Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси | Расмий канали | вакцина -ягона чора!
前往频道在 Telegram
Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/navoiyssb Соғлиқни сақлаш бошқармаси Call markazi 1103 Бошқарма расмий сайти navoimed.uz
显示更多1 625
订阅者
无数据24 小时
无数据7 天
+1130 天
帖子存档
🇺🇿 XATIRCHI TUMANI TIBBIYOT XODIMLARI MUSTAQILLIK BAYRAMI BILAN TABRIKLAYDI!
Xatirchi tumani sog‘liqni saqlash bo‘limi xodimlari barcha yurtdoshlarimizni O‘zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining 35 yillik qutlug‘ bayrami bilan samimiy muborakbod etadi!
Inson salomatligi va yurt tinchligi — eng oliy ne’mat. Xalqimiz salomatligi yo‘lida fidokorona mehnat qilayotgan soha vakillari ushbu videorolik orqali ozod va obod Vatanimizga bo‘lgan cheksiz muhabbat va sadoqatlarini izhor etadilar.
Mustaqilligimiz abadiy, yurtimiz tinch, xalqimiz salomat, osmonimiz musaffo bo‘lsin!
🇺🇿 Mustaqillik bayramingiz muborak! ✨
✍️ XATIRCHI TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI
🌐Web | ✅Facebook |
✅Telegram |🌐Instagram |
📹You Tube
🏥 Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Navoiy filialida yangi 55 o‘rinli qo‘shimcha binoning tantanali ochilish marosimidan video lavhalar.
🇺🇿 Xalq salomatligi yo‘lida yana bir muhim qadam!
+8
🏥 Onkologik xizmatda yana bir muhim qadam
🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 35 yilligi munosabati bilan Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Navoiy filialida 55 o‘rinli yangi qo‘shimcha bino tantanali ravishda foydalanishga topshirildi.
🎉 Ochilish marosimida viloyat hokimi o‘rinbosari Jamshid Xo‘jayev, viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘i Nurali Safoyev, jamoatchilik vakillari hamda tibbiyot sohasi xodimlari ishtirok etdi.
📌 Zamonaviy tibbiy jihozlar bilan ta’minlangan yangi binoda bemorlar uchun barcha zarur sharoit va qulayliklar yaratilgan.
✨ Mazkur yangi inshoot aholiga ko‘rsatilayotgan onkologik tibbiy xizmat sifatini oshirish, davolash imkoniyatlarini kengaytirish va bemorlar uchun yanada qulay sharoit yaratishga xizmat qiladi.
+4
🟢 BOLALAR SALOMATLIGINI MUHOFAZA QILISH: MUHIM MASALALAR MUHOKAMA QILINDI
🏥 Navoiy viloyatida bolalarga ko‘rsatilayotgan tibbiy xizmatlar sifatini yanada oshirish, kasalliklarni erta aniqlash va og‘ir holatlarning oldini olishga qaratilgan seminar tashkil etildi.
📌 Seminarda shahar va tumanlarning bosh pediatrlari ishtirok etib, bolalar salomatligini muhofaza qilish borasida amalga oshirilayotgan ishlar, mavjud muammolar hamda ularning amaliy yechimlari atroflicha muhokama qilindi.
🔹 Shuningdek, hududlardan bemorlarni elektron yo‘llanma asosida asosli ravishda yuqori bosqichga yuborish tartibi, tibbiy ko‘rsatmalarni to‘g‘ri belgilash hamda bemorlarni saralash jarayonlarini takomillashtirish yuzasidan tushuntirishlar berildi.
🔹 Viloyat bolalar ko‘p tarmoqli tibbiyot markaziga joriy yilning 6 oyida hududlardan og‘ir va o‘ta og‘ir ahvolda murojaat qilgan bolalar holati ham tahlil qilinib, shoshilinch va ixtisoslashtirilgan tibbiy yordamni o‘z vaqtida tashkil etish bo‘yicha tegishli vazifalar belgilandi.
🫁 Seminar doirasida allergik bronxit va bronxial astma kasalliklarini zamonaviy tashxislash hamda davolash usullari bo‘yicha taqdimot o‘tkazilib, pediatrlar uchun amaliy tavsiyalar berildi.
🤝 Tadbir yakunida bolalar salomatligini mustahkamlash, kasalliklarni erta bosqichda aniqlash, og‘ir holatlarning oldini olish va tibbiy xizmat samaradorligini oshirish bo‘yicha kelgusidagi ustuvor vazifalar belgilab olindi.
