es
Feedback
Uzdiplomat | Расмий канал

Uzdiplomat | Расмий канал

Ir al canal en Telegram

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomatinstagram.com/uzdiplomat.uzyoutube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Uzdiplomat | Расмий канал

El canal Uzdiplomat | Расмий канал (@uzdiplomat) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 39 379 suscriptores, ocupando la posición 1 529 en la categoría Política y el puesto 2 032 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 39 379 suscriptores.

Según los últimos datos del 19 julio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -423, y en las últimas 24 horas de -49, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 21.98%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 17.49% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 8 662 visualizaciones. En el primer día suele acumular 6 893 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 59.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplom...

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 20 julio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Política.

39 379
Suscriptores
-4924 horas
-3147 días
-42330 días

Carga de datos en curso...

Nube de Etiquetas
Sin datos
¿Algún problema? Por favor, actualice la página o contacte a nuestro gerente de soporte.
Menciones Entrantes y Salientes
---
---
---
---
---
---
Atraer Suscriptores
julio '26
julio '26
+1 065
en 60 canales
junio '26
+2 145
en 89 canales
Get PRO
mayo '26
+3 142
en 77 canales
Get PRO
abril '26
+1 004
en 57 canales
Get PRO
marzo '26
+33
en 79 canales
Get PRO
febrero '26
+52
en 85 canales
Get PRO
enero '26
+6 475
en 70 canales
Get PRO
diciembre '25
+22 154
en 142 canales
Get PRO
noviembre '25
+4 765
en 80 canales
Get PRO
octubre '25
+2 104
en 62 canales
Get PRO
septiembre '25
+1 055
en 50 canales
Get PRO
agosto '25
+61
en 83 canales
Get PRO
julio '25
+75
en 51 canales
Get PRO
junio '25
+22
en 78 canales
Get PRO
mayo '25
+5
en 54 canales
Get PRO
abril '25
+13
en 46 canales
Get PRO
marzo '25
+5
en 77 canales
Get PRO
febrero '25
+1 343
en 112 canales
Get PRO
enero '25
+72 873
en 361 canales
Get PRO
diciembre '24
+25 382
en 194 canales
Get PRO
noviembre '24
+807
en 86 canales
Get PRO
octubre '24
+4 054
en 156 canales
Get PRO
septiembre '24
+7 601
en 170 canales
Get PRO
agosto '24
+2 051
en 74 canales
Get PRO
julio '24
+1 207
en 68 canales
Get PRO
junio '24
+585
en 72 canales
Get PRO
mayo '24
+11 107
en 38 canales
Get PRO
abril '24
+4 195
en 70 canales
Get PRO
marzo '24
+7 390
en 45 canales
Get PRO
febrero '240
en 69 canales
Get PRO
enero '240
en 124 canales
Get PRO
diciembre '23
+49 112
en 263 canales
Get PRO
noviembre '230
en 114 canales
Get PRO
octubre '230
en 2 canales
Get PRO
septiembre '23
+7
en 0 canales
Get PRO
agosto '23
+627
en 0 canales
Get PRO
julio '230
en 0 canales
Get PRO
junio '230
en 0 canales
Get PRO
mayo '230
en 0 canales
Get PRO
abril '230
en 0 canales
Get PRO
marzo '230
en 0 canales
Get PRO
febrero '230
en 0 canales
Get PRO
enero '230
en 0 canales
Get PRO
diciembre '220
en 0 canales
Get PRO
noviembre '220
en 0 canales
Get PRO
octubre '220
en 0 canales
Get PRO
septiembre '220
en 0 canales
Get PRO
agosto '220
en 0 canales
Get PRO
julio '220
en 0 canales
Get PRO
junio '220
en 0 canales
Get PRO
mayo '220
en 0 canales
Get PRO
abril '220
en 0 canales
Get PRO
marzo '220
en 0 canales
Get PRO
febrero '220
en 0 canales
Get PRO
enero '220
en 0 canales
Get PRO
diciembre '210
en 0 canales
Get PRO
noviembre '210
en 0 canales
Get PRO
octubre '210
en 0 canales
Get PRO
septiembre '210
en 0 canales
Get PRO
agosto '210
en 0 canales
Get PRO
julio '210
en 0 canales
Get PRO
junio '210
en 0 canales
Get PRO
mayo '210
en 0 canales
Get PRO
abril '210
en 0 canales
Get PRO
marzo '210
en 0 canales
Get PRO
febrero '210
en 0 canales
Get PRO
enero '210
en 0 canales
Get PRO
diciembre '20
+345
en 0 canales
Fecha
Crecimiento de Suscriptores
Menciones
Canales
20 julio0
19 julio0
18 julio+1
17 julio+1
16 julio+2
15 julio+1
14 julio+19
13 julio+1
12 julio0
11 julio0
10 julio+9
09 julio0
08 julio0
07 julio+6
06 julio0
05 julio+1
04 julio0
03 julio+1
02 julio+1
01 julio+1 022
Publicaciones del Canal
