uz
Feedback
Uzdiplomat | Расмий канал

Uzdiplomat | Расмий канал

Kanalga Telegram’da o‘tish

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomatinstagram.com/uzdiplomat.uzyoutube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Uzdiplomat | Расмий канал analitikasi

Uzdiplomat | Расмий канал (@uzdiplomat) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 36 281 obunachidan iborat bo'lib, Siyosat toifasida 1 648-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 2 143-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 36 281 obunachiga ega bo‘ldi.

05 Sentabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -1 943 ga, so‘nggi 24 soatda esa -89 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 22.80% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 17.78% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 8 289 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 6 465 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 68 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplom...

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 06 Sentabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Siyosat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

36 281
Obunachilar
-8924 soatlar
-5807 kun
-1 94330 kun

Ma'lumot yuklanmoqda...

Taglar buluti
Ma'lumot yo'q
Muammo bormi? Iltimos, sahifani yangilang yoki bizning qo'llab-quvvatlash boshqaruvchimizga murojaat qiling>.
Kirish va chiqish esdaliklari
---
---
---
---
---
---
Obunachilarni jalb qilish
Sentabr '26
Sentabr '26
+28
14 kanalda
Avgust '26
+266
65 kanalda
Get PRO
Iyul '26
+1 084
77 kanalda
Get PRO
Iyun '26
+2 145
91 kanalda
Get PRO
May '26
+3 142
77 kanalda
Get PRO
Aprel '26
+1 004
60 kanalda
Get PRO
Mart '26
+33
79 kanalda
Get PRO
Fevral '26
+52
85 kanalda
Get PRO
Yanvar '26
+6 475
70 kanalda
Get PRO
Dekabr '25
+22 154
142 kanalda
Get PRO
Noyabr '25
+4 765
80 kanalda
Get PRO
Oktabr '25
+2 104
62 kanalda
Get PRO
Sentabr '25
+1 055
50 kanalda
Get PRO
Avgust '25
+61
83 kanalda
Get PRO
Iyul '25
+75
51 kanalda
Get PRO
Iyun '25
+22
78 kanalda
Get PRO
May '25
+5
54 kanalda
Get PRO
Aprel '25
+13
46 kanalda
Get PRO
Mart '25
+5
77 kanalda
Get PRO
Fevral '25
+1 343
112 kanalda
Get PRO
Yanvar '25
+72 873
361 kanalda
Get PRO
Dekabr '24
+25 382
194 kanalda
Get PRO
Noyabr '24
+807
86 kanalda
Get PRO
Oktabr '24
+4 054
156 kanalda
Get PRO
Sentabr '24
+7 601
170 kanalda
Get PRO
Avgust '24
+2 051
74 kanalda
Get PRO
Iyul '24
+1 207
68 kanalda
Get PRO
Iyun '24
+585
72 kanalda
Get PRO
May '24
+11 107
38 kanalda
Get PRO
Aprel '24
+4 195
70 kanalda
Get PRO
Mart '24
+7 390
45 kanalda
Get PRO
Fevral '240
69 kanalda
Get PRO
Yanvar '240
124 kanalda
Get PRO
Dekabr '23
+49 112
263 kanalda
Get PRO
Noyabr '230
114 kanalda
Get PRO
Oktabr '230
2 kanalda
Get PRO
Sentabr '23
+7
0 kanalda
Get PRO
Avgust '23
+627
0 kanalda
Get PRO
Iyul '230
0 kanalda
Get PRO
Iyun '230
0 kanalda
Get PRO
May '230
0 kanalda
Get PRO
Aprel '230
0 kanalda
Get PRO
Mart '230
0 kanalda
Get PRO
Fevral '230
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '230
0 kanalda
Get PRO
Dekabr '220
0 kanalda
Get PRO
Noyabr '220
0 kanalda
Get PRO
Oktabr '220
0 kanalda
Get PRO
Sentabr '220
0 kanalda
Get PRO
Avgust '220
0 kanalda
Get PRO
Iyul '220
0 kanalda
Get PRO
Iyun '220
0 kanalda
Get PRO
May '220
0 kanalda
Get PRO
Aprel '220
0 kanalda
Get PRO
Mart '220
0 kanalda
Get PRO
Fevral '220
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '220
0 kanalda
Get PRO
Dekabr '210
0 kanalda
Get PRO
Noyabr '210
0 kanalda
Get PRO
Oktabr '210
0 kanalda
Get PRO
Sentabr '210
0 kanalda
Get PRO
Avgust '210
0 kanalda
Get PRO
Iyul '210
0 kanalda
Get PRO
Iyun '210
0 kanalda
Get PRO
May '210
