Uzdiplomat | Расмий канал
Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz
显示更多📈 Telegram 频道 Uzdiplomat | Расмий канал 的分析概览
频道 Uzdiplomat | Расмий канал (@uzdiplomat) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 39 377 名订阅者,在 政治 类别中位列第 1 533,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 2 003 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 39 377 名订阅者。
根据 29 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 296,过去 24 小时变化为 -23,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 21.70%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.93% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 8 555 次浏览,首日通常累积 7 463 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 55。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар
UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади
•facebook.com/uzdiplomat
•instagram.com/uzdiplomat.uz
•youtube.com/@uzdiplomat
Реклама: +99893 571 72 35
Таҳририятга мурожаат— @uzdiplom...”
凭借高频更新(最新数据采集于 30 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 政治 类别中的关键影响点。
数据加载中...
| 日期 | 订阅者增长 | 提及 | 频道 | |
| 30 六月 | 0 | |||
| 29 六月 | +7 | |||
| 28 六月 | +5 | |||
| 27 六月 | +1 | |||
| 26 六月 | +3 | |||
| 25 六月 | +11 | |||
| 24 六月 | +1 | |||
| 23 六月 | +4 | |||
| 22 六月 | +1 | |||
| 21 六月 | +4 | |||
| 20 六月 | +3 | |||
| 19 六月 | +1 | |||
| 18 六月 | +1 | |||
| 17 六月 | +12 | |||
| 16 六月 | +290 | |||
| 15 六月 | +1 740 | |||
| 14 六月 | +6 | |||
| 13 六月 | +7 | |||
| 12 六月 | +12 | |||
| 11 六月 | +2 | |||
| 10 六月 | 0 | |||
| 09 六月 | +2 | |||
| 08 六月 | +4 | |||
| 07 六月 | +6 | |||
| 06 六月 | +1 | |||
| 05 六月 | +3 | |||
| 04 六月 | +6 | |||
| 03 六月 | +9 | |||
| 02 六月 | 0 | |||
| 01 六月 | +3 |
| 2 | 🔴Сенатор Ҳусан Эрматов Элмира Боситхонованинг жавобидан норози бўлиб, янги соғлиқни сақлаш вазиридан изоҳ сўрамоқда
У вазир Элдор Адиловга болаларни профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш ҳолати юзасидан сенатор сўрови юборди.
Сўровга Олий Мажлис Сенатининг XV ялпи мажлисида Болалар омбудсманининг 2025 йилда бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари томонидан риоя этилиши ҳолати ҳақидаги маърузасида келтирилган маълумотлар асос бўлган.
Маърузада қайд этилишича, 2025 йилда мамлакатдаги 6,5 миллион нафар 7–18 ёшли мактаб ўқувчисининг 20 фоизи, 2,2 миллион нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчисининг эса атиги 15 фоизи профилактик тиббий кўрикдан ўтказилган.
Сенаторнинг билдиришича, у Сенат ялпи мажлисида ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маслаҳатчиси Элмира Боситхоновага савол билан мурожаат қилган. Бироқ берилган жавоб қониқарсиз бўлган.
Ҳусан Эрматовнинг қайд этишича, вазирлик вакили бу рақамлар “ўқув йилининг ярмидаги маълумот” эканини айтган. Ваҳоланки, Болалар омбудсмани маърузасида мазкур кўрсаткичлар 2025 йилнинг тўлиқ маълумоти сифатида келтирилган ва рақамлар бевосита вазирликдан олинган.
Сенатор ушбу ҳолатни болалар саломатлиги, миллат генофонди, экологик муаммолар, эпидемиологик хавф-хатарлар ва ҳудудлардаги экологик юкламалар фонида жиддий масала сифатида баҳолаган.
Сенатор сўровида вазирликдан қуйидаги саволларга жавоб бериш сўралган:
— болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш механизми қандай ташкил этилган;
— 2025 йилда бу йўналишга давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилиши кўзда тутилган ва амалда қанча маблағ ажратилган;
— ажратилган маблағлар қайси хизматлар ва воситалар учун сарфланган;
— 2025 йилда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказишнинг реал қамрови қандай бўлган;
— тиббий кўрик натижалари таҳлил қилинганми;
— натижалар ўтган йиллар билан солиштирилганда қандай фарқ қилган;
— таҳлиллар асосида қандай профилактик тадбирлар режалаштирилмоқда;
— болалар саломатлиги бўйича ота-оналар билан қандай тушунтириш ишлари олиб борилмоқда;
— ушбу йўналишда мутахассислар ва ресурслар етарлими.
Қонунчиликка кўра, сенатор сўровига у олинган кундан эътиборан 10 кун муддатда жавоб тақдим этилиши лозим.
