cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Банкир

Сизнинг банкирингиз. YouTube — youtube.com/@Bankirnews Instagram — instagram.com/Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @meenov

Больше
Рекламные посты
47 142
Подписчики
-3624 часа
-2747 дней
-2 34430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган доллардаги энг юқори фоизли омонатлар рейтингини тузди: МКБанк Фоизи — 9% Муддати — 24 ой Минимал сумма — 100 $ Омонат очиш усули — Банк офиси батафсил Анорбанк Фоизи — 9% Муддати — 24 ой Минимал сумма — 1000 $ Омонат очиш усули — Мобил илова батафсил Капиталбанк Фоизи — 8% Муддати — 25 ой Минимал сумма — 100$ Омонат очиш усули — Банк офиси батафсил Универсалбанк Фоизи — 8% Муддати — 18 ой Минимал сумма — 200$ Омонат очиш усули — Банк офиси батафсил Гарантбанк Фоизи — 8% Муддати — 13 ой Минимал сумма — 500$ Омонат очиш усули — Банк офиси батафсил Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади. @bankir
Показать все...
👍 11👎 2
Бўш иш ўринларининг асосий қисми Тошкентда Марказий банкнинг Меҳнат бозори шарҳига кўра, Ўзбекистонда бўш иш ўринлари I чоракда 36,8 мингтага етган. “Вакансия”ларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келди — 60 фоиз. Кейин ўринларда Самарқанд (11 фоиз) ва Тошкент (9 фоиз) вилоятлари. Иш кучига талаб юқорилиги сабаб савдо, IT ва ахборот соҳаси ходимлари маоши кўпроқ ўсди. Қурилиш соҳасида эса иш кучи кўпайиб бораётгани ортидан маошлар секинроқ ўсмоқда. Шунингдек, ўзини ўзи банд қилганлар сони йил бошидан бери қарийб 300 минг кишига кўпайиб, 2,8 миллион нафарга етган. Хорижда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар учун бўш иш ўринлари сони 48 мингтадан ошган. Бироқ қўйилган профессионал талаблар одамларни чет элда яхши маош эвазига ишлашига тўсқинлик қилмоқда. @bankir
Показать все...
👍 22👎 1
Доллар тушади 14 май куни амал қиладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Xalq banki — 12 710 BRB — 12 705 Garant bank — 12 705 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Octobank — 12 750 MKbank — 12 750 Aloqabank — 12750 @bankir
Показать все...
👍 43👎 5🤔 2
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси Сотиб олиш — 12 708.08 Сотиш — 12 743.52 Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284 — Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов Покупка — 12 708.08 Продажа — 12 743.52 Подробнее davrbank.uz или 1284
Показать все...
👍 10👎 6
Қайси банкларда 1 млрд сўмдан кўпроқ ипотека олиш мумкин? Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда уйлар нархи ошиб бораётгани учун қулай жойлашув ва ҳар томонлама афзаликларга эга уйларни ипотекага олиш ҳам қийинлашмоқда. Бундай пайтда, кўпроқ миқдорда ипотека кредити берадиган банкларга талаб юқори. Қуйида камида 1 млрд сўмлик ипотека кредитларини таклиф қилаётган банклар билан танишиш мумкин: Халқ банки Фоизи — 25 фоиз Муддати — 180 ойгача Миқдори — 1,19 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 26 фоиздан Батафсил СҚБ Фоизи — 24 фоиздан Муддати — 180 ойгача Миқдори — 1,5 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 20 фоиздан Батафсил Миллий банк Фоизи — 24 фоиздан Муддати — 120 ойгача Миқдори — чексиз Бошланғич тўлов — 25 фоиздан Батафсил Ziraat bank Фоизи — 28 фоиз Муддати — 120 ойгача Миқдори — 1,85 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 25 фоиздан Батафсил Давр банк Фоизи — 28,5 фоиз Муддати — 84 ойгача Миқдори — 1,5 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 20 фоиздан Батафсил Asia Alliance Bank Фоизи — 27,49 фоиздан Муддати — 144 ойгача Миқдори — 1,09 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 24 фоиздан Батафсил Ипотека банк Фоизи — 26,4 фоиздан Муддати — 240 ойгача Миқдори — 1,7 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 20 фоиздан Батафсил Универсалбанк Фоизи — 30 фоиз Муддати — 120 ойгача Миқдори — 1 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 25 фоиздан Батафсил @bankir
Показать все...
