cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Adolat SDP | Rasmiy kanal

Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг расмий канали Мурожаат учун @adolat_murojat_uchun_bot Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар 🌎 adolat.uzfacebook.com/sdpu.adolatyoutube.com/channel/UCqfvvvX22TwLXSmUC49NvZg/videosinstagram.com/adolat_sdp/?hl=ru

Show more
Advertising posts
11 186
Subscribers
-14124 hours
-1 0887 days
-2 62930 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Илмга чанқоқ, интилувчан, изланувчан ёшлар мамлакатимизнинг эртанги истиқболи, ёрқин келажагини таъминловчи кучдир. Бугунги кунда ёшларимизнинг сифатли таълим олиши, ўз иқтидори ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз билим, тафаккурини ривожлантириш орқали дунё илм-фани, маданиятига салмоқли ҳисса қўшган буюк алломаларимизга муносиб издош бўлаётган йигит-қизларимизнинг муваффақиятлари барчамизни Ватанимиз равнақи йўлида янада фаол бўлишга ундайди. Куни кеча умидли ёшларимиздан бири — Ботир Қобуловнинг дунёнинг нуфузли университетларидан бири — Харвард университетида докторлик унвонини олган илк ўзбек олими сифатида эътироф этилиши барча юртдошларимиз қатори биз, «Адолат»чиларнинг ҳам қалбини фахр-ифтихорга тўлдирди. Боиси, юртимиз тараққиёти ва халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш йўлида мамлакатимиз илмий салоҳиятини кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ролини оширишга кенг эътибор қаратиб келаётган ва бу борада олимларимизни, айниқса, ёш олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга интилаётган сиёсий куч сифатида ақлу заковати юксак, иқтидорли ёшларимизнинг эришаётган ютуқлари партиямизнинг дастурий мақсадларини юзага чиқаришда мустаҳкам замин яратмоқда. Зеро, биз интилаётган адолатли жамият олимларга таянади. Фурсатдан фойдаланиб, барча ёшларимизга ибрат бўлган Ботиржонни Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши жамоаси ва кўп минг сонли партиядошларимиз номидан докторлик илмий даражаси билан самимий муборакбод этаман ва илм йўлидаги келгуси ишларида зафарлар ёр бўлишини тилайман! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |  Twitter  |  YouTube
1844Loading...
02
⚖️ Эндиликда барча кутубхоналарда Бош қомусимизнинг аудио китобини тинглашингиз мумкин Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппарати ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан, Бош қомусимизнинг партиямиз томонидан яратилган аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова, партия Марказий аппарати раҳбарияти ва масъул ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолари, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси раҳбарияти ва ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди. Қизғин лаҳзаларга бой ўтган тадбирда, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоблари кутубхонага тақдим этилди. Шунингдек, мазкур аудио китобнинг электрон шакли кутубхона тизимидаги барча ахборот-ресурс марказларининг интеграциялашган ягона тармоғига жойлаштирилди. Эндиликда, ҳар бир фуқаро ўзи истиқомат қилаётган ҳудуддаги ахборот-ресурс марказларида Конституциямизнинг янги таҳрирдаги китобининг аудио форматини тинглаш ва юклаб олиш имкониятига эга бўлади. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбирлар давлат ва нодавлат ташкилотларида давом этмоқда. adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |  Twitter  |  YouTube
2484Loading...
03
🎞 Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппарати ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан, партиямиз томонидан яратилган Бош қомусимизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |  Twitter  |  YouTube
2756Loading...
04
🔴#ОНЛАЙН Китобхонларимиз учун яна бир қулайлик Айни дамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида янги таҳрирдаги Конституциямизнинг партиямиз томонидан яратилган аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда. Тадбирда иштирок этаётган партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова мазкур аудио китобнинг аҳоли, жумладан, ёшларимизнинг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини оширишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритмоқда.🔤 Тадбир жараёнларини биз билан кузатиб боринг😉 adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |  Twitter  |  YouTube
3404Loading...
05
⚖️ «Adolat» газетасининг 2024 йил 24 май кунги 21 (1487)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади. ✳️ Ушбу сонда: ✅ Фаолиятда амалий натижалар муҳим; ✅ Жомбойда аъзолар сони 500 нафардан ошиқ БПТ иш бошлади; ❓ Битирувчилар КУНИ: ортиқча чиқимларга қачон чек қўйилади?! ❗️ Эркакларни асранг, аёллар! Зеро, улар ҳам баъзан ҳимояга муҳтож бўлишади; 🌺 Гул сайли — гўзаллик байрами! ©️Газета таҳририят томонидан тақдим этилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/gazetalar_sharhi
2463Loading...