Ҳусан Эрматов ушбу масалада вазирликдан атрофлича ва асосли жавоб кутаётганини билдирган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 2 722 |
| 3 | 🔴Энди хусусий сектор буюртмаси асосида ҳам «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижда ўқиса бўлади
✔️Президентнинг ёшлар билан учрашувида яна қандай янгиликлар ҳақида сўз борди?
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда стартап, сунъий интеллект, IT, таълим ва тадбиркорлик йўналишларида янги имкониятлар яратилишини маълум қилди.
Энг муҳим янгиликлар:
— Ҳар бир вазир, тармоқ раҳбари ва ҳоким “1 мингта масалага — ёшлардан 1 мингта ечим” лойиҳасини ишга туширади.
— Ҳар бир вазир ва ҳоким камида 10 млрд сўмлик венчур жамғарма ташкил этади. Бу маблағлар энг яхши стартапларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
— Ҳар бир йўналишда 20 тадан энг яхши стартап ғоядан амалиётгача молиялаштирилади.
— Ёшлар агентлиги бизнес, IT ва креатив иқтисодиёт йўналишида 100 та энг яхши лойиҳани танлаб, уларга 1 млрд сўмгача инвестиция киритади.
— “Рақамли ҳукумат” марказида ишга туширилган биринчи суперкомпьютер кластеридан ёшлар бепул фойдаланиши мумкин бўлади.
— Бу йил 20 та олийгоҳда сунъий интеллект лабораториялари ташкил этилади.
— Ёшлар ҳудуд ва тармоқлардаги муаммоларга сунъий интеллект орқали ечим топишда суперкомпьютер ва лабораториялардан бепул фойдаланади.
— Андижон, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Гулистон, Чирчиқ, Нурафшон ва Навоийда йирик IT парклар барпо этилади. Бу орқали 20 мингдан зиёд ёшлар учун юқори даромадли иш ўринлари яратилади.
— “Менинг биринчи компьютерим” дастури бошланади. Эҳтиёжманд оилалардаги 10 минг нафар ёшга ноутбук харидининг ярми қоплаб берилади, қолган қисми учун 3 йилга фоизсиз ссуда ажратилади.
— IT ва сунъий интеллект йўналишида ўқиётган 3-курс талабалари IT паркларда дуал таълим асосида ўқишни давом эттиради.
— Иқтидорли талабалар учун “Муҳаммад ал-Хоразмий” давлат стипендияси жорий этилади.
— Муҳандислик, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишидаги иқтидорли қизлар учун “Муҳандис қизлар” стипендияси таъсис этилади.
— Ушбу стипендиялар хусусий олийгоҳ талабаларига ҳам берилади.
— Халқаро олимпиадаларда сунъий интеллект бўйича ғолиб бўлган ёшлар ҳам 1 млрд сўм, уларнинг устозлари эса 200 млн сўм мукофот олади.
— “Ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси кенгайтирилиб, 50 минг нафар ёш қамраб олинади.
— Барча 15 та IT парк ҳудудида компьютер ва мобил ўйинлар яратувчилар учун инкубацион марказлар очилади.
— Ҳар йили миллий руҳдаги камида 20 та компьютер ва мобил ўйин яратиш бўйича давлат буюртмаси берилади.
— Аҳоли муаммоларига ечим таклиф қилган волонтёрлар ва 50 та ижтимоий лойиҳа муаллифи тақдирланади.
— Ижтимоий хавф гуруҳидаги болаларни қўллаб-қувватлаш учун “Қанот” лойиҳаси ишга туширилади.
— Ёшлар ғояларини лойиҳа, маҳсулот ва хизматга айлантириш учун “Ташаббуслар офиси” ташкил этилади ва бу мақсадга 50 млрд сўм ажратилади.
- Хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар таътил пайтида вазирлик, ҳокимлик, давлат ва хусусий компанияларда амалиёт ҳамда стажировка ўташ имкониятига эга бўлади.
- «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали ўқитиш хусусий секторнинг буюртмаси асосида ҳам амалга оширилади.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 3 654 |
| 4 | Президент ёшлар учун янги имкониятлар ва имтиёзларни эълон қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар кунига бағишланган учрашувда мамлакат тараққиётида билим, касб ва технология ҳал қилувчи аҳамият касб этаётганини таъкидлади.
Ёшлар учун қандай режалар бор?
— Ёшлар учун “Келажак билимлари экотизими” йўлга қўйилади. У орқали ҳар йили 500 минг нафар йигит-қиз замонавий касбларга ўқитилади.
— Ўқув маркази қуриб, ёшларга касб ва тил ўргатмоқчи бўлган ёшларга ер ва давлат объектлари имтиёзли нархда аукционга чиқарилади.
