли молиявий хизматларни йўлга қўйяпмиз. Биз истеъмол кредитига йўналтирилган ва депозитлар ҳисобидан молиялаштириладиган тўлиқ лицензияланган бизнесни юритамиз. Мақсадимиз барқарор ўсиш ва акциядорларимиз учун узоқ муддатли қийматни таъминлашдир”. Fitch Ratings жаҳон кредит бозорларини мустақил ва истиқболли кредит рейтинглари, тадқиқотлари бўйича маълумотлар билан таъминлашга ихтисослашган. Реклама
11 09010Loading...
03
300 млн сўмгача: Қайси банклар расмий даромади йўқларга кредит беряпти? “Банкир” Ўзбекистондаги банклар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслар учун тақдим этилаётган микроқарзлар ҳақида маълумот беради. 🏦InfinBank Миқдори – 100 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 26,99%дан Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Trastbank Миқдори – 150 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 28-30% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Турон банк Миқдори – 300 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 27,99% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦TBC Bank Миқдори – 100 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 28-49% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Азия аллианс банк Миқдори – 100 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 27,99% Муддати – 60 ойгача Батафсил 🏦Ipak Yo‘li Banki Миқдори – 100 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 31,9% Муддати – 5 йилгача Батафсил 🏦Ориент финанс банк Миқдори – 50 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 26-27% Муддати – 24 ойгача Батафсил 🏦МКбанк Миқдори – 11,5 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 26-28% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Агробанк Миқдори – 6,8 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 26-28% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Алоқа банк Миқдори – 17 млн сўм Фоиз ставкаси – 27% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Саноат қурилиш банк Миқдори – 5 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 27%дан Муддати – 12 ойгача Батафсил Батафсил орқали линкка босиб, банкларнинг расмий сайтидан кредит ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Банклар бошқа турдаги микроқарзлар ҳам ажратмоқда. @bankir
12 559266Loading...
04
Соғлом уйқу учун барча маҳсулотларни бўлиб тўлаш имконияти! Комфорт уйқу учун энг шинам ҳамда замонавий кроватлар, матраслар, диванлар ва аксессуарларни танланг, ҳозироқ Askona тақдим этаётган бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланинг ва ажойиб харидлардан завқ олинг! 📲Telegram Реклама
12 41211Loading...
05
Доллар тушди 7 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 659,97 сўмдан (-16,06 сўм) ҳисобланади @bankir
12 80617Loading...
06
Захираларни турли ресурсларда сақлаш бошланди Марказий банк тарихда илк бор захираларни диверсификация қилиш мақсадида қимматли қоғозларга бирламчи инвестиция киритиш амалиётини ўтказди. Бу бўйича тегишли портфеллар ҳам шакллантирилди. Ҳозирда захираларнинг 80 фоизидан ортиғи олтиндан иборат. Қолган қисми хорижий валютада сақланади. Ўзбекистон узоқ йиллардан бери захираларни диверсификация қилишни ўйлайди. Марказий банк 2022 йилда ҳам захиралардаги олтин улушини 50 фоиздан пасайтирмоқчи бўлганди. Бироқ ўшанда глобал хатарлар фонида олтин нархлари сезиларли ўсишни бошлади ва бозор захираларда олтин улушини қисқартиришга йўл қўймади. Отабек Бакиров айтганидек, Марказий банк олтин ўзининг тарихий максимумларига етгани ва котировкалар буёғига пасайиш тенденциясига эга бўлиши мумкинлигини инобатга ола бошлаган. @bankir
14 51514Loading...
07
Тез кунда... @bankir
15 03512Loading...
08
Доллар тушади 7 июнь куни амал қиладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Trastbank — 12 660 Hayotbank — 12 655 BRB — 12 650 NBU — 12 650 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Aloqabank — 12 700 Octobank — 12 700 Tengebank — 12 700 Kapitalbank — 12 705 @bankir
15 86358Loading...
09
ЖСТга жуда яқин қолди Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишга анча яқин келмоқда. Мамлакат ташкилотга 2026 йилда Камерунда бўлиб ўтадиган йиғилишда аъзо бўлишни режа қилмоқда. Бу йўлда Ўзбекистон миллий қонунчилигини ЖСТ битимларига мувофиқлаштиришга оид Президент фармони ҳам қабул қилинди. Бугун эса Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси кўмагида Тошкентда Конференция ўтказилди. Унда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди. Саида Мирзиёева Ўзбекистон ислоҳотларга қатъий киришгани, бу йўлдан ортга чекинмаслигини алоҳида таъкидлади. Нгози Оконжо-Ивеала мамлакатда олиб борилаётган ишларни юксак баҳолаб, ЖСТга қўшилиш йўлидаги ҳаракатларни тўла қўллаб-қувватлашини билдирди. ЖСТ раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши Ўзбекистон узоқ кутган ташкилотга аъзоликка яқин қолганини англатади. @bankir
17 03363Loading...
10
Доллар кўтарилди 6 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 676,03 сўмдан (+11 сўм) ҳисобланади @bankir
16 18329Loading...
