es
Feedback
23.5° бурчак остида

23.5° бурчак остида

Ir al canal en Telegram

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram 23.5° бурчак остида

El canal 23.5° бурчак остида (@burchakostida) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 31 781 suscriptores, ocupando la posición 7 796 en la categoría Noticias y medios y el puesto 2 488 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 31 781 suscriptores.

Según los últimos datos del 26 agosto, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -453, y en las últimas 24 horas de -18, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 53.27%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 34.41% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 16 928 visualizaciones. En el primer día suele acumular 10 935 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 0.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 27 agosto, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Noticias y medios.

31 781
Suscriptores
-1824 horas
-1137 días
-45330 días
Archivo de publicaciones
+3
🇪🇸 Испанияда “помидорлар жанги” фестивали бўлиб ўтди Испания шарқидаги Бунол шаҳрида анъанавий Ла Томатина фестивали бўлиб ўтди. Унда минглаб одамлар кўчаларда бир-бирига помидор отиб, “помидорлар жанги”да қатнашди. Бу йил фестивалда 20 мингдан ортиқ одам қатнашди. Фестивал давомида юк машиналари шаҳарнинг тор кўчаларига 165 тонна помидор олиб келди. Жанг тахминан бир соат давом этди. Иштирокчиларнинг аксари оқ футболка кийиб олгани сабабли уларнинг кийимлари пушти ва қизил рангга бўялди. Тадбир олдидан бинолар ҳимоя қопламалари билан ёпилди, хавфсизликни таъминлаш учун полиция ходимлари жалб қилинди. Фестивалнинг асосий қоидаси — помидорни бошқа иштирокчига отишдан аввал уни эзиш. Бу жароҳатларнинг олдини олиш учун белгиланган. Айрим қатнашчилар кўз ва қулоқларини ҳимоя қилиш учун махсус кўзойнак ҳамда қулоқ тиқинларидан фойдаланади. Бир соат тугагач, тўп овози фестивал якунланганини билдиради. Ла Томатина ҳар йили август ойининг сўнгги чоршанбасида ўтказилади. Фестивал 1945-йилда маҳаллий озиқ-овқат жанги сифатида бошланган ва кейинчалик Испаниянинг энг машҳур ёзги тадбирларидан бирига айланган. 🔥 @burchakostida

🇮🇹 Италияда вертолёт парраклари билан фуникулёр тросларига тегиб, портлаб кетди — АNSA Ҳалокат Пемонтe ҳудудидаги сув омбори тўғони яқинида юз берди. Бунинг оқибатида 62 ёшли учувчи ва 63 ёшли йўловчи аёл ҳалок бўлди. 🔥 @burchakostida

🇺🇸🇪🇪🇱🇻🇱🇹🇮🇷🇷🇺 МРБ директори Путинни Болтиқбўйи мамлакатларига ҳужум қилмаслик ҳақида огоҳлантириш учун Москвага бо
🇺🇸🇪🇪🇱🇻🇱🇹🇮🇷🇷🇺 МРБ директори Путинни Болтиқбўйи мамлакатларига ҳужум қилмаслик ҳақида огоҳлантириш учун Москвага борган — Politico Нашр маълумотларига кўра, Жон Рэтклифф Россияни Литва, Латвия ва Эстонияга нисбатан тажовузнинг оқибатларидан огоҳлантирган, шунингдек, Эронга ҳарбий ва иқтисодий ёрдамни тўхтатишни талаб қилган. 🔥 @burchakostida

🇺🇸 Трамп разведка бўйича АҚШ–Россия музокараларидан сўнг ёпиқ учрашув ўтказди Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича
+2
🇺🇸 Трамп разведка бўйича АҚШ–Россия музокараларидан сўнг ёпиқ учрашув ўтказди Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, учрашувда АҚШ президенти, Пентагон раҳбари, Марказий разведка бошқармаси директори ва Қуролли кучлар қўмондони қатнашган. Оқ уйдаги учрашув тахминан уч соат давом этган. Унда айнан қандай масалалар муҳокама қилингани ҳақида расман маълум қилинмаган. 🔥 @burchakostida

🇨🇳🇳🇵Непал ва Хитой чегарасида юз берган сув тошқинида Тибетда камида 3 киши ҳалок бўлди Бундан ташқари, 558 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, дея хабар берди Хитой Марказий телевидениеси. 🔥 @burchakostida

