"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv
前往频道在 Telegram
Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.
显示更多6 263
订阅者
+824 小时
+147 天
+2530 天
帖子存档
Солиҳ салафлардан бирлари: “Дунёдаги мусибат ва синовлар бўлмаганида, Қиёмат кунига ҳеч вақосиз борган бўлардик”, деди.
Изоҳ: Мўмин киши дунёда касаллик, қайғу ёки бирор йўқотишга дуч келганида кўрсатган сабри сабабли Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради ва хатоларини ювади.
@yunusalioxund
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Жума Айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун 25 сентябр, 2026 йил.
Ҳафтанинг Жума куни.
Ҳижрий сана: 1448, Робиус соний ойининг ўн тўртинчи куни!!! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривояти
Аллоҳ хонадонларимизга тинчлик, файзу барака, ризқ ва хотиржамлик ато этсин. https://t.me/yunusalioxund
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣AHLI BAYTLARNI YAXSHI KO'RISH TAVSIYA QILINGANMI?
🎙Ekspert: Bahodirjon domla Bahromjon o’g’li – Toshkent islom instituti "Hadis va islom tarixi fanlari" kafedrasi katta o‘qituvchisi
🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da koʼring!
📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentaybrdagi 02-07/7320-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Айтилишича, ким беш вақт намозни жамоат билан мунтазам адо этса, Аллоҳ таоло унга беш хислатни ато этади:
1. Ризқидаги тангликни ундан кўтаради.
2. Қабр азобини ундан кўтаради.
3. Амаллар китоби ўнг қўлига берилади.
4. Сиротдан чақмоқдек тез ўтиб кетади.
5. Жаннатга ҳисоб-китобсиз киради.
📚 «Танбеҳул ғофилийн», 102-бет. @yunusalioxund
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга (Мадинага) кириб келган кундан кўра нурафшонроқ ва гўзалроқ кунни кўрмадим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган кундан кўра қоронғироқ ва ёқимсизроқ кунни ҳам кўрмадим”, деди.
Имом Аҳмад ривояти.
@yunusalioxund
#duo
📜Муножот
Шайх Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг дуоларидан
Аллоҳим! Сенга ҳамд бўлсин, ёлғиз Сенгагина шикоят қиламиз, Сендангина ёрдам сўраймиз ва Сенгагина суянамиз. Ъалийм ва Азийм Аллоҳдан ўзга куч ва қувват йўқдир. Аллоҳим! банданг ва пайғамбаринг Муҳаммадга охиргилар ичида ҳам, қиёмат кунигача Малаул Аълода ҳам салавот йўллагин.
Аллоҳим! бизнинг номимиздан саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳларига салом ва дурудларни етказгин. Аллоҳим, у зотни кўрмасдан имон келтирганимиздек, жаннатда у зотни кўриш бахтидан бизни мосуво қилмагин, эй зул Жалоли вал Икром.
Аллоҳим! Сендан қазодан кейинги ризо, розиликни, ўлимдан кейинги яхши ҳаётни ва Жамолингга муштоқлик лаззатини сўраймиз, эй оламлар Раббиси!
Аллоҳим! Бу оламдан кетар вақтимиз келганда, дунёни ва ундаги барча нарсаларни кўзимизга ёқимсиз кўрсатиб, Сенинг лиқоинг, дийдорингни бизга суюмли қилгин. Қалбларимизни Сенга бўлган шавқ, соғинч билан тўлдиргинки, токи бу иштиёқимиз ўлимнинг оғирлиги ва азобларини енгиллаштирсин, эй оламлар Рабби.
Аллоҳим! Сендан севгингни, Сени севганларнинг севгисини ва Сенга яқинлаштирадиган амалларнинг севгисини сўраймиз. Эй Раббим, Сендан розилигингни ва жаннатни сўраймиз, ғазабинг ва дўзахдан паноҳ тилаймиз.
Аллоҳим, биз учун нимани ҳукм қилган бўлсанг, яширин лутфинг ва раҳматинг билан унинг оқибатини хайрли ва тўғри қилгин, эй зул Жалоли вал Икром.
Эй бир эшитиши бошқа эшитишдан чалғитмайдиган, сўровларнинг кўплиги адаштирмайдиган ва сўровчи бандаларнинг илтижоларидан асло малолланмайдиган Зот!
Сен танҳолигимизда ҳамроҳимиз, умидсизлигимизда суянчиғимиз, ҳар бир мусибатда эвазимизсан. Бизни раҳматинг соясидан ҳайдамагин, эй оламлар Рабби, эй зул Жалоли вал Икром, бизга эҳсонинг ва лутфинг салқинлигини тоттир.
Аллоҳим, бизга фойдали илм бергин, берган илминг билан фойдалантиргин ва илмимизни зиёда қилгин.