— Бундай ёшлар объектлар учун тўловни 5 йил давомида фоизсиз бўлиб тўлайди. Зарур инфратузилмани давлат яратиб беради.
— Ўқув марказларини қуриш ва жиҳозлаш учун олинган кредитлар бўйича ставканинг 7 фоизи компенсация қилинади.
— Ёшлар хорижий илғор ўқув дастурлари ва ўқитувчиларни олиб келса, давлат харажатларнинг ярмини қоплаб беради.
— Халқаро талаблар асосида янги кўникмаларни эгалламоқчи бўлган ёшларга “касб ваучери” берилади. Бу фоизсиз ссуда шаклида бўлади.
— Ҳар йили 50 минг нафар ёшнинг замонавий касбларни ўрганиш харажатлари қоплаб берилади.
— Эҳтиёжманд оилалардаги 85 минг нафар ишсиз ёшга хусусий ўқув марказларида касб ўрганиши учун бепул ваучер тақдим этилади.
— Шу йилнинг ўзида касб ваучери ва бепул ваучер тизими учун 120 млрд сўм ажратилади.
— Хорижий тил сертификати харажатларини қоплаш тизими ўзини оқлагани айтилди. Энди бу амалиёт халқаро касб сертификатини олган ёшларга ҳам татбиқ этилади.
— Техникумларда хусусий сектор иштироки кенгайтирилади. Техникум очиш учун лицензия талаблари соддалаштирилиб, 20 дан ортиқ талаб бекор қилинади.
— Янги ўқув йилидан хусусий техникумларга ҳам касбга ўқитиш бўйича давлат гранти ажратилади.
— Халқаро касб танловларида ғолиб бўлган давлат ва хусусий техникум ўқувчилари 100 млн сўмдан, уларни тайёрлаган устозлар эса 50 млн сўмдан мукофот олади.
— Хорижий тилларни яхши биладиган ёшлар сони 650 мингдан ошгани қайд этилди. Улар учун тарих, маданият ва туризм бўйича хорижий тилларда контент тайёрлаш имкониятлари кенгайтирилади.
— Шу мақсадда “рақамли контент” платформаси ишга туширилади ва ҳар йили 20 млрд сўмдан маблағ ажратилади.
— Хорижда таълим олаётган ва илм-фан билан шуғулланаётган 150 мингдан зиёд ёшлар Ўзбекистоннинг туризм ва экспорт салоҳиятини тарғиб қилишга жалб этилади.
— Олийгоҳ битирувчисини ишга олган тадбиркорлар учун ёш мутахассисга нисбатан даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бир йил давомида 1 фоиз этиб белгиланади.
— Ижтимоий реестрга кирмаган, аммо қўллаб-қувватлашга муҳтож 1 миллион нафар ёш учун “Кафолатланган биринчи қадам” пакети жорий этилади.
— “Устоз-шогирд” дастури асосида уюшмаган ёшларни ўқитиб, олийгоҳга киришига ёрдам берган талабаларга магистратурага киришда қўшимча балл ва давлат стипендияларида устуворлик берилади.
— Ёш тадбиркорлар учун “Ёшлар мини-франшизаси” дастури ишга туширилади.
— Маҳаллий брендлар франшизасини оладиган ёшларга Ёшлар тадбиркорлиги жамғармасидан 300 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади.
— Ушбу дастурларни молиялаштириш учун жами 500 млрд сўм йўналтирилади.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 4 607 |
| 5 | “Терма жамоамизни айблаш эмас, қўллаб-қувватлаш муҳим”
✔️Шавкат Мирзиёев терма жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бўйича бўлаётган муҳокамаларга муносабат билдирди
Бугун ёшлар билан ўтган учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасининг футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги иштирокига тўхталиб ўтди.
Давлат раҳбари миллий жамоанинг АҚШ ва Мексика майдонларидаги ўйинлари бутун халқ томонидан катта ҳаяжон билан кузатилганини таъкидлади.
Президентга кўра, футболчиларимиз FIFA рейтингида юқори ўринларда турган Португалия ва Колумбия, шунингдек, таркибида Европанинг етакчи клубларида ўйнайдиган футболчилари бор Конго терма жамоаларига қарши баҳсларда муҳим тажриба орттирди.
Шунингдек, Аббос Файзуллаев ва Элдор Шомуродовнинг жаҳон чемпионатидаги илк голлари халқимизга қувонч бағишлагани қайд этилди.
Давлат раҳбари терма жамоанинг мундиалдаги иштироки юзасидан турли фикрлар билдирилаётганини айтар экан, Ватан шарафини ҳимоя қилган футболчиларга ортиқча ҳиссиёт билан эътироз билдириш ёки улардан айб қидириш халқимизга хос эмаслигини таъкидлади.
