Adolat SDP | Rasmiy kanal
O‘zbekiston “Adolat” SDP rasmiy telegram kanali 📍 Toshkent shahri, Chilonzor tumani, "Sharq tongi" ko‘chasi, 23-uy ☎️ +998 71 288 42 10 (139) https://taplink.cc/adolat.uz
Показати більше📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Adolat SDP | Rasmiy kanal
Канал Adolat SDP | Rasmiy kanal (@adolat_uz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 10 176 підписників, посідаючи 4 961 місце в категорії Політика та 7 665 місце у регіоні Узбекистан.
📊 Показники аудиторії та динаміка
З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 10 176 підписників.
За останніми даними від 14 жовтня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -3 750, а за останні 24 години на 0, загальне охоплення залишається високим.
- Статус верифікації: Не верифікований
- Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 7.34%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 2.37% реакцій від загальної кількості підписників.
- Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 753 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 243 переглядів.
- Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 31.
📝 Опис та контентна політика
Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“O‘zbekiston “Adolat” SDP rasmiy telegram kanali
📍 Toshkent shahri, Chilonzor tumani, "Sharq tongi" ko‘chasi, 23-uy
☎️ +998 71 288 42 10 (139)
https://taplink.cc/adolat.uz”
Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 15 жовтня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Політика.
Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Озода Парпибоева ҳамда Оҳангарон туманидаги «Premier Electrotech» қўшма корхонаси раҳбари Жаҳонгир Мелибоев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшларнинг касбий малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Мазкур мулоқот партия ишчи гуруҳининг Тошкент вилоятидаги Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон туманида олиб борган ўрганишларининг давоми бўлди. Ўрганишлар жараёнида аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган партия лойиҳаларининг жойлардаги ижросига алоҳида эътибор қаратилган эди.
Жумладан, партия вакиллари «Premier Electrotech» қўшма корхонасида бўлиб, маиший техника ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди. Корхона раҳбари ишлаб чиқариш цехи фаолияти ҳақида маълумот берди. Ишчи-ходимлар билан суҳбатда хотин-қизларни касбга ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган партия лойиҳалари, шунингдек, давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишларда мазкур йўналишлар бўйича белгиланган вазифалар хусусида сўз юритилди.Бугун партия Марказий аппаратидаги учрашувда корхонада бошланган мулоқот амалий таклифлар билан давом этди. Жаҳонгир Мелибоев ҳудуд аҳолисини иш билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталиб, партиянинг ҳудудий Кенгашлари билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг аҳамиятини қайд этди.
Таъкидланганидек, ҳозирда корхонада юзлаб хотин-қизлар ва ёшлар меҳнат қилмоқда. Улар замонавий маиший техника ишлаб чиқариш жараёнида касбий кўникмаларини мустаҳкамлаб, тажриба орттириш билан бирга, доимий даромадга эга бўлмоқда.Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Озода Парпибоева аҳолини замонавий касбларга ўргатиш, бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган партия лойиҳалари ҳақида маълумот берди. Мазкур йўналишларда корхона билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш таклифини билдирди.
Ўз навбатида, Жаҳонгир Мелибоев ҳам ҳамкорлик истиқболлари юзасидан таклифларини баён қилди. Томонлар хотин-қизлар ва ёшларни касбга йўналтириш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш ҳамда барқарор бандлигини таъминлаш борасидаги биргаликдаги ишлар хусусида фикр алмашди.Учрашув давомида Озода Парпибоева «Адолат» СДП сафига қўшилиш истагини билдирган Жаҳонгир Мелибоевга партия аъзолик билетини топширди. Мулоқот якунида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
🔴 Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши, «AKFA Medline» клиникаси ҳамда Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.➡️Тадбир доирасида малакали мутахассислар — нейрохирург Владислав Келмаков ва кардиохирург Мақсуд Муродов томонидан 200 нафарга яқин фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга саломатлиги юзасидан зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.
