fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

Uzdiplomat | Расмий канал

Uzdiplomat | Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Uzdiplomat | Расмий канал

کانال Uzdiplomat | Расмий канал (@uzdiplomat) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 33 285 مشترک است و جایگاه 1 778 را در دسته سیاست و رتبه 2 343 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 33 285 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 02 نوامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -1 011 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -25 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 25.00% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 19.16% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 8 325 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 6 380 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 89 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplom...”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 03 نوامبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته سیاست تبدیل کرده‌اند.

33 285
مشترکین
-2524 ساعت
-2687 روز
-1 01130 روز

در حال بارگذاری داده‌ها

ابر برچسب‌ها
هیچ داده‌ای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
نوامبر '26
نوامبر '26
+6
در 11 کانال‌ها
اکتبر '26
+217
در 91 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '26
+128
در 64 کانال‌ها
Get PRO
اوت '26
+266
در 67 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '26
+1 084
در 82 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '26
+2 145
در 92 کانال‌ها
Get PRO
مه '26
+3 142
در 79 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '26
+1 004
در 60 کانال‌ها
Get PRO
مارس '26
+33
در 80 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '26
+52
در 88 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '26
+6 475
در 76 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '25
+22 154
در 146 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '25
+4 765
در 84 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '25
+2 104
در 64 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '25
+1 055
در 50 کانال‌ها
Get PRO
اوت '25
+61
در 83 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '25
+75
در 51 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '25
+22
در 78 کانال‌ها
Get PRO
مه '25
+5
در 54 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '25
+13
در 46 کانال‌ها
Get PRO
مارس '25
+5
در 77 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '25
+1 343
در 112 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '25
+72 873
در 361 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '24
+25 382
در 194 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '24
+807
در 86 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '24
+4 054
در 156 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '24
+7 601
در 170 کانال‌ها
Get PRO
اوت '24
+2 051
در 74 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '24
+1 207
در 68 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '24
+585
در 72 کانال‌ها
Get PRO
مه '24
+11 107
در 38 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '24
+4 195
در 70 کانال‌ها
Get PRO
مارس '24
+7 390
در 45 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '240
در 69 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '240
در 124 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '23
+49 112
در 263 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '230
در 114 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '230
در 2 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '23
+7
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '23
+627
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '230
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '230
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '230
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '230
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '230
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '230
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '230
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '210
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '20
+345
در 0 کانال‌ها
تاریخ
رشد مشترکین
اشارات
کانال‌ها
03 نوامبر+5
02 نوامبر+1
01 نوامبر0
پست‌های کانال
🔴Трамп, Путин, Эрдоған ва Тўқаев матбуот эркинлигининг «душманлари» рўйхатига киритилди «Чегара билмас репортёрлар» (Reporte
