cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.

Show more
Advertising posts
4 181
Subscribers
-624 hours
+107 days
+230 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Онангиз бу гапларни ҳеч қачон сизга айтолмайди!😔 Буни уларнинг номидан биз сизга айтамиз!👇 🍂 Олдимга қўлларингизда мен учун арзимаган бўлса ҳам, бирор нарса кўтариб келишингиз, менга бўлган ЭЪТИБОРингизни билдиради… 🍂 Мен билан ишингиз бўлмай, телефонингиз билан МАШҒУЛ бўлишингиз, мени ёш боладек бу нарсаларни тушунмайди, деб ҳисоблашингиз, бир нима десам, чалғитди, деб жаҳлингиз чиқишидан хафа бўламан! 🍂 Ошхонада белим оғриб, оёқларимда қувват қолмай, сиз ва фарзандларингиз учун ОВКАТ тайёрласам­да, еганингизда сизга ёқмай энса қотиришингиз, юрагимни парчалайди… 🍂 Уйга келсангиз, худди мени кўриш учун эмас, бир­бирингиз билан гаплашгани келгандек, сизнинг суҳбатингизда менга ЎРИН йўқдек туришингиздан ўзимни кимсасиздек сезаман… 🍂 Сизни кутмаганимда, ёлғиз қолганимда, тўсатдан зиёратимга келишингиз, менга бир олам қувонч БАХШИДА этади… 🍂 Мени ёш боладек санаб, «Уни бундай, буни ундай қилинг», дейишингизга муҳтож эмасман… Аксинча, мени ўз ўрнимда, сизга кўп нарсани ўргатган, хатоларингизни МЕҲР билан тушунтирган она сифатида муомала қилишингизни хоҳлардим… 🍂 Ёшлигингизда хизматингизни сидқидилдан қилардим… Менинг ҳам сизга айтолмайдиган эҳтиёжларим бор… Ҳар ой маошингиздан менга ҳам озгина ажратсангиз, мени хурсанд қилган, дуоларим сабаб топганингизда баракани кўрган бўлардингиз. 🍂 Кун келиб, менинг хонамга кирасиз. Лекин унда мени тополмайсиз… Ҳар қанча улғайманг, сиз мен учун доим беғубор, юрагимнинг бир парчаси, кўзларимнинг нури, жоним-болажоним бўлиб қоласиз… 🍂 Насиҳатимни қабул қилинг, жигарбандларим. Сизларга қаттиққўллик қилган пайтимда ҳам сизни ЯХШИ кўрганман… 🍂 Дунёнинг гўзаллигини сизнинг бахтингизда кўрадиган онангиздан ХАФА бўлманг… 🍂 Менга қандай муомала қилсангиз, фарзандларингиз ҳам сизга шундай муносабатда бўлишади… ОНАНГИЗНИ ҚАДРЛАНГ, КУН КЕЛИБ ИЗЛАБ ҲАМ ТОПОЛМАЙ ҚОЛАСИЗ! @yunusalioxund
24614Loading...
02
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ БУГУНГИ АЙЁМИНГИЗ   МУБОРАК  БЎЛСИН! Бугун Душанба 2024 йил 3 июн Зул қаьда ойининг  йигирма олтинчи куни . Хижрий 1445 сана https://t.me/yunusalioxund
7183Loading...
03
Аллоҳ таоло айтади: “Биз ер юзидаги нарсаларни уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун зебу зийнат қилиб қўйганмиз”, Каҳф сураси, 7 – оят. Аллоҳ таоло бизга хабар берадики: У зот ер юзида барча нарсалар: лаззатли таом ва ичимликлар, яхши маскан, уйлар, дарахтлар, анҳорлар, экинлар ва мева ҳосиллар, гўзал манзаралар, ажойиб боғлар, ёқимли товуш, оҳанглар, ажабтовур тасвир, кўринишлар, олтин, кумушлар, отлар ва туялар ва бошқа кўплаб нарсаларнинг яратди. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло буларнинг барчасини дунё зийнатлари кўринишида, ҳамда фитна ва имтиҳон учун барпо қилди. Ҳамда бандаларининг қайсилари Бизнинг тоатларимизда гўзал амал қиладилар ёки қайсилари маъсиятлар билан ёмон амаллар қилишларини синаш ва ҳар икки тоифани қилган амалларига яраша мукофотлаш ёки жазолаш учун бунёд қилди. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло мазкур яратган нарсаларни фоний ва йўқ бўлиб, ўтиб кетувчи нарсалар қилди. 🔹Изоҳ: Ер юзидаги ҳамма нарса беш кунлик дунёнинг зебу зийнати, холос. Ҳеч бири боқий эмас. Ана ўша зебу зийнатлар – бандалардан қай бирлари уларга берилиб, йўлдан озадилар-у, қай бирлари уларни ўткинчи матоҳ билиб, яхши ишлар кетидан қолмай юрадилар – синаш учун қилингандир. Қайси бир банда бу дунёнинг зебу зийнатларига берилса, унинг қалбида, фикрида ва нафсида охиратдан уни тўсиб турадиган парда ҳосил бўлади. Натижада у охиратни бутунлай унутиб, дунёга берилиб кетади. (“Хислатли ҳикматлар шарҳи”дан) @yunusalioxund
5591Loading...
