"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv
Open in Telegram
Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.
Show more6 233
Subscribers
+224 hours
+37 days
+3830 days
Posts Archive
Оддий кун ҳам неъмат
Эрталаб ҳеч ким сизни уйғотмасдан ўйғонишингиз,
бирор тиббий қурилмасиз юришингиз,
ҳеч қандай нафас олиш аппаратисиз нафас олишингиз,
кунни оғир хасталик билан курашмасдан ўтказишингиз...
Буюк неъматдир.
Шундай экан, Аллоҳга сиз учун «оддий» бўлиб туюлган ҳар бир кун учун ҳам ҳамд айтинг. Зеро, бошқалар айнан сиз ҳозир эга бўлган баъзи неъматларни орзу қилиб яшамоқда.
@yunusalioxund
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловда олдинда, Абу Бакр эса уларнинг орқаларига мингашган эди. Абу Бакр Шомга қатнаб тургани учун йўлда уни танишар эди. У одамларнинг ёнидан ўтаётганида улар: «Эй Абу Бакр, ёнингдаги бу киши ким?» деб сўрашарди. У эса: «Менга йўл кўрсатаётган йўлбошчи», деб жавоб берарди.
Мадинага яқинлашганларида, ансорлардан Исломни қабул қилган қавмга — Абу Умома ва унинг шерикларига одам юбордилар. Улар икковларининг олдига чиқиб: «Омонликда ва итоат қилинган ҳолда киринглар», дейишди ва улар (шаҳарга) киришди.
Анас айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр Мадинага кириб келган кунларидан кўра мунавварроқ ва гўзалроқ кунни ҳеч қачон кўрмаганман. Ва у зотнинг вафот этган кунларига ҳам гувоҳ бўлдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган кунларидан кўра қоронғироқ ва ёқимсизроқ кунни ҳеч қачон кўрмаганман».
Имом Аҳмад ва Абу Яъло Ҳаммод ибн Саламадан, у Собитдан, у эса Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган, саҳиҳ ҳадис.
🔖Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган чоғларида биз худди ёмғирли тунда қаровсиз қолиб кетган қўйлар каби бўлиб қолгандик", деди.
@yunusalioxund
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣BIR-IKKI HADIS BILISH — ILM EGASI BO‘LISHMI?
🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi
🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzdakoʼring!
📝 Mazkur podkastDin ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
“Имомлар қуёши” кимлар?
“Шамсул аимма” илмий унвон бўлиб, маъноси – “Имомлар қуёши” демакдир. Бу унвон Ислом илмлари, айниқса, фиқҳ соҳасида жуда юксак мақомга эришган айрим йирик уламоларга берилган.
Манбаларда бу унвон қуйидаги машҳур тўрт уламога нисбатан қўлланади:
1. Абдулазиз ибн Аҳмад Ҳалвоний (ёки Ҳалвоий) – “Шамсул аимма” унвонини олган илк машҳур ҳанафий фақиҳлардан бири ҳисобланади. У Бухоро илм муҳитининг йирик намояндаси бўлиб, кўплаб шогирдлар етиштирган.
2. Муҳаммад ибн Аҳмад Сарахсий – ҳанафий мазҳабининг энг буюк фақиҳларидан бири. У ҳам “Шамсул аимма” унвони билан машҳур бўлган. Ривоятларга кўра, у ўн икки мингга яқин рисолани ёд билган ва машҳур “ал-Мабсут” асарини зиндонда туриб шогирдларига айттирган.
3. Бакр ибн Муҳаммад Заранжарий – айрим тарихий манбаларда унга ҳам “Шамсул аимма” унвони берилгани қайд этилади.
4. Имом Кардарий – машҳур аллома, машриқ фақиҳи ва йирик ҳанафий олими бўлиб, Шамсул аимма Абул Ваҳда Муҳаммад ибн Абдусаттор Имодий Кардарий Ҳанафий Баротқиний номи билан танилган. “Кардарий” нисбаси Хоразм вилоятининг қадимий Кардар (ҳозирги Туркманистон ҳудуди, Тошҳовуз вилоятига яқин) шаҳрига бориб тақалади.
Демак, “Шамсул аимма” расмий ёки оммавий тарзда ҳар кимга бериладиган унвон эмас, балки ислом илмлари, хусусан, ҳанафий фиқҳида улкан хизмат қилган ва замонасининг энг етук олимлари сифатида эътироф этилган шахсларга берилган шарафли илмий унвондир.