“Аксинча, бугун уларни қўллаб-қувватлаш, руҳини кўтариш ҳар қачонгидан ҳам муҳим”, — деди Президент.
Шунингдек, катта ғалабалар ҳали олдинда экани, бунинг учун мамлакатда футболни ривожлантиришга янада кенг шароит яратилиши ва соҳага инвестициялар кўпайтирилиши билдирилди.
Аввало, болалар футболига эътибор кучайтирилади.
Футболни умуммиллий ҳаракатга айлантириш вазифаси белгиланди.
Келаси йил январь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Осиё кубогига тайёргарлик эса ҳозирданоқ бошланади.
“Биз жамоамизга ишонамиз ва ушбу мусобақада ҳам бутун халқимиз билан қўллаб-қувватлаймиз!” — деди Президент.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 4 135 |
| 6 | Сирожиддин Адилов иши судга юборилди, Жавоҳир Мўминов бўйича қийноқ иддаолари текширилмоқда
Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов блогер Сирожиддин Адилов ҳамда “Эзгулик” жамияти фаоли, блогер Жавоҳир Мўминов билан боғлиқ ишлар юзасидан маълумот берди.
Унинг билдиришича, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан товламачилик ва фирибгарликда айбланаётган блогер Сирожиддин Адиловнинг жиноят иши 25 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судига юборилган.
Иш доирасида етказилгани тахмин қилинаётган зарар қопланган, гаров пули ва кафиллик мавжуд. Шунингдек, Адиловнинг қамоққа олинишига асос бўлган пора бериш ҳолати тергов давомида тасдиғини топмагани айтилмоқда. Шунга қарамай, унга нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартирилмаган.
Хабарда блогернинг соғлиғи яхши эмаслигини ҳам қайд этилган.
Абдураҳмон Ташанов яна бир блогер — Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Шайхали қўрғонидаги 5-сонли тергов изоляторида сақланаётган Жавоҳир Мўминов ҳолати ҳақида ҳам маълумот берди.
Мўминовга нисбатан жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бўлими вакиллари томонидан қийноқ қўллангани ҳақида маълумотлар бор. Суд-тиббий экспертизаси хулосаларида унинг танасида жароҳат излари аниқлангани айтилмоқда. Дастлабки сўроқ жараёнида Мўминовга нисбатан ноинсоний муносабатда бўлингани, танасидаги жароҳатлар сабабли тергов изолятори уни қабул қилишдан бош тортгани қайд этилган.
Ҳозирда Қарши шаҳар прокуратураси томонидан ИИБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинлангани билдирилмоқда.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 5 114 |
| 7 | 🔴 Ўзбекистонда хорижий фуқаролар сони бўйича Ҳиндистон ва Россия етакчи
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида 1 йилдан ортиқ муддат истиқомат қилаётган 56 860 нафар хорижий фуқаро рўйхатга олинган.
Шундан 19 300 нафари Тошкент шаҳрида яшайди.
Давлатлар кесимида энг кўп рўйхатга олинган хорижий фуқаролар қуйидагилар:
• Ҳиндистон — 13 312 нафар;
• Россия Федерацияси — 10 826 нафар;
• Қозоғистон — 9 425 нафар;
• Тожикистон — 5 722 нафар;
• Туркманистон — 5 347 нафар;
• Қирғизистон — 4 397 нафар;
• Покистон — 1 433 нафар;
• Хитой — 1 031 нафар;
• Туркия — 811 нафар;
• Корея Республикаси — 691 нафар;
• Бошқа давлатлар — 3 865 нафар.
Бу ҳақда айни вақтда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 5 838 |
| 8 | 🔴Ўзбекистон аҳолиси сони 39 млн нафардан ошди
Айни вақтда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Матбуот анжуманида маълум қилинишича, рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 047 321 нафарни ташкил этди.
Жорий статистик ҳисоб-китоблар бўйича ушбу кўрсаткич 38 236 704 нафар эди. Фарқ 810,6 минг нафардан иборат.
Шунингдек, аҳоли сони 1989 йилдаги рўйхатга олиш натижаларига нисбатан 2 баробарга ошган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 5 541 |
| 9 | Ўзбекистонда аҳолининг 91,3 фоизи она тили сифатида ўзбек тилини кўрсатган
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 35,7 миллион нафари, яъни 91,3 фоизи она тили сифатида ўзбек тилини кўрсатган.
Шу билан бирга, дастлабки маълумотларга кўра, мамлакат аҳолиси таркибида этник ўзбеклар улуши 89,4 фоизни ташкил этган. Демак, она тилини ўзбек тили деб кўрсатганлар улуши этник ўзбеклар улушидан 1,9 фоиз пунктга юқори.
