en
Feedback
Tafakkur egalari

Tafakkur egalari

Open in Telegram

Тафаккур эгалари каналига аъзо бўлинг ва зиёлилар қаторидан жой олинг! 👉👉 @Tafakkur3

Show more
8 335
Subscribers
-424 hours
-247 days
-6930 days
Posts Archive
Repost from Xidirov formati
PISA 2025: Таълимдаги жиддий сигнал OECD — Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг PISA 2025 тадқиқоти дунё таълими уч
PISA 2025: Таълимдаги жиддий сигнал OECD — Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг PISA 2025 тадқиқоти дунё таълими учун жиддий сигнал бермоқда. Тадқиқот натижаларига кўра, 15 ёшли ўқувчиларнинг 20 фоизи ўқиш, математика ва табиий фанларнинг учаласида ҳам энг базавий даражага ета олмаган. 2022 йилда бу кўрсаткич 16 фоиз эди. Тадқиқотда 91 мамлакат ва иқтисодиётдан 760 мингдан ортиқ ўқувчи иштирок этган. Бу натижаларни фақат мактаб, ўқитувчи ёки ўқувчи билан изоҳлаш етарли эмас. Чунки боланинг ижтимоийлашув муҳити кескин ўзгармоқда. Илгари билим олиш жараёнида мактаб, китоб, ўқитувчи ва оила асосий манбалар бўлган бўлса, бугун улар қаторига ижтимоий тармоқлар, алгоритмлар, блогерлар ва сунъий интеллект ҳам қўшилди. Энг қизиғи — муаммо технологиянинг ўзида эмас, ундан қандай фойдаланишимизда. PISA 2025 маълумотлари рақамли қурилмалардан мақсадли ва меъёрда фойдаланиш билан ортиқча ёки чалғитувчи фойдаланиш ўртасида муҳим фарқ борлигини кўрсатади. Шунингдек, ўқиш одатларининг ўзгариши, узун ва бадиий матнларни камроқ ўқиш каби тенденциялар ҳам ўқув натижалари билан боғлиқ экани қайд этилган. Сунъий интеллект масаласида ҳам худди шу ҳолат. AI инсоннинг фикрлашини кучайтириши мумкин, аммо унинг ўрнига фикрлай бошласа, муаммо пайдо бўлади. Чунки инсон тайёр жавобни қанча осон қабул қилса, уни текшириш, таҳлил қилиш ва мустақил хулоса чиқаришга бўлган эҳтиёж шунча камайиши мумкин. Социология нуқтаи назаридан буни ижтимоийлашув муҳитининг трансформацияси сифатида кўриш мумкин. Бола энди нафақат ота-она, ўқитувчи ва тенгдошларидан, балки алгоритмлар ва рақамли муҳитдан ҳам ўрганмоқда. Шунинг учун бугунги асосий савол: Биз болаларга кўпроқ маълумот беряпмизми ёки уларни маълумот билан мустақил ишлашга ўргатяпмизми? Келажакда муваффақиятли инсон энг кўп маълумотга эга бўлган эмас, балки ахборотни ўқийдиган, текширадиган, таҳлил қиладиган, боғлайдиган ва мустақил хулоса чиқарадиган инсон бўлади. Демак, таълимнинг вазифаси энди фақат саводли ўқувчи тайёрлаш эмас. Чуқур ўқийдиган, диққатини бошқарадиган, мустақил фикрлайдиган ва ҳатто машина берган жавобни ҳам шубҳа билан текшира оладиган инсонни тарбиялашдир. Тафаккур қилинг! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

