Bintu Sodiq
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун: @hamkormuslimaat_bot
إظهار المزيد📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Bintu Sodiq
تُعد قناة Bintu Sodiq (@bintusodiq) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 135 235 مشتركاً، محتلاً المرتبة 216 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 311 في منطقة Uzbekistan.
📊 مؤشرات الجمهور والحراك
منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 135 235 مشتركاً.
بحسب آخر البيانات بتاريخ 03 سبتمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -1 224، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -27، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.
- حالة التحقق: غير موثّقة
- معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 45.78%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 19.69% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
- وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 61 915 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 26 624 مشاهدة.
- التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 1 015.
📝 الوصف وسياسة المحتوى
يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси
Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Реклама учун:
@hamkormuslimaat_bot”
بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 04 سبتمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.
جاري تحميل البيانات...
| التاريخ | نمو المشتركين | الإشارات | القنوات | |
| 04 سبتمبر | +34 | |||
| 03 سبتمبر | +19 | |||
| 02 سبتمبر | +43 | |||
| 01 سبتمبر | +6 |
| 2 | “Пешқадамлар карвони” муассасаси ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
🌱 2 сентябрь куни “Пешқадамлар карвони” вакиллари Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.
Меҳмонларни Марказ директори Музаффархон Жониев кутиб олдилар. Учрашув давомида Марказнинг асосий фаолият йўналишлари, амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек, Термизий алломаларнинг илмий-маънавий меросини ўрганиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашувда “Пешқадамлар карвони” таъсисчиси Одинaxoн Муҳаммад Содиқ, лойиҳа ходимлари, Марказ раҳбарияти ҳамда илмий ходимлари иштирок этишди.
Мулоқот давомида томонлар илмий-тадқиқот ва маърифий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Жумладан, мавжуд қўлёзмаларни биргаликда ўрганиш ва илмий ахборот алмашиш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, семинар, симпозиум ва илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш, шунингдек, китоблар, тадқиқот ишлари ва даврий нашрларни ҳамкорликда чоп этиш бўйича келишувларга эришилди.
Шунингдек, томонларнинг меҳмонлари учун маърифий экскурсиялар ташкил этиш ҳамда ўзаро келишув асосида медиа контентларни алмашиш йўналишларида ҳамкорлик қилиш белгиланди.
Учрашув якунида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва “Пешқадамлар карвони” муассасаси ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди.
🌱 Меморандум томонлар ўртасида илмий-тадқиқот, маърифий ва маданий йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
🫶 @BintuSodiq | 23 556 |
| 3 | Бир лаҳзалик ғафлат — машаққатларга сабаб бўлади
🌱 Қалб бир лаҳза ғафлатда қолса, бу инсонни тўғри йўлдан кўплаб милларга узоқлаштириб, машаққатга етаклайди.
«Рисолатул мустаршидийн» китобида шоир Муҳаммад Иқбол бу ҳолатни шундай тасвирлайди:
Инсон узоқдаги бир нажот манбаини кўради ва унга етиш умидида шавқ билан, ялангоёқ олдинга интилади. Шу пайт оёғига тикан киради. Оёғидаги тиканни олиш учун мақсадидан кўзини узиб, бир лаҳза эгилади. Қарасаки, кўзлаб турган нажоти ғойиб бўлган — умиди пучга чиқиб, ўрнини ҳасрат эгаллайди.
Муайян бир мақсадни кўзлаган инсон, йўлида қандай қийинчиликка дуч келмасин, унга етмагунча бошқа нарсага чалғимаслиги керак.
Сизни асосий мақсадларингиздан чалғитаётган бугунги куннинг «тиканлари» нималар?
🌱 @BintuSodiq | 21 873 |
| 4 | “Пешқадамлар карвони” муассасаси ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
🌱 2 сентябрь куни “Пешқадамлар карвони” вакиллари Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.
Меҳмонларни Марказ директори Музаффархон Жониев кутиб олдилар. Учрашув давомида Марказнинг асосий фаолият йўналишлари, амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек, Термизий алломаларнинг илмий-маънавий меросини ўрганиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашувда “Пешқадамлар карвони” таъсисчиси Одинaxoн Муҳаммад Содиқ, лойиҳа ходимлари, Марказ раҳбарияти ҳамда илмий ходимлари иштирок этишди.
