uz
Feedback
Adolat SDP | Rasmiy kanal

Adolat SDP | Rasmiy kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

O‘zbekiston “Adolat” SDP rasmiy telegram kanali 📍 Toshkent shahri, Chilonzor tumani, "Sharq tongi" ko‘chasi, 23-uy ☎️ +998 71 288 42 10 (139) https://taplink.cc/adolat.uz

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Adolat SDP | Rasmiy kanal analitikasi

Adolat SDP | Rasmiy kanal (@adolat_uz) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 12 029 obunachidan iborat bo'lib, Siyosat toifasida 4 293-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 6 466-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 12 029 obunachiga ega bo‘ldi.

19 Sentabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -2 407 ga, so‘nggi 24 soatda esa -286 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 2.45% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 2.04% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 295 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 246 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 13 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
O‘zbekiston “Adolat” SDP rasmiy telegram kanali 📍 Toshkent shahri, Chilonzor tumani, "Sharq tongi" ko‘chasi, 23-uy ☎️ +998 71 288 42 10 (139) https://taplink.cc/adolat.uz

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 20 Sentabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Siyosat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

12 029
Obunachilar
-28624 soatlar
-2 2327 kun
-2 40730 kun
Postlar arxiv
🟦🟦🟦🟦 Янги имкониятлардан барқарор фаровонлик сари Бугун Президентимиз раислигида Нукус шаҳрида Қорақалпоғистонни ижтимоий
+3
🟦🟦🟦🟦 Янги имкониятлардан барқарор фаровонлик сари
Бугун Президентимиз раислигида Нукус шаҳрида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишда иштирок этдик. Муҳокама қилинган масалалар ва белгиланган вазифаларнинг кўлами бир ҳақиқатни яққол кўрсатди: Қорақалпоғистон мамлакат иқтисодий ўсишининг етакчи марказларидан бирига айланмоқда.
Буни рақамлар ҳам тасдиқлайди. Ўтган йили ҳудудга 1,7 миллиард доллар инвестиция киритилган бўлиб, бу 2021 йилдагидан 22 баробар кўп. Жорий йилнинг биринчи ярмида иқтисодиёт 10,2 фоиз ўсиб, республика Тошкент шаҳридан кейинги иккинчи ўринни эгаллади. Бу натижалар солиқ юкининг енгиллаштирилиши, саноат корхоналари учун электр тарифининг пасайтирилиши каби алоҳида шарт-шароитлар ўз самарасини бераётганидан далолат беради.
Йиғилишда илгари сурилган «Ресурсдан тайёр маҳсулотгача» тамойили муҳим аҳамиятга эга. Табиий бойликларни чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулот яратиш маҳаллий саноатни ривожлантиради, малакали меҳнатга талабни оширади. «Яшил» энергиядан олинадиган карбон кредитлари даромадларининг Қорақалпоғистоннинг ўзида қолиши эса ҳудуд имкониятларини, аввало, шу заминда яшаётган халқ фаровонлигига йўналтиришдек адолатли тамойилни ифодалайди.
Орол фожиасининг оғир асоратларини бошдан кечирган ҳудуднинг бугун «яшил» энергетика ва сунъий интеллект марказига айланиб бораётгани — айни ҳақиқатдир. Қўнғиротдаги 1,5 минг мегаваттли шамол станцияси, 2030 йилгача «яшил» энергия улушини 76 фоизга етказиш режаси, 8 миллиард долларлик дата марказ лойиҳалари ва Оролнинг 50 минг гектарида бошланадиган «ўрмон карбон кредити» дастури экологик муаммони иқтисодий имкониятга айлантиришнинг амалий намунасидир.
Йиғилишда қайд этилганидек, келаси йил мартдан Тошкент – Нукус тезюрар поезди қатнай бошласа, сафар вақти 16 соатдан 7 соатга қисқаради. Қўнғиротдан Мўйноққа 100 километрлик ичимлик сув тармоғи тортилади, Нукусда 50 минг аҳолига мўлжалланган «Nukus City» барпо этилади. Бу лойиҳалар одамлар ҳаёт сифатини сезиларли даражада оширади.
Шу билан бирга, йиғилишда ечимини кутаётган муаммолар ҳам очиқ кўрсатиб ўтилди. Суғоришдаги сув йўқотишларининг 38 фоизга етгани, еттита туманда мактабгача таълим қамровининг пастлиги, ҳудуднинг атиги 20 фоизида геология ишлари ўтказилгани долзарб вазифаларни кун тартибига қўймоқда. Каналларни бетонлаш, сув насосларини янгилаш, хусусий боғча очувчиларга 15 йиллик 7 фоизли кредит бериш каби чоралар айнан шу муаммоларни ҳал этишга қаратилган.
Йиғилишда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар партиямизнинг дастурий мақсадларига ҳамоҳанглиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Оилавий тадбиркорлик кредитлари ставкасини 17,5 фоиздан 12 фоизга тушириш, молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш орқали камида 50 минг кишини даромадли қилиш кўзда тутилмоқда. Боғдорчилик лойиҳаларида 20 минг кишини иш билан таъминлаш, ёшларни ахборот технологиялари ва логистика соҳаларидаги юқори даромадли касбларга йўналтириш мақсад қилинмоқда.
Ҳар қандай эзгу қарорнинг қиммати унинг ижросида намоён бўлади. Шу боис ҳудудий ташкилотимиз фаолиятида белгиланган вазифалар ижросига кўмаклашиш, маҳаллий Кенгашлардаги депутатларимиз ишида эса депутатлик назоратини кучайтиришни устувор вазифа сифатида белгилаб олдик. Бунда имтиёзли кредитларнинг адолатли тақсимланиши, янги иш ўринларининг сифати ва ижтимоий объектлар қурилишининг ўз муддатида якунланишига асосий эътиборни қаратамиз. Ислоҳотлар натижасини ҳар бир оила ўз ҳаётида ҳис этиши биз учун бош мезон бўлиб қолади.
Келаси йили қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ таваллудининг 200 йиллиги нишонланиши ҳам чуқур маънога эга. Давлатимиз раҳбари эслатиб ўтган «Ҳамиша сен хизмат этгил халқ учун, ўзим дема ғамхўрлик қил халқ учун» ҳикмати бугун ҳар бир раҳбар ва ҳар бир сиёсий куч учун фаолият дастури бўлиши лозим.
Зеро, Қорақалпоғистоннинг гуллаб-яшнаши Янги Ўзбекистон тараққиётининг узвий қисмидир. ⚖️ Озода Парпибоева, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари

Repost from Ozoda Parpiboyeva

Зеро, Қорақалпоғистоннинг гуллаб-яшнаши Янги Ўзбекистон тараққиётининг узвий қисмидир. Озода Парпибоева, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари

#ҲАФТА_ТАҲЛИЛИ
🔴 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан якунига етган ҳафта давомида ўтказилган муҳим тадбирлар, депутатларимизнинг мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеликлар юзасидан муносабатлари бўйича ҳафталик дайжест.
🔴 Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати 🎞 Бизни кузатиб боринг! ⚖️ Расмий саҳифаларимиз

📰«АДОЛАТ» ГАЗЕТАСИНИНГ ЯНГИ СОНИДА ҚАНДАЙ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР КЎТАРИЛДИ❓ 🔴 «Адолат шарҳи» махсус лойиҳаси доирасида «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг 2026 йил 18 сентябрда чоп этилган 37-сонида эълон қилинган муҳим материаллар ҳамда уларда кўтарилган долзарб масалаларга бағишланган навбатдаги видеошарҳ тайёрланди. ➡️ Ушбу сонда: ⏺Ҳар бир манзилда, ҳар бир масалада инсон манфаати устувор ⏺ЎЗБЕКИСТОН – КОРЕЯ: ЯНГИ ТЕХНОЛОГИК ТАРАҚҚИЁТ САРИ МУҲИМ ҚАДАМ ⏺Маст ҳолда рулга ўтирганларни умрбод ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф этилди каби қизиқарли материаллар эълон қилинган. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️ Расмий саҳифаларимиз