Ҳамма ёқимли нарса фойдали эмас, ҳамма фойдали нарса ҳам ёқимли эмас. Бу қоидани одамлар яхши тушунади. Шунинг учун илмда, ишда, ривожланишда қийинчиликларни қабул қилади. Чунки билади, оғриқ бор жойда ўсиш бор. Дўстлар, дугоналар, касбдошлар ҳам шу мантиққа кўра бир-бирларига далда бериб туришади. Лекин оилага келганда негадир мантиқ ўзгариб қолади. У ерда ҳамма нарса доим ёқимли бўлиши керак, дейилади. Гўёки муҳаббат — фақат роҳат, фақат тушуниш, фақат хушчақчақликдан иборатдек. Аслида эса оила ҳам шаклланиш майдони. Бу ерда ҳам сабр бор, мослашиш бор, нафсни енгиш бор, баъзан эса сукут билан ўтиш керак бўлган оғир лаҳзалар бор. Қизиғи шундаки, инсон ишда қийинчиликка чидаса, “катта мақсадли одам” дейилади. Илм йўлида сабр қилса, “иродали” дейилади. Аммо кимдир оилада чидаса, баъзан “хўрлик”, “ўзини пастга уриш”, “нега чидаяпсан?” деган савол ва маломатларга қолади. Аслида эса энг катта сабр энг яқин инсонларга бўлади. Оила бу фақат ҳис-туйғулар маскани эмас, оила бу тизим. Фақат ёқимли лаҳзалар эмас, балки қийин пайтларда ҳам баъзан қолишни, чидашни танлашдир. Худди иш ва ўқишдаги каби. Чунки доим ёқимли бўлган муносабат мустаҳкам бўлмайди. Мустаҳкам муносабат эса баъзан оғриқлар орқали етилади. Тафаккур қилинг! @Tafakkur3

Номимиз янги, онгимиз эски Ўзбекистонми? Кўринг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3

Мустақиллик — бизга қолган энг буюк мерос 🇺🇿 Ўз тилимизда гапириш, ўз тарихимизни ўрганиш, ўз юртимизда эркин яшаш, фарзандларимизнинг келажагини ўзимиз қуриш — бугун булар биз учун одатий ҳаётнинг бир қисми. Аммо бир вақтлар булар кимларинингдир энг катта орзуси эди. Биз бугунги кун авлоди ўтмишни ёдга олиш, бугунимизнинг қадрига етиш ва келажак олдидаги масъулиятимизни дом ҳис қилб яшашимиз даркор! Тафаккур қилайлик! @Tafakkur3

Repost from Xidirov formati
+2
Ҳувиллаган черковлар ва кўпайиб бораётган масжидлар! Европада христиан динига оид черковлар ҳувиллаб қолмоқда. Натижада уларнинг биноларини кўнгилочар марказлар, ресторанлар ва бошқа тижорий объектларга айлантириш жараёни жадал тус олмоқда. (Буни сиз юкланган видеода кўриб турибсиз) Динсизликнинг кенгайиши эса, айниқса ёшлар орасида, турли инсонпарварликка зид қарашлар, асосан шаҳват ва кўнгилхушликка мойил субмаданиятлар ҳамда турли секталар вакилларининг ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайишига олиб келмоқда. Бироқ соғлом фикрловчи қатлам орасида Ислом динини қабул қилиш жараёни ҳам сезиларли даражада жадаллашмоқда. Социологик жиҳатдан бу — инсоннинг эътиқод, маъно ва ижтимоий мансубликка бўлган эҳтиёжи қандай ўзгараётгани ҳақидаги мураккаб жараёндир. (Юкланган 2 фотода Англияда 1950 ва 2026 йилларда масжидлар сони экан сони акс этган) Инсон фақат моддий эҳтиёжлар билан чекланиб қолмайди. У доимо ҳаётнинг маъноси, ҳақиқат ва ўз мавжудлигининг мазмуни ҳақида ўйлайди. Мўмин инсон учун эса бу изланишнинг жавоби — Исломда, иймонда ва Аллоҳга бўлган ишончдадир. Иймон қалбга ҳузур ва хотиржамлик бағишлайди. Тафаккур қилинг! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