04
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи 🎙88-дарс. Ҳаждаги жиноятлар ва уларнинг жазолари (2-қисм) Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси 📹 Youtube орқали кўриш 📹 Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63 - 64 - 65 - 66 - 67 - 68 - 69 - 70 - 71 - 72 - 73 - 74 - 75 - 76 - 77 - 78 - 79 - 80 - 81 - 82 - 83 - 84 - 85 - 86 - 87 📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун: @Muxtasarulviqoyasharhi_bot 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
6502Loading...
05
#Haj2024 😎 ҒАНИМАТ КУНЛАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 @yunusalioxund
7955Loading...
06
Қайтар дунё Онангни бир йўқла, ширин сўз билан, Ҳатто, бош қашлашга вақтим  йўқ, демай, Бу Дунё қайтади, кўзинг тўрт  бўлиб, Боланг меҳрин кутасан, сен ҳам, ҳадемай. Қариганда фарзандингиздан қандай муомала кўришни истасангиз, ота-онангизга шундай муомалада бўлинг. @yunusalioxund
92110Loading...
07
Media files
1 02513Loading...
08
НАМОЗДА ЖИМ ТУРИБ ҚОЛИШ #намоз #жамоат #имом ❓1219-CАВОЛ: Шерикларим билан жамоат бўлиб, бомдод намозини ўқиётган эдик. Имом бўлган киши зам сурани ўқиётиб, суранинг давоми эсига келмай қолди ва бир оз жим туриб қолди. Кейин эсига келиб, давомини ўқиди. Бу ҳолатда намозимиз бузилмадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда имом суранинг давомини ўқигунча қанча вақт ўтганига қаралади. Агар уч тасбиҳ миқдорича жим туриб қолган бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Яъни уч марта “Субҳаналлоҳ” дейиш муддатича. Ундан кам муддат бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилади: وَالْحَاصِلُ أَنَّهُ اُخْتُلِفَ فِي التَّفَكُّرِ الْمُوجِبِ لِلسَّهْوِ ، فَقِيلَ مَا لَزِمَ مِنْهُ تَأْخِيرُ الْوَاجِبِ أَوْ الرُّكْنِ عَنْ مَحَلِّهِ بِأَنْ قَطَعَ الِاشْتِغَالَ بِالرُّكْنِ أَوْ الْوَاجِبِ قَدْرَ أَدَاءِ رُكْنٍ وَهُوَ الْأَصَحُّ Хулоса гап шуки, саждаи саҳвни вожиб қилувчи ўйланиб қолишнинг муддати борасида ихтилоф бор. Бирор рукн (фарз) ёки вожиб амални бир рукн адо бўлиш миқдорича ўз вақтидан кечиктириб юборилса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Фуқаҳоларимиз энг тўғриси деб айтган гап мана шудир (“Раддул муҳтор” китоби). Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ “Баҳрур роиқ” китобида саждаи саҳвни вожиб қиладиган сукутнинг миқдори бир рукн адо бўлиш муддатичадир деб қуйидаги жумлани келтирганлар: وَذَلِكَ مِقْدَارُ ثَلَاثِ تَسْبِيحَاتٍ “Ва (қисқа рукн) уч тасбиҳ айтиш миқдоричадир”. Аслида намоз ўқиётган киши зам сурасини ўқиётганда давоми эсига келмаса, қанча миқдорда ўқиганига қараш керак. Агар бир узун оят ёки қисқа уч оят миқдорича ўқиган бўлса, руку қилса бўлаверади. Акс ҳолда, давомидан бошқа оят ёки сурани ўқийди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @yunusalioxund
9942Loading...
09
Одамлар китобга ўхшайди. Баъзиларидан кўплаб ҳикмат ва яхшилик топасан. Баъзиларининг эса фақат ғилофи чиройли бўлади, холос. Минг афсуски, бунақалар жуда кўп. Ҳикматлар китобидан. @yunusalioxund
1 0316Loading...
10
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ БУГУНГИ АЙЁМИНГИЗ   МУБОРАК  БЎЛСИН! Бугун Якшанба 2024 йил 2 июн Зул қаьда ойининг  йигирма бешинчи куни . Хижрий 1445 сана https://t.me/yunusalioxund
2 2936Loading...
11
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЁШ БОЛАЛАРГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛГАНЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ? ✅Фарзанд ҳаётимиздаги энг катта неъматлардан биридир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Агар ораларингизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганда эди, бошингизга балолар ёмғирдек ёғилар эди". 🌱Демак, орамизда ёш болаларнинг борлиги бу барчамиз учун Аллоҳнинг раҳмати экан. Буни асло унутмаслигимиз лозим. 🌙 Умму Холид ёшлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига боргани ҳақида сўзлаб беради. У Ҳабашистондан отаси билан бирга келган ва эгнига сариқ рангли кўйлак кийганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўриб: "Сана, сана (Ҳабашистон лаҳжасида "яхши" деган маънони англатади)" дедилар сўнгра қизалоқ билан кулишиб, ҳабаш лаҳжасида гаплашдилар. Чунки қизалоқ Ҳабашистонда туғилгани учун фақат шу лаҳжада гаплаша оларди. 🌻 Қизалоқ жажжи қўлларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак кўйлакларининг орқасига киритиб, чап куракларининг устки қисмидаги кабутар тухумидек келадиган пайғамбарлик муҳрини ўйнай бошлади. Буни кўрган қизалоқнинг отаси қаттиқ танбеҳ берди. Аммо Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уни тинч қўй!" дедилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини кўтариб унинг ҳаққига: "Кўйлакингни кийиб, эскиртиравергин, Аллоҳ ўрнига бераверсин. Кийиб, эскиртиравергин, Аллоҳ ўрнига бераверсин" деб дуо қилдилар. 🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари сабабли ўша қизнинг умри узун бўлди. Эскиргунича чиройли кийимларни киярди, кейин янада чиройлисини сотиб оларди. 💬Қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик болага қандай муносабатда бўляптилар. Жажжи қизалоққа қанчалик меҳрибонлик кўрсатдилар. Болаларнинг қизиқувчанлиги, ўйинқароқлигини яхши билганлар ва шунга муносиб жавоб қайтарганлар. Биз ҳам бундан ўзимизга ўрнак олишимиз керак. Зеро, бу ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга нисбатан муомаларига оид суннатлари, хулқларидан биридир. @yunusalioxund
1 1644Loading...