11
“Бўлажак талаба” — қўрқма! Бугун, 5 июнь куни Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди. Рўйхатга олиш 25 июнгача давом этади ва my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда. Кўпчилик ота-оналар фарзанди контракт асосида ўқишга киришидан хавотирланади. Абитуриентлар контрактга кириб қолишдан қўрқиб, имтиҳонга ҳам босим билан кириши мумкин. Баъзи абитуриентлар эса контракт масаласини ўйлаб, ўзлари хоҳлаган университетга эмас, аксинча контракт нархи пастроқ ёки грантга кириш имкони юқорироқ бўлган олийгоҳга ҳужжат топширади. Бундай ҳолатда имтиёзли таълим кредитидан фойдаланиш мумкин. Давлат ҳаммага ҳам грант ажрата олмасада, таълим кредити орқали талабаларнинг ўқишини қўллаб қувватлайди. Имтиёзли таълим кредити йигитлар учун 14 фоиз, қизлар учун фоизсиз ажратилади. Уни ўқишни битиргача 7 ойдан бошлаб 7 йил муддат ичида тўлаш мумкин. Муҳим ўзгаришлар Келаётган ўқув йилидан бошлаб таълим кредитини ажратишда муҳим ўзгаришлар қилинмоқда. Улардан бири эндиликда сиртқи ва кечки таълимда ўқиётган талабалар учун таълим кредити берилмайди (бироқ улар банкларнинг оддий кредитларидан фойдаланиши мумкин). Бундан ташқари баҳолари паст бўлган (ўртача “3”дан паст) талабаларга таълим кредити кўпи билан тўлов шартноманинг 80 фоизи миқдорида ажратилади. Бунга қадар барча хусусий ва хорижий университет талабаларига ҳам имтиёзли таълим кредити муаммосиз берилаётган эди. Эндиликда Hemis тизимига уланмаган олийгоҳ талабаларига кредит ажратилмайди. Бу эса баъзи хорижий ва хусусий университетлар Hemis тизимига уланмаганунча талабалари имтиёзли таълим кредитидан фойдалан олмайди дегани. Муҳим: “Cуперконтракт” асосида ўқишга қабул қилинганларга кредит ажратилмайди. Таълим кредити олиш учун қандай хужжатлар талаб этилади? — Ариза — Мижоз шахсини тасдиқловчи хужжат — Кредит қайтарилиш таъминоти (гаров, кафил ва суғурта) — Университет билан тузилган шартнома Айни пайтда имтиёзли таълим кредитини фақат “Санотқурилишбанк” ажратмоқда. Бироқ янги ўқув йили бошланиши билан яна 11 та банк кам фоизли таълим кредитларини беришни бошлайди. Бу ҳақида “Банкир”да доимий маълумот бериб борилади. Шундай экан, бўлажак талабаларга қўрқмасдан, ўз билимига ишониб бемалол исталган олийгоҳга ҳужжат топширишни маслаҳат берамиз. Агар яхши билимга эга бўлсангиз, тажриба тўпласангиз, янги ғояларга очиқ бўлиб меҳнат қилишдан тўхтамасангиз ҳаттоки талабалик даврида ҳам бир йиллик контракт пулингизни бир ойда ишлаб топа оласиз. Барчага омад! Постга лайк босинг ва улашишни унутманг:) @bankir
17 647149Loading...
12
Доллар яна кўтарилади 6 июнь куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда. Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: BRB — 12 650 Universalbank — 12 640 Kapitalbank — 12 540 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Aloqabank — 12 690 Octobank — 12 690 NBU — 12 710 @bankir
16 79980Loading...
13
Markswebb агентлиги Ўзбекистондаги мобил банкинг иловалари рейтингини тақдим қилди. Бу рейтингда биринчи ўринни Uzum Bank эгаллади. “Ипак йўли банки” иккинчи ўринда бўлса, “Агробанк” учинчи бўлди. Энг юқори ўсишни “Агробанк” кўрсатди — 5 поғонага. “Давр банк”, “Алоқабанк” ва СҚБ TOP 10 рўйхатга янги қўшилди. Агентлик нима учун банклар бу ўринни эгаллагани бўйича кучли таҳлилларни тақдим қилган. Уни қуйидаги ҳаволада тўлиқ ўқишингиз мумкин: https://www.markswebb.ru/report/mobile-banking-rank-uz-2024/#mobile @bankir
18 908107Loading...
