ar
Feedback
"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

الذهاب إلى القناة على Telegram

Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.

إظهار المزيد
6 223
المشتركون
-624 ساعات
-37 أيام
+2730 أيام
أرشيف المشاركات
#muftiy_minbari Силаи раҳм аёлнинг ҳам ҳаққидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @yunusalioxund

13801. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилардилар: “Аллоҳуммағфир лий хотийъатий ва жаҳлий ва исрофий фий амрий, ва маа анта аъламу биҳий минний. Аллоҳуммағфир лий ҳазлий ва жиддий ва хатояя ва ъамдий, куллу заалика ъиндий. Аллоҳуммағфирлий маа қоддамту ва маа аххорту ва маа асрорту ва маа аъланту. Ва маа анта аъламу биҳи минний. Антал муққоддиму ва антал муаххиру, ва анта ъалаа кулли шайин қодийр. Маъноси: Аллоҳим, хатоларимни, жоҳиллигимни, ишдаги исрофларимни кечиргин. Сен уни мендан кўра билувчироқсан. Аллоҳим, жиддийлигимни, ҳазилимни, хатоимни, қасдимни ва менинг ҳузуримдаги барчасини кечиргин. Аллоҳим, олдинги қилган гуноҳларимни, кейингиларини, яширин қилганларимни, очиқча қилганларимни кечиргин. Сен уни мендан кўра билувчироқсан. Сен аввалги-ю охиргисан. Сен ҳар бир нарсага қодирсан. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. @yunusalioxund

ИЙМОННИНГ БАҲОСИ Йил оғир келиб, Басрада буғдой яхши бўлмади, халқ жуда қийналди. Бағдодлик бир савдогар басралик савдогар дўстига бир кемада буғдой билан хат жўнатди. Хатда «Аллоҳ йўлидаги азиз биродарим! Басрада буғдой кам бўлиб, халқнинг оғир кунда қолганидан хабардормиз. Сизга бир кемада буғдой жўнатдим, шуни икки тангадан сотиб, пулини жўнатарсиз деб умид қиламан. Харажатларингизни фойда ичидан олинг. Барчамизнинг ишимизда Жаноби ҳақ мададкор бўлиб, Ўзи адашишдан сақлаб, савдомизга баракот ато этсин! Биродарингиз!» деб ёзди. Басралик савдогар буғдойларни жуда яхши баҳога сотди ва пулларни биродарини хурсанд қилувчи мактуб билан бирга жўнатди. Мактубда шундай сўзлар бор эди: «Азиз дўстим! Юборган буғдойларингизни бекаму-кўст олдим. Икки ҳафта кутгандим, бозорда буғдой нархи жуда яхши кўтарилгач, икки тангадан эмас, тўрт тангадан сотдим. Пулларни жўнатдим, эҳтиром ила дўстингиз». Бу мактуб ва пулларни олгач, бағдодлик савдогарнинг кайфияти бузилди ва басралик дўстига мактуб битди: «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ! Мактубингизни олиб, жуда қаттиқ хафа бўлдим. Бу буғдойларни басралик биродарларимиз турмушини енгиллатиш учун юборгандим. Икки баробар нархга сотиб, мени Аллоҳ олдида катта гуноҳкор қилиб қўйдингиз. Бу гуноҳимни қандай қилиб юваман? Сиз юборган пулларни қайтариб жўнатяпман, уларни басралик бева-бечораларга тарқатинг. Мен эса тавба қилиш учун Маккага кетяпман. Сиз насибамга ҳаром аралаштириб, мени гуноҳга қолдириб, қаттиқ оғринтирдингиз. Шу боисдан сиз билан дўстлигимиз ришталари узилди. Сиз ҳам тавба қилинг, шояд гуноҳларимиз мағфират этилса...». @yunusalioxund

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу: «Агар дўзах аҳлидан бўлган биргина кимса бу дунёга чиқарилса, дунёдаги барча одамлар унинг кўринишидаги даҳшат ва ундан анқиб турган бадбўй ҳиднинг кучидан вафот этган бўлардилар», дедилар. Ибн Абу Дунёнинг “Риққату вал букаи” асаридан. @yunusalioxund