Zero, har bir bolaning sog‘lom ulg‘ayishi — sog‘lom kelajak garovidir!
+3
Фидокорона меҳнат — юксак эътироф.
Инсон ҳаёти ва саломатлигини асраш, ҳар бир чақирувга ўз вақтида етиб бориш ва беморларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатишдек масъулиятли вазифани сидқидилдан бажараётган тез тиббий ёрдам ходимлари меҳнати юксак эътибор ва эътирофга муносиб.
Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий вилояти филиалида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан соҳада кўп йиллик самарали меҳнати, касбий маҳорати ва масъулияти билан алоҳида ўрнак кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимларни медаль ва кўкрак нишонлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нурали Сафоев иштирок этиб, тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини Мустақиллик байрами билан самимий муборакбод этди.
Тадбир давомида фидойи ходимларнинг меҳнати муносиб баҳоланиб, уларга медаль ва кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.
Бундай юксак эътироф соҳа ходимларини халқ саломатлиги йўлида янада масъулият, ғайрат ва фидойилик билан хизмат қилишга руҳлантиради.
«Дунёда касблар кўп, аммо инсон ҳаётига нажот бўлиш, дардман қалбларга малҳам қўйиш шарафи фақат тиббиёт ходимларига берилган.Биз — тиббиёт ходимлари! Бизнинг олий мукофотимиз — сиҳат-саломатликка эришган беморнинг самимий табассуми ва дуога очилган қўлларидир. Юртимиз тинч, халқимиз соғлом бўлсин! Биз ўз қасамёдимизга содиқ қолган ҳолда, ҳар лаҳзада, ҳар сонияда сиз билан биргамиз. Саломатлик — бизнинг бош шиоримиз!»
+7
🏥 Олис ва чегара ҳудудларида аҳоли саломатлиги — эътибор марказида
📍18–24 август кунлари режа-график асосида вилоятнинг чегара ва олис ҳудудларидаги 31 та маҳаллада аҳолининг чуқурлаштирилган тиббий кўриклари ташкил этилди.
👨⚕️ Кўрикларда жами 8 807 нафар аҳоли, жумладан 312 нафар камбағал оила аъзолари қамраб олинди.
🔎Тиббий кўриклар натижасида 784 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланиб, уларнинг 714 нафарига амбулатор даволаниш, 54 нафарига стационар даволаниш, 9 нафарига жарроҳлик амалиёти тавсия этилди.
💊 Шунингдек, 115 нафар фуқарога дори-дармон воситалари берилди. Аниқланган ҳолатлар бўйича 54 нафар бемор стационарга ётқизилиб, 9 нафарида жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
🤝 Асосий мақсад — олис ва чегара ҳудудларида яшовчи аҳоли учун тиббий хизматни янада яқинлаштириш, касалликларни эрта аниқлаш ва ҳар бир фуқарога ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсати
+3
🎆🎆🎆🎆🎆🎆🎆🎆
📍Навоий тиббиётида халқаро ҳамкорлик истиқболлари
АҚШда фаолият юритаётган ортопед-травматолог, Saint Louis University School of Medicine профессори Жўлдош Кулжанов Навоий вилоятига ташриф буюрди.
Профессор вилоят ҳокими Нормат Турсунов билан учрашиб, тиббиётни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда Навоий тиббиёт кластерини ташкил этиш, юқори технологияли тиббий хизматларни жорий этиш ва хорижий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, хусусий инвесторлар билан ҳамкорликда замонавий соғломлаштириш ва реабилитация маркази ташкил этиш, Зарафшон шаҳрида тиббиёт соҳасини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.
👌Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
🧠Veb Sayt |✈️ Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube
Uzbekiston
Sening gul bag‘ringda o‘sdim, ulg‘aydim,
cheksiz orzularim chiqardi qanot.
Tongning nurlariga cho‘mdim, chulg‘andim,
Bunchalar shirinsan, azizim hayot!
Sen borsan — qaddim tik, g‘ururim baland,
Fido bo‘lsin senga, mayli, jon-tanim.
G‘animlar kurquvini qilmasman pisand,
Gard qo‘ymas sha’ningga, aziz Vatanim.
Yo‘limni yoritar mangu istiqlol,
Bag‘riga chorlaydi nurli kelajak.
