cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Adolat SDP | Rasmiy kanal

Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг расмий канали Мурожаат учун @adolat_murojat_uchun_bot Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар 🌎 adolat.uzfacebook.com/sdpu.adolatyoutube.com/channel/UCqfvvvX22TwLXSmUC49NvZg/videosinstagram.com/adolat_sdp/?hl=ru

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
11 181
Obunachilar
-14124 soatlar
-1 0887 kunlar
-2 62930 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#МУНОСАБАТ Белгиланган вазифалар ғояларимиз рўёбига хизмат қилади Бугун янги Ўзбекистонни барпо этиш, ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлидан дадил бораётган мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда жадал ўзгаришлар давом этмоқда. Сир эмаски, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг самараси кўп жиҳатдан фуқароларимизнинг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқ. Жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бугун ҳар доимгидан-да, долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боисдан Президентимиз бошчилигида барча соҳаларда амалга оширилаётган янгиланишлар замирида давлат органларини халқчил тузилмага айлантириш орқали фуқароларнинг кафолатланган ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш, уларнинг ҳуқуқий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадлари мужассам. Кўзлаган марраларимизга етишда барча давлат органларининг халққа яқин бўлиб, масъулларнинг кўпроқ одамлар орасида, маҳаллаларда юриб, уларнинг дарду ташвишларини тинглаб, муаммоларини биргаликда ҳал этишга интилиши жуда муҳим. Мазкур омил, айниқса, адлия идоралари фаолиятида энг устувор йўналишга айланиши жуда катта аҳамиятга эга. Чунки, туғилишдан тортиб, ҳаётнинг барча бошқа муҳим жабҳаларида одамлар адлия органларига мурожаат қилади, уларнинг ҳаракатига қараб, давлат сиёсатига баҳо беради. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги фармони том маънода ушбу тузилмани халқчил тузилмага айлантиради, десак адашмаймиз. Эндиликда адлия органлари фуқароларимизнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этишда мутлақо янгича тизим асосида ишлашга ўтадилар. Фармонда халқимиз фаровонлигини таъминлаш, уларнинг бугунги кунидан рози қилиш, эртанги кунига ишончини ошириш мақсадида адлия органлари фаолиятини трансформация қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш ва норма ижодкорлигини такомиллаштириш бўйича жуда катта вазифалар, марралар белгилаб берилди. Ўз ўрнида айтиш жоизки, давлат ва жамият ҳаётида адолат мезонлари ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга интилиб, аҳолининг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиб келаётган «Адолат» социал-демократик партиясининг кўплаб дастурий мақсадлари фармонда белгиланган вазифаларда ўз аксини топганлиги партиямиз вакилларини ушбу муҳим ҳужжатнинг ижросини самарали таъминлашда янада фаол бўлишга ундайди. Боиси, «халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилмоғи керак» ғояси давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини таъкидлаб, рақамли технологияларни давлат хизматларига кенг жорий этиш орқали аҳолига қулайлик яратишни, ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқи тўлақонли таъминланишини мақсад қилган партиямиз учун мазкур фармон ғояларимиз рўёбига дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Ишончимиз комилки, фармон давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида мамлакатимизда адолат ва ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда адлия органларининг роли ва масъулиятини янада кучайтиришга хизмат қилади. Робахон Махмудова, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Hammasini ko'rsatish...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Илмга чанқоқ, интилувчан, изланувчан ёшлар мамлакатимизнинг эртанги истиқболи, ёрқин келажагини таъминловчи кучдир. Бугунги кунда ёшларимизнинг сифатли таълим олиши, ўз иқтидори ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз билим, тафаккурини ривожлантириш орқали дунё илм-фани, маданиятига салмоқли ҳисса қўшган буюк алломаларимизга муносиб издош бўлаётган йигит-қизларимизнинг муваффақиятлари барчамизни Ватанимиз равнақи йўлида янада фаол бўлишга ундайди. Куни кеча умидли ёшларимиздан бири — Ботир Қобуловнинг дунёнинг нуфузли университетларидан бири — Харвард университетида докторлик унвонини олган илк ўзбек олими сифатида эътироф этилиши барча юртдошларимиз қатори биз, «Адолат»чиларнинг ҳам қалбини фахр-ифтихорга тўлдирди. Боиси, юртимиз тараққиёти ва халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш йўлида мамлакатимиз илмий салоҳиятини кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ролини оширишга кенг эътибор қаратиб келаётган ва бу борада олимларимизни, айниқса, ёш олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга интилаётган сиёсий куч сифатида ақлу заковати юксак, иқтидорли ёшларимизнинг эришаётган ютуқлари партиямизнинг дастурий мақсадларини юзага чиқаришда мустаҳкам замин яратмоқда. Зеро, биз интилаётган адолатли жамият олимларга таянади. Фурсатдан фойдаланиб, барча ёшларимизга ибрат бўлган Ботиржонни Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши жамоаси ва кўп минг сонли партиядошларимиз номидан докторлик илмий даражаси билан самимий муборакбод этаман ва илм йўлидаги келгуси ишларида зафарлар ёр бўлишини тилайман! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Hammasini ko'rsatish...
