cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

23.5° бурчак остида

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @temurmalikuz

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
30 831
مشترکین
-424 ساعت
-717 روز
+7330 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
🇺🇦🇷🇺 The New York Times газетаси биринчи марта 2022 йил апрел ойидаги Россия-Украина келишуви лойиҳасини тўлиқ эълон қилди Шартноманинг асосий жиҳатлари: — Иккала томон ҳам Қримни Россия Федерацияси назорати остида қолдириб, лекин Украина томонидан тан олинмаган ҳолда ўз келишувларидан чиқариб ташлашга келишиб оладилар; — Украина ҳарбий иттифоқларга кирмайди, хорижий ҳарбий базалар ва контингентларни жойлаштирмайди; — Украина ДХР ва ЛХРнинг Украинанинг собиқ Донецк ва Луганск вилоятлари маъмурий чегараларидаги мустақиллигини тан олади. — Россия Украинадан рус тилини расмий тилга айлантиришни талаб қилади; — Украинага яна ҳужум уюштирилган тақдирда ўз иттифоқчиларининг вазиятга аралашувлари учун шартномага қўшилишини хоҳлайди. Масалан, ҳаво ҳудудини ёпиш, керакли қурол-аслаҳа билан таъминлаш; — Россия Федерацияси барча санкцияларни бекор қилишни талаб қилади; — Лойиҳа Украина қуролли кучлари ва техникаси сонини чеклашни назарда тутган. Украиналиклар бундай чекловларни қабул қилишга тайёр эдилар, лекин чекловларни оширишга интилганлар: мамлакат қуролли кучлари сони 100 000 кишигача, 147 миномёт ва 10 та жанговар вертолёт. Украина ракеталарининг қамрови атиги 40 кмгача бўлиши керак эди; — Украинага Европа Иттифоқига киришга рухсат берилади. 🔥 @burchakostida
4 3691Loading...
02
🇪🇺🇺🇦🇲🇩 Украина ва Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар 25 июн куни бошланади Элчилар Украина ва Молдова ўртасидаги аъзолик бўйича музокаралар асосини принципиал жиҳатдан маъқулладилар. Белгия 25 июн куни ҳукуматлараро биринчи конференцияларини чақиради, дея маълум қилди Белгиянинг Европа Иттифоқи кенгаши раислиги. Аввалроқ Еврокомиссия музокараларни бошлаш бўйича барча талаблар бажарилганини маълум қилган эди. Бироқ, музокаралар қанча давом этиши номаълум, деб ёзади Bild нашри. 🔥 @burchakostida
4 7542Loading...
03
G7 етакчилари Италиядаги саммитда Путиннинг “тинчлик режаси”ни “жиддий эмаслиги” туфайли муҳокама қилишмади Бу ҳақда Германия канцлери маълум қилди. Шолц Путиннинг режасини "бемаъни" деб атади ва россиялик сиёсатчининг кечаги баёнотларини Швейцарияда тинчлик саммити бошланиши билан боғлади. "Шу билан бирга, Путин ўзини нима қизиқтираётганини ҳам кўрсатди: классик империалистик тарзда ерларни эгаллаб олиш", — дея қўшимча қилди Шолц. 🔥 @burchakostida @worldprotest
11 1794Loading...
04
🇰🇷🇰🇵 КХДР ҳарбийлари Жанубий Корея билан чегарадаги қуролсизлантирилган ҳудудда истеҳкомлар ёки девор қуриш устида ишлаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Yonhap агентлиги ҳарбийлар орасидаги манбаларга таяниб хабар бермоқда. 🔥 @burchakostida
18 3265Loading...
05
🇺🇸🇺🇿🇹🇷 АҚШ ИШИД билан алоқадор уч нафар Ўзбекистон фуқаросига санкциялар киритди АҚШ Туркия ҳукумати билан келишган ҳолда ИШИД террорчилик гуруҳи фаолиятига алоқадор шахсларга нисбатан санкциялар жорий қилди, деб хабар бермоқда  Давлат департаменти. Булар: M. A. Мирзоев, M. И. Ниязов, О. М. Исмаилов. Баёнотда айтилишича, ушбу шахсларнинг Қўшма Штатлардаги мулки ёки АҚШ фуқароси эгалиги ёки назорати остида бўлган барча мулк ва активлари блокланади. 🔥 @burchakostida
18 7379Loading...
