📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Больше📈 Аналитический обзор Telegram-канала 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 19 509 подписчиков, занимая 4 064 место в категории Религия и духовность и 4 112 место в регионе Узбекистан.
📊 Показатели аудитории и динамика
С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 19 509 подписчиков.
Согласно последним данным от 25 августа, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -665, а за последние 24 часа — -37, при этом общий охват остаётся высоким.
- Статус верификации: Не верифицирован
- Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 13.31%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 9.79% реакций от общего числа подписчиков.
- Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 2 598 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 1 911 просмотров.
- Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 22.
📝 Описание и контентная политика
Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.”
Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 26 августа, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.
Загрузка данных...
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 26 августа | +1 | |||
| 25 августа | 0 | |||
| 24 августа | +6 | |||
| 23 августа | +6 | |||
| 22 августа | +15 | |||
| 21 августа | +2 | |||
| 20 августа | +1 | |||
| 19 августа | +14 | |||
| 18 августа | +15 | |||
| 17 августа | +10 | |||
| 16 августа | +14 | |||
| 15 августа | +3 | |||
| 14 августа | +2 | |||
| 13 августа | +8 | |||
| 12 августа | +15 | |||
| 11 августа | +13 | |||
| 10 августа | 0 | |||
| 09 августа | +2 | |||
| 08 августа | +5 | |||
| 07 августа | +2 | |||
| 06 августа | 0 | |||
| 05 августа | +10 | |||
| 04 августа | +29 | |||
| 03 августа | +2 | |||
| 02 августа | +4 | |||
| 01 августа | +12 |
| 2 | Синфдошларим учун.
Кўриниши тоғдайин виқор,
Аҳилликда эса бетакрор.
Ҳамжихату, жуда беғубор,
Омон бўлинг синфдошларим,
Улғаймоқда қутлуғ ёшингиз,
Дард кўрмасин азиз бошингиз.
Ҳавасдадир ҳар тенгдошингиз,
Омон бўлинг синфдошларим.
Неваралар кўриб бўлишган,
Худди ёшдик давра қуришган.
Тўйлар бўлса, қўлни беришган,
Омон бўлинг синфдошларим.
Бу орада йиллар ўтса ҳам,
Оқарган соч, ажинлар кўркам.
Бир-бирига меҳри чин, беғам,
Менинг азиз синфдошларим.
Бахтимизга соғ бўлинг мудом,
Ҳар даврада, энг гўзал калом.
Сизга бўлсин эҳтиром, салом,
Омон бўлинг синфдошларим.
Болаликдан қолган бу хурмат,
Дилда яшар ўша ширин вақт.
Бизга ҳамроҳ бўлсин оқибат,
Омон бўлинг синфдошларим.
Ҳали айтар сўзим тугамас,
Таърифласам қоғоз ҳам етмас.
Дийдорлашмоқ ҳаммага эмас,
Омон бўлинг синфдошларим!
Муаллиф; Гулора Ҳамиджановна. | 354 |
| 3 | 🕌Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ .
🌹ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК!🌹
💙Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизлар!
💙Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.
✨Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.
📿Субҳаналлоҳ...
📿Алҳамдулиллаҳ...
📿Лаа илаҳа иллаллоҳ...
📿Аллоҳу Акбар...
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖 | 680 |
| 4 | АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Дил яқинларим , кўнгил бойларим , меҳрда қуёш ойларим ....
Уйидан ва ватандан олисдаги мусофирларим ....
Кунлари соғинч- ла ботиб , тонглари сончла отган , шукур Аллоҳим сизу бизнинг ризқимиз ўша ёқларда сочган ....
Шукур саломатликда баракали ризқимизни териб юрганимизга шукур деб....
Ҳаммага хайрли тонг ...
Бугунги кунимиз тинч ва хотиржамликда ўтсин .
Бекорга уйидан узоқдагиларни йўқламадимда ...
Меҳнатда эркаклардан қолишмайдиган аёлларимиз ҳар жабҳада баракали меҳнат қилиб насиба териб юришибди , ҳатто уйидан узоқда бўлсаям .
Яқинларининг дийдоридан узоқда , байрамларда , туғулган кунларда қатнашолмайди . Тўй ҳашамларга боролмайди , узоқлардан кўзи тўла ёш , қалби тўла азобли соғинч билан жигарлари учун бахт сўраб дуога қўл очади ....
Гўзаллларим қаерда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг , насибангиз улуғ бўлсин ....
ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 .
https://t.me/shahzodangizdan | 757 |
| 5 | OYIGA 100$ DAN 1000$ GACHA DAROMAD TOPMOQCHI BO'LSEZ TEEEZ KIRING👇👇👇👇👇
https://t.me/+AZFGritiMbEyYjgy
https://t.me/+AZFGritiMbEyYjgy | 796 |
| 6 | Нет текста... | 1 235 |
| 7 | ОИЛАВИЙ БАХТНИНГ СИРИ
Турмуш қурганимдан бери онам биринчи марта уйимга келаётганди. Бироз аввал рўзғор анжомларини жойлаштириш учунгина келганди. Аммо буниси бошқа- онам бизникига меҳмонга келаётганди. Уйни яхшилаб тозалаб, тансиқ таомлар тайёрладим. Тушликка бир соат қолганида эшик қўнғироғи чалинди ва онам келди.
“Уй ҳадяси” деб қўлимга халта тутқазди. Халтани очиб кўрсам, очилган ва ишлатилган тозалаш воситаси. Онамдан:
- Сизнинг ётоқхонангиздаги ойна олдида турган тозалаш воситасими бу?- дея сўрадим.- Уйда тозалаш воситалари кўп эди, аммо буни ҳам ишлатаман. Раҳмат.
- Буни албатта фойдаланишинг учун олиб келдим,- деди онам.- Аммо уй тозалашда эмас...
- Вой, унда нима учун ишлатаман буни?
- Ўтмишни тозалаш учун ишлатасан!- деди онам. Ҳеч нарсага тушунмадим.
Бувим ва бобом кўп жанжаллашишар экан. Бобом бувимга “ўтмишга тозалаш кукуни сеп” дер экан. Аммо бувим ҳеч бундай қилмас, жанжаллари борган сари авж олар экан. Бувимнинг ғиди-бидиси бобомни ҳаддан ортиқ ҳолдан тойдирган экан.
- Хўп, нега ўтмишга аёллар тозалаш кукуни сепар эканлару, эркаклар сепмайди?- дедим онамга.
- Чунки эркаклар унутувчандирлар,- деди онам.- Гап ковлаштириб юрмайдилар. Аёллар эса ҳиссиётга берилувчан бўладилар. Ўзларини ранжитган бирор гап ё ҳолатни осонликча унутмайдилар. Эсларига тушганда озорланадилар ва атрофидагиларга ҳам озор етказадилар. Бувим ҳам хатосини тушунгани аммо уни тузатишга кечиккани учун онамга турмушининг илк кунлари янги оила зиёратига келганида насиҳат сифатида ҳозир менинг қўлимда турган ва ҳайратимга сабаб бўлаётган тозалаш воситасини совғага олиб келган экан.
- Биз учун тайёрлаганинг янги қуруқ фасол ва паловни иштаҳа билан едик, қорнимиз тўйди. Аммо эски овқатни олдимизга қўйганингда хушнудлик билан емаган, тўймасимиздан қўзғалган бўлардик. Турмуш ҳам шундай бир нарса, болажоним. Ўтмишдаги гап-сўзларни иситилган овқатдек олиб келаверсанг, бир неча марта иситганингдан кейин таъми бузилади, кўнгил тортмас ҳолга келади. Ортда қолган гап-сўз, тортишувларга тозалаш воситаси сепиб юборсанг, унутилади, унутасан ва турмушингиз ҳамиша тансиқ ва иштаҳа очар таомдек ширин бўлиб қолаверади.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 | 1 187 |
| 8 | Нет текста... | 1 792 |
| 9 | Нет текста... | 1 243 |
| 10 | Нет текста... | 1 122 |
| 11 | Нози, зўр гаплар бор. Писмиқ кенайинг ҳам, кесак қуда холанг ҳам бугун эшитадигани эшитди. Зўр гаплар бўлди. Сен билан гапимиз бир жойдан чиқди, келсанг, ҳаммасини бир бошдан этиб бераман. Алло, Нозима, нима гап, йиғлаяпсанми, она қизим?
Ҳа, хавотир олманг, энди кўп ва бемалол гаплашаверамиз. Мен уйдаман, доим ёнингизда бўламан.
Нималар деяпсан, аҳмоқ қиз?!
-Куёвингиз талоғимни берди..
-A ?!
-Кўнгли менда эмас экан…
– Нима? Қайнонанг индамадими?