@yunusalioxund
Repost from Muslim.uz
#xabar #anjuman #film
🗣🌙 Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Нодир_фатволар
❓Савол: Бизнинг мазҳабимизда қайси таҳорат ниятсиз дуруст бўлмайди?
💬 Жавоб: Хурмо набийзига* таҳорат қилинса, ниятсиз дуруст бўлмайди. Бунга муҳаққиқ устоз Илоҳдод Жунфурий «Ҳидоя»нинг ҳошиясида Қудурийдан далил келтирган. Бунинг сабаби шуки, хурмо набийзи ҳақиқий сув эмас, балки сув йўқлигида ушбу сувнинг ўрнига ишлатилувчи ҳисобланади. Шунга кўра, у билан таҳорат қилиш таяммумга ўхшаб қолади. Таяммум** ниятсиз дуруст бўлмаганидек, бу ҳам ниятсиз дуруст бўлмайди.
Изоҳ:
* Набийз — луғатда «ташланган» маъносини англатади. Хурмо ёки майизни сопол идишдаги сувга ташлаб тайёрлангани учун бу ичимлик набийз деб аталган. Бу ичимликнинг ўткир таъми бўлган. Исломнинг аввалида «хамр» (маст қилувчи ичимлик)дан бўшаган сопол идишларда тайёрланган набийзни истеъмол қилишдан қайтарилган. Аммо кейинчалик мазкур идишлар йўқотилиб, тоза идишларда тайёрланган набийзни ичишга рухсат берилган. Набийзни ҳаромга чиқармаслик Аҳли сунна вал жамоа иттифоқ қилган масалалардан ҳисобланади.
** Таяммум — луғатда «мақсад қилиш» маъносини англатади. Истилоҳда эса «покланиш мақсадида пок ер жинси билан юзга ва икки қўлга тирсаклари билан қўшиб масҳ тортиш таяммум деб аталади». Таяммумнинг ҳикмати бандалардан покланишдаги машаққатларни аритиб, уларга енгиллик яратишдир.
"Нодир фатволар"дан
@yunusalioxund
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун 3 сентябр, 2026 йил.
Ҳафтанинг Пайшанба куни.
Ҳижрий сана: 1448, Робиул аввал ойининг йигирма биринчи куни!!! https://t.me/yunusalioxund
УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ
1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.
2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан
бўлиши керак.
3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.
4. Секин-секин шошил.
5. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.
6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.
7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.
8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.
9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.
10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.
11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.
12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат
қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.
13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни
такрорла.
14. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.
15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушѐр туриб,
тадоригингни кўриб қўй.
16. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.
17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.
18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.
19. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.
@yunusalioxund
Repost from Muslim.uz
#xushxabar #anjuman #taqdirlash
🤝 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофот топшириш жараёни
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#савол_жавоб
Одамлар ҳаққини бермаслик
❓Савол: Узоқ қариндошим мени икки ой ишлатиб пул бермади. Пули кўп, аммо ночор одамлар ҳаққини бермайди.
Бу ҳақда динимизда нима дейилган?
📨 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мардикорнинг ҳаққини кечиктирмасдан тез тўлашга тарғиб қилганлар: “Мардикорнинг ҳаққини унинг (пешона) териси қуримасидан олдин беринглар!” (Ибн Можа ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло деди: “Мен Қиёмат куни уч кишининг душманидирман:
1. Менинг номимни ўртага қўйиб (бирон нарса) олиб,
сўнг хиёнат қилган кишининг.
2. Ҳур-озод одамни сотиб, сўнгра пулини еган кишининг.
3. Ва мардикорни ижарага олиб ишлатиб, ҳаққини тўлиқ бермаган кишининг”» (Имом Бухорий ривояти). Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
@yunusalioxund
Ўйлаб кўраркансиз, қўрқинчли бир тасаввур, туйғу: Жаннатдан ҳам, дўзахдан ҳам абадий чиқиш йўқ. Ҳатто ўлимнинг ярми ҳисобланган уйқу ҳам у ерда йўқ. Дўзах аҳли ухламайди, чунки уларнинг азоби узлуксиздир. Жаннат аҳли ҳам ухламайди, чунки улар шундай роҳат-фароғатдаки, уйқуга эҳтиёж сезишмайди.
Охиратнинг абадий экани ҳақида доимо ўйланг. Бу дунё ҳаёти эса Аллоҳнинг наздида пашшанинг қанотичалик ҳам қийматга эга эмас. Бу шундай ҳаётки, Аллоҳ таоло у ҳақда: «Уларни тўплайдиган Кунда худди наҳордан бир соатгина турганга ўхшаб, бир-бирлари билан танишурлар», (Юнус сураси, 45 – оят) деган. Биз бу дунёга шунчаки имтиҳон учун келганмиз.