🔴Андижонда ўзини «президент оиласига яқин шахс» деб миллиардларни ўзлаштирган фирибгарлар гуруҳига ҳукм ўқилди Андижонда ўзл
🔴Андижонда ўзини «президент оиласига яқин шахс» деб миллиардларни ўзлаштирган фирибгарлар гуруҳига ҳукм ўқилди Андижонда ўзларини «президент оиласига яқин шахс» сифатида таништириб, турли масалаларни ҳал қилиб беришни ваъда қилган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига суд ҳукми чиқарилди. Суд ҳужжатларига кўра, гуруҳга муқаддам ҳам фирибгарлик ва бошқа жиноятлар учун судланган 44 ёшли Ж.Н. раҳбарлик қилган. У гуруҳ аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаб, ўзини «президент оиласига яқин шахс» сифатида таништирган. Қолган иштирокчилар эса пул эвазига турли муаммоларни ҳал қилиб беришни истаган «мижоз»ларни топиб келган. Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ аъзолари лавозимга тайинлаш, давлат ташкилотлари билан йирик шартнома тузиб бериш, суд ишларини ижобий ҳал қилиш, ер майдонлари ва қурилиш рухсатномаларини олиб бериш каби ваъдалар билан бир неча фуқарони алдаган. БатафсилTelegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

2
🔴Уч ой олдин Ўзбекистонда чопон кийдириб кутиб олинган ака-ука Тейтлар АҚШда қўлга олинди ✔️Бир нечта давлатда оғир жиноятла+1
🔴Уч ой олдин Ўзбекистонда чопон кийдириб кутиб олинган ака-ука Тейтлар АҚШда қўлга олинди ✔️Бир нечта давлатда оғир жиноятлар бўйича тергов ва суд жараёнларига жалб қилинган бу шахсларни Ўзбекистонга ким таклиф қилиб, шундай эҳтиром кўрсатган, деган саволга ҳамон жавоб берилгани йўқ! Апрель ойида Ўзбекистонга келиб, миллий чопон кийдирилиб, тантанали кутиб олинган можароли блогерлар Эндрю ва Тристан Тейт 18 июль куни Майамида АҚШ маршаллари томонидан қўлга олинди. Бунга Буюк Британияда уларга нисбатан қўйилган янги айбловлар ва экстрадиция талаби сабаб бўлган. Британия полицияси маълумотига кўра, ака-укаларга нисбатан 38 та янги айблов тасдиқланган ва аввалгилари билан бирга уларнинг умумий сони 59 тага етган. Шундан 42 таси Эндрю Тейтга, 17 таси Тристан Тейтга тегишли. Айбловлар орасида зўрлаш, одам савдоси, жинсий эксплуатация, зўравонлик ҳамда тақиқланган материаллар билан боғлиқ жиноятлар бор. Уч ой олдин — апрель бошида Тейтлар Ўзбекистонда эди. Тошкентда уларни миллий либосдаги санъаткорлар иштирокида кутиб олишган, чопон ва дўппи кийдиришган. Кейин улар Самарқандда ҳам кўриниш берган. Бу ҳолат жамоатчиликда қатор саволларни уйғотганди. Аммо ташрифни айнан ким ташкил қилгани, улар кимнинг таклифи билан келгани ва дабдабали кутиб олиш ортида қайси ташкилот тургани очиқланмаган. Расмий доиралардан бу муҳокааларга муносабат билдирилмаганди. Эндрю Тейт собиқ профессионал кикбоксчи бўлишидан ташқари, катта аудитория тўплаган интернет инфлюенсер ҳисобланади. У ва укаси илгари вебкам-бизнес билан шуғулланганини ўзлари ҳам очиқ гапирган. Тейтнинг ёпиқ War Room тармоғида ҳатто «Pimping Hoes Degree» — қисқача «PhD» деб номланган курс бўлгани журналистик суриштирувларда ҳужжатлар ва ёзишмалар асосида очиб берилган. Унда аёлларни муносабатлар орқали назоратга олиш ва улардан даромад олишга қаратилган ёндашувлар тарғиб қилингани ҳақида хабар берилган. Тейтларнинг ҳуқуқий муаммолари фақат Британия билан чекланмайди. Руминияда ҳам уларга нисбатан одам савдоси ва бошқа оғир жиноятлар билан боғлиқ ишлар давом этмоқда. 2022 йилдан бери давом этаётган бу жараёнларда ака-укалар айбловларни мунтазам рад этиб келган. Энди Британия уларни АҚШдан экстрадиция қилишга уринмоқда. АҚШ суди экстрадиция масаласини кўриб чиқиши кутилмоқда. Ҳозирча ака-ука Тейтларга нисбатан янги айбловлар бўйича якуний суд ҳукми чиқмаган ва улар қонун бўйича судда айби исботланмагунча айбсиз ҳисобланади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
4 239
3
🔴Сохта чеклар, миллиардлаб “кешбек”: бу сафар Жиззахда 1,9 млрд сўмлик схема фош этилди Ўзбекистонда сохта савдо ва чеклар о