14
Аннуитет ёки дифференциал? Кредит тўлашнинг қайси усули қулай Бугунги кунда кредит маҳсулотларидан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда, шундай экан кредитни қайси усулда тўлаган афзалроқ? Биламизки кредитлар икки хил усулда тўланади: Аннуитет ва диференциал. Бу иккала усул ҳақида маъулмотлар бериб ўтамиз: 1. Аннуитет усулида кредит сўндиришда ойлик тўловлар бир хил суммада бўлади ва хар ой харажатларингизни ҳисоблашда қулай саналади ва бу унинг афзаллиги ҳисобланади. Салбий тарафи — дастлабки ойларда ойлик тўлов таркибида фоиз миқдори кўпроқ, асосий қарз миқдори эса камроқ бўлади. 2. Дифференциал усулда ҳар ой асосий қарз бўйича бир хил сумма тўлаб борилади, фоиз тўловлари эса кредит қолдиғи камайиб бориши билан бирга камайиб боради. Бу усулда ойлик тўловлар кредит қолдиғи ва ойдаги кунлар сонига қараб хар хил бўлади. Салбий томони дастлабки ойларда тўловлар энг кўп миқдорда бўлади ва сиз кредитнинг дастлабки ойларида кўпроқ тўлашингизга тўғри келади, бироқ кредит суммаси ойма ой камайиб боради. Демак хар бир фойдаланувчи ўзининг молиявий ҳолатидан, келгусидаги кутилаётган даромадларидан келиб чиқиб кредитни сўндириш усулини танлаши мумкин. Бироқ, молиявий жиҳатдан дифференциал усул бироз фойдалироқ ҳисобланади. 20 млн сўм кредитни аннуитет усулда тўласангиз, 2 млн 810 минг сўм фоиз тўловлари учун тўлайсиз. Дифференциал усулда эса 2 млн 699 минг сўм тўланади. @bankir
17 764230Loading...
15
UDEA 27-май 4-июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ташкил этган "Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув" қисқа муддатли курси тақдирлаш маросими бўлиб ўтди 🇬🇧 Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампусида ўтказилди. Профессионал курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўргандилар. Профессионал курсда бир қатор хорижий экспертлар, жумладан, Қироллик Бизнес Мактабидан Prof. Leone Leonida, Bloomberg бош офисидан Анна Ширшова ҳамда HSBC Бухгалтерия ҳисоби ва баҳолаш менежери Dr. Тоштемир Мажидов, UBS Гуруҳ ички аудит директори Олимхон Азизов ва Seed Mentors директори Музаффар Сайдиганиев каби ўзбекистонлик етук экспертлар маъруза қилдилар. Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг. Батафсил: 📞 +998788880800 🌐 https://udea.uz/courses/ 🔵 Telegram 🟣 Instagram 🔵 Facebook  🔵 LinkedIn Реклама
16 62714Loading...
16
Доллар 50 сўмга кўтарилди 5 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 665,03 сўмдан (+50,08 сўм) ҳисобланади @bankir
18 038113Loading...
17
❗️90 млн сўмдан кўпроқ: Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади? — Humans иловаси — 50 млн сўмгача; — “Агробанк”нинг Agrobank mobile иловаси орқали — 10 млн сўмгача; — “Саноатқурилишбанк”нинг Joyda иловаси — 5 млн сўмгача — “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача; — “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача; — “АВО Банк”нинг Avo иловаси орқали — 3 млн сўмгача; — “Миллий банк”нинг Milliy иловаси орқали — 3 млн сўмгача; — “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси орқали — 3 млн сўмгача; — “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача; — SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача; — Paynet иловаси — 3 млн сўмгача; — Alif иловаси — 1 млн сўмгача. Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 92,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага фоизсиз ўтказиш мумкин. Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади. Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин. @bankir
21 880639Loading...
18
❗️Доллар сезиларли кўтарилади 5 июнь куни амал қиладиган доллар курси 50-51 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Xalq banki — 12 600 Universalbank — 12 600 Kapitalbank — 12 590 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Aloqabank — 12 640 Octobank — 12 640 Ipotekabank — 12 640 @bankir
19 723240Loading...
19
Банкларда бўш иш ўринлари Банк тизими энг даромадли соҳалардан бири бўлгани учун одамлар орасида қизиқиш доим юқори. Бугун банкларнинг “hh.uz” порталида мавжуд бўлган вакансияларини тақдим қиламиз. “Ҳамкорбанк”да ҳозирда жами 38 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида таҳлилчи, сотув бўлими раҳбари, юрист ва бошқалар бор. Батафсил “Ипотека банк”да эса бўш иш ўринлари сони анча кўп — 94 тани ташкил қилади. Банк ҳозирда бизнес таҳлилчи, молиявий директор, департамент директори ва бошқа бир қанча қизиқарли вакансиялар учун номзод қидирмоқда. Батафсил “Саноатқурилишбанк”да — 11 та. Булар кредит мутахассиси, молиявий менежер, таҳлилчи ва бошқалар. Батафсил “Тенге банк”да — 14 та. Жумладан, таҳлилчи, бухгалтер, лойиҳа бошқарувчиси, маркетолог, кредит мутахассиси каби бўш иш ўринлари бор. Батафсил “Ипак йўли банк”да — 17 та. Булар таҳлил бўлими бошлиғи, ходимлар бўлими бошлиғи, таҳлилчи, молиявий менежер ва юристконсульт кабилар. Батафсил “Миллий банк” эса ҳозирда 14 та бўш иш ўрнини тўлдирмоқдчи. Булар орасида, иқтисодчи, молиявий ва инвестицион таҳлилчи, лойиҳа бошқарувчиси ва маркетолог каби вакансиялар бор. Батафсил TBC Bank 78 нафар ходим қидирмоқда. Уларга айни пайтда кўпроқ сотув ва мижозлар билан ишлаш бўйича менежерлар, алоқа маркази операторлари, сотув бўйича маслаҳатчилар керак. Батафсил “Капиталбанк”да — 32 та. Булар иқтисодчи, таҳлилчи, кредит мутахассиси, молиявий менежер ва бошқалар. Батафсил “Аво банк”да — 36 та. Банк савдо вакиллари, мижозлар билан ишлаш бўйича мутахассислар ва таҳлилчиларни қидирмоқда. Батафсил “Инфинбанк”да 17 та бўш иш ўрни бор. Банкка ҳозирда аудитор, иқтисодчи, молиявий менежер ва лойиҳа бошқарувчиси каби мутахассислар керак. Батафсил “Гарант банк”да — 7 та. Жумладан, молиявий активлар билан ишлаш бўйича раҳбар, банкоматлар мониторинги бўйича раҳбар, оператор, кадрлар бўлими ходими ва бошқалар. Батафсил “Агробанк”да — 11 та. Булар иқтисодчи, таҳлилчи, юрист ва шу каби мутахассислар. Батафсил “Uzum Bank”да 60 та бўш иш ўрни бор. Банк асосан таҳлилчилар ва бир қанча йўналишда менежерларни қидирмоқда. Батафсил Бундан ташқари, банк соҳасидаги ОАВ — Bankers.uz интернет нашри ҳам шу соҳада ёза оладиган мутахассис қидирмоқда. Батафсил Деярли барча банкларда таҳлилчилар учун бир нечта бўш иш ўринлари мавжуд. Бу эса ушбу соҳа мутахассислари юқори талабга қарамай, анча камроқ эканини англатади. @bankir
20 763594Loading...
