cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Tafakkur egalari

Тафаккур эгалари каналига аъзо бўлинг ва зиёлилар қаторидан жой олинг! 👉👉 @Tafakkur3

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
7 671
مشترکین
+1824 ساعت
+317 روز
-1930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
Азгина сиёсат ҳақида! «Путининг Хитойга ташрифининг асосий натижалари» Путлерпараст манқуртлар тафаккур қилишсин! @Tafakkur3
نمایش همه...
😁 16👎 5🤯 2👍 1🤡 1
00:43
Video unavailableShow in Telegram
Миллатнинг виждони уйғоқ, ватанни севувчи, фикри теран миллатимиз вакиллари бонг урмоқда. Кошки бу гаплар манқуртларга таъсир қилса... Эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
نمایش همه...
🔥 15👍 5😁 1
00:12
Video unavailableShow in Telegram
Автобус ҳайдовчилари диққатга! Мексикада автобус ҳайдовчиларига велосипедчиларнинг ўрнида бўлиш таклиф этилиб, мана шундай услубда, автобусни велосипедчига жуда ҳам яқин масофада ҳайдашар экан. Шу йўл орқали автобус ҳайдовчиси кўча-куйда ҳаракатланаётганида пиёда, мотоцикл ёки велосипед ҳайдовчилари нимани ҳис қилишини ўзларида ҳис қилдиришар экан. Натижада, автобус ҳайдовчиларида бошқа кичик транспорт ҳайдовчиларига нисбатан ҳурмат ва хайрихоҳлик кўникмалари шакиллантирилар экан. Бизда ҳам узини "танк" бошқараётгандай тутадиган, айрим бир молфаҳм, бефаросат автобус ҳайдовчиларимизни мана шундай услубда тарбиялаш керак экан. Мутасадиларимиз тафаккур қилишсин! @Tafakkur3
نمایش همه...
👍 28
Ҳали вақт бор, ёшсан... Нафсининг йўлига кириб, ҳали намозга эрта, ўйнаб-кулиб қолайлик дейдиган бугунги куннинг Аъашолари бор... Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Арабистон жазирасига Ислом динини олиб келганларида янги диннинг, янги пайғамбарнинг хабарини эшитиб, Маккага ҳар томондан одамлар кела бошлашди. Макка аҳли савдони яхши қиларди, савдогар халқ эди, турли юртлар билан борди-келдиси, олди-сотдиси бор эди. Охирзамон пайғамбари чиқибди, янги дин келибди деган хабар тезда чор тарафга тарқалиб кетган эди. Ўша даврда донғи Ямандан Дамашққача кетган Аъашо деган бир шоир бор эди. У пайтда шоирларнинг обрўйи жуда баланд эди. Ўша шоир бир даврада Пайғамбар алайҳиссаломнинг хабарини эшитиб қолди. Даврада ўтирган мусулмонлар Қуръондан оятлар ўқиб беришди. Бундан таъсирланган Аъашо Маккага йўл олди. «Мен ҳам борай, янги чиққан пайғамбарни кўрай, унинг динини қабул қилай» деб, Маккага келди-да, дўсти Утба ибн Робиъанинг уйида тунаб қолди. Утба ибн Робиъа шоирнинг эртасига бориб, пайғамбарни топиб, учрашмоқчи бўлаётгани ҳақидаги хабарни мушрикларнинг каттасига – Абу Жаҳл лақаби билан машҳур бўлган Абулҳакамга етказди. Абу Жаҳл «Аъашо мусулмон бўлса, обрўйи баланд бу шоир ҳаммани ўзига эргаштиради-ку» деб, кечаси билан мижжа қоқмай чиқди. Ўша маҳалда арабларда шеърхонлик ривожланган, зўр шоирни кўрса, доҳийдек унга эргашиб кетаверишар эди. Абул Ҳакам «Аъашо ҳам мусулмон бўлса, мусулмонларнинг сони, нуфузи, обрўси кўпайиб кетади-ку» деган ташвишда эрталаб келиб, Аъашо билан учрашди, нега келганини суриштирди. Аъашо «Муҳаммадни топиб, унинг динига кирмоқчиман», деди. Шунда Абу Жаҳл уни йўлдан урмоқчи