ru
Feedback
23.5° бурчак остида

23.5° бурчак остида

Открыть в Telegram

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала 23.5° бурчак остида

Канал 23.5° бурчак остида (@burchakostida) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 32 665 подписчиков, занимая 7 636 место в категории Новости и СМИ и 2 435 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 32 665 подписчиков.

Согласно последним данным от 01 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -568, а за последние 24 часа — -23, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 59.31%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 55.94% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 19 399 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 18 299 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 0.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 02 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.

32 665
Подписчики
-2324 часа
-1457 дней
-56830 день
Архив постов
🇸🇾 Дамашқ марказида содир бўлган портлаш оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Яна 22 киши жароҳатланган, улардан бир нечтаси оғир аҳволда — Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги тез ёрдам хизмати. 🔥 @burchakostida

🇬🇧🇷🇺 Россия Европадаги ядровий арсеналларни кузатишда гумон қилинмоқда. Жосус дронлар “соя флоти” кемаларидан учирилган Россия бир неча йил давомида Европа мамлакатларидаги ядровий объектларни “соя флоти” кемаларидан учирилган дронлар ёрдамида кузатиб келган. Халқаро стратегик тадқиқотлар институти экспертлари шундай хулосага келишди. 2024 йил охиридан бери Европанинг 10 дан ортиқ давлатида жосус-дронлар билан боғлиқ 144 та ҳолат қайд этилган. Тадқиқотда таъкидланишича, бу каби учувчисиз қурилмалар бирор марта ҳам уриб туширилмаган. Дронлар, жумладан, Буюк Британиядаги Қироллик Ҳарбий-ҳаво кучлари ва АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари базалари атрофида ҳам пайқалган. Ноябр ойи охирида дронлар Буюк Британиянинг Лейкенҳит авиабазаси яқинида кўзга ташланган. 2025 йил июл ойида ушбу базада АҚШнинг ядро арсенали жойлаштирилган эди. Экспертларнинг тахмин қилишича, учувчисиз қурилмалар Seasons 1 ёки Hav Dolphin кемаларидан учирилган, бу кемалар дронлар кузатилган ҳарбий объектларга яқин ҳудудда, денгизда бўлган. Иккала кема ҳам Россия санкцияларни айланиб ўтган ҳолда нефт ташишда фойдаланадиган “соя флоти”га тегишлидир. 🔥 @burchakostida

🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эрон ҳарбий қўмондони оятуллоҳ Али Хоминаийнинг дафн маросими олдидан АҚШ ва Исроилни огоҳлантирди Оятуллоҳ Али Хоминаий урушнинг биринчи кунида, яъни 28 февралда уюштирилган авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлган эди. Али Хоманаий билан видолашув маросимлари 4 июл куни Теҳронда бошланади. 9 июл куни эса у ўзи туғилган Машҳад шаҳрида дафн этилади. Шунингдек, ушбу саналар оралиғида Қум шаҳрида ва Ироқда ҳам хотира маросимлари ўтказилиши режалаштирилган. "Биз Эрон душманларини, айниқса АҚШ ва сионистик режимни (Исроилни) ҳар қандай хатоликка йўл қўймасликка чақирамиз. Мамлакатимизга қарши ҳар қандай таҳдид ва тажовузга қуролли кучларимиз қаттиқ жавоб қайтаради. Буни яхшилаб ўйлаб кўришсин", —дейилади Хатам ал-Анбиё марказий штаби қўмондони Али Абдоллоҳийнинг баёнотида. Эрон оммавий ахборот воситалари дафн маросимлари пайтида хавфсизлик чоралари кучайтирилишини маълум қилди. Мамлакат Фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбари Теҳрон ва Машҳад каби бир қатор шаҳарлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилишини билдирди. 🔥 @burchakostida

🇺🇦🇷🇺 Россиянинг Украина пойтахтига уюштирган сўнгги ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 нафарга етди — Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко. 🔥 @burchakostida

🇱🇹 Литва ўз Конституциясидан ядро қуролини жойлаштиришга қўйилган тақиқни олиб ташламоқчи Мамлакат президенти Гитанас Наусе
🇱🇹 Литва ўз Конституциясидан ядро қуролини жойлаштиришга қўйилган тақиқни олиб ташламоқчи Мамлакат президенти Гитанас Науседа Сейм (парламент) фракциялари раҳбарларининг деярли барчаси ушбу тақиқ эскиргани ва уни бекор қилиш кераклигига рози эканлигини маълум қилди. 🔥 @burchakostida

🇰🇬 Қамчибек Ташиев ва бошқаларга “75 лар хати” иши бўйича суд ҳукми ўқилди Иш фигурантлари орасида собиқ юқори лавозимли амалдорлар ва сиёсатчилар бор. Суд муҳокамаси ёпиқ тартибда ўтган бўлса-да, ҳукм оммавий равишда эълон қилинди. Уни раислик қилувчи судя Азирет Медеров ўқиб эшиттирди. 24 kg мухбирининг суд залидан хабар беришича, ишнинг барча фигурантлари “мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш” моддаси бўйича айбдор деб топилган ва мол-мулки мусодара қилинган ҳолда тўрт йилга озодликдан маҳрум этилган. Мазкур иш бўйича қуйидагиларга ҳукм ўқилди: Қамчибек Ташиев – мол-мулки мусодара қилинган ҳолда тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиш; Қурманкул Зулушев – мол-мулки мусодара қилинган ҳолда тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиш; Нурланбек Турғунбек ўғли – мол-мулки мусодара қилинган ҳолда тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиш; Бекпўлат Талгарбеков, Али Карашев, Эмил Узоқбоев, Курсан Асанов ва Курманбек Дийканбаев айбсиз деб топилди. 🔥 @burchakostida

🇺🇦🇷🇺 Путин урушда ютқазмоқда ва шу сабабли зарбаларни кучайтирмоқда —  Украина президенти Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украинанинг Қримдаги муваффақиятлари сабабли Путин учун Россия жамиятига вазиятни тушунтириш борган сари қийинлашиб бормоқда. "Путиннинг фронтда ва иқтисодиётда муаммолари бор. Шубҳасиз, у Украинага, айниқса, баллистик ракеталар ёрдамида бериладиган зарбаларни янада кучайтириб боради", — деди Украина етакчиси. Зеленскийнинг таъкидлашича, Россиянинг Украинага бераётган ҳар бир зарбасида ракеталар сони тобора кўпайиб бормоқда. 🔥 @burchakostida

🇺🇦🇷🇺 Зеленский Киевга берилган зарба учун Россияга “адолатли жавоб” қайтариш билан таҳдид қилди "Ўзингиз биласиз, биз адолатли тинчлик, урушнинг адолатли якунланиши тарафдоримиз, аммо ҳозирча у йўқ экан адолатли жавоб тарафдоримиз", — деди Украина президенти. 🔥 @burchakostida

🇺🇦🇷🇺 Путинни ўт очишни тўхтатишга Қрим эмас, фақатгина Москва “ороли” мажбур қила олади — Володимир Зеленский Украина президенти бундай фикрни Киевнинг Россия зарбаси оқибатида вайрон бўлган ҳудудига ташрифи чоғида билдирди. 🔥 @burchakostida

🇺🇦🇷🇺 Россиянинг Киевга зарбаларида ҳалок бўлганлар сони 21 нафарга етди — Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати Шунингдек, жароҳатланганлар сони 85 нафарни ташкил этмоқда, улардан 2 нафари бола. Сўнгги маълумотларга кўра, қулаб тушган бинолар остида яна 9 киши бор, қутқарув ишлари давом этмоқда. 🔥 @burchakostida

🇺🇸 АҚШ президенти “Трампга нафрат синдроми”дан даволовчи шифокор ролида намоён бўлди Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеони эълон қилди. "Мен доктор Трампман ва менда махсус даволаш дастури бор", — дейди Тррампнинг сунъий интеллект модели. Видеода “Доктор Трамп”дан миннатдор беморлар ролида Роберт Де Ниро, Эдвард Нортон, Вупи Голдберг, Жулия Робертс ва бошқаларни кўриш мумкин. 🔥 @burchakostida

+1
🇸🇾 Дамашқда Адлия саройи яқинида портлаш юз берди Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 11 киши жароҳатланган. 🔥 @burchakostida

🇪🇺🇺🇦ЕИнинг 14 та давлатида Украинада ишлаб чиқарилган тез тайёр бўладиган лағмон билан боғлиқ сальмонеллез тарқалиши аниқланди Хабарларга кўра, ноябр ойидан бери 14 та давлатда 106 та тасдиқланган юқумли касаллик ҳолати қайд этилган бўлиб, касалланганларнинг аксарияти болалар ва ёшлардир. Бу ҳақда Европа озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги (EFSA) ва Европа касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (ECDC) маълумотларига таяниб AP хабар бермоқда. Вазирликларнинг маълум қилишича, камида 49 нафар бемор шифохонага ётқизилган. Агентликларнинг қўшма баёнотига кўра, касаллик тарқалишининг энг эҳтимолий манбаси бир бренд остидаги таъм кучайтирувчига эга лапша ҳисобланади. Улар аниқ ишлаб чиқарувчи номини тилга олишмади, бироқ Stanley сальмонелла штамми билан касалланиш ҳолатларини Украинадаги ишлаб чиқарувчи билан боғлашди. Reeva Foods компанияси ўтган ҳафтада Болтиқбўйи мамлакатлари бозорига етказиб берилган ва Украинанинг Euro Food Service корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган тез тайёр бўладиган лағмоннинг алоҳида партиясида Stanley сальмонелласи "аниқлангани тахмин қилинаётгани" ҳақида хабар берди. Компания ички суриштирув бошлаганини ва зарарланган партияларни сотувдан қайтариб олганини маълум қилди. Касалланиш ҳолатлари Австрия, Буюк Британия, Чехия, Дания, Эстония, Франция, Германия, Венгрия, Латвия, Литва, Нидерландия, Норвегия, Польша ва Швецияда қайд этилган. EFSA ва ECDC маълумотларига кўра, асосий ҳолатлар Германия ва Литва ҳиссасига тўғри келмоқда. 🔥 @burchakostida

🇮🇷Эроннинг 68 миллион баррелгача бўлган нефти ҳозирда очиқ денгизда қолмоқда Бунда юкларнинг 90 фоиздан ортиғи аниқ белгиланган манзилга эга эмас, деб ёзади Bloomberg агентлиги ўзининг ҳисоб-китоблари ва Vortexa таҳлилий компанияси маълумотларига таяниб. Агентликнинг қайд этишича, АҚШ Эрон нефти билан боғлиқ операцияларга қўйилган санкцияларни 60 кунга вақтинча тўхтатганидан бери Теҳрон фаол равишда харидорлар қидирмоқда. 🔥 @burchakostida

🇺🇸🇪🇺Google Европа Иттифоқига 4,1 миллиард евро жарима тўлайди – DW АҚШнинг Google корпорацияси мобил қурилмалар операцион тизимлари бозоридаги устунлик мавқеини суиистеъмол қилганликда айбланиб, саккиз йил аввал ЕИ антимонопол органлари томонидан солинган рекорд даражадаги жарима бўйича суд жараёнида узил-кесил мағлубиятга учради. Google ва унинг бош компанияси Alphabet томонидан берилган апелляция Люксембургдаги Европа Иттифоқи суди томонидан рад этилди. Ушбу суд иши 2018 йилда, Европа комиссияси Google ўзининг қидирув тизими устунлигини мустаҳкамлаш мақсадида Android тизимидаги мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчилари ва мобил алоқа операторлари учун ноқонуний чекловлар киритган деган хулосага келганида бошланган эди. Google вакиллари бу даъвони асоссиз деб атаб, судни компаниянинг Android тизимини фойдаланувчилар учун очиқлигини таъминлашга киритган сармояларини ҳисобга олмаганликда айблади. Шунингдек, компания Брюсселни Apple ўз хизматларини iPhone'да тарғиб қилишдаги шунга ўхшаш амалиётига кўз юмаётганликда танқид қилди, дейилади хабарда. 🔥 @burchakostida

🇪🇺🇦🇲Евроиттифоқ Арманистондан импорт қилинадиган аксарият маҳсулотларга бож тўловларини бекор қилишни режалаштирмоқда Арманистонни қўллаб-қувватлаш чоралари доирасида ЕИ ушбу мамлакатдан импорт қилинадиган маҳсулотларнинг 80 фоизига божхона тўловларини бекор қилмоқчи. Бу ҳақда 2 июл куни Ереванда Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашувдан сўнг Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди. Европа иттифоқига импорт қилинадиган қуйидаги маҳсулотлар божхона тўловларидан озод этилади: – Янги узилган мева ва сабзавотлар; – Спиртли ва спиртсиз ичимликлар. Бундан ташқари, Евроиттифоқ Арманистонга 52 миллион евро ажратади ва республикага арман маҳсулотларининг Европа Иттифоқи мамлакатларига экспортини кенгайтиришга ёрдам берадиган экспертларни юборади. Мазкур қўллаб-қувватлаш чораларини ҳали ЕИга аъзо давлатлар қўллаб-қувватлаши ва Европа парламенти маъқуллаши керак. 🔥 @burchakostida

🇪🇺🇺🇦🇷🇺Кая Каллас Киевга берилган зарбадан сўнг Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди Унинг сўзларига кўра, таклифлар Европа Иттифоқи томонидан Россия ҳарбий-саноат мажмуаси билан боғлиқ деб ҳисобланадиган юридик шахсларнинг "қора рўйхати"ни кенгайтиришни назарда тутади. 🔥 @burchakostida

🇫🇷🇷🇺Tagor танкерига қўйилган маъмурий ҳибс бекор қилинади ва у Франция ҳудудий сувларини тарк этиши мумкин – AFP. 🔥 @burchakostida

🇷🇺Россия Европанинг ҳарбий объектларини кузатиш ва Ғарбни қўрқитиш мақсадида "соя флоти" танкерларидан дронлар учирган Лондоннинг Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) ҳисоботига кўра, сўнгги бир ярим йил ичида Россия Европа ҳаво ҳудудига NATO'нинг ҳарбий объектларини кузатиш ва Ғарб давлатларини чўчитиш учун 144 та дрон учирган. Тадқиқот марказининг фикрича, бу мақсадда Россиянинг "соя флоти"га мансуб танкерлардан фойдаланилган. Ҳисоботда айтилишича, дронлар алянс авиабазалари ва аэропортлари устида бир неча бор қайд этилган, бироқ улардан бирортаси ҳам уриб туширилмаган ёки қўлга олинмаган. Бу эса Москванинг ушбу амалиётига алянс томонидан жамоавий жавоб берилмаганини англатади, дейилади хабарларда. 🔥 @burchakostida

🇩🇪🇺🇦🇷🇺Борис Писториус Der Spiegel нашрига берган интервьюсида Украинадаги можаро ҳал қилувчи босқичга кирганини маълум қилди NATO'нинг Анқарадаги саммитида Украинани қўллаб-қувватлаш учун янги жамғарма тузилиши кутилмоқда. Журналист Германия ушбу ташаббусга 12 миллиард евро ажратилаётганини эслатиб, бошқа Европа давлатларидан ҳам шундай сезиларли ҳисса кутиш керакми, деб сўради. Германия Мудофаа вазири Борис Писториус тўғридан-тўғри жавоб бермади, бироқ ҳозирги вазиятни "ҳал қилувчи босқич" деб атади ва Европа бу имкониятдан фойдаланиши ҳамда Украинага қурол ишлаб чиқариш учун маблағ ажратишда суръатни пасайтирмаслиги кераклигини таъкидлади. 🔥 @burchakostida

23.5° бурчак остида - Статистика и аналитика Telegram-канала @burchakostida