20
TBC Bank ва payme пуллар ҳақидаги янги медиани ишга туширишди: НEЧПУЛ НEЧПУЛ шахсий молия ҳақида контентлар чиқаради ва ҳар бир ўзбекистонликни қизиқтирувчи мавзуларга тўхталиб ўтади: даромадни ошириш, карьера қуриш, кичик бизнес очиш, катта харажатларни режалаштириш, фойдали харидлар қилиш ва молиявий фирибгарликлардан қочиш. Медиа ўзбек ва рус тилларида ишлайди ва ҳозирча Инстаграм платформасида мавжуд. Тез орада сайт ишга туширилиб, бошқа платформалар ҳам қўшилади. Сизни DoppiTwins мусиқий дуэти билан ҳамкорликда НEЧПУЛ лойиҳаси билан танишишга таклиф қиламиз. Улар лойиҳа билан биргаликда "НEЧПУЛ – Ўзбекистондаги пуллар овози" номли сингл яратдилар. Реклама
19 12319Loading...
21
Доллар кўтарилди 4 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 614,95 сўмдан (+15,10 сўм) ҳисобланади @bankir
18 59771Loading...
22
“Ташқи қарз кутилганидан тезроқ ўсади” Дунёнинг энг йирик рейтинг агентликларидан бири — S&P Ўзбекистоннинг кредит рейтингини “BB-/B” даражасида сақлаб қолди ва мамлакат иқтисодиёти бўйича муҳим таҳлилларни тақдим қилди. Агентлик Ўзбекистоннинг соф умумий давлат ва ташқи қарзи даражаси энергетика ва инфратузилма лойиҳаларини жадаллаштириш ҳисобига тезроқ ўсишини кутмоқда. Ҳозирда давлат қарзи 35,3 млрд долларни, умумий ташқи қарз эса 55,7 млрд долларни ташкил қилади. Бироқ ЯИМни деярли 30 фоизини ташкил қилган мамлакат қарзи глобал контекстда мўътадил бўлиб қолмоқда. Олтин нархининг кутилаётган пасайиши сабабли Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2027 йилгача қисқаради. Айни пайтда захираларнинг 80 фоиздан ортиғи олтиндан иборат. Банк тизимида барқарорлик кутилмоқда Ўзбекистон банк тизимида умумий активларнинг 67 фоизи давлат банкларига тегишли бўлиб, ҳукуматнинг имтиёзли кредитлаш дастурлари самарадорликка таъсир қилади. “Ипотека банк”дан сўнг, “Асакабанк” ва СҚБъни хусусийлаштириш режа қилинаётган бўлса ҳам, бу жараён осон кечмайди. Долларлашув пасайган бўлсада, умумий кредитларнинг 43 фоизи, депозитларнинг 30 фоизи ҳамон доллар ҳисобига тўғри келмоқда. Шунга қарамай, банк тизимида яқин йиллар давомида барқарорлик кутилмоқда. Кейинги бир неча йил давомида аҳолида кредитга бўлган талаб юқори шаклланади. Киши бошига ЯИМ 2027 йилга келибгина 3 минг доллардан ошиши кутилмоқда. @bankir
19 88463Loading...