бўлди, «Унинг динига кириб нима қиласан, унинг динига кирсанг, кўп нарсалар тақиқланган. Масалан, улар зино ҳаром дейишади», деди. Аъашо «Мен энди қариб қолдим, мен зинони тарк қилолмасам ҳам, зино мени тарк қиладиган ёшга етиб қолдим, бунга розиман», деди. Абу Жаҳл ўйлаб туриб, «Унинг динида маст қилувчи ичимликлар ҳам ман қилиняпти, Муҳаммад уни ёмон кўради», деди. Ўша пайтда хамрнинг ҳукми ҳали тўлиқ тушмаган эди. Бу ҳукм кейинроқ Мадинада нозил бўлди. Абу жаҳл «Сен шунга розимисан, унинг динига кирсанг, кейин бу шаробларни ичолмайсан», деди. Аъашо ўйланиб қолди, чунки ўша маҳалда ҳам шоирлар маст қилувчи ичимликларни илҳом парисини олиб келадиган бир омил деб билишар эди. У ўйланиб туриб, «Бўлмаса мен бир йилдан кейин келарман. Бориб бир йил тўйиб-тўйиб шароб ичиб оламан-да, кейин қайтиб, унинг динига кираман. Ундан кейин ичмасам ҳам майли», деб қайтиб кетди. Аммо бир йилга бормай Аъашо вафот қилди. Бу воқеани Ибн Ҳишом ўзларининг сийрат китобларида келтирганлар. Аъашо нафсининг йўлига юриб, саҳоба бўлиш бахтидан маҳрум бўлди. Бу воқеадан қандай ибрат олиш кераклиги ҳаммамизга маълум. Бугун ҳам нафсининг йўлига кириб, ҳали намозга эрта, ўйнаб-кулиб қолайлик дейдиган бугунги куннинг Аъашолари бор. Бугун ҳам «Ҳамма қатори бошларсан, ҳозир бошласанг, мана бу лаззатлардан маҳрум бўлиб қоласан» дейдиган нафс кўринишидаги Абу Жаҳллар бор. Аммо вақт ўтиб кетяпти, биродарлар. Жуда кўпчилигимиз тоат-ибодатга жуда яқин турибмиз, бир ҳатласак, бу йўлга ўтадиган кўчаларда юрибмиз, аммо нафсимиз бизни қайтаряпти, «Ҳали вақт бор, ёшсан, буёққа ўтсанг, кейин бу ишларни қилолмай қоласан» деган нарса бизнинг Абу Жаҳлимиз бўлади. Вақт эса ўзининг ишини қиляпти, биродарлар. Шунинг учун хайрли ишни кечиктирманг дейилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоало ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган хайрли ишларга муваффақ айласин, дунёнинг ҳар турли балосидан Ўзи асрасин, залолатда юрганларга ҳам Ўзи инсоф-тавфиқ берсин! Тафаккур қилинг! Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. @Tafakkur3
نمایش همه...
👍 24😢 6🔥 3
00:58
Video unavailableShow in Telegram
Жуда муҳим ва долзарб мавзу. Халқимизда тилга эътибор сусайгани бор гап. Айниқса санъат соҳасида бу яққол номоён бўлмоқда. Санъат соҳасини саноатга айлантирган жуда кўп артисвачча, санаоткорлар, дапчи ва отарчилар шунингдек, ОАВ да, кенг жамоатчилик олдида чиқиш қилаётган "блогер", "вайнер" яна бир нарса гер... , мер... ларнинг "сайи ҳаракати" туфайли бугунги кунда расмий ўзбек тили, адабий сўзлашув тилининг халқ орасида, айниқса ёшлар орасида обрўси тушиб кетди. Омма олдида ўзини кўрсатишга ишқибоз бу оломонни назорат қилиш ва тартибга солиш тизими ишламагани туфайли булар оғзига келганини айтиш ва шевада гапиришни урф қилиб олишгани ортидан бундай ҳоллат омма ичида кенг томир ортишга ҳам улгурди. Бу борада жиддий қадамлар ташлаш вақти келмадимикан? Тафаккур қилайлик! @Tafakkur3
نمایش همه...
👍 25💯 9🔥 4😭 2
02:14
Video unavailableShow in Telegram
Mikki Mauslar🐭🐼 Jamiyatimizda yana bir ildiz otgan illat. Ko'ring va tafakkur qiling! @Tafakkur3
نمایش همه...