12
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Зуҳд – охиратда фойда бермайдиган нарсаларни тарк қилиш. Вараъ – охиратда зараридан қўрқиладиган нарсаларни тарк қилишдир", дедилар. Яна: "Қалб шаҳватларга боғланса унда зуҳд ҳам, вараъ ҳам тўғри бўлмайди”, дедилар. “Фавоид” китобидан. @yunusalioxund
1 1432Loading...
13
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, мени мункар амаллардан, ахлоқлардан, ҳаволардан ва дардлардан четда қилгин», дер эдилар. @yunusalioxund
1 1602Loading...
14
Илм талаби одобларидан Илм талаб қилиш энг олий қурбатлардан ва афзал ибодатлардан. У анбиёлар йўли, набийлар ва солиҳлар меросидир. Ким уни ҳосил қилса, ўзлаштирса энг олий мақомотларга ноил бўлади ва энг олий даражаларга кўтарилади. Доктор Салоҳ Абул Ҳаж. @yunusalioxund
1 2034Loading...
15
#muftiy_minbari 🌙 ДУНЁ ХАЗИНАСИНИНГ КАЛИТИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @yunusalioxund
1 48414Loading...
16
Бир хум олтин Муҳиддин Аробий ҳазратлари бир куни тоғ чўққисига чиқиб: - Сизлар топинган нарса менинг оёқларим остидадир, - деб бақира бошлади. Унинг бу сўзларидан хабар топган замона уламоси Муҳиддин Аробий: “Аллоҳ менинг оёқларим остида”, - демоқчи бўлган, деган хулосани чиқариб, у зотни куфр қилишда айблади ва қатл қилишга хукм чиқарди. Хатто қабрини ҳам номаълум бир тоғга қаздириб кўмдилар. Бироқ Муҳиддин Аробий ҳазратлари бир куни: - Син синга кирган вақтда Муҳиддиннинг қабри ва муроди маълум бўлади, - деганди. Орадан асрлар ўтиб, Ёвуз Султон Салим Хон Шомни фатх қилди. Ўша ерда бу ҳодисадан ҳабар топиб Муҳиддин Аробийнинг қабри қаерда эканини суриштира бошлади. Ҳеч ким ҳазратнинг қабри қаерда эканини билмасди. Шу орада бир чўпон деди: - “Султоним, мен қабрнинг қаерда эканини билмайман. Бироқ, шу ерда бир жой борки, у ердан на қўйлар бирор ўт ейди, на бирор ҳайвон унинг яқинига йўлайди. Бу жойнинг ўтлари ҳам ўз ҳолича ўсади ва вақти келгач қурийди”. Шундан сўнг Султон Салим бу ерни Муҳиддин Аробийнинг қабри эканини таҳмин қилган ҳолда қаздирди. Қабрни очиб жасадни олганларида майит қандай кўмилган бўлса шундай ҳолда турган экан. Ўша ерга улуғвор бир мақбара қурдирди. Сўнг ҳазрат учун жаноза ўқилганми, - деб сўради. У ердагилар: - Сизлар топинган нарса менинг оёқларим остидадир, - дегани учун жаноза ҳам ўқилмаганини айтдилар. Шунда Султон Салим бу гапни қаерда туриб айтганини суриштириб, ўша жойни ҳам топди. Қазишларини буюрди. Ерни қазиганларида у ердан бир хум олтин чиқди. @yunusalioxund
1 1641Loading...
17
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ БУГУНГИ АЙЁМИНГИЗ   МУБОРАК  БЎЛСИН! Бугун Шанба 2024 йил 1 июн Зул қаьда ойининг  йигирма тўртинчи куни . Хижрий 1445 сана https://t.me/yunusalioxund
2 5525Loading...
18
Муваффақиятга эришган ва муваффақиятсизлар ўртасидаги фарқ: Муваффақиятли ечим излайди, муваффақиятсиз узр қидиради. Муваффақиятли ечимнинг бир қисми. Муваффақиятсиз муаммонинг ажралмас қисмидир. Муваффақиятли инсонда режа ва дастур бўлади. Муваффақиятсизда эса ўзини оқлашдан бошқа нарса йўқ. Муваффақиятли: “Мени тинч қўй, ишлайман”, дейди. Муваффақиятсиз эса: “Бу менинг ишим эмас”, дейди. @yunusalioxund
1 1904Loading...