👍 3🔥 2👌 1
⚖️ Эндиликда барча кутубхоналарда Бош қомусимизнинг аудио китобини тинглашингиз мумкин Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппарати ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан, Бош қомусимизнинг партиямиз томонидан яратилган аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова, партия Марказий аппарати раҳбарияти ва масъул ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолари, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси раҳбарияти ва ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди. Қизғин лаҳзаларга бой ўтган тадбирда, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоблари кутубхонага тақдим этилди. Шунингдек, мазкур аудио китобнинг электрон шакли кутубхона тизимидаги барча ахборот-ресурс марказларининг интеграциялашган ягона тармоғига жойлаштирилди.
Эндиликда, ҳар бир фуқаро ўзи истиқомат қилаётган ҳудуддаги ахборот-ресурс марказларида Конституциямизнинг янги таҳрирдаги китобининг аудио форматини тинглаш ва юклаб олиш имкониятига эга бўлади. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбирлар давлат ва нодавлат ташкилотларида давом этмоқда. adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
00:52
Video unavailableShow in Telegram
🎞 Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппарати ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан, партиямиз томонидан яратилган Бош қомусимизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
🔴#ОНЛАЙН Китобхонларимиз учун яна бир қулайлик Айни дамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида янги таҳрирдаги Конституциямизнинг партиямиз томонидан яратилган аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда иштирок этаётган партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова мазкур аудио китобнинг аҳоли, жумладан, ёшларимизнинг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини оширишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритмоқда.🔤
Тадбир жараёнларини биз билан кузатиб боринг😉 adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
⚖️ «Adolat» газетасининг 2024 йил 24 май кунги 21 (1487)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади. ✳️ Ушбу сонда: ✅ Фаолиятда амалий натижалар муҳим; ✅ Жомбойда аъзолар сони 500 нафардан ошиқ БПТ иш бошлади; ❓ Битирувчилар КУНИ: ортиқча чиқимларга қачон чек қўйилади?! ❗️ Эркакларни асранг, аёллар! Зеро, улар ҳам баъзан ҳимояга муҳтож бўлишади; 🌺 Гул сайли — гўзаллик байрами! ©️Газета таҳририят томонидан тақдим этилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/gazetalar_sharhi
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
⚖️#Бухоро_Вилоят_Кенгаши Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда Бухоро давлат педагогика институти ҳамкорлигида «Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраймиз» мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, партия вилоят, туман-шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолари, Бухоро давлат педагогика институтининг педагоглари, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Очиқ мулоқот шаклидаги мазкур тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова эртанги кунимизнинг муносиб давомчилари бўлган ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш ва намунали оилаларни шакллантиришда таълим муассасаларида хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадбирда институт ректори Баҳодир Маъмуров сўзга чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраш борасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида энг қуйи бўғин бўлмиш маҳалла ва хонадонгача кириб борадиган тизим яратилганини ҳамда ушбу ёндашув амалиётда ўзининг ижобий натижасини бераётганлигини эътироф этди. Жараёнда сўз олган партия фаоллари мамлакатимизни келгуси етти йилликда ривожлантиришга қаратилган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида ҳам жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш борасида аниқ вазифалар белгиланганлиги хусусида сўз юритдилар. Жумладан, аёл-қизларимизнинг иқтидори ва орзу-истакларини юзага чиқариш мақсадида кенг имкониятлар яратилаётганлиги эътироф этилди. Партия томонидан янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоби яратилиши ҳам нозик хилқат эгаларининг ўз ҳуқуқларини теран англашларига хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди. Партия раҳбари институт кутубхонасига аудиокитоблар тўпламини тақдим этди. Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган талаба-ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Hammasini ko'rsatish...
Bosh sahifa

👍 1
#Тошкент_шаҳар_Кенгаши "Адолат" СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти ҳамкорлигида «Талабалик баҳори-2024» фестивали доирасида, «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танловининг финал босқичи ўтказилди.
Кўрик-танловда Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси М. Дадаходжаева иштирок этиб, талабалар ўртасида бундай кўнгилочар тадбирларни ўтказилишида ёшларнинг фаоллигини алоҳида эътироф этиб ўтди. Шунингдек, "Адолат" СДП Юнусобод туман Кенгаши раиси А.Носиров ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида ҳам иштирок этиб, талабалар чиқишини адолатли баҳолаб борди.
adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Hammasini ko'rsatish...
👍 1