Adolat SDP | Rasmiy kanal
O‘zbekiston “Adolat” SDP rasmiy telegram kanali 📍 Toshkent shahri, Chilonzor tumani, "Sharq tongi" ko‘chasi, 23-uy ☎️ +998 71 288 42 10 (139) https://taplink.cc/adolat.uz
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel Adolat SDP | Rasmiy kanal
Channel Adolat SDP | Rasmiy kanal (@adolat_uz) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 14 569 subscribers, ranking 3 741 in the Politics category and 5 445 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 14 569 subscribers.
According to the latest data from 08 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -2 855 over the last 30 days and by -25 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Not verified
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 2.51%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 1.72% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 365 views. Within the first day, a publication typically gains 250 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 18.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“O‘zbekiston “Adolat” SDP rasmiy telegram kanali
📍 Toshkent shahri, Chilonzor tumani, "Sharq tongi" ko‘chasi, 23-uy
☎️ +998 71 288 42 10 (139)
https://taplink.cc/adolat.uz”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 09 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Politics category.
📊 “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлмаган, лекин долзарб лойиҳаларни молиялаштириш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига бир йилда икки мавсум тегишли маблағни йўналтириш ваколати берилди.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Жанибекова ушбу имкониятдан фойдаланиб, “Оқолтин” маҳалласи аҳолисини кўп йилдан буён қийнаб келаётган масалага барҳам берди. ✈️ Батафсил ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган фракция йиғилишида “Адолат” СДП фракцияси аъзоси — депутат Манзура Салимова ушбу савол билан мурожаат қилди.Олий суд вакилининг таъкидлашича, халқ маслаҳатчилари фақатгина ўта оғир жиноят ишларини кўриб чиқишда иштирок этади. Жараён битта судья ва иккита халқ маслаҳатчиси томонидан олиб борилади. Улар фуқароларнинг иш жойларида жамоатчилик томонидан очиқ овоз бериш йўли билан 2,5 йил муддатга сайланади. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
🇺🇿 Дарсни сиёсий фанлар доктори, профессор, Халқ депутатлари Наманган вилояти ва шаҳар Кенгашлари депутати Наримон Деҳқонов олиб борди. Мустақилликнинг тарихий қадри таҳлил қилинди.Жараёнда бугунги кунда таълим ва илм-фан соҳасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, ёшларнинг ўз иқтидорини намоён этиши учун яратилаётган имкониятлар хусусида сўз юритилди. ✈️ Батафсил ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🔴 Унда “Адолат” СДП фракцияси аъзолари ҳам кун тартибидаги бир қатор муҳим масалалар муҳокамасида иштирок этмоқда.🔴 Барча юртдошларимизни мамлакатимиз ва жамиятимиз тараққиётига дахлдор жараённи кузатиб боришга чақирамиз! ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
“Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Муносабат” кўрсатувида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Зуҳриддин Мавлонов суд тизимидаги очиқлик ва аҳоли учун яратилаётган янги қулайликлар ҳақида сўз юритди.Олдинлари оддий маъмурий ҳуқуқбузарликлар (масалан, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, қизил чироқдан ўтиб кетиш) учун ҳам фуқаролар судга қатнашга, судлар эса кичик ишлар билан вақт йўқотишга мажбур эди. Эндиликда бу тизим енгиллаштирилди, — дейди депутат. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
💬 Хусусан, Оқолтиндаги 17-мактабда юзага келган техник муаммо ҳам айнан депутат аралашуви билан амалий ечим топди. Маълум бўлишича, кучли шамол оқибатида мактаб томи шикастланган.Шу билан бирга, яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Бу ҳолат ёғингарчилик мавсумида бинонинг сақланишига зарар етказиши ва ўқув жараёнларида ноқулайликлар туғдириши табиий. ✈️ Батафсил ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Адолат — фақат қонунда эмас, балки ҳар бир инсоннинг фикр ва ҳаракатида яшаши керак. Маҳмудхўжа Беҳбудий⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида “Судьяларнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси 7 та боб ва 47 та моддадан иборат бўлиб, унда судьялар мақомини янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим нормалар назарда тутилмоқда. Хусусан, судьяликка номзодлар учун белгиланган ёш цензини амалдаги 35 ёшдан 30 ёшга тушириш, судьяларни дастлаб 5 йил муддатга, кейинчалик эса муддатсиз даврга тайинлаш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, судьялик лавозимига, суд раиси ва унинг ўринбосари лавозимларига қўйиладиган талабларни кучайтириш, судьяларнинг малакасини оширишнинг аниқ даврийлиги ва муддатларини қонун даражасида белгилаш назарда тутилган.Қонун лойиҳасида судьянинг алмаштирилмаслиги унинг мустақиллигининг муҳим кафолати сифатида мустаҳкамланмоқда. Шу билан бирга, судьяларнинг касбий фаолиятини баҳолаш, карьеравий ўсиши, ротация қилиниши ҳамда интизомий жавобгарлиги билан боғлиқ ҳуқуқий механизмлар ҳам такомиллаштирилмоқда. ➡️ БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Маълум бўлишича, 1981 йилда қурилган бино қаровсиз аҳволда бўлиб, унинг биринчи ва иккинчи қаватлари, шунингдек, авария ҳолатидаги зинаси капитал таъмирлаш, коммуникация тармоқлари ва том қисми эса тўлиқ янгиланишга муҳтож эди.Шу боис, мазкур объект гарчи “Ташаббусли бюджет” овоз бериш жараёнларида етарли овоз тўплай олмаган бўлса-да, депутатнинг ташаббуси билан аҳолининг мурожаатлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб танлаб олинган.
