Adolat SDP | Rasmiy kanal
O‘zbekiston “Adolat” SDP rasmiy telegram kanali 📍 Toshkent shahri, Chilonzor tumani, "Sharq tongi" ko‘chasi, 23-uy ☎️ +998 71 288 42 10 (139) https://taplink.cc/adolat.uz
Больше📈 Аналитический обзор Telegram-канала Adolat SDP | Rasmiy kanal
Канал Adolat SDP | Rasmiy kanal (@adolat_uz) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 10 210 подписчиков, занимая 4 953 место в категории Политика и 7 634 место в регионе Узбекистан.
📊 Показатели аудитории и динамика
С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 10 210 подписчиков.
Согласно последним данным от 13 октября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -3 920, а за последние 24 часа — -97, при этом общий охват остаётся высоким.
- Статус верификации: Не верифицирован
- Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 7.28%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 2.43% реакций от общего числа подписчиков.
- Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 747 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 249 просмотров.
- Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 30.
📝 Описание и контентная политика
Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“O‘zbekiston “Adolat” SDP rasmiy telegram kanali
📍 Toshkent shahri, Chilonzor tumani, "Sharq tongi" ko‘chasi, 23-uy
☎️ +998 71 288 42 10 (139)
https://taplink.cc/adolat.uz”
Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 14 октября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Политика.
🔴 Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Озода Парпибоева бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилоятида ҳудудий партия ташкилотлари фаолиятини ўрганди. Ташкилий ишлар таҳлили, маҳалла фаоллари ва ишлаб чиқариш жамоаси билан мулоқотларда партиянинг жойлардаги фаоллигини ошириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда бандлик ва фаровонликка дахлдор масалаларга эътибор қаратилди.Бу жараёнда ташкилий ишларни аҳолининг кундалик эҳтиёжлари билан боғлаш, депутатлар ва партия фаолларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, Оҳангарон шаҳар Кенгашидаги ўрганишларда партиянинг дастурий мақсадларини жойларда изчил амалга ошириш, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кучайтириш ва уларни ўйлантираётган масалалар устувор йўналишлар сифатида кўриб чиқилди. Шунингдек, партия фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.Оҳангарон тумани Кенгашидаги ўрганишларда партия ташаббусларини маҳаллий даражада амалга ошириш имкониятлари таҳлил қилинди. Аҳоли мурожаатларига эътиборни кучайтириш, фуқаролар манфаатларига дахлдор масалаларни ҳал этишда ҳудудий ташкилотнинг иштирокини ошириш юзасидан мулоҳазалар билдирилди. Бунда ташаббускорлик, масъулият ва бошланган ишларни изчил давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Ҳудудий Кенгашлардаги муҳокамалар маҳалладаги мулоқотлар билан мазмунан боғланди. Партия вакиллари иштирокида Оҳангарон шаҳрининг «Бирлик» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган учрашувда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар муҳокама қилинди. Маҳалла фаоллари билан суҳбатда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, эришилган натижалар, аҳолини қийнаётган муаммолар ҳамда мавжуд имкониятлар хусусида фикр алмашилди.Бандлик ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари Оҳангарон туманидаги «Premier Electrotech» қўшма корхонаси фаолияти билан танишувда ҳам асосий эътиборда бўлди. Партия фаолларига маиший техника, жумладан, кондиционерлар ишлаб чиқариш йўналишидаги ишлар ҳақида маълумот берилди.
Корхона ишчи-ходимлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда уларнинг меҳнат фаолияти, иш шароитлари ва таклифлари тингланди. Партиянинг дастурий мақсадлари, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат тамойилларини қарор топтириш борасидаги вазифалари ҳақида тушунтиришлар берилди. Партия ғояларини қўллаб-қувватлайдиган ва жамоат ҳаётида фаол иштирок этиш истагидаги ходимларни аъзоликка жалб қилиш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
📖 Партия туман кенгаши раҳбари ва депутат, "Самандарак" МФЙ раиси Исломжон Аҳмедов ташаббуси билан фаолият бошлаган кутубхона фондида бугун 5 мингдан зиёд китоб жамланган.Маҳалла аҳли, айниқса, ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида депутат ҳар ой ўз иш ҳақидан янги адабиётлар харид қилиб, китоб фондини бойитиб боришни анъанага айлантирган.