Бу ҳақда айни вақтда ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 5 528 |
| 10 | 🔴“Барибир биз кутган иш бўлди, ўзим тушунмай қолдим, мени Қўқон шаҳар ички ишларига олиб кириб кетишяпти”
✔️«Замҳоким»га қарши чиққан экоинспектор пора олишда гумонланиб қўлга олинди
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати Бувайда тумани Экология бўлими ходими 9 500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Унда ўтказилган тезкор тадбир давомида экология бўлими ходими қўлга олингани, у туманнинг Араб маҳалласи ҳудудидаги 4 гектар ер майдонида ёввойи дарахтлар кесилиши ва ҳудуд қумдан тозаланишига бир йил давомида “кўз юмиш”, яъни чора кўрмаслик эвазига фуқародан 10 минг АҚШ доллари талаб қилгани айтилган.
Вилоят ИИБ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда пора олишда воситачилик қилган шахс ҳамда пора маблағини қабул қилган экология ходими ашёвий далиллар билан ушланган. Хабарга кўра, ушбу ҳолатда 9 500 АҚШ доллари далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.
Шунингдек, воситачи шахс бошқарувидаги автомашина кўздан кечирилганда, гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш моддалар борлиги аниқлангани ва улар ҳам далилий ашё сифатида расмийлаштирилгани билдирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ҳамда 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ноябрь ойида ушбу туманда ноқонуний кесилаётган дарахтларни ҳимоя қилган экология инспектори Аҳрор Ниёзовга туман ҳокимининг ўша пайтдаги ўринбосари Сайиджон Хизиров томонидан куч ишлатилгани хабар қилинган эди.
Кейинчалик мазкур иш судгача етиб борган, Сайиджон Хизиров эса лавозимидан озод этилган ва суд қарори билан жавобгарликка тортилган. Суд материалларида ўша ҳолатда 104 туп дарахт рухсатсиз кесилгани ва ўсимлик дунёсига 171 млн сўм зарар етказилгани қайд этилган.
Кеча эса журналист Шарифа Мурод Бувайда туманидаги ўша воқеада жабрлангани айтилган эколог инспектор Аҳрор Ниёзов Қўқон шаҳар ИИБ тергов бўлимига олиб кетилгани ҳақида ёзган эди. Унинг маълум қилишича, инспектор адвокатига қўнғироқ қилиб, “барибир биз кутган иш бўлди, ўзим тушунмай қолдим, мени Қўқон шаҳар ички ишларига олиб кириб кетишяпти”, деганидан сўнг телефон алоқаси узилган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 5 683 |
| 11 | 📄uzdiplomat iqtibosi🖍️
“Биз боғчадаёқ мағлубиятга учраяпмиз… афсус фақат футболда эмас!”.
Алишер Қодиров,
«Миллий Тикланиш» партияси етакчиси
29 июнь, 2026 йил
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 5 781 |
| 12 | 🔴 Нега ишсизлик нафақаси берилишининг янги тизими 2030 йилга қолдирилган?
Uzdiplomat мухбири Давлат ижтимоий суғуртаси жамғармаси бўлим бошлиғи Исматулло Турсунхўжаевдан нега касаллик ва туғруқ нафақалари 2026 йилдан жорий этилаётган бўлса, ишсизлик нафақасининг янги тизими фақат 2030 йилдан бошланиши режалаштирилганини сўради. Бироқ бу саволга аниқ изоҳ берилмади.
Маълумки, Президентнинг 206-сонли фармонига мувофиқ давлат ижтимоий суғуртаси тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда. 2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, 1 июлдан эса вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси давлат ижтимоий суғуртаси тизимига ўтказилди. Ишсизлик нафақасининг янги механизми эса 2030 йилдан амалга оширилиши белгиланган.
Исматулло Турсунхўжаев ишсизлик нафақаси меҳнат муносабатлари билан боғлиқ анча кенг қамровли тизим эканини, янги тартиблар ишлаб чиқилиши ва босқичма-босқич жорий қилиниши кераклигини таъкидлади.
Шу билан бирга, у ҳозир ҳам амалда ишсизлик нафақаси мавжудлигини (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилади), аммо 2030 йилдан Давлат ижтимоий суғуртаси жамғармаси орқали янги тизим ишлай бошлашини айтди.
Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашда, истеъмол саватчаси ва яна қандай мезонлар киритилишига ҳам очиқлик киритилмади.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 6 245 |
| 13 | 🔴Профилактика инспекторларига хос бўлмаган 50 га яқин қўшимча вазифа юклатилган
Улар ортиқча вазифалардан халос этилади
Президент Шавкат Мирзиёев профилактика инспекторлари фаолияти ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Асосий янгиликлар:
✔️ Профилактика инспекторлари ортиқча вазифалардан халос этилади.