23
❗️Май ойида инфляция рекорд даражага чиқди Ўзбекистонда май ойидаги ойлик инфляция 2,8 фоиз бўлди. Бу ойлик инфляция ҳисоби эълон қилиш бошланганидан бери иккинчи энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Фақатгина 2019 йил августида ойлик нархлар ошиши ўтган ойдагидан кўпроқ — 2,9 фоиз эди. Май ойида бундай юқори инфляция кузатилишига биринчи навбатда энергия ва газ таърифларининг ошиши сабаб бўлди. Газ учун тўловлар 129 фоизга, электр энергияси учун 67 фоизга, сиқилган газ учун 42,9 фоизга ошган. Йиллик инфляция ҳам 10,6 фоизга етиб, 2023 йил апрелидан бери энг юқори даражага чиққан. Йил охирига келиб инфляция 9-11 фоиз орасида бўлиши кутилмоқда. @bankir
19 52850Loading...
24
Қулайлик билан саёҳат қилишни истайсизми? ✈️ Дам олиш мавсумида ажойиб имтиёз! 22 майдан 22 июнгача 100 миллион сўм ва ундан ортиқ маблағга муддатли омонат очинг ва Тошкент Хақаро аеропортининг CIP залидан бепул фойдаланинг. Омонат қанча катта бўлса, имтиёзлар ҳам шунча ортади. Ишончлилик кафолатланган: барча омонатлар давлат томонидан 100% суғурталанган ✅ Бaтaфсил Реклама
18 75411Loading...
25
Доллар кўтарилади 4 июнь куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда. Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: BRB — 12 590 Asia Alliance Bank — 12 580 NBU — 12 580 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Aloqabank — 12 630 Octobank — 12 630 Asakabank — 12 630 @bankir
19 135108Loading...
26
Болалар учун қайси банкларда карта очиш мумкин? Бугун, 1 июнь — Халқаро болалар куни билан барча митти қалб эгаларини табриклаймиз. Bankers.uz байрам муносабати билан қайси банкларда болалар учун карта очиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Garant bank Garant bank UZCARD ва HUMO тизимларида расмийлаштириш мумкин бўлган KIDS CARD болалар карталарини тақдим этади. Ҳозирда банк томонидан индивидуал дизайндаги карталар учун акция ўтказмоқда. Картанинг шартлари: • 16 ёшгача болалар ва ўсмирлар учун; • Амал қилиш муддати — 5 йил; • индивидуал дизайндаги карталар; • картани очиш бепул. Сайт орқали танлаш ёки исталган суратни тақдим этиш орқали индивидуал дизайнни танлаш имконияти мавжуд. Акция 27 майдан 25 июнгача давом этади. Ипотека банк Мазкур банк болалар учун HUMO JUNIOR ва UZCARD KIDS карталарини таклиф қилмоқда. Карталарнинг қулайлилари ва шартлари : • 7-16 ёшдаги ота-онаси ёки васий қарамоғидаги болалар учун; • Амал қилиш муддати - 5 йил • карта очиш учун хизмат ҳаққи олинмайди Ушбу карталар учун бир неча фойдали ўлиши мумкин бўлган чекловлар мавжуд. Хусусан, пул ўтказмалари ва нақдлаштириш бўйича 1 ойлик лимит 1 млн сўм ҳисобланади. Шунингдек, болалар учун карталарда кредит операциялари ҳамда шубҳали сайтларда пулли амалиётлар учун ҳам чекловлар мавжуд. Asia Alliance Bank Мазкур банкда "Visa Junior" ва "Humo Junior" карталарини очиш имконияти бор: • 14-16 ёшдаги ўсмирлар учун; • Карталарни очиш фақатгина банк офислари орқали; • карталарни очиш - бепул; • амал қилиш муддати Visa Junior - 3 йил, Humo Junior - 5 йил. ANORBANK ANORBANK'да болалар учун ANOR JUNIOR UZCARD карталари мавжуд: • контактсиз тўловлар; • картага буюртма бериш нархи - 50 минг сўм; • карта фойдаланувчилари учун жамоат транспортларида тўлов 990 сўм. Давр банк Давр банк филиалларига бориб, болалар учун UZCARD ёки HUMO карталарига буюртма қилиш мумкин: • картани очиш нархи - 100 минг сўм; • фақатгина банк филиаллари орқали. Tenge Bank Tenge Bank'да болалар учун ҳозирги кунда HUMO карталарини очиш мумкин. • 7-16 ёшдаги болалар ва ўсмирлар учун; • картани очтириш оддий дизайн билан бепул, индивидуал дизайн билан - 35 минг сўм; • Tenge24 иловаси орқали ўтказмалар 3 млн сўмгача комиссиясиз. Алоқабанк Ушбу банк "Bolalar HUMO" картасини тақдим қилмоқда. Картанинг қулайликлари ва шартлари: • 7-16 ёшдаги ота-онаси ёки васий қарамоғидаги болалар учун; • индивидуал дизайндаги карта • карта очиш нархи - 35 минг сўм • амал қилиш муддати - 5 йил. Капиталбанк Капиталбанкда болалар учун "Visa Classic Kids" картасини очиш мумкин. Картанинг шартлари ва афзалликлари: • 14-16 ёшдаги ўсмирларга тақдим этилади; • картани очиш нархи - 25 минг сўм (2 доллар, 2 евро); • амал қилиш муддати - 5 йил. Микрокредитбанк Ушбу банкда UZCARD KIDS картасини очиш нархи 45 минг сўм. *Болалар учун карталарни фақатгина Микрокредитбанкнинг Тошкент шаҳри Лутфий кўчаси, 14 манзилидаги филиалида очиш мумкин. @bankir
22 275125Loading...