🇳🇵Непалда сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 157 кишига етди — Непал ҳукумати Маълумотларга кўра, 484 нафар сайёҳ,
🇳🇵Непалда сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 157 кишига етди — Непал ҳукумати Маълумотларга кўра, 484 нафар сайёҳ, шунингдек, 85 нафар хавфсизлик кучлари ходими ва 60 нафар гидроенергетика объекти ишчиси бедарак йўқолган. 🔥 @burchakostida

🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Путин Украинага қарши тактик ядровий қурол ишлатиши мумкин – Bloomberg Россия президенти Владимир Путин Украина
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Путин Украинага қарши тактик ядровий қурол ишлатиши мумкин – Bloomberg Россия президенти Владимир Путин Украина бўйича тинчлик музокаралари берк кўчага кириб қолди деб ҳисоблайди ва жанговар ҳаракатлар кучайишига тайёргарлик кўрмоқда. Шу билан бирга, Путиннинг атрофидагилар орасида у тактик ядровий қуролдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар ортиб бормоқда. Бу ҳақда Кремлга яқин манбаларга таяниб, Bloomberg хабар берди. Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, яқин орада Россия Киев марказига, шунингдек Украинанинг бошқа шаҳарларидаги инфратузилма объектларига баллистик ракеталар билан бериладиган зарбаларни кучайтиришни режалаштирмоқда. "Трамп маъмурияти воситачилигида қарийб бир ярим йилдан бери давом этган музокаралар де-факто муваффақиятсизликка учради", —деди манбалардан бири. Ўнлаб нефтни қайта ишлаш заводлари, портлар ҳамда маркетплейслар логистика омборларига зарар етказган Украина зарбаларини Москва NATO томонидан қилинган ҳужум деб ҳисоблайди, чунки алянс Киевга қурол-яроғ ва разведка маълумотларини етказиб бермоқда. Иқтисодий босим, бензин инқирози ва логистик хабларга берилаётган зарбаларга қарамай, Путин урушни якунлашни режалаштирмаяпти. Кремлдагиларнинг фикрича, ўзаро зарбаларнинг ҳозирги босқичи ҳали ҳарбий эскалациянинг чўққиси эмас. "Россиялик амалдорларнинг тобора кўпроқ қисми Путин сўнгги чора сифатида Украинага қарши тактик ядровий қурол қўллаши мумкин, деган хулосага келмоқда. Чунки урушда мағлуб бўлиш Путин учун мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган сценарий", —дейди Bloomberg'нинг Кремлга яқин манбалари. Шу билан бирга, гарчи бурилиш ясалишига бўлган умидлар жуда паст бўлса-да, Кремл ҳали ҳам Доналд Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Москвага янги таклифлар олиб келишига умид қилмоқда, деб ёзади нашр. 🔥 @burchakostida

+7
🇳🇵🇨🇳 Непал ва Хитой чегарасидаги даҳшатли сув тошқини тошқинида камида 95 киши ҳалок бўлди Чоршанба оқшомига келиб 95 кишининг ўлими тасдиқланди, деб хабар берди AFP ва Reuters агентликлари Непал полициясига таяниб. Юзлаб одамлар, жумладан, 291 нафар хорижий сайёҳ бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Тошқин Хитой назоратидаги Тибетда ҳам вайронагарчиликларга олиб келди. BBC нашрининг Непал туризм бошқармасига таяниб хабар беришича, 26 август куни сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудда саёҳат қилаётган камида 384 нафар сайёҳ билан алоқа узилган. Уларнинг 291 нафари хорижликлар, жумладан, юздан ортиғи Ҳиндистон фуқароси, 17 нафари Малайзия фуқароси ва 12 нафари Буюк Британия фуқароси. Бедарак йўқолганлар орасида Расува туманидаги гидроэлектр станцияси қурилишида ишлаган саккиз нафар Жанубий Корея фуқароси ҳам бор, деб хабар берди Yonhap. Яна 10 нафар кореялик ҳудуддан чиқа олмай, қутқарувчиларни кутмоқда. Непал ташқи ишлар вазири Шишир Ханалнинг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, кутилмаган сув тошқинига кўчки сабаб бўлган, кўчки эса ўз навбатида чоршанба куни эрталаб, маҳаллий вақт билан тахминан соат 8:37 да юз берган зилзила туфайли келиб чиққан. Потсдамдаги Гелмголс маркази (Германиядаги геология фанлари тадқиқот маркази) чоршанба куни эрталаб Непалда 4,4 магнитудали зилзилани қайд этган. Катмандудаги Тоғли ҳудудларни комплекс ривожлантириш халқаро маркази ходими Сянгун Чжан ва бошқа олимларнинг фикрича, сув тошқинига Непал томонидаги Лхенде-Кхола дарёсига қор кўчкисининг тушиши туртки бўлгани тахмин қилинмоқда. Непал ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, вайронагарчиликлар нафақат Непалда, балки Хитойда ҳам кузатилмоқда ва ҳар икки давлат ўз ҳаракатларини мувофиқлаштирмоқда. 70 дан ортиқ ҳарбий ва полициячи, шунингдек, божхона ва чегара назорати ходимлари бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Йўллар, кўприклар, коммуникациялар ва гидроэнергетика инфратузилмаси жиддий шикастланган. Энг кўп вайронагарчилик Непалнинг Расува ва Нувакот туманларида кузатилган. Хитой ҳукумати ҳозирча сув тошқини оқибатлари ҳақида хабар бермади. Тибетдаги чегара шаҳри Гйиронгга камида 574 нафар қутқарувчи юборилган. Хитой раиси Си Жинпин одамларни қидириш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун “барча чораларни кўришга” буйруқ берди, деб хабар қилди Xinhua агентлиги. 🔥 @burchakostida

🇺🇸🇨🇦 Трамп АҚШ-Канада чегарасидаги Онтарио кўлини “Америка кўли” деб эълон қилди Президент Доналд Трампнинг сўзларига кўр
🇺🇸🇨🇦 Трамп АҚШ-Канада чегарасидаги Онтарио кўлини “Америка кўли” деб эълон қилди Президент Доналд Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ Онтарио кўлининг номини Америка кўли деб ўзгартириш имкониятини жиддий равишда кўриб чиқмоқда. Чунки Қўшма Штатлар ҳукумати Канаданинг Онтарио провинцияси билан фаол бизнес алоқаларини олиб боришни режалаштирмаяпти. Аввалроқ АҚШ ва Канада савдо битими бўйича келиша олмагани ва янги савдо урушини бошлагани ҳақида хабар берилган эди. 🔥 @burchakostida

🇷🇺🇺🇸 МРБ директори Рэтклифф кеча Москвага ташрифи чоғида Путин билан учрашмаган Кремл матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) раҳбари Жон Рэтклифф билан учрашув ўтказмаган. Песков Рэтклифф Трампдан Путинга бирон-бир хабар етказгани ёки йўқлигига аниқлик киритмади. The Washington Post газетасига берган изоҳида Песков Рэтклифф Россия махсус хизматлари вакиллари билан учрашганини қўшимча қилди. 🔥 @burchakostida

🇺🇸🇮🇷 АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Ҳўрмуз бўғозидаги халқаро сувларни миналардан тўлиқ тозалади — Доналд Трамп "Эрон ҳудудда янги миналар ўрнатадиган ҳар қандай кема ёки катерлар зудлик билан ва мунтазам равишда йўқ қилиниши ҳақида огоҳлантирилди", — дея қўшимча қилди АҚШ президенти. 🔥 @burchakostida

🇺🇸🇮🇷 АҚШ Махфий хизмати Трампни ўғлининг боши учун 10 млн доллар мукофот эълон қилинган видеони ўрганмоқда Қўшма Штатлар Махфий хизмати Эрон давлат телеканалида АҚШ президенти Доналд Трампнинг кичик ўғли Баррон Трампга суиқасд уюштириш эҳтимоли ҳақида тарқатилган видеодан хабардорлигини билдирди. Махфий хизмат вакили Нейт Ҳеррингнинг айтишича, идора ҳимоясидаги шахсларга нисбатан таҳдид сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай материални синчиклаб текширади. Эрон давлат телеканалида эфирга узатилган видеода 20 ёшли Баррон Трампни ўлдириш эҳтимоли ҳақида сўз юритилганди. Унда Баррон кузатилаётгани ва уни ўлдириш учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилингани ҳақида билдирилган. 🔥 @burchakostida

🇺🇸🇷🇺 АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Жон Рэтклифф Россия президенти Владимир Путиндан Европа ва NATO давлатларига ҳужум қилмасликни сўраган — ОАВ. 🔥 @burchakostida

🇺🇸🇺🇦🇷🇺🇮🇷 АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари сафарбарликни тўхтатиш учун Россияга борган — The Wall Street Journ
🇺🇸🇺🇦🇷🇺🇮🇷 АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари сафарбарликни тўхтатиш учун Россияга борган — The Wall Street Journal Америка разведкаси маълумотларига кўра, Россия NATO'нинг қуролли кескинликкa тайёрлигини синаб кўриш учун янги сафарбарликка ҳозирланмоқда. МРБ раҳбари Путинни бундай қилишнинг салбий оқибатларидан огоҳлантириш учун Москвага ташриф буюрган, деб ёзади нашр. Ушбу ташрифнинг бошқа сабаблари қаторида АҚШ ҳамда Эрон ўртасидаги урушни тўхтатиш ва Москва томонидан Теҳронни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлиши мумкин. 🔥 @burchakostida

🇺🇦🇺🇸🇷🇺 АҚШ Украинадан 25–27 август кунлари Москва, Санкт-Петербург ва Россиянинг шимолий ҳудудларига зарба бермасликни сўраган — Financial Times мухбири Кристофер Миллер. 🔥 @burchakostida

🇺🇦🇺🇸🇷🇺 АҚШ Украинадан Марказий разведка бошқармаси раҳбарининг ташрифи вақтида Москвага зарба бермасликни сўради Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларига таяниб Ахios нааҳри мухбири Барак Равид хабар берди. "Рэтклиффнинг Россия пойтахтига ташрифи арафасида АҚШ Украинани Москвага юқори мартабали америкалик амалдорлар делегацияси йўл олаётгани ҳақида огоҳлантирган ва улар кетгунига қадар зарбаларни тўхтатиб туришни сўраган", дейилади хабарда. 🔥 @burchakostida

+2
🇷🇺 Россиядаги Амур газ-кимё мажмуасида содир бўлган портлашда бир киши ҳалок бўлди, 87 киши жабрланди Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, жабрланганлардан олти нафарининг аҳволи оғир. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга метанол солинган бочканинг портлаши сабаб бўлган. 🔥 @burchakostida

🇺🇸🇷🇺 АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Москвага келди — CBS News МРБ директори Жон Рэтклифф бугун Россия расмийлари билан учрашувлар ўтказиш учун АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Boeing C-17 Globemaster III самолёти бортида Москвага борди", дея хабар беради телеканал ўз манбаларига таяниб. Расман бу маълумот тасдиқланмаган. Аввалроқ Россия сўнгги 9 йил ичида биринчи марта АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Boeing C-17 Globemaster III ҳарбий-транспорт самолёти қўнгани ҳақида хабар берилган эди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу самолёт ҳақида ҳеч нарса билмаслигини ҳамда бу ҳафта АҚШ билан ҳеч қандай музокаралар режалаштирилмаганини маълум қилганди. 🔥 @burchakostida

+3
🇰🇿 Қозоғистондаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бирида ёнғин содир бўлди Атирау нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди. Бу Қозоғистондаги учта энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири бўлиб, унинг йиллик қуввати 5,5 миллион тоннани ташкил этади. Корхона матбуот хизмати маълумотига кўра, ёпиқ турдаги механик тозалаш иншоотининг тиндиргичи ичида нефт шлами (кукунсимон маҳсулот) ёниб кетган. Ҳодиса вақтида ҳудудда ҳеч қандай иш олиб борилмаган. Жабрланганлар йўқ, айни пайтда завод одатдаги тартибда фаолиятини давом эттирмоқда. Кейинроқ Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин тўлиқ ўчирилганини маълум қилди. Ёнғинни бартараф этишга 65 нафар ходим ва 19 та махсус техника жалб этилган. Маълумот учун, завод Россиянинг Астрахан вилояти билан чегарадош Атирау вилоятида жойлашган. Ёнғин Қозоғистон Россия нефтини қайта ишлаб, ундан олинган бензин ва дизел ёқилғисининг 70 фоизини Москвага қайтаришга рози бўлгани ҳақидаги хабарлар фонида юз берди. Қозоғистон энергетика вазири Ерлан Аккенженов бу келишувни амалга ошириш учун йилига 850 минг тонна қувватга эга “Конденсат” заводидан фойдаланилишини маълум қилган. 🔥 @burchakostida

+2
🇮🇷 Эроннинг Терон, Машҳад ва Кирмон каби шаҳарларида бензин тақчиллиги тобора кучаймоқда Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеоларда кўплаб шаҳарлардаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида узун навбатлар юзага келганини кўриш мумкин. Баъзи шохобчалар эса ёнилғи йўқлиги сабабли кечаси ёпилмоқда. Аввалроқ Эрон ҳукумати бензин нархини ошириш, кунлик етказиб бериш ҳажмини чеклаш, автомобиллар учун квоталарни қисқартириш ёки ҳар бир киши учун бензинни чекланган меъёр бўйича тарқатишни вариантларини кўриб чиқаётгани хабар берилганди. 🔥 @burchakostida