Ҳозирда уларга хос бўлмаган 50 га яқин қўшимча вазифа юклатилгани қайд этилди. Энди инспекторларга фақат қонун билан белгиланган вазифалар топширилади.
✔️Профилактика инспекторининг мақоми қонун билан белгиланади.
“Ички ишлар органлари профилактика инспекторининг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унда инспекторнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, кафолатлари, ижтимоий ҳимояси ва жавобгарлиги аниқ кўрсатилади.
✔️ Инспектор фаолиятига аралашиш тақиқланади.
Лойиҳага кўра, профилактика инспекторига тааллуқли бўлмаган топшириқлар бериш, унинг касбий фаолиятига асоссиз аралашишга йўл қўйилмайди.
✔️ Уларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади.
Ҳокимликларга профилактика инспекторларини хизмат хонаси ва уй-жой билан таъминлаш мажбурияти юклатилиши режалаштирилмоқда. Уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
✔️Инспекторларга қўшимча ваколатлар берилади.
Айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жазо қўллаш ваколати кенгайтирилади. Жумладан, 18 та модда бўйича маъмурий огоҳлантириш бериш имконияти яратилади.
✔️Жиноятчиликни баҳолашда фақат статистикага таянилмайди.
Криминоген вазиятни баҳолашда аҳоли ишончи, ҳуқуқбузарликларнинг қайта содир этилиши ва хавф гуруҳидаги шахслар билан ишлаш натижаси асосий мезон бўлади.
✔️ Профилактика, ЙПХ, ППХ ва қўриқлаш хизматлари фаолияти мувофиқлаштирилади.
Жамоат хавфсизлигини таъминлашда хизматлар ўртасида айрим функция ва ваколатларни қайта тақсимлаш таклиф қилинмоқда.
✔️ Кадрлар тайёрлаш тизими янгиланади.
Жамоат хавфсизлиги университетида кундузги таълим квотаси 600 нафаргача, масофавий таълим квотаси 300 нафаргача оширилиши режалаштирилган.
✔️ Таълимга янги фанлар киритилади.
Хавф-хатар таҳлили, геоахборот тизимлари, дрон ва робототехника, профайлинг, конфликтология, очиқ манбалар асосида рақамли таҳлил каби йўналишлар ўқитилади.
✔️ИИВ академияси ҳам трансформация қилинади.
Академия фаолияти “таълим – тадқиқот – амалиёт” занжири асосида қайта ташкил этилади.
Президент таклифларни маъқуллаб, профилактика инспекторларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш, уларни ортиқча вазифалардан озод қилиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва жамоат хавфсизлиги тизимини рақамлаштириш бўйича топшириқлар берди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 8 278 |
| 14 | 🔴2026 йил 1 июлдан хусусий компанияларда ҳам “больничный”давлат томонидан тўлаб берилади
❗️Иш берувчи фақат дастлабки 5 кун учун жавобгар
1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини тўлашнинг янги тартиби кучга киради. Кўпчиликни қизиқтираётган саволлардан бири — бу тизим хусусий компанияларда қандай ишлайди? Иш берувчилар ходимларни “больничный”га чиқишдан тўсмайдими?
Уздипломат мухбири шу савол билан Ижтимоий суғурта жамғармаси бўлим бошлиғи Исматулло Турсунхўжаевга мурожаат қилди.
Унинг таъкидлашича, янги тизимда давлат ва хусусий сектор ходимлари ўртасида ҳеч қандай фарқ бўлмайди.
“Давлат секторида ишловчими ёки хусусий секторда ишловчими — барчасига бир хил тартиб қўлланилади.”
Янги тартибга кўра, камида 6 ойлик суғурта стажига эга ходим касаллик варақаси олса, календарь йилидаги биринчи 5 кун учун нафақани иш берувчи тўлайди ва 6-кундан бошлаб 182 кунгача бўлган давр учун тўловлар Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
“Иш берувчи босим ўтказмайдими?”
Исматулло Турсунхўжаевнинг сўзларига кўра, аввалги тартибда ходимнинг бутун касаллик даври учун харажатни иш берувчи қоплар эди. Янги тизим эса аксинча, хусусий бизнеснинг молиявий юкини камайтиради.
“Аввал 30 кун ёки 50 кун касал бўлса ҳам, ҳаммасини иш берувчи тўларди. Энди эса фақат биринчи беш кунни тўлайди, қолган қисми давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан қопланади.”
Унинг таъкидлашича, дастлабки беш кун иш берувчи зиммасида қолдирилганининг мақсади меҳнат муносабатларидаги мувозанатни сақлаш ва мумкин бўлган суиистеъмолларнинг олдини олишдир.
❗️Ариза ёзиш шарт эмас
Яна бир муҳим янгилик — нафақа олиш учун ходим алоҳида ариза ёзмайди.