🔴Сохта чеклар, миллиардлаб “кешбек”: бу сафар Жиззахда 1,9 млрд сўмлик схема фош этилди Ўзбекистонда сохта савдо ва чеклар орқали бюджетдан “кешбек” олиш билан боғлиқ яна бир йирик ҳолат аниқланди. Бу сафар гап Жиззах вилоятидаги 1,9 млрд сўм ҳақида кетмоқда. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, бир гуруҳ шахслар икки МЧЖ масъуллари билан тил бириктириб, амалда бўлмаган савдони қоғозда “бор” қилиб кўрсатган. Улар гўё 16,6 млрд сўмлик товар сотилгани ҳақида маълумот расмийлаштириб, назорат-касса машиналари орқали 3 106 та харид чеки чиқарган. Кейин бу чеклар Ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар номидан “Soliq Mobile” иловасига киритилиб, 1,9 млрд сўм бюджет маблағи “кешбек” сифатида ўзлаштирилган, деб гумон қилинмоқда. Бу охирги ҳафталарда фош этилаётган биринчи шундай схема эмас. Навоийда 13 та МЧЖ орқали гўё 4,5 трлн сўмлик товар айланмаси амалга оширилгани ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 105 мингдан ортиқ фуқаро номига 34,8 млрд сўм “кешбек” ҳисоблангани аниқланган эди. Андижонда эса 5 та МЧЖ орқали гўё 2,2 трлн сўмлик маҳсулот сотилгани кўрсатилиб, 94 921 нафар фуқаро номидан 38,3 млрд сўм бюджет маблағи “кешбек” сифатида талон-торож қилингани ҳақида жиноят иши қўзғатилган. Шундай қилиб, Департамент хабар қилган ушбу учта ҳолатда тилга олинган “кешбек” суммасининг ўзи 75 млрд сўмга етади. Жиззахдаги янги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва 228-моддаси — ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
4 283
4
📄uzdiplomat иқтибоси🖍 «Демократия бўлмаган давлатда ривожланиш бўлиши жуда қийин. Қўпол қилиб айтганда, бир қушнинг қанотла
📄uzdiplomat иқтибоси🖍 «Демократия бўлмаган давлатда ривожланиш бўлиши жуда қийин. Қўпол қилиб айтганда, бир қушнинг қанотларини кесиб ташласангиз, у учмайди». Рустам Азимов, Собиқ молия вазири, «Ўзбекинвест» компанияси раҳбари" 2021 йил, октябрь Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
5 059
5
Жазирамада ФВВ болалар учун «сув шоулари» ташкил қилмоқда Ўзбекистонда давом этаётган кучли жазирама кунларида Фавқулодда ваз+3
Жазирамада ФВВ болалар учун «сув шоулари» ташкил қилмоқда Ўзбекистонда давом этаётган кучли жазирама кунларида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудларда болалар учун «сув шоулари» ташкил этишда давом этмоқда. Вазирлик тарқатган видеоларда ФВВ ходимлари махсус техникалар ёрдамида сув пуркаб, болалар учун ўзига хос салқинланиш майдончаларини ташкил қилаётганини кўриш мумкин. Бундай тадбирлар республиканинг турли ҳудудларида ўтказилаётгани хабарда айтилган. Айни кунларда Ўзбекистонда аномал иссиқ ҳаво кузатилмоқда. Ўзгидромет ҳарорат республика бўйича +43...+45 даражагача, жануб ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида эса +46...+48 даражагача кўтарилишини айтган. Кучли шамол айрим жойларда чанг-тўзонларни келтириб чиқармоқда. Эртага, 20 июль куни ҳам республиканинг катта қисмида ўта иссиқ ҳаво сақланиб қолади. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳарорат пасая бошлайди. 21 июлдан эса жазирама бутун республика бўйлаб аста-секин чекиниб, ҳаво ҳарорати 6–9 даражага пасайиши прогноз қилинган. ФВВнинг болалар учун ташкил этаётган сувли тадбирларига сиз ҳам гувоҳ бўлдингизми? Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
7 644
6
Ўзбекистон венчур инвестициялари ўсиши бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди Ўзбекистон 2026 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйич
Ўзбекистон венчур инвестициялари ўсиши бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди Ўзбекистон 2026 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича венчур инвестициялари ўсиш суръатида дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу Dealroom.co халқаро таҳлил платформасининг дастлабки маълумотларида қайд этилган. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонга йўналтирилган венчур инвестициялар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 539,7 фоизга ошган. Бу рейтингга киритилган давлатлар орасидаги энг юқори ўсиш кўрсаткичи ҳисобланади. Иккинчи ўринда Кения — 325,7 фоиз, учинчи ўринда Австрия — 307,7 фоизлик ўсиш билан қайд этилган. Бу ерда гап инвестициялар умумий ҳажми бўйича дунёда биринчи ўрин ҳақида эмас, балки ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати ҳақида кетмоқда. Dealroom маълумотларида 2026 йилда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган компанияларга йўналтирилган венчур инвестициялар ҳажми ҳозирча 123 миллион доллардан ошгани кўрсатилган. Dealroom’нинг 2026 йил биринчи ярим йиллиги бўйича тўлиқ ҳисоботи 29 июль куни эълон қилиниши кутилмоқда. Унда мамлакатлар кесимида венчур бозори ва стартапларга киритилган сармоялар бўйича батафсил маълумотлар берилади. ❗️Иллюстратив фото Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