📖 "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев жорий йил август ойидаги ташрифи давомида ушбу ташаббус билан танишиб, уни қўллаб-қувватлаганди.Бу гал Ислом Ҳамроев кутубхонада бўлиб, китобхонлар билан самимий суҳбатлашди. Мутолаага бўлган қизиқиш ва китобхонлар сафининг кенгайиб бораётгани алоҳида эътиборга лойиқ эканини таъкидлади.
📖 Суҳбат давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳамда «Адолат» СДП Сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар ҳақида сўз юритилди.Ислом Ҳамроев депутатнинг китобхонликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, кутубхонага ўзининг янги китоблар тўпламини тақдим этди. Шунингдек, ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш, ғолибларни партия томонидан муносиб рағбатлантириш ташаббусини илгари сурди. Шунингдек, ёшларнинг маънавий салоҳиятини ошириш муҳимлигини таъкидлар экан, мазкур маҳалладан ҳам илм-фан, адабиёт ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган ёшлар етишиб чиқишига ишонч билдирди. ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🔵Олий ҳарбий таълим муассасалари ва хорижий ҳарбий таълим муассасаларининг учувчи мутахассислиги битирувчилари билан янги контракт тузишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш; 🔵Республика китобхонлик танловларида юқори натижа кўрсатган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддатини 1 ойга қисқартириш таклиф этилмоқда.📹Батафсил видеода ✈️ @parlamentdangapiramiz
🔴 "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетасининг "Одамлар орасида" лойиҳасининг навбатдаги сони болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасига бағишланди.🎤 Ижодий гуруҳимиз "Адолат" СДП фракцияси ташаббуси билан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганди. Сиз ушбу қонун лойиҳаси ва болалар хавфсизлигини таъминлаш борасида қандай фикрдасиз? Мулоҳазаларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг! Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖Расмий саҳифаларимиз
Дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатларидан 700 га яқин парламент вакиллари иштирок этган анжуманда Ўзбекистон делегацияси ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, устувор ташаббуслар ва халқаро ҳамкорликка доир ёндашувларни илгари сурди.⚖️ Расмий саҳифаларимиз
➡️"Еттилик" аъзолари ва аҳоли вакиллари билан мулоқотда бугунги ўзгаришлар, ижтимоий масалалар ҳамда уларни ҳал этишда партия ва депутатларнинг ўрни атрофлича муҳокама қилинди.Ислом Ҳамроев маҳалладаги муҳит, одамлар билан мулоқот қилиш тизими ва ҳудудни обод этишда кўрсатилаётган хайрли ташаббусларга алоҳида тўхталди. Айниқса, бир вақтнинг ўзида ҳам маҳалла раиси, ҳам партия туман кенгаши раҳбари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутати сифатида меҳнат қилаётган Исломжон Аҳмедовнинг фаолиятини юқори баҳолади.