@yunusalioxund
Уяти борлар ўлиб кетган!
Айтишларича Усмонийлар халифалиги даврида Шом юртлари оммавий ҳаммомлар билан таниқли эди. Ҳаммомда иссиқ сув, совун ва бошқа хушбўйликлар бўлгани учун кўплаб одамлар оммавий ҳаммомларда ювинишган.
Кунлирнинг бирида катта бир ҳаммомга ўт кетди. Ичкаридаги одамлар ярим-яланғоч ҳолида жонсарак бўлиб ташқарига қочишди. Баъзи одамлар эса кийимсиз ҳолатда ташқарига чиқишдан уялиб ичкарида қолишди ва аланга ичида куйиб ҳалок бўлишди.
Кейин шаҳарда "Бу ёнғинда кимлар ўлди?", — деган саволга бир киши: "Уяти борлар ўлди!", — деб жавоб берди.
Шу одамнинг гапи тарқаб масал бўлиб қолди. Ҳозир ҳам Шомда бу гап машҳур: "Уяти борлар ўлиб кетган!"
Икром Шариф @yunusalioxund
Вақт
⏳Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳар куни *12 минг марта тасбеҳ (!) айтишларига ҳайрон бўлардим. Яъни, бунинг учун 3 соат кетади, деб ўйлардим.
Кейин англадимки, бу оддий ҳол экан. Масалан, бир инсон 3 соат давомида бирор футбол ўйинини таҳлили билан томоша қилиши мумкин. Масала — инсоннинг қизиқишлари ва устуворликларида. (Яъни, гап вақтда эмас, инсон нимани муҳим деб билиши ва нимани устувор қўйишидадир)
-3 соатда 10 минг марта истиғфор айтиш мумкин.
-3 соатда 5 порагача Қуръон ўқиб, ҳар ҳафта бир марта Қуръонни хатм қилиш мумкин.
-3 соатда 20 та ҳадисни ёдлаш (ўрганиб дарс қилиш) мумкин.
-3 соатда (кичикроқ) бир китобни ёки фойдали китобдан 100 саҳифани ўқиш мумкин.
Аммо гап барибир устуворлик ва қизиқишларда.
Албатта, биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчимиз! Зое кетказаётган вақтларимизга афсус!
▫️*Ибн Аббоснинг мавлоси Икрима ривоят қилган, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳар куни ўн икки минг марта тасбеҳ айтар эди. У киши: «Мен гуноҳим миқдорида тасбеҳ айтаман», дер эди. (Ибн Ҳажарнинг «Ал-Исоба фи тамйизис саҳоба» асаридан. Санади саҳиҳ). @yunusalioxund
Салим қалб таърифи
Ибн Абу Ҳаворий айтади: Суфёнга дедим:
— Менга маълум бўлишича, «Фақат Аллоҳнинг ҳузурига салим-саломат қалб билан келганларгина...» (Шуъаро сураси, 89-оят) ояти қалбида Аллоҳдан ўзга ҳеч нарса бўлмаган киши ҳақида экан.
— Ўттиз йилдан буён бундан-да яхшироқ тафсирни эшитмаган эдим, — деди Суфён йиғлаб. @yunusalioxund
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун 2 сентябр, 2026 йил.
Ҳафтанинг Чоршанба куни.
Ҳижрий сана: 1448, Робиул аввал ойининг йигирманнчи куни!!! https://t.me/yunusalioxund
мўъжиза:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдиришни хоҳлаган эди, Аллоҳ таоло уни хор қилди
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ғаврос ибн Ҳорис исмли моҳир жангчи бўларди. У ўз қавмига: “Сизлар учун Муҳаммадни ўлдираман”, деди. Қавми: “Қандай қилиб ўлдирасан?” деб сўрашди. Ғаврос: “Уни ўлдираман”, деди яна ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига борди. У зот ўтирар, қиличлари қинида турган эди.
Ғаврос: “Эй Муҳаммад! Қиличингга бир назар ташласам, майлими?” деб сўради. Расулуллоҳ: “Ҳа”, дедилар. У қилични қинидан олди ва ҳавода силкий бошлади. Аллоҳ таоло уни босиб қўйди.
Ғаврос: “Эй Муҳаммад! Мендан қўрқмайсанми?” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ! Сендан қўрқмайман!” деб жавоб бердилар. “Қўлимда қилич бўлса ҳам, мендан қўрқмайсанми?” деб сўради. Расулуллоҳ: “Йўқ! Аллоҳ мени сендан ҳимоя қилади”, деб айтдилар.
