cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Adolat SDP | Xorazm viloyati

Adolat SDP | Xorazm viloyati

Show more
Tajikistan2 277The language is not specifiedPolitics13 907
Advertising posts
2 308
Subscribers
-2224 hours
-7727 days
+1 43530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#ТАБРИК Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари! Барчангизни 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан қизғин табриклайман! Фидокорона меҳнати, азму шижоати билан адолат ва холислик тарафдори бўлган Сиз каби фаол журналистлар ва матбуот ходимларини бениҳоя қадрлаймиз ва шарафли фаолиятингизни ҳурмат билан эътироф этамиз. Соҳа вакилларининг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиб беришдаги етакчилигини нечоғлиқ муҳим эканлигини яхши биламиз. Эзгуликка хизмат қилаётган меҳнатларингиз халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлидир. Қадрли оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар! Сизларни, бугунги касб байрамингиз муносабати билан яна бир бор табриклаб, барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, мамлакатимиз аҳолисини холис ахборот билан таъминлашдек масъулиятли ва шарафли касбингизда улкан муваффақиятлар тилайман! Робахон Махмудова, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Show all...
👍 2
Сайловчиларнинг манфаати йўлида хизмат қилиш фаровон ҳаёт кафолатидир Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Боғот туман Кенгаши депутатлик гуруҳи таркибида ҳозирги кунда беш нафар депутат ҳамжиҳатликда фаолият олиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида депутатлар томонидан жами 45 та дан зиёд муаммолар ўрганилиб, шундан 14 таси депутатлик сўровлари, 25 дан зиёди оғзаки тартибда тегишли ташкилотларга мурожаат орқали ўз ечимини топган. Қолган муаммоларнинг ечими назоратга олинган. Депутатлик гуруҳи томонидан жорий йилда сессияга 2 та, доимий комиссияга йиғилишларига 2 та масала киритилган ва 5 та мансабдор шахс эшитуви ташкил этилган. Депутатлик гуруҳи раҳбари Қаҳрамон Раҳимовнинг саъй ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижроси юзасидан Қорақалпағистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул озиқ-овқат билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг 2024 йил 9 февралдаги ВИ-103-21-12-170-К/24-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда фаолият олиб бораётган 3,9,10, 14,25, 30,31,34,49-сонли умум таълим ўрта мактабларида ўқувчилар учун яратилган шарт -шароитлар, ўқувчиларнинг давомати ҳамда кейтеринг усулида етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ва сақланиш даражаси ўрганилди. Депутатлик гуруҳи томонидан ушбу масала юзасидан аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан олиб борилган ўрганиш ишлари туман Кенгаши сессиясида кўрилди ва озиқ-овқатларни тарқатиш ҳолати тубдан яхшиланди. Депутатлик гуруҳи аъзоси Қадамбой Хўжақовнинг саъй ҳаракатлари билан “Боғзор” маҳалла аҳолисининг мурожаатига асосан, томорқа ерларни суғориш учун маҳалладан ўтувчи фойдаланилмай ётган каналнинг 5 кмгача бўлган қисмида қазиш ишлари олиб борилди ва аҳоли оқова сув билан таъминланди. Шунингдек, депутатнинг ташаббуси билан маҳалладаги Илҳом ва Шафақ кўчаларининг 2000 метргача бўлган масофага шпес тўшаб берилди ва аҳоли йўл муаммосидан холос бўлди, депутат аралашуви билан ишсизликдан азият чекаётган 5 нафар хотин- қиз туманда жойлашган "BULTEX PRO" МЧЖга тикувчилик бўйича ишга жойлаштирилди. Депуталик гуруҳининг яна бир фаол аъзоси Шермат Матчанов «Найман» маҳалласи аҳолисининг электр токининг пастлиги ҳамда тез-тез узилишидан маиший техникалар ишламай ёки куйиб қолаётгани тўғрисидаги баёни ўрганилиб, депутатнинг туман электр тармоқлари раҳбарига қилган мурожаати эътиборга олинди ва маҳаллага янги ва катта кучланишли трансформатор ўрнатиб берилди. Шунингдек, депутатнинг саъй ҳаракатлари билан «Найман» МФЙ биноси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Депутат ташаббуси билан туман «Деҳқон бозор» МЧЖ ҳодимлари иштирокида мазкур МЧЖ жойлашган ҳудуд, Урганч кўчаси йўл бўйлари ободонлаштирилиб, 2000 туп мевали ва манзарали кўчатлар экилди ҳамда дархтларга шакл берилди. Депутатлик гуруҳи аъзоси Майсара Ҳудайбергановани ҳам ҳар доим сайловчилари орасида, хайрли ишлар бошида кузатиш мумкин. Ажралишга ариза бер ган ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган 10тадан ортиқ оилаларни сақлаб қолишда депутатнинг ҳиссаси катта бўлди. Шунингдек, умиллий байрамларимиз арафасида 20 тадан зиёд кам таъминланган, касалманд ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиб моддий ва маънавий кўмак берди. Депутат Отажон Матниязов ҳам депутат лик гуруҳининг фаол аъзоларидан ҳисобланади. У ёшлар орасида бўлиб, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларини бартараф этишдаги саъй ҳаракатлари ҳамда ташаббускорлигини айтиб ўтиш мумкин. Унинг кўмаги билан «Ёшлар дафтари» га киритилган 15 нафардан зиёд ёшлар тадбиркорлик қилишлари учун субсидия асосида асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари билан таъминланди.
Show all...
Депутатлик гурҳи аъзолари партиянинг Боғот туман Кенгаши билан ҳамкорликда партиянинг мақсад ва вазифалари, илғор ғоялар ҳамда лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ҳамда партиянинг янгиланаётган сайловолди дастурини янада такомиллаштириш учун таклифлар бериш ва йиғишда, Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни, Қонун, қарор ва Фармонларни мазун ва моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда ҳам фаолликни қўлдан беришмаяпди. Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш, партиянинг халқимиз орасидаги обрў-эътиборини янада юксалтириш, сайловчиларни ўйлантираётган муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш борасида изчиллик билан меҳнат қилмоқдалар. Бир сўз билан айтганда, депутатлик гуруҳи аъзоларининг сайловчилар тақдирига бефарқ бўлмай, ҳар бир мурожаатни ўз вақтида ижобий ҳал этишга эришаётгани партиямизнинг халқимиз олдидаги бурч ва масъулиятини ҳолисона адо этишида аҳамияти катта бўлмоқда. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.
Show all...