5 758
7
🔴 “Президент топшириқ берган эди: 231-модда бўйича таҳлил қаерда?” Ўзбекистон Жиноят амалиётда судьяларга босим ўтказиш воси
🔴 “Президент топшириқ берган эди: 231-модда бўйича таҳлил қаерда?” Ўзбекистон Жиноят амалиётда судьяларга босим ўтказиш воситасига айланиб қолиш хавфи борми? Адвокат Абдумалик Абдуллаев айнан шу саволни жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқди. Тошкент шаҳар судининг собиқ судьяси Муҳтарама Турғунова ва бошқа судьяларга нисбатан юритилаётган жиноят иши материалларини ўрганиш жараёнида адвокат Абдумалик Абдуллаев Жиноят кодексининг 231-моддаси қўлланилиши юзасидан бир қатор ҳуқуқий саволларни кўтарди. Унинг таъкидлашича, сўнгги кунларда мазкур модда асосида жиноий жавобгарликка тортилган судьяларга оид суд қарорлари таҳлил қилинмоқда. Бу эса қонуннинг амалда қандай ишлаётгани ҳақида кенгроқ муҳокама қилиш заруратини кўрсатмоқда. Адвокатнинг фикрича, юқори инстанция суди томонидан қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши автоматик равишда судья жиноят содир этганини англатмайди. Агар ҳар бир бекор қилинган қарор судья учун жиноий таъқиб хавфини келтириб чиқарса, у қарорни қонун ва ички ишончи асосида эмас, балки келажакда ўзига нисбатан қандай чора кўрилиши мумкинлигини ўйлаб қабул қилиши мумкин. Батафсил… Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
5 813
8
📄uzdiplomat иқтибоси🖍 "Биз сув муаммосидан ҳам, экология муаммосидан ҳам, иқтисодий қийинчиликлардан ҳам илм орқали чиқиб к
📄uzdiplomat иқтибоси🖍 "Биз сув муаммосидан ҳам, экология муаммосидан ҳам, иқтисодий қийинчиликлардан ҳам илм орқали чиқиб кетамиз. Агар илм бўлмаса, бошқа соҳалардаги ислоҳотлар ҳам тўлиқ самара бермайди". Ҳусан Эрматов, Сенатор,«Ишонч» газетаси бош муҳаррири Июнь, 2026 йил Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
7 126
9
🔴Ўзбекистонлик ёш кимёгарлар халқаро олимпиада 4 та медаль олди ✔️Жамоага бериладиган мукофотлар жами 2 млрд 884 млн сўмни т
🔴Ўзбекистонлик ёш кимёгарлар халқаро олимпиада 4 та медаль олди ✔️Жамоага бериладиган мукофотлар жами 2 млрд 884 млн сўмни ташкил этади Тошкентда бўлиб ўтган 58-Халқаро кимё олимпиадаси якунланди. Ўзбекистон номидан қатнашган тўрт нафар ўқувчининг барчаси медаль соҳибига айланди. Райҳона Туймуродова олтин медаль, Жасур Мустафоев, Азизмуҳаммад Ҳафизов ва Миржалол Ҳомиджонов эса кумуш медаль қўлга киритди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 1 та олтин ва 3 та кумуш медаль билан якунлади. Амалдаги тартибга кўра, нуфузли халқаро олимпиадаларда олтин медаль олган ўқувчига 1 млрд 30 млн сўм, уни тайёрлаган ўқитувчига 185,4 млн сўм пул мукофоти берилиши кўзда тутилган. Кумуш медаль учун эса ҳар бир ўқувчига 618 млн сўм, ўқитувчисига 103 млн сўм мукофот белгиланган. Демак, натижаларга кўра, ўзбекистонлик тўрт ўқувчининг ўзига бериладиган мукофотлар жами 2 млрд 884 млн сўмни ташкил этади. Шунингдек, ғолибларни олимпиадага тайёрлаган ўқитувчиларнинг малака тоифаси бир поғонага оширилиши белгиланган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
8 188
10
🔴 «Пул топиш учун ишлаш керак»: Беларусь расмийси ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан учрашди ❗️Айрим ўзбекистонликлар чи
🔴 «Пул топиш учун ишлаш керак»: Беларусь расмийси ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан учрашди ❗️Айрим ўзбекистонликлар чиқиндиларни қайта ишлаш мажмуасида иш бошлаган Беларусь Республикаси Миллий кенгаши Республика Кенгаши раиси Наталия Кочанова Витебск вилоятининг Новополоцк шаҳрида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар билан учрашди. Бу ташриф сўнгги кунларда ўзбекистонлик ишчиларнинг яшаш ва меҳнат шароитларидан норозилиги ортидан амалга оширилди. Беларусь давлат телеканали STV хабарига кўра, чиқиндиларни қайта ишлаш мажмуасида иш бошлаган 10 нафар Ўзбекистон фуқароси билан суҳбатлашган Кочанова уларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари бўйича «ҳеч қандай саволи йўқ»лигини таъкидлади. Шу билан бирга, у норозиликлар ижтимоий тармоқларда эмас, балки расмий идораларга етказилиши кераклигига ишора қилди. «Одамлар тушуниши керакки, ойлик олиш ва пул топиш учун, албатта, ишлаш керак. Улар меҳнаткаш халқ. Биз уларни яхши таниймиз ва Ўзбекистон билан яхши муносабатларга эгамиз», — деди Кочанова. Давлат телеканали тайёрлаган лавҳада ўзбекистонлик ишчилар ҳам чиқиш қилди. Улар яшаш шароитидан мамнун эканини билдириб, Беларусь раҳбариятига миннатдорлик билдирди. Бироқ бу баёнотлар бир неча кун аввал тарқалган шикоятлар фонида янграмоқда. Аввалроқ Витебск вилоятига ишлаш учун келган 200 дан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири паст маош, оғир меҳнат ва яшаш шароитларидан норози эканини билдирган эди. Бу мавзудаги видеолар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Кейинчалик интернетда аввал шикоят қилганини айтган бир шахс иштирокида янги видео тарқалди. Унда у аввалги гаплари «нотўғри тушунилгани»ни айтиб, ҳозир ҳаммаси яхши эканини маълум қилди. Бу видео баъзи кузатувчилар томонидан Беларусь ва бошқа айрим давлатларда учрайдиган «узр сўраш видеолари»га қиёс қилинди. 16 июль куни Витебск вилояти Ички ишлар бошқармаси меҳнат муҳожирлари масаласи бўйича йиғилиш ўтказди. Унда Беларусь ички ишлар вазири Иван Кубраков хорижликларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва мамлакат қонунчилигини уларга аэропортнинг ўзидаёқ тушунтириш зарурлигини таъкидлади. Шу орада Беларусь яна янги меҳнат муҳожирларини қабул қилишга тайёрланмоқда. Режага кўра, келгусида Ўзбекистондан тахминан 5 минг нафар фуқаро Беларусьга ишга юборилиши кўзда тутилган. Бу воқеалар меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари, меҳнат шартлари ва икки давлат ўртасидаги келишувлар амалда қандай бажарилаётгани масаласини яна кун тартибига чиқармоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
7 502
11
🔴Кўчирилиши айтилган Адабиёт музейи биноси тақдири ҳамон номаълум ✔️Муассаса раҳбарияти бино филиал сифатида қолдиришидан ум
🔴Кўчирилиши айтилган Адабиёт музейи биноси тақдири ҳамон номаълум ✔️Муассаса раҳбарияти бино филиал сифатида қолдиришидан умидвор Тошкент марказида жойлашган Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг Янги Тошкентга кўчирилиши ҳақидаги расмий маълумот ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айниқса, музей жойлашган 1939 йилда қурилган тарихий бино, Чингиз Аҳмаров чизган ноёб деворий суратлар ҳамда минглаб қўлёзмалар тақдири ёзувчилар, олимлар ва маданият ихлосмандларини хавотирга солмоқда. Музей масаласида Президентга мурожаат қилган илк зиёлилардан бири — ёзувчи, журналист Шукур Жаббор бўлди. Унинг айтишича, мурожаатдан кейин музей ходимлари ва Фанлар академияси вакиллари у билан боғланиб, музей учун Янги Тошкентда алоҳида жой ажратилганини маълум қилган. Музей директори Шаҳноза Назарованинг таъкидлашича, бино бузилиши ҳақидаги хабарлар ҳозирча расмий тасдиғини топмаган. ❓Нега музей кўчирилмоқда? 🔗Батафсил сайтда! ▶️Ютубда Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
6 717
12
Трамп АҚШда муҳожир трак ҳайдовчиларини ҳарбий фахрийлар билан алмаштирмоқчи АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда қонуний
Трамп АҚШда муҳожир трак ҳайдовчиларини ҳарбий фахрийлар билан алмаштирмоқчи АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда қонуний мақомга эга бўлмаган муҳожир трак ҳайдовчиларига нисбатан назоратни янада кучайтириш ва уларнинг ўрнига америкалик ҳарбий фахрийларни жалб қилиш режасини маълум қилди. Трамп бу ҳақда Пенсильвания штати Карлайл шаҳрида ўтган мудофаа ва инновациялар саммитида гапирди. Унинг айтишича, армияда оғир юк машиналарини бошқарган фахрийлар тижорат ҳайдовчилик гувоҳномаси — CDL олишда имтиёзга эга бўлиши керак. Президент ҳатто бундай тажрибага эга ҳарбийларга CDL беришни автоматик тартибга ўтказишни таклиф қилди. Бироқ бу механизм қандай ишлаши ҳозирча аниқ тушунтирилмаган. Трамп муҳожир ҳайдовчилар орасида йўл белгиларини тушунмайдиган ва хавфсизлик талабларига риоя қилмайдиганлар борлигини айтиб, уларни оғир ЙТҲлар билан боғлади. Бироқ АҚШда муҳожир трак ҳайдовчилари маҳаллий ҳайдовчиларга нисбатан кўпроқ авария содир этишини тасдиқлайдиган кенг қамровли расмий тадқиқотлар мавжуд эмас. Муҳожир ҳайдовчиларга талаблар аввалдан кучайтирила бошланган. 