Мулоқот давомида томонлар илмий-тадқиқот ва маърифий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Жумладан, мавжуд қўлёзмаларни биргаликда ўрганиш ва илмий ахборот алмашиш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, семинар, симпозиум ва илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш, шунингдек, китоблар, тадқиқот ишлари ва даврий нашрларни ҳамкорликда чоп этиш бўйича келишувларга эришилди.
Шунингдек, томонларнинг меҳмонлари учун маърифий экскурсиялар ташкил этиш ҳамда ўзаро келишув асосида медиа контентларни алмашиш йўналишларида ҳамкорлик қилиш белгиланди.
Учрашув якунида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва “Пешқадамлар карвони” муассасаси ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди.
🌱 Меморандум томонлар ўртасида илмий-тадқиқот, маърифий ва маданий йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
🫶 @BintuSodiq | 1 |
| 5 | Бир лаҳзалик ғафлат — машаққатларга сабаб бўлади
🌱 Қалб бир лаҳза ғафлатда қолса, бу инсонни тўғри йўлдан кўплаб милларга узоқлаштириб, машаққатга етаклайди.
«Рисолатул мустаршидийн» китобида шоир Муҳаммад Иқбол бу ҳолатни шундай тасвирлайди:
Инсон узоқдаги бир нажот манбаини кўради ва унга етиш умидида шавқ билан, ялангоёқ олдинга интилади. Шу пайт оёғига тикан киради. Оёғидаги тиканни олиш учун мақсадидан кўзини узиб, бир лаҳза эгилади. Қарасаки, кўзлаб турган нажоти ғойиб бўлган — умиди пучга чиқиб, ўрнини ҳасрат эгаллайди.
Муайян бир мақсадни кўзлаган инсон, йўлида қандай қийинчиликка дуч келмасин, унга етмагунча бошқа нарсага чалғимаслиги керак.
Сизни асосий мақсадларингиздан чалғитаётган бугунги куннинг «тиканлари» нималар?
🌱 @BintuSodiq | 7 592 |
| 6 | 🤍📿 Мавлид ойига бағишланган янги лойиҳа — «Суннат фақат сўз эмас»
🤝 Илк мавзу — саломлашиш.
Ҳабибимиз Расулуллоҳ ﷺнинг гўзал суннатларидан бири — салом бериш ва саломга чиройли алик олиш.
«Катталарга салом бер, болам», «Саломни унутма…» — дея фарзандларимизга кўп эслатамиз. Аммо ўзимиз бир-биримизга аввалгидек меҳр билан салом беряпмизми?
«Ассалому алайкум» — шунчаки одоб эмас. Бу бир инсонга тинчлик ва саломатлик тилаш, орамизда меҳрни кўпайтиришдир.
🌱 @BintuSodiq | 33 868 |
| 7 | 🤩 Ёзги мутолаа марафонимиз якунланди!
Ёз фаслида устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ ўқиш учун тавсия қилган учта сара китоб — «Мукаммал саодат йўли», «Нубувват хонадони хонимлари» ва «Соғлом бола» асосида ўтказилган мутолаа марафонимиз ўз ниҳоясига етди.
🌱 Марафонда 3 нафар мухлисамиз ғолиб бўлдилар:
1-китоб бўйича Мардона Саидалиева (Тошкент вилояти).
2-китоб бўйича Мадина Муҳаммад Юсуф (Андижон вилояти).
3-китоб бўйича Гулҳаё Собиржонова (Фарғона вилояти).
Мутолаа марафонида фаол иштирок этган барча азиз китобхон мухлисларимизга чин дилдан ташаккур айтамиз. Аллоҳ таоло илм йўлидаги ҳаракатларингизни зое қилмасин, ўрганган илмларингизни манфаатли ва баракали қилсин!
😀 @BintuSodiq | 25 069 |
| 8 | 📢 Тестга тайёрмисиз?
Каналимизда «СОҒЛОМ БОЛА» китоби бўйича тест бошланади!
⚠️ Муҳим огоҳлантириш: Билим — омонат. Китобдан қараб олиш ёки сунъий интеллектдан (AI) фойдаланиб жавоб белгилаш мўминга хос эмас ва бу шунчаки ўзини алдашдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бизни алдаса, у биздан эмас», деганлар.