19
🌙 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ИМТИҲОН ЎТКАЗИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ 🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими жорий йилда олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовлари топширишини маълум қилади. 🌙 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида: ✅ Араб тили (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл; ✅ Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл; ✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл. 🌙 Ҳадис илми мактабида: ✅ Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл; ✅Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) – 63 балл; ✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл. 🌙 Ўрта махсус диний таълим муассасаларида: ✅Хорижий тил (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл; ✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл; ✅Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл. 🗣 Маълумот ўрнида: ✅Олий диний таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади. ✅Ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида эса Араб тили бўйича В1 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади. 🗂Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисида қўшимча хабар берилади. 📢 2024-2025 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни https://t.me/qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боришингиз мумкин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @yunusalioxund
1 2892Loading...
20
#Haj2024 😎 СЕН ЭНГ УЛУҒ ШАҲАРСАН 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @yunusalioxund
1 36311Loading...
21
САККИЗ ТОИФА АЁЛ ҲЕЧ ҚАЧОН ФАЗИЛАТЛИ БЎЛА ОЛМАЙДИ:  1. эрига хиёнат қиладиган аёл; 2. икки дўстнинг ёки ака-уканинг орасини бузадиган аёл; 3. эри билан қайнонасининг орасини бузадиган аёл; 4. эркак кишини моддий мақсадларини руёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёл; 5. ажрашган эрига туҳмат қиладиган аёл; 6. эрининг ишончига кириб олиб, сўнг унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёл; 7. ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёл; 8. эрининг камбағаллигини юзига солувчи аёл. @yunusalioxund
1 54217Loading...
22
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоят йўлига мурожаат қилайлик. Бир қарайлик Наждга борган Расулуллоҳнинг етмишта саҳобалари ўч олувчи қасоскор бўлганмилар? Улар ғалаён қуролини кўтариб Нажд аҳлини ўлдириш, йўқ қилиш билан таҳдид қилганмилар? Йўқ асло, уларнинг фақат биргина қуроли у ҳам бўлса, ўзаро суҳбат бор эди. Билингки у, муҳаббат ва тинчлик қуроли эди. Қўзғалон бошқа томонда ана ўша такаббур, ҳаддидан ошган мушриклар тамонидан бўлган эди. Имом Бутий. _ Мусулмонлар доимо тинчлик тарафдори бўлганлар. Абдуллоҳ Ғуломов. @yunusalioxund
1 2800Loading...
23
@yunusalioxund
2 70255Loading...
24
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир. Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: 📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади. 🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн! @yunusalioxund
1 3095Loading...
25
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) 🌙АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД ☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. ☪️Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) #ЖУМА MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
2 18088Loading...
26
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ БУГУНГИ АЙЁМИНГИЗ    ЖУМА МУБОРАК  БЎЛСИН! Бугун Пайшанба 2024 йил 31 май Зул қаьда ойининг  йигирма Учинчи куни . Хижрий 1445 сана ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 💎 Жума учун ғусл қилиш. 💎 Хушбўй нарсалар суртиш. 💎 Чиройли кийимлар кийиш. 💎 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 💎 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 💎 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 💎 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 💎 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 💎 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 💎 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 💎 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 💎 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. https://t.me/yunusalioxund
2 4338Loading...
27
🌙 ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар. Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин". ☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад. @yunusalioxund
1 46826Loading...
28
ХАТО ҚИЛИШДАНМАС, УНИ ТАКРОРЛАШДАН ЧЎЧИНГ Талабаларга сабоқ бераётиб Альберт Эйнштейн доскага қуйидагиларни ёзди: 9 х 1 = 9 9 x 2 = 18 9 x 3 = 27 9 x 4 = 36 9 x 5 = 45 9 x 6 = 54 9 x 7 = 63 9 x 8 = 72 9 x 9 = 81 9 x 10 = 91 бирдан аудиторияда ғалаён бошланиб кетди, сабаби, Эйнштейн хато қилган эди. Тўғри жавоб: 9 × 10 = 90 Шогирдлари унинг устидан кулишни бошлашди. Эйнштейн бироз сукут сақлаб бундай деди: – Тўққизта саволга тўғри жавоб ёзганимга қарамай, мени ҳеч ким олқишламади. Аммо биргина хатога йўл қўйишим билан ҳамма устимдан кулишни бошлади. Бу эса, инсон қанчалик таниқли ва машҳур бўлишига қарамай, жамият унинг кичкина бўлса ҳам хатосига эътибор беришини кўрсатади. Боз устига, бу уларга ёқади ҳам. Шунинг учун ҳам танқид орзуларингизни вайрон қилишига йўл қўйманг! Ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона инсон – бу ҳеч нарса қилмайдиган инсондир! @yunusalioxund
1 48414Loading...
29
Media files
5 951123Loading...
30
#Видео #ҳаж_суҳбатлари 🎙8-суҳбат: ТАВОФ ҚИЛИШ ВА УНГА ОИД МАСАЛАЛАР 00:31 - Тавофни ҳажарул асвад олдидан бошлаш вожиблиги; 01:02 - Еттита айланада ҳам ўнг елкани очиш суннатлиги; 03:41 - Ҳажарул асвадни ўпиш кайфияти; 07:14 - Рукнул ямоний рўпарасида қўл кўтармаслик; 12:04 - Тавофни таҳоратли ҳолатда бажариш вожиблиги; 14:55 - Тавоф айланасини тарк қилиш жинояти; 18:18 - Тавоф асносида таҳорат синиб қолиши; 19:59 - Тавофни пиёда бажариш вожиблиги; 21:09 - Тавофнинг саноғида адашиш. ⏺Ғуломиддин домла Холбоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси ▶️ Суҳбатлар: 1️⃣ - 2️⃣ - 3️⃣ - 4️⃣ - 5️⃣ - 6️⃣ - 7️⃣ #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
1 4611Loading...