➡️ — Депутатлик — сайловчи муаммосидан қочмай, ечим излаш дегани. Шу боис, орамизда фидойи, ташаббускор ва кенг фикрлайдиган халқ вакиллари кўпайишини хоҳлаймиз. Чунки депутатларимиз қанчалик фаол бўлса, партиямиз обрўси шунча юксалади. Аксинча бўлса, ишончи йўқолади. Исломжон бу борада бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатса арзийдиган сафдошларимиздан, — деди Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари.Тадбирда Ислом Ҳамроев И.Аҳмедовга "Адолат" кўкрак нишони ҳамда кундалик фаолиятида фойдаланиш учун замонавий моноблок жамланмасини топширди. Ўз навбатида, Исломжон Аҳмедов юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, аҳоли манфаати йўлида бундан буён ҳам сидқидилдан меҳнат қилишини таъкидлади. ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🔗 Муборакдаги “Дўстлик” маҳалласи аҳолиси хайрли мақсадни кўзлаб, “Адолат” СДП депутатлик гуруҳига мурожаат қилган эди. Депутат Ойсулук Абдиева буни атрофлича ўрганди.Хусусан, 2-уй олдидаги қаровсиз ер майдонини ободонлаштириб, болажонларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун замонавий болалар ўйин майдончасини барпо этиш сўралди. ✈️ Батафсил ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
💬 Жозибадор шаҳар — янги иш ўринлари, замонавий хизматлар, илғор технологиялар, таълим ва тиббиёт имкониятлари мужассам бўладиган истиқболли макондир.Бундай йирик лойиҳанинг муваффақияти давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун қулай шароит яратишга боғлиқ. ✈️ Батафсил ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
📚 Инсон соғлиғидан ортиқроқ бойлик йўқ. Депутат ташаббуси "Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик" лойиҳаси доирасида аҳоли учун кенг қамровли тиббий кўриклар ташкил этилди.Амалий ёрдамлар натижасида 1 нафар фуқарода юракнинг мураккаб жарроҳлик амалиёти бепул ўтказилиб, соғлом ҳаётга қайтарилди. ✈️ Батафсил ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🟢 Мамлакатда 46 мингдан ортиқ кўп квартирали уй бор, уларда 1,6 миллиондан зиёд хонадон жойлашган. Шундан 42 мингдан ортиғини бошқарув сервис компаниялари бошқаради. Уй-жой мулкдорлари ширкатлари ихтиёрида эса 700 дан зиёд уй бор, қолганлари бошқа шаклларда. Яъни, уйларнинг қарийб 90 фоизи битта бошқарув шаклига тўғри келади. Мулкдорларнинг ўзи тузадиган ширкатлар жуда кичик улушни ташкил қилади. Бу дегани, кўп қаватли уйлардаги хизмат сифати деярли бутунлай сервис компанияларининг интизомига боғлиқ. Уларнинг ишини қандай назорат қилиш - соҳадаги асосий савол. Яна бир кўрсаткич: соҳада 18 мингдан ортиқ ходим ишлайди. Уйлар сони билан солиштирсак, ҳар бир ходимга ўртача икки ярим уйдан кўпроқ тўғри келади. Хизмат сифатини баҳолашда бу нисбатниям ҳисобга олиш керак.2⃣ Биллинг тизими - энг муҳим ислоҳот