Бизни Ўзинг рози бўладиган нарсаларда мустаҳкам қил ва ёрдам бер, эй оламлар Рабби.
Аллоҳим, юртимизни унинг дини ёки дунёсига ёмонлик истаган ҳар бир кимсадан поклагин, эй Зул Жалоли вал Икром.
Эй, Зул Жалоли вал Икром, эй мурувват ва инъом эгаси! Муборак замин устида яшаётган бандаларинг қалбига тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик қувончини Ўзинг хоҳлаган тарзда қайтаргин, эй оламлар Рабби.
Аллоҳим, агар биз дуоларингга ижобат бўлишга лойиқ бўлмасак, Сен бунга лойиқсан. Сен: «Ҳар ким ўз ҳолича (шакли-шамойили, феълига) кўра амал қилади» деб айтган Раббимизсан.
Сенинг феълинг — раҳмат, сенинг феълинг — мағфират, сенинг феълинг — кечиримдир, эй зул Жалоли вал Икром. Бизни гўзал кечирим билан кечиргин.
Аллоҳим, бизни то тирик эканмиз, эшитиш, кўриш ва жисмоний қувватимиздан баҳраманд қилгин ва буларни бизга охиригача ҳамроҳ қилгин.
Аллоҳим! Ким Ислом ва мусулмонларга хайрихоҳ бўлса, унга барча яхшиликларда тавфиқ бер. Ким Ислом ва мусулмонларга ёмонлик раво кўрса, эй осмонлар ва ернинг Қоййуми, эй зул Жалоли вал Икром, уни Азиз ва Муқтадир Зотнинг ушлаши ила ушлагин.
Аллоҳим! Биз Сенга сочлари тўзғиган, чанг-тўзонга беланган, камтар ва фақир бандаларингнинг дуолари билан тавассул қиламиз. Агар улардан бирортаси Сенинг номинг билан қасам ичса, албатта, унинг қасамини рўёбга чиқарган бўлар эдинг.
Эй Раббим, ушбу соатда дуоларимизни ижобат қилишингни ва умидларимизни рўёбга чиқаришингни сўраймиз. Эй оламлар Рабби, ушбу соатда ҳар биримизга Сен рози бўладиган сўраган нарсаларимизни бергин.
Эй, омонатлар Унинг ҳузурида зое бўлмайдиган Зот! Биз Сенинг бандаларингмиз, дуо ва умидларимизни Сенга омонат топширдик, орзуларимизда бизни ноумид қилмагин.
Саййидимиз, Набиййил уммий алайҳиссаломга, қадри баланд ва жаноби улуғ бўлган Муҳаммадга, уларнинг оила аъзолари ва барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавотлари бўлсин.
Омин, омин, омин. Оламлар Рабби - Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
@yunusalioxund
Илм олийдир — унга фақат олийҳиммат эгаси эришади.
Илм рашкчидир — у ўзини фақат бутунлай бағишлаган инсонгагина бағрини очади.
Илм қимматбаҳодир, унга фақат тунлар зулмати-ю кундузлар ёруғини фидо қилган кишигина эга бўлади.
Африка Сибавайҳи, аллома Сиди Фавзий Конатий.
@yunusalioxund
Солиҳ амал
📜 Ҳар куни ўзингиз учун ҳеч ким билмайдиган бир солиҳ амал қилишни одат қилинг. Бу садақа бўлсин, дуо бўлсин ёки тун ярмида ўқилган икки ракат намоз бўлсин.
Сўнг Аллоҳ сизга яширинча қилган амалингиздан ошкора бир нур пайдо қилишини кузатинг. Аллоҳ вақтингизни хайрли ва мазмунли қилсин!
Доктор Али Муҳаммад Саллобий.
@yunusalioxund
Барча яхшиликларнинг калити
Дунёда яхшиликлар жуда кўп: нафл рўзалар, тунги намозлар, хайр-эҳсонлар... Аммо бу барча яхшиликларни ўзида жамлаган, уларнинг боши ва калити бўлган энг улуғ амал нима эканини биласизми?
Тобеинларнинг улуғларидан бўлган Имом Муторриф ибн Иш-Шиххир раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай гўзал мушоҳада юритадилар:
«Барча яхшиликларни ўзида жамловчи нарса нима экани ҳақида фикр юритдим. Қарасам, яхшиликлар жуда кўп экан – рўза, намоз ва ҳоказо. Сўнг билдимки, бу яхшиликларнинг барчаси Аллоҳ азза ва жалланинг Қўлида (мулкида) экан. Сен эса Аллоҳнинг Қўлидаги нарсага фақат Ундан сўраш (дуо қилиш) орқалигина эриша оласан, У Зот сўрасанггина сенга ато этади.
