en
Feedback
Tafakkur egalari

Tafakkur egalari

Open in Telegram

Тафаккур эгалари каналига аъзо бўлинг ва зиёлилар қаторидан жой олинг! 👉👉 @Tafakkur3

Show more
8 335
Subscribers
-424 hours
-247 days
-6930 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+48
in 15 channels
August '26
+172
in 21 channels
Get PRO
July '26
+154
in 27 channels
Get PRO
June '26
+326
in 47 channels
Get PRO
May '26
+295
in 42 channels
Get PRO
April '26
+272
in 47 channels
Get PRO
March '26
+314
in 25 channels
Get PRO
February '26
+99
in 41 channels
Get PRO
January '26
+71
in 58 channels
Get PRO
December '25
+234
in 54 channels
Get PRO
November '25
+319
in 52 channels
Get PRO
October '25
+220
in 52 channels
Get PRO
September '25
+286
in 73 channels
Get PRO
August '25
+3 203
in 44 channels
Get PRO
July '25
+140
in 37 channels
Get PRO
June '25
+212
in 71 channels
Get PRO
May '25
+238
in 36 channels
Get PRO
April '25
+238
in 43 channels
Get PRO
March '25
+246
in 47 channels
Get PRO
February '25
+271
in 45 channels
Get PRO
January '25
+273
in 49 channels
Get PRO
December '24
+271
in 42 channels
Get PRO
November '24
+428
in 90 channels
Get PRO
October '24
+212
in 54 channels
Get PRO
September '24
+174
in 46 channels
Get PRO
August '24
+206
in 141 channels
Get PRO
July '24
+272
in 48 channels
Get PRO
June '24
+318
in 46 channels
Get PRO
May '24
+390
in 32 channels
Get PRO
April '24
+303
in 42 channels
Get PRO
March '24
+411
in 55 channels
Get PRO
February '24
+470
in 46 channels
Get PRO
January '24
+1 676
in 73 channels
Get PRO
December '23
+473
in 45 channels
Get PRO
November '23
+440
in 32 channels
Get PRO
October '23
+392
in 26 channels
Get PRO
September '23
+367
in 0 channels
Get PRO
August '23
+220
in 0 channels
Get PRO
July '23
+270
in 0 channels
Get PRO
June '23
+183
in 0 channels
Get PRO
May '23
+251
in 0 channels
Get PRO
April '23
+338
in 0 channels
Get PRO
March '23
+202
in 0 channels
Get PRO
February '23
+244
in 0 channels
Get PRO
January '23
+337
in 0 channels
Get PRO
December '22
+334
in 0 channels
Get PRO
November '22
+419
in 0 channels
Get PRO
October '22
+297
in 0 channels
Get PRO
September '22
+316
in 0 channels
Get PRO
August '22
+230
in 0 channels
Get PRO
July '22
+282
in 0 channels
Get PRO
June '22
+340
in 0 channels
Get PRO
May '22
+672
in 0 channels
Get PRO
April '22
+258
in 0 channels
Get PRO
March '22
+252
in 0 channels
Get PRO
February '22
+300
in 0 channels
Get PRO
January '22
+456
in 0 channels
Get PRO
December '21
+276
in 0 channels
Get PRO
November '21
+625
in 0 channels
Get PRO
October '21
+385
in 0 channels
Get PRO
September '21
+223
in 0 channels
Get PRO
August '21
+205
in 0 channels
Get PRO
July '21
+231
in 0 channels
Get PRO
June '21
+237
in 0 channels
Get PRO
May '21
+2 005
in 0 channels
Get PRO
April '21
+546
in 0 channels
Get PRO
March '21
+448
in 0 channels
Get PRO
February '21
+520
in 0 channels
Get PRO
January '21
+226
in 0 channels
Get PRO
December '20
+1 812
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
09 September0
08 September+9
07 September+4
06 September+16
05 September+7
04 September+2
03 September+3
02 September+2
01 September+5
Channel Posts
Номимиз янги, онгимиз эски Ўзбекистонми? Кўринг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3

2
Мустақиллик — бизга қолган энг буюк мерос 🇺🇿 Ўз тилимизда гапириш, ўз тарихимизни ўрганиш, ўз юртимизда эркин яшаш, фарзанд