Вазир мажбурий тўловларнинг мақсадли сарфланиши, бошқарувчилар ҳисобдорлиги ва молиявий шаффофликни устувор вазифа сифатида кўрсатди. Президентимизнинг 2026 йил 5 февралдаги 48-сон қарорига кўра, 1 июлдан Тошкент шаҳрида, 2027 йилдан барча ҳудудларда мулкдорларнинг умумий йиғилишини ташаббус қилиш, шартномалар тузиш ва бошқарувчиларнинг ҳисобот бериши фақат биллинг тизими орқали амалга оширилади. Тошкентда тизим июлдан бери ишлаяпти. 2027 йилда бутун мамлакатга кенгайтиришдан олдин пойтахтдаги натижалар холис таҳлил қилиниши керак: нечта йиғилиш тизим орқали ўтди, нечта бошқарувчи ҳисоботни ўз вақтида жойлаштирди, аҳоли ундан қанчалик фойдаланяпти.3️⃣ Техник ҳолат: реакциядан режалаштиришга
“Турар жой” миллий идоралараро платформаси орқали уйлар ҳолатига қараб тоифаларга ажратиляпти ва шу асосда таъмирлаш-тиклаш ишларини режалаштириш механизми шакллантириляпти. Бу ёндашувнинг қиммати шундаки, авария ҳолатига етганидан кейин эмас, ундан олдин чоралар кўрилади. Муҳими - тоифалаш натижаси очиқ бўлса ва маблағ тақсимоти айнан шу тоифаларга асосланса, тизим ўз вазифасини бажаради.4⃣ Лифтлар - хавфсизлик масаласи
“Хавфсиз лифт” ягона идоралараро платформаси ишга туширилди. У лифтларнинг техник ҳолатини назорат қилиш, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини баҳолаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган. Лифт - одам ҳаёти билан боғлиқ қурилма. Шунинг учун бу йўналишда хизмат кўрсатувчи ташкилотларни баҳолаш механизми энг қатъий бўлиши лозим.5⃣ Энергия самарадорлиги ва ободонлаштириш
Хорижий тажриба асосида уйларни иссиқлик жиҳатдан самарали сақлаш, фасадларни замонавий материаллар билан қоплаш ва энергия тежовчи ускуналарни жорий этиш бўйича лойиҳалар амалга ошириляпти. 2024–2026 йилларда қарийб 1,8 мингга яқин уйнинг фасади базальт материаллари билан қопланган. Уйлар атрофини ободонлаштириш - болалар майдончалари, пиёдалар йўлаклари, суғориш тармоқлари ва жамоат инфратузилмаси учун жорий йилда 520 миллиард сўм йўналтирилди. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 54 та туман ва шаҳар кенгаши қарорлари билан уйларга туташ ҳудудларда “яшил боғ”лар учун ер майдонлари белгиланди. Экилган дарахт ва буталарни боғни барпо этган пудрат ташкилотининг ўзи парваришлайди. Бу тўғри механизм: масъулият экиш билан тугамайди, натижа учун ҳам жавоб берилади.📌Бугунги муҳокамада учта йўналиш аниқ кўринди: пул оқимини шаффоф қилиш (биллинг), уйларнинг техник ҳолатини рақамлаштириш (“Турар жой”, “Хавфсиз лифт”) ва яшаш муҳитини яхшилаш (фасадлар, ободонлаштириш, “Яшил макон”). ⏫ Соҳада очиқлик ва ҳисобдорлик, аҳоли мурожаатларига тезкор муносабат билдириш ҳамда белгиланган вазифалар ижроси устидан самарали парламент назорати устувор вазифа сифатида белгиланди. 🧑🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🔴 Партия туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда депутатларининг фаоллигини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш орқали иш самарадорлигини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан Абу Али ибн Сино номидаги Сергели жамоат саломатлиги техникумида ўқув-семинар ташкил этилди.Семинарда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги партия туман ҳамда шаҳар Кенгашлари раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига партиядан сайланган депутатлар, шунингдек, партия фаоллари иштирок этди.