31
Илм талаби одобларидан Илм талаб қилиш энг олий қурбатлардан ва афзал ибодатлардан. У анбиёлар йўли, набийлар ва солиҳлар меросидир. Ким уни ҳосил қилса, ўзлаштирса энг олий мақомотларга ноил бўлади ва энг олий даражаларга кўтарилади. Доктор Салоҳ Абул Ҳаж. @yunusalioxund
1 3424Loading...
32
АҚИҚАДА ҲАЙВОН СУЯГИНИ СИНДИРИШ #ақиқа #қурбонлик ❓1269-CАВОЛ: Ақиқа учун сўйилган ҳайвоннинг суягини синдириш мумкинми? Баъзилар мумкин деса, бошқалар мумкин эмас, дейишяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилган: تقطع جدولا و لا يكسر لها عظم“ رواه الحاكم “(Ақиқанинг гўшти) бўлаклаб (яъни бўғимларидан) кесилади, суяги синдирилмайди”, деганлар. Ҳадиснинг мазмуни “Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўшти аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлакланади”, деган маънода бўлади. Мана шундай қилиш мустаҳаб саналади. Баъзилар ақиқага сўйилган жонлиқнинг суякларини синдириш гуноҳ бўлади, деб тушунадилар. Гўштини аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлаклаш юқорида айтилгандек мустаҳаб ҳисобланади. Имкон қила олса, шундай қилгани афзал. Лекин уни шарт деб тушуниб олмаслик керак. Агар синдириш зарурати туғилса, синдириш жоиз. " وَلَا يُكْسَرُ عَظْمُهَا، وَإِنْ كُسِرَ لَمْ يُكْرَهْ". (كتاب الذبائح) “Ақиқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирмаслик афзалдир. Мободо синдирилса ҳам кароҳияти йўқ” (“Ал-Уқудуд дуррия фи танқиҳил фатово ҳомидия” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @yunusalioxund
1 4525Loading...
33
ҚАРЗ БЕРИШ ЭВАЗИГА МАҲСУЛОТНИ АРЗОН ОЛИШ #қарз #маҳсулот #эваз ❓1216-CАВОЛ: Мисол учун А исмли шахс машина сотувчиси. Машиналарини 10 мингдан сотаётган бўлса, Б исмли шахс унинг машинасини сотиб олмоқчи бўлса, А исмли шахсга “Мен сенга тижоратингни янада ривожлантириш учун маълум миқдор қарз бераман, фақат 10 минглик машинани менга 7 мингга сотасан”, деб келишса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда бундай келишув жоиз эмас. Чунки ҳар қандай қарз фойда келтирса, рибо ҳисобланади. Бунга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан нақл қилинган қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади: "كلُّ قرض جرَّ منفعة فهو ربا" (رواه البيهقي) “Ҳар қандай манфаат келтирган қарз – рибодир” (Имом Байҳақий ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @yunusalioxund
1 2570Loading...
34
“Ва сабрлиларга хушхабар бер”, Бақара сураси, 155-оят. 🔹Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ортингизда сабр кунлари бор. У кунларда сабр қилиш қўлида чўғни тутиб туриш каби бўлади. У кунларда динига амал қилувчилар учун эллик кишининг ажри бор” дедилар. Шунда саҳобалар “Ўзларидан эллик кишиними, ё Расулуллоҳ?” дедилар. У зот “Сизлардан эллик кишини” дедилар. Имом Аҳмад ривояти. 🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматим фасодга учраганда суннатимга амал қилган кишига юзта шаҳиднинг савоби бордир” дедилар. Бошқа бир ривоятда, “Битта шаҳиднинг савоби бордир”, деганлар. Имом Табароний ривояти.  @yunusalioxund
1 1804Loading...
35
Ҳавасим келяпти Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: - "Бунча йиғлайсан, маза қилиб овқатланиб, мультфильм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти...". Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: "Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти...". Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: "Борига шукур қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..". Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: "Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяпти-ку, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма...". Қабрда ётган марҳум уларга қараб нидо қилди: "Барчангизга ҳавасим келяпти, чунки сизда тавба қилиш имконияти бор. Қани эди менда шундай имконият бўлганида эди, бутун ҳаётимни унга фидо қилардим...". @yunusalioxund
1 53626Loading...
36
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ БУГУНГИ АЙЁМИНГИЗ     МУБОРАК  БЎЛСИН! Бугун Пайшанба 2024 йил 30 май Зул қаьда ойининг  йигирма иккинчи куни . Хижрий 1445 сана https://t.me/yunusalioxund
2 5013Loading...
37
Яшашинг, турмуш тарзингни бойларники билан солиштиришдан аввал ибодатларингни тақводор инсонларнинг ибодатлари билан солиштиргин. Дунё фоний (йўқ бўлиб, ўтиб кетувчи)дир... Охират эса боқий (абадий, доим турувчи)дир... @yunusalioxund
1 34111Loading...