0 kanalda
Get PRO
Aprel '210
0 kanalda
Get PRO
Mart '210
0 kanalda
Get PRO
Fevral '210
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '210
0 kanalda
Get PRO
Dekabr '20
+345
0 kanalda
Sana
Obunachilarni jalb qilish
Esdaliklar
Kanallar
06 Sentabr0
05 Sentabr+3
04 Sentabr+10
03 Sentabr+2
02 Sentabr0
01 Sentabr+13
Kanal postlari
🔴 Ҳоким ёрдамчилари ёппасига ишдан олинмоқда Яқинда Президент энг намунали ҳоким ёрдамчиларига 50 фоизгача устама тўлаш, ула
🔴 Ҳоким ёрдамчилари ёппасига ишдан олинмоқда Яқинда Президент энг намунали ҳоким ёрдамчиларига 50 фоизгача устама тўлаш, уларни Хитой, Япония ва Туркияга малака оширишга юбориш бўйича топшириқ берган эди. Энди эса республика бўйлаб маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари лавозимидан озод қилиниб, вазифасини бажарувчи сифатида ишлашда давом этаётгани хабар қилинмоқда. Собиқ депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, бу ҳам Президент топшириғи асосида амалга оширилмоқда. Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти қайта кўриб чиқилиб, фидойи ва ташаббускор кадрлар қайта тайинланади, иш самараси талабга жавоб бермайдиганлар эса янгиланади. Саралаш натижасида фидойи, ташаббускор ва иш самарадорлиги юқори деб топилган кадрлар лавозимига қайта тайинланиши, фаолияти талабга жавоб бермайдиган ходимлар эса бошқа кадрлар билан алмаштирилиши кўзда тутилган. Бироқ бу жараён бир қатор саволларни ҳам келтириб чиқармоқда. Республика бўйича жами қанча ҳоким ёрдамчиси лавозимидан озод қилинди? Уларни қайта тайинлашда қандай аниқ мезонлар қўлланади? Саралашни ким ўтказади ва иш самарадорлиги қайси кўрсаткичлар асосида баҳоланади? Ҳозирча ушбу саволларга доир расмий ва батафсил маълумот берилгани йўқ. Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

2
🔴 2027 йилдан эҳтиёжманд оила учун қўшимча ўқишга қатнайдиган болаларнинг йўл кираси тўлаб берилади ✔️Йўлкира қопланади, амм
🔴 2027 йилдан эҳтиёжманд оила учун қўшимча ўқишга қатнайдиган болаларнинг йўл кираси тўлаб берилади ✔️Йўлкира қопланади, аммо қишлоқда транспортнинг ўзи бўлмаса-чи? ✔️Ёрдам олган 140 минг ўқувчининг қанчаси чекка қишлоқ болалари? ✔️Ўқув маркази йўқ қишлоқдаги бола 80 фоизлик имтиёздан қандай фойдаланади? ✔️Давлат тўловнинг 80 фоизини қоплаяпти, аммо бу имконият энг эҳтиёжманд болага етиб боряптими? ✔️Чекка қишлоқ болаларининг қўшимча таълимга етиб бориши алоҳида ўрганиладими? ✔️Контрактнинг 50 фоизи қопланади — эҳтиёжманд оила фарзанди университетгача етиб бора оляптими? Батафсил… Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
4 627
3
🔴Тошкентда уйларнинг давлат баҳоси бир неча баравар ошгани ҳақида мулкдорларга хабарномалар кела бошлади ✔️Энди солиқ ҳам ош
🔴Тошкентда уйларнинг давлат баҳоси бир неча баравар ошгани ҳақида мулкдорларга хабарномалар кела бошлади ✔️Энди солиқ ҳам ошадими? Тошкентда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижалари эълон қилинмоқда. Айрим квартираларнинг аввалги кадастр қиймати билан янги баҳоси ўртасида 7 баравар, ҳовлиларда эса ўртача 14 бараваргача фарқ бор. Масалан, олдин 100 млн сўмга баҳоланган квартирага янги тизим қарийб 697 млн сўм қиймат белгилади. Бу мол-мулк солиғи ҳам 7 баравар ошади деганими? Ҳукумат ставкаларни пасайтиришни режалаштирган бўлса, янги солиқ механизми нега ҳали очиқланмаган? 👉 Уйлар нега қайта баҳоланяпти ва бу чўнтагимизга қандай таъсир қилади — материалда ўқинг. Telegram|Instagram |  You Tube | Facebook | X
5 115
4
Чорвоқда ота ва икки ўғил чўкиб кетди 2 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида фожиали ҳодиса
