uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

Kanalga Telegram’da o‘tish

Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.

Ko'proq ko'rsatish
6 293
Obunachilar
-124 soatlar
+137 kun
+4830 kun
Postlar arxiv
Форуқ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Албатта, сизлар душманингиз устидан (одамларингизнинг) адади кўплиги ёки қурол-аслаҳа билан ғолиб бўлмайсизлар. Балки улар устидан мана шу дин (иймоннинг кучи) билан ғолиб бўласизлар. Бас, агар сизлар ҳам, душманингиз ҳам гуноҳ ишларда тенглашиб қолсангиз, у ҳолда ғолиблик улар томонида бўлади», деди. Ибн Абдур Роббаҳ Андалусийнинг «Ақдул фарид» асаридан. @yunusalioxund

#ilm 📖Улар(олимлар)нинг биридан сўрашди: “Илмга нима билан эришдингиз?"   У зот: “Чироқ (ёруғида мутолаа) ва тонггача ўтириш (кечаси билан дарс, ўқиш ила бедорлик) билан”, деди. @yunusalioxund

#muftiy_minbari Дуо ибодатдир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!                                                                                                                                                                                                                                                        Айёмингиз муборак бўлсин! Бугун 17 октябр, 2026 йил. Ҳафтанинг Шанба куни. Ҳижрий сана: 1448, Жумодул аввал ойининг йигирма олтинчи куни!!!                                              https://t.me/yunusalioxund

Улар(солиҳ салафлар)дан ўрганайлик Уларнинг ҳар бири биродарига ўзига раво кўрган нарсани яхши кўрар эди. Агар ораларидан бири кўринмай қолса, уни излашар, агар касал бўлса, бориб кўришар эди. Агар бирорталари камбағал бўлиб қолса, ёрдам беришар, агар эҳтиёжи бўлса, кўмаклашар эдилар. Агар бошига бирор мусибат тушса, унга таъзия билдириб, дардига шерик бўлишарди. Уларнинг дини насиҳат (самимият, яхшилик соғиниш), хулқлари эса — амру маъруф ва наҳйи мункар (яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш) эди... Шундай экан, улар нима устида ҳам тортишиб, хусуматлашсин?! @yunusalioxund

❗️Сизни ёмонга чиқармоқчи бўлган кимса дунёдаги энг яхши инсон бўлсангиз ҳам сабаб топади... Ва аксинча, бир инсон сизни кечиришни, севишни истаса дунёдаги энг ёмон инсон бўлсангиз ҳам бир сабаб топади.... Фарқи сизнинг яхши ёки ёмонлигингизда эмас, қаршингиздаги инсон учун қадр-қийматингиз қай даражада эканлигида... @yunusalioxund

Икки инсон ўртасидаги меҳр-муҳаббатни фақат уч нарса вайрон қилади: – Хатоларнинг кўпайиши; – Ёлғоннинг кўпайиши; – Эътиборнинг камайиши. Жуброн Халил Жуброн. Изоҳ: Яъни, меҳр-оқибат ўз-ўзидан йўқолиб қолмайди, балки тез-тез такрорланувчи хатолар, ишончга путур етказувчи ёлғон ҳамда вақт ўтиши билан совуқлашадиган эътиборсизлик туфайли емирилиб битади. @yunusalioxund

#tabrik АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! @yunusalioxund

Илм 📜Абдуллоҳ ибн Муборак: «Илмнинг биринчи манфаати — бир-бирингизга (илмингиздан) фойда етказишингиздир», деди. “Тарихи Димашқ” асаридан. @yunusalioxund

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!                                                                                                                                                                                                                                                          Жума Айёмингиз муборак бўлсин! Бугун 16 октябр, 2026 йил. Ҳафтанинг Жума куни. Ҳижрий сана: 1448, Жумодул аввал ойининг йигирма бешинчи куни!!!                                                                                                                                                                                                                                                                                                                  🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)                                                                                                                                                                                                                                                                                            Жума айёмингиз муборак бўлсин! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: ​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти Аллоҳ хонадонларимизга тинчлик, файзу барака, ризқ ва хотиржамлик ато этсин.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    https://t.me/yunusalioxund

Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast  📱🗣RАSULULLOHGА BOʼLGАN MUHАBBАTNING MUKOFOTI 🎙Ekspert: Bahodirjon domla Bahromjon o’g’li – Toshkent islom instituti "Hadis va islom tarixi fanlari" kafedrasi katta o‘qituvchisi 🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da koʼring! 📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentaybrdagi 02-07/7320-sonli xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

Камтарлик ер остидаги дарахт илдизи кабидир   Ибн Атоуллоҳ Искандарий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Ҳикматлар» асарида шундай дейдилар: «Вужудингни (ўзингни кўрсатиш туйғусини) танилмаслик, шуҳратсизлик тупроғига кўмгин. Зеро, тупроққа кўмилмаган уруғдан унган нарсанинг ҳосили мукаммал бўлмайди (мева бермайди)».   Ҳикматнинг математика тилидаги гўзал шарҳи Яъни, худди «ноль» каби бўлгин, токи бу ҳаётда тилга олинадиган, қийматли бир нарсага айлана олгин. Математиклар айтганидек, ахир «ноль» кўплаб буюк амаллар ва ҳисоб-китобларнинг бошланиши эканини билмайсанми? Замонамиз цивилизацияси ва замонавий технологияларнинг ривожида «ноль» рақамининг нақадар буюк ва ҳайратланарли излари бор! Агар уруғ тупроқ бағрига яшириниб, кўздан ғойиб бўлмаса, ундан баҳайбат, мевали дарахт униб чиқмайди. Худди шунингдек, банда ҳам риё ва мақтовлардан қочиб, аввало ўз нафсини камтарлик тупроғига кўммагунча, унинг қилган амаллари ва маънавий ҳосили мукаммал бўлмайди. Камтарлик ва танилмасликни ихтиёр этиш – аслида буюкликнинг бошланишидир. @yunusalioxund

#Дуо Дунё ва охират шармандалигидан паноҳ Бу замондаги энг улуғ дуолардан бири – шармандалик ва хорликдан паноҳ сўрашдир. 1. Дунёдаги шармандаликдан паноҳ сўраш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилар эдилар: اللَّهُمَّ أَحْسِنْ عَاقِبَتَنَا فِي الْأُمُورِ كُلِّهَا، وَأَجِرْنَا مِنْ خِزْيِ الدُّنْيَا وَعَذَابِ الْآخِرَةِ Дуонинг ўқилиши: Аллоҳумма аҳсин оқибатана фил-умури куллиҳа, ва ажирна мин хизйид-дунё ва азабил-охира. Маъноси: «Эй Аллоҳ! Барча ишларимиз оқибатини гўзал қилгин ва бизни дунёдаги шармандаликдан ҳамда охират азобидан асрагин!» Манба: Имом Аҳмад «Муснад»да (17628), Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида (949-ҳадисдан кейин) Буср ибн Абу Арто розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. 2. Охиратдаги шармандаликдан паноҳ сўраш Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоларини баён қилиб, шундай дейди: ﴿وَلَا تُخْزِنِي يَوْمَ يُبْعَثُونَ ۝٨٧ يَوْمَ لَا يَنْفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ ۝٨٨ إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ ۝٨٩﴾ Ўқилиши: Ва ла тухзини явма юбъасун. Явма ла янфаъу малув ва ла банун. Илла ман аталлоҳа биқалбин салим. Маъноси: «Мени (инсонлар) қайта тирилтириладиган кунда шарманда қилмагин! У кунда мол-дунё ҳам, болалар ҳам фойда бермас. Магар Аллоҳ ҳузурига пок қалб билан келган кишигина (фойда топур)». (Шуъаро сураси, 87–89-оятлар.) «Хизй» – шармандалик ва хорлик маъносини англатади. Баъзан ҳалокатга ёки оғир мусибатга гирифтор бўлиш маъносида ҳам келади. Аллоҳ таолодан дунё ва охират шармандалигидан омонда бўлишни, офият ва саломатликни сўраймиз.  @yunusalioxund