Тўловлар проактив тарзда, инсон омилисиз ҳисобланади ва ижтимоий картага автоматик ўтказилади.
Нафақалар ҳар ой икки босқичда тўланади.
Яъни ойнинг биринчи ярми учун — 25 санагача,
иккинчи ярми учун — кейинги ойнинг 10 санасигача.
❓Қанча миқдорда тўланади?
Нафақа миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ва суғурта стажига қараб ҳисобланади.
6 ойдан 8 йилгача суғурта стажи бўлса — ўртача иш ҳақининг 60 фоизи;
8 йилдан ортиқ суғурта стажи бўлса — 80 фоизи тўланади.
Шунингдек, 4 нафар ёки ундан ортиқ фарзанди борлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўловларга қўшимча 20 фоизлик коэффициент қўлланилади.
Бундан ташқари, 14 ёшгача бўлган ёки ногиронлиги бўлган фарзандни парвариш қилиш учун расмийлаштирилган меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатларида ҳам қўшимча тўловли кунлар назарда тутилган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 8 168 |
| 15 | 🔴 Миграция агентлигининг собиқ ходими Беҳзод Мусаевни ёлғон ҳисобот берганликда айбламоқда
✔️Кореяга ишга юбориш бўйича рақамларда 7 минглик фарқ бор!
Миграция агентлигининг собиқ ҳодими Азизбек Тоштемиров тизимдаги кўзбўямачилик ҳақида навбатдаги маълумотларни очиқлади.
Унинг ёзишича, Ўзбекистондан Жанубий Кореяга ишга юборилган фуқаролар сони бўйича Миграция агентлиги маълумотлари ва Корея Республикасининг расмий статистикаси ўртасида фарқ бежизга эмас, балки ёлғон ҳисобот бериш мақсадида бўрттириб кўрсатилган.
Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, 2024 йилда Миграция агентлиги маълумотларига таянган халқаро ҳисоботларда Корея Республикаси йўналиши бўйича 10 120 нафар фуқаро қайд этилган. Шу билан бирга, Кореянинг расмий статистика портали — KOSIS маълумотларида 2024 йилда Ўзбекистондан E-9, яъни умумий меҳнат рухсатномаси тизими орқали кирган ишчилар сони 3 079 нафар сифатида кўрсатилган.
Бу икки рақам ўртасида 7 мингдан ортиқ фарқ мавжуд.
Миграция агентлиги келтирган 10 120 нафар қайси мезон асосида ҳисобланган?
Кореянинг EPS/E-9 статистикаси, одатда, меҳнат шартномаси, ишга рухсат, виза тасдиғи ва мамлакатга кириш жараёни билан боғлиқ ҳолатларни ҳисобга олади.
Ўзбекистон томонидан эълон қилинган рақамлар билан Корея расмий статистикаси бир хил тоифани англатадими-йўқми, ҳозирча расмий изоҳ берилгани йўқ.
Мазкур ҳолат Кореяга ишга юбориш тизими атрофида жиддий саволлар пайдо бўлган бир пайтда муҳокама қилинмоқда. Аввалроқ Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ коррупцион схема бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган, айрим фуқаролардан расмий тўловлардан ташқари катта миқдорда пул олингани айтилган эди.
Маълумот учун, Миграция агентлигининг собиқ бўлим бошлиғи, шунингдек агентликнинг Жанубий Кореядаги ваколатхонаси раҳбари бўлиб ишлаган. 2026 йил 14 майда унинг Интерпол орқали халқаро қидирувга берилгани хабар қилинган. Қидирув карточкасида у фирибгарликда айбланаётгани кўрсатилган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 6 788 |
| 16 | 104 млрд сўмлик пахта толасини биржасиз сотган кластерга молиявий жарима қўлланилди
Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишларда “WHITE GOLD KLASTER” МЧЖ қонунчилик талабларини бузгани аниқланди.
Маълум қилинишича, корхона 104 млрд сўмлик 5 минг тоннадан ортиқ пахта толасини биржа савдоларисиз, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотган.
Амалдаги тартибга кўра, юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар белгиланган ҳолларда биржа савдолари орқали реализация қилиниши лозим. Шунингдек, Монополияга қарши орган биржа нархлари устидан доимий мониторинг олиб боради.
Ўрганиш давомида мазкур маҳсулотлар биржа савдоларида шаклланган ўртача котировка нархлари билан солиштирилганда, нархлар юқори қўллангани ва бунинг натижасида корхона 700 млн сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани ҳам қайд этилди.
Ҳолат юзасидан амалдаги қоидаларни бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди ва белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 7 266 |
| 17 | Ўзбекистонда кучли шамол, чанг-тўзон ва қисқа муддатли ёмғир кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун, 29 июнь куни республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво беқарор бўлади.