Чорвоқда ота ва икки ўғил чўкиб кетди 2 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида фожиали ҳодиса юз берди. ФВВ маълумотига кўра, ота ва унинг икки ўғли катерда сайрга чиққан. Улар сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб, ҳимоя нимчасисиз сувга тушган ва чўкиб кетган. Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушгач, ФВВнинг ғаввос-қутқарувчилари дарҳол қидирув ишларини бошлаган. Айни пайтда сув омборининг 2–2,5 километр радиусида қидирув олиб борилмоқда, жараёнга барча зарур куч ва воситалар жалб этилган. Қутқарувчиларнинг таъкидлашича, сув омборининг катта майдони ва чуқурлиги қидирув ишларини қийинлаштирмоқда. Операция ФВВ назоратида давом этмоқда. Telegram|Instagram |  You Tube | Facebook | X
5 161
5
uzdiplomat иқтибоси:🖍 «Оталар рўзғорига нон олсинми ёки боласига китоб? Aлбатта, улар нонни танлайди. Ҳеч бўлмаса, болаларга
uzdiplomat иқтибоси:🖍 «Оталар рўзғорига нон олсинми ёки боласига китоб? Aлбатта, улар нонни танлайди. Ҳеч бўлмаса, болаларга мўлжалланган китобларни арзонлаштирсак, ана ўшандагина китоб мутолааси ҳақида гапирсак ярашади». Ҳуршид Даврон, Ўзбекистон Халқ шоири Telegram|Instagram |  You Tube | Facebook | X
5 098
6
🔴Жанубий Кореяда тўрт нафар ўзбекистонлик Суриядаги террорчилик ташкилотига ёрдам беришда гумонланмоқда Жанубий Корея полици
🔴Жанубий Кореяда тўрт нафар ўзбекистонлик Суриядаги террорчилик ташкилотига ёрдам беришда гумонланмоқда Жанубий Корея полицияси тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросини Сурияда фаолият юритувчи «Катиба ат-Тавҳид вал-Жиҳод» (KTJ) террорчилик ташкилотини молиялаштириш ва унга техника етказиб беришда гумон қилмоқда. Кванжу полицияси маълумотига кўра, асосий гумонланувчи — 20 ёшлардаги Ўзбекистон фуқароси. Тергов версияси бўйича, у 2024 йил августидан 2025 йил апрелигача 7 марта жами 4 267 USDT, ўша пайтдаги қиймати қарийб 6,3 млн вон ёки 4,6 минг доллар бўлган криптовалютани KTJга ўтказган. Бироқ иш фақат пул ўтказмалари билан чекланмаган. Полиция маълумотига кўра, гумонланувчи ташкилотдан ҳам камида 30 млн вонлик криптовалюта олган. Кейин бу маблағлар ва қўшимча пуллар ҳисобига Жанубий Кореяда 11 та ишлатилган автомобиль ва 2 та экскаватор харид қилинган. Уларнинг умумий қиймати 170 млн вон — қарийб 121 минг доллар бўлган. Транспорт воситалари ва техника кейинчалик Сурияга жўнатилган. Терговчилар экскаваторлар KTJнинг Суриядаги позицияларини қуриш ёки мустаҳкамлашда ишлатилган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Полиция буни Жанубий Кореяда яшовчи хорижлик террорчилик ташкилотидан маблағ олиб, уни техника харид қилиш ва ташкилотга етказиб бериш учун ишлатган биринчи аниқланган ҳолат сифатида қайд этган. Асосий гумонланувчи Жанубий Кореяга 2017 йилда талаба визаси билан келган, Тэжон шаҳридаги университетни битирган. 2023 йилдан эса мамлакатда қонуний яшаш мақомисиз қолгани хабар қилинмоқда. У ишлатилган автомобилларни экспорт қилиш билан шуғулланувчи фирмани бошқа бир ватандоши номига расмийлаштирган. Терговга кўра, унинг 26 ёшли укаси Сурияда KTJ аъзоси сифатида фаолият юритган. Полиция асосий гумонланувчининг ўзи ташкилотга расман аъзо бўлганини тасдиқловчи далил топмаган, аммо у укаси билан алоқадан кейин ташкилотни қўллаб-қувватлай бошлаган, деб ҳисобламоқда. Гумонланувчи Интерполнинг қизил хабарномаси асосида қидирувда бўлган ва апрель ойида ҳибсга олинган. Ҳозир у қамоқда, иши судда кўриб чиқилмоқда. У судда асосий айбловларни рад этган. Қолган уч нафар Ўзбекистон фуқароси эса унга ишлатилган автомобилларни топиш, сотиб олиш ва хорижга жўнатишда ёрдам берганликда гумонланмоқда. Улар ҳибсга олинмаган ва тергов ҳибссиз давом этмоқда. KTJ БМТ томонидан 2022 йилда террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритилган. Гуруҳ «Ал-Қоида» билан боғлиқ бўлиб, асосан Марказий Осиёдан чиққан жангарилардан ташкил топган. Telegram|Instagram |  You Tube | Facebook | X