Ғаврос қилични қинига солди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қайтариб берди. Шундан кейин Аллоҳ таоло:
“Эй имон келтирганлар! Аллоҳнинг сизларга (берган) неъматини эсланг: бир қавм (кишилари) сизларга қўл кўтариш (ҳужум қилиш)ни ният қилганида, қўлларини сизлардан қайтарган эди. Аллоҳдан қўрқинг! Мўминлар фақат Аллоҳга таваккул қилсинлар!” (Моида, 11) оятини туширди»
Абу Нуъайм ривояти. @yunusalioxund
РАСУЛУЛЛОҲ СOЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БИЛАН БЎЛАДИГАН ОДОБЛАР
Мусулмон киши барча маҳлуқотлар билан гўзал одобда бўлиши лозим. Аммо биз одоб кўрсатишга энг ҳақли ва буйрилган зот – бу Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ ва Унинг Расули ҳузурида (ишларда) шошилманг (улардан олдинга ўтманг)!» (Ҳужурот сураси, 1-оят).
Яна шундай дейди:
«Пайғамбарнинг чақириғини ораларингизда бир-бирингизни чақиришдек қилманг!» (Нур сураси, 63-оят).
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БИЛАН БЎЛАДИГАН ЭНГ МУҲИМ ОДОБЛАР:
1. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш (муҳаббат):
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз то мен унга ота-онасидан, фарзандидан ва барча инсонлардан кўра суюклироқ бўлмагунимча (комил) мўмин бўлолмайди». (Муттафақун алайҳ).
2. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш:
Аллоҳ таоло айтади: «Пайғамбар сизга нимани келтирса, ўшани олинглар ва у сизларни нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар! Аллоҳдан қўрқинглар, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» (Ҳашр сураси, 7-оят).
3. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хабарларини тасдиқлаш:
Аллоҳ таоло айтади: «У (Пайғамбар) ҳаводан сўзламас. У (айтаётган гаплар) фақат (Аллоҳ томонидан) юбориладиган бир ваҳийдир» (Нажм сураси, 3-4-оятлар).
4. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш ва намуна олиш:
Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни яхши кўрсангиз, менга эргашинг, шунда Аллоҳ сизни яхши кўради ва гуноҳларингизни мағфират қилади» (Оли Имрон сураси, 31-оят).
5. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаш ва ҳурмат қилиш:
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Биз сизни (эй Муҳаммад) гувоҳлик берувчи, хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Токи сизлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиринглар, Уни (Унинг динини) қўллаб-қувватланглар, Уни улуғланглар ҳамда эртаю кеч Унга тасбеҳ айтинглар» (Фатҳ сураси, 8-9-оятлар).
@yunusalioxund
Агар яқин инсонингиз ёки дўстингиздан озор кўрсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларини эсга олинг: «Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмасдан, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшидир».
Имом Термизий ривояти.
Аҳмад ибн Абдулкарим Ҳузайр.
@yunusalioxund
Вақт
⏳Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳар куни *12 минг марта тасбеҳ (!) айтишларига ҳайрон бўлардим. Яъни, бунинг учун 3 соат кетади, деб ўйлардим.
Кейин англадимки, бу оддий ҳол экан. Масалан, бир инсон 3 соат давомида бирор футбол ўйинини таҳлили билан томоша қилиши мумкин. Масала — инсоннинг қизиқишлари ва устуворликларида. (Яъни, гап вақтда эмас, инсон нимани муҳим деб билиши ва нимани устувор қўйишидадир)
-3 соатда 10 минг марта истиғфор айтиш мумкин.
-3 соатда 5 порагача Қуръон ўқиб, ҳар ҳафта бир марта Қуръонни хатм қилиш мумкин.
-3 соатда 20 та ҳадисни ёдлаш(ўрганиб дарс қилиш) мумкин.
-3 соатда (кичикроқ) бир китобни ёки фойдали китобдан 100 саҳифани ўқиш мумкин.
Аммо гап барибир устуворлик ва қизиқишларда.
Албатта, биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчимиз! Зое кетказаётган вақтларимизга афсус!
▫️*Ибн Аббоснинг мавлоси Икрима ривоят қилган, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳар куни ўн икки минг марта тасбеҳ айтар эди. У киши: «Мен гуноҳим миқдорида тасбеҳ айтаман», дер эди. (Ибн Ҳажарнинг «Ал-Исоба фи тамйизис саҳоба» асаридан. Санади саҳиҳ).
@yunusalioxund
