fa
Feedback
23.5° бурчак остида

23.5° бурчак остида

رفتن به کانال در Telegram

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام 23.5° бурчак остида

کانال 23.5° бурчак остида (@burchakostida) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 32 213 مشترک است و جایگاه 7 770 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 2 459 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 32 213 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 28 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -565 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -25 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 64.81% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 63.04% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 20 875 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 20 303 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 29 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

32 213
مشترکین
-2524 ساعت
-1577 روز
-56530 روز
آرشیو پست ها
🇷🇺🇰🇵 Россия ва Шимолий Корея автомобил қатновини йўлга қўйишга тайёргарлик кўрмоқда — The Guardian ​Россия ва КХДР ўз чегарасидаги кўприк қурилишини якунлашга яқин турибди, деб хабар бермоқда Британиянинг The Guardian нашри. ​Кўприкнинг фойдаланишга топширилиши мамлакатлар ўртасида илгари мавжуд бўлмаган тўғридан-тўғри автомобил қатновининг пайдо бўлишини англатади, деб маълум қилади нашр. ​Газета маълумотларига кўра, 830 метрлик кўприк Россиянинг Узоқ Шарқидаги Хасан ва Шимолий Кореядаги Туманган ўртасидаги чегара Туманная дарёси орқали ўтади. Унинг қурилиши 2025 йилнинг баҳорида бошланган бўлиб, ҳозирда деярли якунланган. ​Россия ва КХДР расмийлари кўприк савдо ва туризмни кенгайтириш учун мўлжалланганини таъкидламоқда. Украинада эса автомобил қатнови Москва ва Пхенян ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш имкониятларини кенгайтиришидан хавотирда. 🔥 @burchakostida

🇮🇷🇺🇦 Эрон Украина портига жавоб зарбаси беришни кўриб чиқди — The New York Times NYT ўз ​манбаларига таяниб маълум қилишича, Теҳрон ўз позициясини намойиш этиш, аммо "нисбатан кам зарар" етказиш учун кичик жанговар каллакли баллистик ракета учириш имкониятини кўриб чиқди. 🔥 @burchakostida

🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ Сенати Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади — Зеленский ​Украина президенти Володимир Зеленский сешанба оқшомида марҳум республикачи сенатор Линдси Грэм икки йилдан ортиқ вақт давомида тайёрлаган Россия ва Эронга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича илк процедуравий тартибда овоз беришни ўтказган АҚШ сенаторлари билан учрашув ўтказганини маълум қилди. ​"Бугун Вашингтонда Сенатнинг иккала партияси вакиллари билан катта учрашув ўтказдик, унда 60 дан ортиқ сенатор иштирок этди. Ушбу қўллаб-қувватлаш ҳамда фронтдаги жангчиларимиз натижалари ва Украинанинг Россияга одамларимизга бераётган зарбалари учун адолатли жавоб қайтариш имкониятларига берилган юқори баҳо учун миннатдорчилик билдираман. Кўплаб мавзуларни, энг аввало, антибаллистик ҳимояни муҳокама қилдик. Ғамхўрлик ва ёрдам беришга тайёрлик учун ташаккур", — деб ёзди у ижтимоий тармоқларда. ​"Айнан бугун, сенатор Линдси Грэм билан видолашув кунида Сенатда у жуда кўп меҳнат қилган Россияга қарши санкциялар бўйича қонун лойиҳаси учун процедуравий овоз бериш бўлиб ўтгани рамзий маънога эга. Овозларни санаш жараёнида иштирок этиш мен учун шараф бўлди. 86 нафар сенатор ҳужжатни қўллаб-қувватлади. Бу Линдсининг режаларини амалга ошириш сари биринчи қадам ва тинчлик сари аниқ қадамдир. Ушбу инструментнинг ишлаши жуда муҳим", — дея қўшимча қилди Украина етакчиси. 🔥 @burchakostida