6 490
7
🔴Ғофуржон Мирзаев Маҳаллалар уюшмаси раиси бўлди Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Ғофуржон
🔴Ғофуржон Мирзаев Маҳаллалар уюшмаси раиси бўлди Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Ғофуржон Мирзаев лавозимидан озод этилган. У Қаҳрамон Қуронбоев ўрнига Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинлангани айтилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» ўз манбасига таяниб хабар берди. Ғофуржон Мирзаев 2022 йил ноябрида президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган эди. Бунга қадар у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаган. Бугун ижтимоий тармоқларда Қаҳрамон Қуронбоев ҳам Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳозирча ушбу кадрлар ўзгариши бўйича расмий қарор ёки Президент матбуот хизмати хабари эълон қилинмаган. Маҳаллалар уюшмасининг расмий сайтида ҳам ахборот янгиланмаган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
8 013
8
🔴 Тармоқларда Қаҳрамон Қуронбоев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маҳаллал
🔴 Тармоқларда Қаҳрамон Қуронбоев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳозирча ушбу маълумот расман тасдиқлангани йўқ. Қуронбоевнинг лавозимдан озод этилгани бўйича расмий қарор ёки Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг муносабати ҳам эълон қилинмаган. Эслатиб ўтамиз, яқинда маҳаллаларда аҳоли хонадонларига кириб, уй ва ўчоқбоши тозалигини ўрганиш ташаббуси жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган эди. Ушбу ташаббус Қаҳрамон Қуронбоев томонидан илгари сурилгани айтилганди. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
8 082
9
🔴Давлат хизматчилари маоши янги тизимга ўтади ✔️Идорага эмас, лавозим, стаж ва натижага қараб тўланади Президент Шавкат Мирз
🔴Давлат хизматчилари маоши янги тизимга ўтади ✔️Идорага эмас, лавозим, стаж ва натижага қараб тўланади Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини ўзгартиришга қаратилган ПФ–181-сонли фармонни имзолади. Янги тизим 2027 йил 1 январдан жорий этилади. Ҳозир давлат идораларида бир хил ёки ўхшаш вазифани бажарадиган ходимларнинг даромади кескин фарқ қилиши мумкин. Бунга айрим ташкилотларда бюджетдан ташқари жамғармалар катта экани ва шу маблағлар ҳисобидан турли устама ҳамда мукофотлар тўланиши ҳам сабаб бўлади. Янги фармон ана шу тизимни бир қолипга солишни кўзда тутяпти. Энди давлат хизматчисининг ойлиги асосан лавозим маоши, малака учун қўшимча ҳақ, KPI устамаси ва бонусдан шаклланади. Лавозим маоши ягона тариф коэффициентлари асосида белгиланади. Бунда ходимнинг қайси даражадаги давлат органида ишлаши, лавозими ва давлат хизматидаги стажи ҳисобга олинади. Масалан, республика даражасидаги юқори лавозим билан туман даражасидаги оддий мутахассиснинг коэффициенти бир хил эмас — фармоннинг ўзида улар учун алоҳида тариф сеткалари белгиланган. Шунинг учун янги тизим «ҳамма давлат хизматчиси бир хил маош олади» дегани эмас. Яна бир янгилик — иш натижаси маошга бевосита таъсир қилади. KPI бўйича яхши натижа кўрсатган ходимга ҳар ой лавозим маошининг 15, 20 ёки 25 фоизигача устама берилади. 70 баллдан кам натижа кўрсатган ходим эса бу устамани олмайди. Малака даражаси ҳам пулга айланади. Масалан, энг юқори малака даражасига эга давлат хизматчиси лавозим маошига 20 фоизгача, қуйи даражаларда эса 2–17 фоиз қўшимча ҳақ олиши мумкин. Бундан ташқари, йил якунида бонус бериш сақланади. Мураккаб вазифа бажарган, иш вақтидан ташқари ёки дам олиш куни ишлаган ходимни қўшимча рағбатлантириш ҳам мумкин. ❓120 млн сўм ва 10 млн сўмлик маошлар фарқи йўқоладими? Тўлиқ йўқолиши кафолатланмаган! Фармонда давлат хизматчисининг умумий ойлик даромадига