27
Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди. @bankir
25 63349Loading...
28
31 май — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
28 85863Loading...
29
Доллар 12 600 сўмдан пасайди 3 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 599,85 сўмдан (-19,98 сўм) ҳисобланади @bankir
31 228137Loading...
30
Давлат қарзи биринчи чоракда ҳам кўпайган 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон давлат қарзи 35,3 млрд долларга етган. Йил бошида қарзлар 34,9 млрд доллар эди ва уч ой ичида 417 млн долларга кўпайди. Бироқ, давлат қарзи улушида ташқи қарз камайишни бошлаган — 179 млн долларга. Ички қарз эса қарийб 600 млн долларга ошган. Ўзбекистон давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши 38,3 фоизни ташкил қилмоқда. 2023 йил ҳолати бўйича мамлакатнинг умумий ташқи қарзи 55,7 млрд доллар ҳисобланади. Бунда давлат ташқи қарзи — 26,9 млрд доллар, хусусий ташқи қарз — 26,1 млрд доллар. @bankir
25 17657Loading...
31
Доллар кетма-кет еттинчи кун тушади 3 июнь куни амал қиладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Trastbank — 12 600 SQB — 12 600 Agrobank — 12 600 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Aloqabank — 12 650 Octobank — 12 650 Asakabank — 12 650 @bankir
27 755135Loading...
32
30 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
30 42186Loading...
33
Доллар пасайишда давом этмоқда 31 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 619,83 сўмдан (-21,04 сўм) ҳисобланади @bankir
30 22075Loading...
34
2024 йил субсидия олиш учун қулай вақтми? I чоракда Ўзбекистон бюджетидан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун 261,9 млрд сўм маблағ ажратилди. Президентга тақдим қилинган режага кўра, 2024 йил давомида аҳолини уй-жой билан таъминлаш учун умумий 2,3 трлн сўм йўналтириши керак. Демак, жорий йилнинг қолган учта чорагида ўзбекистонликларга 2 трлн сўмдан ошиқ субсидия ажратилиши кутилмоқда. Бутун бошли 2023 йилда 1,1 трлн сўм субсидия берилган эди. Бу эса 2024 йилнинг қолган даври ипотека кредити бўйича давлатдан ёрдам олиш учун қулай вақт эканини англатади. Бироқ ипотека кредити бўйича субсидиялардан барча ҳам фойдалана олмайди. Бу учун даромад ва бошқа талаблар бор (бу ердан ўқинг). Субсидия учун ариза қабул қилиш 15 майда бошланган бўлиб, 1 ноябрга қадар давом этади. Субсидия олиш учун my.gov.uz порталига кириб, “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали ариза қолдириш керак. @bankir
25 942229Loading...
35
❗️Доллар кетма-кет олтинчи кун тушади 31 май куни амал қиладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда. Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: BRB — 12 630 Asia Aliance Bank — 12 630 Agrobank — 12 620 Trastbank — 12 620 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Hayotbank — 12 670 Octobank — 12 670 Asakabank — 12 670 @bankir
21 022107Loading...
36
🏦InfinBANK'ка 4 миллион ўзбекистонлик ишонч билдирмоқда InfinBANK хизматларидан фойдаланаётган ўзбекистонликлар сони 4 миллиондан ошди. Бу банкка бўлган ишонч ва хизматдан қониқишнинг юқори даражада эканлигини тасдиқлайди. Банкнинг мижозлар кўнглидан жой олишида, одатий банк хизматларидан ташқари, қулай шартлардаги автокредити, InfinBLACK кредит картаси, InFin-Sharqona-23% va InFin-Premium-7,5% омонатларининг ҳам ҳиссаси бор. 📈Бундан ташқари, банкнинг Moody's Ratings халқаро рейтинг агентлиги B1 рейтингига муносиб кўрилиши ҳам кўп нарсани англатади. Замонавий SAP дастуридан фойдаланувчи банк молия соҳаси билан чекланиб қолмай, турли ижтимоий йўналишларда ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Банкнинг турли ҳайрия тадбирлари ва спорт мусобақаларига ҳомийлик қилиш анъанаси мавжуд. Ўзининг ушбу эзгу ишлари ва юқори сифатли хизмат кўрсатиши натижасида, бугунги кунга келиб банкнинг мижозлари сони тез суратларда ошиб бормоқда. Реклама
21 2966Loading...
37
“Асакабанк” ва БРБ катта миқдорда қарз жалб қилади Президентга “Асакабанк” ва Бизнесни ривожлантириш банкининг (БРБ) кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қувватлаш бўйича тақдимоти кўрсатилди. Унга кўра, “Асакабанк” бу йил лойиҳаларга 2,1 млрд доллар, БРБ эса 1,5 млрд доллар жалб қилмоқчи. Йил давомида “Асакабанк” иштирокида 772 млн долларлик 87 та, Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 485 млн долларлик 45 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режа қилинган. . Маълумот учун, БРБ 2024 йилнинг биринчи чорагини 394 млрд сўм зарар билан якунлаган эди. “Асакабанк“ эса 65,7 млрд сўм фойда олган. @bankir
21 54336Loading...