🇺🇸🇸🇦🇮🇷🇮🇶 АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқда Эрон билан боғлиқ нишонларга зарба берди — Centcom ​АҚШ Марказий қўмондонлиги ва Саудия ҳарбийлари Ироқ ҳудудидаги Эрон билан боғлиқ нишонларга "юқори аниқликдаги зарбалар" берилганини маълум қилди. ​Хабарда айтилишича, қирувчи самолётлар Ироқнинг шарқий қисмидаги логистика объектлари ва қурол-яроғ омборларига зарба берган. ​"Ушбу ҳаракатлар Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси буйруғи билан охирги 72 соат ичида дронлар қўлланган ҳолда амалга оширилган 30 дан ортиқ ҳужумга берилган қатъий жавоб бўлди, — деб хабар беради CENTCOM X ижтимоий тармоғида. АҚШ қўшинларига қилинган ушбу асоссиз ҳужумлар муваффақиятсиз якунланди". ​Олдинроқ қўмондонлик сешанба куни ИИҚК бўлинмалари Яқин Шарқдаги Вашингтон қўшинларига зарба беришга уриниб, Эрон ҳудудидан бир нечта баллистик ракета учирганини хабар қилган эди. ​"Эроннинг барча ракеталари муваффақиятли ушлаб қолинди. Америка қўшинлари ҳушёрликни сақламоқда ва юқори жанговар шайлик ҳолатида турибди", — дея қўшимча қилди ҳарбийлар. 🔥 @burchakostida

ОИВ профилактикасини молиялаштириш қисқариши сабабли дунёга янги эпидемия таҳдид солмоқда — БМТ ​2025 йилда яна 1,2 миллион киши вирусни юқтириб олган, шошилинч чоралар кўрилмаса, 2030 йилга бориб янги касалланиш ҳолатлари сони 3 миллиондан ошиши мумкин. 🔥 @burchakostida

🇵🇰 Покистонда бир ой ичида ёмғирлар сабабли камида 100 киши ҳалок бўлди ​Яна 362 киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда мамлакат Табиий офатларга қарши курашиш миллий бошқармаси. 🔥 @burchakostida

🇺🇸 АҚШ расмийлари хавфли тиббий-биологик тадқиқотларни қўллаб-қувватлашни тақиқлади ​Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти ва Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлигининг қўшма баёнотида айтилади. 🔥 @burchakostida

UEFA FIFA'нинг Жаҳон чемпионати улушини хусусий инвесторларга сотиш режасини кескин танқид қилди ​Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионатидаги улушларни хусусий инвесторларга сотиш режаларини танқид қилди, деб хабар бермоқда ESPN. ​The Telegraph ва The Financial Times 28 июл куни FIFA Жаҳон чемпионатини назорат қилувчи янги компаниядаги тахминан 20–30 фоизлик улушни сотишни режалаштираётгани ҳақида хабар берди. Эҳтимолий битим суммаси 20 миллиард долларга баҳоланмоқда. ​ "Бу футболни бошқарувчи институтлар ҳеч қачон босиб ўтмаслиги керак бўлган чизиқдан ўтишдир. UEFA бунга жуда жиддий муносабатда. Бу барча миллий футбол ассоциацияларига ҳам тегишли. Шунингдек, барча манфаатдор томонларга, лигалар, клублар, ўйинчилар, мухлислар, ҳукуматлар ва ўйин келажагига бефарқ бўлмаганларнинг барчасига тегишли. Футболнинг руҳи ва бошқаруви савдо қилинадиган актив эмас, айниқса молиявий манфаатни ким олаётгани бўйича шаффофлик нолга тенг бўлган бир вазиятда", — дейилади UEFA баёнотида. ​UEFA шунингдек, "Ҳеч биримиз футболнинг эгаси эмасмиз ва FIFA уни сотиш ҳуқуқига эга эмас", — дея таъкидлаган. 🔥 @burchakostida

🇮🇷🇺🇸 ОАВ АҚШ учун Эрондаги урушнинг ҳақиқий қийматини ҳисоблаб чиқди ​24 июл ҳолатига кўра, Эрондаги ҳарбий ҳаракатлар Қўшма Штатларга камида 151,3 миллиард долларга тушди. Агар минтақада уруш шу суръатда давом этса, йил охиригача харажатлар миқдори 311 миллиард доллардан ошади. Бундай баҳолашни мавжуд маълумотларни таҳлил қилган ва экспертлар билан суҳбатлашган Буюк Британиянинг The Daily Telegraph нашри келтирмоқда. 🔥 @burchakostida

🇮🇷🇺🇦 Киев Каспий денгизида Эрон кемасига берилган зарбадан етказилган зарарни қоплаши керак — Эрон ТИВ ​Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Украина ТИВ раҳбари Андрей Сибигага маълум қилди. ​Унинг таъкидлашича, Эрон вазиятнинг кескинлашувига интилмайди, бироқ ўз фуқароларига нисбатан ҳар қандай ҳужумни қабул қилмаслигини аниқ билдиради. 🔥 @burchakostida