юқори чегара — масалан, «ҳеч ким 50 млн сўмдан ортиқ олмайди» деган лимит белгиланмаган. Шунингдек, раҳбар, ўринбосар, бошқарма бошлиғи ва оддий мутахассис учун тариф коэффициентлари сезиларли фарқ қилади. Унга стаж, малака, KPI ва бонуслар ҳам қўшилади. Шу сабаб раҳбар билан оддий ходим даромади ўртасида катта фарқ сақланиб қолиши мумкин. Аммо фармон бошқа муаммони қисқартиришга ҳаракат қиляпти: бир идорада пул кўп бўлгани учун ходим жуда катта устама олиб, бошқа давлат ташкилотида худди шундай вазифадаги ходим анча кам маош олиши каби ҳолатлар. Чунки 2027 йилдан давлат органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан ходимлар штати ва уларнинг иш ҳақини молиялаштириш амалиёти чекланади. Бундай маблағлардан фойдаланиш ҳам умумий қоидаларга бўйсундирилади. Яъни «бой идора — катта маош, кам маблағли идора — кичик маош» модели қисқариши керак. Бироқ фармонда яна бир имконият қолдирилган. Мураккаб ёки муҳим вазифаларни бажарган ходимларга шахсий устама ва мукофотлар бериш мумкин. Демак, барча қўшимча тўловлар бутунлай йўқ қилинмаяпти. Янги тизимга ўтиш пайтида ходимнинг аввалги меҳнат ҳақи шартлари ёмонлаштирилмаслиги керак. Яъни ислоҳот баҳонасида амалдаги даромадни кескин туширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Telegram|Instagram |  You Tube | Facebook | X
8 777
10
🔴Тимур Бутунбаев Президент Администрациясида янги лавозимга тайинланди Президент фармони билан Тимур Нурйигитович Бутунбаев
🔴Тимур Бутунбаев Президент Администрациясида янги лавозимга тайинланди Президент фармони билан Тимур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари — Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. Янги лавозимда Бутунбаевнинг вазифалари сув соҳасидаги ислоҳотларни мувофиқлаштириш билан бирга, Президент Администрациясида ҳуқуқий экспертиза йўналишини ҳам бошқаришни қамраб олади. Аввалги тузилмада у асосан ичимлик суви ва сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш масалалари учун масъул эди. Янги тайинлов билан унинг ваколат доираси кенгайди. Шу тариқа, Президент Администрациясида сув сиёсати ва ҳуқуқий экспертиза йўналишлари бир лавозим доирасида бирлаштирилди. Telegram|Instagram |  You Tube | Facebook | X
6 824
11
Президент администрацияси бўлим бошлиғи энди Ҳисоб палатасини бошқаради Президент фармони билан Алишер Баҳодирович Самадов Ўз
Президент администрацияси бўлим бошлиғи энди Ҳисоб палатасини бошқаради Президент фармони билан Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди. Самадов Президент Администрациясидаги мазкур департаментга 2025 йил 14 июлда раҳбар этиб тайинланган эди. Унга қадар Президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлиб ишлаган. Ҳисоб палатаси мамлакатдаги олий ташқи аудит ва молиявий назорат органи ҳисобланади. У давлат бюджети маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши, бюджет даромадларининг тўлиқ тушиши ҳамда давлат молияси устидан ташқи аудитни амалга оширади. Палата ўз ваколатларини мустақил бажаради, Президентга бевосита бўйсунади ва Олий Мажлис палаталарига ҳам ҳисобдор. Қонунчиликка кўра, Ҳисоб палатаси раиси Президент томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади, бу ҳақдаги фармон эса Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланиши керак. Палатанинг аввалги раиси Адиз Бобоев 2024 йил январда ушбу лавозимга тайинланган, аммо ўша йил ноябрда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб ўтказилган эди. Шундан кейин Ҳисоб палатаси расмий сайтида раис лавозими вакант сифатида кўрсатиб келинган. Сўнгги йилларда Ҳисоб палатасининг ваколатлари ҳам кенгайиб бормоқда. Жумладан, 2026 йилда бюджет жараёнига киритилган ўзгартишларга кўра, Ҳукуматнинг Давлат бюджети ижроси бўйича ҳисоботлари Қонунчилик палатасига аудит хулосаси билан бирга киритилиши белгилаб қўйилди. Қисқаси, Президент Администрациясида ҳуқуқий экспертиза учун масъул бўлган Алишер Самадов энди давлат маблағлари сарфи ва бюджет ижроси устидан ташқи назорат олиб борувчи асосий органга раҳбарлик қилади. Telegram|Instagram |  You Tube | Facebook | X