2026 йил 16 мартдан кучга кирган янги қоидаларга кўра, АҚШда доимий яшамайдиган чет элликларга бериладиган CDL учун талаблар кескин чекланди. Энди бундай гувоҳномани олиш ҳуқуқи асосан H-2A, H-2B ёки E-2 каби муайян қонуний мақомга эга шахсларга қолдирилган. Штатларга талабга жавоб бермайдиган гувоҳномаларни қайта текшириш ва айрим ҳолларда бекор қилиш тавсия этилган. Маълумот учун, Жорж Мейсон университети ҳузуридаги Иммиграция тадқиқотлари институти АҚШ статистикасига таяниб, 2018–2022 йилларда мамлакатда Ўзбекистондан борган қарийб 72,2 минг муҳожир яшаганини келтиради. Таҳлилда улар орасида юк етказиб бериш ҳайдовчиси ва ҳайдовчи-сотувчи касби 10 фоиз билан энг кенг тарқалган касб экани қайд этилган. АҚШ Меҳнат статистикаси бюросига кўра, 2025 йилда мамлакатда «ҳайдовчи-сотувчилар ва юк машинаси ҳайдовчилари» тоифасида қарийб 3,6 миллион киши ишлаган. Шу боис миграция қоидаларининг ўзгариши АҚШ транспорт бозоридаги юз минглаб муҳожирларга, жумладан, ўзбекистонлик ҳайдовчиларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
6 879
13
Рустам Жўраев Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари бўлди Рустам Жўраев Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати
Рустам Жўраев Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари бўлди Рустам Жўраев Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати раҳбари этиб тайинланди. Тайинлов ҳақидаги расмий хабар ҳозирча берилгани йўқ. Маълум қилинишича, давлат раҳбари унинг ҳарбий унвонини генерал-майордан генерал-лейтенантга оширган. Рустам Жўраев 2026 йил январидан буён ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Бунга қадар у Миллий гвардия қўмондони бўлган. У янги лавозимда Президент давлат хавфсизлик хизматини 2020 йил декабридан бошқариб келган Алишер Усмоновнинг ўрнини эгаллади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
8 147
14
Алишер Усмонов Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлигидан кетди Президент давлат хавфсизлик хизмати раиси Алишер Усмон
Алишер Усмонов Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлигидан кетди Президент давлат хавфсизлик хизмати раиси Алишер Усмонов лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда 17 июль куни Kun.uz ва «Дарё» ўз манбаларига таяниб хабар берди. Ҳозирча Президент администрацияси ёки бошқа расмий идоралар кадрлар ўзгариши бўйича баёнот бермади. Усмоновнинг лавозимдан олиниш сабаблари ҳамда унинг ўрнига ким тайинланиши маълум эмас. Алишер Усмонов 2020 йил декабридан буён Президент давлат хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилиб келаётганди. Бунга қадар у Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. 2007 йилда II даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланган. Президент давлат хавфсизлик хизмати давлат раҳбари, унинг оила аъзолари, собиқ президентлар, мамлакатга ташриф буюрадиган хорижий раҳбарлар ва бошқа қўриқланувчи шахслар хавфсизлиги учун масъул махсус орган ҳисобланади. Хизмат бевосита президентга бўйсунади ва унга ҳисоб беради. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
6 848
15
📄uzdiplomat иқтибоси🖍 "Қаёққа қарасанг — ошхона, кафе, ресторан ва эртаю кеч қатор-қатор навбатда турган одамлар. Камига ин
📄uzdiplomat иқтибоси🖍 "Қаёққа қарасанг — ошхона, кафе, ресторан ва эртаю кеч қатор-қатор навбатда турган одамлар. Камига интернетда ҳам шу аҳвол: ҳар тасмада нуқул еб-ичишни тарғиб қилган саҳифаю каналлар. Ебқусарлар шоусидан кўнглинг айнийди... Бунча ошхўр, бунчалар ошга ўч, бунчалар ҳам очкўз бўлмасак!.. Фақат ош-овқат деб яшайдиган, зиёфату «мазза-мазза»га ишқибоз тўдага айланиб қолмадикми?!". Беҳзод Фазлиддин, шоир Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
7 974
16
🔴Электр ўчиши ва газ босими бўйича 39 мингдан ортиқ шикоят келиб тушган ✔️Президент масъулларга одамлар мурожаатларига жидди+3