– Ўзлари қўшилиб хайдадилар. Машина чақириб юкларимни ҳам йўлакка қўйиб кетишди…
Бир ойлик келиннинг одобсизлиги, уйдан-уйга гап чақиши, оддий рўзғор ишларига уқуви йўқлиги, бунинг устига гап қайтариб, аразлаб юришига, ҳар ҳафта онамникига бораман деб хархаша қилишига чидолмаган “ўзига тўқ қудалар” – келиннинг ҳам, унинг сепидан ҳам, онаси қилган сарполарнинг ҳам баҳридан ўтишди. Қилинган ҳамма нарсани қизга қўшиб қайтариб беришди.
Келинга ёпилажак эшик қиз учун очиқ қолди… | 1 165 |
| 12 | Албатта, қабул қиламиз, қилдирамиз. Гап шу: қизингиз туғруқхонадан чиқишига болага керакли анжомлар, сарполар, тоғораларни бекаму кўст қилиб олиб келинг. Мени
яна уялтирсангиз қизингизнинг ўқиганига ҳам, пазандалигига ҳам, иккита туққанига ҳам, керак бўлса ўғлимни гапига қараб ҳам ўтирмайман. Ё ўзингиз уни туғруқхонадан олиб чиқинг, ё қизингизга “жавоб” бераман, у сизни шифохонадан олиб чиқади…
Алоқа узилди. Собирахон хўнг-хўнг йиғлади. Шифокорни чақириб уйга жавоб беришини, шифохонада қололмаслигини, муолажаларни уйда давом эттиражагини айтди-ю, яна йиғидан ўзини тия олмади.
Раҳбархон “баттар бўл!” дея йўл бошига чиқиб олди ва машина тўхтатиб, Сирғалидаги туғруқхона томон йўл олди. Айтиладиган гапларини рўйхат қилиб, санчиқли сўзларини миясидан ўтказиб олди. Негаки, келини шу пайтгача гап қайтарган, кўзига тик боққан эмас. “Ёмонсан” деса ўзини ёмон билган, “бефаросат” деса индамай кетаверган. Шунинг учун гапларнинг яна ҳам қаттиғини тахт қилиб олди.
Хона эшиги очилди. Ичкарида фариштадек оппоқ йўргакда қизалоқ пишиллаб ухлар, онаси тузук-қуруқ овқат емагани учун очлик аччиғига чидолмай туғруқхонадан бериладиган бўтқани базўр, иштаҳаси келмай **** турган эди. Эшикни шиддат билан очилиши уни тикка қилиб юборди:
– Сен роҳат олиб овқат еявер, ҳижолат бўлма!
– Ассалому алайкум, ойижон, яхши …
-Саломингни онанг тўлдиролмаган сандиғингга солиб қўй! Мени ойижон деб эритолмайсан.
Тинчликми, ойижон? Уйдагилар саломатми, адажон…
Адажон дема, тилинг узулгур. “Адажон”, “ойижон”, “Исмоил укажон” деб ҳаммани авраб олдинг. Ўғлимку, сенинг хизматкорингга айланиб бўлди. Бошига чиқиб, бошлиқлик қилишга ким сенга ҳуқуқ берди?
Гапларингизни тушунмаяпман… Ирода дабдурустдан бунақа оҳанг, бунақа кесатиқлар сиёқини тушунмай довдиради.
Иккиюзламачи, сохтакор! Онанг ўтган сафар бешик қилишда кимлигини кўрсатиб қўйди. Энди бу сафар орқасини беркитиш учун ўғлимни ишга солибсанда?!
Ўғлингизга нима қилдим? – кўзларига ёш олди.
Иброҳимга синглингни тўйидан анча тортилиб қолдик. Укангни шартнома пулига ёрдамлаш, орттирганинг бўлса, дадангга бер десам… -Раҳбархон юзини ёпиб “йиғлай” бошлади, – мени укамдан, синглимдан бошқа қиладиган ишим йўқми, қизимни туғруқхонадан дабдабали қилиб олиб чиқаман. Қайнонамга чўп ҳам олдирмайман. Хотинимни шу сафар ортиқча гапга қолдирмайман, деяпти. Мен кимман ўзи, ўғил туғиб, гапим малол, ўзим ортиқча бўлдимми? Кун чиқса-хотингга! Сизни дабдабалик қилиб олиб чиқсину-у, укаси мусофирчиликда шарманда бўлиб юрсинми, ўқишдан хайдалсинми??? Онангиз қиз туғиб, уни аччиға чидолмас экан, бешик қилишни эплолмас экан, нима қиларди қиз туғиб, ундан кўра…
Бўлди, етади… Ирода “дод” деб юборди. Шовқиндан тинчгина ухлаб ётган қизалоқ безовталаниб, “биғиллай” бошлади.