06
Media files
2380Loading...
07
⚖️#Бухоро_Вилоят_Кенгаши Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда Бухоро давлат педагогика институти ҳамкорлигида «Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраймиз» мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, партия вилоят, туман-шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолари, Бухоро давлат педагогика институтининг педагоглари, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Очиқ мулоқот шаклидаги мазкур тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова эртанги кунимизнинг муносиб давомчилари бўлган ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш ва намунали оилаларни шакллантиришда таълим муассасаларида хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадбирда институт ректори Баҳодир Маъмуров сўзга чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраш борасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида энг қуйи бўғин бўлмиш маҳалла ва хонадонгача кириб борадиган тизим яратилганини ҳамда ушбу ёндашув амалиётда ўзининг ижобий натижасини бераётганлигини эътироф этди. Жараёнда сўз олган партия фаоллари мамлакатимизни келгуси етти йилликда ривожлантиришга қаратилган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида ҳам жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш борасида аниқ вазифалар белгиланганлиги хусусида сўз юритдилар. Жумладан, аёл-қизларимизнинг иқтидори ва орзу-истакларини юзага чиқариш мақсадида кенг имкониятлар яратилаётганлиги эътироф этилди. Партия томонидан янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоби яратилиши ҳам нозик хилқат эгаларининг ўз ҳуқуқларини теран англашларига хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди. Партия раҳбари институт кутубхонасига аудиокитоблар тўпламини тақдим этди. Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган талаба-ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |  Twitter  |  YouTube
1970Loading...
08
#Тошкент_шаҳар_Кенгаши "Адолат" СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти ҳамкорлигида «Талабалик баҳори-2024» фестивали доирасида, «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танловининг финал босқичи ўтказилди. Кўрик-танловда Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси М. Дадаходжаева иштирок этиб, талабалар ўртасида бундай кўнгилочар тадбирларни ўтказилишида ёшларнинг фаоллигини алоҳида эътироф этиб ўтди. Шунингдек, "Адолат" СДП Юнусобод туман Кенгаши раиси А.Носиров ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида ҳам иштирок этиб, талабалар чиқишини адолатли баҳолаб борди. adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |  Twitter  |  YouTube
2711Loading...
09
⚖️#Бухоро_Вилоят_Кенгаши 🎞 Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Бухоро давлат педагогика институтида бўлиб, ушбу таълим даргоҳининг ҳарбий факультети фаолияти билан танишди. Бу ерда талабаларнинг юқори малакали таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар ва замонавий ўқув хоналарининг керакли ўқув жиҳозлари билан таъминланиш ҳолати ўрганилди. Шунингдек, жараёнда муассаса кутубхонаси ва ҳарбий факультет талабаларига партия ташаббуси билан яратилган янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоблари тўплами тақдим этилди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |  Twitter  |  YouTube
2943Loading...
10
⚖️#Бухоро_Вилоят_Кенгаши 🎞 Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Бухоро давлат педагогика институтида бўлиб, у ерда ташкил этилган “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраймиз” мавзусидаги тадбирда иштирок этди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |  Twitter  |  YouTube
3034Loading...
11
#Бухоро_вилояти_Кенгаши Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Бухоро вилоятига хизмат сафари билан борди. Даставвал партиямиз етакчиси Бухоро Давлат педагогика институтида бўлиб, институт қошида ташкил этилган БПТ фаолияти билан яқиндан танишди. БПТ аъзолари билан суҳбат давомида, аҳоли орасида партиянинг танилувчанлигини ошириш, партия лойиҳаларида илгари сурилаётган ғояларни аҳолига етказишда бошланғич партия ташкилотлари муҳим аҳамият касб этиши таъкидланиб, келгусида мазкур БПТ фаолиятини янада кенгайтириш борасида тегишли тавсияларини бериб ўтилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |  Twitter  |  YouTube
2852Loading...