Ҳозирги кунда объектда таъмирлаш ишларининг 70 фоизи бажарилди. Лойиҳага кўра, марказни янги замонавий мебеллар ва жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда атрофини ободонлаштириш ишлари ҳам режалаштирилган.Бино сентябрь ойининг охирида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Янгиланган марказда жами 20 та тўгарак фаолият юритади, унда 500 нафардан ортиқ ёшлар ва мактаб ўқувчилари ўз истеъдодларини юзага чиқариш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш имкониятига эга бўлади. ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Маълумки, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ўтказилган 2026 йилги биринчи мавсум овоз бериш жараёнларида ғолиб бўлмаган, бироқ аҳоли учун муҳим аҳамият касб этади. Бу депутатлик ваколати доирасида қўллаб-қувватланган эди. Унга кўра, Миробод туманидаги 548-сонли мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 1 миллиард 600 миллион сўм миқдорида маблағ йўналтирилди.Депутатлар мазкур объектдаги қурилиш-таъмирлаш жараёнларининг боришини жойида ўргандилар. Якунда Г. Агзамова масъул идоралар ҳамда туман ҳокимлиги вакилларига ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланиш, қурилиш-монтаж ишларининг сифатига қатъий амал қилиш ва белгиланган муддатларда якунлаш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берди. ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Депутат қишлоқ хўжалигида жорий этилаётган илғор тажрибалар, замонавий агротехнологиялар ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳалар билан танишди.“Oltiariq Agrostar” МЧЖда “Узумчилик мактаби” ҳам ташкил этилиб, ёшларни қишлоқ хўжалиги йўналишида ўқитиш йўлга қўйилган. Бу жараёнга Чили ва Туркиядан малакали агрономлар жалб этилган.
Бугунги кунга қадар 450 нафардан ортиқ ёш мазкур мактабда билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган. Бу ерда замонавий лаборатория ҳам ташкил этилган.Унинг мутахассислари маҳаллаларда тупроқ таркиби ва шароитини ўрганиб, аҳолига экинларни парваришлаш, маҳсулот етиштириш самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсия ва маслаҳатлар бериб бормоқда.
Лойиҳа доирасида сиғими 2 минг тонналик музлаткичли омбор ҳам қурилган. Айни пайтда 3,75 гектарда экспортбоп узум навлари етиштирилмоқда. Хорижий ҳамкорлар билан ҳам самарали алоқалар йўлга қўйилган.Хусусан, АҚШ компанияси билан ҳамкорликда 30 нафар кам таъминланган оила учун ихчам сақлаш омборхоналарини қуриш режалаштирилган. Уруғсиз узум навларини етиштириш бўйича амалга оширилаётган тажрибалар ҳамда паст навли узумларни чуқур ва чиқиндисиз қайта ишлаш мажмуасини ташкил этиш лойиҳаси ҳам ишга тушади.
Корхонада яна бир инновацион йўналиш — инкубатор усулида узум кўчатлари етиштириш технологияси йўлга қўйилган. Бу тажриба Ўзбекистонда илк бор жорий этилмоқда.Маҳаллий усулда узум кўчатлари икки йилда тайёр бўлса, Европанинг ривожланган узумчилик тажрибаси асосида Кобер 5 ББ пайвандтагига янги навларни пайвандлаш орқали тайёрланган қаламчалар инкубатор шароитида бир текис ривожланиб, атиги икки ой ичида кўчат ҳолига келтирилмоқда. ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Илм-маърифат байрами бошқа таълим масканлари қатори Наманган туманидаги 42-мактабда ҳам қизғин ўтди. Тадбирда туман Кенгаши депутати Муҳаммаджон Зиёвиддинов иштирок этиб, "Наманган ахбороти" информацион дастурига янги ўқув йили муносабати билан ўз фикр ва таассуротларини билдирди.⚖️ Расмий саҳифаларимиз