УЙҚУДАН УЙҒОНГАНДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТ  
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар бирингиз уйқусидан уйғонса, уч марта бурнини қоқсин (сув тортиб тозаласин). Чунки шайтон унинг димоғида (бурни ичида) тунайди». (Имом Муслим ривояти)    
   📖 ҲАДИСНИНГ ШАРҲИ:   ⏺️Бурнини қоқиш (истинсор) нима?
Бу – бурун билан сувни ичга тортиб (истиншоқ), сўнгра ундаги чиркинти ва ғуборлар билан бирга қайта чиқариб ташлашдир. Маъноси: Ким уйқудан турса, буни уч марта такрорласин. Ушбу буйруқ суннат (мустаҳаб) амал ҳисобланади.
⏺️Нима учун айнан бурун?
Чунки бурун инсон танасининг очиқ аъзоларидан бири бўлиб, у орқали ички аъзоларга ва қалбга йўл топилади. Шайтон айнан шу ерда тунаб, инсонни ўзига бўйинсундиришга, уни дангаса, оғир ва кайфиятини тушкун қилиб қўйишга ҳаракат қилади. (Бу ҳақда бошқа саҳиҳ ҳадисларда ҳам келган).
 @yunusalioxund

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.Айёмингиз муборак бўлсин! Бугун 08 июл, 2026 йил. Ҳафтанинг Чоршанба куни. Ҳижрий сана: 1448,  Муҳаррам ойининг 23 куни!!! https://t.me/yunusalioxund

#xabar #muftiy #Islom_sivilizatsiyasi_forumi ШАЙХУЛ АЗҲАР МАСЛАҲАТЧИСИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЮҚОРИ БАҲОЛАДИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси Муҳаммад ад-Дувайний ҳазратларини қабул қилдилар. Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётгани, икки мамлакат раҳбарларининг турли соҳалардаги дўстона алоқалари, хусусан, диний-маърифий йўналишдаги муносабатлар учун мустаҳкам замин яратаётгани алоҳида таъкидланди.
Муфтий ҳазратлари икки мамлакат халқларини кўп йиллик диний, илмий ва маданий алоқалар боғлаб туришини қайд этдилар. Айниқса, сўнгги йилларда халқаро илмий анжуманлар, уламолар учрашувлари ва маърифий тадбирларда икки томон вакилларининг фаол иштирок этиб келаётгани ушбу биродарлик ришталарининг узвий давоми экани билдирилди.
Мулоқотда минг йилдан зиёд тарихга эга Ал-Азҳар университетининг мусулмон оламидаги ўрни ва нуфузи ҳақида ҳам сўз юритилди. Ал-Азҳар мажмуаси диний ва дунёвий билимлар уйғунлигига асосланган етакчи таълим масканларидан бири бўлиб, асрлар давомида ислом умматига кўплаб йирик уламолар ва мутафаккирларни етиштириб бергани таъкидланди.
Ўз навбатида, Муҳаммад ад-Дувайний ҳазратлари Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Тоййиб ҳазратларининг Ўзбекистонга бўлган эҳтироми юксак эканини алоҳида қайд этди. Хусусан, охирги йилларда икки томонлама алоқалар ва ҳамкорлик имкониятлари янада кенгайганини таъкидлади.
Мулоқот якунида I Халқаро ислом цивилизацияси форумининг муваффақиятли ўтиши, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланиши ҳамда икки халқ ўртасидаги биродарлик ришталари бардавом бўлишини сўраб дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

photo content
+9

ҚАЛБНИНГ ҚАТТИҚЛИГИ – БАДБАХТЛИК АЛОМАТИ   Бир ҳадисда қалб қаттиқлиги нақадар ёмонлиги шунчалик таъкидланадики, унда у бадбахтлик белгиси сифатида зикр этилган.   Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: أَرْبَعَةٌ مِنَ الشَّقَاءِ جُمُودُ الْعَيْنِ وَقَسْوَةُ الْقَلْبِ وَطُولُ الْأَمَلِ وَالْحِرْصُ عَلَى الدُّنْيَا Яъни: “Тўрт нарса бадбахтлик белгисидир: кўзнинг ёшланмаслиги, қалбнинг қаттиқлиги, орзу-ҳаваснинг узунлиги ва дунёга ҳирс қўйиш”. (Муснади Баззор; Ҳилятул Авлиё)   Шунинг учун бошқа бир ҳадисда, қалби қаттиқ кишилар Аллоҳдан энг узоқ бандалар, дея зикр қилинган.   Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: وَإِنَّ أَبْعَدَ النَّاسِ مِنَ اللَّهِ الْقَلْبُ الْقَاسِي Яъни: “Албатта, одамлар ичида Аллоҳдан энг узоқ бўлгани – қалби қаттиқ (тошбағир) кимсадир”. (Сунани Термизий; Жомиъул усул)   Демак, қалб қаттиқлиги шундай ёмон ва нопок ҳолатки, қалби қаттиқ инсон Аллоҳ таолодан энг узоқ бандалар қаторига киради. "Қалбни қандай поклаймиз?" китобидан. @yunusalioxund