Менга қара, ўтган сафар ўғил туғдинг деб, индамадим. Чилла сақласин деб кўп ишларни қизимга қилдирдим. Қўлингни совуқ сувга урдирмадим. Энди бунақаси кетмайди. Онанг бешикни жой-жойига қўяди, айтганимдай қилади. Сен эса, чиққан кунинг бешикни эртасигаёқ ҳамма ишни қўлингга оласан. Соат 5 да ҳаммаёқ супурилган, сувлар сепилаган бўлсин. Нонушта 6 га тахт турсин. Кирни машинада ювишни тушингда кўрасан энди. Ўғлим топганини ташмалаб олдингга тўкадиган кунлар ўтди. Борини ейсан, йўқ бўлса тирсагингни тишлайсан. Қизим келганда етти букилиб, кетгунча хизматида турасан. Болангни ўзим қарайман. Эмизишга бераман, қолган пайт мени тарбиямни олади. Зиқна, бефаросат, калтафаҳм бўлмаслиги керак набирам. Онангникига ҳар икки ойда борасан. Рухсат бермасам, бормай қўяверасан. Агар шартларимга кўнсанг, эшигим очиқ. Ёқмаса, онангни дарвозасини кўрсатиб юбораман. Сирғалига Қўйлиқ унча узоқ эмас!!!
“Меҳрибон буви” ўз мақсадига етди. Бир ўқ билан икки нишонни урди. Айтиладиган гаплар қолиб кетмади. Ўзича енгил торгандай, боплаб зарба бергандай бўлди. нафси ором олди. Бориб бироз дам олишини режалаштириб борар эди. Қўл телефони жиринглади, қизи экан: | 1 151 |
| 13 | Келинга ёпилган эшик, қизга очилмасин.
Онажон, суюнчи беринг! Келинингизнинг кўзи ёриди!
Бай, бай, бунча ваҳима қилмасанг, ҳамма аёл ҳам шу-да! Нима туғилибди?
Қизал-о-о-о-қ! Ўғлимга сингил бўлди, онажон.
Ҳай, қутилиб олгани рост бўлсин… Қайнонанг келдими, суюнчи олдингми?
Она, қўйсангизчи, яна шу гапми? Ўзи зўрға…
Нима зўрға, нима зўрға?! Одамлар кўча супуриб ҳам тўйларни жаранглатиб ташлаяпти.
Ўтган сафар ўғил кўрдик қудажон, сарполарни бақувват қилаверинг десам, ўғлингга қаердаги нарсаларни кўтариб келибди, атаганим шу, деб. На менга, на сенга тузук-қуруқ нарса қилган… Бешик тўй оламан десам, ақиқа қилган кунимиз бешикни ўзини ташлаб кетди-ку! Бундоқ каттароқ жиҳоз олиш керак, масалан кир ювадиган машинами ё музлатгичми, ё бўлмаса газ плитами?..
Ойи, уй жиҳозларини керагидан ортиқ қилиб олиб бераётган бўлсам, ҳамма нарса бадастур бўлса, қудадан нарса кутишимиз уят эмас-ми! Мен унда ким бўламан, эр бўлмай?