Мустақиллик — бизга қолган энг буюк мерос 🇺🇿 Ўз тилимизда гапириш, ўз тарихимизни ўрганиш, ўз юртимизда эркин яшаш, фарзандларимизнинг келажагини ўзимиз қуриш — бугун булар биз учун одатий ҳаётнинг бир қисми. Аммо бир вақтлар булар кимларинингдир энг катта орзуси эди. Биз бугунги кун авлоди ўтмишни ёдга олиш, бугунимизнинг қадрига етиш ва келажак олдидаги масъулиятимизни дом ҳис қилб яшашимиз даркор! Тафаккур қилайлик! @Tafakkur3
2 162
3
Ҳувиллаган черковлар ва кўпайиб бораётган масжидлар! Европада христиан динига оид черковлар ҳувиллаб қолмоқда. Натижада уларн+2
Ҳувиллаган черковлар ва кўпайиб бораётган масжидлар! Европада христиан динига оид черковлар ҳувиллаб қолмоқда. Натижада уларнинг биноларини кўнгилочар марказлар, ресторанлар ва бошқа тижорий объектларга айлантириш жараёни жадал тус олмоқда. (Буни сиз юкланган видеода кўриб турибсиз) Динсизликнинг кенгайиши эса, айниқса ёшлар орасида, турли инсонпарварликка зид қарашлар, асосан шаҳват ва кўнгилхушликка мойил субмаданиятлар ҳамда турли секталар вакилларининг ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайишига олиб келмоқда. Бироқ соғлом фикрловчи қатлам орасида Ислом динини қабул қилиш жараёни ҳам сезиларли даражада жадаллашмоқда. Социологик жиҳатдан бу — инсоннинг эътиқод, маъно ва ижтимоий мансубликка бўлган эҳтиёжи қандай ўзгараётгани ҳақидаги мураккаб жараёндир. (Юкланган 2 фотода Англияда 1950 ва 2026 йилларда масжидлар сони экан сони акс этган) Инсон фақат моддий эҳтиёжлар билан чекланиб қолмайди. У доимо ҳаётнинг маъноси, ҳақиқат ва ўз мавжудлигининг мазмуни ҳақида ўйлайди. Мўмин инсон учун эса бу изланишнинг жавоби — Исломда, иймонда ва Аллоҳга бўлган ишончдадир. Иймон қалбга ҳузур ва хотиржамлик бағишлайди. Тафаккур қилинг! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat
1 495
4
Ҳувиллаган черковлар ва кўпайиб бораётган масжидлар! Европада христиан динига оид черковлар ҳувиллаб қолмоқда. Натижада уларн+2
Ҳувиллаган черковлар ва кўпайиб бораётган масжидлар! Европада христиан динига оид черковлар ҳувиллаб қолмоқда. Натижада уларнинг биноларини кўнгилочар марказлар, ресторанлар ва бошқа тижорий объектларга айлантириш жараёни жадал тус олмоқда. (Буни сиз юкланган видеода кўриб турибсиз) Динсизликнинг кенгайиши эса, айниқса ёшлар орасида, турли инсонпарварликка зид қарашлар, асосан шаҳват ва кўнгилхушликка мойил субмаданиятлар ҳамда турли секталар вакилларининг ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайишига олиб келмоқда. Бироқ соғлом фикрловчи қатлам орасида Ислом динини қабул қилиш жараёни ҳам сезиларли даражада жадаллашмоқда. Социологик жиҳатдан бу — инсоннинг эътиқод, маъно ва ижтимоий мансубликка бўлган эҳтиёжи қандай ўзгараётгани ҳақидаги мураккаб жараёндир. (Юкланган 2 фотода Англияда 1950 ва 2026 йилларда масжидлар сони экан сони акс этган) Инсон фақат моддий эҳтиёжлар билан чекланиб қолмайди. У доимо ҳаётнинг маъноси, ҳақиқат ва ўз мавжудлигининг мазмуни ҳақида ўйлайди. Мўмин инсон учун эса бу изланишнинг жавоби — Исломда, иймонда ва Аллоҳга бўлган ишончдадир. Иймон қалбга ҳузур ва хотиржамлик бағишлайди. Тафаккур қилинг! @Xidirovformat
1
5
#iqtibos «Ақлли одамларни ишга олиб, кейин уларга нима қилишни ўргатишдан ҳеч қандай мантиқ йўқ; биз ақлли инсонларни айнан у