38
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛОМ АЙТИБ ЮБОРИШ #Умра #салом ❓1259-CАВОЛ: Умрага кетаёган кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бизнинг номимиздан салом айтиб қўйинг, деб бўлмайдими? Яқинда шундай гап эшитдик. Чунки саҳобалардан бундай иш содир бўлмаган, деб айтишяпти 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юбориш жоиз, ҳатто мақталган амал саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг қайсидир амални қилмаганлари шу ишнинг нотўғри эканига далил бўлмайди. Бирор амалнинг ҳаром ёки макруҳ бўлиши учун алоҳида далил келган бўлиши керак. Тўрт мазҳаб уламолари бир овоздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юборишни жоиз ва мақталган амал, деб айтишган. Моликийлардан аллома Зарқоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: فإن أوصاه أحد بإبلاغ السّلام إلى النبيّ صلى الله عليه وآله وسلم بأن قال الموصي: قل: السلام عليك من فلان، أو سلم لي عليه صلى الله عليه وآله وسلم، وتحمل ذلك، ورضي به، وجب عليه إبلاغُهُ؛ لأنه أمانةٌ يجبُ أداؤُها، فليقل: "السَّلامُ عليكَ يا رسُولَ الله مِن فُلَان “Ким зиёратга кетаётган бир кишига: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Сизга фалончидан салом денг” ёки “Менинг номимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтинг”, деса ва зиёратчи рози бўлиб, салом айтишни зиммасига олса, унинг саломини етказиши вожиб бўлади. Чунки бу адо қилиш вожиб бўлган омонат бўлиб қолади. У “Эй, Аллоҳнинг Расули, сизга фалончидан салом”, дейди” (“Ал-Мавоҳибул ладуния” китоби). Шофеъийлардан аллома Нажмиддин Ғаззий “Ҳуснут танаббуҳ лима варода фит ташаббуҳ” китобида бундай деган: وحملُ الإنسانِ السلامَ عليه أمانةٌ يتعيَّن على حاملها تأديتُها، وتحمُّلُ الزوارِ السَّلامَ إليه صلى الله عليه وآله وسلم محبوبٌ مقبولٌ فعله العلماءُ والصَّالِحُون “Киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни бўйнига олса, бу адо этиш лозим бўлган омонатга айланади. Зиёратга бораётган кишининг бошқалар номидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом олиб кетиши маҳбуб ва мақбул амал бўлиб, уламо ва солиҳ зотлар буни қилганлар”. Ҳанбалийлардан аллома Руҳайбоний раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: "وإذا أوصَاهُ أحدٌ بالسّلام، فليقل: السلامُ عليك يا رسول الله، من فلان بن فلان، ويُبَلِّغُهُ وجوبًا إنْ تَحَمَّله؛ ليخرج من عُهْدَتِه" “Бир киши бошқа зиёратга бораётган одамга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни тавсия қилса, зиёратчи: “Эй, Аллоҳнинг Расули, сизга фалончи ўғли фалончидан салом бўлсин”, деб айтсин. Салом айтишни бўйнига олган кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказиши вожибга айланади. Салом айтиши орқали зиммасидаги вожибдан қутилади” (“Матолиб улин нуҳа” китоби). Демак, зиёратга отланаётган кишига: “Бизнинг номимиздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтинг”, дейиш асло хато эмас, балки мандуб амал саналади. Қолаверса, бу яқинда пайдо бўлиб қолган иш эмас, балки қадимдан уламолар ва солиҳ зотлар қилиб келаётган амал саналади. Ҳанафий мазҳабининг мўътабар уламоларидан саналган Аллома Камол Ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: وَلْيُبَلِّغْ سَلَامَ مَنْ أَوْصَاهُ بِتَبْلِيغِ سَلَامِهِ فَيَقُولُ : السَّلَامُ عَلَيْك يَا رَسُولَ اللَّهِ مِنْ فُلَانِ بْنِ فُلَانٍ أَوْ فُلَانُ بْنُ فُلَانٍ يُسَلِّمُ عَلَيْك يَا رَسُولَ اللَّهِ .يُرْوَى أَنَّ عُمَرَ بْنَ عَبْدِ الْعَزِيزِ رَحِمَهُ اللَّهُ كَانَ يُوصِي بِذَلِكَ وَيُرْسِلُ الْبَرِيدَ مِنْ الشَّامِ إلَى الْمَدِينَةِ الشَّرِيفَةِ بِذَلِكَ وَمَنْ ضَاقَ وَقْتُهُ عَمَّا ذَكَرْنَاهُ اقْتَصَرَ عَلَى مَا يُمْكِنُهُ. وَعَنْ جَمَاعَةٍ مِنْ السَّلَفِ الْإِيجَازُ فِي ذَلِكَ جِدًّا
1 2020Loading...
39
FATVO.UZ, [15.05.2024 11:17] ​​“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни васият қилган кишининг саломини У зот алайҳиссаломга етказиши керак. Етказишда: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизга фалончи ўғли фалончидан салом” ёки “Эй Аллоҳнинг Расули, фалончи ўғли фалончи сизга салом айтди”, дейди. Ривоятда келишича, Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказиш учун Шомдан Мадинаи мунавварага одам юборар экан. Кимнинг мазкур шаклда салом етказишга вақти зиқлик қилса, вақтидан келиб чиқиб, мумкин бўлганича (қисқа тарзда) саломни етказади. Ўтган салафи солиҳлардан ҳам ўта қисқа тарзда салом етказганлари нақл қилинган” (“Фатҳул Қадийр” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @yunusalioxund
1 2901Loading...