Муҳтожликдан қилинмайди, болам. Элу юрт удуми шу. Қуда қизиникига обрўси баланд бўлсин, ён-веридагилар олдида мулзам бўлмасин деб борини тўкиб-сочади. Ана, ўтган ой синглингнинг тўйида қилган сарполарим, салом куни “сочди-сочди”ларим, “чарлар”да ҳаммага қилган патнисларимни ҳалигача гапириб юришибди, қудажонимдан айланай деб! Нима улар мен қилган нарсага қараб қолган дейсанми, йўқ! Қудам ўзига тўқ. Лекин, орзу-ҳавас, дўст-душман деган гаплар ҳам бор. Бунинг устига, синглинг ўша ерда тиниб-тинчиб кетсин, бировдан кам бўлмасин, овсинлари, қайни-бўйнилари олдида тили қисиқ бўлмасин, қайнонаси “Онанг уни қилмаган, буни қилмаган” демаслиги учун боримизни аямадим…
Ҳа, аямадингиз… Тўғрироғи миниб юрган “Spark”имни, дадам Исмоилнинг шартнома пули учун йиғиб юрган жамғармасини, қурбонликка атаб боқилаётган новвосни, ақиқа учун олиб келган қўйимни баҳридан ўтдингиз халос… Бизку, машина ўрнига автобусга чиқармиз, қурбонлик ва ақиқага бошқа мол топармиз, Аллоҳга шукр, ****-ичаримиз тўкин-сочин, аммо бечора укам чет элда, бегона юртда мусофичиликда таълим олади. Нафас олишигача долларда пул тўлайди. Тағинам, инглиз тилини мукаммал билгани учун ишлаб, кундалик харажати, ейиш-ичиши, ижара ҳақини чиқаради. Шартнома пулини эса биздан умид қилади. Ой тугаб боряпти. Банк орқали ҳисобига пул тушириш керак. Хўш, буларни ўйламадингизми, она. Ёки фақат қизингиз бўлса-бўлдими? Ўқишига бир йил қолганда укагинам қайтиб, диплом олмай келаверсинми?
– Менга овозингни кўтарма, нодон! Нима қилсам ҳам яхши бўлсин дея қиляпман.
– Нимаси яхши, она, нимаси зўр?! Дадам шарнома тўлаш учун ошна-оғайниларидан қарз йиғиб юрибди. Мен ҳам савдодан тушган фойдамни обкелиб қўлларига тутяпман. Ишдан кейин бирор ташкилотнинг ҳисоб-китобига ёрдам беряпман. Очиғи кечки навбатчилиги бор қоравулчилик олсамми, қўшимча тушум қилсамми деб турибман. Нега, чунки отам қарзини деб қадди букилмаслиги, юраги сиқилмасли керак! – деб Иброҳим овозини баландлатиб, қўлидаги туғруқхонадан олиб келган идишларни халта-палтаси билан гулхонага улоқтириб юборди.
Измидан, сўзидан чиқмаган ўғлини она таний олмади. Ҳамма айбини била турса ҳам бўйин эккиси келмади. “Ҳақиқий айбдор” топилди:
Ё, Олло, ё астофурулло! Ўғлим хотинингни гапига кириб онангни силталаяпсанми? Кеча келган жинғирчани деб “жаннат”ингга тош отяпсанми? Сени бизга қайраган тиллари кесилсин. Сенга ақл ўргатган миясига қурт тушсин. Ҳали мени совунимга кир ювмабди! – деганча Раҳбархон ая ғазаб отига минганча хонасига отилди. Кўчалик кийимини дарров кийдида, қўл телефонини олганча, дарвозадан чиқиб кетди. “Қуда” деб ёзилган рақамга сим қоқди:
Алло, Собирахон, ҳа мен. Валейкум! Набиралик бўлганингиздан хабарингиз борми, ё атай суюнчидан қочиб ўтирибсизми?
Раҳбархон опа, суюнчи сиздан айлансин. Фақат қон босимим ошиб, тез ёрдамда шифохонага келган эдик. Қизимни кўргани боролмадим. Шунга келинимни юбордим, бориб қолади. Суюнчиларини ўзим беролмаганим учун келинимдан қабул қиласиз энди, қудажон! | 1 181 |
| 14 | ҳикоя
Ибратли Ҳикоя.
ОБДАСТА
Бу воқеага салкам ўттиз йил бўлиб қолди. Бавосил (Гемарой) касали билан оғриб юрардим. Муродуллахонни тажрибали, қўли енгил жарроҳ деб эшитган эдим.
Дард мени кундан-кунга ўз исканжасига олар эди. Ниҳоят, чидай олмай, бир куни Муродиллахонни ҳузурига бордим.
Муродиллахон менга бўш ўриндиқни кўрсатиб; "Ўтиринг, аввал бир оз сухбатлашайлик, ахир сиз билан қадрдонмиз~ку!" дея мулозамат кўрсатди.
Кейин аста сўз бошлади: " Биламан, сиз зиёли одамсиз, аммо намозхон эмассиз. Кундалик хаётингизда обдастадан фойдаланмайсиз, чамамда. Акс холда, хозирги аҳволга тушмаган бўлардингиз. Дўстим, сизни даволашда, аввало халқона усулни қўллаб кўрамиз. Шу бугундан эътиборан обдастани ўзингизга дўст деб биласиз ва ҳар гал хожатга борганингизда илиқ сув билан покланиб юрасиз. Иш жойингизда, сафарга чиққанингизда бошқа идишлардан ҳам фойдалансангиз бўлаверади. Бундан ташқари, ҳар куни эрта тонгда, уйқудан уйғонишингиз биланоқ, 0.5 литр миқдоридаги қайнатилган сувни, бироз илиқ ҳолда ичасиз ва нонушта қилмай, ярим соат ховлида сайр қилиб юрасиз. Бу қабзиятни олдини олади. Бу муолажа усулини канда қилмай бажарасиз. Аллоҳ насиб этса, 4-5 ой ичида касалликдан бутунлай фориғ бўлиб кетасиз. Бу усул хаётда синаб кўрилган, ўзини оқлаган. Ҳузуримга шифо излаб келишган кўплаб беморлар, шу оддийгина халқона усул билан шифо топиб кетишган. Сиз ҳам ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетасиз, ИНШААЛЛОҲ ".
Жарроҳ тавсияларига риоя қилиб, олти ой деганда бавосил касаллигидан батамом халос бўлдим.
Энг муҳими шу дард баҳона, Аллоҳ буюрган фарз амалларни бажаришга киришиб кетдим: беш вақт намоз, рўза ва бошқа солиҳ амалларни адо этадиган бўлдим. Ҳозир руҳим анча тетик, соғлиғим яхши. Фарзандларимизнинг барчаларини уйли, жойли қилиб бўлдик. Энди, насиб қилса аёлим билан бирга ҳаж зиёратига боришни ният қилганмиз".
Ҳамроҳимнинг ҳикоясидан кейин динимиздаги ҳар бир амал, албатта бир ҳикматга эга эканига яна бир бор амин бўлдим. Мусулмон қилиб яратгани учун меҳрибон Аллоҳга ич-ичимдан шукроналар айтдим...
" Ҳидоят" журналидан
@Marhaboulashdi | 130 |
| 15 | Нет текста... | 1 245 |
| 16 | Нет текста... | 1 268 |
| 17 | Нет текста... | 1 290 |
| 18 | 🌟 Бугунни табассум билан бошланг!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
💗Ҳаёт ҳамиша сиз ўйлагандек бўлмаслиги мумкин, аммо ҳар бир кун янги имконият олиб келади.
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
🎀Ўзингизга ишонинг, яхши ният қилинг ва бахтни майда лаҳзалардан топинг.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
❤️Кайфиятингиз доимо баланд, юзингиздан табассум аримасин! 🤍🌸
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli
https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli | 1 600 |
| 19 | Hayotda yiqilishing mumkin, voz kechilishing mumkin, qoʻlingdagi hamma narsangni yoʻqotishing mumkin. Hatto bularning hammasi uchun oʻzingni dunyodagi eng omadsiz va keraksiz insondek his qilishing mumkin.
Ammo unutmaki, hech kim maqsadiga xatolarsiz va yoʻqotishlarsiz erishmagan. Hech kim bir necha bor yiqilmasdan koʻzlaganiga yetmagan.
Har bir yiqilganingdagi olgan zarbalaring seni yanada kuchli boʻlishingga undaydi. Bugun seni tark etgan soxtalar kun kelib muvaffaqiyatingni koʻrib attang qiladi. Yoʻlga chiqdingmi, toʻxtama. Kurashishda davom et. | 1 704 |
| 20 | АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Узоқдаги яқинларим ,
Яқиндаги қадрдонларим .
Хайрли тонг ,
Хайрли кун .
Ҳаёт синовларида синмаган ,
Рўзғорим деб тинмаган ,
Дардларига кўнмаган ,
Қалбидарё , мехнаткаш , опаларим , сингилларим , онажонлариму , дугоналарим ....
Фарзандларингиз роҳатини роҳатларда кўриб юринг илоҳим .
Қуёшдан олдин турган ,
Кулиб қараган ҳаётга ,
Болам деб югуриб юрган ,
Меҳнатни ҳам айлантирган қувноқ баётга .
Бу ҳақли мисралар фақат аёлларга тегишли
Чарчаманг , саломат бўлинг гўзалларим .
Ман ишга етиб келдим ...
ШАҲЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 | 1 925 |