🔴Трамп, Путин, Эрдоған ва Тўқаев матбуот эркинлигининг «душманлари» рўйхатига киритилди «Чегара билмас репортёрлар» (Reporters Without Borders — RSF) халқаро ташкилоти 2026 йилда матбуот эркинлигига энг катта таҳдид солаётган 33 нафар шахс ва ташкилотдан иборат рўйхатни эълон қилди. 2 ноябрь — Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан эълон қилинган рўйхатга АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам киритилди. RSF маълумотига кўра, Трампнинг иккинчи президентлик даврида журналистларга босим кучайган, ОАВга нисбатан ҳужумлар сиёсий баёнотлардан амалий чекловларга ўта бошлаган. АҚШ 2026 йилги матбуот эркинлиги индексида 64-ўринда қайд этилган. Рўйхатга киритилганлар орасида қуйидагилар бор: — Владимир Путин — Россия президенти; — Илҳом Алиев — Озарбайжон президенти; — Александр Лукашенко — Беларусь президенти; — Қосим-Жомарт Тўқаев — Қозоғистон президенти; — Ражаб Тоййиб Эрдоған — Туркия президенти; — Муҳаммад бин Салмон — Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси; — Илон Маск — америкалик тадбиркор. Шунингдек, рўйхатдан Хитой Коммунистик партияси, Исроил армияси, Россиянинг Роскомнадзор идораси, Meta ва Alphabet корпорациялари ҳам ўрин олган. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари орасида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев рўйхатга киритилган. RSF уни журналистлар ва ОАВга нисбатан асоссиз суд ишларини қўзғатиш орқали босим ўтказиш билан боғлиқ «Ҳуқуқ» тоифасига жойлаштирган. Ташкилот матбуот эркинлигига таҳдидларни беш йўналишга ажратган: сиёсий босим, куч ишлатиш, ҳуқуқий таъқиб, иқтисодий таъсир ва жамиятда журналистларга нисбатан нафрат уйғотиш. RSF бош директори Тибо Брутен таъкидлашича, матбуот эркинлигига қарши ҳаракатлар ортида аниқ шахслар ва ташкилотлар туради. Уларнинг кимлигини ва журналистларга босим ўтказиш усулларини ошкор қилиш ушбу рўйхатнинг асосий мақсадидир. Ташкилот мазкур рўйхат расмий жиноий айблов ёки суд ҳукми эмас, балки журналистикага қарши ҳаракатларни кўрсатувчи танқидий антирейтинг эканини қайд этган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

2
Хитой Ўзбекистон ташқи савдосининг қарийб тўртдан бир қисмини эгаллади Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкори бўл
Хитой Ўзбекистон ташқи савдосининг қарийб тўртдан бир қисмини эгаллади Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 15,2 млрд долларга етган. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 27,6 фоизга кўп. Хитой Ўзбекистон ташқи савдосининг 23,2 фоизини ташкил этган. Иккинчи ўринда 10,5 млрд доллар билан Россия, учинчи ўринда 4,3 млрд доллар билан Қозоғистон турибди. Айни пайтда Хитойдан импорт 12,9 млрд долларга етган. Бу мамлакат умумий импортининг 32,5 фоизига тенг. Шундай қилиб, Ўзбекистон хориждан харид қилаётган товар ва хизматлар қийматининг қарийб учдан бир қисми Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
4 850
3
Коррупционерларни фош қилувчи терговчи 100 минг доллар билан қўлга тушди Фарғонада терговчи жиноят ишини айбланувчи фойдасига
Коррупционерларни фош қилувчи терговчи 100 минг доллар билан қўлга тушди Фарғонада терговчи жиноят ишини айбланувчи фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 100 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда. ДХХ маълумотига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими терговчиси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича қўзғатилган жиноят ишига аралашган. У айбланувчига етказилган зарар миқдорини қоғозда камайтириб кўрсатиш, терговни унинг фойдасига ҳал қилиш ва қидирувни бекор қилдириш эвазига 100 минг доллар олганликда гумон қилинмоқда. Терговчи ДХХ ва Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ўтказган тезкор тадбирда қўлга олинган. Унга нисбатан жуда кўп миқдорда пора олиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Бу жиноят учун 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган. Ҳозирча терговчининг шахси, жиноят ишидаги зарар миқдори ҳақида маълумот берилмаган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
6 861
4
🔴 «Биз давлат иши тарғиботи билан шуғулланмаймиз» Давлатнинг бош газетаси Бош муҳаррири Салим Дониёров Давлат ишларини ёрити