#iqtibos «Ақлли одамларни ишга олиб, кейин уларга нима қилишни ўргатишдан ҳеч қандай мантиқ йўқ; биз ақлли инсонларни айнан улар бизга нима қилиш кераклигини айтишлари учун ишга оламиз. Сизни иерархия (мартаба тизими) эмас, балки ғоялар бошқариши керак. Энг зўр ғоялар ғалаба қозониши шарт, акс ҳолда иқтидорли одамлар сиз билан қолмайди.» — Стив Жобс @Tafakkur3
2 151
6
У синовдан ўта олмади. Аммо, сиз-чи? Сиз ўта оласизми? Кўринг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
У синовдан ўта олмади. Аммо, сиз-чи? Сиз ўта оласизми? Кўринг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
2 021
7
Нега бугунги кунда одамлар тобора кўпроқ касал бўлаяпти? Сабабини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakku
Нега бугунги кунда одамлар тобора кўпроқ касал бўлаяпти? Сабабини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
9 562
8
Аҳволимиз Ёш йигит вилоят ҳокимига мурожаат қилиб, онаси ва синглиси унинг қарамоғида экани, ўзи эса уйланмоқчи бўлаётганини
Аҳволимиз Ёш йигит вилоят ҳокимига мурожаат қилиб, онаси ва синглиси унинг қарамоғида экани, ўзи эса уйланмоқчи бўлаётганини айтган. Ҳоким эса мурожаатни рад этмай ёшлар бўйича ўринбосарига тўй тараддудини бошлаш бўйича топшириқ берган. Мана бизнинг аҳволимиз. Ишлашни, илм олишни истамаймиз, текин бўлса хотинни ҳам оловрамиз. Ўзи қарамоғида онаси билан синглиси бор экан, камига яна биттасини қарамоғига олмоқчи. Бугун хотин сўрайди, эртасига уларни боқиш учун пул ҳам сўрайди. Ёшгина йигитга уят эмасми? Ундан кўра, иш сўра, даромад топиш учун бирон-бир йўналиш сўра, хотин ҳам сўрайсанми, дейдиган кимса йўқ. Сурбетликниям чегараси бор, ахир! Менимча, ҳокимларимизни ўзларини ҳоқонлардек тутиб ҳамма нарсани муҳайё қилиб берадиган афсонавий жин ролини ўйнашларига чек қўядиган вақт келди. Тунов кунги яна бир ҳокимнинг «тила, тилагингни», деб халқнинг пулидан умрага бепул путевка қилиб беришини-ку, айтмаса ҳам бўлади... @AdolatFarzandi
2 177
9
Пайғамбаримиз Мухаммад алайхиссалом табобатлaри: • доимо тоза ва покиза таомларни енг; • жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди; • таомни узоқ чайнаб, кейин енг; • овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювинг; • овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг. Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг; • қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатларни ва сабзавот- кўкатларни енг; • дастурхонингиздан хурмо аримасин. Узум, хурмо ва зайтун; • яратганга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради; • чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг; • синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг; овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг; • сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради; • агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор; • нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон барокатидандир. Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради; • беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади; • кўкат истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади; • сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинглар. Чунки у турли доривор гиёҳларни ейди; • истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг; • ҳадиси шарифларнинг бирида: “Сут ичиб туриб, балиқ еманг”, деганлар. Чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин; • асал еб туринг, чунки у минг дардга даводир. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин; • овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг. Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун! @Tafakkur3
6 098
10
1 ва 6 ёшда электрон экранлар қаршисидаги вақт ота-оналар ўйлаганидан ҳам муҳимроқ Гўдаклик ва мактабга чиқиш арафасида экран
1 ва 6 ёшда электрон экранлар қаршисидаги вақт ота-оналар ўйлаганидан ҳам муҳимроқ Гўдаклик ва мактабга чиқиш арафасида экран қаршисида кўп вақт ўтказиш кейинчалик болаларнинг ўқишдаги ўзлаштириши пасайишига ва хотираси заифлашишига олиб келиши мумкин. Янги илмий тадқиқотларга кўра, болалик даврида экрандан фойдаланиш одатлари узоқ муддатли салбий таъсир кўрсатадиган айрим жуда нозик даврларни ўз ичига олади ЖССТ ва Педиатрия академияси 2 ёшгача болаларга экран бермасликни, 2–5 ёш учун эса кунига 1 соатдан кам чеклашни тавсия қилади. Сингапур ва Франция олимлари ўтказган кўп йиллик тадқиқот шуни кўрсатдики, экранда кўп вақт ўтказиш боланинг 9 ёшдаги академик натижалари ва 10.5 ёшдаги ишчи хотирасига бевосита салбий таъсир қилади. Тадқиқотга гўдакликдан ўрта болалик давригача кузатиб борилган 502 нафар бола жалб қилинди. Аниқланишича, ривожланишнинг айрим босқичларида экран кўришнинг кўплиги кейинчалик паст академик натижаларга ва заиф ишчи хотирага олиб келади. Айниқса, 1 ёшлик давр ва расмий таълим бошланиш арафаси (6 ёш) бу борада энг сезгир даврлар экани кўзга ташланди. Олимларнинг хулосасига кўра, болаларнинг экран қаршисидаги вақти қанча кам бўлса, шунча яхши. Ҳар куни қўшимча битта соатлик экран вақти алоҳида олинган бир боланинг ривожланишида дарҳол кўзга ташланмаслиги мумкин, бироқ бутун жамият миқёсида қараганда, умумий таълим кўрсаткичларининг пасайишига ва болаларнинг билим олиш салоҳияти сусайишига олиб келади. Бу илмий натижалар мутасаддиларимизни тафаккур қилишга ундашидан умидвормиз! @Tafakkur3
3 947
11
Ҳатто ақл ва заковатда инсондан минг чандон ортда бўлган бир қуш англаган ҳақиқатни сиз унутдингизми? Жумаингиз хайрли ва бар
Ҳатто ақл ва заковатда инсондан минг чандон ортда бўлган бир қуш англаган ҳақиқатни сиз унутдингизми? Жумаингиз хайрли ва баракотли бўлсин! Тафаккур қилинг! @Tafakkur3
2 919
12
Хитой кўчаларида олимларнинг улкан расмлари илиняпти экан Чжэнчжоу метроси ва айрим шаҳарларда ракета-космик дастурларида кат+2
Хитой кўчаларида олимларнинг улкан расмлари илиняпти экан Чжэнчжоу метроси ва айрим шаҳарларда ракета-космик дастурларида катта ҳисса қўшган Цянь Сюэсэн, ядро физиги Дэн Цзясянь, Нобель мукофоти совриндори Ту Юю ва машҳур агроном Юань Лунпин каби олимларнинг портретлари реклама экранлари ва баннерларга жойлаштирилмоқда. Айрим жойларда ҳатто қиммат тижорий реклама ўрнига олимларнинг портретлари қўйилган. Бундан асосий мақсад, жамиятда олимларни ҳам машҳур инсонлар, намуна ва миллий қаҳрамонлар сифатида кўрсатиш. Яъни рекламада фақат актёр, хонанда ёки инфлюенсер эмас, олим ҳам “юлдуз” бўлиши мумкин Хитой ижтимоий тармоқларида бунга нисбатан - "Мана, аслида кимларга эргашишимиз керак" деган мазмундаги фикрлар ҳам тарқалмоқда. Ибрат олсак арзийди, тафаккур қилайлик! @Tafakkur3
6 300
13
Аллоҳга осон... Куни кеча ўз юртидаги мусулмонларга тинчлик бермаган, Қуръони каримни таҳқирлаб, масжидларга ўт қўйган оломон+1
Аллоҳга осон... Куни кеча ўз юртидаги мусулмонларга тинчлик бермаган, Қуръони каримни таҳқирлаб, масжидларга ўт қўйган оломон бугун бошига тушган мусибат қаршисида саросимага тушмоқда. Оғир синов уларни тафаккурга чорлай бошлаган кўринади, кўзлар очилмоқда. Непалда одамлар оммавий равишда ўз қўллари билан ясаган уйидаги "худолари" бут ва санамларидан воз кечиб, уларни дарёларга улоқтириб ҳақ дин Исломни қабул қила бошлабдилар.. Инсон зоти шу, унинг бошига мусибат келганда, қалбида кўп нарса ўзгаради. Зеро, банда заиф, Аллоҳнинг қудрати эса чексиздир. Аллоҳ таоло Исломни азиз, мусулмонларни қадрли қилсин. Ҳар биримизни тафаккур қилувчи, ибрат олувчи бандаларидан айласин. Тафаккур қилайлик... Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat
2 453
14
Нима учун турклар биз ўзбекларни қардошим дейди, яъни қардош халқмиз дейди? Динимиз бир, эътиқодимиз бир, тилимиз яқинлиги уч
Нима учун турклар биз ўзбекларни қардошим дейди, яъни қардош халқмиз дейди? Динимиз бир, эътиқодимиз бир, тилимиз яқинлиги учунми? Фақат у эмас, эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
3 092
15
СУКУТ ЎЛДИРАДИ Бир киши уйланди. Аёли билан тинч, осуда ҳаёт кечира бошлади. Аёлини яхши кўрарди. Фарзандлар кўрди. Оиласини моддий томондан доим яхши таъминлаб қўйса ҳам, бора - бора аёлига унчалик аҳамият, эътибор бермас, баъзан бор - йўқлигини сезмайдиган бўлиб қолди. Орадан ўн йиллар ўтиб, аёл оилавий ҳаётларига ўзгартириш киритишни истади. Ва кунларнинг бирида эри ишга кетаётганидан йўл - йўлакай эшитиб кетиши учун диск берди. Эри мошинасига ўтириб дискни қўйди. 5, 10 ҳатто 20 дақиқа ўтса ҳамки ундан садо чиқмади. 40 дақиқа ўтди. Яна кутди. 2 дақиқадан кейин аёлига қўнғорироқ қилди. - Эй Ҳилолнинг қизи, бу қанақа диск? Ичида ҳеч нарса йўқ шекилли!? -деди. - Озроқ кутинг, бошлайди! - деди, аёл. Эри яна кутди. Садо чиқмади. Яна қўнғироқ қилиб, аёлга айни саволни берди. Аёл: - Дискнинг бошқа томонини қўйиб кўринг - чи? - деди. Қўйди. Жим.. 12 дақиқадан сўнг, ишига етиб борди. Аёлига: - Сен менга ишламайдиганини бердинг, шекилли. Унда ҳеч нарса йўқ! - деди. Аёли: - Уйга қайтаётганингизда яна қўйиб кўринг, ишлаши керак эди, - деди. Эри айтганини қилди. Жим... - У ёқ буёғига қараб яна қўйди. Ишламади. Ғазаби келди. Уйига келиб, зарда билан: -Нима, мени мазах қиляпсанми? - деди. Аёли: - Қани диск? - деди. - Мана! - деб берди. - Сабр қилинг! - деди. Ва компьютерга қўйди. - Келинг, эшитинг! - деди. Бир, бир ярим дақиқа кутишди. - Кўряпсанми, диск бўш! - деди, эри. - Шошилманг, озгина сабр қилинг! - деди, аёл. 5 дақиқа кутиб асаблари бузилиб кетди. Аёл хотиржам дискни ўгириб бошқа томонини ўгирди. Айни ҳикоя. - Нима-а-а? Устимдан куляпсанми? Ё ўзингними? - деди, эри. -Сабр қилинг, озроқ, - деди аёл. - Эй, бўлди - е, тоқатим қолмади! - деди, ғазабланиб. Аёл аста ўрнидан туриб дискни чиқарди. Ва: - Қадрли эргинам, азизим.... Сиз бир, бир ярим соат шу дискнинг бўшлигига сабр қила олмадингиз... Мен эса, ўн йиллардан бери сизнинг ичингиз бўшлигига сабр қилиб келяпман - ку? - деди. Киши аёлининг нима демоқчилигини тушунди. Ўзини, ва оиласининг аҳволини тўғирлашга киришди. Хулоса Сиз бу ҳикоядан нимадир олдингизми? Сукут аста - секин таъсир қилувчи заҳардек оилавий ришталарни ўлдиради! Аёлингизни инсон билиб муомала қилинг! Уйнинг бир парчаси деб эмас! Уни тингланг! Суҳбатлашинг! У сизга бутун қалбини бериб, сиздан рози бўлиб, умрини сизга бахш этганига яраша, сиз ҳам унга аҳамият беринг! Меҳрингиз, озгина эътиборингизни аяманг! Умму Абдуллоҳ таржимаси. @Tafakkur3
3 634
16
«КАТТА ЛОЙИҲА» — ДОИМ ҲАМ КАТТА НАТИЖА ДЕГАНИ ЭМАС UzDaewoo автозаводи ишга тушганидан кейин, Қирғизистоннинг ўша вақтдаги пр
«КАТТА ЛОЙИҲА» — ДОИМ ҲАМ КАТТА НАТИЖА ДЕГАНИ ЭМАС UzDaewoo автозаводи ишга тушганидан кейин, Қирғизистоннинг ўша вақтдаги президенти Асқар Акаев ўзбекистонлик ҳамкасби Ислом Каримовдан: — Ислом ака, бу ишдан фойда топдингизми? — деб сўраганида, Ислом Каримов: — Бу ишимиз катта хато бўлди, — деб жавоб берган экан. Энди савол: бугунги «катта-катта» лойиҳаларимиздан нечтаси эртага «катта хато» деб баҳоланмайди? Миллиардлаб маблағ сарфланади. Тантанали очилишлар ўтказилади. Ленталар кесилади, минбарларда баландпарвоз гаплар айтилади. Аммо энг муҳим савол баъзан четда қолиб кетади: Лойиҳа ҳақиқатан ҳам иқтисодий самара беряптими? Жамиятга қанча фойда келтиряпти? Сарфланган ҳар бир сўм ўзини оқлаяптими? Лойиҳанинг катталиги эмас, унинг натижаси муҳим. Бугун қарор қабул қилувчилар учун энг катта жасорат — янги лойиҳани бошлаш эмас. Балки нотўғри кетaётган лойиҳани вақтида тан олиш, хатони яширмаслик ва ундан хулоса чиқаришдир. Доно халқимиз бежизга: «Мозийга қараб иш кўрмоқ хайрли», — демайди. Тарих фақат фахрланиш учун эмас, хатоларни такрорламаслик учун ҳам керак. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat
2 356
17
Open byudjetга «овоз» йиғишнинг янги-янги усуллари чиқиб кетибди. Яшаш учун кураш авжида. Ха, айтганча бу метод профессионал
Open byudjetга «овоз» йиғишнинг янги-янги усуллари чиқиб кетибди. Яшаш учун кураш авжида. Ха, айтганча бу метод профессионал актёрлар томонидан ижро этилган. Тағин такрорлаб, бир балони бошлаб юрманг — тафаккур қилинг! 😉😁 @Tafakkur3
5 173
18
НЕПАЛДА 41 КИШИ СЕЛДАН СЎНГ ИСЛОМ ДИНИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ Ижтимоий тармоқларда 41 киши Ислом динини қабул қилиб, шаҳодат калимасин
НЕПАЛДА 41 КИШИ СЕЛДАН СЎНГ ИСЛОМ ДИНИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ Ижтимоий тармоқларда 41 киши Ислом динини қабул қилиб, шаҳодат калимасини (иймон келтириш гувоҳлигини) айтаётгани акс этган видео фаол тарқалмоқда. Видео билан бирга тарқатилаётган маълумотларга кўра, бу инсонлар Непалда содир бўлган вайронкор селлардан сўнг Ислом динини қабул қилган. Бундан бир ой олдин бу кофирлар ўз юртидаги мусулмонларнинг масжидларини бузиб, Қуръонни ёққан ва шу йўл билан ҳақ динни тан олмай, Аллоҳга исён қилган эди. Ана энди бу гумроҳларнинг аҳволига қаранг! «Улар макр қилдилар. Аллоҳ ҳам макр қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг энг яхшисидир». (Оли Имрон, 54-оят) Яъни, Аллоҳ таоло душманларнинг ёмон режаларини Ўз ҳикмати билан пучга чиқариши ва энг адолатли тадбир қилувчи эканини ушбу ояти каримада сиз ва биз, мусулмонларга билдириб қўйган. Тафаккур қилинг, тафаккур қилишсин! @Tafakkur3
4 102
19
ЧУҚУР МАЪНОГА ЭГА 13 ТА ХАЛҚ МАҚОЛИ 1. Япон халқ мақоли: Кема чўкиб кетгандан кейин, уни қандай қутқариш мумкинлигини ҳамма билади. 2. Африка халқ мақоли: Арслон бўлишни орзу қилган мушук, биринчи ўринда сичқон ва каламушлар билан озиқланишдан воз кечиши керак. 3. Доғистон халқ мақоли: Ҳамёнинг қанча семиз бўлса, ҳазилингга шунчалик баланд овозда кулишади. 4. Италия халқ мақоли: Тўсиқлар фақат бизнинг миямизда. 5. Монголия халқ мақоли: Бугун қўлида қилич тутган киши эртага ўша қўлида қалқон тутиб туришга ҳам тайёр бўлиши керак. 6. Хитой халқ мақоли: Ботқоқ қурбақасига океан ҳақида гапиришга уринма. 7. Инглиз халқ мақоли: Доим ортга назар ташлайдиган инсон эртами-кечми барибир қоқилади. 8. Турк халқ мақоли: Босган қадамингнинг овози қанчалик баланд бўлса, душманларинг шунчалик кўпроқ эшитади; босган қадаминг қанчалик ишончли бўлса, душманларинг шунчалик кўпроқ қўрқади. 9. Араб халқ мақоли: Ҳеч қачон биринчи қадамни қўйган инсоннинг устидан кулма, ҳеч бўлмаганда у олдинга қараб интилмоқда. 10. Ҳинд халқ мақоли: Сув тошни куч билан эмас, сабр билан юмшатади. 11. Япон халқ мақоли: Қуёш манзилга ҳеч қачон шошилмайди, лекин доим ўз вақтида улгуради. 12. Ҳинд халқ мақоли: Қафасда яшовчи қуш учишни касаллик деб ҳисоблайди. 13. Италия халқ мақоли: Зинапоянинг юқорисига доим биринчи поғонадан чиқилади, лекин биринчи поғона доим ҳам юқорига олиб бормайди. @Tafakkur3
4 381
20
Бугун бир даврада Ўзбекистоннинг иқтисодиёти кучлими ёки Қозоғистонникими, деган маънода баҳс бўлди Ҳақиқатда ҳолат қандай ўзи? 2025 йилнинг якунларига қарайдиган бўлсак, Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)и 306 миллиард доллардан сал зиёдроқни ташкил қилган бўлса, Ўзбекистон ЯИМи 147 миллиард долларга етди. Ўртадаги тавовут икки баробардан зиёдроқ. Қозоғистоннинг аҳоли жон бошига ЯИМи Ўзбекистонникидан 3,7 баробар кўп экан; уларда – 14 692 доллар бўлса, Ўзбекистонда ҳар бир одамга 3 968 доллардан тўғри келаркан. Фарқ анчагина. Лекин Ўзбекистонда инфляция пастроқ бўлиб турибди, яъни бизда 7,3 фоиз бўлса, қўшнилар 12,3 фоизни урган. Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши ҳам юқорироқ; бизда 7,7 фоиз бўлса, бовурларда 6,5 фоизга тенг келган. Ташқи савдо қўшниларда яхшироқ; уларнинг экспорти 79 миллиарддан зиёд бўлса, биз қарийб 34 миллиард долларга етганмиз. Хўш, бу кетишда икки давлатнинг ЯИМи қачон тенглаша олади? Биз учун энг яхши сценарийда, яъни ЯИМимиз 7-8 фоиз ўсиб, қўшни 3 фоиздан ривожланса, биз бовурлар билан 19 йилда теппа-тенг бўламиз. Ўртача сценарий амалга ошса, яъни Ўзбекистон йилига 7 фоиз, Қозоғистон 4 фоиздан ўсаверса 25 йилда “тенг бўлдик”, деб қўлни қўлга берамиз. Ривожланиш секинроқ бўлса, яъни бизларда ўсиш 6 фоиз, қўшнида 4 фоиз бўлса... 2062 йилдагина тенглик ҳақида гапириш мумкин бўлади. Лекин битта гап. Яқинда Ўзбекистон Президенти мамлакатимизнинг иқтисодий ресурслари, ижтимоий кайфияти, табиий бойликлари, шиддатли ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар, яъни давлатнинг умумий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ЯИМининг ўсиши 10-12 фоиз бўлиши кераклигини айтганди. Куни кеча Мустақиллигимизнинг 35-йиллиги тўйида давлатимиз раҳбари яқин 4 йилда Ўзбекистоннинг ЯИМи 300 миллиард долларга етишини эълон қилди. Очиғи, бунга ишонса бўлади. Чунки, бизда яна дунёда энг қиммат ҳисобланадиган инсон ресурси ҳам каррасига кўпроқ. Яқин орада аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда. Фақат аҳолини яхши ўқитиш, тарбиялаш, касбга ўргатишдек масъулиятни дўндиришимиз керак бўлади. Муҳими, кимнидир қувиб етиш ёки мақтаниш эмас, давлатимиз қудратли бўлиб, халқимиз бошқаларда кам бўлмай яшаса бўлгани.... Нима дейсиз?... Салим Донёров @Tafakkur3
3 703