🔴Электр ўчиши ва газ босими бўйича 39 мингдан ортиқ шикоят келиб тушган ✔️Президент масъулларга одамлар мурожаатларига жиддий эътибор қаратишни топширди 2026 йилнинг биринчи ярмида аҳолидан электр ва газ таъминотига оид 39 минг 220 та мурожаат келиб тушган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,1 фоизга кам бўлса-да, муаммолар ҳали ҳам кўплигича қолмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевга ёқилғи-энергетика соҳасидаги мурожаатлар таҳлили юзасидан берилган ахборотда маълум қилинди. Мурожаатларнинг ярми табиий ва суюлтирилган газ, 38,3 фоизи эса электр таъминоти билан боғлиқ. Одамлар асосан: — электрнинг тез-тез ўчиши; — эски электр тармоқлари ва трансформаторларни таъмирлаш; — табиий газ босимининг пастлиги; — газ баллонларини ўз вақтида тўлдириш ва етказиб бериш масалаларидан шикоят қилган. Йиғилишда ҳар бир мурожаатни оддий шикоят сифатида эмас, балки муайян маҳалла ёки ҳудуддаги тизимли муаммони кўрсатувчи сигнал сифатида кўриб чиқиш кераклиги таъкидланди. Мутасаддиларга куз-қиш мавсуми бошлангунига қадар аҳоли қайта-қайта шикоят қилаётган маҳаллаларни ўрганиб чиқиш топширилди. Бу ҳудудларда электр ва газ тармоқларининг техник ҳолати текширилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича алоҳида режалар ишлаб чиқилиши керак. Электр узилишлари кўп бўлаётган жойларда тармоқлар ва трансформаторларни таъмирлаш, авария бригадаларини доимий шай ҳолатда ушлаш вазифаси қўйилди. Газ босими паст ҳудудларда таъминотни барқарорлаштириш, газ баллонларини тўлдириш ва аҳолига етказиб бериш графигига қатъий амал қилиш талаб этилди. Президент масъулларга мурожаатларда кўтарилган асосий муаммоларни совуқ кунлар бошланмасидан олдин ҳал қилиш, аҳоли ва ижтимоий объектларни электр, газ ҳамда бошқа ёқилғи ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
9 281
17
🔴Жазирамада ҳам “103” хизматида чақириқлар ошмагани қайд этилди Бироқ, жазираманинг саломатликка таъсири кейинроқ намоён бўл
🔴Жазирамада ҳам “103” хизматида чақириқлар ошмагани қайд этилди Бироқ, жазираманинг саломатликка таъсири кейинроқ намоён бўлмайдими? Ўзбекистонда бир неча кундан буён кузатилаётган аномал иссиққа қарамай, “103” тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушаётган чақириқлар сони барқарор сақланмоқда. Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Ғафуров маълум қилишича, сўнгги тўрт кун ичида мамлакат бўйича “103” хизматига 166 минг 726 та чақириқ келиб тушган. Барча мурожаатлар қабул қилиниб, беморларга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилган. ССВ маълумотларига кўра, мурожаатлар сони 9–12 июль кунларига нисбатан сезиларли даражада ошмаган. Бу ҳолат аҳолига оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали иссиқ ҳавода эҳтиёт чоралари ҳақида мунтазам огоҳлантиришлар берилгани билан изоҳланмоқда. Мутахассислар иссиқ ҳаво айниқса юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, нафас йўллари касалликлари билан оғриганлар, кексалар, ҳомиладор аёллар ва болалар учун хавфли эканини эслатмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
7 210
18
🔴Жазирамага энергетика тизими дош беролмаяпти ✔️ Минглаб хонадонларда электр ўчди, трансформаторларда авариялар кузатилмоқда+3
🔴Жазирамага энергетика тизими дош беролмаяпти ✔️ Минглаб хонадонларда электр ўчди, трансформаторларда авариялар кузатилмоқда Ўзбекистондаги жазирама иссиқ электр энергетика тизими учун жиддий синовга айланди. Электр энергияси ишлаб чиқариш тарихий рекордга етган, айрим ҳудудларда тармоқлар юқори юкламани кўтара олмай, минглаб истеъмолчилар электрсиз қолмоқда. Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 16 июл куни электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 295,4 миллион кВт·соатга етиб, янги рекорд ўрнатилган. Бироқ ишлаб чиқаришнинг ошиши электр тармоқларидаги зўриқиш ва носозликларнинг олдини олиш учун етарли бўлмаяпти. Вазирлик буни очиқ ҳавода жойлашган кабеллар, трансформаторлар ва бошқа ускуналарнинг қуёш таъсирида меъёрдан ортиқ қизиши, шу билан бирга кондиционер, музлаткич ва бошқа совитиш ускуналарининг оммавий ишлатилиши билан изоҳлади. Юклама критик даражага яқинлашган айрим тармоқларда катта аварияларнинг олдини олиш учун икки соатлик мажбурий чекловлар жорий этилган. Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Кўкдала ва Чироқчи туманларида 1750 та, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов ва Зомин туманларида 1200 та, Хоразм вилоятининг Шовот, Гурлан ва Қўшкўпир туманларида 1300 та, Тошкент вилоятининг Тошкент ва Зангиота туманларида 1000 та истеъмолчи вақтинча электрдан узилган. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда техник носозликлар юзага келган. Оқибатда Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Зангиота туманларидаги 8250 та истеъмолчи вақтинча электрсиз қолган. Аввалроқ вазирлик Сергели, Миробод ва Чилонзор туманларидаги носозликларни бартараф этиш ишлари давом этаётганини маълум қилди. Таъмирлаш ишлари якунлангач, электр таъминоти босқичма-босқич тикланиши айтилган. Расмий маълумотларга кўра, мажбурий чекловлар ва техник носозликлар оқибатида жами камида 13 500 та истеъмолчининг электр таъминоти вақтинча тўхтатилган. Энергетика вазирлиги қисқа муддатли ўчиришларни ускуналарнинг ёниб кетиши ва таъмирлаш ишлари бир неча кун давом этадиган йирик аварияларнинг олдини олиш учун зарур чора деб атади. Аҳолидан эса жазирама кунларда электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланиш сўралмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
9 657
19
🔴Россия мигрантларни телефон орқали кузатиш тизимини бутун мамлакат бўйлаб кенгайтирмоқчи - ExpressAsia Россия узоқ муддатга+1
🔴Россия мигрантларни телефон орқали кузатиш тизимини бутун мамлакат бўйлаб кенгайтирмоқчи - ExpressAsia Россия узоқ муддатга келган хорижликлар устидан рақамли назорат тизимини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Зубов маълум қилди, деб хабар бермоқда ExpressAsia. Таклифга кўра, меҳнат мигрантлари мобил телефонида махсус рақамли профиль очиши шарт бўлади. Телефони бўлмаган хорижлик эса қурилмани сотиб олишига тўғри келади. Рақамли профиль орқали давлат идоралари мигрантнинг қаерда эканини кузатиши, ҳужжатларининг амал қилиш муддати тугаётгани, давлат органларига бориши ёки бошқа мажбурий тартибларни бажариши зарурлиги ҳақида хабарнома юбориши мумкин бўлади. Россия ИИВ вакилларига кўра, бу тизим мигрантларнинг қоидаларни билмаслик ёки муҳим огоҳлантиришларни ўтказиб юбориш оқибатида қонунбузарликка йўл қўйишининг олдини олиши керак. Бундай тизим ҳозир Москва шаҳри ва Москва вилоятида амал қилмоқда. Хорижликлар «Амина» мобил иловаси орқали яшаш жойини тасдиқлаши ва геолокация маълумотларига рухсат бериши шарт. Агар мигрантнинг жойлашуви ҳақидаги маълумот уч кундан ортиқ вақт давомида келиб тушмаса, у назоратдаги шахслар реестрига киритилиши мумкин. Бу эса банк ҳисоб рақамларининг чекланиши ва кейинчалик мамлакатдан чиқариб юборилишига олиб келиши эҳтимолини оширади. Россияда сўнгги вақтларда миграция қоидалари изчил кучайтирилмоқда. Жумладан, мигрантларга меҳнат патенти учун нафақат ўзи, балки вояга етмаган фарзандлари учун ҳам тўлов жорий этиш таклиф қилинган. Айрим ҳудудларда патент асосида ишлайдиган хорижликлар учун тақиқланган касблар рўйхати кенгайтирилган, миграция соҳасидаги давлат божлари оширилган ҳамда хорижликларнинг мамлакатда бўлишига доир талаблар қатъийлаштирилган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
7 197
20
🔴Жазирама иссиқ 21 июлдан чекина бошлайди ✔️Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 17–20 июль ку
🔴Жазирама иссиқ 21 июлдан чекина бошлайди ✔️Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 17–20 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудида аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди. Бугун ва дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кундузи 42–45 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 46–48 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Шамол тезлиги секундига 9–14 метрни ташкил этади. Айрим жойларда у 15–18 метргача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 20–22 метргача кучайиши мумкин. Баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор. 20 июль куни республика ҳудудининг катта қисмида ўта иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда ҳарорат пасая бошлайди. 21 июлдан эса мамлакатнинг барча ҳудудларида иссиқ чекиниб, ҳаво ҳарорати 6–9 даражага пасайиши кутилмоқда. Тошкентда 17 июль куни ҳарорат 41–43 даража, шанба ва якшанба кунлари эса 43–45 даража бўлади. Тунда ҳарорат 25–28 даража атрофида сақланади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
8 758