🔴 «Биз давлат иши тарғиботи билан шуғулланмаймиз» Давлатнинг бош газетаси Бош муҳаррири Салим Дониёров Давлат ишларини ёритиш билан уни тарғиб қилишнинг фарқи нимада? Uzdiplomat мухбири шу саволни Давлатнинг етакчи, бош нашри «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари бош муҳаррири Салим Дониёровга берди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дониёровнинг айтишича, газеталарни ўқиган одам уларнинг ишига ўзи баҳо бериши мумкин. «Биз ҳукуматнинг ишини тарғиботи билан бевосита шуғулланмаймиз», — деди у. Бош муҳаррир ўз нашрлари «Янги Ўзбекистон» ғояси ва мамлакатдаги ислоҳотлар қандай бораётганини ёритишини айтди. «Мана шунинг ўзи тарғибот эмасми?» — дея мухбир саволни яна аниқлаштирди. Дониёров жавобида ҳукумат деганда Вазирлар Маҳкамаси тушунилиши мумкинлигини айтди. Мухбир эса савол умуман давлат ҳақида эканига аниқлик киритди. Бош муҳаррирнинг тушунтиришича, «Янги Ўзбекистон», «Правда Востока» газеталари ва yuz.uz сайти ислоҳотларни кузатади, улар ҳақида хабар беради, таҳлил қилади ва одамларга етказади. Яъни Дониёровнинг фикрича ислоҳотни ёритиш бу тарғибот эмас. Мухбир Дониёров аввалги суҳбатда ҳам «Янги Ўзбекистон ғояси»ни тилга олганини эслатиб, «Нима ўзи Янги Ўзбекистон ғояси?», дея Дониёровни саволга тутди. «Янги Ўзбекистон ғояси, авваламбор, бу — инсон қадри», — деди Дониёров. Унинг изоҳича, бу — одамлар яхши яшайдиган, қонун ишлайдиган, бошқа ривожланган мамлакатлардан кам бўлмаган давлат қуришга интилишдир. Эслатма: 2026 йилги давлат бюджетида «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока», шунингдек, «Нурлы жол», «Овози тожик» ва «Жадид» газеталари таҳририятлари учун жами 49 миллиард 620 миллион 400 минг сўм ажратиш белгиланган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
6 072
5
8 йилга қамалган Мубин Мирзаев «Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари билан боғлиқ яна бир жиноят ишида судланмоқда «Ўзбекнефтгаз» АЖ с
8 йилга қамалган Мубин Мирзаев «Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари билан боғлиқ яна бир жиноят ишида судланмоқда «Ўзбекнефтгаз» АЖ собиқ бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқовга оид жиноят ишида судланувчилар сони 25 нафарга етгани маълум бўлди. Улар орасида Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари, аввал бошқа жиноят иши бўйича 8 йил 2 ойга қамалган Мубин Мирзаев ҳам бор. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг электрон реестрида эълон қилинган маълумотларга кўра, дастлаб 9 нафар шахс иштирокида бошлангани хабар қилинган суд иши рўйхатида ҳозир 25 нафар судланувчининг исми келтирилган. Мубин Муҳидинович Мирзаевга ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги бўйича айблов қўйилган. Мазкур иш доирасида Баҳодиржон Сидиқов, «Ўзбекнефтгаз»нинг собиқ раҳбар ходимлари, шунингдек, Enter Engineering ва Eriell компаниялари вакиллари ҳам судланмоқда. Сидиқовга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш бўйича айбловлар қўйилган. У август ойидаги суд жараёнида ўзига қўйилган айбловларни рад этган. Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 27 июлда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди Мубин Мирзаевни бошқа жиноят иши доирасида фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳокимият ҳаракатсизлигида айбдор деб топган. Унга 8 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Ўша иш бўйича яна 8 нафар шахсга ҳам ҳукм ўқилган. Мирзаев 2026 йил январь ойи охирида Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган эди. Ҳозирча унинг «Ўзбекнефтгаз» билан боғлиқ ишда айнан қайси эпизодлар бўйича айбланаётгани ва аввалги жиноят иши билан қандай боғлиқлиги бўйича маълумот йўқ. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
5 720
6
🔴Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз киришни қайта тикламоқчи Таиланд ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз сафар қи
🔴Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз киришни қайта тикламоқчи Таиланд ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз сафар қилиш имкониятини қайта тиклаш масаласини кўриб чиқмоқда. Таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси муҳокамасига киритилади. Таиланднинг The Nation нашрининг хабар беришича, мамлакат туризм идоралари Ўзбекистон, Беларусь, Мексика ва Колумбия фуқаролари учун виза талабларини енгиллаштиришни таклиф қилган. Ўзбекистонликларга 15 кунгача визасиз кириш ҳуқуқини бериш кўзда тутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Таиланд 2026 йил 15 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари учун амалда бўлган 60 кунлик визасиз режимни бекор қилган. Шундан буён ўзбекистонликлар мамлакатга сафар қилишдан олдин виза олишлари шарт. Виза тартибининг мураккаблашиши туризмга ҳам таъсир кўрсатган. Таиланд туризм бошқармаси маълумотига кўра, айрим ўзбекистонлик туроператорлар виза расмийлаштиришдаги қийинчиликлар сабаб Таиландга саёҳатларни бекор қилиб, мижозларига Вьетнам каби бошқа йўналишларни таклиф қила бошлаган. Ҳозирча визасиз режимни тиклаш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган. 9 ноябрдаги муҳокама натижасига қадар ўзбекистонликлар учун амалдаги виза талаби сақланиб қолади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