Шундан англадимки, барча яхшиликларнинг жамловчиси (калити) – ДУОДИР».
Ҳа, азизлар! Намозга туришга куч-қувват, рўза тутишга соғлиқ, эҳсон қилишга бойлик ва охиратда Жаннатга кириш бахти – барча-барчаси фақатгина Аллоҳнинг фазли билан бўлади. Аллоҳдан сўрамасдан туриб, бу яхшиликларнинг бирортасига эришиб бўлмайди.
Шундай экан, дуода бардавом бўлайлик. Зеро, дуо – барча хайрли эшикларнинг калитидир.
(Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, «Китабуз-Зуҳд», 1359-рақамли асар).
@yunusalioxund
Энг олий мартаба — Раҳмоннинг муҳаббатидир!
Абу Абдуллоҳ Сожий айтади: Агар Аллоҳнинг умид этиладиган савоби, қўрқиб туриладиган азоби бўлмаганида ҳам, Аллоҳ таоло ҳаргиз осийлик қилинмасдан мутлақ итоатга, асло унтилмасдан ҳамиша эсланмоққа, ҳеч қандай савобнинг тамаси, азобнинг қўрқувисиз ибодатга ҳақли Зот саналади. Зеро, энг олий мартаба Раҳмоннинг муҳаббатидир! Сиз Мусо алайҳиссаломнинг сўзларини бир эсланг-а:
«Роббим, Сен рози бўлишинг учун ҳузурингга шошилдим!» Тоҳо сураси, 84-оят
Савоб ва азобни тўғри тартиб қил! Ахир Аллоҳни яхши кўриб ибодат қилган инсон Ундан қўрқиб ибодат қиладиган кишидан афзал эмасми?! Сен унинг мисолини ўз ҳаётингда ҳам топишинг мумкин: Сени яхши кўрганидан сўзингга қулоқ солган киши билан сендан қўрққани учунгина итоат қиладиган кимса ўртасида фарқ бор-ку!@yunusalioxund
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун 24 сентябр, 2026 йил.
Ҳафтанинг Пайшанба куни.
Ҳижрий сана: 1448, Робиус соний ойининг ўн учинчи куни!!! https://t.me/yunusalioxund
📜Тарихда айтилган энг оғир видолашув калимаси: “Эй инсонлар! Сўзларимни диққат билан эшитинг. Билмайман, балки бу санадан кейин сиз билан бу ерда яна бир бор бирга бўлолмасман...”.
Расулуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Видолашув хутбасидан.
Изоҳ: “Видолашув хутбаси” жумласи луғатда «хайрлашув, айрилиқ хутбаси-хитоби» деган маънони билдиради. Ҳижрий ўнинчи йилнинг 9-зулҳижжасида (милодий 632 йил 8 март) Пайғамбар алайҳиссалом сўнги бор ҳаж қилишларида буюк Исломнинг энг улуғ хутбасини айтдилар. Ўшанда Маккада 124 минг мусулмон тўпланган эди. У зот Қасво деган туяларига миниб, Арафот водийсида мусулмон умматига тарихий васиятларини баён қилганлар.
Бу хитоб фақат ўша жойда тўпланган ҳожиларгагина эмас, қиёматга қадар келадиган бутун инсониятга қаратилган бўлиб, тарихга «Видолашув хутбаси» номи билан кирди. Уни мусулмон умматининг ўзига хос ҳаракат дастури дейиш мумкин.
Пайғамбар алайҳиссалом видолашув ҳажидан қайтишда йўлда хасталандилар. Хасталиклари ўн уч кун давом этди. Ҳижрий ўн биринчи йили рабиъул-аввал ойининг биринчи душанба куни Оиша онамизнинг хоналарида муборак руҳларини Аллоҳга топширдилар ва ўша жойда дафн қилиндилар. Соллаллоҳу алайҳи васаллам. @yunusalioxund
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Ҳақиқий фақиҳ - дунёга берилмаган зоҳид, охиратга интилувчи, дини амрларини теран англовчи ва Роббисига ибодатда бардавом бўлган кишидир», деди.
Имом Доримий «Муснад»идан.
@yunusalioxund
Намозингга қандай содиқ қолдинг?
Ҳар куни беш марта, ҳар қандай ҳолатимда мени ҳузурига қабул қиладиган Зот фақат арҳамар-роҳимийн - раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлиси эканига ишонч ҳосил қилдим (ва шу сабаб намозда маҳкам бўлдим).
@yunusalioxund
Қуръони Каримдаги бир оятда зикр қилинган олтита миллат (дин)
“Албатта, Аллоҳ қиёмат куни иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, собиийлар, насоролар, мажусийлар ва ширк келтирганлар орасида Ўзи ажрим қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир”, Ҳаж сураси, 17 – оят.
