Savdo-sanoat palatasi
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali facebook.com/uzchamber instagram.com/uzchamber youtube.com/uzchamber https://chamber.uz Murojaat va takliflar uchun 24/7: +998 (78) 150-60-06
Показати більше📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Savdo-sanoat palatasi
Канал Savdo-sanoat palatasi (@uzchamber) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 34 597 підписників, посідаючи 1 675 місце в категорії Бізнес та 2 267 місце у регіоні Узбекистан.
📊 Показники аудиторії та динаміка
З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 34 597 підписників.
За останніми даними від 14 жовтня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 8 633, а за останні 24 години на -30, загальне охоплення залишається високим.
- Статус верифікації: Не верифікований
- Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 7.22%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 5.64% реакцій від загальної кількості підписників.
- Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 2 503 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 1 958 переглядів.
- Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 6.
📝 Опис та контентна політика
Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali
facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz
Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06”
Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 15 жовтня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Бізнес.
👔«2016 йилда биргина сертификат олиш учун 6 ой сарсон бўлганман. Бугун эса таълим тадбиркорларига энг эрка тадбиркорлар деб қарасак бўлади», — дейди таълим кластери асосчиси, «Соғлом турмуш» медали соҳиби Шоислом Баратов.Бу ҳикоя тадбиркорнинг шахсий тажрибаси орқали сўнгги ўн йилда тадбиркорлик ва таълим соҳасидаги ўзгаришларни намоён этади. Сирдарёда қиймати $22 млн бўлган лойиҳа доирасида мактаб, боғча ва университетни ўз ичига олган таълим кластери барпо этилиш жараёнида. Мажмуа 5 000 нафар ўқувчи ва талабага мўлжалланган бўлиб, 500 дан зиёд янги иш ўрни яратилади. Энг эътиборлиси, 500 дан ортиқ ўқувчини бепул ўқитиш режалаштирилган. Батафсил лавҳада 💜 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Мазкур кенгаш Президентнинг 2025 йил 11 июлдаги ПҚ–223-сон қарори ҳамда Ҳукуматнинг 672-сон қарори билан тасдиқланган Низом асосида фаолият юритади. Кенгашнинг асосий вазифаси — тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни судгача босқичда холис ва профессионал тарзда кўриб чиқишдан иборат.Тадбиркорлар манфаатида қандай масалалар кўтарилади❓ Қандай қарорлар қабул қилинади❓ 🟥 Барчасини ЖОНЛИ ЭФИР орқали кузатишингиз мумкин! 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
📌 Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ҳудудида бизнесни рўйхатга олиш 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 15 октябрдан 30 ноябргача ўтказилиши белгиланган.Рўйхатдан онлайн ўтиш мумкин: 🫥 юридик шахслар учун hisobot.stat.uz орқали; 🫥 ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар учун эса census.stat.uz орқали мустақил равишда амалга оширилади. Рўйхатдан ўтган бизнес субъектларининг маълумотлари махфий ҳисобланади ва фақатгина статистик мақсадларда фойдаланилади. 📞 Савол ва мурожаатлар учун 1851 қисқа рақами фаолият юритмоқда. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
1️⃣ Мулоқотда ўсимлик ёғини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун долзарб масалалар, жумладан, рақамли маркировкалаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокама қилинади. 2️⃣ Шунингдек, мамлакатимизда фаолият юритаётган 250 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчи брендни қўллаб-қувватлаш, уларни ривожлантириш ва бозордаги рақобатбардошлигини ошириш механизмлари юзасидан фикр алмашилади.Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтинг: 📞 +998 90 336 78 43 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
🚀 Стартаплар учун 12 ҳафталик акселерация дастури ўтказилади.Agro, финтех, сунъий интеллект (AI) ёки банклар ва фермерлар учун фойдали ечим устида ишлаяпсизми? Ўз лойиҳангизни Agrobank билан реал пилот лойиҳа доирасида синаб кўринг! 🔵 Agrobank, унинг корхоналари ва портфель компанияларида пилот лойиҳаларни амалга ошириш; 🔵 Ҳар бир жамоа учун шахсий ментор, халқаро ва минтақавий экспертлар иштирокида ҳафталик сессиялар; 🔵 AgroVentures фонди ва ҳамкор инвесторлар олдида Demo Day тақдимотида иштирок этиш; 🔵 Дастурни муваффақиятли якунлаган стартаплар учун 500 минг АҚШ долларигача инвестиция жалб қилиш имконияти; 🔵 Иштирок бепул, стартап улуши олинмайди. 📌 Дастурга 20 тагача стартап танлаб олинади. 👉 Ариза топшириш ⏰ Ариза топширишнинг сўнгги муддати: 9 ноябрь. 📩 Мурожаат учун: Шаҳриёр Хамдамжонов, лойиҳа менежери. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Конференцияда нималар бўлади: Ozon’нинг МДҲ бўйича бош директори Наталья Боер компаниянинг Ўзбекистондаги режалари ҳақида сўзлаб беради. Ozon экспертлари ва таклиф этилган спикерлар эса самарали савдо сирлари билан ўртоқлашади. Жумладан: ▪️даромадни қандай қилиб янги босқичга олиб чиқиш; ▪️икки мамлакатда савдони қандай йўлга қўйиш; ▪️ҳозир ва 2027 йилда солиқларни қандай ҳисобга олиш.🔗 Рўйхатдан ўтинг. Иштирок этиш бепул! 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Қарорга кўра, 2026–2030 йилларда транспорт-логистика тизимини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди. Жумладан: ▪️транспорт-логистика марказларининг йиллик қуввати камида 40 млн тоннага етказилади; ▪️транспорт ва логистика хизматлари экспорти 3,5 млрд АҚШ долларига, республика ҳудуди орқали транзит юк ташиш ҳажми 18,5 млн тоннага етказилади; ▪️республикадаги барча талабларга жавоб берувчи халқаро қуруқлик портлари сони ҳозирги 24 тадан 30 тага етказилади; ▪️давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларининг юк ташиш қобилияти ва транспорт-логистика марказларида контейнерларга ишлов бериш қуввати икки баробарга оширилади.👍 Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри, Бухоро вилоятининг Олот тумани, Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Оҳангарон туманлари транспорт-логистика соҳасига ихтисослаштирилади; 👍 транспорт-логистика марказларида терминалларни бошқариш (TOS) ва омборни бошқариш (WMS) тизимлари жорий этилади ҳамда улар 2030 йил охиригача Транспорт вазирлигининг “E-logistika” платформасига уланади; 👍 2040 йилгача транспорт-логистика марказлари ер солиғи ва мол-мулк солиғидан тўлиқ озод қилинади (бунинг учун марказ ЭСКАТО қуруқлик портлари тўғрисидаги битимга киритилган, тизимларни жорий этган ва “E-logistika” платформасида “BB” ва ундан юқори рейтингга эга бўлиши шарт); 👍 транспорт-логистика марказлари реестрига киритилган марказлар учун 2029 йил 1 августгача ишлаб чиқарилмайдиган омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар ва эхтиёт қисмлар божхона божидан ва мажбурий сертификатлашдан озод қилинади; 👍 2026 йил 1 ноябрдан халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун амалдаги божхона йиғими ставкаси 20 фоизга пасайтирилади; 👍 Қарорга кўра, 2027 йил 31 декабргача M₂, M₃, N тоифадаги транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар республикада ишлаб чиқарилмайдиган компонентларни божхона божи тўлашсиз импорт қилиши мумкин. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