12
#Бухоро_вилояти_Кенгаши Робахон Махмудова Бухоро хизмат сафари давомида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят минтақавий филиалида бўлиб, тиббиёт ходимлари билан ташкиллаштирилган давра суҳбатида иштирок этди. Шунингдек, муассаса фаолияти билан яқиндан танишиб, тиббиёт масканида амалга оширилаётган самарали ишлар, илмий изланишлар натижасида қўлга киритилаётган муваффақиятлар билан бир қаторда, соҳа вакилларининг келгуси режалари билан ҳам қизиқди. Партия етакчиси «Адолат» СДП электоратининг салмоқли қисмини ташкил этадиган тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза этиш хусусида сўз юритиб, бу борада давлатимиз, қолаверса, партия томонидан амалга оширилаётган ишлар, чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди. Самимий суҳбат, савол-жавоб тарзида ўтган тадбир сўнгида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти минтақавий филиалида БПТ ташкил этилиб, «Адолат» СДП ғояларига хайрихоҳлик билдирган 20 нафар саломатлик посбонларига Робахон Махмудова томонидан партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |  Twitter  |  YouTube
3271Loading...
13
#Ўзбекистон24 #Фракция_йиғилиши Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси йиғилишида «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Батафсил юқоридаги лавҳада⏫ adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |  Twitter  |  YouTube
2690Loading...
14
#Нурафшон_ТВ “Нурафшон ТВ” информацион дастурида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамкорлигида “Хотин-қизлар спорти — соғлом миллат пойдевори” шиори остидаги спорт тадбири ёритилди. Ушбу кўрсатувда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова интервью берди. Батафсил юқоридаги лавҳада ⏫ adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |  Twitter  |  YouTube
3251Loading...
15
Биз – “Адолатчилар”нинг ғояларимиз ҳам жадид аждодларимизнинг эзгу мақсадлари билан ҳамоҳангдир («Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг “Туркистон маърифатпарвар зиёлилар меросининг фан, адабиёт, маданият ҳамда маънавият тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясидаги нутқи) Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар! Ҳурматли конференция иштирокчилари! Сўзимнинг аввалида “Туркистон маърифатпарвар зиёлилар меросининг фан, адабиёт, маданият ҳамда маънавият тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясида сизлар билан мулоқот қилиб турганимдан бағоят мамнунлигимни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Бугунги илмий-амалий анжуманимиз учун танланган мавзудан ҳам кўриниб турибдики, ўтган аср аввалида шаклланиб, нафақат ўзбек халқи, балки барча туркий миллатларга зиё нурини таратган жадид бобо-момоларимизнинг миллатимиз тарихи, илм-фани, адабиёти, маданияти ва маънавияти ривожидаги ўрни беқиёсдир. Қолаверса, ўз замонасининг зиё машъали бўлган жадид миллатдошларимизнинг нафақат ўтмишда, балки бугунги тараққиётимизда тутган ўрни ҳам бебаҳо. Чунки, улар бизга мерос қолдирган илмий, адабий-бадиий ҳамда маданий ва маърифий мероси бугунги тараққиёт йўлимизда ҳам дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда десам, адашмаган бўламан. Жумладан, биз – “Адолатчилар”нинг ғояларимиз ҳам жадид аждодларимизнинг эзгу мақсадлари билан ҳамоҳангдир. Ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топтириш, сифатли таълим олишини таъминлаш, шунингдек, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаб, Она Ўзбекистонимизни жаҳоннинг тараққий этган мамлакатлари сафидан ўрин олишига хизмат қилиш партиямизнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Миллат фидойилари – жадид бобо-момоларимизнинг яшаб ўтган умри, уларнинг Она Ватан озодлигига, миллат тараққиётига бахшида ҳаёти нафақат бугунги ёшларга, балки ҳар биримизга ибрат мактаби вазифасини ўтайди. Бугунги тинчлик ва адолат ҳукмрон, имкониятлар бисёр дориломон юртимизда жадид аждодларимиз каби Ватанни севиб, Ватанни ардоқлаб, унинг эртаси учун қайғурадиган авлодни тарбиялаш долзарб масала саналади. Шу ўринда қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу анжуман муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва уларнинг хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши ҳаётга татбиқ этилаётганининг ёрқин ифодаси ҳамдир. Жадидларимизнинг ҳаёт йўли, жасорати ва фидойилиги бугунги осойишта кунларга осонлик билан эришилмаганидан далолат