06
🇩🇪🇺🇦 НАТО Германияда Украина миссиясининг штаб-квартирасини ташкил қилади Алянс бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, штаб-квартира Гессен еридаги Висбаденда жойлашади. Ҳозир бу ерда 1949 йилда ташкил этилган АҚШ ҳарбий базаси мавжуд. Украинага қурол етказиб беришни мувофиқлаштириш янги штаб орқали амалга оширилиши кутилмоқда. 🔥 @burchakostida
19 1811Loading...
07
👍👍👍👍 Fastfudga chegirmalar davom etmoqda! Mahallada duv-duv gap — Express24 takliflari bilan hammani lol qoldirdi: 🍔 50%gacha chegirmalar 🍟 120 000 so'mdan boshlangan buyurtmalarga bepul yetkazma ➡️ Takliflar qaynoqligida buyurtma qiling! Aksiya 10.07.2024gacha amal qiladi. 🤍 Express24
19 2164Loading...
08
🇨🇳🇨🇭🇺🇦🇷🇺 Хитой Швейцариядаги саммит олдидан Украина бўйича ўзининг тинчлик режасини илгари сурмоқда — Reuters Агентликнинг исми сир қолишни истаган дипломатларга таяниб хабар беришича, Хитой расмийлари ХХРга ташриф буюрган бошқа давлатларнинг расмийлари ва дипломатик ваколатхоналари билан ахборот алмашинув ишларини кучайтирган. Бундан ташқари, Хитойнинг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуэй май ойида Туркия, Миср, Саудия Арабистони ва БААга ташриф буюрди, шунингдек, Пекинда ривожланаётган давлатлар расмийлари билан учрашди. Хорижий мамлакатлар вакиллари билан суҳбатлар давомида Хитой расмийпари Швейцариядаги саммитни тўғридан-тўғри танқид қилмаган ва давлатлардан унда иштирок этишдан тийилишни сўрамаган. Аммо бир дипломатнинг Reuters'га айтишича, Пекин Швейцариядаги анжуман можаронинг чўзилишига олиб келади, деган фикрни илгари сурмоқда.  Хитой, шунингдек, Ғарб вакилларига кўплаб ривожланаётган мамлакатлар Швейцарияда бўлиб ўтадиган саммит бўйича Хитойнинг нуқтаи назарига қўшилишини билдирди. Июнь ойи бошида Украина президентининг матбуот котиби Сергей Никифоров 107 давлат ва халқаро ташкилот тинчлик саммитида иштирок этиши ҳақида қилган эди. Орадан бир ҳафта ўтиб, Швейцария президенти Виола Амҳерд 80 та давлат ва 10 ташкилот анжуманда иштирокини тасдиқлаганини маълум қилди.  Иштирокчилар сонининг камайиши Хитойнинг ҳаракатлари билан боғлиқми ёки йўқми, номаълум. 🔥 @burchakostida
19 6806Loading...
09
🇧🇷🇺🇦🇷🇺 Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва G7 давлатлари етакчиларига Россия ва Украина томонидан тан олинган халқаро конференция орқали тинчликка эришиш мумкинлигини айтди — Reuters. 🔥 @burchakostida
19 4783Loading...
10
🇪🇺🇩🇪 Европа Иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари Германиянинг позицияси туфайли Россияга қарши санкцияларнинг 14-пакети бўйича келиша олмади. Бу ҳақда Reuters агентлиги манбаларига таяниб хабар берди. 🔥 @burchakostida
19 5201Loading...
11
🇿🇦 Жанубий Африка Миллий Ассамблеяси мамлакатнинг амалдаги президенти Кирил Рамафосани лавозимига қайта сайлади. 🔥 @burchakostida
19 7732Loading...
12
🇪🇺🇲🇩🇺🇦 Европа Иттифоқи давлатларининг вакиллари 25 июндан Молдова ва Украинани ЕИга қабул қилиш бўйича музокараларни бошлашга келишиб олдилар, дея хабар берди Бельгиянинг Европа Иттифоқи Кенгаши раислиги. 🔥 @burchakostida
19 5478Loading...
