ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

Открыть в Telegram

Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.

Больше
6 292
Подписчики
Нет данных24 часа
+217 дней
+4730 дней
Архив постов
Роббингиз сизни қанча чуқурлардан чиқариб қўйди. Нега ўтмишга қайтиб, яна ўша жарликларга тушишни хоҳлайсиз?! @yunusalioxund
Роббингиз сизни қанча чуқурлардан чиқариб қўйди. Нега ўтмишга қайтиб, яна ўша жарликларга тушишни хоҳлайсиз?! @yunusalioxund

Таваккул 📜"Қачонки азму қарор қилсанг, Аллоҳга таваккул қил. Албатта, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севадир", Оли Имрон сураси, 159 - оят. ◽️Изоҳ: "Таваккул дунё ва охират ишларида фойдани жалб ва зарарни даф қилиш бўйича Аллоҳ азза ва жаллага сидқидилдан суянишдир. Ишларнинг барчасини Унга ҳавола қилишдир. Ундан ўзгаси бирор нарсани бера олмаслигига, ман қила олмаслигига, зарар етказа олмаслигига ва фойда бера олмаслигига бўлган иймонни рўёбга чиқаришдир». Ибн Ражабнинг «Жомеъул улум вал ҳикам» асаридан. @yunusalioxund

14042. Истиғфорнинг меваси    Аҳмад ибн Ҳанбал бир шаҳарга сафар қилдилар ва масжидга бориб, у ерда тунаб қолмоқчи бўлдилар. Лекин масжид қоровули бунга рухсат бермади. Шундоқ бўлса-да, имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: «Унда масжид ёнида, оёғим сиғадиган жойда ухлайман», деди. Шундан сўнг қоровул у зотни у ердан ҳам узоқлаштириш учун судраб кета бошлади.    Шу пайт бу ҳолатни кўриб турган бир новвой имомни ўз уйида тунашга таклиф қилди. Имом Аҳмад уйга кирганида, новвой хамир қориб турганда ҳам тинмай истиғфор айтаётганини пайқадилар.    Имом Аҳмад ундан: «Истиғфорнинг самарасини кўрдингизми?» деб сўради. Новвой шундай жавоб берди: «Нимаики дуо қилган бўлсам, ҳаммаси ижобат бўлди.  Фақат биргина дуоим ҳали ижобат бўлмади».    Имом Аҳмад: «У қайси дуо?» деб сўради. Новвой: «Аҳмад ибн Ҳанбални кўриш» деди. Шунда имом Аҳмад: «Мана, мен ўша Аҳмад ибн Ҳанбалман. Аллоҳ мени сизнинг олдингизга судраб келтирди», деди. @yunusalioxund

#Тазкия Набавий ҳадислар асосида нафсни поклаш Нафсни поклаш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган, улар ҳақида тафаккур қилиб, уларга амал қилиш муҳим бўлган икки ҳадис бор. 💚Биринчи ҳадис – ёмонликлардан холи бўлиш ҳақида. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Кишининг ўз нафсини поклаши нима?» деб сўралди. У зот: «Аллоҳ қаерда бўлсанг ҳам, сен билан бирга эканини билишингдир», дедилар. Бу тушунча кўплаб гуноҳлардан воз кечишда жуда фойдалидир. Агар инсон ҳаётининг ҳар бир ҳолатида Аллоҳ таоло у билан бирга эканини қалбан ҳис этса, гуноҳлардан тийилиш унга осонлашади. Бунга қуйидаги сўзларни такрорлаб юриш ҳам ёрдам беради: «Аллоҳ мени кузатиб турибди. Аллоҳ мени кўриб турибди. Аллоҳ мен билан бирга». 💚Иккинчи ҳадис – гўзал хулқ ва фазилатлар билан зийнатланиш ҳақида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эҳсон нима экани сўралганда, у зот шундай дедилар: «Аллоҳга Уни кўриб турганингдек ибодат қилишингдир. Гарчи сен Уни кўрмасанг-да, албатта, У сени кўриб туради». Чунки ким Аллоҳ таолонинг ўзи билан бирга эканини қалбан чиндан ҳис этиш мақомига эришса, кейинги босқичда гўё Уни кўриб тургандай ибодат қилиш мақомига юксалади. Ана шунда инсон ибодатнинг ботиний сирлари билан зийнатланади, унинг нурлари ва гўзал самараларидан баҳраманд бўлади... @yunusalioxund