5 945
7
📄uzdiplomat иқтибоси: 🖍 “Давлат хизмати армияга ўхшаган жой, ўзи чақириб бўшатмаса — кетолмайсан”. Июль, 2026 Хайриддин Сул
📄uzdiplomat иқтибоси: 🖍 “Давлат хизмати армияга ўхшаган жой, ўзи чақириб бўшатмаса — кетолмайсан”. Июль, 2026 Хайриддин Султонов, Президент маслаҳатчиси – Спичрайтери, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Telegram|Instagram |  You Tube | Facebook | X
6 391
8
🔴Taftish.uz ва ДХХ ходимлари иши апелляцияда қайта кўрила бошлади Ҳуқуқ ҳимоячиси, «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташано
🔴Taftish.uz ва ДХХ ходимлари иши апелляцияда қайта кўрила бошлади Ҳуқуқ ҳимоячиси, «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Taftish.uz таҳририятининг беш нафар ва Давлат хавфсизлик хизматининг тўрт нафар ходимига оид жиноят иши бўйича апелляция муҳокамаси бошланган. Ташановнинг ёзишича, қуйи инстанцияда уларга 4 йил 1 ойдан 11 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. Ишда туҳмат, ҳақорат, товламачилик ва фирибгарлик каби айбловлар мавжуд. Апелляция мажлислари ёпиқ тартибда ўтказилмоқда. Биринчи инстанция ҳукмига кўра, таҳририят раҳбари Ғайрат Абераев 10 йил 6 ойга, журналист Маржона Эшқувватова эса 4 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Таҳририятнинг яна икки вакили — Азизжон Юлдашев ва Сардор Ҳамидов, шунингдек, ДХХнинг собиқ ходимларига 10 йилдан ортиқ қамоқ жазолари тайинлангани хабар қилинган. Биринчи инстанциядаги суд ҳам ёпиқ ўтган, жазоларни умумий тартибдаги колонияларда ўташ белгиланган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
6 826
9
🔴Алишер Усмонов Германия судида Европа Иттифоқига қарши ҳуқуқий ғалабага эришди Германия Федерал олий суди Алишер Усмоновнин
🔴Алишер Усмонов Германия судида Европа Иттифоқига қарши ҳуқуқий ғалабага эришди Германия Федерал олий суди Алишер Усмоновнинг Европа Иттифоқи Кенгашига қарши даъвосини кўриб чиқишга тўсқинлик қилинганини ноқонуний деб топди. Қарор қарийб уч йил давом этган ҳуқуқий баҳсда қабул қилинди. Германиянинг Die Welt нашри ва Усмонов адвокатлари тарқатган маълумотларга кўра, тадбиркор 2023 йил декабрда Гамбург судига мурожаат қилиб, Европа Иттифоқидан ўзи ҳақида санкцияларни асослаш учун эълон қилинган, ҳақиқатга тўғри келмайди деб ҳисоблаган маълумотларни тарқатишни тўхтатишни талаб қилган. Гап, жумладан, Усмоновнинг Россия президенти Владимир Путин билан алоқалари ҳақидаги баёнотлар устида кетмоқда. Бироқ даъвони Европа Иттифоқи Кенгашига расман етказиш жараёни тўхтаб қолган. Усмонов адвокатларининг билдиришича, Германия Ташқи ишлар вазирлиги эътирозларидан сўнг Гамбург суди раиси ҳужжатларни Брюсселга юборишни рад этган. Кейинчалик юқори инстанция ҳам ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган. 2026 йил 21 октябрда Германия Федерал олий суди бу рад жавобини ноқонуний деб топди. Суд даъво ҳужжатларини етказиш масаласини ҳал қилиш ваколати ишни кўраётган судга тегишли эканини қайд этди. Шу тариқа, Усмоновнинг Европа Иттифоқи Кенгашига қарши даъвосини давом эттириш йўлидаги процессуал тўсиқ бартараф этилди. 2026 йил 22 сентябрда Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва миллиардер Михаил Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқарди. Reuters ва Euronews маълумотларига кўра, бу қарор аъзо давлатлар ўртасидаги мураккаб музокаралар натижасида қабул қилинган. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи Россияга алоқадор қарийб 3 минг шахс ва ташкилотга нисбатан санкцияларни 2029 йилгача узайтирди. Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқарилганига қарамай, унинг адвокатлари аввалги айбловлар Европа Иттифоқининг расмий ҳужжатларида сақланиб қолганини билдирмоқда. Шу сабабли тадбиркор уларни суд орқали баҳслашишни давом эттирмоқчи. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
6 327
10
🔴Суюлтирилган газ нархи 15 ноябрдан 5 минг сўм этиб белгиланди Эҳтиёжманд оилаларга газ хариди учун ҳар килограммига 3 минг