Ҳаёт фалсафаси Ҳаёт фалсафаси фанидан дарс ўтаётган профессор аудиторияга қўлида идиш кўтарганча кириб келди. У ҳамма кўриши учун идишни баландроқ кўтариб: – Бунинг оғирлигини биладиганлар борми? – сўради. “50 мг! 100 мг! 125 мг” – деган жавоблар янгради. – Ўлчамасдан туриб, буни аниқ айтиш қийин. Лекин менинг саволим шундай: агар буни бир дақиқа кўтариб турсам, нима бўлади? – Ҳеч нима, – талабалардан бири жавоб берди. – Яхши. Агар бир соат кўтариб турсам-чи? – яна сўради профессор. – Қўлингиз оғрийди, – деди бир талаба. – Тўппа-тўғри! Агар бир кун шу кўйи турсам нима бўлади? – Қўлингиз увушиб, ҳеч нарсани сезмайди, мускулларингиз толиқиб, жонингизни азоблайди. Кейин сизни касалхонага олиб кетишади, – талаба қизнинг куйинчаклик билан қайтарган жавоби аудиториянинг кулгисига сабаб бўлди. – Тўғри, айтинг-чи, бу идишни узоқ кўтариб турганимда унинг вазни ортадими? Таним шунинг учун азобланадими? -  Аудитория бир овозда “Йўқ!” дея жавоб қайтарди. – Бу азобдан халос бўлишим учун нима қилишим лозим? – Идишни ерга қўйинг! – Тўппа-тўғри! Унутманг, ҳаётдаги муаммо, ташвишлар ҳам шунга ўхшайди: қанча узоқ кўтариб юрсангиз, улар сизни шунчалар кўп қийноққа солади, – фикрини якунлади профессор. @yunusalioxund

Эслатма Аллоҳ таоло айтади: “Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз”, Анбиё сураси, 35-оят.   “Сизлар яхши кўрадиган ва сизлар ёқтирмайдиган нарсалар ила синаймиз ва бу билан яхши кўрган нарсаларингиз ато этилганда қандай шукр қиласиз ва ёқтирмаган нарсаларингизга рўбаро келганингизда қандай сабр қилишингизни кўриш учун имтиҳон қиламиз.”  Табарий тафсиридан. ▫️Гуноҳинг сабабли неъматни қўлдан чиқарган бўлишинг мумкин. Аллоҳ уни сенга қайтариши учун истиғфор айт. Одатда гуноҳлар неъматларни йўққа чиқаради. Истиғфор уни қайтаради. Шукр эса уни ҳимоялайди. ▫️"Ҳаёт беҳудага ва бекорчилик учун ато этилган эмасдир. Балки у- адо этилиши вожиб бўлган рисолат ва шукр этилиши лозим бўлган бир неъматдир", Доктор Юсуф Қарзовий. ▫️Аллоҳим, Сени зикр қилишимда, Сенга шукр айтишимда ва гўзал ибодат қилишимда ёрдам бер. @yunusalioxund

125. У: «Эй Роббим, нима учун мени кўр ҳолда тирилтирдинг. Ахир, кўрувчи эдим-ку?!» деди. Бу дунёда Аллоҳнинг зикридан юз ўгириб, У зотни унитиб, У зотнинг Робб эканини тан олмай юрган набокор қиёматда кўр ҳолида тирилтирилганда Аллоҳнинг зикр қилиб, У зотнинг Робб эканини тан олиб: «Эй Роббим, нима учун мени кўр ҳолда тирилтирдинг. Ахир, кўрувчи эдим-ку?!» деди». У ўзича бу дунёда қандай ҳолда ўтган бўлса, у дунёда ҳам шундоқ ўтишини хаёл қилар эди. Шунинг учун у Аллоҳдан, нима учун кўр ҳолда тирилтирилдим?, деб сўрамоқда. Аллоҳ таоло унга қуйидаги жавобни берди. @yunusalioxund

АКУЛАНИНГ СУЯГИДАН ТАЙЁРЛАНГАН ДОРИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ? #ҳалол_ҳаром ❓2059-САВОЛ: Мен бир дори сотиб олдим. Акуланинг суягидан тайёрланган экан. Истеъмол қилсам бўладими? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бўлади. Акула балиқсимонлар туркумига кирадиган жонзот ҳисобланади. Шу боис унинг гўшти ва бошқа аъзолари ҳалол бўлиб, уларни ҳамда улардан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилиш жоиз саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво макази @yunusalioxund

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.Айёмингиз муборак бўлсин! Бугун 07 июл, 2026 йил. Ҳафтанинг Сешанба куни. Ҳижрий сана: 1448,  Муҳаррам ойининг 22 куни!!! https://t.me/yunusalioxund

#muftiy_minbari Қабрдаги ҳамроҳ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @yunusalioxund

Эслатма 📜 Аллоҳ таоло айтади: “Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз”, Анбиё сураси, 35-оят.   “Сизлар яхши кўрадиган ва сизлар ёқтирмайдиган нарсалар ила синаймиз ва бу билан яхши кўрган нарсаларингиз ато этилганда қандай шукр қиласиз ва ёқтирмаган нарсаларингизга рўбаро келганингизда қандай сабр қилишингизни кўриш учун имтиҳон қиламиз.”  Табарий тафсиридан. ▫️Гуноҳинг сабабли неъматни қўлдан чиқарган бўлишинг мумкин. Аллоҳ уни сенга қайтариши учун истиғфор айт. Одатда гуноҳлар неъматларни йўққа чиқаради. Истиғфор уни қайтаради. Шукр эса уни ҳимоялайди. ▫️"Ҳаёт беҳудага ва бекорчилик учун ато этилган эмасдир. Балки у- адо этилиши вожиб бўлган рисолат ва шукр этилиши лозим бўлган бир неъматдир", Доктор Юсуф Қарзовий. ▫️Аллоҳим, Сени зикр қилишимда, Сенга шукр айтишимда ва гўзал ибодат қилишимда ёрдам бер. @yunusalioxund

#дурдона_суннатлар САЛОМЛАШИШ ОДОБЛАРИ   Салом бериш мусулмонлар ўртасидаги меҳр-оқибатни кучайтирувчи улуғ суннатдир. Қуйида саломлашишга доир гўзал набавий одоблар келтирилган:   1)    Биринчи бўлиб салом беришга интилиш: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Одамларнинг Аллоҳга энг яқини (ва ҳақлироғи) уларга биринчи бўлиб салом берганидир». (Имом Абу Довуд ривояти)   2)    Саломни аввалдан «Алайкас-салом» деб бошламаслик: Абу Журай Жобир ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Алайкас-саламу, я Расулуллоҳ» (Сизга салом бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули), дедим. У зот: «Алайкас-салам» дема, чунки «Алайкас-салам» ўликларнинг саломидир. Сен: «Ассалому алайкум» (Сизга тинчлик-омонлик бўлсин) деб айт», дедилар». (Имом Абу Довуд ривояти)   3)    Таниган ва танимаган кишига салом бериш: Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Исломнинг қайси амали энг яхши?» деб сўради. У зот: «Таом улашишинг ҳамда ўзинг таниган ва танимаган кишига салом беришинг», деб жавоб бердилар». (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)   4)    Кўришиш такрорланганда ёки орага бирор нарса тушганда саломни қайтариш: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари бирга кетаётганларида қаршиларидан дарахт чиқиб қолса, улар (дарахтнинг) ўнг ва чап томонидан бўлиниб ўтишарди. Сўнг қайта учрашишганда эса бир-бирларига яна салом беришар эди». (Имом Бухорий «Ал-Адаб ал-муфрад»да ривоят қилган)   5)    Ёш болаларга ҳам салом бериш: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (ўйнаб юрган) болаларнинг ёнидан ўтдилар ва уларга салом бердилар». (Имом Муслим ривояти) Салом бериш кичикларнинг катталаргагина эмас, балки ҳар бир мусулмоннинг ўзаро гўзал вазифасидир. Ҳатто ёш болаларга салом бериш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавозеъ ва гўзал хулқларидан бўлган. Саломни кенг ёяйлик! @yunusalioxund