6 458
12
🔴Қашқадарё ва Жиззах тоғларига кузнинг илк қори тушди 4 сентябрь куни ҳавонинг кескин совиши ортидан Қашқадарё вилоятидаги «+1
🔴Қашқадарё ва Жиззах тоғларига кузнинг илк қори тушди 4 сентябрь куни ҳавонинг кескин совиши ортидан Қашқадарё вилоятидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонасининг Мираки ва Ғелон бўлимлари юқори ҳудудларига қор ёғди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди. Қор асосан баланд тоғли ҳудудларда кузатилган. «Ҳисор» давлат қўриқхонаси 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг умумий майдони қарийб 81 минг гектар. Шундан 35 минг гектардан ортиқ қисми баланд тоғлар, қоялар, даралар ва музликлардан иборат. Шунингдек, Жиззах вилоятининг Зомин тоғларида ҳам қор ёғгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзгидромет сентябрь ойида республика бўйича ўртача ҳаво ҳарорати иқлимий меъёр атрофида бўлишини, ёғингарчилик эса кўп ҳудудларда меъёрдан камроқ тушишини прогноз қилган. Тоғли ҳудудларда эса қисқа муддатли беқарор об-ҳаво сақланиши мумкин. Telegram|Instagram |  You Tube | Facebook | X
6 256
13
uzdiplomat иқтибоси:🖍 «Ҳақиқатни айтиш осон эмас. Аммо уни айтмаслик — ундан ҳам оғир». Одил Ёқубов, Ўзбекистон Халқ ёзувчис
uzdiplomat иқтибоси:🖍 «Ҳақиқатни айтиш осон эмас. Аммо уни айтмаслик — ундан ҳам оғир». Одил Ёқубов, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси (1926–2009) Telegram|Instagram |  You Tube | Facebook | X
6 783
14
🔴114 йиллик собиқ трамвай депоси энди замонавий санъат марказига айланди Тошкентда Ўзбекистондаги биринчи давлат Замонавий с
🔴114 йиллик собиқ трамвай депоси энди замонавий санъат марказига айланди Тошкентда Ўзбекистондаги биринчи давлат Замонавий санъат маркази очилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев бугун янги марказга бориб, у ерда яратилган шароитлар билан танишди. Марказ кенг жамоатчилик учун 6 сентябрдан эшикларини очади. Марказ 1912 йилда барпо этилган собиқ трамвай депосида жойлашган. Кейинчалик бу бино дизель электр станцияси сифатида ишлатилган. Орадан 114 йил ўтиб, саноат объекти замонавий санъат майдонига айлантирилди. Бинонинг янги қиёфасини Франциянинг машҳур Studio KO меъморлик бюроси ишлаб чиққан. Реставрация пайтида эски завод-депога хос ғиштли ва индустриал қиёфа имкон қадар сақлаб қолинган. Лойиҳа ҳали очилмасидан олдин 2025 йилда дунёдаги энг нуфузли санъат тадбирларидан бири — Art Basel Paris доирасида ҳам тақдим этилган. Бу ерда рассомлар асарларини намойиш этиш билан бирга, лекциялар, кино намойишлари, концертлар, перформанслар ва ижодий устахоналар ўтказилади. Очиқ кутубхона ва тадқиқот архиви, концепт-дўкон ҳамда ресторан ҳам бор. Ёш рассом ва кураторлар учун арт-резиденциялар ташкил этилиши режалаштирилган. Марказ ўз ишини Hikmah — “Ҳикмат” номли халқаро кўргазма билан бошлайди. Унда 11 та асар намойиш этилади. Энг қизиқ воқеалардан бири — Нью-Йоркдаги Гуггенхайм музейи коллекциясига кирувчи инсталляция Ўзбекистонда биринчи марта кўрсатилади. Тошкент маркази халқаро санъат бозорига чиқишни ҳам мақсад қилган. У АҚШдаги Гуггенхайм музейи, Британиянинг Tate, Париждаги Помпиду маркази, Осиё санъати миллий музейи, Delfina Foundation ва Корея Санъат кенгаши билан ҳамкорлик қилмоқда. Марказ атрофида арт-резиденциялар тизими ҳам шакллантирилган. Масалан, “Намуна” ва Ҳазрати Имом ҳудудларидаги тарихий биноларда маҳаллий ва хорижлик ижодкорлар учун яшаш ва ишлаш шароити яратилган. Улар Ўзбекистон маданияти ва анъаналарини ўрганиб, шу асосда янги асарлар яратиши мумкин. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X