🔴Суюлтирилган газ нархи 15 ноябрдан 5 минг сўм этиб белгиланди Эҳтиёжманд оилаларга газ хариди учун ҳар килограммига 3 минг сўмдан компенсация тўланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги қарори билан аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш белгиланди. Қарорга кўра, 15 ноябрдан аҳоли учун суюлтирилган газнинг чакана нархи ҳар килограммига ҚҚС билан 5 000 сўм этиб белгиланади. Шунингдек, «LPG-Trade» МЧЖ томонидан аҳолига газ етказиб бериш хизмати учун ҳар килограммига 1 300 сўм миқдорида чекланган нарх ўрнатилади. Ижтимоий реестрга киритилган, шунингдек, реестрга киритилмаган бўлса-да, белгиланган даромад мезонларига мос келувчи оилалар, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилалар компенсация олишлари мумкин. Уларга 2030 йил 1 январга қадар харид қилинган суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, бир ойда 20 килограммдан ошмаган миқдорда компенсация тўланади. Яъни, белгиланган шартлар асосида бир оила ойига 60 минг сўмгача компенсация олиши мумкин. Компенсация маблағлари газ харид қилингани тасдиқлангандан сўнг оилаларнинг ижтимоий картасига ўтказилади. Шу билан бирга, 2027 йил 1 майга қадар суюлтирилган газ нархларини янада эркинлаштириш бўйича ҳукуматга таклиф киритилиши белгиланган. Қарорда газ нархларининг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик устидан доимий назорат ўрнатиш ҳам назарда тутилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
6 733
11
Ўзбекистонда электр ва газ учун компенсация оладиган оилалар доираси кенгайтирилди Энди оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келад
Ўзбекистонда электр ва газ учун компенсация оладиган оилалар доираси кенгайтирилди Энди оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад 1 миллион 430 минг сўмгача бўлса, электр энергияси ва табиий газ харажатлари учун компенсация олиш имконияти мавжуд. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди. Президентнинг 2026 йил 28 октябрдаги фармонига мувофиқ, компенсация тайинлашда даромад мезони 1 миллион 72 минг 500 сўмдан 1 миллион 430 минг сўмга оширилган. Масалан, тўрт кишидан иборат оиланинг умумий ойлик даромади 5 миллион 720 минг сўмдан ошмаса, у бошқа белгиланган талабларга ҳам жавоб берган тақдирда компенсация олиши мумкин. Компенсация қандай олинади? Аризалар «Baraka» иловаси, my.gov.uz портали, Давлат хизматлари марказлари, «Инсон» марказлари ёки маҳалладаги ижтимоий ходим орқали қабул қилинади. Оиланинг даромади, мулкий ҳолати ва энергия истеъмоли электрон тизимлар орқали автоматик текширилади. Батафсил видеода↖️ Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
6 694
12
🔴 Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар орасида Instagram етакчи Ижтимоий тармоқлар ҳақидаги саволга жавоб берган 915 кишининг 92,
🔴 Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар орасида Instagram етакчи Ижтимоий тармоқлар ҳақидаги саволга жавоб берган 915 кишининг 92,7 фоизи Instagram’дан фойдаланишини билдирган. «Сиз одатда қайси ижтимоий тармоқлардан фойдаланасиз?» деган саволга жавоб берганларнинг 92,7 фоизи Instagram’ни, 28,2 фоизи Facebook’ни, 14,2 фоизи эса TikTok’ни кўрсатган. Бу рақамлар бутун аҳолининг эмас, ушбу саволга жавоб берган 915 кишининг танловини одатларини акс эттиради. Instagram барча ёш гуруҳларида юқори кўрсаткич қайд этган. 18–24 ёшли респондентларнинг 96,2 фоизи, 25–34 ёшлиларнинг 95,9 фоизи, 35–44 ёшлиларнинг эса 95 фоизи ундан фойдаланишини айтган. 45–54 ёшлиларда бу кўрсаткич 86,9 фоизни, 55 ёш ва ундан катталарда 82,2 фоизни ташкил этган. Демак, сўров натижалари Instagram аудиториясини фақат ёшлар билан чеклаб тасаввур қилиш тўғри эмаслигини кўрсатмоқда. Платформа катта ёшдаги фойдаланувчилар орасида ҳам кенг тарқалган. Facebook’дан фойдаланишда жинслар ўртасида сезиларли фарқ кузатилган. Эркакларнинг 38,1 фоизи, аёлларнинг эса 17,9 фоизи ушбу тармоқдан фойдаланишини билдирган. Instagram’да эса кўрсаткичлар бир-бирига яқин. Эркакларда 91,2 фоиз, аёлларда 94,2 фоиз. TikTok’дан фойдаланиш ёшлар орасида юқорироқ бўлган. 18–24 ёшлиларда уни танлаганлар 21,2 фоизни ташкил этган бўлса, 55 ёш ва ундан катталарда бу улуш 7,5 фоизга тенг. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
6 119
13
🔴 Медиа эркинлигини қачонгача ўн йил олдинги давр билан солиштирамиз? — депутатга савол Uzdiplomat.uz мухбири Олий Мажлис де
🔴 Медиа эркинлигини қачонгача ўн йил олдинги давр билан солиштирамиз? — депутатга савол Uzdiplomat.uz мухбири Олий Мажлис депутати, Миллий медиа бирлашмаси раиси Одилжон Тожиевдан парламентда медиа эркинлиги ва журналистларга босим масалалари қанчалик кўтарилаётганини сўради. Тожиев журналист, блогер ёки амалдор бўлишидан қатъи назар, қонунни бузган шахс жавоб бериши кераклигини таъкидлади. Мухбир эса саволи қонунбузарлик учун жавобгарлик эмас, парламентнинг медиа муаммоларига муносабати ҳақида эканини аниқлаштирди: «Умуман кўтарасизлар шу мавзуни? Сўнгги марта қачон кўтарилди шу масала?» Депутат бундай ҳолатларни кузатиб боришларини, аниқ иш юзасидан фактлар асосида гаплашиш лозимлигини билдирди. Шунингдек, ўн йил аввал бундай саволларни парламент ёки ҳукумат вакилига беришнинг ўзи қийин бўлганини айтди. «Қачонгача медиа эркинлиги ҳақида гаплашганда ўн йил билан солиштирамиз? Бугун билан гапирганда-чи?» — дея сўради мухбир. Тожиев медиа эркинлиги босқичма-босқич яхшиланиб бораётганини айтди. Бироқ суҳбат давомида бу масала парламентда охирги марта қачон муҳокама қилинганига аниқ мисол келтирмади. Мухбир сайтлардан мақолалар йўқолиб қолиши масаласини ҳам кўтарди. Депутат бунга қарши эканини билдирди: «Сайтлардан мақолаларнинг йўқ бўлиб қолишига мен ҳам қаршиман, бу нотўғри. Эълон қилиндими, у туриши керак». Унинг фикрича, нотўғри маълумот эълон қилинган бўлса, бунинг учун таҳририят жавоб бериши керак. Тожиев парламент мажлисларининг жонли эфирда узатилишини очиқликка мисол сифатида келтирди. Мухбир эса эфирни кузатиш депутатларга савол бериш имкониятини бермаслигини таъкидлади. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
7 166
14
🔴Бу йил 1,1 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик миграциядан қайтган ✔️ Уларнинг 250 минг нафарига иш топиш вазифаси қўйилди ✔️Миг
🔴Бу йил 1,1 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик миграциядан қайтган ✔️ Уларнинг 250 минг нафарига иш топиш вазифаси қўйилди ✔️Мигрантларнинг хориждаги иш стажи пенсияга қўшилади Ўзбекистонда йил бошидан буён 1 миллион 116 минг нафар фуқаро хориждан қайтган. Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларига уларнинг касбий тажрибасидан фойдаланиш ҳамда йил охиригача 250 минг нафарига муносиб иш топиш вазифасини қўйди. Бу ҳақда бугунги йиғилишда маълум қилинди. Қайд этилишича, қайтганлар орасида Германия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония ва Россияда саноат, қурилиш, логистика, хизмат кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида ишлаган мутахассислар бор. Эндиликда хориждан қайтган фуқароларнинг қаерда ишлагани, касби ва иш стажи ҳақидаги маълумотларни жамлайдиган электрон платформа яратилади. Ҳокимлар ва корхона раҳбарлари шу маълумотлар асосида уларга иш таклиф қилиши мумкин бўлади. Тадбиркорлик қилмоқчи бўлганларга эса амалий ёрдам кўрсатиш топширилди. Президент хорижда ишлаган фуқароларнинг меҳнат стажи ва пенсия ҳуқуқларини тан олиш масаласига ҳам тўхталди. Ҳозир ўзбекистонликлар 40 дан ортиқ давлатда қонуний ишлаб, солиқ ва пенсия бадалларини тўламоқда. Бироқ хориждаги иш стажини Ўзбекистонда ҳисобга олиш учун давлатлараро келишувлар зарур. 2026 йилда Қирғизистон, Озарбайжон ва Туркия билан бу борада икки томонлама битимлар имзоланган. Энди Россия, Германия, Япония, Жанубий Корея, Болтиқбўйи ва Болқон давлатлари билан ҳам шундай келишувларга эришиш вазифаси қўйилди. Масъуллар йил охиригача музокараларнинг аниқ натижалари ҳақида ахборот бериши керак. Демак, хориждаги иш стажини пенсияга қўшиш барча давлатлар учун ҳали автоматик тарзда амал қилмайди. Бу масала тегишли мамлакатлар билан келишувлар асосида ҳал этилади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
5 738
15
🔴Марат Ҳамдамов ушланди: «Imarat Development» ишида икки киши гумонланмоқда «Imarat Development» қурилиш лойиҳаси эгаси Мара
🔴Марат Ҳамдамов ушланди: «Imarat Development» ишида икки киши гумонланмоқда «Imarat Development» қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов жиноят ишига гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган. Тошкент шаҳар ИИББнинг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур иш доирасида жами икки киши ушланган. Аввалроқ компания раҳбариятига нисбатан фирибгарлик ҳамда нодавлат ташкилотлар мансабдор шахсларининг ўз ваколатларини суиистеъмол қилиши ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинган. ИИББ маълумотига кўра, уйлар Тошкент шаҳрида эмас, Қуйичирчиқ туманида қурилишидан норози бўлган айрим харидорлар тўлаган маблағларини қайтаришни сўраган, бироқ пуллар қайтарилмаган. Ҳамдамов эса бундан аввалги видеомурожаатларида компанияни ундан тортиб олишга уринишлар, ўзи ва оиласига нисбатан таҳдидлар бўлаётганини даъво қилган. Ушбу баёнотлар тадбиркорнинг позицияси бўлиб, уларнинг тасдиқлангани ҳақида маълумот йўқ. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
5 715
16
🔴Миграция агентлиги ёпиладими? ✔️Хорижга ишга жойлаштириш хусусий секторга тўлиқ ўтказилади Ўзбекистонда 2027 йилдан фуқарол