Repost from Xidirov formati
+2
Ҳувиллаган черковлар ва кўпайиб бораётган масжидлар! Европада христиан динига оид черковлар ҳувиллаб қолмоқда. Натижада уларнинг биноларини кўнгилочар марказлар, ресторанлар ва бошқа тижорий объектларга айлантириш жараёни жадал тус олмоқда. (Буни сиз юкланган видеода кўриб турибсиз) Динсизликнинг кенгайиши эса, айниқса ёшлар орасида, турли инсонпарварликка зид қарашлар, асосан шаҳват ва кўнгилхушликка мойил субмаданиятлар ҳамда турли секталар вакилларининг ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайишига олиб келмоқда. Бироқ соғлом фикрловчи қатлам орасида Ислом динини қабул қилиш жараёни ҳам сезиларли даражада жадаллашмоқда. Социологик жиҳатдан бу — инсоннинг эътиқод, маъно ва ижтимоий мансубликка бўлган эҳтиёжи қандай ўзгараётгани ҳақидаги мураккаб жараёндир. (Юкланган 2 фотода Англияда 1950 ва 2026 йилларда масжидлар сони экан сони акс этган) Инсон фақат моддий эҳтиёжлар билан чекланиб қолмайди. У доимо ҳаётнинг маъноси, ҳақиқат ва ўз мавжудлигининг мазмуни ҳақида ўйлайди. Мўмин инсон учун эса бу изланишнинг жавоби — Исломда, иймонда ва Аллоҳга бўлган ишончдадир. Иймон қалбга ҳузур ва хотиржамлик бағишлайди. Тафаккур қилинг! @Xidirovformat

#iqtibos «Ақлли одамларни ишга олиб, кейин уларга нима қилишни ўргатишдан ҳеч қандай мантиқ йўқ; биз ақлли инсонларни айнан улар бизга нима қилиш кераклигини айтишлари учун ишга оламиз. Сизни иерархия (мартаба тизими) эмас, балки ғоялар бошқариши керак. Энг зўр ғоялар ғалаба қозониши шарт, акс ҳолда иқтидорли одамлар сиз билан қолмайди.» — Стив Жобс @Tafakkur3

У синовдан ўта олмади. Аммо, сиз-чи? Сиз ўта оласизми? Кўринг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3

Нега бугунги кунда одамлар тобора кўпроқ касал бўлаяпти? Сабабини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3

Repost from AdolatFarzandi
Аҳволимиз Ёш йигит вилоят ҳокимига мурожаат қилиб, онаси ва синглиси унинг қарамоғида экани, ўзи эса уйланмоқчи бўлаётганини айтган. Ҳоким эса мурожаатни рад этмай ёшлар бўйича ўринбосарига тўй тараддудини бошлаш бўйича топшириқ берган. Мана бизнинг аҳволимиз. Ишлашни, илм олишни истамаймиз, текин бўлса хотинни ҳам оловрамиз. Ўзи қарамоғида онаси билан синглиси бор экан, камига яна биттасини қарамоғига олмоқчи. Бугун хотин сўрайди, эртасига уларни боқиш учун пул ҳам сўрайди. Ёшгина йигитга уят эмасми? Ундан кўра, иш сўра, даромад топиш учун бирон-бир йўналиш сўра, хотин ҳам сўрайсанми, дейдиган кимса йўқ. Сурбетликниям чегараси бор, ахир! Менимча, ҳокимларимизни ўзларини ҳоқонлардек тутиб ҳамма нарсани муҳайё қилиб берадиган афсонавий жин ролини ўйнашларига чек қўядиган вақт келди. Тунов кунги яна бир ҳокимнинг «тила, тилагингни», деб халқнинг пулидан умрага бепул путевка қилиб беришини-ку, айтмаса ҳам бўлади... @AdolatFarzandi

Пайғамбаримиз Мухаммад алайхиссалом табобатлaри: • доимо тоза ва покиза таомларни енг; • жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди; • таомни узоқ чайнаб, кейин енг; • овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювинг; • овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг. Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг; • қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатларни ва сабзавот- кўкатларни енг; • дастурхонингиздан хурмо аримасин. Узум, хурмо ва зайтун; • яратганга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради; • чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг; • синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг; овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг; • сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради; • агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор; • нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон барокатидандир. Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради; • беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади; • кўкат истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади; • сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинглар. Чунки у турли доривор гиёҳларни ейди; • истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг; • ҳадиси шарифларнинг бирида: “Сут ичиб туриб, балиқ еманг”, деганлар. Чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин; • асал еб туринг, чунки у минг дардга даводир. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин; • овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг. Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун! @Tafakkur3