40
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛОМ АЙТИБ ЮБОРИШ #Умра #салом ❓1259-CАВОЛ: Умрага кетаёган кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бизнинг номимиздан салом айтиб қўйинг, деб бўлмайдими? Яқинда шундай гап эшитдик. Чунки саҳобалардан бундай иш содир бўлмаган, деб айтишяпти 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юбориш жоиз, ҳатто мақталган амал саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг қайсидир амални қилмаганлари шу ишнинг нотўғри эканига далил бўлмайди. Бирор амалнинг ҳаром ёки макруҳ бўлиши учун алоҳида далил келган бўлиши керак. Тўрт мазҳаб уламолари бир овоздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юборишни жоиз ва мақталган амал, деб айтишган. Моликийлардан аллома Зарқоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: فإن أوصاه أحد بإبلاغ السّلام إلى النبيّ صلى الله عليه وآله وسلم بأن قال الموصي: قل: السلام عليك من فلان، أو سلم لي عليه صلى الله عليه وآله وسلم، وتحمل ذلك، ورضي به، وجب عليه إبلاغُهُ؛ لأنه أمانةٌ يجبُ أداؤُها، فليقل: "السَّلامُ عليكَ يا رسُولَ الله مِن فُلَان “Ким зиёратга кетаётган бир кишига: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Сизга фалончидан салом денг” ёки “Менинг номимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтинг”, деса ва зиёратчи рози бўлиб, салом айтишни зиммасига олса, унинг саломини етказиши вожиб бўлади. Чунки бу адо қилиш вожиб бўлган омонат бўлиб қолади. У “Эй, Аллоҳнинг Расули, сизга фалончидан салом”, дейди” (“Ал-Мавоҳибул ладуния” китоби). Шофеъийлардан аллома Нажмиддин Ғаззий “Ҳуснут танаббуҳ лима варода фит ташаббуҳ” китобида бундай деган: وحملُ الإنسانِ السلامَ عليه أمانةٌ يتعيَّن على حاملها تأديتُها، وتحمُّلُ الزوارِ السَّلامَ إليه صلى الله عليه وآله وسلم محبوبٌ مقبولٌ فعله العلماءُ والصَّالِحُون “Киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни бўйнига олса, бу адо этиш лозим бўлган омонатга айланади. Зиёратга бораётган кишининг бошқалар номидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом олиб кетиши маҳбуб ва мақбул амал бўлиб, уламо ва солиҳ зотлар буни қилганлар”. Ҳанбалийлардан аллома Руҳайбоний раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: "وإذا أوصَاهُ أحدٌ بالسّلام، فليقل: السلامُ عليك يا رسول الله، من فلان بن فلان، ويُبَلِّغُهُ وجوبًا إنْ تَحَمَّله؛ ليخرج من عُهْدَتِه" “Бир киши бошқа зиёратга бораётган одамга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни тавсия қилса, зиёратчи: “Эй, Аллоҳнинг Расули, сизга фалончи ўғли фалончидан салом бўлсин”, деб айтсин. Салом айтишни бўйнига олган кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказиши вожибга айланади. Салом айтиши орқали зиммасидаги вожибдан қутилади” (“Матолиб улин нуҳа” китоби). Демак, зиёратга отланаётган кишига: “Бизнинг номимиздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтинг”, дейиш асло хато эмас, балки мандуб амал саналади. Қолаверса, бу яқинда пайдо бўлиб қолган иш эмас, балки қадимдан уламолар ва солиҳ зотлар қилиб келаётган амал саналади. Ҳанафий мазҳабининг мўътабар уламоларидан саналган Аллома Камол Ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: وَلْيُبَلِّغْ سَلَامَ مَنْ أَوْصَاهُ بِتَبْلِيغِ سَلَامِهِ فَيَقُولُ : السَّلَامُ عَلَيْك يَا رَسُولَ اللَّهِ مِنْ فُلَانِ بْنِ فُلَانٍ أَوْ فُلَانُ بْنُ فُلَانٍ يُسَلِّمُ عَلَيْك يَا رَسُولَ اللَّهِ .يُرْوَى أَنَّ عُمَرَ بْنَ عَبْدِ الْعَزِيزِ رَحِمَهُ اللَّهُ كَانَ يُوصِي بِذَلِكَ وَيُرْسِلُ الْبَرِيدَ مِنْ الشَّامِ إلَى الْمَدِينَةِ الشَّرِيفَةِ بِذَلِكَ وَمَنْ ضَاقَ وَقْتُهُ عَمَّا ذَكَرْنَاهُ اقْتَصَرَ عَلَى مَا يُمْكِنُهُ. وَعَنْ جَمَاعَةٍ مِنْ السَّلَفِ الْإِيجَازُ فِي ذَلِكَ جِدًّا@yunusalioxund
180Loading...