38
“Асакабанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Алоқабанк”га тегишли Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўп қаватли бинолар сотувга қўйилди. @pressuzb
21 391127Loading...
Болалар учун омонатлар Ҳар бир ота-она фарзанди дунёга келганда унинг келажаги ҳақида қайғуради. Айниқса ўсмирлик даврида, айни молиявий муаммоларни ўйламасдан билим олиши керак бўлган вақтда қийналмаслигини хоҳлайди. “Банкир” канали фарзанд вояга етгунча жамғарилиб бориладиган омонат турлари ҳақида маълумот беради: 🏦Бизнесни ривожлантириш банки “Янги ёшлар” Фоиз ставкаси — 18 % Муддати — бола 18 ёшга тўлгунга қадар Минимал сумма — 500 000 сўм Омонатни очиш усули: Банк офиси ёки мобил илова орқали Батафсил 🏦Ипотека банк "Навқирон" Фоиз ставкаси — 16 % Муддати — болалар 16 ёшга тўлгунча Минимал сумма — чеклов йўқ Омонатни очиш усули: Банк офиси орқали Батафсил 🏦Мадад Инвест банк "Ёрқин келажак" Фоиз ставкаси — 19% Муддати — бола 7 ёшдан 18 ёшига етгунга қадар Минимал сумма — 100 000 сўм Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали Батафсил 🏦Алоқа банк "Келажак учун" Фоиз ставкаси — 14 % Муддати 3-18 йил Минимал сумма — чеклов йўқ Омонатни очиш усули: Банк бўлимлари орқали Батафсил 🏦Халқ банк "Болалар ҳазинаси" Фоиз ставкаси — 17 % Муддати — бола 18 ёшга тўлгунга қадар Минимал сумма — 1 000 сўм Омонатни очиш усули: Банк офиси орқали Батафсил 🏦Азия Алянс Банк "Олтин келажак" Фоиз ставкаси — 15 % Муддати — бола 18 ёшга тўлгунга қадар Минимал сумма — Чеклов йўқ Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали Батафсил 🏦Агробанк “Бахтли болалик” Фоиз ставкаси — 14 % Муддати — бола 18 ёшга тўлгунга қадар Минимал сумма — 100 000 сўм Омонатни очиш усули: Банк бўлимлари орқали Батафсил 🏦МКБанк “Бахтли болалик” Фоиз ставкаси — 14 % (мобил иловада – 15 %) Муддати — 1 йилдан 16 йилгача Минимал сумма — 100 000 сўм Омонатни очиш усули: Банк бўлинмалари ёки мобил илова орқали Батафсил 🏦Турон банк "Мерос" Фоиз ставкаси — 9 % Муддати — бола 18 ёшига етгунга қадар Минимал сумма — 100 000 сўм Омонатни очиш усули: Банк офиси орқали Батафсил Банкларда омонатни қисман ечиб олиш имконияти йўқ. Агарда омонат муддатидан аввал ечиб олинса, фоизларни тўлаб бериш шартлари ўзгаради. Деярли барча банкларда қўшимча маблағ киритиш имконияти мавжуд. Бу эса болангиз вояга етгунга қадар доимий равишда у учун пул жамғаришга ёрдам беради. Тўлиқ маълумот олиш учун “Батафсил” устига босиб банкнинг расмий сайтига ўтишингиз ва банк билан боғланишингиз тавсия қилинади. @bankir
نمایش همه...
👍 45👎 12
Photo unavailableShow in Telegram
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги TBC Bank Uzbekistan'га “BB-” рейтингини берди, прогноз — “барқарор”. Халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings TBC Bank Uzbekistan учун “BB-” кредит рейтингини тасдиқлади. Ушбу муҳим воқеа банкнинг барқарор ривожланиши ва молиявий барқарорлигини билдиради. Ника Курдиани, TBC Bank Uzbekistan бош директори: “Бу TBC Uzbekistan учун тарихий босқич бўлиб, ажойиб натижаларимизни кўрсатади. Fitch рейтинги фойдали ўсишимизни ва глобал финтех экотизимини яратишга интилаётганимизни ифодалайди. Биз Ўзбекистондаги “BB-” кредит рейтингига эришган кам сонли компанияларданмиз, бу мамлакатдаги амалдаги суверен кредит рейтингига мос келади”. Оливер Хьюз, TBC Group Uzbekistan халқаро бизнес бўлими раҳбари: “TBC Bank Uzbekistan ишга тушганидан атиги икки йил ўтиб рентабелликка эришди – бу глобал рақамли банклар учун рекорд вақт. Ўзбек халқининг ҳаётини яхшилаш учун бизнесимизни кенгайтиряпмиз ва оммабоп рақамли молиявий хизматларни йўлга қўйяпмиз. Биз истеъмол кредитига йўналтирилган ва депозитлар ҳисобидан молиялаштириладиган тўлиқ лицензияланган бизнесни юритамиз. Мақсадимиз барқарор ўсиш ва акциядорларимиз учун узоқ муддатли қийматни таъминлашдир”. Fitch Ratings жаҳон кредит бозорларини мустақил ва истиқболли кредит рейтинглари, тадқиқотлари бўйича маълумотлар билан таъминлашга ихтисослашган. Реклама
نمایش همه...