7 292
15
🔴Жаҳонгир Аҳмедовнинг ёлғон провакцияси - «Ўзбекфильм»нинг 22,9 млн евролик кредит қарзи аслида йўқлиги аниқланди Янги раҳба
🔴Жаҳонгир Аҳмедовнинг ёлғон провакцияси - «Ўзбекфильм»нинг 22,9 млн евролик кредит қарзи аслида йўқлиги аниқланди Янги раҳбарга жамоатчиликни чалғитиш ва собиқ раҳбарларни қоралаш нега керак бўлди? 🎥 Тўлиқ видео Кинематография агентлиги раиси Жаҳонгир Аҳмедов «Ўзбекфильм» зиммасида 22,9 млн евролик кредит қарзи борлигини маълум қилган эди. Uzdiplomat суриштируви давомида эса мазкур суммадаги кредит амалда ажратилмагани аниқланди. «Ўзмиллийбанк» ва Даниянинг Denmon Group компаниясидан олинган маълумотларга кўра, Кинематография агентлиги 22,9 млн евролик кредитни олмаган. Шундай экан, Аҳмедов айтган миқдордаги кредит қарзи қаердан пайдо бўлгани қизиқ. uzdiplomat Жаҳонгир Аҳмедов ва кинематография агентлигининг изоҳлари учун очиқ. Батафсил ўқиш Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
8 476
16
🔴Ўзбекистонликлар Кореяда иш жойини алмаштирганлик учун 2000 доллар «ўлпон» тўламайдиган бўлишди ✔️Корея жамоатчилиги эътиро
🔴Ўзбекистонликлар Кореяда иш жойини алмаштирганлик учун 2000 доллар «ўлпон» тўламайдиган бўлишди ✔️Корея жамоатчилиги эътирози ортидан E-9 шартлари юмшатилди Корея жамоатчилиги эътирозига сабаб бўлган мамлакатда E-9 визаси асосида ишлаётган ўзбекистонликлар учун муҳим ўзгариш киритилди. Миграция агентлиги фуқаро, унинг кафили ва Агентлик ўртасида тузиладиган уч томонлама шартноманинг баҳсларга сабаб бўлган айрим бандларини бекор қилди. Батафсил сайтда ўқинг! Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X
6 889
17
🔴АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга чиқарилди ✔️Қарийб 100 йиллик анъана бузилди ва мамлакатда амалдаги президент ян+1
🔴АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга чиқарилди ✔️Қарийб 100 йиллик анъана бузилди ва мамлакатда амалдаги президент яна тангада акс этди АҚШ Танга зарб қилиш идораси президент Дональд Трамп тасвирланган янги 1 долларлик тангани сотувга чиқарди. У АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан тайёрланган махсус тангалар қаторига киради. Танганинг бир томонида Дональд Трампнинг сурати ҳамда «Озодлик» (Liberty), «Биз Худога ишонамиз» (In God We Trust) ва «1776–2026» ёзувлари туширилган. Иккинчи томонида АҚШ президентининг расмий муҳри, 250 рақами ва «Бир доллар» ёзуви бор. Танга олтиндан тайёрланмаган. У мис, рух, марганец ва никель аралашмасидан зарб қилингани учун тилларанг кўринишга эга. Янги танга шунчаки эсдалик буюми эмас — у АҚШда қонуний тўлов воситаси ҳисобланади. Яъни уни белгиланган 1 долларлик қиймати бўйича тўлов учун ишлатиш мумкин. Бироқ ҳозирча тангалар асосан танга тўпловчилар учун махсус ўрам ва қопларда сотилмоқда. 25 та танга солинган, жами қиймати 25 доллар бўлган бир ўрам 61 доллар, 100 та танга солинган қоп эса 154,5 доллардан сотувга қўйилган. АҚШ Мустақиллик куни — 4 июлда Филадельфияда яна 250 минг дона махсус танга зарб қилинган. Уларда 4 июлга ишора қилувчи алоҳида белги мавжуд. Трампнинг ҳали президентлик лавозимида турган пайтида АҚШ тангасида тасвирланиши баҳсларга ҳам сабаб бўлди. Чунки мамлакатда тирик инсонларни пулда тасвирламаслик бўйича узоқ йиллик анъана мавжуд. Бироқ Трамп АҚШ тарихида бундай тангада тасвирланган биринчи амалдаги президент эмас. 1926 йилда президент Калвин Кулиж АҚШ мустақиллигининг 150 йиллиги муносабати билан чиқарилган ярим долларлик тангада акс эттирилган. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X