Олти тоифа ва уларнинг таърифи:
Мўминлар: Аллоҳ таолога, Унинг пайғамбарларига ва шариатига иймон келтирган, уларни тасдиқлаган ва амал қилганлар.
Яҳудийлар: Мусо алайҳиссаломнинг миллатига (динига) мансуб бўлганлар.
Собиийлар: Муфассирлар уларнинг таърифида ихтилоф қилишган; баъзилари уларни тавҳид аҳли (ягона Аллоҳга эътиқод қилувчи), баъзилари эса мушриклар дейишган.
(Тарж: «Тафсири муяссарда: собиийлар: «фитратлари бузилмасдан қолган ва эргашадиган муайян дини бўлмаган қавмлар», дейилган. Алоуддин Мансур тафсирида “собиийлар” - фаришталарга сиғинувчилар», дейилган. Яна бошқа тафсирда: “собиийлар” - айрим пайғамбарларнинг тобеларидан иборат бўлган бир тоифа”, дейилган)
Насоролар: Исо алайҳиссаломнинг миллатига (динига) мансуб бўлганлар.
Мажусийлар: Оловга сиғинувчилар. Улар оламнинг асли иккита — нур ва зулмат (жоҳилият) деб эътиқод қилишади.
Мушриклар: Аллоҳ таолодан ўзгага, масалан, бут ва санамларга сиғинганлар.
Қуръони Каримдаги бир оятда зикр қилинган олтита миллат (дин)
“Албатта, Аллоҳ қиёмат куни иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, собиийлар, насоролар, мажусийлар ва ширк келтирганлар орасида Ўзи ажрим қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир”, Ҳаж сураси, 17 – оят.
Олти тоифа ва уларнинг таърифи:
Мўминлар: Аллоҳ таолога, Унинг пайғамбарларига ва шариатига иймон келтирган, уларни тасдиқлаган ва амал қилганлар.
Яҳудийлар: Мусо алайҳиссаломнинг миллатига (динига) мансуб бўлганлар.
Собиийлар: Муфассирлар уларнинг таърифида ихтилоф қилишган; баъзилари уларни тавҳид аҳли (ягона Аллоҳга эътиқод қилувчи), баъзилари эса мушриклар дейишган.
(Тарж: «Тафсири муяссарда: собиийлар: «фитратлари бузилмасдан қолган ва эргашадиган муайян дини бўлмаган қавмлар», дейилган. Алоуддин Мансур тафсирида “собиийлар” - фаришталарга сиғинувчилар», дейилган. Яна бошқа тафсирда: “собиийлар” - айрим пайғамбарларнинг тобеларидан иборат бўлган бир тоифа”, дейилган)
Насоролар: Исо алайҳиссаломнинг миллатига (динига) мансуб бўлганлар.
Мажусийлар: Оловга сиғинувчилар. Улар оламнинг асли иккита — нур ва зулмат (жоҳилият) деб эътиқод қилишади.
Мушриклар: Аллоҳ таолодан ўзгага, масалан, бут ва санамларга сиғинганлар.
@yunusalioxund
Ҳар бир нарса ўткинчидир, унга қиймат ва аҳамият берадиган эса ўзимиздир...
Кейин эса ўша сохта муҳим деб билган нарсалар туфайли озор чекиб, азобланамиз.
Доктор Мустафо Маҳмуд.
@yunusalioxund
Роббига боғланган қалб
Абу Ҳасан Алий ибн Муҳаммад Воиз айтади: Абу Саид Харроз «Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир» (Раҳмон сураси, 60-оят) оятини шарҳлаб шундай деди:
– Ҳавойи нафсидан воз кечган инсоннинг мукофоти Роббига боғланмоқ эмасми?! Одамларнинг муҳаббат-улфатидан узилган инсоннинг мукофоти Роббининг муҳаббати эмасми?! Бизнинг йўлимизда сабр билан турган инсоннинг мукофоти Бизга етишмоқ эмасми?! Бизга етишган инсон Биздан ўзгани ихтиёр этмоғи мумкинми?! Ҳаёти дунёда чекилган меҳнат-машаққатнинг мукофоти охиратда роҳат-фароғат эмасми?! Бало-мусибатларга собир бўлмоқнинг мукофоти Мавлога яқинлик эмасми?! Қалбини буткул Бизга бағишлаган инсонни наҳот Биз бировларга ташлаб қўйсак?! Бандалардан ўзини четга тортган инсоннинг мукофоти Ҳаққа қурбат ҳосил этмоқ эмасми?!
"Солиҳлар суҳбати"дан @yunusalioxund
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун 23 сентябр, 2026 йил.
Ҳафтанинг Чоршанба куни.
Ҳижрий сана: 1448, Робиус соний ойининг ўн иккинчи куни!!! https://t.me/yunusalioxund
