cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Adolat SDP | Rasmiy kanal

Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг расмий канали Мурожаат учун @adolat_murojat_uchun_bot Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар 🌎 adolat.uzfacebook.com/sdpu.adolatyoutube.com/channel/UCqfvvvX22TwLXSmUC49NvZg/videosinstagram.com/adolat_sdp/?hl=ru

Show more
Advertising posts
12 907
Subscribers
-2424 hours
-2417 days
-1 36830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

45 дан зиёд муаммолар ўрганилди, 14 та депутатлик сўрови юборилди Депутатларимиз партиянинг халқимиз орасидаги обрў-эътиборини янада юксалтириш, сайловчиларни ўйлантираётган муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш борасида изчиллик билан меҳнат қилишмоқда. Жумладан, жорий йилнинг биринчи чорагида депутатлар томонидан жами 45 та дан зиёд муаммолар ўрганилиб, шундан 14 таси депутатлик сўровлари, 25 дан зиёди тегишли ташкилотларга оғзаки мурожаат орқали ўз ечимини топган. Батафсил
Show all...
👍 3
Партия ташаббуси билан темир йўл йўловчиларига яна бир қулайлик яратилади Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппарати ва «Ўзбекистон Темир Йўллари» АЖ ҳамкорлигида Конституциямизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев, партия Марказий аппарати масъул ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолари, «Ўзбекистон Темир йўллари» Акциядорлик жамияти раҳбарияти ва ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбирда иштирок этганлар замонавий ахборот технологияларининг кенг имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда партия ташаббуси билан яратилган Бош қомусимизнинг аудио китоби соҳада фаолият олиб бораётган темирйўлчи ходимларга иш фаолиятида яқиндан асқатиши, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришда интенсив таъсирга эга эканлигини қайд этдилар. Қолаверса, партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроевнинг сўзларига кўра, мазкур аудио китоб ёрдамида Конституциямизнинг халқчил нормаларини поезд бекатлари ва йўловчи вагонларида самарали тарғиб этиш орқали йўловчиларнинг сафар давомидаги вақтини мазмунли ва манфаатли ўтишини таъминлаш мумкин. Бунда йўловчилар ўз ҳақ-ҳуқуқларини, мамлакатимиз қонунчилиги асосини содда, тушунарли тилда тинглаб, осон эслаб қолиш имкониятига эга бўладилар. Тадбир якунида партия вакиллари томонидан мазкур аудио китоблар тўплами жамият раҳбариятига топширилди.
Show all...
👍 2
#Ўзбекистон24 “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот 24” информацион дастурида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан давра суҳбати ўтказилганлиги ёритилди.
Ушбу информацион дастурда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Гулруҳ Агзамова интервью берди.
adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Show all...
👍 5
#Маърифат_улашиб "Маърифат улашиб" лойиҳасида "Адолат"чилар фаол Лойиҳа доирасида "Адолат" СДП фаоллари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев, "Келажак бунёдкори" медали соҳиби, киносценарист Сардор Ҳамроевлар Халқаро қишлоқ хўжалиги университетида бўлиб, олийгоҳ ректори Мунира Аминова Абдугафуровна ва университетининг Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ойбек Одилов билан учрашдилар. Мазкур учрашув давомида адиблар ва партиямиз фаоллари университет фаолияти билан яқиндан танишишди. Йиғилиш давомида партиямиз фаоли Сардор Ҳамроев университет ахборот ресурс марказига "Адолат" СДП ташаббуси билан яратилган янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоблар тўпламини топширди. Батафсил юқоридаги лавҳадаadolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Show all...
👍 1
Show all...
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда

Оҳангарон тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ҳамкорлигида “Мен ғолиб” шиори остидаги 5

«Адолат»чилар «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида Тошкент давлат стоматология институтида бўлишди Республикамиз Олий таълим муассасаларида «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган учрашувлар, давра суҳбатларида партиямиз Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев ҳам фаол иштирок этмоқда.
Хусусан, Тошкент давлат стоматология институтида ҳам бўлиб ўтган тадбирда партиямиз фаоли, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ислом Ҳамроев талабалар билан дилдан суҳбатлашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш асносида партиямизнинг аҳоли, қолаверса, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган лойиҳалари юзасидан маълумот берди. Шунингдек, жараёнда таниқли ёзувчи, сценарист, шоир сафдошимиз партиямиз ташаббуси билан яратилган Конституциямизнинг аудио китоби ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб, ушбу ташаббус аҳолимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришда самарали таъсир этишини таъкидлаб ўтди.
Тадбир сўнгида Ислом Ҳамроев олийгоҳ кутубхонасига мазкур аудио китобдан ҳамда ўзининг муаллифлигидаги бадиий китоблардан совға қилди. adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Show all...
👍 3
👍 8🔥 3👌 2
🛡 Депутат “Фаҳрийлар тўғрисида” қонун ишлаб чиқишни таклиф қилди 📣 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулруҳ Агзамова ўзининг facebookдаги саҳифасида янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш зарурлиги юзасидан пост жойлади.
💬 - Менимча, уруш, меҳнат фахрийларининг, Қуролли кучлар бошқа қўшинлари ва ҳарбий қисмларнинг, ички ишлар органлари ва давлат ҳавфсизлиги хизматлари фахрийларининг мақоми, уларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида “Фахрийлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам бугунги кун талабидир.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Show all...
👍 5
#9_май_Хотира_ва_қадрлаш_куни Иккинчи жаҳон уруши даврида чирчиқликларнинг кучли иродаси, мардлиги ва ташаббускорлиги Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан минглаб чирчиқликлар фронтга сафарбар этилдилар. 1941 йил 22 июнда Москва радиоси Германия босқини тўғрисида эълон берилганидан сўнг қисқа муддат ичида юзлаб кишилар, биринчи навбатда раҳбарлик лавозимларидаги мансабдор кишилар, ёшлар ташкилоти аъзолари сафарбар этилиб, фронтга юборилди. Бутун уруш даври давомида Чирчиқ шаҳридан ўн мингдан ортиқ киши Иккинчи жаҳон урушига жўнатилди. Ишхонада уларнинг ўрнини аёллар, болалар эгаллади. "Барча нарса фронт учун, барча нарса ғалаба учун!" шиори чирчиқликлар учун ҳам бегона эмасди.
Суронли даврни Чирчиқ аҳолиси юксак жасорат, миллатимизга хос бағрикенглик ва метин сабр билан ўтказган, десак адашмаган бўламиз.
Батафсил adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Show all...
🔥 4👍 2👌 1
⚡️“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши меҳнат ярмаркасида бўш иш ўринларини тақдим этди Тошкент давлат юридик университети битирувчилари учун бўш иш ўринлари ярмаркасига Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳам таклиф этилди.
Ярмаркада битирувчиларга партия Тошкент шаҳар Кенгашидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Партия фаолиятига қизиқиш билдирган битирувчилар ўзлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этишди. Тадбир давомида университет талабалари учун партиянинг тарғибот-ташвиқот воситалари тарқатилди. Мулоқот давомида битирувчи-ёшларга партия Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари томонидан меҳнат қонунчилиги, партиядаги бўш иш ўринлари, партияга аъзо бўлиш тартиби ва бошқа шу каби масалаларда тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
☑️Бизни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг Телеграм | Инстаграм | Фейсбук
Show all...