Онангиз бу гапларни ҳеч қачон сизга айтолмайди!😔 Буни уларнинг номидан биз сизга айтамиз!👇 🍂 Олдимга қўлларингизда мен учун арзимаган бўлса ҳам, бирор нарса кўтариб келишингиз, менга бўлган ЭЪТИБОРингизни билдиради… 🍂 Мен билан ишингиз бўлмай, телефонингиз билан МАШҒУЛ бўлишингиз, мени ёш боладек бу нарсаларни тушунмайди, деб ҳисоблашингиз, бир нима десам, чалғитди, деб жаҳлингиз чиқишидан хафа бўламан! 🍂 Ошхонада белим оғриб, оёқларимда қувват қолмай, сиз ва фарзандларингиз учун ОВКАТ тайёрласам­да, еганингизда сизга ёқмай энса қотиришингиз, юрагимни парчалайди… 🍂 Уйга келсангиз, худди мени кўриш учун эмас, бир­бирингиз билан гаплашгани келгандек, сизнинг суҳбатингизда менга ЎРИН йўқдек туришингиздан ўзимни кимсасиздек сезаман… 🍂 Сизни кутмаганимда, ёлғиз қолганимда, тўсатдан зиёратимга келишингиз, менга бир олам қувонч БАХШИДА этади… 🍂 Мени ёш боладек санаб, «Уни бундай, буни ундай қилинг», дейишингизга муҳтож эмасман… Аксинча, мени ўз ўрнимда, сизга кўп нарсани ўргатган, хатоларингизни МЕҲР билан тушунтирган она сифатида муомала қилишингизни хоҳлардим… 🍂 Ёшлигингизда хизматингизни сидқидилдан қилардим… Менинг ҳам сизга айтолмайдиган эҳтиёжларим бор… Ҳар ой маошингиздан менга ҳам озгина ажратсангиз, мени хурсанд қилган, дуоларим сабаб топганингизда баракани кўрган бўлардингиз. 🍂 Кун келиб, менинг хонамга кирасиз. Лекин унда мени тополмайсиз… Ҳар қанча улғайманг, сиз мен учун доим беғубор, юрагимнинг бир парчаси, кўзларимнинг нури, жоним-болажоним бўлиб қоласиз… 🍂 Насиҳатимни қабул қилинг, жигарбандларим. Сизларга қаттиққўллик қилган пайтимда ҳам сизни ЯХШИ кўрганман… 🍂 Дунёнинг гўзаллигини сизнинг бахтингизда кўрадиган онангиздан ХАФА бўлманг… 🍂 Менга қандай муомала қилсангиз, фарзандларингиз ҳам сизга шундай муносабатда бўлишади… ОНАНГИЗНИ ҚАДРЛАНГ, КУН КЕЛИБ ИЗЛАБ ҲАМ ТОПОЛМАЙ ҚОЛАСИЗ! @yunusalioxund
Show all...
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ БУГУНГИ АЙЁМИНГИЗ   МУБОРАК  БЎЛСИН! Бугун Душанба 2024 йил 3 июн Зул қаьда ойининг  йигирма олтинчи куни . Хижрий 1445 сана https://t.me/yunusalioxund
Show all...
"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.

Аллоҳ таоло айтади: “Биз ер юзидаги нарсаларни уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун зебу зийнат қилиб қўйганмиз”, Каҳф сураси, 7 – оят. Аллоҳ таоло бизга хабар берадики: У зот ер юзида барча нарсалар: лаззатли таом ва ичимликлар, яхши маскан, уйлар, дарахтлар, анҳорлар, экинлар ва мева ҳосиллар, гўзал манзаралар, ажойиб боғлар, ёқимли товуш, оҳанглар, ажабтовур тасвир, кўринишлар, олтин, кумушлар, отлар ва туялар ва бошқа кўплаб нарсаларнинг яратди. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло буларнинг барчасини дунё зийнатлари кўринишида, ҳамда фитна ва имтиҳон учун барпо қилди. Ҳамда бандаларининг қайсилари Бизнинг тоатларимизда гўзал амал қиладилар ёки қайсилари маъсиятлар билан ёмон амаллар қилишларини синаш ва ҳар икки тоифани қилган амалларига яраша мукофотлаш ёки жазолаш учун бунёд қилди. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло мазкур яратган нарсаларни фоний ва йўқ бўлиб, ўтиб кетувчи нарсалар қилди. 🔹Изоҳ: Ер юзидаги ҳамма нарса беш кунлик дунёнинг зебу зийнати, холос. Ҳеч бири боқий эмас. Ана ўша зебу зийнатлар – бандалардан қай бирлари уларга берилиб, йўлдан озадилар-у, қай бирлари уларни ўткинчи матоҳ билиб, яхши ишлар кетидан қолмай юрадилар – синаш учун қилингандир. Қайси бир банда бу дунёнинг зебу зийнатларига берилса, унинг қалбида, фикрида ва нафсида охиратдан уни тўсиб турадиган парда ҳосил бўлади. Натижада у охиратни бутунлай унутиб, дунёга берилиб кетади. (“Хислатли ҳикматлар шарҳи”дан) @yunusalioxund
Show all...
18:09
Video unavailableShow in Telegram
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи 🎙88-дарс. Ҳаждаги жиноятлар ва уларнинг жазолари (2-қисм) Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
📹 Youtube орқали кўриш 📹 Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63 - 64 - 65 - 66 - 67 - 68 - 69 - 70 - 71 - 72 - 73 - 74 - 75 - 76 - 77 - 78 - 79 - 80 - 81 - 82 - 83 - 84 - 85 - 86 - 87 📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун: @Muxtasarulviqoyasharhi_bot 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Show all...
03:44
Video unavailableShow in Telegram
#Haj2024 😎 ҒАНИМАТ КУНЛАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 @yunusalioxund
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram