cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Банкир

Сизнинг банкирингиз. YouTube — youtube.com/@Bankirnews Instagram — instagram.com/Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot, @meenov

Більше
Рекламні дописи
48 451
Підписники
-5524 години
-4547 днів
+8830 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистонда айрим маҳсулотлар экспорт нархи сезиларли даражада ошди Савдо-саноат палатаси нодавлат нотижорат ташкилоти экспорт учун минимал қийматни белгилаб келмоқда. Натижа экспортчилар ўз маҳсулотини юқори нархда сотаётганини кўрсатмоқда. Бугунги кунга қадар экспорт бир сонияга ҳам тўхтамади ва тўхтамайди. Минимал нархлар белгиланса ҳам маҳсулотлар юқори нархда жўнатилмоқда, бу эса экспортчилар учун қўшимча фойда дегани. Энг асосийси, минимал нарх белгиланишига доир қарор экспортёр корхоналарга тенг ва қулай шароит яратиш имконини беради. Ҳеч бир давлат органига экспортни чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ваколати берилмаган. @bankir
Показати все...
👎 22👍 17🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Энг асосий хатар — доллар курсининг ўзгариши Марказий банк бугун 2023 йил учун Молиявий барқарорлик шарҳини тақдим қилди. Унда Ўзбекистондаги 35 та банк орасида ўтказилган сўровнома натижалари ҳам бор. Банкларнинг кутилмаларига кўра, валюта курсининг ўзгарувчанлиги энг асосий хатар ҳисобланади. Сўровнома иштирокчиларининг 77 фоизи шундай позицияда. Бундан ташқари инфляциянинг ошиши (51 фоиз), геосиёсий хатарларнинг янада авж олиши (49 фоиз), аҳоли қарз юкининг ортиши (46 фоиз) ва кибер ҳужумлар (43 фоиз) билан боғлиқ хатарлар молия тизимига таъсир қилувчи асосий хатарлардан бири деб баҳоланган. Шунингдек, Ўзбекистон молия тизимига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган иқлим ўзгариши хавфлари, иқтисодий пасайиш, ликвидлилик билан боғлиқ муаммолар ва санкциялар хавфи билан боғлиқ хавотирлар мавжудлиги ҳам билдирилган. @bankir
Показати все...
👍 27🤔 1
Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди. @bankir
Показати все...
👍 14👎 11🤔 2
00:21
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🌊Батумига тўрт кишилик оилавий тур атиги $1645 га! Бу киши бошига 411 доллар тўлаб, Грузиянинг энг гўзал шаҳри — Батумини 1 ҳафта айланиб келиш дегани. Locas Tour сизга Қора денгиз соҳилига бориб, оилангиз билан гўзал табиатдан баҳраманд бўлиш имконини, супер нарх эвазига тақдим қилмоқда. Таклифлар сони чекланган, тезроқ ҳаракат қилган маъқул. Агарда сизда ҳозир етарли пул бўлмаса банклар таклиф қилаётган кредит карталаридан фойдаланиб (масалан Infinblack кредит картаси), турлардан бирини сотиб олсангиз бўлади. 50 кун ичида пулни қайтарсангиз фоиз тўламайсиз! 📅 Тур санаси: 04.06 — 11.06 💸 Тур нархи: бир оилага 1645 $дан (2 катталар + 12 ёшгача бўлган 2 нафар бола) Тур нархига қуйидагилар киритилган: ✈️ Тўғридан-тўғри парвоз; 🏨 Меҳмонхонада яшаш; 🚌 Трансфер; 🩺 Тиббий суғурта. 📌 Кўпроқ турлар ҳаволада Мурожаат учун бу рақамга қўнғироқ қилинг — 787777377 Телеграм бот фаолияти ҳам йўлга қўйилган — @LocasTourbot @bankir
Показати все...
👍 22👎 5
24 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
Показати все...
👍 13
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Доллар тушди 27 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 704,68 сўмдан (-8,20 сўм) ҳисобланади @bankir
Показати все...