#quron 📜Қуръон соҳибининг уч босқичдаги — дунё, барзах ва қиёматдаги мақоми мени ҳайратга солади. ◽️1. Дунёда: Намозда имомлик қилиш учун олдинга сурилади. Абу Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай дедилар: «Қавмга Аллоҳнинг Китобини энг яхши ўқийдигани, қироатда пешқадами, қироатлари баравар бўлса, аввалроқ ҳижрат қилгани, ҳижратда ҳам баравар бўлишса, ёши каттаси имом бўлади...". Имом Муслим ривояти. ◽️2. Барзахда: Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд қурбонларидан икки кишини битта эн кийимга* кафанлаб, кейин: «Қай бири Қуръонни кўпроқ ёд олган?» дер эдилар. Қайси бирига ишора қилинса, лаҳадга аввал ўшани қўяр эдилар. У зот: «Буларга қиёмат куни мен гувоҳман», дедилар. Имом Бухорий ривояти. ◽️3. Қиёматда: Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил! Дунёда Қуръонни тиловат қилганинг каби тиловат қил! Албатта жаннатдаги охирги манзилинг охирги ўқиган оятинг миқдорича бўлади», дедилар». Имом Термизий ривояти. Қуръон билан яшаган, уни ёд олган, тафаккур қилган ва унга амал қилган киши учун бу нақадар улуғ мақом! Аллоҳим, бизни Қуръон аҳлидан қил! У сабабли дунё ва охиратда даражамизни баланд қил, у билан бизни олдинга сургин ва бизни муваффақ қилгин. Ҳофиз Умар Ҳофиз. @yunusalioxund

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қуёш чиққан бирор кун йўқки, у(қуёш)нинг икки томонидан икки фаришта ер аҳли
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қуёш чиққан бирор кун йўқки, у(қуёш)нинг икки томонидан икки фаришта ер аҳлига нидо қиладилар. Уни инсонлар ва жинлардан ташқари ҳамма эшитади. Улар: “Эй инсонлар! Роббингиз томон шошилинглар! Зеро, оз ва кифоя қиладиган (ризқ) кўп бўлиб, (Аллоҳдан) чалғитадиган нарсадан кўра яхшироқдир», дейдилар. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан имом Аҳмад, Табароний ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилган. @yunusalioxund

Одоб 📱Телефонда сўзлашиш одоблари 1. Қўнғироқ қилиш вақтини инобатга олиш: Қўнғироқ қилиш учун муносиб вақтни танлаш лозим. Одамлар, одатда, ўз муҳим ишлари билан банд бўладиган ёки дам оладиган (ухлайдиган) вақтларда қўнғироқ қилинмайди. 2. Қўнғироқ қилишда меъёрга риоя қилиш: Қўнғироқлар сонида мўътадиллик ва меъёрга амал қилиш лозим. Қўнғироқни безовта қиладиган даражада узоқ давом эттирмаслик, ортиқча туриб олмаслик ва ҳаддан ошмаслик керак. 3. Қўнғироқ қилувчининг ўз исмини аниқ айтиши (ўзини таништириши): Жобир розияллоҳу анҳу айтади: «Отамнинг зиммасидаги қарзи хусусида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, эшик қоқдим. У зот: «Ким бу?» дедилар. «Мен», дедим. Шунда у зот буни ёқтирмагандек: «Мен, мен», дедилар». Имом Бухорий ривояти. 4. Қўнғироқ қилувчининг суҳбат бошида ва охирида салом бериши: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз бир мажлисга келса, салом берсин, қайтмоқчи бўлса, яна салом берсин. Биринчи салом иккинчисидан ҳақли эмас». Абу Довуд ва Термизий ривояти. 5. Овоз баландлигини меъёрда сақлаш: Безовта қилувчи баланд овозсиз ёки мақсадни ифода эта олмайдиган даражада паст овозсиз, эшитиларли одатий меъёрда сўзлашиш лозим. Шунингдек, меъёрдан ортиқ шошқалоқликка ёки ҳаддан ташқари секинликка йўл қўймаслик керак. @yunusalioxund

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!                                                                                                                                                                                                                                                        Айёмингиз муборак бўлсин! Бугун 15 октябр, 2026 йил. Ҳафтанинг Пайшанба куни. Ҳижрий сана: 1448, Жумодул аввал ойининг тўртинчи куни!!!                                              https://t.me/yunusalioxund

#muftiy_minbari Кўнгил олувчи бўлинг 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