1 ва 6 ёшда электрон экранлар қаршисидаги вақт ота-оналар ўйлаганидан ҳам муҳимроқ Гўдаклик ва мактабга чиқиш арафасида экран
1 ва 6 ёшда электрон экранлар қаршисидаги вақт ота-оналар ўйлаганидан ҳам муҳимроқ Гўдаклик ва мактабга чиқиш арафасида экран қаршисида кўп вақт ўтказиш кейинчалик болаларнинг ўқишдаги ўзлаштириши пасайишига ва хотираси заифлашишига олиб келиши мумкин. Янги илмий тадқиқотларга кўра, болалик даврида экрандан фойдаланиш одатлари узоқ муддатли салбий таъсир кўрсатадиган айрим жуда нозик даврларни ўз ичига олади ЖССТ ва Педиатрия академияси 2 ёшгача болаларга экран бермасликни, 2–5 ёш учун эса кунига 1 соатдан кам чеклашни тавсия қилади. Сингапур ва Франция олимлари ўтказган кўп йиллик тадқиқот шуни кўрсатдики, экранда кўп вақт ўтказиш боланинг 9 ёшдаги академик натижалари ва 10.5 ёшдаги ишчи хотирасига бевосита салбий таъсир қилади. Тадқиқотга гўдакликдан ўрта болалик давригача кузатиб борилган 502 нафар бола жалб қилинди. Аниқланишича, ривожланишнинг айрим босқичларида экран кўришнинг кўплиги кейинчалик паст академик натижаларга ва заиф ишчи хотирага олиб келади. Айниқса, 1 ёшлик давр ва расмий таълим бошланиш арафаси (6 ёш) бу борада энг сезгир даврлар экани кўзга ташланди. Олимларнинг хулосасига кўра, болаларнинг экран қаршисидаги вақти қанча кам бўлса, шунча яхши. Ҳар куни қўшимча битта соатлик экран вақти алоҳида олинган бир боланинг ривожланишида дарҳол кўзга ташланмаслиги мумкин, бироқ бутун жамият миқёсида қараганда, умумий таълим кўрсаткичларининг пасайишига ва болаларнинг билим олиш салоҳияти сусайишига олиб келади. Бу илмий натижалар мутасаддиларимизни тафаккур қилишга ундашидан умидвормиз! @Tafakkur3

Ҳатто ақл ва заковатда инсондан минг чандон ортда бўлган бир қуш англаган ҳақиқатни сиз унутдингизми? Жумаингиз хайрли ва баракотли бўлсин! Тафаккур қилинг! @Tafakkur3

+2
Хитой кўчаларида олимларнинг улкан расмлари илиняпти экан Чжэнчжоу метроси ва айрим шаҳарларда ракета-космик дастурларида катта ҳисса қўшган Цянь Сюэсэн, ядро физиги Дэн Цзясянь, Нобель мукофоти совриндори Ту Юю ва машҳур агроном Юань Лунпин каби олимларнинг портретлари реклама экранлари ва баннерларга жойлаштирилмоқда. Айрим жойларда ҳатто қиммат тижорий реклама ўрнига олимларнинг портретлари қўйилган. Бундан асосий мақсад, жамиятда олимларни ҳам машҳур инсонлар, намуна ва миллий қаҳрамонлар сифатида кўрсатиш. Яъни рекламада фақат актёр, хонанда ёки инфлюенсер эмас, олим ҳам “юлдуз” бўлиши мумкин Хитой ижтимоий тармоқларида бунга нисбатан - "Мана, аслида кимларга эргашишимиз керак" деган мазмундаги фикрлар ҳам тарқалмоқда. Ибрат олсак арзийди, тафаккур қилайлик! @Tafakkur3