7 493
18
🔴Самарқанддаги FIDE сайлови арафасида можароли аудио тарқалди ✔️Унда россиялик мутахассис ўзбек амалдорларига нисбатан ҳақор
🔴Самарқанддаги FIDE сайлови арафасида можароли аудио тарқалди ✔️Унда россиялик мутахассис ўзбек амалдорларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган! Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган FIDE президенти сайлови арафасида россиялик шахмат ташкилотчиси Марк Глуховскийга тегишли экани айтилаётган аудиоёзув тарқалди. Унда Ўзбекистон вакиллари ва ўзбеклар ҳақида ҳақоратли ҳамда камситувчи иборалар ишлатилгани эшитилади. Аудионинг тўлиқ контексти ва унинг таҳрир қилинган-қилинмагани мустақил равишда тасдиқланган эмас. Марк Глуховский Россия шахмат муҳитида анча танилган шахс. У журналист ва шахмат ташкилотчиси сифатида фаолият юритган, бир неча йил Россия Шахмат федерациясининг ижрочи директори бўлган. Шунингдек, у 2018 йилги FIDE президенти сайловида Аркадий Дворкович кампаниясида қатнашган. Тарқалган аудиода Глуховский ўша сайлов жараёни ҳақида гапирар экан, турли мамлакатлардан келган делегатлар билан ишлаш, уларни қўллаб-қувватлашга кўндириш ва сайлов кампаниясида турли усуллардан фойдаланиш ҳақида сўз юритади. Айрим парчаларда пора бериш ҳақида ҳам ибора ишлатилган. Ёзувда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳақида ҳам ҳақоратли фикрлар билдирилгани айтилади. Суҳбат давомида Ўзбекистон вакилининг мақоми маълум бўлгач, гапирувчининг оҳанги ўзгаргани сезилади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг FIDE сайловидаги овози аҳамиятсиз экани мазмунидаги фикрлар ҳам айтилган. Глуховский муҳокамага чиққандан сўнг аудио Нидерландияда унинг розилигисиз ёзиб олингани ва қисмларга бўлиб тарқатилганини даъво қилган. У бу ҳолат бўйича полицияга мурожаат қилганини ҳам билдирган. Можаро FIDE раҳбарлиги учун рақобат кучайган бир пайтда юз берди. Тимур Турлов ҳам ташкилот президентлиги учун курашаётган номзодлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон томонидан бу ҳолатга ҳозирча муносабат билдирилмади. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X
6 480
19
uzdiplomat иқтибоси:🖍 „Мансаб-мартаба дарди — даволаб бўлмас дард. Шон-шуҳрат дарди — сурункали дард. Бу дардларга йўлиққан
uzdiplomat иқтибоси:🖍 „Мансаб-мартаба дарди — даволаб бўлмас дард. Шон-шуҳрат дарди — сурункали дард. Бу дардларга йўлиққан одам... ўлиб қутулади! Шу боис, мансаб-мартаба дардига йўлиққан одам — қаллоблик, порахўрликдан қайтмайди. Шон-шуҳрат дардига йўлиққан одам — маразлик, ёвузликдан қайтмайди”. «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» асаридан Тоғай Мурод, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси (1948–2003) Telegram|Instagram |  You Tube | Facebook | X
8 594
20
🔴 Беҳзод Мусаев Миграция агентлигидан кетди — «мармар гўшт» бўйича текширув натижалари эса очиқланмади Беҳзод Мусаев Вазирла
🔴 Беҳзод Мусаев Миграция агентлигидан кетди — «мармар гўшт» бўйича текширув натижалари эса очиқланмади Беҳзод Мусаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Расмий хабарда бунга унинг бошқа ишга ўтиши сабаб бўлгани айтилган. Президентнинг тегишли қарори билан Миграция агентлиги директори этиб шу пайтгача Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимида ишлаб келган Муҳсинхўжа Абдураҳмонов тайинланди. Беҳзод Мусаев Миграция агентлигига раҳбарлик қилган даврда унинг номи жамоатчиликда муҳокама қилинган «мармар гўшт» ҳақидаги аудиоёзувлар билан ҳам тилга тушган эди. Ушбу аудиоёзувлар тарқалганидан кейин масала юзасидан текширувлар ҳақида хабар берилган бўлса-да, уларнинг якуний хулосалари жамоатчиликка очиқ тақдим этилмади. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
17 476