👍 31👎 5
300 млн сўмгача: Қайси банклар расмий даромади йўқларга кредит беряпти? “Банкир” Ўзбекистондаги банклар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслар учун тақдим этилаётган микроқарзлар ҳақида маълумот беради. 🏦InfinBank Миқдори – 100 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 26,99%дан Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Trastbank Миқдори – 150 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 28-30% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Турон банк Миқдори – 300 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 27,99% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦TBC Bank Миқдори – 100 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 28-49% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Азия аллианс банк Миқдори – 100 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 27,99% Муддати – 60 ойгача Батафсил 🏦Ipak Yo‘li Banki Миқдори – 100 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 31,9% Муддати – 5 йилгача Батафсил 🏦Ориент финанс банк Миқдори – 50 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 26-27% Муддати – 24 ойгача Батафсил 🏦МКбанк Миқдори – 11,5 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 26-28% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Агробанк Миқдори – 6,8 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 26-28% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Алоқа банк Миқдори – 17 млн сўм Фоиз ставкаси – 27% Муддати – 36 ойгача Батафсил 🏦Саноат қурилиш банк Миқдори – 5 млн сўмгача Фоиз ставкаси – 27%дан Муддати – 12 ойгача Батафсил Батафсил орқали линкка босиб, банкларнинг расмий сайтидан кредит ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Банклар бошқа турдаги микроқарзлар ҳам ажратмоқда. @bankir
نمایش همه...
👍 42👎 18
Photo unavailableShow in Telegram
Соғлом уйқу учун барча маҳсулотларни бўлиб тўлаш имконияти! Комфорт уйқу учун энг шинам ҳамда замонавий кроватлар, матраслар, диванлар ва аксессуарларни танланг, ҳозироқ Askona тақдим этаётган бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланинг ва ажойиб харидлардан завқ олинг! 📲Telegram Реклама
نمایش همه...
👍 11👎 3
Photo unavailableShow in Telegram
Доллар тушди 7 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 659,97 сўмдан (-16,06 сўм) ҳисобланади @bankir
نمایش همه...
👍 65🤔 7👎 5
Захираларни турли ресурсларда сақлаш бошланди Марказий банк тарихда илк бор захираларни диверсификация қилиш мақсадида қимматли қоғозларга бирламчи инвестиция киритиш амалиётини ўтказди. Бу бўйича тегишли портфеллар ҳам шакллантирилди. Ҳозирда захираларнинг 80 фоизидан ортиғи олтиндан иборат. Қолган қисми хорижий валютада сақланади. Ўзбекистон узоқ йиллардан бери захираларни диверсификация қилишни ўйлайди. Марказий банк 2022 йилда ҳам захиралардаги олтин улушини 50 фоиздан пасайтирмоқчи бўлганди. Бироқ ўшанда глобал хатарлар фонида олтин нархлари сезиларли ўсишни бошлади ва бозор захираларда олтин улушини қисқартиришга йўл қўймади. Отабек Бакиров айтганидек, Марказий банк олтин ўзининг тарихий максимумларига етгани ва котировкалар буёғига пасайиш тенденциясига эга бўлиши мумкинлигини инобатга ола бошлаган. @bankir
نمایش همه...
👍 33
00:06
Video unavailableShow in Telegram
Тез кунда... @bankir
نمایش همه...
in vitro intro.mp41.69 MB
👍 15🤔 6
Доллар тушади 7 июнь куни амал қиладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Trastbank — 12 660 Hayotbank — 12 655 BRB — 12 650 NBU — 12 650 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Aloqabank — 12 700 Octobank — 12 700 Tengebank — 12 700 Kapitalbank — 12 705 @bankir
نمایش همه...
👍 76👎 10🤔 1
ЖСТга жуда яқин қолди Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишга анча яқин келмоқда. Мамлакат ташкилотга 2026 йилда Камерунда бўлиб ўтадиган йиғилишда аъзо бўлишни режа қилмоқда. Бу йўлда Ўзбекистон миллий қонунчилигини ЖСТ битимларига мувофиқлаштиришга оид Президент фармони ҳам қабул қилинди. Бугун эса Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси кўмагида Тошкентда Конференция ўтказилди. Унда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди. Саида Мирзиёева Ўзбекистон ислоҳотларга қатъий киришгани, бу йўлдан ортга чекинмаслигини алоҳида таъкидлади. Нгози Оконжо-Ивеала мамлакатда олиб борилаётган ишларни юксак баҳолаб, ЖСТга қўшилиш йўлидаги ҳаракатларни тўла қўллаб-қувватлашини билдирди. ЖСТ раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши Ўзбекистон узоқ кутган ташкилотга аъзоликка яқин қолганини англатади. @bankir
نمایش همه...
👍 92🤔 21👎 9
Photo unavailableShow in Telegram
Доллар кўтарилди 6 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 676,03 сўмдан (+11 сўм) ҳисобланади @bankir
نمایش همه...
👎 78👍 20🤔 3