🟦🟦🟦 ФАХРИЙ УНВОН МУБОРАК! «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати Садиқ
+1
🟦🟦🟦 ФАХРИЙ УНВОН МУБОРАК!
«Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати Садиқжон Садиқов Mamun University томонидан «Фахрий профессор» унвони билан тақдирланди.
Мазкур эътироф партиядошимизнинг таълим соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ўқув жараёнини такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда малакали кадрлар тайёрлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун берилган юксак баҳодир.
Таълим муассасалари, жамоатчилик ва депутатлик корпуси ўртасидаги ҳамкорлик ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кенг имкониятлар яратади. Бу борадаги ташаббус ва амалий ишлар ёш авлод камолотига, жамият тараққиётига хизмат қилиши билан қадрлидир.
Садиқжон Бабаевични фахрий унвон билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлиқ, илм-фан ва таълим равнақи, ёшлар камолоти ҳамда партиямиз нуфузини юксалтириш йўлидаги фаолиятида янги муваффақиятлар тилаймиз! ⚖️ Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши

photo content

photo content

photo content
+3

🗣Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 20 мингдан ортиқ ипотека кредити асосида сотилган уйларда ёш оилалар рўйхатдан ўта олмаяпти ...
🔹 Янги қонун лойиҳаси фуқароларнинг рўйхатдан ўтиши билан боғлиқ бир қатор муаммоларга ечим таклиф қилмоқда. 📹 Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=AOFmjJIMj5g ✈️ @parlamentdangapiramiz

🟦🟦🟦 ТАХТАКЎПИРДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ «Адолат» СДП ишчи гуруҳи аъзолар
+8
🟦🟦🟦 ТАХТАКЎПИРДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
«Адолат» СДП ишчи гуруҳи аъзолари Қорақалпоғистон Республикасининг олис ҳудудларидан бири — Тахтакўпир туманида бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Дастлаб туман ҳокимлигида ушбу йўналишда ташкил этилган штаб фаолияти билан танишилди. Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 3 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар асосида туманда аҳоли билан манзилли ишлаш, фуқароларнинг эҳтиёжи ва имкониятидан келиб чиқиб бандлигини таъминлаш чоралари белгиланган.
Хусусан, туман ҳокими раҳбарлигидаги штаб фаолиятига маҳалла «еттилиги», тижорат банклари, бандлик органлари ҳамда бошқа масъул идоралар жалб этилган. Ташкилот раҳбарлари тумандаги 17 та маҳаллага бириктирилиб, оилалар билан бевосита ишлаш тизими йўлга қўйилган.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, «Ижтимоий реестр»га киритилган 742 та эҳтиёжманд оиладаги 3 136 нафар фуқаронинг ижтимоий ҳолати таҳлил қилинган. Уларнинг 965 нафари меҳнатга лаёқатли бўлиб, шундан 447 нафари ишсиз. Шу боис меҳнат қилиш имкониятига эга фуқароларни иш билан таъминлаш ва мустақил даромад топишига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, хатлов доирасида жами 3 412 нафар аъзоси бўлган 881 та оиланинг шароити ўрганилган. Уларнинг меҳнатга лаёқатли 506 нафар аъзоси билан яшаш манзилида суҳбатлар ўтказилиб, ишга жойлашиш, касб-ҳунар ўрганиш, кредит, субсидия ва ссуда олишга бўлган эҳтиёжлари аниқланган.
Хатлов жараёнида 68 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилган, 14 нафари касбга йўналтирилган, 113 нафарига ўзини ўзи банд қилишда кўмаклашилган. 8 нафар фуқарога эса жами 113 миллион сўм кредит маблағи ажратилган.
Туманда жорий йилнинг ўтган даврида 80 та микролойиҳа ташкил этилиб, 185 та янги иш ўрни яратилган. Шу даврда оила аъзоларининг доимий ишга жойлашиши, тадбиркорликка йўналтирилиши ва даромадлари ошиши натижасида 750 та оила «Ижтимоий реестр»дан чиқарилгани қайд этилди.
Ёш болали аёлларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳам эътиборда. Йирик ишлаб чиқариш корхоналари негизида ясли-боғчалар ташкил этиш орқали аёлларга қулайлик яратиш ва корхоналардаги бўш иш ўринларини тўлдириш чоралари кўзда тутилган.
Давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган 3 та оилага 7 кВт қувватли қуёш панелларини ўрнатиш орқали электр энергияси харажатларини камайтириш ва қўшимча даромад манбаи яратиш чоралари ҳам кўрилган.
Мазкур чораларнинг ижросини таъминлаш учун ҳар бир маҳалла ва йўналиш кесимида кунлик иш режалари ишлаб чиқилган. Уларнинг бажарилиши туман штаби назоратига олиниб, ижобий натижаларга эришган штаб аъзоларини рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланган.