бериб, мустақиллигимизни ва жонажон Ватанимизни янада ардоқлашга даъват этиб туради. Шуни ҳам айтиш керакки, маърифатпарварларимиз аёлларимизнинг таълим олиши Ватан фарзандларини билимли бўлиб, униб-ўсишлари йўлида ўта муҳим эканлигини ўз вақтида яхши англаб, теран ҳис этганлар. Бу борада сўз борганда, Янги Ўзбекистонда аёл-қизларимизнинг илмли, маърифатли бўлиши йўлида муҳим ташаббусларни илгари сураётган партиямиз маърифатпарвар зиёли аёлларимиз меросининг фан, адабиёт, маданият ҳамда маънавият тараққиётидаги ўрнига ҳам алоҳида эътибор қаратаётганлигини айтиб ўтмоқчиман. Зеро, миллатнинг илмли, юксак салоҳиятли фарзандларини зукко оналар тарбиялайди. Шу боисдан тарихга назар ташларканмиз, суронли йилларда янги ҳаёт қуриш истагида катта йўлга отланган жадид бобо-момоларимиз сафида кўплаб маърифатпарвар хотин-қизларимизнинг борлигини кўриб, уларнинг юксак жасоратларига гувоҳ бўламиз. Уларнинг ғоят қисқа, аммо, ибратли ва шарафли қисмати биз учун ўлмас сабоқдир! Жадидларимизнинг бугунги ютуқларимиз ва тараққиётимиздаги ўрни ҳақида ҳар қанча гапирсак оз. Шундай экан, бу каби конференциялар кўпроқ ўтказилиши ва жадидларимиз ижоди ва фаолияти кенг тарғиб қилинишини фақат ва фақат қўллаб-қувватлаш керак, деб ҳисоблайман. Бугун менга берилган фурсатдан фойдаланиб, анжуман иштирокчиларига омад ва зафарлар ёр бўлишини чин кўнгилдан тилаб қоламан. Эътиборингиз учун ташаккур!
3061Loading...
16
Media files
2500Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
Илмга чанқоқ, интилувчан, изланувчан ёшлар мамлакатимизнинг эртанги истиқболи, ёрқин келажагини таъминловчи кучдир. Бугунги кунда ёшларимизнинг сифатли таълим олиши, ўз иқтидори ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз билим, тафаккурини ривожлантириш орқали дунё илм-фани, маданиятига салмоқли ҳисса қўшган буюк алломаларимизга муносиб издош бўлаётган йигит-қизларимизнинг муваффақиятлари барчамизни Ватанимиз равнақи йўлида янада фаол бўлишга ундайди. Куни кеча умидли ёшларимиздан бири — Ботир Қобуловнинг дунёнинг нуфузли университетларидан бири — Харвард университетида докторлик унвонини олган илк ўзбек олими сифатида эътироф этилиши барча юртдошларимиз қатори биз, «Адолат»чиларнинг ҳам қалбини фахр-ифтихорга тўлдирди. Боиси, юртимиз тараққиёти ва халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш йўлида мамлакатимиз илмий салоҳиятини кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ролини оширишга кенг эътибор қаратиб келаётган ва бу борада олимларимизни, айниқса, ёш олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга интилаётган сиёсий куч сифатида ақлу заковати юксак, иқтидорли ёшларимизнинг эришаётган ютуқлари партиямизнинг дастурий мақсадларини юзага чиқаришда мустаҳкам замин яратмоқда. Зеро, биз интилаётган адолатли жамият олимларга таянади. Фурсатдан фойдаланиб, барча ёшларимизга ибрат бўлган Ботиржонни Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши жамоаси ва кўп минг сонли партиядошларимиз номидан докторлик илмий даражаси билан самимий муборакбод этаман ва илм йўлидаги келгуси ишларида зафарлар ёр бўлишини тилайман! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Show all...
👍 3🔥 2👌 1
⚖️ Эндиликда барча кутубхоналарда Бош қомусимизнинг аудио китобини тинглашингиз мумкин Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппарати ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан, Бош қомусимизнинг партиямиз томонидан яратилган аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова, партия Марказий аппарати раҳбарияти ва масъул ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолари, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси раҳбарияти ва ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди. Қизғин лаҳзаларга бой ўтган тадбирда, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоблари кутубхонага тақдим этилди. Шунингдек, мазкур аудио китобнинг электрон шакли кутубхона тизимидаги барча ахборот-ресурс марказларининг интеграциялашган ягона тармоғига жойлаштирилди.
Эндиликда, ҳар бир фуқаро ўзи истиқомат қилаётган ҳудуддаги ахборот-ресурс марказларида Конституциямизнинг янги таҳрирдаги китобининг аудио форматини тинглаш ва юклаб олиш имкониятига эга бўлади. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбирлар давлат ва нодавлат ташкилотларида давом этмоқда. adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Show all...