Битирув ва қабул имтиҳонлари вақти 📝 Имтиҳон олдидан ўқиш муҳим ва фойдали бўлган дуолар ✏️1. Мавзуни такрорлашдан олдин қуйидаги дуони ўқинг: «Аллоҳумма, инний асалука фаҳман набиййийн, ва ҳифзал мурсалийнал муқорробийн. Аллоҳуммажъал алсинатанаа ъаамиротан бизикрик, ва қулуубанаа бихошйатик, ва асроранаа битоъатик, иннака ъалаа кулли шайин қодийр, ва ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил» Маъноси: “Аллоҳим! Мен Сендан пайғамбарларнинг фаҳмини, муқарраб расулларнинг хотирасини сўрайман. Аллоҳим! Тилимизни Ўзингнинг зикринг билан, қалбимизни Сендан қўрқиш билан, сиримизни Ўзингнинг тоатинг билан обод қил. Сен барча нарсага қодирсан. Аллоҳнинг Ўзи бизга кифоя, У нақадар яхши вакил”. 📖2. Дарс такрорлашни тугатгандан сўнг қуйидаги дуони ўқинг: «Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороъту ва маа ҳафизту, фа зидҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи, ва ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил» Маъноси: “Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни зиёда қил. Аллоҳнинг Ўзи бизга кифоя, У нақадар яхши вакил”. ✍️ 3. Саволлар варақаси тарқатилгач, барча саволларни ўқиб чиқинг, сўнг Аллоҳ сизни муваффақ қилишига тўла ишонган ҳолда, У Зотга таваккул қилиб, қуйидаги дуони ўқиб, энг осон саволга жавоб беришдан бошланг: «Робби ишроҳ лий содрий, ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий» Маъноси: “Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин”, Тоҳа сураси, 25 оят. ✏️4. Тинчланиб, диққатингизни бир жойга жамланг. Қийин саволга дуч келсангиз ушбу дуони ўқинг: «Аллоҳумма, лаа саҳла, илла маа жаъалтаҳу саҳла, ва анта тажъалул ҳазна иза ши`та саҳла» Маъноси: “Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан”. Ибн Сунний ривояти. 📖5. Ёдлаган нарсангизни эслай олмасангиз, ушбу дуони ўқинг: «Йаа жаамиъан-нааси ли йавмин лаа ройба фийҳ, ижмаъ ъалаййа золлатий» Маъноси: “Эй келишига шак-шубҳа йўқ Кунда одамларни жамловчи Зот! Йўқотганларимни тўплаб бер". ✍️6. Ёзган жавобларингизни яхшилаб текшириб чиқинг. Барча саволларга жавоб берган бўлсангиз, ушбу дуони ўқинг: «Алҳамду лиллааҳиллазий ҳадаанаа лиҳаазаа, ва маа куннаа линаҳтадийа, лав лаа ан ҳадааналлоҳ» Маъноси: “Бизни бунга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаса, ўзимиз ҳидоят топа олмас эдик”. Имтиҳон пайтида ўқилиши тавсия қилинган ушбу дуолар аҳли илмларнинг тажрибасидир. Албатта, бу дуоларни ўқиш асносида фақат Аллоҳга суяниб, Унинг Ўзидангина ёрдам сўраш лозимлигини унутманг. 🔖Имтиҳон топшираётган барча талабаларга муваффақият тилаймиз! @yunusalioxund

Эй банда, шукр қил 🌙 «Эй Одам фарзанди! Қанча чироқлар бор, уларни ҳавойи нафс шамоли ўчириб юборди. 🌙  Қанча обидлар бор, ўзига бино қўйиш уларни бузди. 🌙 Қанча бойлар бор, эҳтиёжсизлик уларни айнитди. 🌙  Қанча камбағаллар бор, қашшоқлик уларни бузуқликка етаклади. 🌙  Қанча соғлом кишилар бор, доим соғ юриш уларни фасодга элтди. 🌙 Қанча олимлар бор, илми уларни бузди. 🌙 Қанча жоҳиллар бор, нодонлиги уларни фасодга ғарқ қилди. Агар рукуъдаги кексалар, хушуъли ёшлар, эмизикли гўдаклар ва ўтлоқдаги ҳайвонлар бўлмаганида албатта осмонни устингизга темир, ерни яйдоқ текислик, тупроқни эса кул қилган, сизларга осмондан битта ҳам томчи туширмаган, ерда бирорта дон ўстирмаган ва устларингизга азобни ёғдирган бўлар эдим». (Абу Ҳомид Ғаззолий "ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ") @yunusalioxund

Садақанинг беш фойдаси 1. Балоларни даф қилади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Албатта, садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлим топишга парда бўлади", дедилар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). 2. Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша розияллоҳу анҳога: “...Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчирганидек хатоларни ўчиради", дедилар (Имом Термизий ривояти). 3. Дўзахга парда бўлади.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлса-да, дўзахдан сақланинг”, дедилар (Муттафақун алайҳ). 4. Мол-дунёга гаров бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Молларингизни закотини бериш билан ҳимояланглар”, дедилар (Имом Табароний ривояти). 5. Беморларга даво бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Беморларингизни садақа билан даволанглар”, дедилар (Имом Байҳақий @yunusalioxund