Repost from Xidirov formati
+1
Аллоҳга осон... Куни кеча ўз юртидаги мусулмонларга тинчлик бермаган, Қуръони каримни таҳқирлаб, масжидларга ўт қўйган оломон бугун бошига тушган мусибат қаршисида саросимага тушмоқда. Оғир синов уларни тафаккурга чорлай бошлаган кўринади, кўзлар очилмоқда. Непалда одамлар оммавий равишда ўз қўллари билан ясаган уйидаги "худолари" бут ва санамларидан воз кечиб, уларни дарёларга улоқтириб ҳақ дин Исломни қабул қила бошлабдилар.. Инсон зоти шу, унинг бошига мусибат келганда, қалбида кўп нарса ўзгаради. Зеро, банда заиф, Аллоҳнинг қудрати эса чексиздир. Аллоҳ таоло Исломни азиз, мусулмонларни қадрли қилсин. Ҳар биримизни тафаккур қилувчи, ибрат олувчи бандаларидан айласин. Тафаккур қилайлик... Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

Нима учун турклар биз ўзбекларни қардошим дейди, яъни қардош халқмиз дейди? Динимиз бир, эътиқодимиз бир, тилимиз яқинлиги учунми? Фақат у эмас, эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3

СУКУТ ЎЛДИРАДИ Бир киши уйланди. Аёли билан тинч, осуда ҳаёт кечира бошлади. Аёлини яхши кўрарди. Фарзандлар кўрди. Оиласини моддий томондан доим яхши таъминлаб қўйса ҳам, бора - бора аёлига унчалик аҳамият, эътибор бермас, баъзан бор - йўқлигини сезмайдиган бўлиб қолди. Орадан ўн йиллар ўтиб, аёл оилавий ҳаётларига ўзгартириш киритишни истади. Ва кунларнинг бирида эри ишга кетаётганидан йўл - йўлакай эшитиб кетиши учун диск берди. Эри мошинасига ўтириб дискни қўйди. 5, 10 ҳатто 20 дақиқа ўтса ҳамки ундан садо чиқмади. 40 дақиқа ўтди. Яна кутди. 2 дақиқадан кейин аёлига қўнғорироқ қилди. - Эй Ҳилолнинг қизи, бу қанақа диск? Ичида ҳеч нарса йўқ шекилли!? -деди. - Озроқ кутинг, бошлайди! - деди, аёл. Эри яна кутди. Садо чиқмади. Яна қўнғироқ қилиб, аёлга айни саволни берди. Аёл: - Дискнинг бошқа томонини қўйиб кўринг - чи? - деди. Қўйди. Жим.. 12 дақиқадан сўнг, ишига етиб борди. Аёлига: - Сен менга ишламайдиганини бердинг, шекилли. Унда ҳеч нарса йўқ! - деди. Аёли: - Уйга қайтаётганингизда яна қўйиб кўринг, ишлаши керак эди, - деди. Эри айтганини қилди. Жим... - У ёқ буёғига қараб яна қўйди. Ишламади. Ғазаби келди. Уйига келиб, зарда билан: -Нима, мени мазах қиляпсанми? - деди. Аёли: - Қани диск? - деди. - Мана! - деб берди. - Сабр қилинг! - деди. Ва компьютерга қўйди. - Келинг, эшитинг! - деди. Бир, бир ярим дақиқа кутишди. - Кўряпсанми, диск бўш! - деди, эри. - Шошилманг, озгина сабр қилинг! - деди, аёл. 5 дақиқа кутиб асаблари бузилиб кетди. Аёл хотиржам дискни ўгириб бошқа томонини ўгирди. Айни ҳикоя. - Нима-а-а? Устимдан куляпсанми? Ё ўзингними? - деди, эри. -Сабр қилинг, озроқ, - деди аёл. - Эй, бўлди - е, тоқатим қолмади! - деди, ғазабланиб. Аёл аста ўрнидан туриб дискни чиқарди. Ва: - Қадрли эргинам, азизим.... Сиз бир, бир ярим соат шу дискнинг бўшлигига сабр қила олмадингиз... Мен эса, ўн йиллардан бери сизнинг ичингиз бўшлигига сабр қилиб келяпман - ку? - деди. Киши аёлининг нима демоқчилигини тушунди. Ўзини, ва оиласининг аҳволини тўғирлашга киришди. Хулоса Сиз бу ҳикоядан нимадир олдингизми? Сукут аста - секин таъсир қилувчи заҳардек оилавий ришталарни ўлдиради! Аёлингизни инсон билиб муомала қилинг! Уйнинг бир парчаси деб эмас! Уни тингланг! Суҳбатлашинг! У сизга бутун қалбини бериб, сиздан рози бўлиб, умрини сизга бахш этганига яраша, сиз ҳам унга аҳамият беринг! Меҳрингиз, озгина эътиборингизни аяманг! Умму Абдуллоҳ таржимаси. @Tafakkur3

Repost from Xidirov formati
«КАТТА ЛОЙИҲА» — ДОИМ ҲАМ КАТТА НАТИЖА ДЕГАНИ ЭМАС UzDaewoo автозаводи ишга тушганидан кейин, Қирғизистоннинг ўша вақтдаги президенти Асқар Акаев ўзбекистонлик ҳамкасби Ислом Каримовдан: — Ислом ака, бу ишдан фойда топдингизми? — деб сўраганида, Ислом Каримов: — Бу ишимиз катта хато бўлди, — деб жавоб берган экан. Энди савол: бугунги «катта-катта» лойиҳаларимиздан нечтаси эртага «катта хато» деб баҳоланмайди? Миллиардлаб маблағ сарфланади. Тантанали очилишлар ўтказилади. Ленталар кесилади, минбарларда баландпарвоз гаплар айтилади. Аммо энг муҳим савол баъзан четда қолиб кетади: Лойиҳа ҳақиқатан ҳам иқтисодий самара беряптими? Жамиятга қанча фойда келтиряпти? Сарфланган ҳар бир сўм ўзини оқлаяптими? Лойиҳанинг катталиги эмас, унинг натижаси муҳим. Бугун қарор қабул қилувчилар учун энг катта жасорат — янги лойиҳани бошлаш эмас. Балки нотўғри кетaётган лойиҳани вақтида тан олиш, хатони яширмаслик ва ундан хулоса чиқаришдир. Доно халқимиз бежизга: «Мозийга қараб иш кўрмоқ хайрли», — демайди. Тарих фақат фахрланиш учун эмас, хатоларни такрорламаслик учун ҳам керак. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

Open byudjetга «овоз» йиғишнинг янги-янги усуллари чиқиб кетибди. Яшаш учун кураш авжида. Ха, айтганча бу метод профессионал актёрлар томонидан ижро этилган. Тағин такрорлаб, бир балони бошлаб юрманг — тафаккур қилинг! 😉😁 @Tafakkur3

НЕПАЛДА 41 КИШИ СЕЛДАН СЎНГ ИСЛОМ ДИНИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ Ижтимоий тармоқларда 41 киши Ислом динини қабул қилиб, шаҳодат калимасини (иймон келтириш гувоҳлигини) айтаётгани акс этган видео фаол тарқалмоқда. Видео билан бирга тарқатилаётган маълумотларга кўра, бу инсонлар Непалда содир бўлган вайронкор селлардан сўнг Ислом динини қабул қилган. Бундан бир ой олдин бу кофирлар ўз юртидаги мусулмонларнинг масжидларини бузиб, Қуръонни ёққан ва шу йўл билан ҳақ динни тан олмай, Аллоҳга исён қилган эди. Ана энди бу гумроҳларнинг аҳволига қаранг! «Улар макр қилдилар. Аллоҳ ҳам макр қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг энг яхшисидир». (Оли Имрон, 54-оят) Яъни, Аллоҳ таоло душманларнинг ёмон режаларини Ўз ҳикмати билан пучга чиқариши ва энг адолатли тадбир қилувчи эканини ушбу ояти каримада сиз ва биз, мусулмонларга билдириб қўйган. Тафаккур қилинг, тафаккур қилишсин! @Tafakkur3