Тадбирни «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Озода Парпибоева кириш сўзи билан очиб, аҳоли билан мулоқотни мустаҳкамлаш, фуқароларни қийнаётган муаммоларга амалий ечим топишда партия туман Кенгашлари ва маҳаллий Кенгашлардаги депутатларнинг ташаббускорлиги алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.Сўзга чиққанлар партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксалтириш, ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги ишларни жадаллаштириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Семинар доирасида иштирокчилар Сергели тумани халқ депутатлари Кенгашидаги партия депутатларининг иш тажрибаси билан яқиндан танишди. Хусусан, аҳоли билан мунтазам мулоқот ўрнатиш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, партия фаоллари ва депутатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда амалий ташаббусларни илгари суриш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.Шунингдек, партия Сайловолди дастурида белгиланган ғоя ва мақсадларни жойларда изчил рўёбга чиқариш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
✅Амударё туман Кенгаши депутатининг муносабати— "Тараққиёт кўзгуси" газетаси ✅Минтақавий ҳамкорлик ва яхши қўшничилик — "UzA" миллий ахборот сайтиБизни кузатиб бораётган ва партиямиз фаолиятини холис ёритаётган барча соҳа вакилларига миннатдорлик билдирамиз! ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
✅ Sohadagi yana bir muhim vazifa — uy-joylarning texnik holatini tizimli baholash va mavjud muammolarni barvaqt aniqlashdan iborat. “Turar joy” milliy idoralararo platformasi orqali ko‘p kvartirali uylarning holati toifalarga ajratilib, ular bo‘yicha zarur ta’mirlash va tiklash ishlarini rejalashtirish mexanizmi shakllantirilmoqda.✅ Vazir axborotida liftlar xavfsizligi masalasiga ham alohida to‘xtalib o‘tildi. “Xavfsiz lift” yagona idoralararo platformasi ishga tushirildi. Bu tizim liftlarning texnik holatini nazorat qilish, xizmat ko‘rsatuvchi tashkilotlar faoliyatini baholash va aholi xavfsizligini ta’minlash imkonini beradi.
✅ Axborotda energiya samaradorligini oshirish masalalariga ham e’tibor qaratildi. Xorijiy tajriba asosida ko‘p kvartirali uylarni issiqlik jihatdan samarali saqlash, fasadlarni zamonaviy materiallar bilan qoplash, energiya tejovchi uskunalardan foydalanish bo‘yicha loyihalar amalga oshirilmoqda.✅ 2024–2026-yillarda-qariyb 1,8 mingga yaqin uyning fasadlari bazalt materiallari bilan qoplangan. Shu bilan birga, ko‘p kvartirali uylar atrofini obodonlashtirish, bolalar maydonchalari, piyodalar yo‘laklari, sug‘orish tarmoqlari va jamoat infratuzilmasini rivojlantirish bo‘yicha ham keng ko‘lamli ishlar olib borilmoqda. Joriy yilda bu maqsadlar uchun 520 milliard so‘m mablag‘ yo‘naltirildi. _______________________
✅ Еще одной важной задачей в сфере является системная оценка технического состояния домов и своевременное выявление существующих проблем. Состояние многоквартирных домов распределяется по категориям, формируется механизм планирования необходимых ремонтных и восстановительных работ с помощью национальной межведомственной платформы «Турар жой».✅ В информации министра отдельное внимание уделено вопросам безопасности лифтов. Запущена единая межведомственная платформа «Безопасный лифт». Система позволяет контролировать техническое состояние лифтов, оценивать деятельность обслуживающих организаций и обеспечивать безопасность населения.
✅ Также внимание уделено вопросам повышения энергоэффективности. На основе зарубежного опыта реализуются проекты по повышению теплоэффективности многоквартирных домов, облицовке фасадов современными материалами и использованию энергосберегающего оборудования.✅ В 2024–2026 годах фасады около 1,8 тыс домов облицованы базальтовыми материалами. Наряду с этим проводится масштабная работа по благоустройству прилегающих к многоквартирным домам территорий, развитию детских площадок, пешеходных дорожек, систем орошения и общественной инфраструктуры. В текущем году на эти цели направлено 520 миллиардов сумов. 🏢 Veb-sayt | 📱 Telegram | 📱 Facebook| 📱 YouTube | 📱 Instagram| 📱 X | 🔄 ParlamentTV_RADIO | ◽️ Yoshlar parlamenti