👎 72👍 27🤔 4
TBC Group 2024 йилнинг биринчи чорагида қандай натижаларга эришганини маълум қилди 10 май санасида TBC Group Uzbekistan экотизимининг вакиллари 2024 йилнинг чораклик якунларига бағишланган йиғилишида қатнашишди. Компания йилнинг дастлабки уч ойида қандай натижаларга эришганини маълум қилди. Масалан Payme ва TBC UZ иловаларида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони йил бошидан буён 1,4 миллионга ошиб, жами 14,6 миллионни ташкил этди. Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг 13 фоизи TBC Group маҳсулотларидан ҳар ой давомида фойдаланади. Шунингдек, омонатлар ҳажми $244 миллионгача кўтарилди. TBC банкнинг кредит портфели 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 110 фоизга ошиб $345 миллионга етган. Марказий банк статистикасини таҳлили шуни кўрсатдики, TBC Bank сўнгги 6 ой ичида кредит бериш тоифасида энг юқори ўсишни қайд этди. Гуруҳнинг соф фойдаси деярли 1,5 баробар ошди. @bankir
Показать все...
👍 53👎 8
10 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди. @bankir
Показать все...
👍 25👎 7🤔 7
Доллар яна 12700 сўмдан ошди 13 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 718,08 сўмдан (+23,08 сўм) ҳисобланади @bankir
Показать все...
👎 67👍 12🤔 6
Ўзбекистонликлар энг кўп таълимга пул сарфламоқда I чорак якуни бўйича, ўзбекистонликлар амалга оширган энг йирик харажатлар орасида таълим биринчи ўринни эгаллади. Аввалги чоракларда одамлар уйини таъмирлаш учун кўпроқ пул ишлатар эди. Бироқ кўпчилик таълим муҳим эканини тушунмоқда ва бу учун пул ишлатишдан қочмаяпти. Шунга қарамай келгусида таълим учун пул сарфламоқчи бўлганлар анча камроқ. Бироқ ўтган чоракда ҳам аксарият одамлар таълим харажатларини режалаштирмаган эди. Тўй учун катта харажат қилаётганлар сони эса нисбатан паст кўрсаткичларда сақланиб қолмоқда. Сўнгги пайтларда тўйхоналар ўрнига ўқув марказлари қурилаётгани ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Одамлар таълим жамият учун энг муҳим нарса эканини тушунмоқда. 📷: Марказий банк @bankir
Показать все...
👍 83👎 7🤔 4
Венчур фондлари 5 млн долларга яқин сармоя киритди, бироқ бу ҳали етарли эмас Ўзбекистонда фаол бўлган 4 та венчур фонди сўнгги йилларда стартапларга 4,9 млн доллар инвестиция қилди. Aloqa Ventures мутахассиси Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида соҳада ривожланиш учун кўп ишлар қилиниши кераклиги ва Туркия тажрибасини қўллаш ҳақида ёзди: “Менга Туркия тажрибаси ёққан. Туркияда стартапларга ЯИМнинг 1-2 фоизи миқдорида миллиард доллардан ошиқ маблағ ажратилади. Ҳукумат компанияларга даромаднинг 1 фоизини тўғридан-тўғри стартапларга сармоя қилиш талабини қўйган. Натижада Туркияда 400 дан ошиқ венчур фондлари шаклланган. Ҳозирда мамлакатда 2 та декакорн (10 млрд доллардан ошиқ баҳога эга), 6 та юникорн (1 млрд+) ва 10 дан ошиқ суникорн (100 млн+) компаниялар бор. Атиги 2 йиллик фаол стартап экотизимга эгамиз, кўзимиз энди уйқудан очилаётган пайтда тўхтатмаслик керак. Албатта, Туркиядек тажрибани жорий қилсак, тўғридан-тўғри инвестициялар орқали стартап экотизимига зўр “бензин” қуйган бўлардик. Бироқ юқори рискли альтернатив инвестицияларга қолганларни мажбурлаш эмас, ўргатиш ва қизиқтириш ҳам керак. Биз буёғига креативроқ ёндашмасак ҳам бўлмайди”. Венчур фондларига пулларини исталган жисмоний шахслар ёки компаниялар ишониши мумкин. Улар кейинчалик сармоя киритилган стартаплар қанча кенг миқёсда ривожланса, шунча катта фойда олади. Бу жараёнда банклар ҳам истиқболли стартапларни қўллаб қувватламоқчи. @bankir
Показать все...
👍 23👎 2