👍 35👎 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ҳар 10 та одамга 1 та автомобиль Ўзбекистонда 2023 йилга келиб ҳар 1 000 кишига 103 дона енгил автомобиль тўғри келмоқда. Бу ҳар 10 нафар ўзбекистонлик 1 дона енгил автомобилга эга дегани. Ўнг томондаги расмда кўриб турганингиздек, мамлакатда енгил автомобиллар сони сўнгги йилларда сезиларли ўсди. Бироқ бу ҳали етарли эмас. Ўзбекистон 1 000 кишига тўғри келадиган автомобиллар сони бўйича ҳамон Марказий Осиё ва бошқа давлатларга нисбатан анча паст кўрсаткичга эга. Мамлакатда урбанизация (50 фоиз) ҳам таққосланган давлатларнинг аксариятига нисбатан паст даражада. Албатта, монополия танлов ва нарх эркинлигини чеклайди. Бироқ аҳоли қанча бой бўлса, кўпроқ иқтисодий қиймат яратади. Шу жумладан автомобиль сотиб олaди. Бизда эса бу рўй бермоқда. Нега бирдан импорт божлари пасайтирилмайди? 2023 йилда банкларга ажратилган автокредитлар барча кредитларнинг 25 фоизидан ошмаслиги белгиланган эди. Бу уларнинг кредит портфелига ижобий таъсир қилди ва рискларни камайтирди. Қандай рисклар? Масалан, автомобиль импорти учун божларни бирдан пасайтириб юбориш банкларнинг кредит портфелига бўлган хавфларни кескин ошириб юборади. Иккиламчи бозорда нархлар сезиларли пасаяди ва бунинг оқибатида одамлар банкдан олган кредитини қайтаришдан манфаатдор бўлмай қолади. Банк эса нарх тафовутидан зарар кўради. Шундоқ ҳам 2023 йилда импорт қилинган енгил автомобиллари сони 2,4 баробар кўпайди (73 мингта) ва бу нархларга таъсир қилди. Бироқ бу “иномарка”лар учун божлар доим юқори қолади дегани эмас. Бир неча йилдан бери секинлик билан улар пасайтириб борилмоқда. Албатта бу тахминий ва шу билан биргаликда мантиқий сабаблардан бири. Нима бўлишини вақт кўрсатади. @bankir
Показати все...
👍 49🤔 10👎 9
Доллар яна тушади 27 май куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Aloqabank — 12 710 BRB — 12 700 Infinbank — 12 700 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Octobank — 12 740 Kapitalbank — 12 745 Asakabank — 12 750 @bankir
Показати все...
👍 54👎 5
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Жўрабек Ўроқов “Алоқабанк” бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Ўроқов бунга қадар “Алоқабанк”да департамент директори лавозимида ишлаб келаётган эди. @bankir
Показати все...
👍 48👎 3🤔 2
Туркияда иқтисодиёт яхшиланяптими? Туркия Марказий банки асосий ставкани кетма-кет иккинчи марта 50 фоиз даражасида сақлаб қолди. Бу 2002 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бир кун аввал, 22 май куни Туркия Молия вазирлиги 2024 йил охиригача инфляция 30 фоизгача пасайишини прогноз қилган эди.
“Июн ойидан кейин инфляция жуда тез пасаяди. Бу йил охирида 30 фоизга етади. Келгуси йилда биз бу кўрсаткични 10 фоизга тушини кутяпмиз, ундан кейинги йили эса бир хонали рақамларга тушади”, — дейди Туркия молия вазири Меҳмет Шимшек.
Қатъий пул-кредит сиёсати инфляция тенденцияси сезиларли пасайгунга қадар давом эттирилади. Туркиянинг йиллик инфляцияси 2024 йилнинг апрель ойида 69,8 фоиз бўлиб турибди. Мамлакатда инфляциянинг энг юқори даражаси 2022 йил октябрида кузатилган эди — 85,5 фоиз. Ҳукумат кутилмалари билан Туркия иқтисодиётига бўлган умид, инфляция пасайиши орқали ижобийга ўзгармоқда. Шунга қарамай, айни пайтда турк лираси 1 долларга нисбатан 32 лира атрофида баҳоланмоқда. Мамлакатда асосий ставкани кўтариш орқали инфляцияга таъсир кўрсатиш бундан 1 йил аввал бошланган эди. Унгача Туркия президенти Эрдўгон иқтисодиётга доимий арашув билан, фоиз ставкасини оширишга бир неча бор қарши чиққанди. Ҳаттоки, бунга уринган Марказий банк раислари лавозимидан озод қилинган. Энди эса иқтисодиёт нафас олмоқда. Глобал инвесторлар ўтган ой рекорд даражада Туркия давлат облигацияларини сотиб олди. Бу ҳам иқтисодиётга нисбатан ижобий кутилмалар шаклланганини билдиради. @bankir
Показати все...
👍 67👎 3🤔 2