‼️ Vazir axborotida qayd etilganidek, bugungi kunda mamlakatimizda 1,6 milliondan ziyod xonadondan iborat 46 mingdan ortiq ko‘p kvartirali uy-joy mavjud. Mazkur uylarning 42 mingdan ortig‘iga boshqaruv servis kompaniyalari, 700 dan ziyodiga uy-joy mulkdorlari shirkatlari, qolgan qismiga esa boshqa boshqaruv shakllari orqali xizmat ko‘rsatilmoqda. Sohada aholiga xizmat ko‘rsatuvchi 18 mingdan ziyod xodim mehnat qilmoqda.➡️ Ta’kidlanganidek, ko‘p kvartirali uylarda mulkdorlar tomonidan to‘lanadigan majburiy to‘lovlarning maqsadli sarflanishi, boshqarish organlari faoliyatining hisobdorligi va moliyaviy shaffofligini ta’minlash sohadagi ustuvor vazifalardan biri hisoblanadi. ➡️ Xususan, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 5-fevraldagi 48-son qarorida 1-iyuldan boshlab Toshkent shahrida, 2027-yildan boshlab barcha hududlarida ko‘p kvartirali uylarda joy mulkdorlarining umumiy yig‘ilishlarini tashabbus qilish, shartnomalar tuzish, boshqaruvchilar tomonidan hisobotlar taqdim etish faqat billing tizimi orqali amalga oshirilishi belgilandi. _______________________
‼️ В информации министра отмечалось, что сегодня в нашей стране насчитывается более 46 тыс многоквартирных домов, в которых свыше 1,6 млн квартир. Более 42 тыс из них обслуживают управляющие сервисные компании, свыше 700 — товарищества собственников жилья, остальные обслуживаются посредством других форм управления. В сфере трудятся более 18 тысяч работников, оказывающих услуги населению.➡️ Отмечено, одной из приоритетных задач в данной сфере является обеспечение целевого использования обязательных платежей, вносимых собственниками квартир в многоквартирных домах, а также подотчетности и финансовой прозрачности деятельности органов управления. ➡️ В частности, Постановлением Президента Республики Узбекистан от 5 февраля 2026 года определено, что с 1 июля в городе Ташкенте, а с 2027 года — во всех регионах инициирование общих собраний собственников помещений в многоквартирных домах, заключение договоров и представление управляющими отчетов будут осуществляться исключительно через биллинговую систему. 🏢 Veb-sayt | 📱 Telegram | 📱 Facebook| 📱 YouTube | 📱 Instagram| 📱 X | 🔄 ParlamentTV_RADIO | ◽️ Yoshlar parlamenti
Партиямизнинг нуфузини мустаҳкамлашни сидқидилдан адо этаётганлар орасида фарғоналикларнинг ҳам муносиб ўрни бор.Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида партиянинг вилоят, шаҳар ва туман кенгашларида фаолият юритаётган фидойи раислар ҳамда депутатларнинг меҳнати муносиб тақдирланди.
Хусусан, “Адолат” кўкрак нишонининг фарғоналик партиядошларимизга топширилиши уларнинг кўп йиллик саъй-ҳаракатлари, ташаббускорлиги ва партия ғояларига садоқатининг эътирофи бўлди.Партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев вилоят кенгаши бош мутахассислари Дилноза Эрматова, Саидахон Холматова ҳамда Қўштепа туман кенгаши раиси Илҳомжон Қосимжоновни фидокорона меҳнатлари эътирофи билан қутлади.
Бу мукофот замирида партия манфаатларини халқ манфаатлари билан уйғунлаштириш, ҳар бир мурожаатга бефарқ бўлмаслик, одамларни ўйлантираётган муаммоларга ечим излаш ва адолат тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш йўлидаги меҳнат мужассам.Зеро, партиянинг ҳақиқий нуфузи баландпарвоз шиорлар билан эмас, балки халқ орасидаги фаолияти, одамлар ишончини қозониши ва амалий натижалари билан белгиланади. Бу йўлда меҳнат қилаётган ҳар бир фаолнинг ютуғи — бутун партиянинг ютуғидир. Эътироф — масъулият, ишонч эса янада катта мақсадлар сари чорлов. Демак, мукофот эгаларининг янги марралар ва халқ манфаати йўлидаги янада самарали фаолиятига куч-ғайрат бағишлайди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