Илон Маскнинг X компанияси август ойида Grok нейротармоғининг иккита янги моделини чиқаради ​7 август куни фойдаланувчиларга Grok 4.6 модели тақдим этилади. У 1,5 триллион параметрни ўз ичига олади (тил моделининг унумдорлиги), унинг SFT ва RL ўқитиш моделлари такомиллаштирилган. Бу нейротармоққа фойдаланувчи сўровларига тезроқ мослашиш имконини беради. ​Grok 4.7 чиқиш санаси ҳозирча маълум эмас. Илон Маскнинг сўзларига кўра, компания уни бир неча ҳафтадан сўнг чиқаради. ​"У бироз секинроқ ишлашини ҳисобга олмаганда, барча жиҳатдан 4.6 дан яхшироқ бўлади, аммо токенлар самарадорлиги янада юқори бўлади", — деб ёзди у X’да. 🔥 @burchakostida

🇺🇬 Угандада Эбола билан касалланиш ҳолатлари якунлангани эълон қилинди — Reuters ​Уганда Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги касалланиш ҳолатларисиз ўтган 42 кундан кейин эпидемия тугаганини маълум қилди. Мамлакатда касаллик тарқалган даврда жами 20 та ҳолат қайд этилган, икки киши вафот этган. 🔥 @burchakostida

🇮🇷🇨🇳 Эрон Хитойдан катта миқдорда ҳаво мудофаа мажмуаларини сотиб олади — Reuters Агентликнинг хабар беришича, Теҳрон АҚШ
🇮🇷🇨🇳 Эрон Хитойдан катта миқдорда ҳаво мудофаа мажмуаларини сотиб олади — Reuters Агентликнинг хабар беришича, Теҳрон АҚШ билан урушдан кейин ҳаво мудофаа тизимини қайта тиклаш мақсадида яқин ҳафталар ичида Хитойда ишлаб чиқарилган елкада олиб юриладиган ҳаво ҳужумидан мудофаа мажмуаларининг илк партиясини қабул қилиши кутилмоқда. Манбаларга кўра, қиймати 60–70 миллион долларга баҳоланаётган шартнома 300–400 дона MANPADS туридаги ҳаво мудофаа мажмуаларини харид қилишни назарда тутади. Бу Теҳроннинг АҚШ ва Исроил билан уруш бошланганидан бери қисқа масофали ҳаво мудофаасини кучайтириш бўйича амалга оширган энг йирик ташаббусларидан бири ҳисобланади. Агентлик суҳбатлашган манбаларнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг ракета, дрон ва ҳаво мудофааси дастурлари билан боғлиқ объектларга берган зарбалари Эроннинг ҳарбий инфратузилмани ҳимоя қилишдаги камчиликларини очиб берган. Шу боис мамлакат қуролланишни қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда. Ҳарбий таҳлилчиларнинг фикрича, MANPADS туридаги тизимлар кичик гуруҳлар томонидан тез жойлаштирилиши ва осон кўчирилиши мумкинлиги сабабли стационар ҳаво мудофаа батареяларига нисбатан аниқ нишонли ҳужумларга камроқ учрайди. 🔥 @burchakostida

🇯🇵 Япониянинг жанубида содир бўлган 7,1 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди — Reuters Қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни қутқариш ишларини давом эттирмоқда. Япония бош вазири Санаэ Такаичининг айтишича, қутқарув ишларида ҳар бир дақиқа муҳим аҳамиятга эга. "Ҳозир ҳам қутқарилишини кутаётган одамлар бор ва бу вақт билан пойга ҳисобланади. Имкон қадар кўпроқ инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун мавжуд барча куч ва воситалар сафарбар қилинади", — деди Такаичи. 29 июл куни эрталаб қутқарувчилар қисман қулаб тушган савдо маркази вайроналари орасидан саккиз нафар инсонни тирик олиб чиққан. Зилзиладан тахминан бир соат ўтиб содир бўлган, сабаби ҳозирча номаълум портлаш оқибатида 20 ёшлардаги икки аёл ҳалок бўлган. Маҳаллий ОАВга кўра, ҳодиса газ портлаши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги текширилмоқда. Қутқарувчилар, полиция ва ҳарбийлар ёрдам чақирувлари келиб тушган ҳудудларда қидирув ишларини олиб бормоқда. NHK телеканали маълумотига кўра, савдо марказининг 20–30 нафар ходими бедарак йўқолган. Шунингдек, Nippon Paper Industries компанияси заводида мўри қулаши оқибатида 7 киши бедарак йўқолган, тўрт нафар инсон оғир жароҳат олган. Шифохоналарда ўнлаб жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳокимият Кумамото префектураси бўйлаб тахминан 260 минг кишига эвакуация марказларига кўчиш бўйича кўрсатма берган. 7,1 магнитудали зилзила эпицентри аҳолиси 700 минг нафарга яқин бўлган Кюсю оролининг энг йирик шаҳри Кумамотодан жанубга томон тахминан 20 километр узоқликда жойлашган. Мутахассислар аҳолини камида бир ҳафта давомида такрорий кучли зилзилалар ва кўчкилар хавфидан огоҳ бўлишга чақирган. 🔥 @burchakostida