🎙 Партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Муҳаррам Дадаходжаеванинг таъкидлашича, бундай тиббий акциялар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам изчил давом эттирилмоқда. Аҳоли саломатлигини асрашга қаратилган ушбу амалий ишлар партия Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросига хизмат қилмоқда.Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖Расмий саҳифаларимиз
✔️Болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, жабрланган болаларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва айбдорларни муқаррар жавобгарликка тортишга қаратилган қонун қабул қилинди.📹Батафсил видеода ✈️ @parlamentdangapiramiz
✅Имкониятлар авлоди: Наманганлик ёшлар ҳаётида ўзгаришлар фалсафаси— "Янги Ўзбекистон" газетаси ✅Ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи — "UzA" миллий ахборот сайтиБизни кузатиб бораётган ва партиямиз фаолиятини холис ёритаётган барча соҳа вакилларига миннатдорлик билдирамиз! ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
♾️ Партиянинг Жиззах вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ҳамда депутатлик гуруҳлари томонидан бу борадаги ишлар самарадорлиги юзасидан жамоатчилик мониторинги ўтказилди.Чорвачилик хўжаликларининг имкониятлари, озуқа базаси, ветеринария хизмати, маҳсулотларни қайта ишлаш ва сақлаш инфратузилмаси ҳамда бозорлардаги нарх-наво ҳолати таҳлил қилинди. ✈️ Батафсил ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🔴 “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг “Акс-садо” лойиҳаси ижодкорлари газетада эълон қилинаётган мақолаларга муштарийларнинг муносабатлари билан қизиқди.➡️ Газетамизнинг янги сонида кўтарилган масалалар юзасидан жиззахлик муштарийимиз — Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги академик лицейнинг 2-босқич талабаси Гулираъно Уралова ўз фикрини билдирди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖Расмий саҳифаларимиз
🔴 “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши, “AKFA Medline” клиникаси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда фуқаролар саломатлигига оид зарур тавсия ва маслаҳатлар олишмоқда.Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🔴 “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши, “AKFA Medline” клиникаси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда фуқаролар саломатлигига оид зарур тавсия ва маслаҳатлар олишмоқда.Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
На заседании Совета глав государств СНГ в Туркменистане Президент Шавкат Мирзиёев определил приоритетные направления председательства нашей страны в Содружестве в 2027 году.🇺🇿@OMQP_kutubxonasi
⏩“Самандарак” да ҳам юқоридаги омилларни замонавий тадбиркорлик билан уйғунлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган “Самандарак темирчилик саноат маркази” лойиҳаси амалга оширилмоқда.Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев маҳалла раиси Исломжон Аҳмедов ҳамроҳлигида масканга ташриф буюриб, олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан танишди. Ҳудудда темирчилик авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳунар ҳисобланади.
⏩Янги лойиҳанинг бош мақсади — маҳаллий ҳунармандлар учун энг қулай иш шароитларини яратиш. Умумий майдони 5 гектарни ташкил этувчи марказда улар учун 70 та алоҳида ер лотлари шакллантирилиши режалаштирилган.Лойиҳа доирасида 42,4 миллиард сўм миқдоридаги инвестициялар ўзлаштирилиб, 500 та барқарор иш ўринлари яратилади. Бу каби эзгу ташаббусларнинг самараси эса одамларнинг ўз ҳалол меҳнати ва касб-ҳунари орқали муносиб даромад топиши, оилалар фаровонлигининг юксалишида намоён бўлади. ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🔴 “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг “Акс-садо” лойиҳаси ижодкорлари газетада эълон қилинаётган мақолаларга муштарийларнинг муносабатлари билан қизиқди.Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети профессори Исмоил Саифназаровнинг “Муаллим қадри ва таълим сифати — Янги Ўзбекистон тараққиётининг таянчи” номли мақоласи юзасидан “Адолат” СДП Бухоро вилояти Кенгаши депутати Гулчехра Равшанова ўз фикрларини билдирди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🔴 “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг “Акс-садо” лойиҳаси ижодкорлари газетада эълон қилинаётган мақолаларга муштарийларнинг муносабатлари билан қизиқди.Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети профессори Исмоил Саифназаровнинг “Муаллим қадри ва таълим сифати — Янги Ўзбекистон тараққиётининг таянчи” номли мақоласи юзасидан “Адолат” СДП Бухоро вилояти Кенгаши депутати Гулчехра Равшанова ўз фикрларини билдирди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🖇 Нодирабегим номидаги Наманган вилояти ахборот-кутубхона марказида "Умуммиллий диктант" лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир ва танлов бўлиб ўтди.Анжуманда Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари, вилоят Кенгаши депутати Мусохон Оппоқов иштирок этди. Мулоқотда ўзбек тилининг ҳаётимизда тутган беқиёс ўрни алоҳида эътироф этилди. ✈️ Батафсил ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🔴 "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетасининг "ДАҚИҚА" лойиҳаси орқали кимларга синов белгиланмаслиги ҳақида билиб олинг!✒️ Қонунчиликка кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:
✍️ ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий); ✍️ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар; ✍️давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; ✍️ тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; ✍️ ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар; ✍️ 18 ёшга тўлмаган шахслар ва бошқалар.⚖️Расмий саҳифаларимиз
🩺 Хусусан, Конимех туман Кенгаши раиси Қудайимберди Жанхўжаев, Коррупцияга қарши курашиш комиссияси раиси ҳамда котибият мутахассислари "Телемен" ОШПда бўлдилар.Олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, аҳоли саломатлигини сутсаҳакмлаш, касалликлар профилактикаси. масканнинг тиббий имкониятлари, шифокор ва ҳамширалар билан партиявий ҳамкорлик кўриб чиқилди. ✈️ Батафсил ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🔴 Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Озода Парпибоева бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилоятида ҳудудий партия ташкилотлари фаолиятини ўрганди. Ташкилий ишлар таҳлили, маҳалла фаоллари ва ишлаб чиқариш жамоаси билан мулоқотларда партиянинг жойлардаги фаоллигини ошириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда бандлик ва фаровонликка дахлдор масалаларга эътибор қаратилди.Бу жараёнда ташкилий ишларни аҳолининг кундалик эҳтиёжлари билан боғлаш, депутатлар ва партия фаолларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, Оҳангарон шаҳар Кенгашидаги ўрганишларда партиянинг дастурий мақсадларини жойларда изчил амалга ошириш, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кучайтириш ва уларни ўйлантираётган масалалар устувор йўналишлар сифатида кўриб чиқилди. Шунингдек, партия фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.Оҳангарон тумани Кенгашидаги ўрганишларда партия ташаббусларини маҳаллий даражада амалга ошириш имкониятлари таҳлил қилинди. Аҳоли мурожаатларига эътиборни кучайтириш, фуқаролар манфаатларига дахлдор масалаларни ҳал этишда ҳудудий ташкилотнинг иштирокини ошириш юзасидан мулоҳазалар билдирилди. Бунда ташаббускорлик, масъулият ва бошланган ишларни изчил давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Ҳудудий Кенгашлардаги муҳокамалар маҳалладаги мулоқотлар билан мазмунан боғланди. Партия вакиллари иштирокида Оҳангарон шаҳрининг «Бирлик» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган учрашувда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар муҳокама қилинди. Маҳалла фаоллари билан суҳбатда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, эришилган натижалар, аҳолини қийнаётган муаммолар ҳамда мавжуд имкониятлар хусусида фикр алмашилди.Бандлик ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари Оҳангарон туманидаги «Premier Electrotech» қўшма корхонаси фаолияти билан танишувда ҳам асосий эътиборда бўлди. Партия фаолларига маиший техника, жумладан, кондиционерлар ишлаб чиқариш йўналишидаги ишлар ҳақида маълумот берилди.
Корхона ишчи-ходимлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда уларнинг меҳнат фаолияти, иш шароитлари ва таклифлари тингланди. Партиянинг дастурий мақсадлари, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат тамойилларини қарор топтириш борасидаги вазифалари ҳақида тушунтиришлар берилди. Партия ғояларини қўллаб-қувватлайдиган ва жамоат ҳаётида фаол иштирок этиш истагидаги ходимларни аъзоликка жалб қилиш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
📖 Партия туман кенгаши раҳбари ва депутат, "Самандарак" МФЙ раиси Исломжон Аҳмедов ташаббуси билан фаолият бошлаган кутубхона фондида бугун 5 мингдан зиёд китоб жамланган.Маҳалла аҳли, айниқса, ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида депутат ҳар ой ўз иш ҳақидан янги адабиётлар харид қилиб, китоб фондини бойитиб боришни анъанага айлантирган.
📖 "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев жорий йил август ойидаги ташрифи давомида ушбу ташаббус билан танишиб, уни қўллаб-қувватлаганди.Бу гал Ислом Ҳамроев кутубхонада бўлиб, китобхонлар билан самимий суҳбатлашди. Мутолаага бўлган қизиқиш ва китобхонлар сафининг кенгайиб бораётгани алоҳида эътиборга лойиқ эканини таъкидлади.
📖 Суҳбат давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳамда «Адолат» СДП Сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар ҳақида сўз юритилди.Ислом Ҳамроев депутатнинг китобхонликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, кутубхонага ўзининг янги китоблар тўпламини тақдим этди. Шунингдек, ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш, ғолибларни партия томонидан муносиб рағбатлантириш ташаббусини илгари сурди. Шунингдек, ёшларнинг маънавий салоҳиятини ошириш муҳимлигини таъкидлар экан, мазкур маҳалладан ҳам илм-фан, адабиёт ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган ёшлар етишиб чиқишига ишонч билдирди. ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🔵Олий ҳарбий таълим муассасалари ва хорижий ҳарбий таълим муассасаларининг учувчи мутахассислиги битирувчилари билан янги контракт тузишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш; 🔵Республика китобхонлик танловларида юқори натижа кўрсатган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддатини 1 ойга қисқартириш таклиф этилмоқда.📹Батафсил видеода ✈️ @parlamentdangapiramiz