👍 1
00:52
Video unavailableShow in Telegram
🎞 Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппарати ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан, партиямиз томонидан яратилган Бош қомусимизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Show all...
👍 1
🔴#ОНЛАЙН Китобхонларимиз учун яна бир қулайлик Айни дамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида янги таҳрирдаги Конституциямизнинг партиямиз томонидан яратилган аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда иштирок этаётган партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова мазкур аудио китобнинг аҳоли, жумладан, ёшларимизнинг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини оширишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритмоқда.🔤
Тадбир жараёнларини биз билан кузатиб боринг😉 adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Show all...
👍 3
⚖️ «Adolat» газетасининг 2024 йил 24 май кунги 21 (1487)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади. ✳️ Ушбу сонда: ✅ Фаолиятда амалий натижалар муҳим; ✅ Жомбойда аъзолар сони 500 нафардан ошиқ БПТ иш бошлади; ❓ Битирувчилар КУНИ: ортиқча чиқимларга қачон чек қўйилади?! ❗️ Эркакларни асранг, аёллар! Зеро, улар ҳам баъзан ҳимояга муҳтож бўлишади; 🌺 Гул сайли — гўзаллик байрами! ©️Газета таҳририят томонидан тақдим этилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/gazetalar_sharhi
Show all...
👍 1
⚖️#Бухоро_Вилоят_Кенгаши Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда Бухоро давлат педагогика институти ҳамкорлигида «Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраймиз» мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, партия вилоят, туман-шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолари, Бухоро давлат педагогика институтининг педагоглари, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Очиқ мулоқот шаклидаги мазкур тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова эртанги кунимизнинг муносиб давомчилари бўлган ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш ва намунали оилаларни шакллантиришда таълим муассасаларида хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадбирда институт ректори Баҳодир Маъмуров сўзга чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраш борасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида энг қуйи бўғин бўлмиш маҳалла ва хонадонгача кириб борадиган тизим яратилганини ҳамда ушбу ёндашув амалиётда ўзининг ижобий натижасини бераётганлигини эътироф этди. Жараёнда сўз олган партия фаоллари мамлакатимизни келгуси етти йилликда ривожлантиришга қаратилган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида ҳам жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш борасида аниқ вазифалар белгиланганлиги хусусида сўз юритдилар. Жумладан, аёл-қизларимизнинг иқтидори ва орзу-истакларини юзага чиқариш мақсадида кенг имкониятлар яратилаётганлиги эътироф этилди. Партия томонидан янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоби яратилиши ҳам нозик хилқат эгаларининг ўз ҳуқуқларини теран англашларига хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди. Партия раҳбари институт кутубхонасига аудиокитоблар тўпламини тақдим этди. Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган талаба-ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Show all...
Bosh sahifa

👍 1
#Тошкент_шаҳар_Кенгаши "Адолат" СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти ҳамкорлигида «Талабалик баҳори-2024» фестивали доирасида, «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танловининг финал босқичи ўтказилди.
Кўрик-танловда Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси М. Дадаходжаева иштирок этиб, талабалар ўртасида бундай кўнгилочар тадбирларни ўтказилишида ёшларнинг фаоллигини алоҳида эътироф этиб ўтди. Шунингдек, "Адолат" СДП Юнусобод туман Кенгаши раиси А.Носиров ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида ҳам иштирок этиб, талабалар чиқишини адолатли баҳолаб борди.
adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Show all...
👍 1
01:14
Video unavailableShow in Telegram
⚖️#Бухоро_Вилоят_Кенгаши 🎞 Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Бухоро давлат педагогика институтида бўлиб, ушбу таълим даргоҳининг ҳарбий факультети фаолияти билан танишди. Бу ерда талабаларнинг юқори малакали таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар ва замонавий ўқув хоналарининг керакли ўқув жиҳозлари билан таъминланиш ҳолати ўрганилди. Шунингдек, жараёнда муассаса кутубхонаси ва ҳарбий факультет талабаларига партия ташаббуси билан яратилган янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоблари тўплами тақдим этилди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Show all...
👍 5🔥 1💯 1
01:10
Video unavailableShow in Telegram
⚖️#Бухоро_Вилоят_Кенгаши 🎞 Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Бухоро давлат педагогика институтида бўлиб, у ерда ташкил этилган “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраймиз” мавзусидаги тадбирда иштирок этди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Show all...
👍 4🔥 4💯 1