Xalqimning shodligiga dunyo qolur lol,
Farzandim tole’i shaksiz kelajak.
Kurrayu zaminda kuрdir xalq, millat,
Tilagim barchasi bo‘lishsin omon.
Ko‘z tegmasin aslo yurtimga faqat,
Jannatday yashnayver, hur O‘zbekiston!
Men sening baxtingdan sarxush qizingman,
Har ne yumushingga tayyor bo‘lurman.
Qayda bo‘lmay mudom shonli izingman,
Noming, shoning bilan shavqqa to‘lurman.
Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi Navoiy viloyat filiali patanatomiya labaranti Bobomirzaeva Umida
🟢 O‘zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining 35 yilligi munosabati bilan Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi Navoiy filialida “Yagona Vatan — yagona xalq bo‘lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz” g‘oyasi ostida bayram tadbiri ko‘tarinki ruhda o‘tkazildi.
➡️ Tadbirda yurtimiz mustaqilligi, tinchlik va osoyishtalikning qadr-qimmati, shuningdek, xalqimiz salomatligini asrash yo‘lida fidokorona mehnat qilayotgan tibbiyot xodimlarining sharafli faoliyati e’tirof etildi. Bayram tadbiri samimiy tilaklar, kuy-qo‘shiqlar va ko‘tarinki kayfiyat bilan davom etdi.
Yagona Vatan, yagona xalq bo‘lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!
+6
#Мустақилли_шукуҳи
🎉 Жорий йилнинг 26 август куни Навоий вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
🇺🇿 Тадбирда марказ раҳбарияти ва тиббиёт ходимлари иштирок этиб, юртимизнинг энг улуғ ва азиз байрами — Мустақиллик куни муносабати билан самимий тилаклар билдирилди.
✨ Байрам дастуридан ўрин олган турли маданий-бадиий чиқишлар, дилрабо рақслар, Ватан ва истиқлолни мадҳ этувчи шеърлар тадбирга кўтаринки кайфият ва ўзига хос файз бағишлади.
🎶 Иштирокчиларнинг чиқишлари орқали юртимизга бўлган меҳр, Ватанга садоқат, тинчлик ва осойишталикнинг қадри яна бир бор тараннум этилди.
#Мустақилли_шукуҳи
🎉 Жорий йилнинг 26 август куни Навоий вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
🇺🇿 Тадбирда марказ раҳбарияти ва тиббиёт ходимлари иштирок этиб, юртимизнинг энг улуғ ва азиз байрами — Мустақиллик куни муносабати билан самимий тилаклар билдирилди.
✨ Байрам дастуридан ўрин олган турли маданий-бадиий чиқишлар, дилрабо рақслар, Ватан ва истиқлолни мадҳ этувчи шеърлар тадбирга кўтаринки кайфият ва ўзига хос файз бағишлади.
🎶 Иштирокчиларнинг чиқишлари орқали юртимизга бўлган меҳр, Ватанга садоқат, тинчлик ва осойишталикнинг қадри яна бир бор тараннум этилди.
«Sog‘lom hayot» Qiziltepa tuman tibbiyot birlashmasida amalga oshirilayotgan islohatlar
«Maxsus reportaj» |Korrupsiyaning oldini olishga qaratilgan tadbirlar tibbiyot sohasida
@Navoiy_teleradiokanali
Youtube | Telegram | Instagram | Facebook
+4
Навоий ва Беларусь онкологлари ўртасида ҳамкорликнинг янги истиқболлари белгиланди
🏥 Навоий вилояти тиббиёт муассасалари раҳбарларининг Беларусь Республикасига ташрифи доирасида Беларусь Республикаси Онкология ва радиология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Поляков Сергей Львович билан учрашув ўтказилди.
➡️ Учрашувда онкология ва радиология соҳасида замонавий диагностика ва даволаш усулларини жорий этиш, юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, мураккаб клиник ҳолатларда тажриба алмашиш ҳамда мутахассисларнинг малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
🤝 Музокаралар якунига кўра, Беларусь Республикаси Онкология ва радиология маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди.
📈 Ҳамкорлик доирасида онкологик касалликларни эрта аниқлаш, замонавий диагностика технологияларидан самарали фойдаланиш, даволашнинг илғор усулларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда беморларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш бўйича истиқболли йўналишлар белгилаб олинди.