Поклик 📜"Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, зафар топди. Ва батаҳқиқ, ким уни булғаса, ноумид бўлди", Шамс сураси, 9,10 - оятл
Поклик 📜"Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, зафар топди. Ва батаҳқиқ, ким уни булғаса, ноумид бўлди", Шамс сураси, 9,10 - оятлар. ◽️Изоҳ: - Ким ўз нафсини куфрдан, ширкдан, нифоқдан, турли ёмонлик ва гуноҳлардан покласа, икки дунёда ютуққа эришади. - Ким ўз нафсини куфр, ширк, нифоқ, турли ёмонлик ва гуноҳлар ила ифлос қилса, икки дунёда ноумид бўлади, ҳасратга учрайди. @yunusalioxund

Эслатма 📱Телефондан (умуман) фойдаланмаслик керак бўлган вақтлар ◽️Саҳар вақтлари ва Аллоҳга муножот қилиш пайтида (бомдоддан кейин қуёш чиққунча ва умуман дуога эҳтимом қилган вақтларда); ◽️Дуолар ижобат бўладиган вақтларда (ёмғир вақти, жума куни, тунги намозда, азондан кейин ва ҳаказо); ◽️Ота-онангизнинг ҳузурида ўтирганингизда; (олдиларида одоб сақлаш, юзларига тикилиш ва қўлларидан тутиб суҳбатлашиш учун) ◽️ Бошқа инсонлар билан йиғилишда (ёки учрашувда) бўлганингизда (мажлис аҳлига ҳурматсизлик бўлмаслиги учун); ◽️Бирор нарса (хат, китоб, газета ёки журнал) ўқиётганингизда; ◽️Бирор масала устида изланаётганингизда (диққатингиз чалғимаслиги ва фикрингизни муаммо ечимига қаратиш учун); ◽️ Кимдир сизга ўз ташвишларини сўзлаётганда (бирон ишида маслаҳат ёки ёрдам сўраётганда); ◽️Оилангиз даврасида (аёлингиз, фарзандларингиз билан) бўлганингизда; ◽️Автомобил бошқараётганингизда (йўлдан чалғимаслик, хавфсизлик учун ва бошқаларнинг ҳаракатига ҳалақит қилмаслик учун). Телефон сизга хизмат қилсин, сизга зарар бермасин. Доктор Али Шубайлий. @yunusalioxund

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!                                                                                                                                                                                                                                                        Айёмингиз муборак бўлсин! Бугун 18 октябр, 2026 йил. Ҳафтанинг Якшанба куни. Ҳижрий сана: 1448, Жумодул аввал ойининг йигирма еттинчи куни!!!                                              https://t.me/yunusalioxund

Ҳасан Басрий ўз шогирдларидан бир гуруҳини бир кишининг ҳожатини адо этиш учун юборди ва уларга: «Йўл-йўлакай Собит Бунонийнинг олдига ўтинглар ва уни ҳам ўзингиз билан бирга олинглар», деди. Улар Собитнинг ҳузурига келишганида, у: «Мен эътикофда ўтирибман (масжиддан чиқа олмайман)», деди. Улар Ҳасан Басрийнинг олдига қайтиб келиб, бу ҳақда хабар беришди. Шунда Ҳасан Басрий: “Бориб унга: «Эй ғафлатда қолган инсон... Мусулмон биродарингнинг ҳожатини раво қилиш йўлида юришинг сен учун ҳаж устига қилинган (нафл) ҳаждан кўра яхшироқ эканини билмайсанми?!», деб айтинглар”, деди. Улар Собитнинг ҳузурига қайтиб бориб, бу сўзларни етказишди. Шунда у эътикофини қолдириб, улар билан бирга кетди». «Жамиъул улум вал ҳикам»дан. @yunusalioxund

Аллоҳдан қўрқиш! Ҳикоя қилинишича, Сулаймон ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ ҳаж қилиш мақсадида Мадинадан йўлга чиқдилар. Ёнларида бир ҳамроҳлари ҳам бор эди. Юриб-юриб чарчаганларидан сўнг бир чодир эшиги олдида тўхтаб, туяларни чўктиришди. Шериклари ул-бул сотиб олиш учун бозорга кетди. Сулаймон ибн Ясор эса, чодир ёнида ўтирдилар. У киши жуда гўзал юзли, келишган қоматли киши эдилар. Бир тепаликда турган аёл у кишини узоқдан кўрди-да, олдиларига югуриб келди. Юзини рўмоли билан тўсиб олган эди. У кишининг олдиларига келгач, юзини очди. Қараса, ёнида бамисоли тўлиной турибди. Аёл у зотга деди: “Менинг ҳожатимни раво қилинг”. Сулаймон “Бу аёл овқат сўраяпти шекилли” деб ўйлаб, юкларидан таом олиш учун турмоқчи бўлдилар. Шунда аёл: “Мен буни хоҳламаяпман. Балки, эр-хотин ўртасида бўладиган нарсани сўраяпман” деди. Бу гапни эшитган Сулаймон у аёлга: “Аллоҳнинг ғазабига учрагур, аҳмоқ хотин!” дедилар-да, кейин бошларини икки тиззалари орасига қўйиб олиб роса йиғладилар. У зотнинг йиғлаётганларини кўрган ҳалиги аёл ёпинчиғини юзига ташлади-да, келган жойига равона бўлди. Бироз вақт ўтиб, шериклари бозордан қайтди. Қараса, у киши йиғлаб ўтирибдилар. “Нега йиғлаяпсиз?” деб сўради шериклари. Сулаймон эса бўлган воқеани сўзлаб бердилар. Шериклари ҳам ерга ўтирди-да, қаттиқ йиғлай бошлади. Унинг ҳам йиғлаётганини кўриб: “Сен нега йиғлаяпсан?” деб сўрадилар. Шунда ҳамроҳлари: “Сиздан кўра кўпроқ мен йиғлашим керак. Чунки, агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда бу ишга сабр қила олмас эдим” деб жавоб берди. Сулаймон Маккага етгач, саъй ва тавоф қилдилар. Сўнг ҳижрга келиб, чарчоқ зўрлигидан уйқуга кетдилар. Туш кўрдилар. Қарасалар, олдиларида чиройли юзли, келишган қоматли, хушбўй ҳидли бир киши турибди. Сулаймон ибн Ясор ундан: “Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, кимсиз?” деб сўрадилар. У одам: “Мен Юсуфман” деб жавоб берди. “Ўша Юсуф Сиддиқми?” деб сўрадилар Сулаймон. “Ҳа” деб жавоб берди ҳалиги киши. Кейин Сулаймон: “Мен сизнинг ва Азизнинг хотинининг ишидан таажжубдаман” дедилар. Шунда Юсуф у кишига: “Албатта, сенинг ва чодир олдидаги аёлнинг қилган иши янада ажабланарлироқ” @yunusalioxund

дуо 📜Сафар дуоси (сафарда маркаб(транспорт воситаси)га минганда ўқиладиган дуо) «Субҳаналлазий саххоро ланаа ҳазаа, ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа ила роббинаа ламунқолибуун»  Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз.   ◽️Изоҳ: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга чиқиб уловга минсалар, уч марта «Аллоҳу акбар» деб такбир айтар ва қуйидагиларни ўқир эдилар: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз».    Ё Аллоҳ! Биз Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, Ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Ё Аллоҳ! Ўзинг бизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Ё Аллоҳ! Сенинг Ўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳли аёлдаги халифасан.   Ё Аллоҳ! Мен Сендан сафар қийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, молу мулк ва аҳли аёлнинг ёмонликка юз тутишидан паноҳ сўрайман». Имом Муслим ривояти. @yunusalioxund

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу: “Ҳалокатнинг энг катта кўриниши — бало-офатлар даврида гуноҳ-маъсиятларга қўл уришдир», деди. @yunusalioxund

Форуқ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Албатта, сизлар душманингиз устидан (одамларингизнинг) адади кўплиги ёки қурол-аслаҳа билан ғолиб бўлмайсизлар. Балки улар устидан мана шу дин (иймоннинг кучи) билан ғолиб бўласизлар. Бас, агар сизлар ҳам, душманингиз ҳам гуноҳ ишларда тенглашиб қолсангиз, у ҳолда ғолиблик улар томонида бўлади», деди. Ибн Абдур Роббаҳ Андалусийнинг «Ақдул фарид» асаридан. @yunusalioxund

#ilm 📖Улар(олимлар)нинг биридан сўрашди: “Илмга нима билан эришдингиз?"   У зот: “Чироқ (ёруғида мутолаа) ва тонггача ўтириш (кечаси билан дарс, ўқиш ила бедорлик) билан”, деди. @yunusalioxund

#muftiy_minbari Дуо ибодатдир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!                                                                                                                                                                                                                                                        Айёмингиз муборак бўлсин! Бугун 17 октябр, 2026 йил. Ҳафтанинг Шанба куни. Ҳижрий сана: 1448, Жумодул аввал ойининг йигирма олтинчи куни!!!                                              https://t.me/yunusalioxund

Улар(солиҳ салафлар)дан ўрганайлик Уларнинг ҳар бири биродарига ўзига раво кўрган нарсани яхши кўрар эди. Агар ораларидан бири кўринмай қолса, уни излашар, агар касал бўлса, бориб кўришар эди. Агар бирорталари камбағал бўлиб қолса, ёрдам беришар, агар эҳтиёжи бўлса, кўмаклашар эдилар. Агар бошига бирор мусибат тушса, унга таъзия билдириб, дардига шерик бўлишарди. Уларнинг дини насиҳат (самимият, яхшилик соғиниш), хулқлари эса — амру маъруф ва наҳйи мункар (яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш) эди... Шундай экан, улар нима устида ҳам тортишиб, хусуматлашсин?! @yunusalioxund

❗️Сизни ёмонга чиқармоқчи бўлган кимса дунёдаги энг яхши инсон бўлсангиз ҳам сабаб топади... Ва аксинча, бир инсон сизни кечиришни, севишни истаса дунёдаги энг ёмон инсон бўлсангиз ҳам бир сабаб топади.... Фарқи сизнинг яхши ёки ёмонлигингизда эмас, қаршингиздаги инсон учун қадр-қийматингиз қай даражада эканлигида... @yunusalioxund

Икки инсон ўртасидаги меҳр-муҳаббатни фақат уч нарса вайрон қилади: – Хатоларнинг кўпайиши; – Ёлғоннинг кўпайиши; – Эътиборнинг камайиши. Жуброн Халил Жуброн. Изоҳ: Яъни, меҳр-оқибат ўз-ўзидан йўқолиб қолмайди, балки тез-тез такрорланувчи хатолар, ишончга путур етказувчи ёлғон ҳамда вақт ўтиши билан совуқлашадиган эътиборсизлик туфайли емирилиб битади. @yunusalioxund

#tabrik АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! @yunusalioxund