🇺🇸🇺🇦🇮🇱 Володимир Зеленский, Доналд Трамп ва Бинямин Нетаняҳу америкалик сенатор Линдси Грэмнинг хотира маросимига борди
+2
🇺🇸🇺🇦🇮🇱 Володимир Зеленский, Доналд Трамп ва Бинямин Нетаняҳу америкалик сенатор Линдси Грэмнинг хотира маросимига борди — ОАВ. 🔥 @burchakostida

🇺🇸🇦🇪 АҚШ ва БАА биргаликда сунъий интеллект бўйича ҳарбий ишчи гуруҳ тузмоқда Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлиги (CENTCO
🇺🇸🇦🇪 АҚШ ва БАА биргаликда сунъий интеллект бўйича ҳарбий ишчи гуруҳ тузмоқда Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ва БАА ҳарбий разведка, инфратузилмани ҳимоя қилиш ҳамда минтақавий хавфсизлик учун сунъий интеллектни ривожлантириш мақсадида илк икки томонлама ҳарбий СИ ишчи гуруҳи – Task Force Talon Synapse'ни ташкил этмоқда. Қароргоҳи Абу-Дабида жойлашадиган ушбу гуруҳ 20 кишилик жамоадан иборат бўлиши режалаштирмоқда. 🔥 @burchakostida

Инфантино Жаҳон чемпионатини бошқарувчи янги компания улушини сотишни кўриб чиқмоқда FIFA президенти Жанни Инфантино Жаҳон че
Инфантино Жаҳон чемпионатини бошқарувчи янги компания улушини сотишни кўриб чиқмоқда FIFA президенти Жанни Инфантино Жаҳон чемпионатига эгалик қилувчи ва уни бошқарадиган янги компаниянинг 20-30 фоизлик улушини сотиш имкониятларини ўрганмоқда. Ушбу битимда бизнеснинг умумий қиймати тахминан 15 млрд фунт стерлингга баҳоланмоқда. FIFA асосий назорат улушини ўзида сақлаб қолади, аъзо ассоциациялар ва хусусий инвесторлар эса камчилик улушига эга бўлади. Хабар берилишича, JP Morgan томонидан илгару сурилаётган ушбу таклиф футбол жамоатчилигида турнир иштирокчилари сонининг янада ортиши ёки Жаҳон чемпионатларининг тез-тез ўтказилиши эҳтимоли бўйича хавотирларни келтириб чиқарди. Маълумотларга кўра, Инфантино 2031 йилда FIFA президентлиги муддати тугагач, ушбу янги компаниянинг комиссари бўлиши ва бу лавозимда миллионлаб даромад олиши мумкин. 🔥 @burchakostida

🇺🇸🇮🇱 Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп ва вице-президенти Жей Ди Вэнс билан учрашди.
+1
🇺🇸🇮🇱 Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп ва вице-президенти Жей Ди Вэнс билан учрашди. 🔥 @burchakostida

🇯🇵 Япониядаги зилзиладан сўнг савдо марказида портлаш содир бўлди — NHK Эълон қилинган кадрларда бинонинг девори қисман қулагани ва томига зарар етганини кўриш мумкин. Савдо марказига ташриф буюрганлар эвакуация қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар бор. 🔥 @burchakostida

🇺🇦🇺🇸 Зеленский Трамп билан учрашувига муносабат билдирди "АҚШ президенти билан Patriot тизимлари учун тутиб қолувчи ракет
+1
🇺🇦🇺🇸 Зеленский Трамп билан учрашувига муносабат билдирди "АҚШ президенти билан Patriot тизимлари учун тутиб қолувчи ракеталар ишлаб чиқаришни лицензиялашни, шунингдек, фойдали бўлиши мумкин бўлган бошқа бир қанча ғояларни муҳокама қилдик. Шунингдек, дипломатия ҳақида ҳам гаплашдик. Тинчликка эришишда дипломатик жараёнга янги суръат бағишлаш жуда муҳим. Жамоаларимиз кейинги мулоқот тафсилотларини ўзаро мувофиқлаштиради. Доимий қўллаб-қувватлови учун Қўшма Штатлардан миннатдорман", — деди Украина президенти. 🔥 @burchakostida