👨⚕️ Шунингдек, Навоий вилояти филиали директори Рустамжон Ҳамроев ҳамда Беларусь Республикаси Онкология ва радиология маркази директори ўринбосари, академик Красный Сергей Анатольевич иштирокида келгусидаги ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.
➕ Томонлар ўртасида мураккаб клиник ҳолатлар бўйича ўзаро консультациялар ташкил этиш, мутахассисларнинг малакасини ошириш ва стажировкаларини йўлга қўйиш, илғор тиббий технологиялар бўйича тажриба алмашиш ҳамда Беларусь тажрибасини Навоий вилоятида босқичма-босқич жорий этиш юзасидан келишувларга эришилди.
#Mustaqillik_35_yil
🔴🟦🟦🟦
🗓 Mustaqilligimizning 35 yilligi arafasida O‘zbekiston tibbiyoti tarixida yangi sahifa ochildi. Respublika ixtisoslashtirilgan xirurgiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazida mamlakatimizda ilk bor robot yordamida buyrak transplantatsiyasi amalga oshirildi.🤖 Yuqori texnologik noyob amaliyot muassasa mutaxassislari hamda Shveytsariyaning Syurix universiteti klinikasida faoliyat yuritayotgan hamyurtimiz Dilmurod Eshmo‘minov ishtirokida bajarildi. 🎥 SSV Matbuot xizmati tomonidan tayyorlangan videolavha orqali ushbu yangilikning ahamiyati va jarayon tafsilotlari haqida so‘z yuritiladi. 🚑 SSV Matbuot xizmati. 🌐 Web-site 🔵Telegram 👥 Fb 📷 Instagram
🔴📃📃📃📃📃📃
❗️ Ayrim tibbiyot xodimlariga uy sotib olish uchun subsidiya berish tartibi belgilandi
💫 Hukumat qarori (310-son, 12.06.2026-y.) bilan "Davlat tibbiyot muassasalarida kamida o‘n besh yil ish stajiga ega bo‘lgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini uy-joy bilan ta’minlash uchun ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joyning dastlabki badal to‘lovining bir qismini qoplab berish tartibi to‘g‘risida"gi nizom tasdiqlandi.✅ Nizomga ko‘ra, fuqaro ro‘yxatdan o‘tkazilgan hududidan qat’i nazar, istalgan hududdan subsidiya dasturi doirasida birlamchi uy-joy bozoridan uy-joylarni ipoteka krediti asosida sotib olishi mumkin. ✍️ Ariza beruvchi subsidiya olish uchun Davlat xizmatlari markazi yoki YaIDXP (my.gov.uz) orqali murojaat qilishi mumkin. ‼️ Ariza beruvchini baholashda quyidagilar tasdiqlanishi shart: ➡️ amalda davlat tibbiyot muassasasida faoliyat yuritayotgani; ➡️ davlat tibbiyot muassasalarida kamida 15 yil ish stajiga ega ekanligi. 📌 Subsidiya 1 oilaga (eri yoki xotiniga) faqat 1 marta beriladi. ➡️ Tanlov onlayn tarzda o‘tkaziladi. 📚 Bunda mezonlarga to‘liq muvofiq ishtirokchilar orasidan har chorak uchun belgilangan kvota doirasida 125 nafar g‘olib avtomatik tasodifiy tanlash imkonini beruvchi veb-saytlar (random.org) orqali aniqlab olinadi. 🗒 Subsidiya ajratish xabarnomasini olgan g‘olib uy-joyni ipoteka krediti orqali sotib olish bo‘yicha qurilish (pudrat) tashkiloti bilan birlamchi shartnoma tuzadi. 🚑 SSV Matbuot xizmati. 🌐 Web-site 🔵Telegram 👥 Fb 📷 Instagram
#Qonunchilikdagi_yangiliklar
🔴 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣
❗️Tibbiyot va farmatsevtika xodimlariga uy sotib olish uchun subsidiya beriladi
👍 Xabar berganimizdek, o‘tgan oyda Hukumat qarori bilan davlat tibbiyot muassasalarida kamida o‘n besh yil ish stajiga ega bo‘lgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlari tomonidan sotib olinadigan uy-joy dastlabki badal to‘lovining bir qismini qoplab berish tartibiga doir tegishli nizom tasdiqlandi.
❓Xo‘sh, bu imkoniyatdan kimlar foydalana oladi?💬 Ushbu imkoniyatdan davlat tibbiyot muassasalarida tibbiyot yoki farmatsevtika xodimi sifatida ishlayotgan hamda davlat tibbiyot muassasalarida kamida 15 yillik mehnat stajiga ega xodimlar foydalanishi mumkin.
❓ Qancha miqdorda subsidiya ajratiladi?💬 Ipoteka krediti asosida birlamchi uy-joy bozoridan kvartira yoki uy sotib olinganda, hisoblangan dastlabki badalning 25 foizi subsidiya sifatida Sog‘liqni saqlash vazirligining Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamg‘armasi hisobidan qoplab beriladi.
❓Qayerdan uy sotib olish mumkin?💬 Fuqaro ro‘yxatdan o‘tkazilgan hududidan qat’i nazar, yurtimizning istalgan hududidan subsidiya dasturi doirasida birlamchi uy-joy bozoridan uy-joylarni ipoteka krediti asosida sotib olishi mumkin.
❓Ariza topshirish tartibi qanday?💬 Buning uchun brauzer orqali my.gov.uz rasmiy saytiga kiring. Saytning yuqori qismidagi “Kirish” tugmasini bosib, OneID orqali shaxsiy kabinetingizga o‘ting. Qidiruv maydoniga “Davlat tibbiyot muassasalarida faoliyat yuritayotgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlariga ipoteka kreditlari bo‘yicha subsidiya ajratish” deb yozing va shu bo‘limga kiring. Xizmat sahifasida imtiyozdan kimlar foydalanishi, asosiy talablar va ariza berish shartlari bilan tanishing. Shundan keyin "Ariza yuborish" tugmasini bosing. Tizimda avtomatik shakllangan shaxsiy ma’lumotlaringiz, ish joyingiz va mehnat stajingizni diqqat bilan tekshiring. Ma’lumotlarning asosiy qismi tegishli davlat axborot tizimlaridan avtomatik ravishda olinadi. Sizdan faqat zarur maydonlarni to‘ldirish, ma’lumotlarni tekshirish hamda shaxsiy ma’lumotlarga ishlov berish va elektron tekshiruvlarga rozilik bildirish talab etiladi. Barcha ma’lumotlar to‘g‘ri kiritilganiga ishonch hosil qilgach, “Yuborish” tugmasini bosing. Ariza qabul qilinganidan so‘ng unga maxsus ID raqami beriladi. Arizaning holatini shaxsiy kabinet orqali kuzatib borish mumkin.
❓ Gʻoliblar qanday aniqlanadi?💬 Talablarga javob bergan arizalar orasidan har chorakda 125 nafar g‘olib elektron tasodifiy tanlov orqali aniqlanadi.
❓ Subsidiya necha marta beriladi?💬 Subsidiya bir oilaga, ya’ni er yoki xotindan faqat biriga bir marta beriladi. 🚑 SSV Matbuot xizmati. 🌐 Web-site 🔵Telegram 👥 Fb 📷 Instagram
#Audiopodkast
🔴 🌍🌍🌍🌍🌍🌍🌍
🎙“AUDIOPODKAST”: Tibbiyot va farmatsevtika xodimlariga uy-joy sotib olish uchun subsidiya berish tartibi qanday?
🪩SSV Matbuot xizmati tomonidan yo‘lga qo‘yilgan “AUDIOPODKAST” loyihasining navbatdagi sonini e’tiboringizga havola etamiz. Unda Hukumat qarori bilan tasdiqlangan tegishli Nizom asosida tibbiyot va farmatsevtika xodimlariga uy-joy sotib olish uchun subsidiya berish tartibi xususida so‘z yuritiladi.🎙 “Audiopodkast” orqali quyidagi savollarga javob olasiz: ✔️ Subsidiydan kimlar foydalana oladi? ✔️ 15 yillik ish staji uzluksiz bo‘lishi shartmi? ✔️ Ajratiladigan mablag‘ miqdori qancha? ✔️ Ariza qay tartibda topshiriladi? ✔️ Xodim yoki uning turmush o‘rtog‘i nomida uy-joy bo‘lishi subsidiya olishga to‘sqinlik qiladimi? ✔️ Gʻoliblar qanday tanlanadi? ➡️ Ekspert — Sog‘liqni saqlash vazirligi boshqarma boshlig‘i Dilmurod Asatullayev. 🚑 SSV Matbuot xizmati. 🌐 Web-site 🔵Telegram 👥 Fb 📷 Instagram