13
🇬🇧🇺🇦 Украина Ғарб давлатлари томонидан етказиб берилган қуроллардан қандай фойдаланишни ўзи ҳал қилиши керак — Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак. 🔥 @burchakostida
14 9235Loading...
14
🇷🇺🇺🇦 Володимир Зеленскийнинг легитим эмаслиги, музокаларни бошлашимиз учун тўсиқ бўлолмайди — Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков, шунингдек, Владимир Путин томонидан айтилган таклифлар учун якуний муддат йўқлигини билдирди. 🔥 @burchakostida
14 6055Loading...
15
Яман ҳусийлари Адан кўрфазида Украинанинг “Verbena” кемасига иккита ракета билан ҳужум қилди Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги хабар берди. Хабар берилишича, кема шикастланган, бортда ёнғин бошланган, денгизчилардан бири оғир яраланган. Украинага тегишли кема Палау байроғини остида сузаётган бўлган. Кема ёғоч ва қурилиш материалларини Малайзиядан Италияга олиб бораётган эди. 🔥 @burchakostida
14 7058Loading...
16
🇰🇷🇺🇦🇷🇺🇰🇵 КХДР Россияга 5 миллион дона снаряд етказиб берган Бу ҳақда Жанубий Корея Мудофаа вазири Шин Вон Сик маълум қилди. Сеул Шимолий Кореядан Россияга 5 миллионга яқин артиллерия снарядларини олиб ўтиш мумкин бўлган камида 10 минг та юк контейнерини аниқлаган. Москвага, шунингдек, ўнлаб баллистик ракеталар етказиб берилган. Бунинг эвазига Россия Федерацияси Шимолий Кореяга жосуслик сунъий йўлдошларини жойлаштириш, танклар ва самолётларни замонавийлаштириш учун технологиялар топширган. 🔥 @burchakostida
14 12511Loading...
17
🇷🇺🇺🇦 Президент Владимир Путин томонидан Украина билан музокаралар учун эълон қилинган шартлар ультиматум эмас, тинчлик ташаббусдир — Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. 🔥 @burchakostida
13 8944Loading...
18
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Путиннинг Украина учун тинчлик шартларини белгилашга ҳаққи йўқ — АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Украина можароси "асосий босқич"га киргани сабабли Киевга қурол етказиб бериш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириши керак. 🔥 @burchakostida
14 1808Loading...
19
🇨🇭🇺🇦🇷🇺 Украина президенти Володимир Зеленский эртага бошланадиган Тинчлик саммитида иштирок этиш учун Швейцарияга келди Анжуманда 100 та делегация – 92 давлат ва 8 халқаро ташкилот вакиллари иштирок этади. Саммит қатнашчилари Украинанинг можарога барҳам бериш режасини муҳокама қилишлари кутилмоқда. 🔥 @burchakostida
14 1124Loading...
20
🇺🇦🇷🇺 G7 давлатлари Россия Украинага 486 миллиард доллар товон тўлаши кераклигини айтди Бу ҳақда G7 мамлакатларининг қўшма баёнотида айтилади. Ушбу миқдор Жаҳон банкининг уруш таъсирини баҳолаш бовйича ҳисоб-китобларга асосланган. Тўлов амалга оширилмаган тақдирда ва Кремл Украинадаги тажовузкорлигини тўхтатмагунча, Россия активлари музлатилган ҳолатда қолади. Бундан ташқари, G7 мамлакатлари жорий йил охиригача Киевга Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромадлардан тўланадиган 50 миллиард доллар миқдорида кредит ажратидҳ режасини тасдиқлади. 🔥 @burchakostida
13 8436Loading...
21
🇺🇦🇷🇺 НАТО бош котиби Путиннинг Украина бўйича таклифини “тинчлик учун ҳаракат” деб ҳисобламаслигини айтди Столтенбергнинг фикрича, Путиннинг таклифини қабул қилиш Россиянинг ҳарбий мақсадларига эришишини англатади. "Алянс давлатлари Киевга ҳарбий ёрдам беришда давом этади" — дея қўшимча қилди НАТО бош котиби. 🔥 @burchakostida
13 7046Loading...