🟦🟦🟦🟦 Марказий Осиё ва Корея — янги Ипак йўли сари Президентимизнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида ўтказил
🟦🟦🟦🟦 Марказий Осиё ва Корея — янги Ипак йўли сари
Президентимизнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида ўтказилган “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммити минтақанинг замонавий технологиялар, инновациялар, илм-фан ва инсон капиталини ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш, Кореянинг илғор тажрибаси билан Марказий Осиёнинг улкан салоҳиятини уйғунлаштириш учун янги майдон очди.
➡️ Саммитда ҳамкорликнинг бешта стратегик йўналиши бўйича таклифлар илгари сурилди. Улар орасида узоқ муддатли тараққиётни олдиндан режалаштириш ҳамда ёш авлод салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган биринчи ва бешинчи йўналишлар келажак иқтисодиёти нуқтаи назаридан алоҳида аҳамиятга эга.

Repost from Ozoda Parpiboyeva
🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда партиямиз ишчи гуруҳи аъзолари билан навбатдаги ўрганишларни Амударё тум
+2
🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда партиямиз ишчи гуруҳи аъзолари билан навбатдаги ўрганишларни Амударё туманида олиб бордик.
➡️Аввало, туман ҳокими Собиржон Хўжаметов билан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ҳамда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашдик.
Туманда 49 та маҳалла бор, уларда 219 минг 300 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳар бир маҳалланинг ўз шароити, ҳар бир оиланинг ўз эҳтиёжи бор. Шу боис ҳудуддаги вазиятни ўрганишда одамларнинг фикрини бевосита тинглаш ва уларнинг кундалик ҳаётига таъсир кўрсатаётган масалаларни чуқур англаш муҳим.
📌 Сафар давомида маҳаллалар ва ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, мавжуд шароит билан жойида танишдик. Аниқланган муаммоларни ҳал этиш учун масъул ташкилотлар билан биргаликда амалий чоралар белгилашга алоҳида эътибор қаратдик.
Биз учун бу ўрганишларнинг энг муҳим жиҳати шуки, ҳар бир инсон ўз мурожаатига эътибор қаратилаётганини ва муаммосини ҳал этишда амалий ёрдам берилаётганини ҳис қилиши керак.
Амударё туманидаги ўрганишларимиз давом этмоқда. Тафсилотларни имкон қадар улашиб боришга ҳаракат қиламан.

Repost from Ozoda Parpiboyeva
🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда партиямиз ишчи гуруҳи аъзолари билан навбатдаги ўрганишларни Амударё тум
+2
🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда партиямиз ишчи гуруҳи аъзолари билан навбатдаги ўрганишларни Амударё туманида олиб бордик.
➡️ Аввало туман ҳокимлигида бўлдик. Ҳоким билан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ҳамда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашдик.
Туманда 49 та маҳалла бор, уларда 219 минг 300 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳар бир маҳалланинг ўз шароити, ҳар бир оиланинг ўз эҳтиёжи бор. Шу боис ҳудуддаги вазиятни ўрганишда одамларнинг фикрини бевосита тинглаш ва уларнинг кундалик ҳаётига таъсир кўрсатаётган масалаларни чуқур англаш муҳим.
📌 Сафар давомида маҳаллалар ва ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, мавжуд шароит билан жойида танишдик. Аниқланган муаммоларни ҳал этиш учун масъул ташкилотлар билан биргаликда амалий чоралар белгилашга алоҳида эътибор қаратдик.
Биз учун бу ўрганишларнинг энг муҳим жиҳати шуки, ҳар бир инсон ўз мурожаатига эътибор қаратилаётганини ва муаммосини ҳал этишда амалий ёрдам берилаётганини ҳис қилиши керак.
Амударё туманидаги ўрганишларимиз давом этмоқда. Тафсилотларни имкон қадар улашиб боришга ҳаракат қиламан.

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ АСРАШ ВА МАНЗИЛЛИ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР БЎЙИЧА ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ 🔴 «Адолат» СДП ишчи гуруҳи аъзолари томони
+2
АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ АСРАШ ВА МАНЗИЛЛИ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР БЎЙИЧА ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ
🔴 «Адолат» СДП ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Кегейли туманида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий ва ижтимоий хизматлар сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Айни пайтда Кегейли туман тиббиёт бирлашмаси 71 546 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Тизимда 221 ўринли марказий шифохона, кунига 450 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга кўп тармоқли поликлиника, 4 та оилавий поликлиника ҳамда 8 та қишлоқ шифокорлик пункти фаолият юритмоқда.
Ўрганиш давомида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва профилактика тадбирларини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, партия ташаббуси ва тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда келгуси ҳафта душанба кунидан бошлаб тумандаги 45–65 ёш оралиғидаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонининг олдини олиш ва уни эрта аниқлашга қаратилган тиббий кўриклар ташкил этишга келишиб олинди. Ишчи гуруҳ, шунингдек, Кегейли тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази фаолияти билан ҳам танишди. Бугунги кунда мазкур марказ эҳтиёжманд фуқароларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни манзилли етказишда аҳолига энг яқин тизим сифатида фаолият юритмоқда.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, туманда тиббий-ижтимоий экспертиза хулосалари асосида жами 2 818 нафар фуқарога ногиронлик белгиланган. Шундан 305 нафари I гуруҳ, 1 877 нафари II гуруҳ, 216 нафари III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, яна 420 нафари ногиронлиги бўлган болалар ҳисобланади.
Мамлакатимизда «Инсон қадри» тамойили асосида ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш, жараёнларни рақамлаштириш ва фуқаролар учун ортиқча оворагарчиликларни камайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жойларда ҳам ўз аксини топмоқда. Жорий йил бошидан буён туманда 190 нафар фуқарога бирламчи тартибда, 432 нафар фуқарога эса такроран ногиронлик гуруҳи белгиланган. Шунингдек, 11 нафар фуқарога муддатидан олдин ногиронлик гуруҳи белгиланган, 8 нафар фуқаро эса қайта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли хулосалар берилган.
Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шўъбаси томонидан янги тартиб асосида жорий йил бошидан 539 нафар фуқаро билан шахс функционаллигини баҳолаш бўйича суҳбатлар ўтказилган. Ўрганиш жараёнида тиббий ва ижтимоий хизматларнинг аҳолига янада яқин, қулай ва манзилли бўлишини таъминлаш, айниқса, эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда профилактик тиббий тадбирлар самарадорлигини ошириш юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

«Билиминг бўлса, касбингнинг устаси бўлсанг... пул ўзи келади»
🔴 Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев «Ўзбекистон» телеканалининг «Оила вақти» кўрсатувида иштирок этиб, ёшларнинг пухта билим ва касбий маҳорат эгаллаши, Ватанга садоқат руҳида тарбияланиши ҳамда фарзандларнинг ҳаётий мақсадларини шакллантиришда ота-оналарнинг масъулияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

НУКУСДА БОҒЧАЛАРДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги 2- ва 47-
+6
НУКУСДА БОҒЧАЛАРДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги 2- ва 47-сонли мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, болалар учун яратилган шароитлар ҳамда таълим-тарбия жараёни билан танишди. Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ўрганишлар доирасида мазкур муассасаларнинг моддий-техник базаси, хоналарнинг жиҳозланиши, тарбияланувчилар учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти 120 ўринга мўлжалланган. Ишчи гуруҳ аъзолари муассасадаги хоналарни кўздан кечириб, болаларнинг таълим-тарбия олиши учун мавжуд имкониятларни ўрганди. 240 ўринга мўлжалланган 47-сонли мактабгача таълим ташкилотида эса айни пайтда 217 нафар бола тарбияланмоқда. Бу ерда ҳам муассаса фаолияти, таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши ва тарбияланувчилар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишилди. Ўрганиш давомида ҳар икки муассаса фаолиятида учраётган масалалар масъуллар билан муҳокама қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш юзасидан таклифлар билдирилди. Жойлардаги ҳолатни бевосита ўрганиш ва муассасалар эҳтиёжларини таҳлил қилиш орқали мавжуд муаммоларга амалий ечимлар таклиф этиш ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий мақсадларидан биридир. Партия ишчи гуруҳининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ижтимоий соҳа объектларида ўрганишлари давом этмоқда.