Кундузи ёғингарчилик кутилмайди, бироқ Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Айрим жойларда унинг тезлиги 13–18 м/с гача, баъзи ҳудудларда эса 20–22 м/с гача кучайиши мумкин. Шамол чанг-тўзон билан кузатилиши эҳтимоли бор.
Ҳаво ҳарорати 30–35 даража, жанубий ҳудудларда айрим жойларда 38–40 даражагача кўтарилади.
Тошкент шаҳрида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3–8 м/с, баъзи пайтларда 12–15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 32–34 даража атрофида бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ, шунингдек, сел-сув тошқинлари хавфи сақланиб қолади.
Шу билан бирга, Қашқадарё вилоятининг айрим ҳудудларида кучли шамол сабаб электр тармоқларида узилишлар кузатилаётгани хабар қилинмоқда. Сурхондарё вилоятининг жанубий туманларида эса “афғон шамоли” таъсирида кучли чанг-тўзон кўтарилган.
Ўзгидромет маълумотига кўра, соат 09:00 ҳолатида Термиз шаҳрида ҳаводаги майда PM2.5 заррачалари рухсат этилган суткалик меъёрдан 10 баробар кўпайган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 7 093 |
| 18 | uzdiplomat иқтибоси: 🖍
Бийлар ғолиб, ҳар доимгидай,
Халқ сукутга, сукут халққа мос.
Мутелиги агар кам бўлса,
Тилигача кишанингни ос.
Мана бўйним,
сиртмоғингни сол,
Косам тўлиб бўлди сабрга.
Сўнгги ўтинч — фотиҳа ўқий,
Сўз эркининг қабри қаерда?!..
Тириклигин кўрмадик биз-ку,
Авлодлар ҳам сўрайди бир пайт.
Ўшанда: ’'Биз ўлдирдик’’, — дема,
’’Ўзи қариб ўлгандир’’, — деб айт...
Нажмиддин Эрматов,
Шоир
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 7 601 |
| 19 | Олий тоифали ўқитувчиларга магистратурада масофавий ўқиш имкони яратилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган олий малакали ўқитувчиларни мақсадли магистратурага қабул қилиш тартиби жорий этилмоқда.
Янги тартибга кўра, ўқитувчилар ишдан ажралмаган ҳолда, масофавий таълим шаклида магистратурада ўқиш имкониятига эга бўлади.
Ушбу амалиёт 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида йўлга қўйилади.
Мақсадли магистратурага қабул олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича белгиланган умумий тартиб асосида амалга оширилади.
Магистратурани тамомлаган педагоглар кейинги 3 йил давомида умумий ўрта таълим ташкилотида ишлаб бериш мажбуриятини олади.
Вазирликнинг эслатишича, 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарорга мувофиқ, ушбу мақсадли магистратурага қабул қилинган олий тоифали ўқитувчиларга хотин-қизларнинг тўлов-контракт маблағини давлат бюджети ҳисобидан қоплаш тартиби татбиқ этилмайди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 8 322 |
| 20 | Олий суднинг янги раиси Робаҳон Маҳмудова «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига сайланган Робаҳон Анваровна Маҳмудова 2026 йилги «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхатига киритилди.
У Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси йўналиши бўйича I даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонига муносиб кўрилган.
Рўйхатда Робаҳон Маҳмудовадан ташқари ҳозирда масъул лавозимларда фаолият юритаётган бошқа шахслар ҳам бор. Жумладан, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев I даражали, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулҳаким Эшмуратов II даражали, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова I даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган.
Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони Давлат бюджети бошқармаси бошлиғи Тўлқин Эшназаров ҳам II даражали кўкрак нишони соҳиблари қаторида келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, 1958 йилда туғилган Робаҳон Маҳмудова 18 июнь куни Олий суди раиси лавозимига беш йил муддатга сайланган эди.
Маълумот учун,«Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони нафақа ёшидаги, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларда кўп йил ҳалол ва самарали меҳнат қилган фуқароларга берилади.
Шунингдек, ишламасдан оила мустаҳкамлиги, фарзанд тарбияси ва миллий қадриятларни сақлашга ҳисса қўшган, жамиятда ҳурмат қозонган оналар ҳам тақдирланиши мумкин.
I даража — камида 35 йиллик, II даража — камида 30 йиллик, III даража — камида 25 йиллик меҳнат стажига эга шахсларга берилади.
I даража билан тақдирланганларга 4 БҲМ, II даража билан тақдирланганларга 3 БҲМ миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади; мукофот «Нуроний» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади. Шунингдек, кўкрак нишони соҳиблари Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда тиббий хизматдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X | 7 727 |
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