22
🇦🇲🇧🇾🇦🇿 Беларус Озарбойжонга 2018 йилдан 2022 йилгача қурол етказиб бергани сабабли Арманистон КХШТдан чиқишини эълон қилди — Politico КХШТга Арманистон ҳам, Беларус ҳам аъзо ҳисобланади. Озарбойжон 1999 йилда ушбу ташкилотдан чиққан. 2022 йилда Боку Тоғли Қорабоғ учун уруш бошлади, натижада минтақа Озарбойжон назоратига қайтарилди. КХШТ низомига кўра, Минск Ереванга ёрдам бериши керак эди, лекин Беларус Бокуни ҳарбий жиҳозлар билан таъминлади. Шунингдек, Озарбойжонга артиллерия тизимларини модернизация қилишда ёрдам берди. Politico маълумотларига кўра, Беларус ва Озарбойжон вакиллари 2018 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда Гроза-С зенит-ракета комплексларини етказиб бериш бўйича келишувга эришган. 🔥 @burchakostida
13 7435Loading...
23
🇺🇦🇨🇳🇷🇺 Украина президенти Володимир Зеленский Хитой раҳбари Си Жинпин унга Россияга қурол етказмасликка ваъда берганини айтди Зеленский бу АҚШ президенти Жо Байден билан Италияда G7 саммити доирасидаги матбуот анжуманида ҳақда маълум қилди. "Мен Хитой етакчиси билан телефонда гаплашдим. У Россияга қурол сотмаслигини айтди. Кўрамиз. У менга сўз берди", — деди Украина президенти. 🔥 @burchakostida
13 6398Loading...
24
🇺🇦🇷🇺 Путиннинг Украина бўйича тинчлик таклифи аввалгиларидан фарқ қилмайдиган ультиматумдир, можарони музлатилган ҳолда қолдириб бўлмайди — Украина президенти Володимир Зеленский. 🔥 @burchakostida
13 8516Loading...
25
🇺🇿🇰🇷 14 июнь куни Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл “Cтратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги” қўшма баёнотни имзолади. Шунингдек, Hyundai Rotem поездлари хариди, мактабларни жиҳозлар билан таъминлаш, инновацион фармацевтика кластерини яратиш, ЖСТ доирасида ҳамкорлик ва бошқа масалаларга доир 17 та ҳужжат имзоланди. 🔥 @burchakostida
13 8785Loading...
26
🇺🇦🇷🇺 Киев Путиннинг “тинчлик таклифини” рад этди. Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Подоляк Россия президентининг можарони ҳал қилиш бўйича янги ташаббусида “ҳақиқий тинчликка эришиш таклифи йўқлигини” маълум қилди. "Путинда ҳеч қандай тинчлик таклифи ва урушни тугатиш истаги йўқ", — дея таъкидлади Подоляк. 🔥 @burchakostida
14 46118Loading...
27
🇷🇺🇺🇦 Путин ўт очишни тўхтатиш ва Украина билан музокаралар бошланиши учун зарур шартлар ҳақида маълум қилди Россия президентининг таъкидлашича, Киев ўз қўшинларини Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже ҳудудларидан бутунлай олиб чиқиб кетиши, шунингдек, НАТОга қўшилиш режаларидан бутунлай воз кечиши ҳақида эълон қилиши керак. 🔥 @burchakostida
14 72625Loading...
28
🇫🇮🇷🇺 10 июн куни Финляндия чегарасини бир эмас, тўртта Россия самолёти бузишга уринган — Финляндия чегара хизмати Маълумотларга кўра, гап иккита бомбардимон ва иккита қирувчи самолёт ҳақида кетмоқда. Финляндия чегарачиларининг айтишича, самолётлар Финляндия ҳудудига чуқур учиб ўтган максимал масофа 2,5 км.ни ташкил қилган. 🔥 @burchakostida
17 4765Loading...
29
🇺🇸🇺🇦 Байден ва Зеленский имзолаган хавфсизлик шартномаси Конгресс томонидан ратификация қилинмайди, шунинг учун агар Трамп президентликка қайта сайланса, уни бекор қилиши мумкин — The Washington Post АҚШ расмийларига таяниб. 🔥 @burchakostida
18 7543Loading...
30
🇯🇵🇺🇿🇷🇺 Япония Ўзбекистон компаниясига қарши чекловлар киритмоқда, у Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам берган Япония Хитой, Ҳиндистон, БАА, Қозоғистон ва Ўзбекистон компанияларига Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бергани учун санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Ёсимаса Ҳаяси Токиодаги матбуот анжумани вақтида маълум қилди. "Бу санкциялар муайян давлатларга қаратилган эмас, балки санкцияларни четлаб ўтишда иштирок этган айрим компанияларга қарши чоралар сифатида кўрилади. Биз ҳозир Россияга қарши янги санкциялар пакети тафсилотларини келишишнинг якуний босқичидамиз ва тез орада расман эълон қилишни режалаштирмоқдамиз", — дея таъкидлади Ҳаяси. 🔥 @burchakostida
19 66914Loading...
31
🇺🇿🇰🇷 Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. 🔥 @burchakostida
21 20215Loading...
32
🇭🇺🇺🇦 НАТО альянсга аъзо давлатлар ҳудудида учта йирик ҳарбий база тааҳкил этишни режалаштирмоқда, улардан Украинага қурол-яроғ етказиб берилади — Венгрия Бош вазири Виктор Орбан. 🔥 @burchakostida
21 2052Loading...
33
🇩🇪🇺🇦🇷🇺 G7 давлатларининг Россияга тегишли музлатилган активларни Украинага ёрдам бериш учун ишлатиш қарори тарихий қадам бўлди — Германия канцлери Олаф Шолц бу ҳақда Италияда бўлиб ўтаётган G7 саммитида айтиб ўтди. "Украина энди зарур қуролларни сотиб олиш ва мамлакатни қайта тиклаш қилиш учун маблағга эга бўлади. Бу Путин учун аниқ ишора бўлади. У барча Украинани қўллаб-қувватлашдан бош тортмагунча урушни давом эттирмоқчи эди ва бу режа бугун барбод бўлди", — дея муносабат билдирди Германия ҳукумати раҳбари. 🔥 @burchakostida
21 3017Loading...
34
🇮🇱 Исроил шимолида Ҳизбуллоҳ томонидан ўққа тутилиши натижасида юзага келган ёнғинлар давом этмоқда — маҳаллий ОАВ. 🔥 @burchakostida
21 7327Loading...
35
🇷🇺🇺🇦 Ростов вилоятида 14 июнга ўтар кечаси 70 та дрон йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги Вазирликнинг хабар беришича, шунингдек, Қримда битта, Волгоград вилоятида иккита, Воронеж ва Курск вилоятларида олтита, Белгород вилоятида иккита дрон уриб туширилган. 🔥 @burchakostida
21 4344Loading...
36
🇺🇸🇺🇦 АҚШ ва Украина ўртасида имзоланган хавфсизлик шартномаси ўн йил давомида амал қилади — Reuters Келишувга кўра, Қўшма Штатлар Украина армиясини тайёрлашда давом этиши, ҳарбий саноат соҳасида ҳамкорликни кучайтириши ва разведка маълумотлари алмашинувини кенгайтириши керак. Ҳужжат, шунингдек, Украинага ҳужум уюштирилиши ёки бундай ҳужум таҳдиди юзага келган тақдирда, Киев ва Вашингтон вакиллари 24 соат ичида шошилинч йиғилиш ўтказиб, АҚШдан мумкин бўлган ёрдамни муҳокама қилишини кафолатлайди. Шу билан бирга, келишув Қўшма Штатлар томонидан Украинани ҳимоя қилиш учун Америка армиясидан фойдаланиш мажбуриятларини ўз ичига олмайди. Шунингдек, шартномада Вашингтоннинг Киев олдидаги молиявий мажбуриятларини ҳам назарда тутилмаган. 🔥 @burchakostida
21 9425Loading...
37
🇦🇷🇫🇷🇺🇦 Аргентина Франция билан Буюк Британия эмбаргоси ​​туфайли фойдаланишдан чиқарилган бешта Super Etendard самолётини Украинага топшириш масаласини муҳокама қилмоқда. Тахминларга кўра, Франция Аргентина самолётларини таъмирлаб, уларни Украинага топшириши мумкин. 🔥 @burchakostida
21 4283Loading...
38
🇺🇸🇷🇺🇨🇺 Қўшма Штатлар Куба соҳиллари яқинига USS Helena сув ости кемасини юборди — АҚШ Жанубий қўмондонлиги Баёнотга кўра, сув ости кемаси Associated Press'нинг даъво қилишича, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг сув ости кемаси Россия кемаларининг Кубага ташрифига жавобан жойлашув ўрнини ўзгартирган. 🔥 @burchakostida
16 40214Loading...
39
🇺🇸🇺🇦 Байден ва Зеленский АҚШ ва Украина ўртасида 10 йиллик хавфсизлик шартномасини имзолади — Reuters Агентликнинг хабар беришича, Киев, шунингдек, Токио билан ҳам шундай шартнома имзолади. Эндиликда Украина G7 нинг барча давлатлари билан хавфсизлик шартнoмасига эга ҳисобланади. 🔥 @burchakostida
15 7618Loading...
🇺🇦🇷🇺 The New York Times газетаси биринчи марта 2022 йил апрел ойидаги Россия-Украина келишуви лойиҳасини тўлиқ эълон қилди Шартноманинг асосий жиҳатлари: — Иккала томон ҳам Қримни Россия Федерацияси назорати остида қолдириб, лекин Украина томонидан тан олинмаган ҳолда ўз келишувларидан чиқариб ташлашга келишиб оладилар; — Украина ҳарбий иттифоқларга кирмайди, хорижий ҳарбий базалар ва контингентларни жойлаштирмайди; — Украина ДХР ва ЛХРнинг Украинанинг собиқ Донецк ва Луганск вилоятлари маъмурий чегараларидаги мустақиллигини тан олади. — Россия Украинадан рус тилини расмий тилга айлантиришни талаб қилади; — Украинага яна ҳужум уюштирилган тақдирда ўз иттифоқчиларининг вазиятга аралашувлари учун шартномага қўшилишини хоҳлайди. Масалан, ҳаво ҳудудини ёпиш, керакли қурол-аслаҳа билан таъминлаш; — Россия Федерацияси барча санкцияларни бекор қилишни талаб қилади; — Лойиҳа Украина қуролли кучлари ва техникаси сонини чеклашни назарда тутган. Украиналиклар бундай чекловларни қабул қилишга тайёр эдилар, лекин чекловларни оширишга интилганлар: мамлакат қуролли кучлари сони 100 000 кишигача, 147 миномёт ва 10 та жанговар вертолёт. Украина ракеталарининг қамрови атиги 40 кмгача бўлиши керак эди; — Украинага Европа Иттифоқига киришга рухсат берилади. 🔥 @burchakostida
نمایش همه...
🇪🇺🇺🇦🇲🇩 Украина ва Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар 25 июн куни бошланади Элчилар Украина ва Молдова ўртасидаги аъзолик бўйича музокаралар асосини принципиал жиҳатдан маъқулладилар. Белгия 25 июн куни ҳукуматлараро биринчи конференцияларини чақиради, дея маълум қилди Белгиянинг Европа Иттифоқи кенгаши раислиги. Аввалроқ Еврокомиссия музокараларни бошлаш бўйича барча талаблар бажарилганини маълум қилган эди. Бироқ, музокаралар қанча давом этиши номаълум, деб ёзади Bild нашри. 🔥 @burchakostida
نمایش همه...
G7 етакчилари Италиядаги саммитда Путиннинг “тинчлик режаси”ни “жиддий эмаслиги” туфайли муҳокама қилишмади Бу ҳақда Германия канцлери маълум қилди. Шолц Путиннинг режасини "бемаъни" деб атади ва россиялик сиёсатчининг кечаги баёнотларини Швейцарияда тинчлик саммити бошланиши билан боғлади. "Шу билан бирга, Путин ўзини нима қизиқтираётганини ҳам кўрсатди: классик империалистик тарзда ерларни эгаллаб олиш", — дея қўшимча қилди Шолц. 🔥 @burchakostida @worldprotest
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram