Uzdiplomat | Расмий канал
Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz
Показати більше📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Uzdiplomat | Расмий канал
Канал Uzdiplomat | Расмий канал (@uzdiplomat) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 36 401 підписників, посідаючи 1 645 місце в категорії Політика та 2 128 місце у регіоні Узбекистан.
📊 Показники аудиторії та динаміка
З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 36 401 підписників.
За останніми даними від 04 вересня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -1 876, а за останні 24 години на -83, загальне охоплення залишається високим.
- Статус верифікації: Не верифікований
- Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 22.79%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 17.88% реакцій від загальної кількості підписників.
- Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 8 305 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 6 518 переглядів.
- Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 69.
📝 Опис та контентна політика
Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар
UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади
•facebook.com/uzdiplomat
•instagram.com/uzdiplomat.uz
•youtube.com/@uzdiplomat
Реклама: +99893 571 72 35
Таҳририятга мурожаат— @uzdiplom...”
Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 05 вересня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Політика.
Триває завантаження даних...
| Дата | Залучення підписників | Згадування | Канали | |
| 05 вересня | 0 | |||
| 04 вересня | +10 | |||
| 03 вересня | +2 | |||
| 02 вересня | 0 | |||
| 01 вересня | +13 |
| 2 | 🔴Тимур Бутунбаев Президент Администрациясида янги лавозимга тайинланди
Президент фармони билан Тимур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари — Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи этиб тайинланди.
Шу муносабат билан у Президент Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Янги лавозимда Бутунбаевнинг вазифалари сув соҳасидаги ислоҳотларни мувофиқлаштириш билан бирга, Президент Администрациясида ҳуқуқий экспертиза йўналишини ҳам бошқаришни қамраб олади.
Аввалги тузилмада у асосан ичимлик суви ва сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш масалалари учун масъул эди. Янги тайинлов билан унинг ваколат доираси кенгайди.
Шу тариқа, Президент Администрациясида сув сиёсати ва ҳуқуқий экспертиза йўналишлари бир лавозим доирасида бирлаштирилди.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X | 2 788 |
| 3 | Президент администрацияси бўлим бошлиғи энди Ҳисоб палатасини бошқаради
Президент фармони билан Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Президент Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.
Самадов Президент Администрациясидаги мазкур департаментга 2025 йил 14 июлда раҳбар этиб тайинланган эди. Унга қадар Президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлиб ишлаган.
Ҳисоб палатаси мамлакатдаги олий ташқи аудит ва молиявий назорат органи ҳисобланади. У давлат бюджети маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши, бюджет даромадларининг тўлиқ тушиши ҳамда давлат молияси устидан ташқи аудитни амалга оширади. Палата ўз ваколатларини мустақил бажаради, Президентга бевосита бўйсунади ва Олий Мажлис палаталарига ҳам ҳисобдор.
Қонунчиликка кўра, Ҳисоб палатаси раиси Президент томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади, бу ҳақдаги фармон эса Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланиши керак.
Палатанинг аввалги раиси Адиз Бобоев 2024 йил январда ушбу лавозимга тайинланган, аммо ўша йил ноябрда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб ўтказилган эди. Шундан кейин Ҳисоб палатаси расмий сайтида раис лавозими вакант сифатида кўрсатиб келинган.
Сўнгги йилларда Ҳисоб палатасининг ваколатлари ҳам кенгайиб бормоқда. Жумладан, 2026 йилда бюджет жараёнига киритилган ўзгартишларга кўра, Ҳукуматнинг Давлат бюджети ижроси бўйича ҳисоботлари Қонунчилик палатасига аудит хулосаси билан бирга киритилиши белгилаб қўйилди.
Қисқаси, Президент Администрациясида ҳуқуқий экспертиза учун масъул бўлган Алишер Самадов энди давлат маблағлари сарфи ва бюджет ижроси устидан ташқи назорат олиб борувчи асосий органга раҳбарлик қилади.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X | 3 123 |
| 4 | 🔴Қашқадарё ва Жиззах тоғларига кузнинг илк қори тушди
4 сентябрь куни ҳавонинг кескин совиши ортидан Қашқадарё вилоятидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонасининг Мираки ва Ғелон бўлимлари юқори ҳудудларига қор ёғди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.
Қор асосан баланд тоғли ҳудудларда кузатилган. «Ҳисор» давлат қўриқхонаси 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг умумий майдони қарийб 81 минг гектар. Шундан 35 минг гектардан ортиқ қисми баланд тоғлар, қоялар, даралар ва музликлардан иборат.
Шунингдек, Жиззах вилоятининг Зомин тоғларида ҳам қор ёғгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ўзгидромет сентябрь ойида республика бўйича ўртача ҳаво ҳарорати иқлимий меъёр атрофида бўлишини, ёғингарчилик эса кўп ҳудудларда меъёрдан камроқ тушишини прогноз қилган. Тоғли ҳудудларда эса қисқа муддатли беқарор об-ҳаво сақланиши мумкин.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X | 2 710 |
| 5 | uzdiplomat иқтибоси:🖍
«Ҳақиқатни айтиш осон эмас. Аммо уни айтмаслик — ундан ҳам оғир».
Одил Ёқубов,
Ўзбекистон Халқ ёзувчиси
(1926–2009)
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X | 2 599 |
| 6 | 🔴114 йиллик собиқ трамвай депоси энди замонавий санъат марказига айланди
Тошкентда Ўзбекистондаги биринчи давлат Замонавий санъат маркази очилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун янги марказга бориб, у ерда яратилган шароитлар билан танишди. Марказ кенг жамоатчилик учун 6 сентябрдан эшикларини очади.
Марказ 1912 йилда барпо этилган собиқ трамвай депосида жойлашган. Кейинчалик бу бино дизель электр станцияси сифатида ишлатилган. Орадан 114 йил ўтиб, саноат объекти замонавий санъат майдонига айлантирилди.
Бинонинг янги қиёфасини Франциянинг машҳур Studio KO меъморлик бюроси ишлаб чиққан. Реставрация пайтида эски завод-депога хос ғиштли ва индустриал қиёфа имкон қадар сақлаб қолинган. Лойиҳа ҳали очилмасидан олдин 2025 йилда дунёдаги энг нуфузли санъат тадбирларидан бири — Art Basel Paris доирасида ҳам тақдим этилган.
Бу ерда рассомлар асарларини намойиш этиш билан бирга, лекциялар, кино намойишлари, концертлар, перформанслар ва ижодий устахоналар ўтказилади. Очиқ кутубхона ва тадқиқот архиви, концепт-дўкон ҳамда ресторан ҳам бор. Ёш рассом ва кураторлар учун арт-резиденциялар ташкил этилиши режалаштирилган.
Марказ ўз ишини Hikmah — “Ҳикмат” номли халқаро кўргазма билан бошлайди. Унда 11 та асар намойиш этилади. Энг қизиқ воқеалардан бири — Нью-Йоркдаги Гуггенхайм музейи коллекциясига кирувчи инсталляция Ўзбекистонда биринчи марта кўрсатилади.
Тошкент маркази халқаро санъат бозорига чиқишни ҳам мақсад қилган. У АҚШдаги Гуггенхайм музейи, Британиянинг Tate, Париждаги Помпиду маркази, Осиё санъати миллий музейи, Delfina Foundation ва Корея Санъат кенгаши билан ҳамкорлик қилмоқда.
Марказ атрофида арт-резиденциялар тизими ҳам шакллантирилган. Масалан, “Намуна” ва Ҳазрати Имом ҳудудларидаги тарихий биноларда маҳаллий ва хорижлик ижодкорлар учун яшаш ва ишлаш шароити яратилган. Улар Ўзбекистон маданияти ва анъаналарини ўрганиб, шу асосда янги асарлар яратиши мумкин.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X | 5 449 |
| 7 | 🔴Жаҳонгир Аҳмедовнинг ёлғон провакцияси -
«Ўзбекфильм»нинг 22,9 млн евролик кредит қарзи аслида йўқлиги аниқланди
Янги раҳбарга жамоатчиликни чалғитиш ва собиқ раҳбарларни қоралаш нега керак бўлди?
🎥 Тўлиқ видео
Кинематография агентлиги раиси Жаҳонгир Аҳмедов «Ўзбекфильм» зиммасида 22,9 млн евролик кредит қарзи борлигини маълум қилган эди. Uzdiplomat суриштируви давомида эса мазкур суммадаги кредит амалда ажратилмагани аниқланди. «Ўзмиллийбанк» ва Даниянинг Denmon Group компаниясидан олинган маълумотларга кўра, Кинематография агентлиги 22,9 млн евролик кредитни олмаган. Шундай экан, Аҳмедов айтган миқдордаги кредит қарзи қаердан пайдо бўлгани қизиқ.
uzdiplomat Жаҳонгир Аҳмедов ва кинематография агентлигининг изоҳлари учун очиқ.
Батафсил ўқиш
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X | 7 322 |
| 8 | 🔴Ўзбекистонликлар Кореяда иш жойини алмаштирганлик учун 2000 доллар «ўлпон» тўламайдиган бўлишди
✔️Корея жамоатчилиги эътирози ортидан E-9 шартлари юмшатилди
Корея жамоатчилиги эътирозига сабаб бўлган мамлакатда E-9 визаси асосида ишлаётган ўзбекистонликлар учун муҳим ўзгариш киритилди. Миграция агентлиги фуқаро, унинг кафили ва Агентлик ўртасида тузиладиган уч томонлама шартноманинг баҳсларга сабаб бўлган айрим бандларини бекор қилди.
Батафсил сайтда ўқинг!
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X | 6 171 |
| 9 | 🔴АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга чиқарилди
✔️Қарийб 100 йиллик анъана бузилди ва мамлакатда амалдаги президент яна тангада акс этди
АҚШ Танга зарб қилиш идораси президент Дональд Трамп тасвирланган янги 1 долларлик тангани сотувга чиқарди. У АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан тайёрланган махсус тангалар қаторига киради.
Танганинг бир томонида Дональд Трампнинг сурати ҳамда «Озодлик» (Liberty), «Биз Худога ишонамиз» (In God We Trust) ва «1776–2026» ёзувлари туширилган. Иккинчи томонида АҚШ президентининг расмий муҳри, 250 рақами ва «Бир доллар» ёзуви бор.
Танга олтиндан тайёрланмаган. У мис, рух, марганец ва никель аралашмасидан зарб қилингани учун тилларанг кўринишга эга.
Янги танга шунчаки эсдалик буюми эмас — у АҚШда қонуний тўлов воситаси ҳисобланади. Яъни уни белгиланган 1 долларлик қиймати бўйича тўлов учун ишлатиш мумкин. Бироқ ҳозирча тангалар асосан танга тўпловчилар учун махсус ўрам ва қопларда сотилмоқда.
25 та танга солинган, жами қиймати 25 доллар бўлган бир ўрам 61 доллар, 100 та танга солинган қоп эса 154,5 доллардан сотувга қўйилган.
АҚШ Мустақиллик куни — 4 июлда Филадельфияда яна 250 минг дона махсус танга зарб қилинган. Уларда 4 июлга ишора қилувчи алоҳида белги мавжуд.
Трампнинг ҳали президентлик лавозимида турган пайтида АҚШ тангасида тасвирланиши баҳсларга ҳам сабаб бўлди. Чунки мамлакатда тирик инсонларни пулда тасвирламаслик бўйича узоқ йиллик анъана мавжуд.
Бироқ Трамп АҚШ тарихида бундай тангада тасвирланган биринчи амалдаги президент эмас. 1926 йилда президент Калвин Кулиж АҚШ мустақиллигининг 150 йиллиги муносабати билан чиқарилган ярим долларлик тангада акс эттирилган.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X | 6 826 |
| 10 | 🔴Самарқанддаги FIDE сайлови арафасида можароли аудио тарқалди
✔️Унда россиялик мутахассис ўзбек амалдорларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган!
Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган FIDE президенти сайлови арафасида россиялик шахмат ташкилотчиси Марк Глуховскийга тегишли экани айтилаётган аудиоёзув тарқалди. Унда Ўзбекистон вакиллари ва ўзбеклар ҳақида ҳақоратли ҳамда камситувчи иборалар ишлатилгани эшитилади. Аудионинг тўлиқ контексти ва унинг таҳрир қилинган-қилинмагани мустақил равишда тасдиқланган эмас.
Марк Глуховский Россия шахмат муҳитида анча танилган шахс. У журналист ва шахмат ташкилотчиси сифатида фаолият юритган, бир неча йил Россия Шахмат федерациясининг ижрочи директори бўлган. Шунингдек, у 2018 йилги FIDE президенти сайловида Аркадий Дворкович кампаниясида қатнашган.
Тарқалган аудиода Глуховский ўша сайлов жараёни ҳақида гапирар экан, турли мамлакатлардан келган делегатлар билан ишлаш, уларни қўллаб-қувватлашга кўндириш ва сайлов кампаниясида турли усуллардан фойдаланиш ҳақида сўз юритади. Айрим парчаларда пора бериш ҳақида ҳам ибора ишлатилган.
Ёзувда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳақида ҳам ҳақоратли фикрлар билдирилгани айтилади. Суҳбат давомида Ўзбекистон вакилининг мақоми маълум бўлгач, гапирувчининг оҳанги ўзгаргани сезилади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг FIDE сайловидаги овози аҳамиятсиз экани мазмунидаги фикрлар ҳам айтилган.
Глуховский муҳокамага чиққандан сўнг аудио Нидерландияда унинг розилигисиз ёзиб олингани ва қисмларга бўлиб тарқатилганини даъво қилган.
У бу ҳолат бўйича полицияга мурожаат қилганини ҳам билдирган.
Можаро FIDE раҳбарлиги учун рақобат кучайган бир пайтда юз берди. Тимур Турлов ҳам ташкилот президентлиги учун курашаётган номзодлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон томонидан бу ҳолатга ҳозирча муносабат билдирилмади.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X | 5 547 |
| 11 | uzdiplomat иқтибоси:🖍
„Мансаб-мартаба дарди — даволаб бўлмас дард. Шон-шуҳрат дарди — сурункали дард. Бу дардларга йўлиққан одам... ўлиб қутулади! Шу боис, мансаб-мартаба дардига йўлиққан одам — қаллоблик, порахўрликдан қайтмайди. Шон-шуҳрат дардига йўлиққан одам — маразлик, ёвузликдан қайтмайди”.
«Бу дунёда ўлиб бўлмайди» асаридан
Тоғай Мурод,
Ўзбекистон Халқ ёзувчиси
(1948–2003)
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X | 6 946 |
| 12 | 🔴 Беҳзод Мусаев Миграция агентлигидан кетди — «мармар гўшт» бўйича текширув натижалари эса очиқланмади
Беҳзод Мусаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Расмий хабарда бунга унинг бошқа ишга ўтиши сабаб бўлгани айтилган.
Президентнинг тегишли қарори билан Миграция агентлиги директори этиб шу пайтгача Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимида ишлаб келган Муҳсинхўжа Абдураҳмонов тайинланди.
Беҳзод Мусаев Миграция агентлигига раҳбарлик қилган даврда унинг номи жамоатчиликда муҳокама қилинган «мармар гўшт» ҳақидаги аудиоёзувлар билан ҳам тилга тушган эди.
Ушбу аудиоёзувлар тарқалганидан кейин масала юзасидан текширувлар ҳақида хабар берилган бўлса-да, уларнинг якуний хулосалари жамоатчиликка очиқ тақдим этилмади.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X | 16 164 |
| 13 | 🔴Яккасаройда йўл ўпирилди
✔️Бир киши енгил жароҳат олди
Тошкентнинг Яккасарой тумани, Глинка кўчасида йўл қопламасининг бир қисми ўпирилиб, ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса акс этган лавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Яккасарой тумани ҳокимлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида бир киши енгил тан жароҳати олган. Йўлнинг шикастланган қисмида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Ҳодиса жойида тегишли хизматлар иш олиб бормоқда.
Veolia Energy Tashkent ҳам расмий муносабат билдирди. Компанияга кўра, авария-тиклаш бригадаси ва мутахассислар зудлик билан воқеа жойига етиб борган.
Ҳозирда компания ходимлари бошқа тезкор хизматлар билан бирга ўпирилиш сабабларини ўрганмоқда. Дастлабки текширувда ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати аниқланмаган.
Veolia ҳодисанинг аниқ сабаби ва кўрилаётган чоралар бўйича қўшимча маълумот тезкор текширув якунларидан кейин берилишини билдирди.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X | 9 330 |
| 14 | 🔴Камбағалликни қисқартиришда янги тизим қўлланади
✔️ 3,2 трлн сўм туманлар ихтиёрига берилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда камбағалликни қисқартириш бўйича янги тизим белгиланди.
Асосий рақамлар ва янгиликлар қуйидагича:
- Камбағаллик даражаси 5,8 фоиздан 3,9 фоизга тушди. Эҳтиёжманд аҳоли сони 2,2 миллиондан 1,5 миллион нафарга камайди.
- 49 та туман ва 3 429 та маҳалла ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айланиб бормоқда.
- Сўнгги уч йилда маҳаллалардаги тадбиркорлик лойиҳалари учун 314 триллион сўм ресурс ажратилган. Энди натижа “қанча кредит берилди?” билан эмас, қанча иш ўрни ва барқарор даромад яратилди? деган мезон билан баҳоланади.
- Туманлар ихтиёрига жами 3,2 триллион сўм ресурс берилади. Кредит миқдори, муддати ва тўлов графигини туман штаблари маҳаллий шароитдан келиб чиқиб белгилайди.
- 10 та оила билан кооперация қилган тадбиркор 500 млн сўмгача, 100 та оила билан ишлаган тадбиркор 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин бўлади.
- Сўнгги бир йилда очилган 86 мингта кичик корхонанинг 15 мингтаси фаолиятини тўхтатган. Яна 62 минг киши кредитини қайтаришда қийналмоқда.
- Келгуси йилдан Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандларига боғча, ўқув маркази, йўлкира ва ОТМ ётоқхонаси харажатлари учун 12 ойлик ваучер берилади.
- Ижтимоий реестрдаги ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар нафақа тўланади.
- Йил якунига қадар 350 минг киши доимий ишга жойлаштирилиши, 1 миллион кишининг даромади оширилиши ва 230 минг оила камбағалликдан чиқарилиши керак.
- Мамлакатдаги 8 992 та маҳалла ҳоким ёрдамчиси фаолияти қайта баҳоланади. Энг яхши мутахассисларни Хитой, Япония ва Туркияга малака оширишга юбориш режалаштирилган.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X | 7 139 |
| 15 | 🔴 Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунга қадар пул берилади
Келгусида ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунга қадар Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан нафақа тўланади.
Шунингдек, келаси йилдан Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларининг давлат ва хусусий боғча бадали, ўқув маркази тўлови, йўлкираси ҳамда олийгоҳдаги ётоқхона харажатлари ваучер орқали қоплаб берилади.
Ваучер 12 ой муддатга берилади. Муҳими, оила эҳтиёжмандлар Ижтимоий реестридан чиқарилганидан кейин ҳам ваучер ўз амалини давом эттиради.
Айни пайтда меҳнатга лаёқатсиз эҳтиёжманд оилаларга “пассив даромад” келтирадиган ижтимоий пакет учун 2026 йилда 300 миллиард сўм ажратилган.
Маълум қилинишича, бундай ёрдам олган 11 минг оиланинг ярмида даромад сезиларли ошган. Ушбу тизимни давом эттириш бўйича қарор лойиҳасини бир ҳафта ичида киритиш топширилди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X | 6 167 |
| 16 | 🔴Энг намунали ҳоким ёрдамчиларига 50 фоизгача устама тўланади ва Япония, Туркияга малака оширишга юборилади
Ўзбекистонда энг намунали ҳоким ёрдамчиларига алоҳида малака даражаси берилиб, уларга 50 фоизгача устама тўланади. Энг яхши ҳоким ёрдамчилари Хитой, Япония ва Туркияда малака ошириш имкониятига ҳам эга бўлади.
Мутасаддиларга икки ой ичида махсус ўқув марказини ташкил этиб, унга хорижий мутахассисларни жалб қилиш вазифаси қўйилди. Марказда ҳоким ёрдамчилари “лойиҳабай” ишлашга ўқитилади.
Вилоят штаблари йил якуни бўйича ҳар бир тумандан энг яхши икки нафар ҳоким ёрдамчисини танлаб, Хитой, Япония ва Туркияга малака ошириш учун юборади.
Маҳалла банкирларини ҳам шу тартибда ўқитиш ва улар учун хорижий стажировкалар ташкил этиш белгиланди.
Шунингдек, Бош прокуратурага банкирлар ва ҳоким ёрдамчиларининг мустақил қарор қабул қилишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга кўмаклашиш вазифаси юклатилди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X | 6 035 |
| 17 | 🔴Ўзбекистондаги 8 992 та маҳаллада ишига нолойиқ ҳоким ёрдамчилари янгиланади
Ўзбекистонда 8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти қайта кўриб чиқилади. Уларнинг барчаси дастлаб вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқ деб топилган ҳоким ёрдамчилари янгиланади.
Шу билан бирга, ҳоким ёрдамчилари “лойиҳабай” ишлаш тизимига ўтказилади.
Кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан ҳам воз кечилади. Энди Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банк ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини ҳар чоракда янгилаб боради.
Тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини амалга оширишда ваколатларни туманларга тушириш режалаштирилган. Туман лойиҳаларнинг буюртмачисига айлантирилиб, маблағлар бевосита жойларга йўналтирилади.
Оғир маҳаллаларда иш ўрни яратишга қаратилган маҳаллий маблағларга республикадан 2–3 карра кўп ресурс қўшиб бериш таклиф қилинди.
Шунингдек, туман штабларига лойиҳалаш, қурилиш ва сифат назоратини хусусий секторга беришга рухсат этилади. Объектларнинг белгиланган муддатда ва сифат талаблари асосида фойдаланишга топширилиши учун туман штаби раҳбари жавобгар бўлади.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X | 4 860 |
| 18 | 🔴Москвага учган Uzbekistan Airways самолёти Тошкентга қайтиб келди
3 сентябрь куни Тошкентдан Москвага йўл олган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY603 рейси Россия ҳаво ҳудудида жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабаб ортга қайтди.
Рейс Тошкент — Москва (Домодедово) йўналишида амалга оширилаётган эди. Экипаж вазиятни ҳисобга олиб, самолётни Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қайтаришга қарор қилган.
Uzbekistan Airways онлайн таблосига кўра, HY603 рейсининг Тошкентдан режали учиш вақти 08:10 бўлган.
Парвоз Boeing 787-8 Dreamliner самолётида амалга оширилгани хабар қилинмоқда.
Рейснинг қайтиши Москва авиаузелидаги чекловлар фонида юз берди. Россия авиация маъмурияти 3 сентябрь куни Домодедово ва Шереметьево аэропортларида самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга вақтинчалик чекловлар киритилганини маълум қилди.
Чекловлар Москва ва Москва вилоятига учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми хавфи билан боғлиқ. Тунда Москва томон йўналган дронлар уриб туширилгани ҳақида ҳам хабарлар берилди.
Бу вазият нафақат Ўзбекистон рейсларига таъсир қилмоқда. Сўнгги икки кун давомида Москва аэропортларида ўнлаб рейслар бекор қилинган ёки кечиктирилган.
Шу сабаб Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларига учиши режалаштирилган йўловчиларга аэропортга йўл олишдан олдин рейс ҳолатини текшириб туриш тавсия этилмоқда.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X | 5 894 |
| 19 | 🔴Ўзбекистон муфтийси фатво соҳасидаги хизматлари учун халқаро мукофот олди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Миср пойтахти Қоҳирада Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофоти билан тақдирланди.
Мукофот Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти томонидан фатво соҳасини ривожлантириш, замонавий масалаларга шаръий ечимлар ишлаб чиқиш ва мўътадиллик тамойилларини тарғиб этишга ҳисса қўшган уламолар ва диний институтларга берилади.
Уни таъсис этиш ҳақида 2019 йилда қарор қабул қилинган. Мукофот XIII асрда яшаган машҳур ислом ҳуқуқшуноси Имом Шиҳобуддин ал-Қарофий номи билан аталади.
Аввалги йилларда ушбу мукофот Сингапур муфтийси Назируддин Муҳаммад Носир ва Сингапур Фатво қўмитаси, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода, Босния ва Герцеговина бош муфтийси Ҳусайн Кавазович ҳамда Чад бош муфтийси Аҳмад ан-Нур Муҳаммад ал-Ҳилуга берилган.
2026 йилги мукофот Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназарга топширилди.
Қоҳирадаги маросимда Ўзбекистонда Фатво марказининг ишга туширилиши, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва мўътадилликни тарғиб қилишга қаратилган ташаббуслар ҳам қайд этилди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X | 5 649 |
| 20 | 🔴«Тўқимачи» стадиони атрофида баҳс кучайди
✔️Масъуллар стадион қолади демоқда, фаоллар эса лойиҳани «реконструкция» эмас, бизнес-қурилиш деб баҳолаяпти
Тошкентнинг Яккасарой туманидаги тарихий «Тўқимачи» стадионида бошланган қурилиш ишлари жамоатчиликда саволлар уйғотмоқда. Kun.uz Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясидан изоҳ олди.
Расмий маълумотларга кўра, стадион жойлашган 35 753 квадрат метрлик ҳудуд Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси таъсисчилигидаги «Яккасарой спорт соғломлаштириш мажмуаси» МЧЖ номига расмийлаштирилган.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси аввалроқ «Тўқимачи» ўрнида бошқа объект қурилмаслигини, стадионнинг ўзи реконструкция қилинишини билдирган эди. Бироқ Қурилиш назорати инспекцияси тақдим этган маълумот лойиҳа фақат спорт иншоотини таъмирлаш билан чекланмаслигини кўрсатади.
Ҳудудда 5 қаватли автотураргоҳ, 4 қаватли маиший хизмат кўрсатиш объекти, савдо мажмуалари, стадион ва томоша трибунаси ҳамда 2 қаватли ерости автотураргоҳи қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги кенгашдан ўтган ва тегишли инспекцияда рўйхатга олинган.
Иқтисодчи Отабек Бакиров эса бу изоҳлар асосий саволларга жавоб бермаяпти, деб ҳисобламоқда.
«Ҳамма нарсани ўз номи билан атанглар: сизлар стадионни таъмирламаяпсизлар, сизлар стадион ўрнида бизнес-офислар қураяпсизлар», — деб ёзди у.
Бакировнинг фикрича, лойиҳани шунчаки «реконструкция» деб аташ тўлиқ манзарани бермайди. У тасдиқланган объектлар рўйхатида спорт инфратузилмасидан ташқари йирик тижорат ва хизмат кўрсатиш майдонлари ҳам борлигига эътибор қаратган.
Иқтисодчи яна бир масалани кўтарган: «Тўқимачи» қандай қилиб Касаба уюшмалари федерацияси мулкига айланган? Унинг фикрича, стадионнинг тарихи ва мулк ҳуқуқи алоҳида ўрганилиши лозим. Бакиров бу объектнинг келиб чиқиши давлат мулки билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Бакиров буюртмачи масаласига ҳам эътибор қаратди. У келтирган ҳужжатга кўра, қурилиш бўйича буюртмачи сифатида Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» кўрсатилган. Шу сабаб у лойиҳа қанча маблағга тушаётгани, молиялаштириш манбаси ва пудратчилар ким эканини очиқлаш зарур, деб ҳисоблайди.
Яна бир очиқ савол — қурилиш тугагач, автотураргоҳлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари кимнинг мулкига айланади? Касаба уюшмалари федерациясиникими, шаҳар ҳокимлигиникими ёки бошқа инвесторларникими — бу бўйича ҳозирча жамоатчиликка аниқ маълумот берилмаган.
Бакиров вазиятга кенгроқ нуқтаи назардан ҳам қараб, «Тўқимачи» билан боғлиқ қарор бошқа спорт объектлари учун прецедент бўлиши мумкинлигини айтмоқда:
«Тўқимачи — бу шартли репетиция. Агар кўз юмилиб ўтиб кетса, бошқа стадионларни ҳам шундай кўргулик кутади», — деб ёзган иқтисодчи.
Шундай қилиб, расмий идоралар «Тўқимачи» сақланиб қолиши ва реконструкция қилинишини айтмоқда. Фаоллар эса асосий масала стадионнинг қолиш-қолмаслиги эмас, балки унинг ҳудудида қанча тижорат объекти қурилаётгани, бу объектлар кимга тегишли бўлиши ва спорт майдонининг келажакдаги мақоми қандай бўлишида, деб ҳисобламоқда.
Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X | 6 139 |