🔴Миграция агентлиги ёпиладими? ✔️Хорижга ишга жойлаштириш хусусий секторга тўлиқ ўтказилади Ўзбекистонда 2027 йилдан фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш вазифаси энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ топширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилишда маълум қилди. Янги тизимга кўра, хорижда юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир фуқаро учун хусусий агентликка 1,5 миллион сўм рағбат пули тўланади. Шунингдек, ёшларни касб ва тилга тайёрлаш учун техникум биноларининг бир қисми бепул ижарага берилади. Хориждан жалб қилинган ўқитувчилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади, ўқув жиҳозлари божхона божидан озод қилинади. Президент бир ой ичида тегишли қарор лойиҳасини киритиш, 2027 йилда эса Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолиятини йўлга қўйишни топширди. Миграция агентлигининг 21 октябрда эълон қилган рейтингига кўра, баҳоланган 47 та хусусий бандлик агентлигидан 40 таси қониқарсиз, 4 таси қониқарли, фақат 3 таси яхши баҳо олган. Бирортаси намунали деб топилмаган. Бундан ташқари, октябрь ойида Миграция агентлиги хусусий ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги, хизматлар кечикиши ва ишга жойлаштирилмаган фуқароларга пуллар қайтарилмаслиги билан боғлиқ шикоятларни муҳокама қилган. Амалда агентлик фуқароларни хорижга ишга юбориш билан бирга, хусусий бандлик агентликларини лицензиялаш, назорат қилиш ва чет элдаги ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифаларини ҳам бажаради. Ҳозирча давлат Миграция агентлигини тугатиш ҳақида қарор эълон қилинмаган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
6 106
17
🔴«Авторадио» беш йилдан бери республика бўйлаб эфирга чиқишга рухсат ололмаяпти. ✔️Радио қамрови камайиб бораётган вақтда бю
🔴«Авторадио» беш йилдан бери республика бўйлаб эфирга чиқишга рухсат ололмаяпти. ✔️Радио қамрови камайиб бораётган вақтда бюрократик тўсиқларда қандай мантиқ бор? Ўзбекистонда радио тингловчилари улуши 21,9 фоизни ташкил этмоқда. Бироқ радиостанциялар ўз аудиториясини кенгайтириш учун республика ҳудудларига чиқишда муаммоларга дуч келмоқда. Тошкентда ўтказилган «Ўзбекистонда медиа истеъмолини ўрганиш бўйича миллий тадқиқот» натижалари тақдимотида журналист Назира Иноятова радиостанцияларнинг ҳудудий қамрови масаласини кўтарди. Унинг айтишича, «Авторадио» беш йилдан бери республика бўйлаб эфирга чиқиш учун ҳар йили тегишли ҳужжатларни топширмоқда, аммо ҳануз рухсатнома ололмаган. Ҳозирда радиостанция Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Жиззах ва Сирдарё каби ҳудудларда эшитилади. Журналист радиостанциялар аҳолини қийнаётган муаммоларга бағишланган лойиҳаларни кўпайтиришга ҳаракат қилаётгани, бироқ эфир қамрови чекланган шароитда аудиторияни кенгайтириш қийинлигини таъкидлади. Шу муносабат билан у тадқиқотда радионинг оммабоплигига оид кўрсаткичлар ҳақиқий вазиятни қанчалик акс эттиришини сўради. Тақдим этилган миллий тадқиқот натижаларига кўра, 1411 нафар респондентнинг 21,9 фоизи радио эшитишини, 78,1 фоизи эса тингламаслигини билдирган. Радио тингловчиларининг 40,5 фоизи уни автомобиль бошқараётганда, 41,4 фоизи эса уй ишлари билан машғул бўлганида эшитади. Назира Иноятованинг саволига жавоб берган тадқиқот вакили натижалар ҳудудларда ўтказилган социологик сўровларга асосланганини билдирди. Унинг таъкидлашича, тадқиқотдан мақсад муайян ОАВни камситиш ёки бошқасини устун қўйиш эмас, балки аҳолининг ахборот истеъмолига оид маълумотларни тўплашдир. Шу билан бирга, тадқиқотнинг ҳам камчиликлари борлиги тан олинди. Келгусида бундай ўрганишларни ҳар икки йилда ўтказиш ва янада чуқурлаштириш мақсадга мувофиқлиги айтилди. Тадқиқот натижалари радио тингловчиларининг улуши нисбатан пастлигини кўрсатмоқда. Аммо бу ҳолатга фақат аҳолининг қизиқиши камлиги сабабми? Радиостанциялар республика бўйлаб тўлиқ эфирга чиқа олмаётган бўлса, уларнинг аудиторияси қандай кенгайиши мумкин? Хусусан, «Авторадио» беш йилдан бери нима сабабдан рухсатнома ололмаяпти? Бунга техник имкониятлар, радиочастоталар тақчиллиги ёки маъмурий тўсиқлар сабабми? Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
6 118
18
🔴 Ўзбекистонда одамлар таҳлиллардан кўра кўпроқ янгилик, хабарларни кузатмоқда Масс-медиа фонди «Ижтимоий фикр» ташкилоти би
🔴 Ўзбекистонда одамлар таҳлиллардан кўра кўпроқ янгилик, хабарларни кузатмоқда Масс-медиа фонди «Ижтимоий фикр» ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказган сўровда иштирокчиларнинг 70,3 фоизи янгиликлар ва ахборот дастурларини қайд этган. Таҳлилий ва ижтимоий-сиёсий дастурлар кўрсаткичи эса 12,1 фоизни ташкил қилган. Ўзбекистонда медиа истеъмолини ўрганишга қаратилган мазкур сўровда шаҳар ва қишлоқлардан, турли туманлардан танлаб олинган аҳоли вакиллари қатнашган. Натижаларга кўра, янгиликлар ва ахборот дастурлари катта фарқ билан биринчи ўринда. Оила ва бола тарбиясига оид дастурлар 28,6 фоиз, саломатлик ва соғлом турмуш мавзулари 26,9 фоиз, маҳаллий фильмлар эса 23,4 фоиз кўрсаткич билан кейинги ўринларни эгаллаган. Тарих, маданият ва санъат дастурлари кўрсаткичи 20,8 фоизни ташкил қилган. Ҳужжатли фильмлар ва журналистик суриштирувлар битта тоифада берилган бўлиб, уларнинг умумий кўрсаткичи 20,2 фоизга тенг. Аёллар ва эркаклар жавобларида сезиларли фарқ бор Оила ва бола тарбияси дастурларини аёлларнинг 38,3 фоизи, эркакларнинг 18,7 фоизи қайд этган. Саломатлик мавзусида ҳам аёллар кўрсаткичи юқорироқ яъни 31,1 фоизга қарши 22,6 фоиз. Спорт дастурлари ва жонли трансляцияларда эса эркаклар кўрсаткичи 22,2 фоизни, аёлларники 3,6 фоизни ташкил қилган. Таълимий ва илмий-оммабоп дастурларда ҳар икки гуруҳнинг кўрсаткичи бир хил — 14,3 фоиз. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
5 743
19
🔴Ўзбекистонда энг кўп «Ўзбекистон 24» га ишонишади - Масс-медиа фонди тадқиқоти Медиа истеъмоли бўйича миллий тадқиқот натиж
🔴Ўзбекистонда энг кўп «Ўзбекистон 24» га ишонишади - Масс-медиа фонди тадқиқоти Медиа истеъмоли бўйича миллий тадқиқот натижаларига кўра, «Миллий TV» энг кўп томоша қилинадиган, «Ўзбекистон 24» эса энг кўп ишонч билдирилган телеканал бўлди. Шунингдек, аҳолининг 45 фоизи ОАВни жамоатчилик фикрини шакллантирувчи куч деб ҳисоблайди. 2 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистонда медиа истеъмолини ўрганиш бўйича миллий тадқиқот натижалари тақдим этилди. Тадқиқот Масс-медиа фонди, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, Президент Администрацияси ҳузуридаги Контент тайёрлаш маркази ҳамда «Ижтимоий фикр» республика илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида амалга оширилган. Тадқиқот доирасида фуқароларнинг ахборот манбаларига муносабати, телеканалларни томоша қилиш одатлари ва оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ўрни ўрганилган. ✔️Энг кўп томоша қилинадиган телеканаллар Сўровда телевизион аудиторияга мансуб 952 нафар респондент иштирок этган. Уларнинг жавобларига кўра, энг кўп томоша қилинадиган телеканаллар қуйидагича: «Миллий TV» — 44,5%; «Ўзбекистон 24» — 41,7%; «Зўр TV» — 34,9%; «Севимли TV» — 33,8%; «Ёшлар» — 28,6%; «Менинг юртим» (MY5) — 26,1%; «Спорт» — 23%; «Кинотеатр» — 21,8%; «Маҳалла» — 20,5%. ✔️Қайси телеканалга кўпроқ ишонишади? Тадқиқотда телеканалларга бўлган ишонч ҳам алоҳида ўрганилган. Натижаларга кўра, «Ўзбекистон 24» 52,8 фоиз билан ишонч билдирилган телеканаллар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўринларда: «Ўзбекистон» — 28,3%; «Севимли TV» — 25,4%; «Миллий TV» — 25,1%; «Ёшлар» — 23,7%; «Зўр TV» — 23,1%; «Менинг юртим» (MY5) — 13,5%; UzReport TV — 13%; «Маҳалла» — 12,6%; «Спорт» — 11%. Сиз қайси ОАВга кўпроқ ишонасиз? Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
6 176
20
🔴Ўзбекистонда туғилишлар камаймоқда ✔️Тўққиз ойда 26 минг нафарга кам бола дунёга келди ✔️Улар орасида қизлар камроқ Ўзбекис
🔴Ўзбекистонда туғилишлар камаймоқда ✔️Тўққиз ойда 26 минг нафарга кам бола дунёга келди ✔️Улар орасида қизлар камроқ Ўзбекистонда туғилишлар сони пасайишда давом этмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакатда 638 628 нафар чақалоқ тирик туғилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 26 минг нафарга ёки 3,9 фоизга кам. Таққослаш учун, 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида тахминан 665 минг нафар бола туғилган. Энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида — 77 537 та, Қашқадарёда — 72 508 та ва Фарғонада — 71 437 та қайд этилган. Энг кам кўрсаткич эса Сирдарё (15 377 та) ва Навоий (17 533 та) вилоятларига тўғри келган. Жинслар кесимида ҳам камайиш кузатилган. 2026 йилнинг тўққиз ойида 308 854 нафар қиз ва 329 774 нафар ўғил бола туғилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қизлар сони 12 147 нафарга, ўғил болалар сони эса 13 823 нафарга камайган. Умуман, сўнгги йилларда туғилишлар сони изчил қисқармоқда. 2024 йилнинг январь–сентябрь ойларида 693,9 минг, 2025 йилда 664,6 минг, 2026 йилда эса 638,6 минг чақалоқ дунёга келган. Демак, икки йил ичида туғилишлар сони 55 мингдан ортиққа камайган. Шунга қарамай, Ўзбекистон аҳолиси табиий ўсишда давом этмоқда. Жорий йилнинг тўққиз ойида 123,4 мингта ўлим қайд этилган ва табиий ўсиш 515,2 минг кишини ташкил қилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
7 448