👍 34💯 4🔥 3🫡 2
​​🕋 Мен ёш боладек йиғладим.. 🪶Масжидул Ҳаромни ҳозирги кўринишига сабаб бўлган ва Масжидул Набавийни баланд оқ миноралар билан ажойиб гўзал ҳолатига сабабчи бўлган шахс бу Мисрлик Муҳаммад Камол Исмоилдир. У ўз ишида жуда моҳир муҳандислардан бўлган. Олим Масжидларни лойиҳалаштиргандан кейин Саудия Қироллиги томонидан берилган миллион долларлик пулларни олишдан бош тортиб: Икки Харами Шарифга қилган ҳизматим учун ҳақ оламанми? У ҳолда Роббимнинг ҳузурига қай аҳволда бораман деган. Бир куни муҳандис билан Масжидул Набавийни қуришда ҳаммани ҳайратга солган воқеа юз берган. Муҳандис Масжидул Набавий полига икки турли мармар қўймоқчи эди.Улардан бири фақат Грециядан топиш мумкин бўлган Thassos Extra деб номланган мармар эди.Бу мармарнинг сайқалланган юзаси ранглари,шаффофлиги ва ёрқинлиги жиҳатидан музга ўхшарди.Жуда ноёб бўлган,томирлар ва доғларсиз бу тоза оқ мармар жуда қимматбахо эди.Кечаси у майда тешикчалар орқали намликни ютиш,кундузи эса намликни чиқариш хусусиятига эга бўлгани учун жазирама иссиқда ҳам доимий равишда совуқ ушлаб туришини таъминлар эди.Ушбу турдаги мармар Грециянинг кичик оролида жойлашган бўлиб,муҳандис Муҳаммад Камол мармар сотиб олиш учун ўша ерга борган. У ерда масжид учун етарлича мармар сотиб олишга шартнома тузилиб, ўша ерда бор бўлган мармарнинг ярмини олиб, Мадинадаги Пайғамбар алайҳиссалом масжидларига олиб келинган.Муҳаммад Камол шундай дейди: "Бир қанча вақт ўтиб Қироллик идораси мендан Пайғамбаримиз соллалоҳу алайхи васаллам масжидининг бутун юзасини худди шу мармар билан қоплашимни сўради.Мен хавотирга тушдим. Бундай мармар Ер юзида фақат Юнонистоннинг кичик бир ҳудудидагина мавжуд,унинг ҳам ярмини ўзим сотиб олдим. Аммо бу бутун қаватни қоплашга етмаслиги аниқ эди. Мен яна Грециягa бордим. Компаниянинг президентидан қолган мармар ҳақида сўрадим. У менга:"Сиздан кейин қолган мармар ҳаммаси сотилиб кетди” деди. Муҳаммад Камол шундай дейди: "Мен жуда хафа эдим, умримда бунчалик қайғурмаганман. Идорадан чиқиб кетдим ва эртасига самолёт буюриб, Саудияга қайтиб келишим керак эди.Чиқаётиб котибдан: “Мармарнинг қолган миқдорини ким сотиб олганини биласанми”,-деб сўрадим. Мен унга Грецияда яна бир кун қолишимни ва ундан қолган мармарни сотиб олган киши хақида маълумот  топишини илтимос қилдим. Рақамимни қолдириб кетар эканман ўзимга ўзим:“Аллоҳ бир йўлга бошлар, мушкулим осон бўлар,иншааллоҳ" - деб қўйдим. Аэропортга кетишдан бир неча соат олдин котиб менга қўнғироқ қилиб, идорага келишимни сўради. Офисга келганимда, мармарнинг қолганини сотиб олган одамнинг   маълумотларини беришди. Харидор Саудия компанияси эканлигини билганимда юрагим қинидан чиқиб кетай деди. Мен тўғри Саудия Арабистонига учдим, аэропортдан эса мармар сотиб олган компанияга бордим.Директорлар кенгаши раисининг олдига бориб ундан: "Кўп йиллар олдин Грециядан сотиб олган мармарни нима қилдингиз?" деб сўрадим. У: "Эсимда йўқ",-деди. Кейин у барча дўконларига қўнғироқ қилиб,улардан оқ юнон мармарини сўради. Барча дўкондагилар унга:"Ҳаммаси турибди, умуман сотилмаган" - дейишди. Мен ёш боладек йиғладим. Компания эгаси мендан: "Нега йиғлаяпсиз?"- деб сўради. Унга воқеани тўлиқ айтиб бердим ва :"Мана сизга бўш чек, истаган рақамни ёзинг, мен тўлайман"- дедим. Компания эгаси мармар пайғамбар алайҳиссаломнинг масжиди учун эканлигини билгач:  "Мен мармар учун бир дирҳам ҳам олмайман, Аллоҳ ризоси учун мармарни олаверинг"- деди. Шундай қилиб, масжидни кенгайтириш учун етарли мармар топилган эди”,-деб ҳикоя қилган эди Муҳаммад Камол Исмоил. Маълумотларга кўра, у 2008 йил 2 август куни 100 ёшида Аллоҳ таолога омонатни топширди.У шундай узоқ умрни икки Харами Шарифнинг хизматига бахшида этди. У ОАВ да бот-бот чиқишга, машҳурликка, молу-дунёга рағбати йўқ инсонлар сирасидан эди. Дунё аҳли бундай ажойиб фазилатлар соҳиби, ўз ишининг моҳир билимдони бўлган муҳандисни таниши ва унинг ҳаққига дуолар қилиши керак. Аллоҳ таоло икки Харами Шарифга холис хизмат қилган Муҳаммад Камол Исмоилни Ўз раҳматига буркасин. Барчамизга шу инсон каби Аллоҳ ризоси учун динимизга беминнат хизмат этиш насиб этсин. Тафаккур қилинг! @Tafakkur3
نمایش همه...
👍 46😭 11 8🙏 4
01:52
Video unavailableShow in Telegram
"Уч нуқта" жамоасидан навбатдаги шедевр! Шахсан каминанинг ғояси асосида тайёрланган “Ўқитувчи бўлмайман!” деб номланган ушбу лавҳада ўқитувчи касбининг нақадар қадрсизланиши орқали миллат фожеаси кўрсатиб берилган. Бу роликни қўллаб юбориш ҳар биримизнинг вазифамиз, менимча. Лайкларни босиб, “Устозларга шон-шарафлар!” деб изоҳ қолдиришингизни илтимос қилиб қоламиз! Миллат фожеасига беэътибор бўлмайсиз деган умиддаман! Манба: Adolat_kuychisi Кўринг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
نمایش همه...
👍 80😢 12🔥 7 1💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳиндистонни босиб олган Британиялик Луис Франсисдан: “Қандай қилиб 10 минг Британиялик 400 млн аҳолиси бўлган Ҳиндистонни босиб олди“- дейилганда, қуйдагича жавоб берди: “Парчала, забт этасан. Биз уларни аввал ҳар хил миллатларга бўлдик (Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Шри Ланка), сўнг қисмларга, сўнгра фирқаларга бўлдик. Ҳар бир фирқага бизга дўст бўлган ва ўзимиз тарбиялаган кишини бошлиқ қилиб қўйдик. Сўнгра бу қабилалар ва фирқалар ўртасида урушларни очдик, ўзимиз эса бу муаммоларни ҳал қилувчи ҳакамга айландик. Уларга муаммоларни чиқар ва ўзинг ечиб бер, ҳамда ўйиннинг барча арқони қўлингда турсин. Арқонни жуда узоқ қўйма, қаршинга чиқишади. Кўп саҳоват қилма, қўзғолон қилишади. Агар сенга қарши бирор фирқа чиқса, унга қарши қолган фирқаларни ишлат. Урушларни қўлинг билан эмас, балки уларнинг қўли орқали бошқар. Миллий бойлик, озуқа ва воситаларни мoнoполия қил, то сенга доим муҳтож бўлишсин ва сени дўст деб ўйлашсин“. Афсуски, ҳудди шу усулни ўрислар бизга қўллаган. Тафаккур қилинг! @Tafakkur3
نمایش همه...
💯 35😢 17👍 7🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
Кузатув камераси ўрнатилган жойга одатда “кузатув камераси ўрнатилган” деб ёзиб қўйилади. Яъни ўғирлик қилма, биз кузатиб турибмиз, деган маънода огоҳлантириб. Индонезияликлар сал креатив ёндошишибди. “Камера кузатяпти” дейишдан олдин, “Аллоҳ кузатяпти”, “фаришталар кузатишяпти” ва уларга қўшимча биз ҳам кузатяпмиз, дейишибди. 3 таси 1 дегани шу бўлса керак. Индонезияликларам тафаккурли халқ! @Tafakkur3
نمایش همه...
👏 60👍 14🥰 2