📝 Қатнашиш шартлари:
Танловда иштирок этиш учун қуйидагиларни фақат 1 та хабарда (битта хабар ичида жамлаб) юборинг. Бир нечта хабарга бўлиб ёзманг:
1️⃣ Исм ва фамилия
2️⃣ Телефон рақами
3️⃣ Тест жавоблари
📩 Жавобларни @Bintu_Sodiq_tanlov_bot га юборинг.
⏳ Вақт: Тест ечиш учун 20 минут берилади.
📞 Ғолибимиз билан боғланамиз.
📢 Танлов натижалари каналимизда эълон қилинади.
1. Никоҳдан кейин тарафлардан бири иккинчисининг юқумли ёки никоҳ мақсадига таъсир қиладиган хасталиги борлигини билиб қолса, у қандай ҳаққа эга?
А) Никоҳни бузишга ҳаққи бор
Б) Ҳеч қандай чора кўра олмайди
В) Фақат тиббий кўрикдан ўтказиши мумкин
Д) Никоҳни яна бир йил давом эттириши шарт
2. Қайси пайғамбар Аллоҳ таолодан покиза зурриёт сўраган?
А) Яҳё алайҳиссалом
Б) Закариё алайҳиссалом
В) Иброҳим алайҳиссалом
Д) Сулаймон алайҳиссалом
3. “Инсон” арабчада қандай сўздан олинган?
А) Нисён
Б) Зиён
В) Исён
Д) Нисо
4.“Насаб” сўзи луғатда қандай маънони англатади?
А) Асллик
Б) Поклик
В) Яқинлик
Д) Қариндошлик
5. Ҳанафий мазҳаби бўйича ҳомиладор аёл тутолмаган рўзаларини нима қилади?
А) Қазо қилади
Б) Фидя беради
С) Ҳеч нарса қилмайди
Д) Намоз билан қоплайди
6. Ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик даврида қайси ҳукмда бўладилар?
А) Мусофир ҳукмида
Б) Соғлом инсон ҳукмида
С) Вақтинчалик бемор ҳукмида
Д) Қариялар ҳукмида
7. Боланинг қулоғига азон ва иқома айтилса, қандай фойдаси бор?
A) Боланинг тез ухлаши
Б) Умму Сибённинг унга зарар етказа олмаслиги
В) Боланинг тез гапириши
D) Боланинг соғлом бўлиши
8. «Умму Сибён» ким?
A) Фаришта
Б) Инсонлардан бири
В) Болаларга зиён етказадиган жин тоифаси
D) Солиҳа аёл
9. «Мужодала» сураси қандай маънони англатади?
A) Сабр қилувчи аёл
Б) Тортишувчи аёл
В) Солиҳа аёл
D) Мўмина аёл
10. «Ақийқа» сўзи луғатда қандай маънони англатади?
A) Садақа бериш
Б) Ёрмоқ
В) Шукр қилиш
D) Сўйиш
11. Умму Курз Каъбийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда ўғил ва қиз бола учун нечта қўй сўйиш айтилган?
A) ўғилга битта, қизга битта
Б) ўғилга иккита, қизга битта
В) ўғилга иккита, қизга йўқ
D) фақат ўғилга бола учун сўйилади.
12. Ўғил болаларни хатна қилдириш Ҳанафий ва Моликийлар наздида қандай амал?
А) Суннат
Б) Фарз
В) Вожиб
Д) Мандуб
13. «Ҳизона» сўзи араб тилида қандай маънони англатади?
A) Тарбия бериш
Б) Қучоғига олиш
В) Нафақа бериш
D) Ҳимоя қилиш
14. Шариат истилоҳида «ҳизона» нимага айтилади?
A) Болани таълимга беришга
Б) Фарзандни нафақа билан таъминлашга
В) Ота ва она ажрашганидан кейин гўдакни қарамоғига олиб тарбия қилишга
D) Боланинг исмини қўйишга
15. «Асаба» сўзи қандай маъноларни англатади?
A) Узоқ турган, ажралган
Б) Яқин турган, ёпишган
В) Ёрдам берувчи, бой
D) Катта, улуғ, кекса
16. Асабага кимлар киради?
А) Ота, бобо, ўғил, ўғилнинг ўғли
Б) Туғишган ака-ука, ота бир ака-ука,
В) Туғишган ака-уканинг ўғиллари, туғишган амакилар
Д) Ҳаммаси киради.
17. Болани ўз қарамоғига олувчи шахс қандай бўлиши керак?
A) Бой, диндор, ёши катта бўлиши
Б) Оқил, балоғатга етган бўлиши, диндор
В) Оила бошлиғи бўлиши, диндор
D) Оқил, ёши катта бўлиши, динсиз
18. Қандай шахс болани қарамоғига олишга ҳақли эмас?
A) Диндан чиққан, муртад
Б) Балоғатга етмаган ва оқил бўлмаган
В) Фосиқ ва ишончсиз
Д ) Барчаси
19. Ота камбағал бўлиб, она ажрсиз тарбия қилишдан бош тортса, болани ким қарамоғига олади?
A) Узоқ қариндош эркак
Б) Ажрсиз тарбия қилишни хоҳлаган яқин қариндош аёл
В) Яқин қўшниси
D) Яқин қаришдош аёл
20. Қиз болалар ҳайз кўрадиган бўлгунларича ким билан қоладилар?
A) Оталари билан
Б) Бувилари билан
В) Оналар билан
D) Аммалари билан
21. Гўдак болани отаси ва онаси талашиб қолса, бола кимга берилади?
A) Отасига
Б) Онасига
В) Бобосига
D) Яқин қариндошига
22. Мусулмон фарзандга никоҳда валий бўладиган шахс қандай бўлиши керак?
A) Ҳур, балоғатга етган, оқил ва мусулмон бўлиши керак.
Б) Оқил, бой ва ёши катта бўлиши керак.
В) Фақат яқин қариндош бўлиши керак.
D) Уйланган ва фарзандли бўлиши керак.
23. Қайси шахс мусулмон фарзандга никоҳда валий бўла олмайди?
A) Ҳур ва мусулмон шахс
Б) Балоғатга етган ва оқил шахс
В) Қул ёки мусулмон бўлмаган шахс
D) Яқин эркак қариндош
24. Аллоҳ таолонинг ҳузурида ким яхшироқ ва маҳбуброқдир?
A) Бой мўмин
Б) Кучли мўмин
В) Кўп ухлайдиган мўмин
D) Кўп гапирадиган мўмин
25. Балоғатга етган қизнинг эри бўлмаса, унинг нафақаси кимга вожиб бўлади?
A) Акасига
Б) Отасига
В) Укасига
D) Онасига
26. Қайси ҳолатда фақир ўғилнинг нафақаси отасига вожиб бўлади?
A) Фақат ўғил уйланган бўлса
Б) Кўзи ожиз, ақли йўқ ёки толиби илм бўлса
В) Ўғил бой бўлса
D) Ўғилнинг ўз фарзандлари бўлса
27. «Тарбия» сўзи арабча «робба» феълидан олинган бўлиб, қайси маъноларни англатади?
A) Ўстирди, зиёда қилди
Б) Риоясига олди, раҳбарлик қилди
В) Ислоҳ қилди
Д) Барчаси тўғри
28. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандни одобли қилиб тарбиялашни қайси амалдан яхшироқ деганлар?
A) Ҳар куни бир соъ садақа қилишдан яхшироқ
Б) Ҳар куни ярим соъ садақа қилишдан яхшироқ
В) Ҳар куни рўза тутишдан яхшироқ
D) Ҳар куни нафл намоз ўқишдан яхшироқ
29. Ҳар бир мусулмон зиммасидаги ҳақ нима?
A) Ҳар куни бош ва баданини ювиш
Б) Ҳар етти кунда бир марта боши ва баданини ювиш
В) Ҳар ойда бир марта ғусл қилиш
D) Фақат жума куни ювиниш
30. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларга қайси спорт турларини ўргатишни тавсия қилганлар?
A) Югуриш, сакраш ва кураш
Б) Сузиш, камондан отиш ва от миниш
В) Футбол, теннис ва сузиш
D) От миниш, югуриш ва қиличбозлик
@BintuSodiq | 27 334 |
| 9 | Tanlov boshlanishiga 1soat qoldi. | 24 969 |
| 10 | 🤲🌱 Эй Роббим, фарзандларимизга илм бер, ишларини осон қил, фойдали илм ва баракали ҳаёт насиб эт!
🌱 @BintuSodiq | 44 191 |
| 11 | Талабалик — инсон ҳаётидаги энг унутилмас даврлардан бири. Янги муҳит, янги дўстлар, янги орзулар ва катта мақсадлар сари қўйиладиган илк қадамлар…
Бугун талабалик остонасига қадам қўйган ёшларимиз қалбида ҳаяжон, қувонч ва катта умидлар мужассам.
Олтин даврингиз — талабаликка хуш келибсиз! ✨
📚 Илоҳим, бу йиллар сиз учун нафақат билим ва тажриба, балки эзгу мақсадлар сари қўйилган қадамларга бой бўлсин.
🌱 @BintuSodiq | 29 715 |
| 12 | 🌱 «Соғлом бола» китоби бўйича танлов
Эртага, соат 11:00 да айнан мазкур китоб асосида танлов бўлиб ўтади.
Танловга тайёрмисиз?
@BintuSodiq | 28 676 |
| 13 | Чинакам ватанпарварлик қандай бўлади? 🇺🇿
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан чиқиб кетаётиб: «Сен қандай ҳам яхши шаҳарсан! Қавмим мени чиқармаганида, бошқа жойда яшамас эдим», деганлар. Бу Ватанга бўлган энг гўзал ва соф муҳаббат ифодасидир.
Ушбу муҳаббат ўз-ўзидан инсонни эзгу ишларга ундайди. Юртни обод қилиш, унинг ҳар бир қаричини асраб-авайлаш ва жамиятга фойда келтириш — мана шу чин туйғунинг ҳаётдаги амалий исботидир.
Асл ватанпарварлик фақат юрт билан фахрланиш эмас, балки юрт фахрланадиган амалий ишларни қилишдир.
🌱 Сизнингча, кундалик ҳаётимизда ватанпарварликнинг энг оддий кўриниши нимада намоён бўлади?
🌱 @BintuSodiq | 38 878 |
| 14 | «Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бир дақиқа" — 2-учрашув
Танлов-марафонимизнинг 2-қисмида ҳам иштирок этишга
Т А Й Ё Р М И С И З?
🌱 Бугун, 31 август куни — иккинчи учрашув мавзусини эълон қиламиз! Ҳар бир учрашув — қалбингиздаги энг нозик туйғуларни қоғозга тушириш учун бир имконият бўлади.
Тасаввур қилинг...
Агар суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашиш ва у зотнинг қаршиларида атиги бир дақиқа ўтириш бахти насиб этса...
🌱 2-УЧРАШУВ
«Ё Расулуллоҳ, умматингиз бугун...»
Агар бугунги умматнинг ҳолатини Расулуллоҳ алайҳиссаломга бир дақиқа ичида сўзлаб бериш имконияти берилса... Бугунги мусулмон аёллар, фарзандлар, оилалар, телефон ва ижтимоий тармоқлар, дунёда бўлаётган воқеаларга муносабатингиз ҳақида нималарни айтар эдингиз?
Сиз у зотга нималарни айтган бўлардингиз?
🌱 Телефонни бир четга қўйинг.
Атрофингиздан бир зумга узилинг.
Қалбингизга қулоқ тутинг.
Ва ич-ичингиздаги туйғуларни қоғозга туширинг.
Ёзганларингизни @sadafdagi_dur_bot орқали юборинг.
Энг самимий, таъсирли ва ибратли ёзишмалар каналимиз саҳифаларида эълон қилиб борилади.
Исм-шарифингиз:
Ёшингиз:
Манзилингиз:
🌱 Мавлид ойида қалбингиздаги энг гўзал кечинмаларни биз билан бўлишинг!
😀 @BintuSodiq | 33 314 |
| 15 | Ҳазрат Ватанга муҳаббат билан яшаганлар
Ҳазратдан: "Нима учун араб тилида китоб битмайсиз?" деб сўрашган экан. Ҳаттоки, араб миллатига мансуб уламолар ҳам у зотнинг илмларидан баҳраманд бўлиш истагида араб тилида китоб ёзишни таклиф қилишган.
Ҳазрат бу саволга шундай жавоб берганлар:
«Араб тилида китоблар кўп, ёзадиганлар ҳам кўп. Мен ўз халқимга илинаман». Ҳазрат Ватанга муҳаббат, она тилига эҳтиром, аждодларга ҳурмат ҳисси билан яшаганлар. Улар зиммаларидаги масъулиятли вазифани гўзал тарзда адо этишга ҳаракат қилганлар. Бизнинг вазифамиз эса бу илмни, бойликни, омонатни шараф билан келгуси авлодга етказишдир. Бу йўлда Аллоҳдан мадад сўраймиз ва бу йўлда ўз хизматлари, ҳиссаларини қўшаётганлар ҳақига гўзал дуолар қиламиз.
🌱 Одинахон Муҳаммад Содиқ
🫶 @BintuSodiq | 41 094 |
| 16 | Китобни ўқиш жараёнида бўлганлар ва ҳали улгурмаганлар мутолаани чоршанбагача якунлашлари мумкин.
Чоршанба куни соат 11:00 да айнан «Соғлом бола» китоби асосида танлов бўлиб ўтади.
Тайёргарликни ҳозирданоқ бошланг! | 35 655 |
| 17 | ;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;; | 1 |
| 18 | لا يوجد نص... | 37 669 |
| 19 | Мавлид танловидан
Бир дақиқа Фотима розияллоҳу анҳонинг ўрниларида бўлсам...
Неча йиллар давомида ишқдан ёнган бу қалбимдаги севгимни қабул қилинг, ё Расулуллоҳ. Бу дунёнинг барча маҳзунликлари, туҳматлари, ёлғонлари, мусибатлари Роббимга ва сизга янаям қаттиқ боғлади. Сизни ёд этмай ўтган кунларимга жуда ачинаман. Суннатингизга мувофиқ яшашни жуда хоҳлайман, аммо сизга қанчалик содиқ уммат бўлолдим, фақат Аллоҳ таолога аён.
Шафоатингиздан умидим бор, Ҳабибим. Сиз ҳам мени суйдингизми, ё Расулуллоҳ, ўз отам бўлса ҳам отам каби бошимни силаб, бу синовли дунёдаги имтиҳонлардан дадил ўтишимга кўмаклашдингиз. Бир дақиқага бўлса ҳам Фотима розияллоҳу анҳонинг ўрниларида бўлиб қолгим келади...
Тушларимга киришингизни интиқлик билан кутдим.... Саодат асрида яшаш мен учун армон бўлди. Қанийди, илк бор Ислом овозлари янграганда сизга отилган тошларга мен кўксимни тутсам... Танангизга етказилган жароҳатларга малҳам бўлсам. Уҳуд жангида саҳобалар қатори мен ҳам бутун вужудим билан сизни ҳимоя қилсам эди...
Жоним фидо бўлсин, сизга ё Расулуллоҳ. Меҳрингиз, шафқатингиз олдида ҳеч бир инсон тенг келолмайди. Сиз ҳақингизда сўзлашга ожизман, лолман, аммо шуни биламанки, Роббимга ва сизга соллалоҳу алайҳи вассалламга бўлган муҳаббатим чексиздир...
✍️Дилноза, Тошкент
@BintuSodiq | 39 232 |
| 20 | Аёлни оила қўлласа, у юксалади
“Бир кун ҳам ўқишдан қолмадим, бир соат ҳам кечикмадим. Буларнинг барчаси қайнота-қайнонамнинг қўллаб-қувватлаши сабаб.”
Баъзан инсоннинг юксалиши учун унга шунчаки ишонадиган одамлар керак. “Сен уддалайсан, биз ёнингдамиз”, деган қўллаб-қувватлаш эса қанот беради. Атрофингиздаги инсонлар сизни ортга тортмай, аксинча олдинга ундаса — сиз ўсасиз, юксаласиз ва ўзингиз ҳам кутмаган марраларга эришасиз.
Нозима Ибрагимова билан суҳбатимизда эса ана шундай қўллаб-қувватлашнинг инсон ҳаётини қанчалик ўзгартира олиши ҳақида гаплашдик.
🎥 “Садафдаги дур” кўрсатуви
@BintuSodiq | 43 966 |
